Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги



Yüklə 1,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/9
tarix06.06.2020
ölçüsü1,01 Mb.
#31543
1   2   3   4   5   6   7   8   9
psixokorrektsiya asoslari


ГУРУҲИЙ  ПСИХОКОРРЕКЦИЯ  
ХУСУСИЯТЛАРИ 
       Гуруҳ  бу  ижтимоий  яхлитликдан  маьлум  белгиларига  кўра (фаолият  
характери,    ижтимоий    мавқеи,    ривожланиш    даражаси    ва  б.қ.)    ажратиб  
олинган,  чегараланган  ҳажмга  эга  кишилар  жамоасидир. 
      Гуруҳлар  кўпинча  қуйидагича  классификацияланади: 

 
Ҳажмига  кўра(катта, кичик, микрогуруҳлар); 

 
Ижтимоий  мавқеига  кўра:формал – нофармал(расмий - норасмий); 

 
 Ўзаро боғлиқлик ҳусусиятларига  кўра(реал, контактли  ва  шартли); 

 
Ривожланиш    даражасига    кўра(паст    даража:  асоциациялар, 
корпорациялар, диффуз;  юқори  даражали: жамоалар); 

 
Аҳамиятлигига  кўра(референт, аьзолик  гуруҳлар); 
     Ажратилган  белгилар  ҳар  бир  конкрет  гуруҳни фаолиятдаги  мақсад  ва  
вазифаларини   ўзига  хослигини  белгилаб  беради. 
      Психокоррекцион    гуруҳ    -    ўз-ўзини    таҳлил    қилиш,  шахсий  
кўникмаларни  ҳосил  қилиш, шахслараро  муносабатларни  таҳлил  қилиш  
мақсадида    сунъий    бирлашган    кичик    гуруҳларга    айтилади.    Бу    ўзаро  
таьсир  шу  ерда  ва  ҳозир тамойили  асосида гуруҳ  аьзолари ўзлари  билан  
юз  бераётган  жараёнларни  ўрганадилар.  
    Психокоррекцион  гуруҳ  фаолиятининг  асосий  тамоиллари
1.
 
Маьсулиятлилик  тамойили(ўзи  учун  ва  бошқалар  учун); 
2.
 
Яқинлик   ( тўла  очиқликни  талаб  қилмасада,  самимийлик, эмпатия  
ва  сирни  сақлашга  асоланади); 
3.
 
Қўллаб-қувватлаш    тамойили(  психолог    гуруҳ    аьзоларини    кўллаб-
кувватласа, гуруҳ  аьзолари  бир-бирларини кўллаб-кувватлайдилар); 
4.
 
 Конгруэнтлик    тамойили  (“шу    ерда    ва  ҳозир”  вазиятида    ҳар    бир  
гуруҳ  аьзоси  ўз-ўзи  ва бошқалар  билан  якдиллиги ). 
     Гуруҳий  психокоррекция    очиқ    ва    ёпиқ    гуруҳларда    ўтказилади.  Катта  
гугуҳлар  -  25-30    киши    ва    кичик    гуруҳлар  –  5-  8-12    кишидан    иборат  

 
45 
бўлади.  Ёпиқ    гуруҳларда    гуруҳ    аьзолари    сони    доимий    бўлса,  очиқ  
гуруҳларда    ўзгариб    туриши    мумкин.    Гуруҳга    оғир    жисмоний  
нуқсонларга    эга    бўлган,  руҳий    соғлиғи    бузилган,  гуруҳда    ишлашни  
истамаган,  яқин    қариндошларни,  хизмат    доирасида    бир-бирига    тобе  
бўлганларни,  бир-бирига  ўта  адоватли  кишиларни қабул  қилиш  мумкин  
эмас.  
    Гуруҳ    қисқа    муддатли(1-6  ойгача)    ёки    узоқ    муддатли  (бир    неча  
йилгача)  бўлиши  мумкин.  
    Машғулотларнинг  қисқа  ёки  узунлиги  коррекцион  таъсирнинг  мақсад  
ва  шаклига  кўра  ҳар  хил  бўлади.  Бир  ҳафтада учрашув  сони  2-4 та, вақт  
давомийлиги  20-90    минутгача  бўлган    ҳолда    белгиланади.    Марафон  
психокоррекцион  машғулотлар  ўз  мақсадларидан  келиб  чиқган  ҳолда  9-
16-18  соат давом  этиши  мумкин. 
    Психокоррекцион    гуруҳ    раҳбари    олий    психологик    маьлумотга,  ушбу  
йўналишда    мутахасисликка,    шунингдек,    индивидуал-гуруҳий    ишларда 
мижоз    сифатида    тажрибага    эга    бўлиши    зарур.    Ҳар    бир    гуруҳ  юқори  
касбий малакаларга  эга  бўлиши  лозим.         
      
 
 
 
 
 
 
 
 

 
46 
   ПСИХОЛОГИК  КОРРЕКЦИЯНИНГ                                                     
ХОРИЖИЙ     ЙЎНАЛИШЛАРИ 
                           
                       ПСИХОДИНАМИК  ЙЎНАЛИШ 
       Психодинамик    йўналишга        психоаналитик      назарияга    ориентировка  
қилган      психотерапия    турлари    киради:  классик    психоанализ(Фрейд), 
Адлернинг  индивидуал   психологияси,  Юнгнинг  аналитик    психологияси, 
Ранкнинг    иродавий        терапияси,  Штекелнинг    фаол    аналитик    терапияси, 
Фромм-Райхманннинг    интерперсонал    психотерапияси,    Хорнининг    
характерологик    анализи  (таҳлили),  гуманистик    психоанализ(Фромм), 
Кляйннинг   эго-анализи, Салливаннинг  интерперсонал   психотерапияси  ва  
б.к.лар  
    Мазкур  йўналиш  асоси – З.Фрейднинг ишларидир. 
   Фрейд    биринчи    бўлиб    психикани        инстинкт,  акл    ва    онгнинг      уриш  
майдони  сифатида  тасвирлаган. «Психодинамик»  атамаси   шахсни  ташқил  
қилувчи  тузилмалар  орасидаги   тугалланмас  урушга   қаратади. 
   Психодинамик    йўналиш    мазмуни  –  шахсга    ички    тугалланмас 
тўқнашувлар натижаси сафатида, динамик  конфигурацияларида  кўришдир.   
   Динамика  тушунчасини  одамга  тадбиқи  одамнинг  хулқи  хоҳишли  ёки  
тўсатдан  амалга    ошиши    мумкинлигани    инкор    этади.    Психодинамик  
йўналишнинг  фараз  қилишича, детерменизм  онгсиз    психик  жараёнлар  
билан  таърифланади.  Шунга  биноан, шахсда  англанмаган  қарама-қарши  
мотивларни,  интрапсихик    можароларни    асл    сабабларини  ҳамда    мижоз   
муаммоларини    ҳал    қилувчи    муҳим  ечимларни    мижоз    томонидан  
англанилаши  мухимлигига    эьтибор    берилади.  З.Фрейд  ўз    асарларида 
инстинктив    ҳаёт    талаби    ва  унга   қаршилик    кўрсатиш  натижасида   юзага  
келадиган  интрапсихик можаролар  оқибатида  инсонда  турли  касалликлар  
намоён  бўла  бошлайди. 
    Ушбу  йўналишнинг  асосий  томонлари: 

 
47 
1.
 
Муаммоларни    юзага    келишида  инстинктив    импулслар,  уларни  
намоён    бўлиши,  трансформацияси    ҳамда    чегараланиши 
(босилиши)   муҳим  рол  ўйнайди. 
2.
 
Муаммонинг  кучайиши  ички  импулслар  ва  ҳимоя  механизмлари  
ўртасидаги  кураш  билан  белгиланади. 
Психодинамик    йўналишнинг    асосий    мақсади  англанмаган    ҳолатларни  
англанилишидир.  Психодинамик  йўналиш    асосида  фаолият    кўрсатаётган  
психолог    шахсни  чегараланган,  босилган  импулслари    уларга    кўрсатилган  
қаршиликларини    топишга    қаратилган.  Уларни    фикрича,  англаниш    ҳосил  
бўлиши  билан  шахсда  ўзгаришлар  юз  бера  бошлайди. 
   Психодинамик  йўналишнинг  асосий  жараёнлари: 
1.
 
Конфронтация  –  мижоз    томонидан  тадқиқот    учун    зарур    бўлган 
психик жараёнларни  аниқланиши. 
2.
 
Аниқлик    киритиш  –  аниқланган    жараёнларни  асосийларини  
қўшимчаларидан  ажратиш. 
3.
 
Интерпретация(изоҳлаш) – воқеаларни  асосий  мазмуни ёки сабабини  
аниқлаш.  
4.
 
Қайта    ишлаш  -    қайтариш    ёрдамида  берилган    материални  мижоз   
тушучасида  интеграция  қилиш. 
  Психодинамик    йўналишда  асосан  мустақил    асоциациалар,  кўчириш    ва  
қаршилик  реакцияларини  таҳлили, туш  кўриш  таҳлили  ҳамда  кутилмаган  
хатти-ҳаракатлар    таҳлилини    ўз    ичига    олган    вербал  усуллардан  иборат  
методлардан  фойдаланилади. Масалан,  Фрейд  асосан  катарсис методидан, 
Юнг    фаол    тасаввур    методидан,  Хорни  ҳаёт    йўлларини    биргаликдаги  
таҳлили    методларидан  фойдаланишган  булсалар,  Салливан  психиатрик  
интервью методларини  қўллаган.  
 
                 
 

 
48 
              КОГНИТИВ ХУЛҚ-АТВОР  ЙЎНАЛИШИ 
       Мазкур    йўналиш    тамойилларини    Д.Уотсон,  Б.Скиннер    ўз    ишларида  
асослаб  беришган.  Бу  йўналиш  намоёндалари мижоз  муаммоларини атроф  
муҳит    таьсирга  жавобан  юзага   келадиган  ноадаптив   хулқ-атвор   шаклида 
кўриб    чиқадилар.  Демак,    ноадаптив    хулқ-атворни    мақсадга  йўналган  
таьсир    асосида    ижобий    томонга    ўзгартириш    мумкин,    деган    фикрни  
илгари  суришади. 
      Когнитив  хулқ-атворнинг  асосий  томонлари:  
1.
 
Таьлим-тарбия жараёнидаги муаммолар  хулқ-атвордаги муаммоларни  
келтириб  чиқаради. 
2.
 
Хулқ-атвор    реакциялари  организмни  ташқи    муҳит    таьсирига  
жавобидир. 
3.
 
 Хулқ-атворни  моделлаштириш психотерапевтик жараён  бўлиб,  унда  
когнитив  аспект хал  қилувчи  ҳисобланади. 
  Шундай    қилиб,  хулқ-атвор  таьсир    кўрсатиш    обекти    бўлиб    намоён  
бўлади,  яьни    салбий    хулқ-атвор  нотўғри    ўзлаштирилган    хулқ-атвор 
кўникмаларининг  маҳсулидир.  
   Мутахасис  психологик  ёрдам    бериш      жараёнида    у    муаммоли    деб 
ҳисоблаган  вазиятдаги  шахснинг    хулқ-атвори  хақидаги      маьлумотларга  
асосланади,  чунки  хулқ-атвор    кузатув    натижасида      ҳам    ўзгариши  
мумкин  деб  ҳисобланади.  
   Когнитив хулқ-атвор йўналишида қуйидаги  методлар  қўлланади: 
1.
 
Ўз-ўзини    назорат    қилиш(чуқур  релаксацияга    ўргатиш,  қўрқув  
босқичларини  аниқлаш, релаксация  машқлари  ёрдамида  хавотирлик  
ва    қўрқув  орасидаги    боғлиқликларни    аниқлаш,  хулқ-атворни  
моделлаштириш  ва исталган  хатти-ҳаракатларни  қўллаб-қувватлаш); 
2.
 
Ўз-ўзини  кузатиш(кундалик  тутиш); 
3.
 
Шартномалар  тузиш(мижоз-мутахасис, мижоз-яқинлари, мижоз-ўз-ўзи  
билан); 
4.
 
Уйга  вазифалар(уйда  бажариш учун  берилган  топшириқлар). 

 
49 
   Психологик    ёрдамни    самарадорлиги      мижоз    нуқтаи    назарини 
фаоллаштиришга    асосланади.  Когнитив    хулқ-атвор    йўналишида  
фаолият    кўрсатаётган    психологнинг    асосий    вазифаси    диагностик-
ўқитув  ҳисобланади. 
 
                   ГУМАНИСТИК  ЙЎНАЛИШ     
    Мазкур    йўналиш    экзистенциализмнинг    фалсафий    ғояларига  
асосланган бўлиб, вақт, ҳаёт,  ўлим,  озодлик,  масулият, танлов  ҳукуки,  
мулоқот,    севги,  ҳаёт    мазмунини    англаш  муаммоларини    ўрганишга  
қаратилган  (М.Хайдеггер,  П.Сартр,  А.Камю).  Инсон    меҳрибон,  озод  
бўлиши    белгиланган  деб    қабул  қилиниб,  индивидуаллик    интегратив  
яҳлитдир,  деб  ҳисобланади.  
Гуманистик  йўналишнинг  асосий  тамойиллари
1.
 
Психолог  ва  мижоз  учрашуви икки  ҳар хил  кишиларнинг  учрашуви. 
2.
 
Агарда  психолог мижозга   ўзининг  асл  ҳис-туйғуларини  англашга,  
қабул  қилишга ва  намоён  қилишга  имкон яратиб  бера  олса,  мижоз  
муаммолари ўз-ўзидан  ҳал  бўлади.  
3.
 
  Ўз  ҳаёт  тарзи, фикр-мулоҳазалари,  хулқ-атворини  танлашга  мижоз  
ўзи  масьул.   
   Инсон    томонидан  руҳий    уйғунликка    эришиш,  яьни    ҳаёт  мазмунини  
англаш,  маьнавий  қадрият,  эстетик  ҳис-туйғуларни  сифатий  ўзгаришига  
асос    бўлади.  Мен  –  концепциясини    адекват    шакллантириш    ўз-ўзини  
англаш    ва    шу    асосида        ўзини    фаоллаштириш    учун    мухим    омил  
ҳисобланади. 
    Психокоррекцион    ёрдам    кўрсатишда  мижозни      ўз-ўзини    англаши, 
шахсий   уйғунлик, “мен”ни  адекват  интеграцияси,  борлиқ  чегараларини  
кенгайтириб  бериш  психологни   асосий  вазифаси  ҳисобланади. 
   Ушбу  йўналишнинг  асосий  методи  экзистенциал  таҳлил  ҳисобланиб, 
унда    “инсон  –  билади  –  ҳис    этади  –  истайди”    формуласи  инсон    озод 
мавжудот    тушунчаси    асосида    таҳлил    қилинади.  Агарда    индивид  

 
50 
келажакни тасаввур  қила олмаса,  ўзини  салбий  ҳис  этиб,  ички  олами 
тораяди,    ривожланиш    имкониятлари    сустлашиб,      оқибатда    неврозлар  
юзага  кела  бошлайди. Демак,  ёрдам  кўрсатиш  вақтида  шахсни  руҳий 
оламини таҳлил  қилиш  асосида  ўзини  эркин  ҳис  қилишга  имкон  яратиб  
бериб,  мижозни    уни    боғлаб    турган,    безовта    қилаётган    оқибатлардан  
халос  қилинади.                                                                                                                                                            
             
 ТРАНСАКТ
 
АНАЛИЗ 
Э.Берннинг трансакт анализи  
 
     Э.Берн  илдизи  психоанализга  тақалувчи  таниқли  коцепцияни  яратди. 
Бироқ  Э.Берн  концепцияси  шахсни  ўзи  билан  ва  бошқалар  билан 
муносабатини  дастурловчи  хулқ-атвор  когнитив  схемаларини  аниқлаш  ва 
белгилашга  ургу  қилувчи  ҳам  психодинамик,  ҳам бихевиориал ёндашувлар, 
ғоялар ва тушунчаларни ўзида мужассам этган. 
    Замонавий  трансакт  анализ  –  шахс  назариясини,  коммуникациялар 
назариясини, болалар ривожланиш назариясини ўз ичига олади. Амалиётда у 
алоҳида  одамлар  билан  ишлашдан  ташқари    эр-хотин,  оилалар  ва  турли 
гуруҳларни коррекциялаш тизимини ташкил этади.   
   Берн  бўйича  шахс  тузилиши(структураси)  уч  “Мен”  ёки  “Эго-
холатлар”нинг  мавжудлиги  билан  характерланади:  “Ота  ёки  она”,  
«Фарзанд», “Катта”. 
    “Ота  ёки  она”  –  шартлар,  талаб  ва  тақиқларнинг  интериоризациялашган 
рационал меьёрлари билан намоён бўлувчи “Эго-холат”.      “Ота ёки она” – 
бу  болаликда  ота-онадан  ёки  бошқа  обрўли  шахслардан  олинган  маьлумот 
бўлиб,  ўз  ичига  хулқ-атвор  қоидаларини,  ижтимоий  меьёрларни,  у  ёки  бу 
вазиятда  амалга  ошириш  мумкин  бўлган  ва  мумкин  бўлмаган  меьёр  ва 
тақиқлардир.  Ота-она  таьсири  икки  йўналишда  амалга  ошади:  биринчиси, 
“Мендек  қил”  шиори  остида  олиб  борилувчи  бевосита  ёки  тўғридан-тўғри 
таьсир,  иккинчиси,  “Мендек  эмас,  мен  айтганимдек  қил”  шиори    билан 

 
51 
амалга оширилувси билвосита таьсир. 
         “Ота  ёки  она”    назорат  қилувчи  (тақиқлар,  санкциялар)  ёки  ғамхўрлик 
қилувчи  (маслаҳат,  қўллаб-қувватлаш)  бўлиши  мумкин.        “Ота  ёки  она”га 
“Мумкин”,  “Мажбур”,  “Ҳеч  қачон”,  “Демак.  Эслаб  қол”,  “Қандай 
беманилик”, “Бечора”  каби директив жумлалар хос. 
      «Фарзанд»  - одамдаги мазкур эмотив асос икки шаклда намоён бўлади.  
1.
 
“Табиий бола” – болага хос бўлган барча импулслар: ишонувчилилик, 
бевоситалик, тўғрилик, қизиқувчанликни ўз ичига олади; булар одамга 
муносабатлардаги  ўзига  хос  мафтункорлик  ва  илиқлиликни  бахш 
этади. Шу билан бирга у инжиқ, тез хафа бўлади, эгоцентрик, ўжар ва 
агрессивдир. 
2.
 
 “
Адаптацияланган бола”  –  ота-она  умид  ва  талабларига мос келувчи 
хулқ-атворни  назарда  тутади.  “Адаптацияланган  бола”га  юқори 
конформлик,  ўзига  ишочсизлик,  уятчалик,  тортинчоқлик  хос. 
“Адаптацияланган  бола”    қаторига  ота-онасига  қарши  чиқувчи 
“қўзғалончи” болалар ҳам мансуб.  
      «Фарзанд»га  “Мен  хоҳлайман”,  “Мен  қўрқаман”,  “Мен  ёмон  кўраман”, 
“Мени ишим йўқ” каби жумлалар хос.  
“Катта  (улғайган)  “Мен  -  холати”  –  одамни  ўз  тажрибасига  таянган 
ҳолда  борлиқни  объектив  баҳолаш  ва  шу  асосда  мустақил,  вазиятга  мос 
келувчи  қарорлар  қабул  қилиш  қобилияти.  Улғайганлик  холати  бутун  хаёт 
давомида  ривожланиш  имкониятига  эга.  “Катта”нинг  луғати  реалликга 
бўлган  беасос  мулоҳазалардан  ҳоли  равишда  қурилган  бўлиб,  объектив  ва 
субъетив  реалликни  объектив  равишда  ўлчаш,  баҳолаш  ва  ифода  эта  олиш 
иконини  берувчи  тушунчалардан  иборат.  “Катталик,  улғайганлик”  холати 
устун одамлар объектив рационал бўлиб, энг мувофиқ адаптив хулқ-атворни 
амалга ошириш имкониятига эгалар. 
Агар  “Улғайганлик”  холати  блакировкаланган  бўлиб,  фаолият 
кўрсатмаса,  бундай  одам  ўтмишда  яшайди,  у  ўзгарувчан  дунёни  англай 
олмайди ва унинг хулқи “Фарзанд” ва “Ота-она” – хаёт концепцияси бўлса, 

 
52 
“Фарзанд”  –  хис-туйғулар  асосидаги  хаёт  концепциясидир,  “Улғайганлик”  – 
эса  маълумот  йиғиш  ва  уни  тахлил  этишга  қаратилган  тафаккур  асосидаги 
хаёт  концепциясидир.  Бернда  “Катта”,  “Ота-она”  ва  “Фарзанд”  орасидаги 
қози  ролини  ўйнайди.  У  “Ота-она”  ва  “Фарзанд”да  ёзилган  маълумотни 
тахлил  этган  ҳолда  мазкур  вазиятда  қандай  хулқ-атвор  мувофиқлигини, 
қайси  стреотиплардан  воз  кечиб,  қайсиларини  қолдириш  кераклигини 
танлайди.  Шу  сабабли  коррекция  доимий  “Улғайган,  катта”  хулқ-атворни 
шакллантиришга қаратилган бўлиб, унинг мақсади “Доимо катта (бўлади)”. 
Бернга  мулоқот  давомида  одамлар  орасида  юзага  келувчи  воқеаларни 
ифодаловчи махсус терминалогия хос. 
“Ўйин”  –  хулқ-атворнинг  фиксацияланган  ва  англаб  бўлмайдиган 
стреотипи  бўлиб,  бунда  шахс  манипулятив  хулқ  ёрдамида  яқинлик  (яъни 
тўлақонли  контактлар)дан  қочишга  интилади.  Яқинлик  –  фойда  олишни 
мустасно этувчи, эксплуатациясиз, ўйиндан озод бўлган хис-туйғу билан чин 
кўнгилли  алмашинуви.  Ўйин  тушунчасига  заифлик,  хийла,  жавоб,  зарба, 
рағбатлантириш  каби  доимий  хатти-харакат  маълум  хис-туйғулар  билан 
бирга амалга оширилиб, кўпгина ўйин ҳатти-ҳарактлари хис-туйғулар олиш 
учун  бажарилади.  Ўйиннинг  хар  бир  хатти-ҳаракти  синаш  билан  бирга 
амалга  оширилиб,  улар  ўйин  бошқа  зарбаларга  нисбатан  кўпроқ  бўлади. 
Ўйин  қанчалик  чуқурлашса,  силаш  ва  зарба  интенсивлиги  шунчалик  ошиб, 
ўйин охирига келиб максимумга етади.  
Ўйиннинг уч даражаси ажралади: ўйиннинг 1- даражаси жамиятда қабул 
қилинган  бўлиб,  улар  яширинмайди  ва  оғир  оқибатига  олиб  келмайди, 
ўйиннинг  2-даражаси  яширинилади,  жамият  томонидан  маъқулланмайди  ва 
тўғирлаб  бўлмайдиган  деб  номлаб  бўлмайдиган    зарарларга  олиб  келади; 
ўйиннинг  3-даражаси  яширинилади,  қораланади,  мағлуб  бўлгани  учун 
тўғирлаб  бўлмас  зарарларга  олиб  келади.  Ўйинларни  одам  ўзи  билан  ўзи, 
кўпгина  икки  ўйинлар  орасида  (бунда  ҳар  бир  ўйинни  бир  неча  ролларни 
ижро  этиши  мумкин)  ва  баъзида  эса  кўпгина  бирор  ташкилот  билан  ўйин 
ташкил этиши мумкин. 

 
53 
Психологик  ўйин  бирин-кетин  давом  этувчи  яширин  мотивацияга  эга, 
аниқ  ва  маълум  натижали  трансакция  сериясидан  иборат.  Ютуқ  сифатида 
ўйинчи  онгсиз  равишда  интилувчи  бирор-бир  эмоционал  холат  акс 
эттирилади. 
“Силашлар  ва  зарбалар”  –  ижобий  ёки  салбий  хис-туйғуларни 
алмашинишига 
йўналтирилган 
ўзаро 
муносабатлар. 
Сийпалашлар 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
Позитив: “Сиз менга ёқасиз”, “Сиз жуда гўзалсиз”. 
Негатив: “Сиз менга ёқмайсиз”, “Бугун сизнинг ахволингиз яхши эмас”. 
Шартли (одам ҳозир бажараётган ишга қаратилади ва натижаларни акс 
эттиради):  “Сиз  бу  ишни  яхши  бажардингиз”,  “Агар  ....,  сен  менга  кўпроқ 
ёқардинг”. 
Шартсиз (одам ким эканлиги билан боғлиқ): 
“Сиз  юқори  даражали  мутахассиссиз”,  “Мен  сиз  қандай  бўлсангиз, 
шундайлигича қабул қиламан”. 
Қалбаки  (ташқаридан  позитивга  ўхшайди,  лекин,  ҳақиқатда  зарба 
бўлади):  “Ақлсиз  одамга  ўхшасангиз  ҳам,  албатта,  мен  айтган  гапларни 
тушундингиз”,  “Одатда,  костюмлар  сизда  қопдек  осилиб  турса  ҳам,  бу 
костюм сизга жуда ярашибди”. 
Одамларнинг ҳар қайси муносабати силаш ва зарбаларни ўз ичига олган 
бўлиб, улар одамнинг ўзини баҳолашга катта таъсир этувчи одамнинг силаш 
ва зарба банкини ташкил этади. Ҳар бир одам силашга муҳтождирлар, мазкур 
эҳтиёж ўсмирларда, болалар ва қарияларда ўткир намоён бўлади. 
Силаш  ва  зарбалар  тескари  боғлиқликка  эга  бўлиб,  одам  қанчалик  кўп 
позитив  сийпалашларни  қабул  қилса,  шунчалик  кам  зарба  беради;  аксинча, 
қанчалик кўп зарба олса, шунчалик кам сийпалаш беради. 
“Трансакция”лар – у ёки бу ролли (“катта”, “Ота ёки она”, “фарзанд”) 
позициясидан  бошқа  одам  билан  амалга  оширилувчи  барча  муносабатлар. 
Қўшимча,  қарама-қарши  ва  яширин  трансакциялар-  ўзаро  таъсирга 
киришувчи  одамлар  ниятига  мос  келади  ҳамда  инсонлар  орасидаги  соғлом 

 
54 
муносабатларга киритилади. Бундай муносабатлар зиддиятсиз бўлади ҳамда 
чегараланмаган 
вақтгача 
давом 
этиши 
мумкин. 
Қарама-қарши 
трансакциялар  ўзаро  ҳақорат,  ўткир  репликлар  билан  бошланиб,  эшикни 
тарақлатиб  ёпиш  (чиқиб  кетиш)  билан  якунланади.  Бу  ҳолда  стимулга 
ноўрин “эга холатн”ни фаоллаштирувчи реакция брилади.  
Яширин трансакциялар икки ва ундан ортиқ “эга холат”ларни ўз ичига 
олиб,  улардаги  маълумот  ижтимоий  жиҳатдан  меъёрий  стимулга 
ниқобланади,  бироқ  жавоб  реакцияси  психологик  ўйин  мазмунини  ташкил 
этувчи яширин маълумот эффектидан кутилади. 
“Ундириш”  –  хулқ-атвор  усули  бўлиб,  у  ёрдамида  одамлар  одатий 
установкаларни реализациялаб, ўзида салбий хис-туйғуларни чақиришдан ва 
ўз  ҳулқ-атвори  билан  уларни  тинчлантириш  зарурлигини  талаб  этишади. 
Ундириш  бу,  одатда  ўйин  якунида  ўйин  ташаббускор  (инициатор)и  эга 
бўладиган  бирор  “совға”,  “интилиш  мазмуни”дир.  Масалан,  мижозни 
атрофдагилар  томонидан  эмоционал  ва  психологик  қўллай  олишга 
йўналтирилган кўп сонли шикоятлари.  
“Тақиқлар  ва  эрта  ечимлар”  –  болаликда  ота-онадан  болаларга 
“фарзанд”,  “эго-холати”и  орқали  берилувчи  ҳабарни  ифодаловчи  таянч 
тушунчалардан бири бу тақиқларни хулқ-атворининг мустаҳкамматрицалари 
билан  таққослша  мумкин.  Мазкур  ҳабарномага  жавоб  сифатида  бола  “эрта 
ечимлар”  деб  аталувчи  қарорга  келади,  яъни  хулқ-атвор  формулалари 
тақиқлардан келиб чиқади. 
“Хаётий  сценарий”  –  бу  шахс  ўйнаши  мажбур  бўлган  ва  спектакльни 
эслатувчи хаётий режа. У ўз ичига қуйидагиларни олади: 

 
ота-онадан  бериладиган  маълумот  (ижтимоий  меъёрлар,  тақиқлар, 
хулқ-атвор  қоидалари).  Болалар  ота-онадан  умум  хаётий  режа ҳамда 
одам  хаётининг  турли  томонлари  (касбий  сценарий,  эрга  тегиш-
уйланиш  сценарийси,  таълимий,  диний  ва  ҳ.к.)га  оид  вербал 
сценарийли  ҳабарлар  олишади.  Шу  билан  бирга  ота-она 
сценарийлари  конструктив,  деструктив  ва  нопродуктив  бўлишлари 

 
55 
мумкин. 

 
Эрта ечимлар (ота-она тақиқларига жавоблар); 

 
Эрта ечимларни амалга оширувчи ўйинлар; 

 
Эрта ечимларни оқловчи ундиришлар; 

 
Ҳаёт пьесаси якунини тахминлари ва ундан кутилувчи натижалар. 
“Психологик позиция ёки асосий ҳаётий установка” – ўзи, аҳамиятга эга 
бошқа  (шахс)лар  атроф  олам  ҳақидаги  таянч  базали  тасаввурлар  йиғиндиси 
бўлиб,  одамнинг  асосий  қарор  (ечим)лари  ва  хулқ-атворига  асос  яратади. 
Қуйидаги асосий позициялар фарқланади: 
Yüklə 1,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin