6.
Тугалланмаган иш. Ҳар бир якунланмаган гештальт – бу якунлашни
талаб этувчи тугалланмаган ишдир. Кўпчилик одамларда қариндошлари,
ота-онаси, ҳамкасблари ва ҳ.з.лар билан боғлиқ кўпгина хал этилмаган
муаммолар мавжуд. Кўп ҳолларда улар айтилмаган шикоятлар ва
қаршиликлардан иборат бўлади. Бунда мижозга “бўш курси” усули
орқали ҳаёлий суҳбатдошга ёки тугалланмаган ишга боғлиқ гуруҳ
аьзосига ўз ҳиссиётларини сўзлаб бериш таклиф этилади. Бу хиссиётлар
қаторида айбдорлик ва ҳафалик хисслари асосий ўрин эгаллайди.
7.
Тасаввурга
проекциялаш
ўйинларида
проекция
жараёнини
иллюстрациялайдилар ҳамда қатнашчиларга шахсниг рад этилаётган
аспектларини идентификациялашга ёрдам берадилар.
Булардан энг машхури “Эски ташландиқ дўкон” ўйинидир. Мижозга
кўзини юмиб, тинчланиш ва кечқурун кичик кўча бўйича эски ташландиқ
дўкон олдидан ўтаётганини фараз қилиш сўралади. Унинг ойналари
67
ифлос, лекин улардан яхшилаб қаралса, дўкода бир предмет борлигини
кўриш мумкин. Мижозга бу предметни диққат билан кўриб чиқиб, сўнг
дўкондан четлашиб предметни тасвирлаб бериш таклиф этилади.
Кейинчалик мижозга ўзини шу предмет сифатида тасаввур этиб, ўз
хиссиётларини сўзлаб бериш ва “Нима учун у дўконда қолдириб
кетилган?, Унинг бу предмет кўринишидаги ҳаёти нимага ўхшайди?”
саволларига жавоб бериш сўралади. Предмет билан идентификацияланиш
орқли мижозлар бу предметга ўзининг бирор шахсий аспектларини
проекциялайдилар.
8.
“Менда бир сир бор”. Бу ўйинда айбдорлик ва уят хисслари тадқиқ
қилинади. Ҳар бир иштирокчига у учун мухим бўлган ва яхшилаб
яшириниладиган сир ҳақида ўйлаш сўралади. Психолог бу сирни
бошқалар билганда нима бўлишини фараз қилишни таклиф этади.
Кейинги қадамда ҳар бир қатнашчи у қандай “мудхиш” сирни билиши
ҳақида мақтанишга имкон берилиши мумкин. Кўп холларда, кўпгина
одамлар ўз сирларига қаттиқ боғланганлигини кузатиш мумкин.
9.
“Ошириб юбориш”. Гештальттерапияда жисмоний симптомлар вербал
тилга қараганда инсон хис-туйғуларини аниқроқ қўрсатади деб
ҳисобланади. Баьзида мижознинг иҳтиёрсиз хатти-ҳаракатлари, имо-
ишоралари, холат(поза)лари мухим мазмунга эга сигналлар бўлиши
мумкин. Мижозга иҳтиёрсиз хатти-ҳаракатни муболағалашни таклиф
этган ҳолда катта маьлумотлар ллиш мумкин.
Масалан, гуруҳдаги аёл киши жуда узоқ ва маьносиз гапирганда
тортинчоқ эркак киши столга бармоғи билин дам-бадам уриб туради.
Агар ундан аёл сўзларини шархлаб бериш сўралса, суҳбат уни
қизиқтирмаганлигини айтиб бармоқ билан столни уришни давом
эттиради. Бунда психолог мижоз ўз ҳаракатини англамагунча уни
кучайтиришни сўрайверади.
Мижоз ғазаби жуда тез қўзғаб,бир дақиқадан кейин у куч билан столни
уриб, сўзлаётган аёл киши гапига қаршилигини айтади. Бунга қўшимча
68
равишда у ўз фикрларини
кучини хаддан ортиқ назорати ва уларни
бевосита ифодалаш имконияти ҳақида бир лаҳзалик таасурот олади.
10.
“Репетиция”. Ф.Перлз фикрича одамлар аниқ вазиятлар ва шахсларга
нисбатан хулқ-атвор роли ва стратегиясини “ҳаёлий сахна”да
репетициялашга кўп вақт сарфлашади. Кўпинча, конкрет ҳаётий
вазиятлардаги омадсизлик, бу шахс бу вазиятга тайёрланганлиги сифати
билан боғлиқ. Ҳаёлда ва тасаввурдаги бундай тайёргалик кўпинча регид
ва носамарадор стереотиплар асосида юзага келади. Хулқ-атворни гуруҳ
олдида оғзаки, бошқа қатнашчилар билан биргаликда репетиция қилиш
бу сохала янги фикр ва қарорлардан фойдаланиш имконини беради.
11.
Тайёр фикрни текшириш. Баьзида психолог мижозни тинглаш вақтида
қандайдир аниқ маьлумотни илғаб олади. Бунда психолог мижозга: "Мен
сизни тинглаб, бир фикрга келдим. Мен сизга бу фикрни такрорлашни
таклиф этиб, у сенга қанчалик мос келишини текшириб кўрмоқчиман.
Агар рози бўлсанг, бу фикрни бир неча гуруҳ аьзоларига такрорлаб бер".
Бу машқда мижоз хулқ-атворининг яширин сабаблари интерпретацияси
омили мавжуд, лекин бу вазиятда психолог уни беморга тушунтириб
беришга ҳаракат қилмай, унга ишчи назария билан боғлиқ кечинмаларни
тадқиқ этиш имконини беради. Агар назария мазмунга эга бўлса, мижоз уни
ўз фаолияти ва тажрибаси контекстида ривожлантириши мумкин.
Дастлаб,
Ф.Перлз ўз методини фақат индивидуал коррекция
кўринишида қўллар эди, аммо вақт ўтиши билан гуруҳли иш шаклини янада
самарали деб топиб, фақатгина мазкур иш шаклидан фойдалана бошлади.
Турли-туман кўринишларга эга гештальттерапия техникаси шахсга
психологик таянч беришга, инсонни ўтмиш ва келажак муаммолари юкидан
холос этишга ҳамда унинг "Мен"ини шахснинг ҳозирги борлиғининг бой,
ўзгарувчан дунёсига қайтаришга йўналтирилган.
69
АМАЛИЙ КОРРЕКЦИЯ
МЕТОДЛАРИ:
ПСИХОГИМНАСТИКА
Психогимнастика – бу гуруҳ аъзоларининг ўзини иамоён қила оладиган ва
нутқсиз муносабатга кириша олишини таъминловчи методдир. Бу самарали
восита ёрдамида шахснинг ижтимоий ҳодисаларни идрок қилиши учун энг қулай
шароит
яратилади,
,,тана
тили,,га
эътибор
берилади,
атроф-ҳаёт
муносабатларини ифодалашга имконият яратилади. “Психогимнастика” термини
кенг ва тор маънода қўлланилади. Гуруҳ аъзоларининг асосий коммуникация
воситаси имо-ишорали ҳаракатлар билан таъсир ўтказиш ҳисобланади.
Тор маънодаги психогимнастика ўйинлар этюдлар кўринишида бўлиб,
гуруҳ аъзолари алока воситаси сифатида нутқсиз ҳаракатни қўллайдилар.
Психогимнастиканинг бу тури гуруҳий коррекция вазифаларини бажаришга
йуналтирилган, яъни ўзаро алока урнатиш, таранг вазиятни кутариб ташлаш,
қарама-қарши томон алокаларини ишлаб-чиқиш вхк.
Кенг маънодаги психогимнастика – бу махсус машғулотлар курси бўлиб,
унинг йўналиши билишга оид ва шахсий эмоционал томондан ривожлантиришга
ва коррекция қилишга қаратилгандир.
Гуруҳ билан ишлашнинг нутксиз усули сифатида психогимнастика ҳиссий
кечинмаларнинг пайдо бўлиши,
Эмоционал ҳолатларнинг кечиши, ҳаракатларни бажаришдаги муаммолар, юз
мушакларининг маъноли ҳаракатлари, имо-ишоралар билан қилинадиган
ҳаракатларни назарда тутади, мижозга ўзини намоён қилишга ва сўз ёрдамисиз
мулоқот ўрната олишга имкон яратади. Бу қайта тикловчи психокоррекция
методи бўлиб, мақсади – мижоз шахсини урганиш, тушуниш ва ўзгартиришдир.
Психогимнастика 3 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир кисм ўзининг мустақил
вазифалари ва шахсий методик воситалари билан характерланади.
1.
Тайёргарлик кисми.
70
2.
Пантомимика (имо-ишорали ҳаракатлар) кисми
3.
Якуний кисм.
Психогимнастика машғулотининг тайёргарлик кисми.
Вазифалари:
- гуруҳ аъзоларидаги таранг, ҳаяжонли ҳолатни пасайтириш.
-қўрқув ва «мумкин эмас» деган тушунчаларни олиб ташлаш.
- диққатни ривожлантириш
- ўзи ва бошқа одамларнинг ҳаракат фаоллигини сеза олишни шакллантириш.
- гуруҳ аъзолари ўртасидаги эмоционал масофани кискартириш
- ўзи ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини, ҳиссий ҳолатини, муаммоларини
нутксиз ифодалаш ва тушунишни шакллантириш.
Тайёргарлик қисми қоидага асосан диккатни ривожлантиришга қаратилган
машқлардан бошланади. Бу турдаги машқларга қуйидагилар киради:
- кечикиш (орқада қолиш) машқи. Гуруҳ аъзолари оддий гимнастика машқини
бошловчидан бир ҳаракатга ортда колиб кетма-кет равишда қайтарадилар. Машқ
тезлиги секин-аста ортиб боради.
-ритмни доира буйлаб узатиш. Гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси бир-бирининг
ортидан доира буйлаб берилган ритмни чапак чалиб такрорлайдилар.
- ҳаракатни доира буйлаб узатиш. Гуруҳ аъзоларидан бири тасаввуридаги
предмет билан шундай ҳаракат бажара бошлайдики, бу ҳаракатни кейинги
иштирокчи давом эттира олиши керак. Кейинги иштирокчи ҳам тасвирланган
предмет билан боғлиқ бошқа бирон ҳаракатни бажариши ва бу предмет доира
буйлаб турли ҳаракатлар билан айланиб чиқиши лозим.
- ойна. Гуруҳ аъзолари жуфт-жуфт бўлиб ажраладилар ва навбатма-навбат ўз
шерикларининг ҳаракатини такрорлайдилар.
Машқларнинг яна бир тури, асосан, таранг ҳолатни олиб ташлашга
мўлжалланган бўлиб, оддий ҳаракатлардан ташкил топган. Масалан: «Мен сувда
юриб кетаяпман», «Ишдан қайтяпман», «Гуруҳдаги машғулотга кетяпман» вхк.
71
Бу туркумга «Учинчиси ортикча» типидаги машқлар ҳам тааллуқли бўлиб,
улардан турли ҳаракатли ўйинлар сифатида фойдаланиш мумкин.
Кейинги турдаги машқлар гуруҳ аъзолари ўртасидаги эмоционал масофани
қисқартиришга, ҳамкорликда ишлашга, ва ўзаро ёрдамни ривожлантиришга
йуналтирилгандир. Бунда бевосита алокани назарда тутувчи фазовий масофани
камайтирувчи машқлардан фойдаланилади; жуфт-жуфт бўлиб тор кўприкда
ажралиш, стулга ўтириш, бошқа одам билан машғул бўлиш, хафа бўлган одамни
тинчлантириш, давра бўйлаб сезгилари, ҳис-туйғуларини кузатиш. Охирги
машқда гуруҳнинг барча аъзолари кўзларини юмиб, доира бўлиб ўтирадилар.
Аъзолардан бири қўлини сал теккизиш орқали қандайдир сезгини ёнидаги
шеригига ўтказади. Шериги эса ўз навбатида ёнидаги шеригига худди шу ҳисни
мазмунини ўзгартирмай фақат ўз усули ёрдамида ўтказиши лозим. Бир ҳис
(сезги) турли ҳаракатлар, кулнинг сал тегиши ёрдамида ифодаланади, давра
бўйлаб айланади, Бу турдаги машқлар мижоздаги хавфсираш ҳиссини
йўқотишга, ўзаро ишонч, бир-бирини ҳиссий тушиниш, қабул қилишга ёрдам
беради.
Яна қатор машқлардан ҳам фойдаланиладики, улар орқали киши
бошқаларнинг нутқсиз ифодалаган ҳолатини, феъл-атворини тушуниши, ўз ҳис-
туйғулари ва фикрларини ҳам нутксиз ифодалаш малакасини шакллантиришга
қаратилади. Яъни қўл ҳаракатлари ёрдамида шериги билан бирор нарсага
келишиб олиш (қалин ойна орқали сўзлашув); кандайдир ҳолат ёки ҳис-
туйғуларни тасвирлаш Хурсандчилик, хафачилик, аччикланиш, гижиниш,
ачиниш, ҳамдардлик билдириш ва бошқалар. Ўзи ёки бошқа бировнинг
психологик сифатларини тасвирлаш (мен хозир кандайман, мен кандай бўлишни
истардим, атрофимдагиларга қандай кўринаман); бошқа одамнинг нутқсиз
муомаласи, фикрлари, ҳис-туйғуларини тушуниш, гуруҳ эътиборини ўзига
тортиш ва бошқалар.
Юқорида санаб ўтилган ҳамма машқлар тайёргарлик қисмида ўтказилади,
ваҳоланки, бу машқлар коррекциялашнинг охирги боскичларида ўтказиш муҳим,
сермазмун вазифани бажариши мумкин. Ишнинг дастлабки тайёргарлик даврида
72
тайёргарлик кисмига машғулотнинг ярмидан кўп вақтини, баъзан эса ҳамма
вақтни ажратиш мумкин. Чунки бу қисмда хавотирланиш, зўриқиш, мижознинг
ўзини эркин тутолмаслиги, алока ўрнатишдаги қўрқув кабилар ўрганилмаган
шароитда кучаяди, ва айнан шунинг учун бундай кўринишларни бартараф
этишга ёрдам берувчи машқлар ўтказиш зарур бўлади. Бундай холларда гуруҳ
аъзоларида кандай кечинмалар бўлганини мухокама қилишга кам вақт ажратиб,
энг умумий кечинмалар билангина чекланиб қолинади. Машқларни танлаш ва
давомийлиги гуруҳнинг умумий ҳолатига, ривожланишига, мақсад ва
вазифаларига кўра аниқланади.
Баъзи холларда психогимнастиканинг биринчи машғулотлари бошлангич
кисм машқларидан иборат бўлиши мумкин. Шунинг учун бу боскичда хаддан
зиёд мураккаб пантомимик вазифалар бермаслик ва машқларни изохлашга
берилиб кетмаслик керак. Бундай шароитда гуруҳга диккатни машқ қилувчи,
нутксиз таъсиротларни тушуниш куникмасини ривожлантирувчи, ўзаро
эмоционал масофани кичрайтирувчи умумий машқлар тавсия қилиш самарали
натижа беради. Кейинги боскичларда пантомимик вазифаларнинг салмоги
ортади.
Психогимнастик машғулотнинг пантомимик кисми
Психогимнастикада пантомимика кисмига коррекциялаш гуруҳида асосий
вақт ажратилади. Мижоз таклиф қилган мавзулар сўзсиз танланади. Мавзулар
психолог томонидан ҳам тавсия қилиниши мумкин. Пантомимика учун мавзулар
мазмуни чегараланмаган ва алоҳида бир мижознинг муаммоларига, бутун гуруҳ
аъзоларининг муаммоларига, шахслараро ҳаракатларга мўлжалланган бўлиши
мумкин. Пантомимика кисмида куйидаги мавзулар тез-тез кулланилади.
1. Қийинчиликларни енгиб ўтиш.
Бу мавзу умуминсоний муаммолар ва мунозараларни акс эттириб, тимсол
куринишида тасаввур қилиниши мумкин. («Қийинчиликларни енгиб ўтиш»,
«Таъкикланган мева», «Чорраха», «Касаллик», «Соглик», «Бахт», «Хавф» ва
бошқалар). Барча мижозлар навбатма-навбат ҳаётий қийинчиликларни кандай
бартараф этишни тасвирлвйдилар, Қийинчилик тимсоли сифатида кандайдир
73
предметдан фойдаланиш, масалан. стул ёли скамейка тўсиқ бўлиб уни енгиб
ўтиш керак
2. Таъкикланган мева.
Ҳамма мижозлар навбатма-навбат ўз хоҳиш истаклари ташки ва ички меъёрлар
билан мос тушган ҳолатларда ўзларини кандай тутишлари ҳақида гапириб
берадилар. Тавъкикланган мева сифатида кандайдир предметдан фойдаланиш
мумкин.
3. Менинг оилам. Мижоз гуруҳ аъзоларидан бир нечтасини танлаб олади.
Уларни даврада шундай жойлаштирадики, улар ўртасидаги масофа оила
аъзолари ўртасидаги эмоционал якинлик билан мос келсин.
4. Хайкалтарош. Гуруҳ аъзоларидан бири хайкалтарош ролини ижро етади.
Гуруҳ аъзоларининг ўзига хос хусусиятлари ва муносабатларини акс эттирувчи
ҳолатларни; уларнинг гавда тузилиши, ташки киёфасини шундай ҳолатга
келтирадики, унинг фикрича бу куриниш шу одам шахсига хос хусусиятлари ва
низоларини (жанжалкашликлари) акс эттирсин.
5. Менинг гуруҳим. Мавзу гуруҳ аъзоларига ўз ҳис-туйғуларини изҳор қилиш
билан боғлиқ. Гуруҳ аъзолари хонанинг турли жойларига шундай
жойлаштириладики, улар ўртасидаги масофа эмоционал якинликни акс эттирсин.
6. Одатий ҳаётий ҳолатлар. (илтимос, талаб, айблаш, жанжаллашиш, кечиқиш
вхк.)
7. «Мен» мавзуси. Аниқ бир мижознинг муаммоларига таалукли бўлган
мавзулар.
«Мен
кандайман»,
«Мен
кандай
бўлишни
истайман»,
«Атрофдагиларга кандай куринаман», «Мен одамлар орасидаман», «Менинг
оилам», «Менинг ҳаётим», «Менинг жароҳатим».
8. Эртак. Эртак мавзуси ва фантазияларидан фойдаланиб мавзуга богланади.
Мижозлар сехргарлар, сехрланган кахрамонлар ролини тасвирлайдилар.
Пантомима жараёнида «Эгизаклар» ва «Ойна» типидаги ёрдамчи усуллардан
ҳам фойдаланилади. Уларнинг моҳияти шундаки мижозларга нутксиз ўзаро
богланиш учун шароит яратиш, ўзини ўзгалар кўзи билан куриш ( агар гуруҳ
аъзолари роль уйнаётган мижознинг нутксиз ҳаракатларини такрорлашса) ва
74
жоиз бўлган вариантлар ҳақида маълумотга эга бўлишдир (качонки бошқа
мижозлар хозиргина тасаввур қилинган ҳолат бўйича ўзининг нутксиз муомала
воситаларини таклиф қилишса). Ҳар бир бажарилган пантомимик вазифадан
сунг гуруҳ аъзолари курган нарсаларини мухокама қиладилар.
Яъни, вазифаларни бажариш вақтида ёки бошқаларнинг нутксиз мулокоти
вақтида, ўз тасаввурлари, ҳис-туйғулари, фикрлари ўртасидаги ўзаро
богланишлар, хотиралар, тажриба алмашишлар вақтида пайдо бўлган ҳиссий
кечинмалар билан уртоклашадилар. Ҳолатни ўзи истаганча тушуниш, гуруҳ
аъзоларининг ўзаро мулокоти ва ўзаро ҳаракатларини таҳлил қилиш таклиф
қилинади. Пантомима вазифаларини бажариш вақтида олинган маълумотлар
кейинги гуруҳий мунозраларда кулланилиши мумкин.
Психогимнастика машғулотининг якуний кисми.
Психогимнастиканинг якуний кисми гуруҳ аъзоларида пантомима кисми
давомида пайдо бўлган, муҳим аҳамиятга эга бўлган, кучли эмоциялар, гуруҳ
жипслашувининг ортиши, ишонч ва катьийликнинг ортиши натижасида ҳосил
бўлган таранг ҳолатни кутариб ташлашни назарда тутади.
Бу ерда мижозларга бошлангич кисмдаги жипслашиш ҳиссини бошдан
ўтказишга ёрдам берган машқлардан фойдаланилади.
Коррекция ишининг мустақил методи сифатида психогимнастикани қўллаш
1979
йили
Г.
Юнова
томонидан
таклиф
қилинди.
Г.Юнованинг
психогимнастикаси Д.Моренонинг усмирлар учун психодрамасининг ўзгарган
шаклидир. Г.Юнова методикасидаги ҳар бир машғулот, ритмика, пантомима,
гуруҳий уйин ва раксларни ўз ичига олиб 3 даврдан иборат;
1. Таранг ҳолатни чиқариб ташлаш, Социометрия аҳамиятига эга бўлган
югуриш ва юришнинг турли вариантлари орқали эришилади; кимни шерикликка
танлаш, ким билан бир командада бирга бўлиш вхк.
2. Пантомимика даври. Бу даврда гуруҳ аъзолари турли ҳолатларда, масалан,
деразадан ўғри тушгандаги, кўлмакка (боткокка) қадам қўйишга қўрққандаги
ҳолатни нутқсиз тасвирлаб беришлари лозим.
75
3. Якуний давр. Гуруҳ аъзолари билан бир тан бир жон эканлик ҳиссини
мустахкамлаш. Унда турли кўринишдаги жамоавий ўйин ва рақслардан
фойдаланилади.
М.И.Чистякова кичик ёшдаги болаларга мўлжалланган психогимнастика
методини таклиф қилди. Шу номли китобида болаларда турли психик
функцияларни ривожлантирувчи, ўзини-ўзи тинчлантиришга ва турли ҳиссий
ҳолатларини айтиб бера олишга ўргатувчи, системага солинган этюд ва ўйинлар
тўпламини талиф қилади.
Қўлланма катта мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун
мўлжалланган бўлиб, бир хафтада иккита машғулот ўтказиладиган, 3 ой давом
этадиган, жаъми 20 та машғулотдан иборат. Машғулотлар 25 минутдан 1соат 30
минутгача давом етади. Машғулот давомийлиги болаларнинг ёши ва хулқ атвори
билан боғлиқдир. Машғулотлар аниқ схема асосида 4та бўғин ёки даврдан
иборат.
1.
Мимикали ва пантомимикали этюдлар.
Мақсад – жисмоний ва психик мамнунлик ва норозилик ҳисси билан боғлиқ
алоҳида эмоционал ҳолатларни ифодали тасвирлаш. Асосий эмоциялар ва баъзи
ижтимоий буёкдор ҳисларни ифодалаш модели. Болалар ифодали ҳаракатлар
элементлари билан танишадилар; мимика, маъноли ҳаракатлар, юриш, гавдани
тутиш ҳолати вхк.
2.
Шахснинг алоҳида хусусиятлари ва эмоцияларини ифодалашга
йўналтирилган этюд ва ўйинлар.
Мақсад – бадиий кахрамонлар хулқи у ёки бу характер ҳислатлари моделини
тайёрлаш,
ўзлаштирилган
ижтимоий
билимдонликни
ўзлаштириш,
мустахкамлаш ва кенгайтириш, бир вақтнинг ўзида барча ифодали
ҳаракатларнинг таркибий кисмларига болалар диккатини жалб қилиш.
3.
Гуруҳ аъзолари ёки айнан бир болага қаратилган аниқ бир
йўналишдаги этюд ва ўйинлар.
Мақсад – боланинг алоҳида характер ҳислатлари, кайфиятини коррекциялаш,
моделлаштиришга қаратилган (ишлаб чиқилган) стандарт ҳолатлар тренинги.
76
4.
Мушакларни психологик машқ қилдириш даври.
Мақсад – эмоционал тангликни олиб ташлаш, исталган кайфият ва феъл-
атворга эришиш.
БИБЛИОТЕРАПИЯ
В.М.Мясищевнинг ёзиши бўйича – “ Библиотерапия услуби ўзида
китобшунослик, психология, психотерапия, психокоррекциянинг му-
раккаб қўшилмасини мужассам этади”.
Библиотерапия- мижозга махсус йўналиш бериш, йўналтирувчи таъсир
этиб, махсус танланган адабиётни ўқитиб, руҳий ҳолатини нормаллашти-
риш ёки оптимизациялашга қаратилади.
Коррекция (йўналтирилган) ўқишнинг оддий ўқишдан фарқи унинг у ёки
бу руҳий жараён, ҳолат, шахс хусусиятларига йўналтирилганлиги:
ўзгарган- уларнинг нормаллашуви;
нормал- уларни босиқлик, вазминлаштириш учун.
Коррекция (йўналтирилган) ўқишнинг таъсири шундаки, у ёки бу
образлар ва улар билан боғлиқ ҳиссиётлар, қизиқиш, хоҳиш-истак, фикрлар
китоб орқали қабул қилиниб, ўз образ ва фикрларининг камчилигини
тўлдиради, хавотирли фикр ва ҳиссиётларни ўзгартиради ёки янги оқим,
янги мақсад сари йўналтиради. Шундай қилиб, мижознинг ҳиссиёт
таъсирини кучайтириш ёки бўшаштиришга таъсир этиб, руҳий мувозанат-
ни тиклашга қаратилади.
Библиотерапия услублари
Библиотерапия услубини бир неча босқичга бўлиш мумкин:
1.
Психокорректорнинг ўз-ўзини тайёрлаш.
Унинг ичига ўзининг шахсий библиотерапевтик рецептурасини
тайёрлаш, яъни адабиётлар рўйхати ва китоблар билан махсус коррекцион
77
нуқтаи назар билан танишув. Бошланишда 2-3 та ном билан бир неча жанр
олинади.
Вақт ўтиши билан жанр ва китоблар миқдорини ошириш билан
рецептурани кенгайтириш тавсия этилади.Ўзи учун баъзи боблар,
бўлимлар ва умуман китоб учун кўчирмалар билан қўшиб, тақриз ёзиб
бориш зарур, ҳамда унда, айниқса, кўзга ташланган, ёрқин мавзулар,
фикрлар, бобнинг ўй ва ташвишлари, муаллифнинг шахсий хусусиятлари
қисқача ёзиб борилади.
Бошланишда бу библиотерапевтга тегишли матнларга этибор қаратишга
ёрдам беради. Бунинг учун алоҳида кутубхоналарда кўпроқ китоблар
бўлиши зарур ва мижознинг ўзида бу китоб бўлмаганда уни осон топсин.
Бундан ташқари мижозга китоб бетларининг четларида белгилар қўйишга
руҳсат берилиши керак, бу мижозга ташҳис қўйишни осонлаштиради.
Dostları ilə paylaş: |