Uzliksiz ta’lim konsepsiyasi



Yüklə 1,17 Mb.
səhifə254/261
tarix19.11.2022
ölçüsü1,17 Mb.
#69872
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   261
Uzliksiz ta’lim konsepsiyasi

Ривожлантирувчиуйғунлик – муайян ўқув фанларига оид ўқув материали мазмунининг шахсни ривожлантириш шакли, метод ва усуллари билан уйғун тарзда боғланиши.
Ривожлантирувчияратувчанлик – турли таълим муассасалари педагогларининг педагогик технологияларни яратиш имкониятлари.
Ривожлантирувчи табиийликни ҳис этиш – шахснинг генетик ва ижтимоий жиҳатларига асосланган ҳолда ўқувчиларнинг ўзига хослиги, шахсий хусусиятлари.
Стереотип – онгда қаттиқ ўрнашиб қолган тимсол, қадрият, хулқ-атвор тарзи.
Стил– йўсин, йўриқ, усул, рағбат, шахсга унинг моҳиятларини шакллантиришга кўмаклашувчи ташқи руҳий таъсир.
Стратегик кўра билиш – ташкилот ривожланиш йўналиши келажагини кўра билиш.
Стратегия – ташкилот мақсадига эришиш учун интилувчи раҳбарнинг ҳаракат тарзи.
Стратегияни амалга ошириш – қабул қилинган стратегияни амалга ошириш, уни бажаришни қўллаб-қувватлаш ва белгиланган натижаларга эришиш билан боғлиқ бошқарув фаолиятининг тўла мажмуи.
Стратегик бошқарув – бу таълим муассасасининг стратегик мақсади йўналишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг умумий манфаатлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатга тузилган дастур, режа ва лойиҳалар асосида бошқаришдир.
Стратегик қарор – бундай турдаги қарорлар таълим муассасаси олдига қўйилган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиб, унда муассасанинг узоққа мўлжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадлари белгиланади. Стратегик қарорларни қабул қилишда таълим муассасасининг истиқболли ҳаракат дастури асос қилиб олинади.
Стратегик режалаштириш – таълим муассасасининг мақсадларидан келиб чиқиб амалга ошириш зарур бўлган вазифаларни белгилаш, мазкур вазифаларни амалга ошириш учун бошқарув функциялари, методлари ҳамда мақсадларини аниқлаш ва амалга ошириш юзасидан стратегик режалар ишлаб чиқиш жараѐни бўлиб, бунда мақсад ва вазифаларнинг илмий асосланганлиги, белгиланган муддатларнинг аниқлиги ва объективлиги, ижрочиларнинг билими ва касб маҳорати, ташқи муҳит таъсири, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши, муассаса имкониятларини ҳисобга олиш.
Стратегик режа – бу муассасада таълим тизимини ривожлантириш, таълим-тарбия жараѐнида кўзланган мақсадларга эришиш – рақобатбардош битирувчилар тайѐрлаш йўналишида узоқ (уч, беш, ўн йил ва ундан кўпроқ муддатларни ўз ичига олади) муддатларга мўлжалланган вазифаларни ўз ичига олган дастур (истиқбол режа) бўлиб, у таълим муассасасининг ҳамда раҳбар ходимларнинг йиллик ва жорий режалари учун асос сифатида хизмат қилади.

Yüklə 1,17 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   261




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin