Yogʻochga ishlov berish jihozlari


Yog‘och o‘ymakorligida ishlatiladigan yog‘och turlari va o‘ziga xos xususiyatlari



Yüklə 264,28 Kb.
səhifə5/22
tarix07.01.2024
ölçüsü264,28 Kb.
#209526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Yogʻochga ishlov berish jihozlari

2. Yog‘och o‘ymakorligida ishlatiladigan yog‘och turlari va o‘ziga xos xususiyatlari. Yog‘och o‘ymakorligida ota bobolarimiz qadimda xar xil yog‘ochlardan turli maqsadda foydalanib kelganlar. Hamma yog‘ochlar ular olinadigan daraxt turiga qarab 2 guruxga bo‘linadi: a) bargli daraxtlar; b) nina bargli daraxtlar.
Nina bargli daraxtlardan olingan yog‘ochlar qurilishda, durodgorlikda va yog‘och o‘ymakorligida asosiy material hisoblanadi. Chunki uning o‘ziga xos afzaliklari bor. Chunonchi uning tarkibida smolali moddalari bo‘lgani uchun u tez chirib ketmaydi, bargli daraxtlarga qaraganda ko‘p va engil, unga ishlov berish oson, tanasi to‘g‘ri, silliq bo‘lgani uchun undan silliq xoda tayyorlash mumkin. Lekin o‘ymakorlikda shumtol, eman, arg‘uvon, terak, chinor va boshqa daraxt yog‘ochlari ham ishlatiladi. Yog‘och materiallari tabiiy guliga, rangiga, tovlanishiga, hidiga qarab aniqlanadi. O‘zbekistonda yog‘och o‘ymakor ustalar o‘z ishlari uchun eng yaxshi yong‘oq, qarag‘ay, chinor, tut, archa, terak, o‘rik kabi mahalliy daraxtlarning eng a'lo navlarini ishlatadilar. Shu bilan birga boshqa joylardan keltirilgan shamshod, eman, qarag‘ay kabi daraxt yog‘ochlarini ishlatganlar.
Кириш
Ёш авлодни инсон бўлиб етишида эстетик тарбия мухим ахамиятга эга. Эстетик ва бадиий тарбия ёшларда теварак атрофнинг ва вофқеаларнинг эстетик муносабатда бўлишда уларни мақсадга мувофиқ равишда кўриб идрок этишда, ижодий мехнат фаолиятини фаоллаши роль ўйнайди. Бундай соҳада мактабда ўқувчи саройда ташкил этилаётган халқ амалий санъати тўгараклари хам ўқувчиларга эстетик тарбия беришда катта ахамиятга эгадир. Шунинг учун хам мактабларда ва мактабдан ташқари муассасаларида ҳалқ амалий санъати ва унинг турларидан олиб борилаётган, тўгаракларини ривожлантириш, уларни зарур жихозлар билан таъминлашни иш қуроллари, асбоб-ускуналар, материаллар бўлишига катта эътибор берилмоқда. Республикамизда, мактабларда болалаларни турли тўгарак ишларига жалб этиш, уларни фойдали хаётга, меҳнатга ўргатиш, улардаги изланишни янада камол топтириш борасида астойдил иш олиб борилмоқда.
Ўқувчилар ўзларини қизиқарли ва ижодий мехнатлари билан республика миқёсида ўтказилаётган болалар ижодий кўрик кўнкурсида фаол иштирок этмоқдалар.

Шунга керак ўқувчиларга кескин, қатoий талаблар қўйиш навсия этилмайди. Тўгараклар ўқувчилар ўзлари қизиққан хунар бўйича амалий йўналишга эга бўладилар. Ёғоч ўймакорлиги тўгараклари характерига кўра кичик, ўрта ва катта гурухларга бўлади. Тўгарак рахбари хар-бир гурухдаги ўқувчилар билан машғулот олиб боришда уларни ёш ва психологик хусусиятларини хисобга олиши керак. Гурухлар учун мўлжалланган мавзулар “Одийдан мураккабгача” принципи асосида мураккаблашиб бориши билан фарқланади. Кичик гурухларда олиб бориладиган машғулотлар бошланғич нақш элементларини босқичлари бўйича чизишдан бошланади. Ўқувчилар бошланғич нақшлар элементлари лозим.


Бу ўз навбатида ёғочни ўйиб нақш ишлаш усулларини тез ишлаш ва ўзлаштиришга имкон беради. Бунда ўқувчилар тузилиши жихатидан унчалик мураккаб бўлмаган буюмларга оид нақш эскизини ишлайди. Машғулотлар давомида ўқувчилар ёғоч ўймакорлигининг юзага келиши тарихи, дурадгорлик бўйича керакли маoлумотларни хам билиб олади.

Ёшлар ота-боболар хунарларини санъат сифатида қадрлаш кераклигини, яoни янгидан жилвадор ўймакор нақшлар излаб топишни ўз вазифаларидан бири эканлигини яхши биладилар.


Ўқувчилар хунар ўрганиш жараёнида “Ўзинг билдингми ўртоғинга хам ўргат” ишори остида иш кўрилади. Бу ўз навбатида уларни инсоний фазилатларини мухим ахамияти касб этади.
Ёғоч ўймакорлиги тўгараклари дастурида кундалик турмушда кўплаб қўлланиладиган буюмлар ва уларни нақш билан безашга оид мавзулар кенг ўрин олгандир. Бундан ташқари ўқувчиларни тўгарак машғулотлари жараёнида таёрлаган буюмлари мактабни безашда қўлланилиб келади.
Бундай қўлланиш ўз навбатида, ўқувчиларни санoатга бўлган қизиқишлари ва моилларини янада оширади.
Тўгараклар ишини янада ривожлантириш хамда қизиқарли ташкил этиш учун унинг рахбари тўгаракни ўзига хос хусусиятини, уни мактабда ўтиладиган дарслардан кескин фарқ қилишни хисобга олишини кўрилади. Шуни эсда тутиш лозимки, тўгарак машғулотларининг мақсади ўқувчилардан малакали усталар етиштириш эмас.
Шунга керак ўқувчиларга кескин, қатoий талаблар қўйиш навсия этилмайди. Тўгараклар ўқувчилар ўзлари қизиққан хунар бўйича амалий йўналишга эга бўладилар. Ёғоч ўймакорлиги тўгараклари характерига кўра кичик, ўрта ва катта гурухларга бўлади. Тўгарак рахбари хар-бир гурухдаги ўқувчилар билан машғулот олиб боришда уларни ёш ва психологик хусусиятларини хисобга олиши керак. Гурухлар учун мўлжалланган мавзулар “Одийдан мураккабгача” принципи асосида мураккаблашиб бориши билан фарқланади. Кичик гурухларда олиб бориладиган машғулотлар бошланғич нақш элементларини босқичлари бўйича чизишдан бошланади. Ўқувчилар бошланғич нақшлар элементлари лозим.
Бу ўз навбатида ёғочни ўйиб нақш ишлаш усулларини тез ишлаш ва ўзлаштиришга имкон беради. Бунда ўқувчилар тузилиши жихатидан унчалик мураккаб бўлмаган буюмларга оид нақш эскизини ишлайди. Машғулотлар давомида ўқувчилар ёғоч ўймакорлигининг юзага келиши тарихи, дурадгорлик бўйича керакли маoлумотларни хам билиб олади.

Ўқувчилар щзлари чизаётган нақшни номини билишлари керак. Шунинг учун нақшларни дастурдан кўрсатилган тартиб бўйича ўргатиш лозим. Ўқлланмада ўқувчиларга оддий нақш элементларидан фойдаланган танлов нақшдаги кетма-кетликни тушунтириш ва йўл, тўртбурчак. Айлана ичига нақш композицияларини тузиш хақида маълумот берилади.


Ўқувчилар композицияси чизишда симметрия, стилизация кабилар билан танишади. Қоғозга чизилган нақшларни ёғоч материалларга кўчириш билан бошланади. Бунда қоғоздан фойдаланиш ва туширилган нақш изларини қора қалам билан чизиш ўрганилади.
Ёғоч ўймакорлигини мураккаб тури, бўлган ширмаслар ичига панжара ясаш ишларини амалий равишда бажариб кщрадилар. Ўқув йилини сўнгида ўқувчилар ишларидан кщргазмалар ташкил этилиб, энг яхши ишларига дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва мукофатлар берилади.


Ёғоч ўймакорлиги санoати
Қадим замонлардан бери ота-боболаримиз инсоният вужудга келтирган кашфиёт им-фан чщыыиларини эгаллаб, ўз ҳунарларини авлоддан –авлодга ўтказиб келмоқдалар.
Ёғочга нақш ўйиш ва гул солиш санoати хамиша ардоқланиб келинган. Хозирги пайтда ёғоч ўймакорлиги меoморчилик билан бир қаторда рўзғор бюмларига безак беришда кенг қўлланилмоқда.
Махалий анoаналарни авайлаб ардоқлаб, уларни янги мазмунлар билан бойитайётган халқ усталари, асрлар давомида сайкал топган қадимий санoатни етук намунасини ярайди. Хозирги кунда архиктектура билан боғлиқ бўлган ганч ва ёғоч ўймакорлиги тобора тараққий этиб бормоқда. Ўзбекистонда қадимий меoморчилик ва уй-рўзғор бюмларининг безашда, халқ амалий санoатининг турларидан бири ёғоч ўймакорлиги кенг қўлланилиб келинган. Масалан: Хивалик халқ усталари ёғочни ўйиб нақш ишлашда ёғочни табиийлигини сақлаб қолганлар, Бухоролик усталар эса нақш ўйиб ишланган буюмларни жимжимадор қилиб, уни олтинсимон ва кумушсимон ранглар билан бўяганлар.

Қўқонлик халқ усталари ёғочни ўйиб нақш солишда уни ўрта чуқурликда ўйганлар. Тошкент халқ усталари тахта юзасидаги нақшларни, заминсиз чизиқлар орқали бажарган. Марғилон усталари ўймакорлик ишларини заминини ўта чуқур ўйганлар. Ёғочга нақш ўйиш ва гул солиш санъати ҳамиша ардоқланиб келинган. Шу сабабали хозирги пайитда ёғоч ўймакўрлиги ва нақошлиги меъморчилик билан бир қаторда рўзғор буюмлари билан безак беришда қўлланилади. Ёғоч ўймакорлиги устахонаси бинони биринчи қаватида жойлашиши, унга ёруғлик яхши тушиб туриш керак. Устахонанинг ярим падвал ёки падвалнинг ичига жойлаши гигиеник кучдан назардан қатиян ман қилинади. Устахона учун қўйиладиган махсус талаблардан бири унга табиий ёруғлик яхши тушиши, хона истилиш ва шамолаши керак. Энг мухими, устахонада хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиши керак. Устахонада ёнғин хавфсизликгига алоҳида эътибор берилиш керак. Чунки ёғоч қириндидан чиққан пайрахалар тез ёнади. Шунинг учун электр иситгич асбоблар, электр плиталарга алохида махсус белгиланган жой бўлиши керак.


Устахонада ўт ўчириш инвектарлари билан жихозланиши ва бунда кундагиларга эoтибор бериш лозим:
1. Иш бошлашдан олдин иш кийимларини тўғри кийиб, уларни тугмаларини тақиш.
2. Ишлаётганда керакли ёғочни дастгоҳга махкамлаб, уни мустахкамлигини текшириб кўриш.
3. Кесувчи асбобларнинг тиғи ўткир ёки ўтмаслигини текшириш кўриш керак.
4. Арра билан ишлаганда гаплашмаслик, ва хушёрлик билан ишлашдир.
5. Ранда билан ишлаганда рандани созлигини текшириб кўриш лозимдир.
6. Устахонада медицина аптекалари бўлиши керак. Агар бирон ўқувчини ўқли ёки эти кесилса кесувчи асбоблар билан травма жарохат олса, қон кетиш бўлса, уни тўхтатиш учун жарохат жойини юқори қисмини боғлаб қўйиш ва уни тезда яқин орадаги шифокорларга олиб борилади.
Ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган асбобларни ишга созлаш ва сақлаш қоидалари

Yüklə 264,28 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin