криптографик функциялар деб ҳам аталади.
9. Бунга асосан юборувчи хабарнинг хэш қийматини
ҳисоблайди ва уни қабул қилувчига хабар билан
биргаликда юборади. Қабул қилувчи дастлаб хабарнинг
хэш қийматини ҳисоблайди ва қабул қилинган хэш қиймат
билан солиштиради. Агар ҳар иккала хэш қиймат тенг
бўлса, у ҳолда маълумотнинг бутунлиги ўзгармаган, акс
ҳолда ўзгарган деб топилади.
10. Одатда криптографияда маълумотларни шифрлашда
(дешифрлашда) қуйидаги икки турдаги
акслантиришшлардан фойдаланилади.
– Улардан бири ўрнига қўйиш (substitution) акслантириш бўлса,
иккинчичи ўрин алмашиш (permutation) акслантиришидир.
Ўрнига қўйиш акслантиришида, очиқ матн белгилари бир алфавитдан
олиниб, унга мос шифрматн бошқа бир алфавитдан олинади.
Содда кўринишда олинган ўрнига қўйиш акслантириши асосида
шифрлаш учун олинган матн қуйида келтирилган. Ушбу содда
шифрлаш усули Цезарноми билан машҳур.
• Масалан, агар очиқ матн “HELLO” га тенг бўлса, унга мос ҳолда
шифрматн “KHOOR” га тенг бўлади.
• Мазкур ҳолда шифрматн алифбоси очиқ матн алифбосидан 3 га суриш
натижасида ҳосил қилинган ва шунинг учун шифрлаш калитини 3 га
тенг деб қараш мумкин.
Ўрнига қўйиш акслантиришида очиқ матндаги белгилар шифрматнда бўлмаслиги мумкин.
• Бироқ, очиқ матндаги белгиларнинг такрорланиш частотаси шифрматндаги белгиларда ҳам бир хил бўлади (кўп алифболи ўрнига қўйиш усуллари бундан мустасно).
• Масалан, юқоридаги мисолда очиқматндаги “L”
ҳарфининг такрорланиш частотаси 2 га тенг. Унинг ўрнига
қўйилган шифрматндаги “О” ҳарфининг ҳам такрорланиш
частотаси 2 га тенг. Бу ҳолат очиқматндаги қолган
белгилар учун ҳам ўринли.
11. Криптографиянинг тарихи • Маълумотларни шифрлашнинг дастлабки
кўринишларидан минг йиллар аввал фойданиб келинган.
• Яқин ўн йилликларга қадар фойдаланилган шифрларни -