Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги



Yüklə 1,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə7/9
tarix06.06.2020
ölçüsü1,01 Mb.
#31543
1   2   3   4   5   6   7   8   9
psixokorrektsiya asoslari


МУСИҚАТЕРАПИЯ

      Мусиқатерапияда  даволовчи  метод  мусиқа  орқали  бўлади.  Мусиқа  билан 
даволаш  ҳиссиётларни  пасайишида,  қўрқувда,  тил  билан  бўлган 
муоммаларда,тарбиянинг бузилиши каби нуксонларда ёрдам беради. 
Иккинчи жахон уришидан сунг 2та мустақил оким ажралиб чикди:Америка ва 
швед мактаблари.    
Америка  мусиқатерапияси  2  томонлама  даволовчи  таъсирлари  бўлган 
услубдир.  Бу: мослаштирувчи ва муозанатга келтирувчидир. 
Мусиқанинг  нафакат  ҳиссиётларнинг  зурикишини  нормаллаштиради,  балки 
хирсий мувозанат учун ҳам асосий жой эгаллайди. 
Швед  мактаби-рухшиносликнинг  энг  чукур  катламида  жойлашган  бўлиб, 
мусиқатерапияни  даволаш  жаройонида  энг  асосий  уринга  куяди.  Альтшулер 

 
90 
даволашда  шундай  терапевтик  ёндошишга  асос  солдики,  бу  ерда  музика 
беморларнинг жисмоний ҳолатига ҳам катта ўзгартириш кирита оларкан. У бу 
принципни  музикатерапиянинг ўз принципи деб аталади. Беморнинг ахволига 
караб  турли  тонусдаги  мусиқалар  танланган.  Депрессия  (тушкунлик)даги 
беморлар учун осуда мусиқа танланса, уларни хайожонлантириш учун баланд, 
тез  темпдаги  мусиқа  танланган.  Мусиқатерапияда  –етакчи  ролни  мусиқани 
тугри танлашни билиш туради 1916-йил В. М Бехтерев шундай деб ёзган эди: 
Мусикий  асар,  инсонларнинг  ҳолатига  караб,  уларда  турлича  таассурот 
колдиради,  айримлари  тиникиб,  дам  олишга  сабаб  булса,  айримлари  нафакат 
ёкмайди балки асабига тегади. Бу инсон рухиятига боғлиқдир. Юрак уриши ва 
нафас олиш темпи мусиқа охангига караб ўзгаради. Жангу-жадаллар, маршлар 
вақтида  тез  жарангдор,  катьий  мусиқалар  инсонларни  шижоъат  билан  ишга 
киришишларига  сабаб  бўлган  марш  ритмлари  инсонларни    тетиклаштиради. 
Валъс-эса сокинлантирувчи ҳолатга олиб келади.  
 
Мусиқа  асбоблари  ичида  етакчи  уринни-орган  тутади.  Унинг  аниқ, 
жарангдор ва давомли оханглари кўпчиликга яхши таъсир ўтказади. Юрак-қон 
томирлари системаси мусиқага жуда тез мослашади. Бу пайтда пульс пасаяди, 
юрак кискариши тезлашади, кон босими пасайиб, кон томирлари кенгаяр экан. 
Инсон  ёкимли  мусиқа  таъсирида  нафакат  тебрана  бошлайди,  қайта  уни 
биргаликда такрорлай бошлайди, 
          Мусиқатерапиянинг турли аспектларига багишланган адабий таҳлиллар 
Л.С.Брусиловский(1971) 
В.Ю.Завьялов(1995) 
К.Швабе(1974) 
ва 
бошқаларнинг асарларида ёритилган.  
 
Мусиқатерапиянинг 4та асосий йўналиши бор
1.
 
Психотерапияда эмоционал фаоллашуви. 
2.
 
Шахслараро мулокат малакаларини ривожлантириш. 
3.
 
Психовегетатив жараёнларга тугри ёндашиш таъсири. 
4.
 
Эстетик 
талабларнинг 
кучайиши-катарсис-эмоционал 
ҳолатини 
тартибга  солувчи  шароит.-шахсий  кечинмаларни  тушинишини 
енгиллаштириш; 

 
91 
-ҳаётий муаммоларни конфронтация қилиш; 
-жамиятдаги фаолликнинг ошиши. 
 
Мижозларнинг  фаолилигига  караб,  мусиқатерапия  жараёнидаги 
даражалар фаол ва суст бўлади. 
 
Фаол  даражада-мижоз  нафакат  эшитади,хатто  ўзи ҳам  бунда иштирок 
этади;Суст даражада- мижоз факат эшитади. 
Фаол  мусиқатерапияда  мусиқа  асбобларини  чалиш  якка  ва  гуруҳ  тартибида 
бўлиши  мумкин.  Мусиқани  яхши  эслаб  колиш  ёки  тушиниши  учун  ,ундаги 
кайфиятлар,образлар,жараён ҳақида маьлумот бериш етарлидир. 
-Алока 
багловчи 
психатерапия 
мижоз 
ва 
психолог 
орасини 
якинлаштиради,бунда  мусиқани  биргаликда  тинглашади  ва  шу  асосда  
мижозда  ишонч хисси хосил килинади 
2.Реактив психатерапия-катарсисни забт  этишга йуналтирилган. 
     Бу  даволаш  усулларида  гурухда  мусиқа  тингланади,кейин  шахсий 
ҳолатлар,таасуротлар,фикрлар,фантазиялар  мухокама  қилинади.  Битта 
машғулот 5-10 минутлик мусика эшитишидан иборат булади. 
1-асар  сокин,  бушаштирувчи  мусика  булиб,  гурух  аъзоларини  кайфиятини 
яхшилашга, алока урнатишга, гурухдаги иклимни яхшилашга йуналтирилган 
булиши лозим 
2-асар-асосий огирликни билдирувчи.зурикишли мусиқадир. 
Бу  асар  мижозни  ўйлантиришга,  фикрлашга  мажбур  қилиши  шарт.  Бу  асар 
кўпрок анализга сабаб бўлиши керак. 
3-асар-  зўрикишни  ечиб,  осойишталикни  қайтаришга  хизмат  қилиши  керак, 
ёки  бўлмаса  айримлардаги  тушкинликни  кўтарувчи  восита  бўлиши  керак. 
Гуруҳда ишлаш жараёнлари кўпгина қўшимча вазифалардан иборатдир: 
1.Мижоз  бошқаларга  қараб  кимга  бу  асар  қандай  таъсир  қилаётганлигини 
англай олиши керак. 
2.Эшиттирилган асарлардан қайсилари гурухнинг қайси аъзосига мос келади. 
 
Мусикий  асарларнинг  ижро  этилиши,  ишончга  асосланган  мухитни 
келтириб чикаради. 

 
92 
 
Мусиқатерапиянинг  фаол  варианти  учун  қўнгироқчалар,  барабан, 
цимбале  танланади.  Мижоз  ўзи  ва  шериги  учун  асбоб  танлайди  ва  ўртада 
мусиқий диалог бошланади. 
 
Гуруҳлардаги суст мусиқатерапия мунтазам холда хафтада 2марта (6-8 
киши орасида) ўтказилади,бунда классик мусиқа тингланади. Бундан мақсад 
-  мижоз  кайфиятини  ўзгартириш,кечинмалардан  чалғитиш,  диққатни 
чалғитишдан иборатдир.     
      
 
ПСИХОКОРРЕКЦИОН  МАШҒУЛОТЛАРДАН  
НАМУНАЛАР 
Мулоқотчанликни ривожлантириш 
усуллари 
     
Келтирилган  машқлар  "Игры-обучение,  тренинг-досуг"  номли 
тўплам(В.В.Петрусин  таҳрири  остида)дан  олинган.  Мазкур  машқлар  
ёрдамида  мулоқот-тренинги  яхлит  дастурини  тузиш  мумкин,  шунингдек, 
кичик,  кичик  мактаб  ешидаги  ўқувчилари  билан  ҳам,  катталар  билан  ҳам 
ишлашда фойдаланиш мумкин.  
                                           
Танишув ўйини 
   
Давра  атрофида  ўтирамиз.  Ўзингиз,  сизнинг  характерингизда  энг 
муҳим,  энг  ,,,,,,,,,  -  жиҳатлар  тўғрисида  ўйлашингизни  тавсия  этамиз.  Энди 
буни қисқа шаклда ифода этишга уриниб кўринг. У шеьрий шаклда бўлиши 
ҳам мумкин. Масалан, "Муз ва олов",  "Гоҳ ҳайвондек ўкирса, гоҳ гўдакдек 
йиғлайди",  "Вазмин,  ғамгин,  камгап"  ва  бошқалар.  Марҳамат!  Ўйлаб 
олдингизми?  Яхши.  Ҳозир  давра  бўйлаб  навбат  билан  бошловчи  ёнида 
ўтирган  ўнг  томондаги  иштирокчидан  бошлаб  ўзингизни  таништиришни 
бошланг.Аввало  ўз  исмингизни,  кейин  ўзигиз  ҳақингизда  бир  неча  сўз 

 
93 
айтинг.  Агар  ўзингизни  бир  ибора,  шеьр  ёки  ўхшатишлар  билан  ифода 
этсангиз  ундан  ҳам  яхши.  Ҳозирни  ўзида  ўйлаган  фикрингизни  баён  этинг. 
Раҳмат.    Биз  бир-биримизга  томон  бир  қадам  ташладик.  Кимларнинг 
тақдимоти  сизда  катта  таасурот  қолдирди?  Бошловчи  бошқаради.  Раҳмат 
ўйин тугади.  
Метафора, ўхшатиш ўйини 
     Ҳар  бир  инсон ўзининг  атрофдагиларда  қандай  таасурот  қолдириши, 
қандай  хисларни  уйғотишини,  қай  хусусиялари  тан  олиниб,  қай  жиҳатлари 
умуман эьтиборсиз қолишни билишни истайди. 
 Ўз  касбининг  бадиий  образини  ҳамкорликда  яратишдек    ижодий 
жараёнда  иштирок  этишга  барчани  таклиф  этамиз.  Бунинг  учун  хоҳлаган 
иштирокчи ижод учун предмет сифатида даврадан чиқиб, ўртага ўтиришини 
сўраймиз.  Марҳамат.  Энди  иштирокчиларга  топшириқ:  қаҳрамонингизга 
қараганингизда сизда қандай образ ҳақида фикр туғулмоқда? Мазкур образга 
расмда  қандай  жиҳатларни  қўшиб  чизган  бўлардингиз?    Унинг  атрофида 
қандай инсонлар бўлиши мумкинми?  Расм фонида қандай жиҳозлар бўлиши 
мумкин?  Буларнинг барчаси қайси даврларни эслатади?  
   Масалан,  бизнинг  қаҳрамонимиз    атрофида  сув  мавжудотлари  бўлган 
денгизда  сузиб  бораётган  сув  париси  образини  ёдга  солиши  ёки  кенг  сахро 
бўйлаб  қаергалиги  номаьлум  бўлган  томонга  йўл  олган  ёлғиз  саёҳатчига 
ўхшаши  каби  фикрлар  туғилиши  мумкин.  Демак,  шу  мавзуда  ўз  ижодий 
ғояларингиз  билан  ўртоқлашинг.  Раҳмат.  Яна  ўингизни  четдан  кўришни 
хоҳловчилар 
борми? 
Бошловчи 
бошқаради. 
Марҳамат. 
Келинг, 
таассуротларни ўртоқлашамиз. Бошловчи бошқаради. Раҳмат, шу билан ўйин 
тугади.  
Символика, рамзийлик ўйини 
Диққат! Бугунги учрашувимизда ҳар биримиз ўз шахсий рамзини ўйлаб 
топиши керак.  Ҳар ким ҳозир уч рамзни: биринчидан тахаллус, иккинчидан 
алоҳида  номли  белги  ва    учинчидан,  шиорингизни  ўйлаб  топинг.  Алоҳида 

 
94 
номли белгини қоғозга чизишингиз зарур. У жуда оддий ва рамзий бўлиши 
керак.  Шиор  қисқа  ва  образли  бўлсин.  Демак.  таҳаллус,  алоҳида  белги  ва 
шиор. Масалан, тахаллус - "Собир амаки", алоҳида белги - "белкурак", шиор - 
"Чуқур кавлайман". 
Агар  топшириқ  тушунарли  бўлса,  ишга  киришишингиз  мумкин. 
Такрорлайман,  ҳозир  ҳар  ким  ўзига      тахаллус,  алоҳида  номдаги  белги  ва 
шиор  ўйлаб  топади.  Марҳамат.  Яхши.  Энди  ўз  чизган  расмларингизни 
алмаштириб,    йиғилганлар  шахсига  бирма-бир  таъриф  бериб  чиқишингиз, 
муҳокама этишингиз мумкин.  
Бундай  ташқари,  сиз  гуруҳ  иштирокчилари  танлаган  рамзий  
белгилардан  энг  зўрини  танлашингиз  зарур.  Беш  баллик  мезон  асосида  ҳар 
бир иштирокчини  баҳолаб тахаллус, алохида номдаги белги  ва шиорлариги 
берилган баҳоларининг умумий йиғиндисини аниқланг.  
Демак,  ўз  варақларимизни  давра  бўйлаб  айлантирамиз.  Навбат  билан 
уларни баҳолаб борамиз.  марҳамат. Баракалла. Энди ҳар бир ишга  берилган 
баллар йиғиндисини аниқлаб, ким ўзини рамзий белгисини энг зўр ифода эта 
олганини  аниқлашимиз  жоиз.  Марҳамат.  Раҳмат.  Бизнинг  рамзий  тестимиз 
якунланди.  
Кимни нима учун ёқтирамиз ўйини 
Биз  атрофдагилар  билан  ўзаро  алоқада  бўлиб,  кимнидир  ёқтиришимиз 
ёки  ёқтирмаслигимиз  мумкин.  Бу  инсонларни  баҳолаш  ҳолатимизни 
уларнинг ички шахсий хусусиятлари билан боғлаймиз. Келинг, инсонлардаги 
қандай  хусусиятларни  юқори  баҳолаб,  қабул  қилишимизни  аниқлашга 
уриниб қўрайлик. Топшириқни ёзма тарзда бажарамиз. Қоғоз варағини олиб, 
гуруҳ  аьзолари  орасида  ўзингизга    кўп  томонлари  билан  ёқадиган    шахсни 
танланг.  Мазкур  инсондаги  шахсий  хусусиятлардан  сизга  алоҳида  ёқадиган 
бештасини  кўрсатинг.  Шундай  қилиб,  инсонни  ўзини  кўрсатмаган  ҳолда 
ундаги  сиз  учун  алоҳида  аҳамиятга  эга  бешта  шахсий  хусусиятини  қоғозга 
ёзинг.  Бошладик!.  Вақт  тугади.  Энди  марҳамат  қилиб,  навбат  билан  ўз 
тавсифларингизни ўқинг. Биз эса ушбу тавсифлар кимга тегишли эканлигини 

 
95 
аниқлашга ҳаракат қиламиз. Марҳамат, ким бошлайди? Чапдан ўнг томонга 
қилиб бошлашимиз мумкин. 
Энди    якун  ясаш  мумкин.  Бошловчи,  марҳамат  қилиб,  иштирокчилар 
ҳақидаги тавсифлардан кимни ҳаммадан аввал билиб олдик.  Ким энг машҳур 
шахс сифатида ифода этилди. Кимни ҳаммадан тез аниқлаш мумкин бўлди. 
Бошловчи сўз сизга. Раҳмат. Шу билан ўйинимиз тугади.   
Давра бўйлаб ип узатиш ўйини 
 Оддийгина  бир  содда  гапни  танлаб  оламиз.  Масалан,  "Боғда  олмалар 
пишибди"(Силкитиб шамоллар, дўпир-дўпир тушибди). Энди ўнг томондаги 
биринчи  иштирокчидан  бошлаб,  бу  гапни  навбат  билан  талаффуз  этишни 
сўраймиз.  Ҳар  бир  иштироқчи  гапни  янги  оҳанг(интонация)(сўроқ,  буруқ, 
ҳис-ҳаяжон, ҳайрат, бефарқлик ва бошқалар)  билан ифода этиши керак. Агар 
иштирокчи  янги  маьно  оҳангини  ўйлаб  топа  олмаса,  ўйиндан  чиқарилади. 
Ўйин  даврада  (3-4  )иштирокчи  ғолиблар  аниқланмагунча    шу  тарзда  давом 
этади.  Шундай  қилиб,  бошлашга  буйруқ  берилиши  билан  экрандан  ўнг 
томондан ўтирган иштирокчилардан  бошлаймиз. Биргина оддий-содда гапни 
турли  маьно  оҳангларида  талаффуз  этишни  бошладик.  Маьно  оҳангини 
такрорлаш  мумкин  эмас.  Ким  янги  маьно  оҳангини    ўйлаб  тополмаса, 
ўйиндан чиқади.   Ўйин даврада (3-4 )иштирокчи ғолиблар қолмагунча давом 
эттирилади.    Балки  давра  иштирокчилари  янги  маьно  оҳангини  ўйлаб  топа 
олмасалар, ўйинни эртароқ тугатишимиз мумкин. Диққат бошладик. Раҳмат. 
Ғолибларни олқишлаймиз. 
 
   
Ушбу психологик машқ усуллари Е.И.Роговнинг "Настольная книга 
практического психолога" тўпламидан олинган. 
Хотирани ривожлантириш усуллари 
Мураккаб - эслаб қол! 
Психолог  болаларга  ёзилиши  мураккаб  бўлган  10  та  сўзни  25-30  сек. 
давомида кўрсатади ва уларни олиб қўяди. Сўнгра диктовка остида болалар 
бу  сўзларни  вараққа  ёзадилар.  Бу  холатда  кўриш  хотираси  эшитиш 

 
96 
хотирасига “ёрдам беради”. Барча сўзларни тўғри ёзганлар ютади.  
Ассоциация                                                            
 
Психолог  болаларга  “Хотирангизни  яхшилаш  учун  ишлашга 
тайёрланинг.  Хотира  яхши  бўлиши  учун  уни  бу  ишни  бажаришга  ҳаракат 
қиламиз. Сизларга эслаб қолишингиз учун 50 та сўз ўқиб берилади. Сўзларни 
мустаҳкам ва тўғри кетма-кетликда эслаб қолиш лозим” деб айтади. 
Демак,  ҳозир  сўзлар  эслаб  қолишингиз  лозим  бўлган  50  та  сўзни 
эшитасиз.  Қўрқманг!  Сизни  қаршингиздаги  экранда  кўраётган  таянч  сўзлар 
ёрдам  беради.  Бу  таянч  сўзлар  доимо  кўз  олдингизда  бўлади.  Аммо,  улар 
сизга  қандай  ёрдам  беради?  Мана  бундай.  Биз  сизга  ўқиб  эшиттирадиган 
сўзлар қаторини сиз образли, кўргазмали равишда экрандаги таянч сўзларга 
боғлашингиз  лозим.  Масалан,  биринчи  сўз  ўқилди:  “шаҳар”.  Сиз  экранга 
қарайсиз,  таянч  сўзлар  қаторидаги  “великан”  сўзини  топасиз  ва  лилипутлар 
шаҳридаги кўчаларда кичикина уйлар орасидан эҳтиёткорлик билан ўтаётган 
бахайбат одамни тасаввур қиласиз. 
Масалан,  эслаб  қолиш  лозим  бўлган  иккинчи  сўз  “самолёт”  бўлсин. 
Экрандаги таянч сўз эса – “эшкак”. Сиз дарров сувда сузаётгандек булутлар 
орасидан  эшкаклар  ёрдамида  янги  конструкцияси  самолётни  тасаввур 
қиласиз. Бундай образли ассоциациялар турли узунликдаги сўзлар қаторини 
яхши эсаб қолишга ёрдам беради.  
Келинг,  уриниб  кўрамиз!  Марҳамат!  Биз  сўзларни,  атиги  50та  сўзни 
секин ўқиймиз, сиз эса бу вақтда экрандаги таянч сўзлар ёрдамида уларнинг 
ассоциациясини ўрнатасиз. Бошладик!  
Узум, балкон, кўйлак, томорқа, ташриф, чўнтак, станок, тажовуз, кобра, 
сирға, ари, чизиқ, шовқин, силлиқ, урушқоқ, қум, бигуди, қувноқлик, қаймоқ, 
кўрсатгич,  марганец,  сичқон,  адмирал,  астероид,  чинни,  кит,  ака,  уста, 
дивизия,  қиз  бола,  марка,  бўйин,  тарозининг  тоши,  аукцион,  фарзин,  баян, 
консенсус, шакл, иссиқ, зиг-заг, телефон. 
Жуда  яхши.  Сиз  ҳозир  50  та  сўзни  эслаб  қолдингиз.  Биз  бу  сўзлар 
сизнинг хотирангизда ёрқин акс этди, деб ўйлайсиз. 

 
97 
Ҳозир  эса  қоғоз  варағи  олиб  бу  сўзларни  экрандаги  таянч  сўзлардан 
фойдаланиб  ёзиб  эсга  туширинг.  Агарда  қандайдир  сўзларни  эслай 
олмасангиз,  ўзингиздаги рўйхатда бу  сўз ўрнига қўйинг. Марҳамат.  Раҳмат. 
Ўйлаймизки, сиз сўзларни эсга тушура олдингиз. Ҳозир эса сўзлар рўйхатини 
яна  бир  марта  танланг.  Сиз  тўғри  эслаган  сўларингизга  белги  қўйинг. 
Марҳамат.  Узум, балкон, кўйлак, томорқа, ташриф, чўнтак, станок, тажовуз, 
кобра, сирға, ари, чизиқ, шовқин, силлиқ, урушқоқ, қум, бигуди, қувноқлик, 
қаймоқ,  кўрсатгич,  марганец,  сичқон,  адмирал,  астероид,  фарфор,  кит,  ака, 
уста,  дивизия,  қиз  бола,  марка,  бўйин,  тарозининг  тоши,  аукцион,  фарзин, 
баян, консенсус, шакл, иссиқ, зиг-заг, телефон сўзларни такрорлаб ёзиш. 
Энди  сўз  тўғри  эслаган  сўзларингизнинг  сонини  санаб  чиқинг.  Бу  тест 
ўтказишдаги  сизнинг  кўрсатган  натижаларингиз  бўлади.  Демак,  сиз  тўғри 
эслаб  қолган  сўзларингизнинг  сонини  сананг.  Марҳамат.  Раҳмат.  Шунинг 
билан ассоциатив тестимиз якунланди.  
Адашиб қолган ҳикоячи 
Қатнашчилар  доира  бўлиб  ўтирадилар.  Етакчи  суҳбатнинг  мавзусини 
белгилайди.  Қайнатгичлардан  бири  уни  давом  эттиради,  сўнгра  тасодифий 
ассоциацияларга  берилиб  суҳбатни  бошқа  мавзуга  буради.  У  бир  мавзудан 
бошқасига,  сўнгра  учинчисига  ўтади,  “ҳикоячини”,  “сўзлаб  беришни” 
чигаллаштиришга  ҳаракат  қилади.  Сўнгра  сўзловчи имо-ишора  билан  сўзни 
бошқа  қатнашчига  беради.  Сўз  ҳар  кимга  берилиши  мумкин,  шунинг  учун 
ўйиннинг боришини барча кузатиб боради. Кимга “танлов” тутган бўлса, ўша 
одам  сўзлашувнинг  “чигални”  ечиши,  яъни  ўзидан  аввалги  сўзловчининг 
барча ассоциатив ўтмишларига қисқа изох бериши, охиридан бошига келиши 
лозим. У етакчи таклиф этган дастлабки мавзуга қайтади. Сўнгра унинг ўзи 
сўзлашувни  чигаллаштиради  бошқа  иштирокчига  сўз  беради  ва  шу  тарзда 
давом эттирилади.  
Ассоциациялардан қочиш 
 
Қатнашчилар  доира  бўлиб  ўтиришади.  Етакчи  тасодифий  иккита  сўз 

 
98 
айтади. Қатнашчилардан бири етакчи айтган иккинчи сўзни биринчиси билан 
боғлайдиган образни овоз чиқариб тасвирлайди. Сўнгра образ ҳосил қилган 
қатнашчи  сўзни  кейинги  қатнашчига,  ундан  чап  қўл  томонда  ўтирган 
ўйинчига беради. У учинчи сўзни етакчининг иккинчи сўзи билан боғлайди, 
ўзининг  сўзини-  энди  занжирдаги  тўртинчи  сўзни  –  топшириқ  сифатида 
ўзининг  чап  томонида  ўтирган  қатнашчига  узатади.  Ўйин  доира  бўйлаб 
айланади  ва  ҳар  бир  доиранинг  охирида  етакчи  секундамер  бўйича 
сарфланган  вақтни  айтади.  Етакчи  тўсатдан  ўйинни  тўхташи  ва 
қатнашчиларнинг  бирортасига  барча  сўзларни  такрорлашни  таклиф  этиш 
ҳуқуқига эга. Агарда қатнашчи фақатгина ўзининг сўзларини эсласа, демак у 
шахсий муваффақият тарафдори бўлиб ўйинда иштирок этмайди.   
Домино  
 
Бу  ўйинни  ўтказиш  учун  откриткалар  тўплами  ёки  болалар  лотосидан 
расмлар,  ёки  алифбо  расмлари  керак  бўлади.  Ҳар  бир  қатнашчига  расми 
беркитилган ҳолда бир неча карта тақсимланади. Биринчи қатнашчи ўзининг 
карталаридан  бирини  расмини  кўрсатган  ҳолда  олдига  қўяди  ва  ҳикоя 
қилишни бошлайди. Бу ҳикоя, эртак, фантазия, хажвий ҳикоя, беъмани туш – 
нима бўлишидан қатъий назар ўзининг сюжетига расмда тасвирланган нарса 
киритиши  зарур.  Ўзининг  ҳикояси  парчасини  тугатиб,  ўйинни  бошлаган 
қўлини текказиш йўли билан сўзни қўшнисига беради. У ўзининг картасини 
расмини  олиб  столга  қўяди  тўхтатилган  сюжетни  шундай  тарзда  давом 
эттирадики,  ҳикоя  унинг  расмини  ҳам  қамраб  олган  бўлиши  лозим.  Ўйин 
доира  тарзида  ҳаракат  қилади.  Ҳар  бир  қатнашчи  умумий  ҳикояга  ўзининг 
расмларини қўяди ва доира бўйлаб қўйилган расмлар то карталар тугагунча 
узун  бўлиб  жойлашади.  Ўйин  тугаганида  етакчи  карталарнинг  расмларини 
беркитиб бошқа томони билан қўйиш ва гуруҳга хотираси бўйича уларнинг 
қўйилган кетма-кетлигини тиклашни таклиф этиш мумкин. 
   
Калейдоскоп  
 
 Ўйиннинг  барча  иштирокчилари  экран  олдида  ярим  доира  бўлиб 

 
99 
турадилар.  Ўйин  боши  экран  олдига  чиқиб,  иштирокчиларга  юзи  томони 
билан  туради.  Ўйинчилар  ўйин  бошига  навбат  билан  ўзи  ёқтирган  рангни 
айтадилар.  Сўнгра  ўйинбоши  орқаси  билан  ўгирилади,  ўйинчилар  тезда 
ўринларини  алмаштирадилар.  Ўйин  боши  яна  ўйинчилар  томонга 
ўгирилганда  унга  қайси  ўйинчига  қандай  ранг  ёқишини  айтиш  лозим. 
Психолог:  “Менимча,  ҳаммаси  жуда  осон-а?”  келинг,  бир  ўйнаб  кўрамиз. 
Демак,  экранга  қараб  туринглар.  Ўйинбоши,  рангларни  эслаб  қолинглар  ва 
ўгирилинглар,  сўнгра,  аввалги  холатга  қайтиб  бу  рангларни  топинглар”. 
Кимни  ранги  топилмаса  ўша  кейинги  ўйинбоши  бўлади,  сўнгра  барча 
бошқалар. Демак, бошлаймиз. Раҳмат, ўйин тамом бўлди. 
 
Тахистоскоп 
 
Гуруҳ  доира  бўлиб  ўтиради.  Қатнашчиларнинг  биттаси  ёки  иккитаси 
доиранинг  марказида  туради.  Чироқ  ўчирилади  ва  доира  ичида  турган 
қатнашчилар  турли  холатда  қимирламай  турадилар.  Сигнал  бўйича  қисқа 
вақтга чироқ ёқилади ва шу заҳотиёқ ўчирилади. Чироқ ёқилган онда доира 
бўлиб  ўтирганлар  доира  марказида  турганларнинг  холатини  иложи  борича 
аниқ эслаб қолишга ҳаракат қиладилар. Чироқ ўчганида қоронғиликда доира 
марказидагилар ўзларининг жойларига қайтадилар. Сўнгра чироқ ёқилади, ва 
гуруҳ  аъзолари  (марказда  турганлардан  ташқари)  биргаликда  нимани 
кўрганларини  эслашга  ҳаракат  қиладилар.  Натурачиларни  марказга 
қайтарадилар  ва  гуруҳнинг  фикри  бўйича  чироқ  ёқмаганда  қай 
холатдалигини  яна  тиклайдилар.  Гуруҳ  бир  умумий  фикрга  ёки  бир  неча 
альтернатив  ечимга  келганидан  сўнг  доира  марказидаги  қийинчиликлар 
ўзларини холатларини такроран кўрсатадилар. 
Чалкашлик  
Ўйинбоши  танланади.  Бошқа  ўйинчилар  бир-бирларини  қўлларидан 
ушлаб  доира  ҳосил  қиладилар.  Марҳамат!  Кўрсатма  бўйича  ўйинбоши 
хонадан чиқади ва қачон чақиришганда ўша ерга қайтади. Унинг йўқлигида 
бошқа 
ўйинчилар 
ўзининг 
доирасидаги 
холатини 
ўзгартириб 

 
100 
чигаллашадилар,  аммо  қўлларини  қўйиб  юбормайдилар.  Ўйин  боши  хонага 
қайтганида  иштирокчилар  дастлаб  қай  холатда  турганликларини  аниқлаш 
лозим. 
Психолог: “Демак, бир-биримизни қўлларимизни ушлаймиз. Ўйинбоши, 
қаранг-чи,  ким-кимдан  кейин  турибди.  Хонадан  чиқинг,  чақирилганда 
қайтасиз.  Бошладик!  Ўйин  боши,  киринг,  дастлабки  кетма-кетликни 
аниқланг. Марҳамат!  
Энди  сизнинг  истаганингиз  ўйин  боши  бўлиши  мумкин.  Ўйинни  бир 
неча бор такрорлаймиз. Раҳмат, ўйин тугади”. 
 
Айғоқчи 
Қатнашчилардан  бирини  –  “айғоқчи”  килиб  танланади.  Етакчи  айтади: 
“Ҳамма жим, қотиб турсин” – гуруҳ қимирламай туради. Ҳар бир иштирокчи 
ўзининг  холатини  эслаб  қолади,  “айғоқчи”  эса  барчанинг  холатини  эслаб 
қолишга  ҳаракат  қилади.  “Айғоқчи”  ўйин  қатнашчиларининг  холати  ва 
ташқи  кўринишини  диққат  билан  ўрганиб  кўзини  юмади  (ёки  хонадан 
чиқади).  Бу  вақтда  қатнашчилар  ўзларининг  кийимларида,  холатларида 
атроф ёки бирор нарсада бир неча ўзгаришлар қиладилар. Ўзгаришлар амалга 
оширилгандан    сўнг  “айғоқчи”  кўзини  очади  (ёки  хонага  қайтади).  Унинг 
вазифаси – барча ўзгаришларни аниқлаш. 
 
Асаб нерв тизимининг мустаҳкамлиги 
Ҳозирги  кескин  ва  шиддатли  тарзда  ўзгариб  бораётган  бир  даврда  барча 
стресс ва бошқа психологик зўриқишларга чидай олишни билиши керак. Хар 
қандай вазиятда ҳам зиёли, одоб-ахлоқли инсон сифатида ўзини тута билиш, 
умуман  ҳеч  кимга  қўл  кўтармаслик,  овоз  оҳангида  қўполлик  қилмаслик  ва 
бошқаларни,  айниқса,  ўзидан  катта  инсонларни  жеркмаслик  ҳамда  қўрслик 
қилмаслик, кесатиқ, гина ва жаҳл каби салбий таъсир этувчи жиҳатларга эрк 
бермаслик  шарт.    Сабаби  табиат  инсонларни  барча  жонзодлар  ичида  энг 
ақлли  ва  тафаккурга  эга  килиб  яратган.  Шу  боис,  кундалик  турмушда 

 
101 
учрайдиган  барча  вазиятларда  ҳам  инсон  номига  муносиб  бўлиб,  хатти 
ҳаракат  қилиш  зарур.  Ҳаётда  ҳатто  ўйин  жараёнларида  ҳам  бизни  ҳаддан 
ташқари  кучли  ҳаяжонлар  кутиб  туради.  Бу  ҳолат  билан  қандай  курашиш 
керак?  Балки  асаб  тизимларининг  вазминлиги  ва  мустаҳкамлиги  тўғрисида 
ўйлаш  зарурдир.  Ўзини  тута  билиш  ва  вазминлик  барчага  ва  албатта 
психологик  тренинг  бошловчиларига  жуда  ҳам  зарур.  Психолог    барчасини 
хотиржам,  бир  текис,  ишончли,  қувонч  билан,  тетик,  бардам  бажарса  – 
буларнинг барчаси унинг қўл остидагиларга ҳам ўтади. Мустаҳкам асабларга 
эга  бўлиши  –  ҳар  бир  ўқитувчининг  орзуси.  Лекин  бунга  қандай  эришиш 
мумкин? Хотиржамлик ва совуққонликка ўзини йўналтиришдан фойдаланиш 
мумкин.  Бунинг  учун  бўшашиш  ва  кўзларни  юмиб,  хотиржамлик,  ўзини 
тутиш,  вазминликка  йўналган  бир  неча  ибораларни  такрорлаш  зарур.  
Сўзлардан фойдаланишда ички сезгилар ва хаёлларингиз сизга ёрдам беради, 
аммо  қандайдир  хаёлий  идеалдан  фойдаланилса,  ушбу  образга  киришга 
ҳаракат  қилинса,  унда  кўзингизни  очиб,  дунёга  бошқача  назар  билан 
қарашингиз мумкин бўлади. Марҳамат. 
Агар  кучли  ҳаяжонлансангиз,  толиқсангиз,  асабийлашсангиз  қуйидаги 
машқларни бажариш яхши ёрдам беради. Кўзларни юмиб, бўшашиш керак ва 
хаёлан  ўз  асаб  тизимларинигзни  мустаҳкамлашга  тайёрланасиз.  Энергетик 
ресурсларингиз 
қандай 
ошиб 
бораётганлигини, 
барқарорлик 
қайтаётганлигини, чексиз имкониятлар пайдо бўлаётганлигини, асабларингиз 
соғломлашаётганлиги, кучаяётганлигини, гўё темирга айланаётганлигини ҳис 
қилинг.  Кайфиятингиз  яхши,  саломатлигингиз  жойида,  хурсандсиз. 
Жисмоний  чидамлилигингиз  ошади,  юрагингиз  соғлом,  бақувват.  Бутун 
танангиздаги  нервлар  ёш,  мустаҳкам,  чидамли,  хотиржам.  Фикрингиз  аниқ, 
ёрқин.  Куч–қувватга  тўлиб  тошгансиз.  Организмингиз  тез,  чаққон 
ҳаракатларни талаб қилади. Энди сиз ҳар қандай оғир ишларни ҳам бемалол 
қийналмасдан бажара оласиз.  
Yüklə 1,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin