Билим сохаси: 500000 - Мухандислик ишлов бериш ва курилиш тармоклари
Таълим сохаси: 520000 - Мухандислик ва мухандислик иши
Таълим йуналиши: 5522500 - нефть ва нефть-газни кайта ишлаш технологияси; 5850100 - атроф мухит мухофазаси; 5541300 - нефт-газ саноати машина ва жихозлари: 5541900 - нефт ва газ кудукларини бургилаш; 5542000 - нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш; 5542100 - нефт ва газ кувурлари, омборлари ва нефт-газни кайта ишлаш саноати объектларини лойихалаштириш; 5540200 - кончилик иши; 5520400 - металлургия; 5540700 - каттик фойдали казилма конлари геолгияси, кидирув ва разведкаси; 5860100 - хаёт фаолияти хавфсизлиги, 5520500 - материалшунослик ва янги материаллар технологияси; 5520700 - технологик машиналар ва жихозлар; 5521000 - энергетика машинасозлиги; 5522700 - пайвандлаб ишлаб чикариш машиналари ва технологияси; 5520600 - машинасозлик технологияси, жихозлари ва машинасозлик ишлаб чикаришини автоматлашти-риш, 5320400 - кимёвий технология; 5321000 – озик овкат технологияси; 5524900 - совутиш, криоген техникаси ва мутаъдиллаш тизимлари машиналари ва агрегатлари; 5524700 - автомобилсозлик ва тракторсозлик; 5521100 - ер усти транспорт тизимлари бакалавр йуналишлари учун.
Тошкент - 2011
КИРИШ Дастур электротехниканинг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олган. Булар ўзгармас ва ўзгарувчан ток электр занжирлари ва уларга хос электромагнит ходисалар ва қонуниятлар, электромагнит қурилма ва асбоблар, электр машина ва аппаратлар, электрон ва ярим ўтказгич техника асбоблари, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш масалалари кўрилган.
Талабаларни ушбу дастур бўйича ўқитиш бўлажак мутахассисни келажакдаги фаолиятида электр машиналари, электротехник ускуналар, қурилмалар ва электр асбоблари хамда аппаратлари билан қандай даражада боғлиқ бўлишига қараб, уларга мазкур фанни ўқитиш, уларнинг ўқув режаларида кўрсатилган маъруза, амалий ва лаборатория дарслари ажратилган аудитория соатларига қараб белгиланади. Фанни ўқитиш кафедра қарори билан тасдиқланган ва шу мутахассисликни тайёрлашга ихтисослашган кафедра билан келишилган ишчи дастур асосида олиб борилади.
Фанни ўрганишдан мақсад – бўлажак мутахассисларни «Элекротехника, электроника асослари ва электр юритмалар» асосларидан ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан пухта тайёрлаб, ишлаб чиқаришдаги электротехник жиҳозлардан оқилона фойдаланиш, улардаги автоматлаштирилган қурилмаларни малакали ишлата олишга ўргатишдир.
Бу дастурни амалга ошириш бакалавриатуранинг таълим йўналишларида ўқиш жараёнида ушбу ўқув фани бўйича ўзлаштирилган маълумотларга, ҳамда ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика ва физика) фанларини билишга асосланади. Шу жумладан фанни ўзлаштириш учун талабалар «Олий математика» фанидан – чизиқли ва ночизиқ бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган тенгламалар системасини ечишни, тригонометрик функциялар, комплекс ўзгарувчан катталиклар назарияси, дифференциал тенгламалар ва уларни ечиш усуллари ва ҳакозоларни билишлари керак.
Физика фанидан – электр ва магнетизм, қаттиқ жисмлар физикаси, ярим ўтказгич ва бошқаларни ўзлаштирган бўлишлари керак.
Чет тилидан – техник матнларни таржима қилиб, тушуна олишлари керак.
Фанни ўрганишда асосий эътибор аудитория машғулотларида ва мустақил тайёргарликда ўзлаштириладиган чуқурлаштириладиган назарий билимларга, ҳамда объектив жараёнлар ва ҳодисаларга нисбатан дунёқарашни шакллантиришга қаратилади; дунёқарашни шакллантиришда маъруза, лаборатория ва амалий машғулотларига маълум даражада ўрин ажратилади.