Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


  “Мен муваффақиятли – сен мувоффақиятли”.  2



Yüklə 1,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə4/9
tarix06.06.2020
ölçüsü1,01 Mb.
#31543
1   2   3   4   5   6   7   8   9
psixokorrektsiya asoslari


1.  “Мен муваффақиятли – сен мувоффақиятли”. 
2.  “Мен муваффақиятли  эмас– сен муваффақиятли эмас”. 
3.  “Мен муваффақиятли  эмас– сен муваффақиятли”. 
4.  “Мен муваффақиятли  – сен муваффақиятли эмас”. 
 
1.
 
 “Мен  муваффақиятли  –  сен  муваффақиятли”  –  бу  тўлиқ 
мазмунлик ва бошқаларни қабул қилиш позицияси. Одам ўзини ва ўз 
атрофини  эсон-омон,  маъқул  деб  топади.  Бу  омадли,  соғлом  шахс 
позициясидир.  Бундай  одам  атрофдагилар  билан  яхши  муносабатда 
бўлади,  бошқа  одамларга  яхши  қабул  қилинади,  меҳрибон,  ишончга 
эришувчан  дунёда  яшай  олади,  ички  томондан  озод,  зиддиятлардан 
қочади,  ўзи  билан  ёки  атрофдагилар  билан  курашишга  вақт 
сарфламайди.  Бундай  позицияли  инсон  ҳар  бир  одамнинг  ҳаёти  уни 
бахтли яшаб ўтишга молик деб ҳисоблайди. 
2.
 
“Мен  муваффақиятли  эмас–  сен  муваффақиятли  эмас”:  Агар 
инсон  эътибор,  ғамхўрлик  билан  ўралган  бўлиб,  бирор  бир  воқеа-
ҳодиса таъсирида унга бўлган муносабат радикал равишда ўзгарса, у 
ўзини муваффақиятли эмасдек хис эта бошлайди. Атроф ҳам негатив 
тарзда идрок этилади. 
Бу  ҳаёт  маъно-мазмунсиздек  ва  идрок  этилувчи  умидсизлик 
позициясидир.  Мазкур  позиция  эътибордан  ҳоли  қаровсиз, 

 
56 
атрофдагилари бепарво бўлган болага ёки катта айрилишни бошидан 
кечирган  ва  атрофдагилари  ундан  юз  ўгирган,  қўллаб-қувватлашдан 
махрум бўлган пайтда у ўзини тиклаш учун ресурсларга эга бўлмаган 
катта  ёшлиларда  юзага  келиши  мумкин.  “Мен  муваффақиятли  эмас– 
сен  муваффақиятли  эмас”  установкасига  эга  кўпчилик  одамлар 
ҳаётини  катта  қисмини  наркологик,  психиатрик  ва  соматик 
стационарларда,  озодликдан  маҳрум  этиш  жойларида  ўтказишади. 
Улар учун ўзини ўзи барбод этувчи хулқ-атвор асосида юзага келувчи 
соғлиқ-саломатлик  бузилишлари  хос  (хаддан  ортиқ  чакиш,  алкоголь 
ва  гиёҳвандлик  моддаларини  истеъмол  қилиш).  Бундай  установкали 
инсон унинг ва бошқа одамларнинг ҳаёти ҳеч нарса деб ҳисоблашади.  
3.
 
“Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли”. Бўлиб ўтаётган 
воқеа-ҳодисалар оғирлиги билан юкланган ва уларнинг айбини ўзига 
олувчи  ўзи  “Мен”  ини  негатив  образига  эга  одам.  У  ўзига  етарлича 
ишонмайди,  омадга  даъво  қилмайди,  ўз  меҳнатини  паст  баҳолайди, 
ташаббус  ва  маъсулиятни  бўйнига  олишдан  бош  тортади.  У  ўзини 
унга 
катта, 
кучли, 
омадли 
фигуралар 
бўлиб 
кўринувчи 
атрофдагилардан тўлиқ тобе ва боғлиқ деб билади. Бундай позицияга 
эга одам ўз ҳаётини атрофдаги, омадли, кучли одамлар ҳаётидан анча 
паст баҳолайди. 
4.
 
“Мен  муваффақиятли  –  сен  муваффақиятли  эмас”.  Бу 
такаббурона  афзаллик  сидир.  Мазкур  фиксацияланган  эмоционал 
установка  эрта  болаликда  ҳам,  ундан  катта  ёшда  ҳам  шаклланиши 
мумкин.  Болаликда  мазкур  установка  икки  механизм  асосида 
шаклланиши мумкин. Биринчи холатда, оила болани оиланинг бошқа 
аъзолари  ва  атрофдагилардан  устунлигини  турли  йўллар  билан 
кўрсатиб  беради.  Бундай  бола  узи  ҳурмат-иззатда,  атрофдагиларни 
эса  камситиш  иклимида  ўсади.  Установка  ривожланишининг  бошқа 
механизми  бола  доимий  равишда  соғлиғи  ва  ҳаёти  учун  хавфли 
бўлган  шароитларда  бўлганда  юзага  келиб,  бунда  бола  навбатдаги 

 
57 
хақоратдан  сўнг  бола  уни  хафа  қилганлардан  ёки  уни  ҳимоя 
қилмаганлардан  озод  бўлиши  учун  “Мен  муваффақиятли  –  сен  эса 
муваффақиятли  эмас”  деган  хулосага  келади.  Мазкур  установкани 
одамлар  ўз  хаётини  юқори  баҳолаб,  бошқа  одамлар  ҳаётини 
қадрламайди. 
 
 
Трансакт анализ қуйидагиларни ўз ичига олади: 
  Тизимли тахлил – шахс тизими тахлили. 
  Трансакциялар  анализи  –  одамлар  орасидаги  вербал  ва  новербал 
ўзаро таъсир (муносабат)лар. 
  Ютуқга  –  хохланган  натижага  олиб  келувчи  яширин 
трансакциялар, психологик ўйинлар анализи. 
  Инсон  ўзи  ҳохламаган  ҳолда  риоя  қилувчи  сценарий  индивидуал 
хаётий сценарий анализи (скрипт - анализ). 
Коррекцион  таъсир  асосида  ролли  ўйинлар  техникаси  ёрдамида  ўзаро 
таъсир  (муносабат)ларни  демонстрациялашни  назарда  тутувчи  “эго-позиция 
(холат)лар”ни тизимли тахлили ётади.  
Бунда икки муаммо (бошқалардан) яққол ажралиб туради: 
1)
 
Контаминациялар,  яъни  икки  турли  хил  “эго-холатларни” 
аралашуви. 
2)
 
Ажралишлар, яъни “эго-холатлар”ни бир-биридан кескин ажралиб, 
чегараланиб қолиши. 
Трансакт  анализда  очиқ  коммунмкация  (алоқа)  тамоили  қўлланилади, 
тушунарли  сўзлар  билан  суҳбатлашишади  (мижоз  трансакт  анализга  оид 
адабиётлар ўқиши мумкин). 
Коррекция мақсади.  
Асосий  мақсади  –  мижозга  ўз  ўйинларини,  ҳаётий  сценарийни,  “эго-
холатлар”ини англашга ва (зарурият бўлганда) ҳаёт қуриш хулқ-атворига оид 
янги  қарорлар  қабул  қилишга  ёрдам  бериш.  Коррекция  мазмуни  – 
инсоннинг бўйнига қўйилган хулқ-атвор дастурларидан озод этиш ҳамда уни 

 
58 
тўлақонли  муносабатлар  ва  яқинликка  қобилиятли,  мустақил,  спонтан 
бўлишига ёрдам беришдан иборат. 
Шу  билан  бирга  мижоз  томонидан  мустақиллик  ва  автаномликка 
эришиши,  мажбурият  (зўрлаш)лардан  озод  бўлиши,  самимият  ва  яқинликка 
ижозат  берувчи,  ўйиндан  ҳоли  бўлган  ҳақиқий  муносабатларга  киришиши 
ҳам коррекция мақсадига киради.  
Якуний  мақсад  – шахс  автаномиясига  эришиш,  хулқ,  ҳатти-харакат  ва 
хис-туйғулари маъсулиятини қабул қилишдан иборат.  
Психолог  позицияси.  Психологнинг  асосий  вазифаси  –  зарурий 
инсайтни  таъминлаш.  Шу  асосида  унинг  позициясига  қўйиладиган  асосий 
талаблар:  ҳамкорлик,  мижозни  қабул  қилиш,  Психолог  ва  эксперт 
позицияларини  ўзаро  бирлаштиришдан  иборат.  Бунда  психолог  мижознинг 
“Катта”,  “эго-холати”га  мурожаат  қилиб,  “Фарзанд”нинг  инжиқликларига 
эрк бермайди ва мижоздаги ғазабланган “Ота-она”ни тинчлантирмайди. 
Психологнинг  (мижоз  билан)  суҳбатда  мижозга  тушунарли  бўлмаган 
терминологиядан хаддан ортиқ фойдаланиши, уни муаммоларни ўз бедадлик 
(ишончсизлик)ларидан ҳимояланишга интилиши деб ҳисобланиши мумкин. 
Мижозга  қўйиладиган  талаб  ва  умидлар  (натижалр).  Трансакт 
анализдаги  ишнинг  асосий  шарти  шартнома  тузишдан  иборат.  Шартномада 
мижоз  ўзини  олдига  қўювчи  мақсадлар:  мазкур  мақсадларга  эришиш 
йўллари;  ўзаро  ҳамкорона  таъсир  бўйича  психолог  таклифлари,  мижоз 
бажариши зарур бўлган талабалар рўйхати ҳақида аниқ келишиб олинади.  
Мижоз белгиланган мақсадга эришиш учун ўзининг қайси қарашларини, 
хис-туйғуларини,  хулқ-атвор  стреотипларини  ўзгартириши  кераклигини  ҳал 
қилади.  Эрта  ечим  қарорларни  қайтадан  кўриб  чиқгандан  сўнг,  мижоз 
автономияга  эришиш  учун  йўлида  фикрлашни,  хулқ-атворли  ва  хис-
туйғуларини  ўзгартиради.  Шартноманинг  мавжудлиги  иккала  томон 
(психолог ва мижоз)нинг ўзаро маъсулиятини тақазо этади.  
 
 

 
59 
УСУЛЛАР 
1.
 
Оилавий  моделяциялаш  техникаси  -    психодрама  ва  “эго-
холатлар”нинг эллементларини тизимли тахлилини ўз ичига олади. Гуруҳий 
ўзаро таъсир иштирокчилари ўз оиласи модели билан трансакцияларни қайта 
ифодалайди.  Мижознинг  психологик  ўйинлари  ва  ундиришлари  анализи 
ритуаллар, вақт структуралашувчи анализи, мулоқатдаги позиция ва ниҳоят, 
сценарий анализи амалга оширилади. 
2.
 
Трансакт анализ. Гуруҳли иш турларида ўта самарали бўлиб, қисқа 
вақтли психокоррекцион ишга мўлжалланган. Трансакт анализ мижозга хулқ-
атворни англамаган схема ва шаблонлари чегарасидан чиқиб, хулқ-атворнинг 
ўзга  когнитив  структурасини  олган  ҳолда  ихтиёрий,  мустақил  хулқ-атворга 
эришиш имконини беради.  
 
Ф.Перлзнинг гештальттерапияси 
Америкалик  психолог  Ф.Перлз  томонидан  гештальтпсихология, 
экзистенциализм, психоанализ ғоялари таъсирида яратилган метод амалиётда 
катта  муваффақиятга  эришди.  Ф.Перлз  томонидан  гештальтпсихологияда 
идрок  сферасига  қўйилган  фигура  (шакл)  юзага  келиш  қонуниятини  инсон 
хулқ-атвори мотивацияси соҳасига кўчирди. У эҳтиёжларни юзага келиши ва 
қондирилишини  гештальтлар  шаклланиш  ва  якунланиш  ритми  сифатида 
кўриб  чиқган.  Перлз  бўйича,  мотивацион  сфера  организмнинг  ўзини 
регуляция қилиш тамойили асосида ўз функциясини бажаради.  
Инсон ўзи ва уни ўраб турган атроф-олам билан мувозанатда бўлади. Ўз 
эҳтиёжларини,  мойилликларини  реализациялаш  –  уйғун,  соғлом  шахсга 
эришиш  йўлидир.  Ўз  эҳтиёжларини  қондиришга,  сурункали  тарзда 
тўсқинлик  қилувчи,  ўз  “Мен”ини  реализациясидан  бош  тортган  инсон  вақт 
қадриятларга амал қила бошлайди, бу эса ўз навбатида организмнинг ўзини 
регуляциялаш  жараёнини  бузилишига  олиб  келади.  Гештальттерапияга 
мувофиқ  организм  бир  бутун  деб  кўриб  чиқилади  ва  хулқ-атворнинг  ҳар 

 
60 
қайси  аспектида  инсоннинг  бутун  ҳаёти  намоёни  бўлиши  мумкин  деб 
хисобланади.  Организм-муҳит,  инсон  эса  кенг  “дала”нинг  бир  бўлагидир. 
Соғлом шахсда муҳит билан чегара харакатчан бўлиб, аниқ бир эҳтиёжнинг 
пайдо  бўлиши  муҳит  билан  “контакт”  (алоқа)ни  талаб  этади  ва  гештальтни 
шакллантиради, эҳтиёжни қондириш эса гештальтни якунлайди ва муҳитдан 
“четланишини”  талаб  этади.  Невротик  шахсда  “контакт”  ва  “четлашиш” 
жараёнлари  қаттиқ  бузилган  бўлиб,  эҳтиёжларни  адекват  қондирилишини 
таъминлайди. 
Ф.Перлз  шахсий  ўсиш  –  ўзини  регуляциялашга  ҳамда  ички  дунё  ва 
муҳит  ўртасидаги  мувозанатни  координациялашга  имкон  берувчи  ўзини 
англаш  зоналарини  кенгайиш  жараёни  деб  ҳисоблаган.  У  англашни  уч 
зонасини ажратиб кўрсатади:  
1.
 
Ички – баданимизда амалга ошувчи ҳодиса ва жараёнлар. 
2.
 
Ташқи – онгда акс этувчи ташқи воқеа-ҳодисалар. 
3.
 
Ўрта – фантазиялар, эътиқодлар, муносабатлар. 
Неврозда  биринчи  иккита  гештальттерапияда  ўзини  регуляция  қилиш 
жараёнининг бузилишини беш механизми фарқланади: 
1.
 
Интроекция 
2.
 
Проекция  
3.
 
Ретрофлексия 
4.
 
Дефлексия 
5.
 
Конфлуенция 
Интроекцияда инсон бошқа одамларнинг ҳиссиётлари нуқтаи назарлари, 
эътиқод,  баҳо,  меъёр  ва  хулқ-атвор  намуналарини  ўзлаштиради,  улар  ўз 
навбатида шахсий тажриба билан тўқнашиб, шахсни ассимиляция қилмайди. 
Мазкур  ноасмиляциялашган  тажриба-интроет  –  инсон  шахснинг  ёт  қилиш 
ҳисобланади.  Эрта  интроектлар  қаторига  бола  томонидан  танқидий 
фикрлашсиз ўзлаштириб олинадиган ота-она насихатлари ҳисобланади. Вақт 
ўтиши  билан  интроектлар  ва  ўз  шахсий  эътиқодларни  фарқлаш 
мураккаблашади.  

 
61 
“У ундан талаб этилгандек фикрлайди”. 
Проекция  –  интеграциянинг  тўлиқ  аксидир.  Проекцияда  инсон  унинг 
“Мен-концепция”сига  мувофиқ  бўлган  ўзига  хос  сифатларни  четлаштиради. 
Проекция  натижасида  юзага  келган  “тешик”лар  интроектлар  билан 
тўлдирилади. “У бошқаларга уларни айблаётган нарсаларни қилади”. 
Ретрофлексия-ўзига  буриш  –  маълум  бир  эҳтиёжлар  ижтимоий  муҳит 
тўсқинлиги  сабабли  қондира  олинмаганлиги  натижасида,  ташқи  муҳитда 
манипуляциялашга  мўлжалланган.  Энергияни  ўзига  йўналтириш  ҳолларида 
кузатилади  ва  қондирилмаган  эҳтиёж  ёки  якунланмаган  гештальт  сифатида 
кўпгина агрессив хиссиётлар каби намоён бўлади. “У бошқаларга қилмоқчи 
бўлганларни  ўзича  қилади”.  “Мен”  ва  бошқалар  орасидаги  зиддият  ички 
шахсий зиддият ички шахсий зиддиятга айланади. Нутқда “Мен”... қилишга 
ўзимни  мажбурлашим  керак”  каби  жумлалар  мавжудлиги  рефрофлексия 
кўрсатгичи ҳисобланади.  
Дефлексия  –  реал  контакт  (алоқа)дан  қочиш.  Дефлексияга  эга  инсон 
бошқа одамлар, муаммо ва вазиятлар билан бевосита алоқадан бош тортади. 
Дефлексия  кўп  гапириш,  ритуаллик,  хулқ-атвор,  зиддиятли  вазиятларни 
“текислаш” тенденцияси шаклида намоён бўлади.  
Конфлуэнция (ёки қўшиш) – “Мен” ва атроф олам ўртасидаги чегарани 
намоён  бўлади.  Бундай  мижозлар  қийинчилик  билан  ўз  фикр,  туйғу  ва 
хохишларини  бошқаларникидан  фарқлай  оладилар.  Конфлуэнция  ўзида  бир 
қатор ҳимоя механизмларини мужассам этиб, ундан фойдаланишда индивид 
ўзининг асл “Мен”идан воз кечади. 
Юқорида  санаб  ўтилган  механизмлар  таъсирида  шахс  бир  бутунлиги 
бузилади,  у  фрагментлар,  алоҳида  бўлакларга  бўлинган  ҳолда  бўлади. 
Кўпинча  бундай  фрагментлар  сифатида  дихотомиялар:  актив-пассив, 
қарамлик-алоҳидалик,  рационаллик-эмоционалик  ва  х.казолар  намоён 
бўлади.  
Гештальткоррекцияда  “тугалланмаган  иш”  тушунчаси  асосий  ва 
марказий  тушунчалардан  бири  ҳисобланади.  “Тугалланмаган  иш”  –  бу 

 
62 
жавобсиз қолган хис-туйғулар реалликни, бўлиб ўтаётганларни актуал тарзда 
англашга тўсқинлик қилиш ҳодисасидир. 
Перлз  бўйича,  “Тугалланмаган  иш”нинг  кўп  учрайдиган  ва  энг  оғир 
турларидан  бири  хафагарчилик  бўлиб,  у  коммуникация  (алоқа)лар 
ҳақиқийлигини бузади.  
Тугалланмаганларни  якунига  етказиш,  эмоционал  тўсиқлардан  озод 
этиш – гештальткоррекциясининг муҳим қисмларидан бири. 
Яна  бир  муҳим  терминлардан  бири  “қочиш,  бош  тортиш”дир.  Мазкур 
тушунча  ёрдамида  иқрордан  бош  тортиш  ҳамда  тугалланмаган  иш  билан 
боғлиқ  ёқимсиз  кечинмаларни  қабул  қилиш  билан  алоқадор  хулқ-атвор 
хусусиятлари акс этади. Гештальттерапия шахсий интеграциясига эришишда 
тўхтатилган  хис-туйғуларни  ифолашни,  улар  билан  конфронтицияга 
киришишни  ҳамда  уларни  қайта  кўриб  (ишлаб)  чиқишни  рағбатлантиради. 
Ҳақиқий  индивидуалликни  очиш  йўлида  гештальткоррекцион  жараёни 
мижоз  Ф.Перлз  томонидан  невроз  босқичлари  деб  аталувчи  беш  босқичдан 
ўтади. 
Биринчи  босқич  –  сохта  муносабатлар,  ўйинлар  ва  роллар  боқичи.  Бу 
қалбаки ролли хулқ-атвор, одатий стреотиплар, роллар қатламидир. Неротик 
шахс  бошқа  одамлар  орзу-умидлари  асосида  яшаб,  ўз  “Мен”ини 
реализациялашдан бош тортди. Натижада инсон ўз мақсад ва эҳтиёжларини 
қондиришдан  қочади,  фрустрация,  умидсизлик  хис  этади,  ҳаёт  маъносини 
йўқотади.  
Иккинчи  босқич  –  фобик  босқич  –  қалбаки  хулқ-атвор  ва 
манипуляцияни  англаш  билан  боғлиқ.  Бироқ,  мижоз  самимият  қандай 
оқибатларга  олиб  келиши  мумкинлигини  тасаввур  қилганда,  уни  қўрқув 
хисси  босади.  Инсон  ҳақиқий  ўзлигини  кўрсатишдан  қўрқади  ва  ўз  оғир 
кечинмаларига дуч келишдан қўрқади. 
Учинчи  босқич  –  берклик  ва  умидсизлик  босқичи.  Бу  босқич  инсон 
нима  қилишни,  қаерга  ҳаракат  қилишни  билмаслиги  билан  ҳарактерланади. 
У ташқаридан бериладиган қўллашни йўқотилгани учун қайғуради, лекин ўз 

 
63 
ичига  таянч  нуқтани  топишга  тайёр  эмас  ва  ҳеч  қандай  истаги  ҳам  йўқ. 
Натижада  инсон  беркликдан  чиқиб  кетишдан  қўрқган  ҳолда  кво-статусини 
сақлайди. Бу пайт ўз ночорлиги ачиниш билан характерланади.  
Тўртинчи  босқич  –  имплозия,  инсон  ўзини  ўзи  чегаралагани  ва  ўз 
“Мен”ини  босганлигини  тўлиқ  англагани  билан  шартланган  ички                                   
умидсизлик,  ўзидан  нафратланиш  холати.  Бу  босқичда  мижоз  ўлимдан 
қўрқишни  хис  этиши  мумкин.  Бу  пайт  катта  миқдордаги  энергияни  жалб 
этиши  ва  инсоннинг  ички  кучларини  ўзаро  кураши  билан  характерланади. 
Бунинг  натижасида  юзага  келган  босим,  мижозни  йўқ  қилишга  қодирдек 
кузатилади. Инсон умидсизликка тушган ҳолда қатъийлик билан қарор қабул 
қилишга уриниш ва бу ишни уддасидан чиқишга интилади. Бу ўз “Мен”ига 
йўл очиш қатламидир. 
Бешинчи  босқич  –  эксклюзив,  портлаш.  Мижоз  устидан 
қалбакиликни  ташлаб,  ўз  “Мен”и  асосида  яшашни  бошлайди.  Мазкур 
босқичга  етганлик  ўз  хиссиётларини  ифодалаш  ва  бошдан  кечириш 
қобилиятига  эга  аутентик  шахс  шаклланганлигидан  далолат  беради.  Демак, 
гештальткоррекция  –  бу  шахсни  озод  ва  мустақил  этишга  йўналтирилган 
ёндашувлардир. 
Коррекция  мақсадлари.  Гешталькоррекция  мақсади  мижоз  шахсини 
ўсиш, қадр-қиммат ва улғайишга эришиш ҳамда тўлиқ интеграциясига имкон 
бериш  йўлида  блокировкаларни  ечиш,  инсонда  мавжуд  табиий  потенциал 
ресурсларни фаоллаштиришдан иборат. 
Асосий  мақсад  –  инсонга  унинг  потенциалини  тўлиқ  реалиациялашга 
кўмаклашиш. Бу мақсад бир неча ёрдамчи мақсадларга тафовутланади: 

 
 ўзини англашни фаоллигини  таъминлаш; 

 
локус назоратини ичкарига кўчиши; 

 
мустақилликни ва ўз ўзини рағбатлантириш; 

 
ўсишга  тўсқинлик  қилувчи  психологик  блокларни  аниқлаш  ва 
бартараф этиш. 
Психолог  позицияси  –  гештальткоррекцияда  психолог  мижознинг  бир 

 
64 
бутун  гештальт  шахсига  интеграцияланган  катализатор,  ёрдамчи,  ҳамкор 
сифатида  кўриб  чиқилади.  Психолог  мижознинг  шахсий  хиссиётларига 
бевосита  аралашувни  олдини  олишга  ҳамда  мазкур  хис-туйғуларни 
ифодалашни осонлаштиришга урунади.  
Мижоз  билан  ўзаро  таъсирининг  асосий  мақсади  –  мижоз  шахсий 
ўсишини  таъминлашга  олиб  келувчи  ички  шахсий  резервларни 
фаоллаштириш.  
 Мижозга  қўйиладиган  талаблар  ва  кутиладиган  натижалар. 
Гештальткоррекцияда  мижозга  ўз  хулқ-атвори  ва  ҳаёти  схемасини  англаш 
асосида  позиция(холат)лари  интерпретациялаш  ҳуқуқини  ўз  ичига  олувчи 
фаол  рол  берилади.  Мижоз  рационалиациялашдан  кечинмаларни  бошдан 
кечиришга  ўтиши  кутилади.  Мазкур  жараёнда  мижознинг  ўз  хиссиётларни 
вербалиациясидан  кўра,    уни  мазкур  жараёнга,  актуал  бошдан  кечиришга 
тайёрлиги  муҳим аҳамият касб этади.  
 
УСУЛЛАР 
Гештальткоррекцияда  психоусулларга  катта  эьтибор  қаратилади.  Улар 
ўйин  ва  экспериментлар  деб  номланиб,  гештальткоррекциянинг  кенг 
тарқалишида ўйинлар катта аҳамиятга эга.  
1.
 
Экспериментал  (диссоциацияланган)  диалог  –  шахс  фрагментлари 
ўртасидаги  диалогдир.  Мижозда  шахс  фрагментацияси  кузатилганда 
психолог  шахснинг  аҳамиятли  фрагментлари  орасида  диалог  ўтказишни 
таклиф  этади.  Масалан,  агрессив  ва  пассив  асос,  ҳужум  қилувчи  ва 
ҳимояловчилар  ўртасида.  Шу  билан  бирга,  диалог  шахсий    хис-туйғу 
(масалан,  қўрқув  хисси)        билан,  тананинг  алоҳида  аьзолари  ёки  ҳаёлий 
одам(мижоз учун аҳамиятли) билан олиб борилиши мумкин.  
           Ўйин  техникаси  қуйидагидан  иборат:  мижоз  эгаллаган      курси(“иссиқ 
курси”)нинг  қарама-қаршисига  бўш  курси  қўйилиб,  унга  ҳаёлий 
суҳбатдош  “ўтказилади”.  Мижоз  навбатма-навбат  шахсининг  турли 
фрагментлари  сифатида  курсини  алмаштириб,  у  ёки  бу  психологик 

 
65 
позициядан репликалар айтади. 
2.
 
“Катта  ит”  ва  “кучукча”.    “Катта  ит”  ва  “кучукча”  ўйин 
позицияларидан  фойдаланиш  усули  кенг  тарқалгандир.    “Катта  ит” 
мажбуриятлар,  талаб  ва    баҳоларни  ифодасидир.  “Кучукча”    эса  пассив-
ҳимоя установкаларини ифодалаб, мажбуриятларни бажармаслик йўлида 
баҳоналар  қидиради.  Мазкур  позициялар  орасида  шахс  устидан  тўлиқ 
назорат учун кураш олиб борилади.  
           “Катта  ит”  талабларга  мувофиқ  бўлмага  хулқ-атвор  натижасидаги  
жази  хавфи  ёки  салбий  оқибатларни  тахмин  этиш  орқали  босим 
қўсатишга  ҳаракат  қилади.  “Кучукча”га  агрессивлик  хос  бўлмаганлиги 
сабабли,  у  тўғридан-тўғри  курашишга  киришмай,  турли  хийлалар 
ишлатади. Ҳаёт давомида бундай диалоглар дам ўзини мажбурлаб бирор 
иш  қилишга  ундасада,  шу  билан  бир  вақтда  турли  баҳона  ва  ўзини 
оқлашлар  билан  манипуляция  қилишида  юзага  келади.    Машғулотлар 
давомидаги  тизимли  ва  самимий  диалоглар  орқали  мижозга  ўз  шахси 
устидан амалга оширилаётга мазмунсиз манипуляцияларни тўлиқ англаш, 
самимийликни  ошириш  ва  ўзини  бошқариш  самарадорлигини  ошириш 
имконини беради.  
            Мазкур  техника  яққол  намоён  бўлувчи  энергетик  потенциалга    эга 
бўлиб,  мижознинг  адекват  хулқ-атворга  бўлган  мотивациясини 
кучайтиради. 
3.
 
Айлана  бўйича  юриш  ёки  айлана  қилиш.  Гуруҳли  ишларда 
қўлланилувчи 
машхур 
психотехника 
бўлиб, 
бунда 
етакчи(психотерапияни олиб борувчи) илтимоси билан мижоз гуруҳдаги 
бошқа қатнашчиларни навбатма-навбат айланиб чиқиб, уларга бирон гап 
айтади ёки улар билан бирон хатти-ҳаракатлар амалга оширади. Бу вақтда 
гуруҳ аьзолари жавоб қайтариш ҳуқуқига эга бўладилар. Мазкур техника 
гуруҳ  аьзоларини  фаоллаштириш,  уларни  янгича  хулқ-атвор  ва  ўзини 
ифодалаш 
озодлигида 
таваккал 
қилишга 
ундашда 
мақсадида 
қўлланилади.  Қўп  ҳолларда  қуйидагига  ўхшаш  тугалланмаган  жумлали 

 
66 
кўрсатма  берилади:  “Мархамат,  хар  бир  катнашчининг  олдига  бориб, 
куйидаги  жумлани  якунланг-  Менда    ........  бўлганлиги  сабабли,  мен 
ўзимни  ноқулай  сезяпман”.  Мижоз  ҳар  бир  қатнашчини  олдига  бориб, 
ўзини  хавотирлантираетган  савол  билан  мурожаат  қилиши  мумкин.  Бу 
усул  атрофдагилар  билан  биргаликда  ўз  кечинмаларини  янада 
дифференциациялашган тарзда аниқлаштириш имконин беради.  
4.
 
“Акс”  техникаси.    Техника  мазмуни  мижоз  ўзига  ҳуш  келувчи  хулқ-
атворга  қарама-қарши  хулқ-атвор  ижро  этишидан  иборат.  Масалан, 
уятчан – ҳеч нарсадан тортинмайдиган, жуда сахий ўзини хасисдек тута 
бошлайди. Техника мижоз ўзини янгича хулқ-атворини қабул қилиши ва 
“Мен”га янги тажриба структурасини интеграциялашга йўналтирилган. 
5.
 
Экспериментал "ошириб юбориш". Техника тана, овоз ва бошқа хатти-
ҳаракатларни гиперболизациялаш орқали ўзини англаш жараёнини янада 
ривожлантиришга 
 
йўналтирилган. 
Бунда 
баьзи 
жумлаларни 
баландлашувчи  овозда  такрорлаш,  имо-ишораларни  яққолроқ  бажариш 
орқали у ёки бу хулқ-атворга оид хиссиётлар интенсификацияланади.  
Yüklə 1,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin