Ўзгармас ток чизиқли электр занжирлари
Ўзгармас ток электр генераторлари, истеъмолчилари ва уларнинг қўл ланилиш сохалари. Ўзгармас ток электротехник қурилмаларининг шартли график тасвирланиши. Электр занжири ва унинг элементлари. Ўзгармас ток электротехник қурилмаларининг алмаштириш схемалари. Резистив элементлар, Э.Ю.К. ва ток манбалари, уларнинг хусусиятлари ва тавсифлари. Актив ва пассив икки қутбликлар ва уларнинг алмаштириш схемалари. Актив икки қутбликларнинг иш режимлари.
Электр занжирлари топологияси. Электр занжирларининг асосий қонунлари. Битта манбали тармоқланган ва тармоқланмаган электр занжирлари. Электр занжир схемаларида электрик катталикларнинг шартли мусбат йўналиши .
Мураккаб электр занжирларини хисоблаш усуллари: Кирхгоф қонунларини қўллаш, контур токлари, тугун потенциаллари, устма-устлаш (суперпозиция) ва эквивалент генератор усуллари. Ўзгармас ток электр занжирларини ночизиқли элементлари. Ночизиқ элементли ўзгармас ток занжирларини хисоблаш.
Бир фазали ўзгарувчан ток электр занжирлари
Ўзгарувчан электр токи. Бир фазали синусоидал ўзгарувчан ток электр занжирлари. Ўзгарувчан ток ҳақида асосий тушунчалар. Даврий ва нодаврий ўзгарувчан ток. Синусоидал Э.Ю.К. ни хосил қилиш. Синусоидал ўзгарувчан токнинг асосий тавсифлари (характеристикалари).
Синусоидал ўзгарувчан ток, кучланиш ва Э.Ю.К. ларининг таъсир этувчи (эффектив) ва ўртача қийматлари. Синусоидал ўзгарувчан ток, кучланиш ва Э.Ю.К. ларни текисликда айланувчи векторлар ёрдамида тасвирланиши.
Синусоидал ўзгарувчан ток, кучланиш ва Э.Ю.К. ларни комплекс сонлар ёрдамида ифодалаш. Синусоидал ўзгарувчан ток занжирларида актив қаршилик, индуктив ва сиғим элементлари. Синусоидал ўзгарувчан ток занжирларида актив қаршилик, индуктив ва сиғим элементларини кетма-кет улаш. Синусоидал ўзгарувчан ток электр занжирлари учун Ом ва Кирхгоф қонунлари. Кучланишлар ва қаршиликлар учбурчаги. Актив, реактив ва тўла қаршиликлар.
Энергия тебраниши. Кувватни ўртача қиймати. Актив, реактив ва тўла қувват хақида тушунча. Қувватлар учбурчаги. Ўзгарувчан ток занжирининг қувват коэффициенти, ва уни ошириш усуллари.
Актив, индуктив ва сиғим қаршиликлари кетма-кет уланган занжирда резонанс ходисаси. Кучланишлар резонанси. Ўзгарувчан ток занжирида резонансни хосил қилиш усуллари. Резонанс частотаси хақида тушунча. Резонанс эгри чизиқлари. Электр занжирларида резонанс ходисасининг ахамияти.
Актив, индуктив ва сиғим қаршиликлари параллел уланган синусоидал ўзгарувчан ток электр занжирлари.
Токлар резонанси. Резонанс эгри чизиқлари. Токлар резонансини ахамияти.
Элементлари параллел ва кетма-кет уланган занжирларнинг эквивалент параметрлари ўртасидаги муносабатлар. Қаршиликлари «учбурчак» ва «юлдуз» уланган схемаларни ўзаро алмаштириш усули.
Dostları ilə paylaş: |