Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə3/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
ўсимлик


Чайла типидаги омборхоналар (склады шатрового типа) Бу омборхоналарнинг поли текис бўлиб, турли хилдаги уруғлар ва шу жумладан пахта чигитини сақлаш мумкин. Текис полли омборхоналарнинг икки биқинида ерости темирбетон галареялари бўлиб, уларт ичида лентали транспортерлар ўрнатилган. Улар орқали мойли уруғлар омборхонанинг тор томонидаги минора ичига ўрнатилган норияга узатилади. Бу нория чигитни омборхона тепасидаги траспортёр лентасига узатиб, хом ашё омборхонанинг исталган бўлимига тўкилиши мумкин ёки уруғлар саноатга йўлланади. Омборхонадан мойли уруғлар галареялардаги ленталарга туйнуклар орқали оқизилади. Омборхонанинг ўрта қисмидан хом ашё ўзиюрар юкловчи-бўшатувчи механизмлар ёрдамида галарея устидаги туйнукларга етказиб берилади.

2.4-расм. Чайла типидаги омбор


Текис полли чайла типидаги омборларда (2.4-расм) уруғлар юқоридан лентали транспортёр (1) ёрдамида юкланади, бўшатиш эса ҳаракатланувчи дон бўшатгич ёки 2-лентали транспортёр ёрдамида амалга оширилади. Айнан шу транспортёр (2) ёрдамида уруғлар тозалашга, ёки қайта ишлашга юборилади. Чайла типидаги омборхоналар 5 ва 10 минг тоннали бўлади.

Пахта чигити сақланадиган омборлар сиғими 36 минг т бўлиб, ўзаро оралиқ минора билан бирлаштирилган иккита чайладан иборат (2.5-расм).

Омбор темир бетондан қурилган. Уруғларни навлар бўйича сақлаш учун, ҳамда ёнғинга нисбатан хавфсизликни ҳисобга олиб, омбор ҳар бири 30 м дан бўлган 4та секцияга бўлинган. Уруғ қабул қилиш мосламасидан 3-нория орқали юқори галереядаги 1-лентали транспортёрига узатилади. Секциялар бўйлаб уруғни тақсимланиши учун лентали конвейерга 2-туширувчи мослама ўрнатилган. Омбордаги уруғларни тозалашга юбориш учун ишлатиладиган лентали конвейерлар ер ости каналига ўрнатилади. Канал кенглиги 3,2 м ва чуқурлиги 1,7 м бўлади. Чигит омбордан қайта ишлашга 4-шнеклар орқали, КШП–5 шнекли юклагич ва лентали транспортёрлар ёрдамида жўнатилади.


2.5-расм. Пахта чигитини сақлаш омбори


Уруғларнинг ўз ўзидан қизиб кетишини олдини олиш мақсадида тез-тез шамоллатиб турилади. Бунинг учун чайла типидаги омборларда шамоллатиш мосламалари ўрнатилган.
4-МАВЗУ

Мойли уруғларни тозалаш ва намлиги бўйича кондициялаш

Режа:

  1. Мойли уруғлардаги чиқиндилар ва уларнинг характеристикаси, чиқиндиларнинг мойли уруғларни сақлашга ва қайта ишлашга салбий таъсири.

  2. Мойли уруғлар асосий турларининг физик хоссалари.

  3. Уруғларни ўлчами билан фарқ қилувчи чиқиндилардан тозалаш.

  4. Уруғларни аэродинамик хоссалари билан фарқ қилувчи чиқиндилардан тозалаш.

  5. Мойли уруғларни чиқиндилардан комбинацияли усулда тозалаш.

  6. Мойли уруғларни сепараторларда тозалаш, технологик жараён самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар.

  7. Уруғларни металл (ферромагнит) чиқиндилардан тозалаш.

  8. Уруғларни қуритиш уларни кондициялашнинг асосий йўли.


Мойли уруғлар асосий турларининг физик хоссалари. Хом ашё таркибидаги ифлос аралашмаларни, мойли аралашмалар ва металл аралашмаларни мажбурий тартибда имкон борича тўлиқ ажратиб олиш керак, чунки аралашмалар биринчи навбатда хом ашёни қайта ишлаш учун ишлатилаётган аппаратларнинг айланувчи ва ишқаланувчи қисмларини интенсив равишда емиради, баъзи бир холларда машинанинг тез бузилишига ёки синишига олиб келади. Иккинчидан, аралашманинг миқдори кўп ёки камлигига қараб ишлатилаётган машиналарнинг маҳсулдорлиги камаяди, яъни машинанинг бир қисм қуввати фақат кераксиз чиқинди бўлган аралашма учун сарф бўлади. Бунинг натижасида, умуман цех ёки заводнинг маҳсулдорлиги сезарли даражада сусаяди. Учинчидан, асосий аралашманинг қайси тури бўлмасин, у ўзининг ҳиди, таъми ва баъзи бир мойда эрийдиган моддаларини олинаётган мойга, кунжара ёки шротга бериб, бу маҳсулотларнинг сифатини бузади, яъни мойда бегона ҳид ёки таъм пайдо бўлади, унинг кислотали даражаси ошади, ранги бир мунча қораяди. Кунжара ва шротдан эса ҳид ва таъмнинг бузилиши билан бирга уларнинг озуқа сифати пасайиб, таркибида минерал ва металл аралашмаларнинг миқдори меъёридан анчагина ортиб кетади. Ушбу салбий таъсирлар бўлмаслиги учун мойли уруғлар қайта ишланишдан олдин икки даврда тозалаш жараёнидан ўтади.

Биринчиси, хом ашёни сақлашга беришдан олдин тозалаш (сырьевая очистка). Иккинчиси, мойли уруғларни қайта ишлашдан олдин тозалаш, яни ишлаб чиқариш учун тозалаш (производственная очистка).

Хом ашёни тозалаш усуллари ва принциплари қуйидагича:


  1. хом ашёни аралашмалардан уларнинг шакли ва ўлчамлари турлилигига асосланган ҳолда элакли юзаларда тозалаш усули;

  2. хом ашёни аралашмалардан уларнинг аэродинамик хусусиятлари-нинг фарқига асосланган ҳолда ҳаво оқимли сепараторларда тозалаш усули;

  3. мойли уруғларни аралашмалардан уларнинг металли магнит хусусиятларига асосланиб ажратиш усули;

  4. мойли уруғларни аралашмалардан механик таъсир ёки ишқалаш йўли билан ажратиш усули. Бу усул қуруқ ювиш (сухая мойка) дейилади;

  5. мойли уруғларни аралашмалардан сув ёки бирор-бир тузли эритма ёрдамида ювиб ажратиш.



Мойли уруғларни аралашмалардан уларнинг ўлчамлари фарқига асосланиб тозалаш. Бу усул билан хом ашё тозаланганда асосан турли кўринишдаги элакли сиртлардан фойдаланилади. Элакли сиртлар текис, цилиндрик ёки кўп қиррали барабан шаклида бўлади.

Қайси тур ишлатилишидан қатъий назар, бир элакли сиртда иккита фракция, яъни элак устидан “тушувчи фракция” (фракция сход) ва элак тешикларидан “ўтувчи фракция” (фракция проход) ҳосил бўлади. Элакли сиртларда уруғлар бир ёки бир неча бор тозаланишидан қатъий назар, элак тешиклари ўлчамига тенг ва кичик бўлган аралашмалар маҳсулот таркибида қолаверади. Эланган маҳсулот таркибида қолган аралашма тозаланган хом ашёнинг қолдиқ ифлослигини ташкил этади. Шу туфайли, хом ашёни тозалашда фақатгина элакли юзалар ишлатилмай, бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет аэродинамик сепараторлар ва электромагнит сепараторлар ҳам ишлатилади. Мойли уруғларни элакли сиртлар ёрдамида унумли тозалаш учун хом ашё таркибидаги компонентларнинг ўртача узунликларини ёки диаметрини билиш лозим. Лаборатория доирасида ёки махсус справочникларда маҳсулотнинг ва унинг ичидаги аралашмаларнинг ўлчамлари ўзгаришини кўрсатувчи вариацион эгри чизиқлар графиги бўлади. Бу графикларга қараб, маҳсулотни аралашмадан тўлиқ ажратиш учун керак бўлган элак диаметрлари аниқланади.

Хом ашёдан аралашмаларни ажратиш учун металл штампланган элаклар ҳамда тўқилган элаклар ишлатилади. Металл элакларнинг тешиклари доира ёки чўзиқ эллипс шаклида бўлади. Доира шаклидаги тешикдан уруғ ўзининг кенглиги бўйича ўтади. Ўзунчоқ шаклдаги тешиклардан мойли уруғ эни бўйича ўтади.

3.4-расм. Кунгабоқар уруғи шакли: л – узунлиги; а-кенглиги; б-эни.


Тешиклари доира шаклида бўлган элаклар саноатда кенг қўлланилади. Умуман олганданда штампланган металл элаклар ўзининг чидамлилиги билан узоқ муддат фойдаланиш имконини беради, лекин бу элакларнинг фойдали юза коэффициенти унчалик катта эмас (50-60%) ва кф = 0,5-0,6 ташкил этади.

Фойдали юза коэффициенти деб, элак юзасидаги барча тешиклар сатҳини элакнинг умумий юзасига нисбатан қийматига айтилади.


Элак тешикларининг юзаси Ст = н π д2/ 4

Элакнинг юзаси Се = а б

Фойдали юза коэффициенти кф = н π Д2/ 4 а б

бу ерда: н – тешиклар сони;

д – тешик диаметри, мм;

а – элак узунлиги, мм;

б – элак эни, мм.

Доира шаклидаги тешикларининг ўлчамлари 0,8; 1,0; 1,2; 1,4; 1,6; 1,8; 2,0; 3,0; 4,0; 5,0; 6,0; 7,0; 8,0; 9,0; 10; 12; 14; 16; 18; 20 мм бўлиб, узунчоқ шаклдаги тешикларнинг ўлчамлари эса, бўйига л = 10 мм дан – 50 мм гача бўлиб, энига б = 0.5 мм дан – 10 мм га тенг бўлади.

Тўрсимон элаклар эса темир, мис, латун симлардан, капрон, нейлон ёки оддий иплардан тўқилган бўлиши мумкин. Тўқилган элаклар тешиклари эса бу ҳолда квадрат шаклда бўлади. Тўқилган элакларнинг авфзаллиги уларнинг фойдали юза коэффициенти юқори бўлишидадир, кф = 0.5 – 0.85. Аммо тўқилган элакларнинг механик чидамлилиги паст ва тез узилиб кетганлиги сабабли саноатда кам ишлатилади. Ундан ташқари, эланаётган маҳсулот таъсирида тўқилган ип ёки симларнинг силжиши туфайли тешикларнинг ўлчамлари турлича бўлиб қолади.

Саноатда ишлатилаётган элаклар 4 хил кўринишда ҳаракатланади:

* маҳсулотнинг силжиши йўналиши бўйича озгина қия ўрнатилган элакнинг олд ва орқа томонга йўналган тебранма ҳаракати;

* маҳсулотнинг силжиши йўналишига нисбатан кўндаланг бўлган қия ўрнатилган элакнинг тебранма ҳаракати;

* элакнинг эксцентрик ўқ ёрдамида горизонтал айланма ҳаракати, бунда маҳсулот спирал йўналишда силжийди;

* қия ўрнатилган элакнинг ўз юзасига нисбатан вертикал йўналишда юқори частотали тебранма харакати, бу ҳолда маҳсулотнинг силжиши тебранма-сакрама кўринишда бўлади.

Кўрилган элак харакатларидан энг кўп биринчи ва тўртинчи ҳолатлари ишлатилади. Қайси турдаги элак ҳаракати ишлатилишидан қатъий назар, маҳсулотнинг йўналиши элакнинг бир томонидан иккинчи томонига силжиши билан бориши учун элаклар горизонтал текисликка нисбатан 8-14о қияликда ўрнатилади.

Мойли уруғларни аралашмалардан уларнинг аэродинамик хусусиятларига қараб тозалаш

Маълумки, элакли сиртларда уруғ таркибидаги аралашмани тўлиқ ажратиш мумкин эмас, шу туфайли хом ашёни аралашмалардан уларнинг аэродинамик хусусиятларининг фарқига асосланган ҳолда ҳаво оқимли сепараторларда тозалаш усули билан биргаликда, иккала усул комбинацияли равишда қўлланилади. Бу усулни қўллашнинг боиси шундаки, қаттиқ заррачалар ўзларини ҳаво оқимида турлича тута билар экан, яъни бирон бир ҳаво йўналтирилаётган труба ичида бир дона қаттиқ заррача бўлса, уч хил ҳолатни кузатишимиз мумкин.

1) Қ > П 2) Қ < П 3) Қ = П

Қ – заррача оғирлиги кучи, Қ = мг;

П – ҳавонинг босим кучи.



В0– ҳаво оқими тезлиги

3.5-расм. Юқорига йўналтирилган ҳаво оқимида заррача ҳолати


1- ҳолатда заррача массасининг оғирлик кучи Қ ҳаво оқимининг босим кучи Р дан катта бўлгани учун заррача пастга қулаб тушади.

2- ҳолатда заррача ҳаво оқимининг босим кучи Р билан учириб, олиб кетилади.

3- ҳолатда эса оғирлик кучи Қ унга таъсир қилувчи куч Р га тенг бўлгани учун заррача ҳаво оқимида айланиб, тебраниб, қалтираб муаллақ ҳолда туриб қолади.

Технологик нуқтаи назардан 3-ҳолат аҳамият касб этиб, ҳаво оқимининг босим кучи қийматини Нъютон формуласи билан аниқлаш мумкин:



бу ерда: П – ҳавонинг оқимининг заррачага таъсир кучи;

к – заррачанинг ҳаво оқимига қаршилик кўрсатиш коэффиценти;

Ғ – заррачанинг ҳаво оқимига нисбатан ўзгарувчан проекцион юзаси (Мидел кесими);



В – ҳаво оқими тезлиги;

г – ҳаво зичлиги (муҳитнинг зичлиги);

г – эркин тушиш тезланиши.
Ушбу тенгламани ўзгартириш натижасида ҳаво тезлигини топиш мумкин

Ушбу тенгламадан аниқ бир газ ёки ҳаво учун γ ўзгармас қийматга эга, Ғ эса доимо ўзгарувчан қийматга эга, шу туфайли Мидел кесими ўзгариши таъсири остида коэффицент к ҳам ўзгариб боради.

Шарт бўйича П = Қ ва деб олсак, у холда бўлади.

бу ерда кп – учувчанлик коэффициенти (коэффициент парусности) ифодасини билдиради, ҳамда бу йўл билан аниқланган ҳаво оқимининг тезлиги заррачанинг киритик тезлигига тенг деб ҳисобланади:




Заррачанинг критик тезлиги деб ҳаво оқимининг шундай тезлигига айтиладики, бу вақтда заррача ҳаво оқимида тушиб ҳам, учиб ҳам кетмайди, яни заррача ҳаво оқимида айланиб, тебраниб, қалтираб муаллақ ҳолатда бўлиб туради. Келтирилган фикрлар турли зичликка эга бўлган қаттиқ моддаларнинг заррачалари ҳаво оқимида ўзларини қандай тута билишини кўрсатади ва заррачаларнинг бу хусусиятлари уларнинг аэродинамик хусусиятлари деб тушинилади, яъни биронта тезликка эга бўлган ҳаво оқими критик тезлиги катта бўлган заррачаларни учириб кетаолмайди ва критик тезлиги кичик бўлган заррачаларни осонликча учириб кетади. Қаттиқ моддаларнинг бу аэродинамик хусусиятларидан фойдаланиб, ёғ-мой саноатида мойли уруғларни тозалашда, чақилмаларни сепаратлашда, учувчан маҳсулотларни транспортировкалашда турли ҳаво сепараторлари ва пневмотраспортлар қўлланилади. Бундай сепараторлар тоифасига ЗСМ, ЗСП, КДП, ПДП, ЧСП, УСМ, ОХС, пурифайер ва аспирацион вейкалар киради.

Ҳаво оқими ёрдамида ишловчи сепараторлар икки турга бўлинади:

а) бир хил миқдорда ҳаво оқимини ишлатувчи сепараторлар;

б) турли миқдорда ҳаво оқимини ишлатувчи сепараторлар.

Биринчи схема бўйича ишловчи сепараторлар кам ҳаво сарф қилиб, атроф муҳитни ифлосламайди, лекин чўктирувчи камерадан чиқиб кетаётган ҳаво оқимида бир қисм чанг қолганлиги сабабли у хом ашёнинг янги порциялари билан контактда бўлади. Бу ҳолат мосламани тозалаш эффектини пасайтиради. Иккинчи схемада ишловчи сепараторлар эса кўп миқдорда ҳаво сарфлаб, тозалаш эффекти юқори бўлади, лекин ҳаво оқими таркибидаги қолдиқ чанг эса атроф муҳитни ифлослайди. Шунга қарамай иккинчи схема бўйича ишловчи сепараторлар саноатда кенг тарқалган.

Мойли уруғларни аралашмалардан уларнинг магнит хусусиятларига асосланиб тозалаш усули. Маълумки, мойли уруғлар, уларнинг таркибидаги минерал ҳамда органиқ бирикмалар ва рангли металлар қолдиқлари магнит майдонида қутубларга тортилмайди. Шунинг учун хом ашё таркибидаги магнит майдон таъсир қилувчи аралашмаларни доимий магнит, электромагнит ёки электро-магнит сепараторлари ёрдамида ажратиб олинади. Доимий магнит ишлатилган пайтда бир неча тақасимон магнит бирлаштирилиб, маҳсулот ўтаётган лента ёки нов атрофига қўйилади. Фақат доимий магнитнинг қуввати кам бўлгани ва унинг қуввати секин-аста камайиб борганлиги учун хозирги пайтда ишлатилмайди ва кўпроқ доимий электр оқими ёрдамида магнит майдони ҳосил қилувчи электромагнитлар ишлатилади. Электромагнит ҳаракатдаги маҳсулотнинг тепа томонига осиб қуйилади. Маҳсулотдаги металл аралашмалар тортиб олинади. Бу хусусда айниқса электромагнитларга нисбатан электромагнит сепараторлари кўпроқ эффект билан ишлайди. Саноатда ишлатилаётган электромагнит сепараторлари асосан қуйидагилардан иборат: СКЕТ, ДЛС электромагнит сепараторлари ва УкрНИИЛППнинг осма электромагнит сепаратори.

Мойли уруғларни аралашмалардан механик таъсир ёки ишқалаш йўли билан тозалаш усули (қуруқ ювиш). Юқорида изоҳланган уччала усул билан баъзи бир аралашмаларни ажратиб бўлмаган вақтда маҳсулотни «қуруқ» холда ювиш усули қўлланилади. Маълумки, куз пайтида йиғилган мойли уруғлар устига лой ёки лой билан аралаш баъзи бир ифлосликлар қаттиқ ёпишиб қолган бўлиши мумкин. Бундай пайтда хом ашёни қарама-қарши ёки турли тезликларда параллел йўналишда харакатланаётган ленталар ёки щёткалар орасидан ўтказиш мумкин. Лента ёки щёткаларнинг ишқаланиш натижасида уруғлар юзасидан ёпишиб қолган ифлослик ажратиб олинади, яъни хом ашёни «қуруқ» ювиш содир бўлади.

Мойли уруғларни аралашмалардан сув ёки бирор-бир тузли эритма ёрдамида ювиб тозалаш. Қуруқ ювиш усули хом ашёни тозалашга имконият бермаса, у ҳолда уруғлар устида қотиб қолган ифлосликлар сув ёки бирон туз эритмаси ёрдамида ювиб ташлаб тозаланади ва қуритилади.


МОЙЛИ УРУҒЛАРНИ НАМЛИГИ БЎЙИЧА

КОНДИЦИЯЛАШ

Ўсимлик мойлари олинаётган уруғлар ўз таркибида аниқ бир миқдорда намлик бўлади. Профессор Ребиндернинг классификацияси бўйича қаттиқ органиқ моддалар таркибида сув 3 хил турда боғланган ҳолда бўлади: механик, кимёвий ва физкимёвий. Кимёвий ёки стехиометрик сув маҳсулот билан кимёвий боғ орқали боғланган бўлади ва сувни маҳсулот таркибидан сиқиб ёки буғлатиб чиқариш ниҳоятда катта иссиқлик энергияси талаб қилади. Саноат доирасида қуритилаётган хом ашёдан бундай турдаги сувни оддий қуритиш йўли билан учириш мумкин эмас, мойли уруғлар таркибида кимёвий боғланган сув ниҳоятда кам бўлиб, у фақат маҳсулотнинг таркибидаги минерал моддалар билан бириккан бўлади. Масалан: CаСО4 2О; CуСО4 Ҳ2О

Физик-кимёвий боғланган сув қаттиқ маҳсулот таркибида адсорбцияланган ҳолда, осмотик равишда ютилган ҳолатда, ҳамда структурали сув кўринишида бўлади. Бу уччала физкимёвий боғланган сувлардан қуритиш даврида энг осон структурали, кейинчалик осмотик ютилган ва қийинроқ адсорбцияланган сув учиб чиқади.

Механиқ боғланган сув асосан хомашё таркибидаги макро ва микро капиллярлар ичидаги сувдан иборат. Бу сув капилляр куч таъсирида ушлаб турилади. Бундан ташқари механиқ боғланган сув маҳсулотни пишириш учун сарф бўлган сувдан ҳам ташкил топади. Қуритиш пайтида биринчи галда маҳсулотни пишириш учун сарф бўлган сув учиб кетади, кейинчалик эса капиляр боғланган сув учади, умуман олганда механиқ боғланган сувни учириш учун ҳам иссиқлик энергияси сарфланади. Сувнинг боғланиш турларига қараб, саноатда бир неча турдаги қуритиш усуллари ишлатилади. Энг кенг тарқалган қуритиш методларидан бири бу конвектив қуритиш усулидир. Бу усулда маҳсулот асосан, иситилган қуритувчи газ ёки ёқилган газ ёрдамида олиб борилади. Конвектив қуритиш хом ашёни қуритувчи агент билан бевосита таъсири остидан олиб борилади.



Мойли уруғларни қуритишнинг асосий турлари ва усуллари

  1. Хом ашёни қабул қилишдаги қуритиш усули (сырьевая очистка). Бу усулнинг асосий мақсади қабул қилинган хом ашёнинг намлигини сақлаш учун керак бўлган оптимал намликкача туширишидан иборатдир, яъни қуритилгандан сўнг хом ашёнинг намлиги уни критик намлигидан паст бўлиш керак.

  2. Уруғларни қайта ишлашдан олдин саноат миқёсида қуритиш усули (производственная сушка), бу усулни қўллашдан мақсад хом ашёнинг намлигини бўлажак технологик жараёнларга керак бўлган намликкача етказиб олишдан иборат. Масалан: кунгабоқар уруғи учун унинг намлиги қуйидагича бўлади:

Қуруқ ҳолати – 8 % гача. Ўртача қуруқ ҳолати – 8-10 %. Нам ҳолати – 10-13 %. Ўта нам ёки хом ҳолати – 13 % дан иборат.

Соя уруғи учун: Қуруқ ҳолати – 12 % гача. Ўртача қуруқ ҳолати – 12-14 %. Нам ҳолати – 14-16 %.Ўта нам ҳолати – 16 % дан юқори.

Пахта чигити учун: Ўртача қуруқ ҳолати 1-3 навлар – 8.5-10.5 %.

4 нав – 10.5-12.5 %

Ушбу кўрсатилган намлик ҳолатлари уруғлик тозалангандан сўнг чақиш ва қобиқ мағиздан ажратиш ҳамда мағизнинг тегирмонларда янчиш жараёнида хисобга олинади. Юқорида қайд қилинган жараёнлар кунгабоқар ва соя учун қуруқ ёки ўртача қуруқ ҳолатда олиб борилади. Чигит учун эса кўрсатилган намлик қийматлари чегараловчи катталик ҳисобланади.

Қуритишнинг асосий усуллари қуйидагича:



  1. конвектив қуритиш усули. Бу усулда мойли уруғлар асосан қиздирилган ҳаво ёки табиий газ ёнишидан ҳосил бўлган иссиқ газ ёрдамида олиб борилади. Қайси турдаги иситилган газ бўлишидан қатъий назар уларни қуритиш агентлари деб номланади. Конвектив қуритиш усули саноатда кенг тарқалган ва энг қулай усул ҳисобланади.

  2. кондуктив қуритиш усули. Бунда мойли уруғларни қуритиш асосан қиздирилган юзалар билан бевосита тўқнашув натижасида, иссиқлик алмашинув йўли билан олиб борилади, яъни қуритувчи агент ўз иссиқлигини қуритувчи печ деворларига беради ва девор билан контактда бўлган мойли уруғлар ундан иссиқлик олиш ҳисобига қурийди.

  3. контакт йўли билан қуритиш усули ёки сорбцион қуритиш. Бу усулда қуритувчи агент сифатида турли адсорбент ёки абсорбентлар ишлатилади. Масалан: концентрланган Ҳ2СО4, қиздирилган поташ К23, CаCл2, МгСО4 ва бошқ. Бу усул асосан экспериментал лабораторияларда ишлатилади.

  4. радиацион қуритиш усули. Бу усулда қуритувчи агент сифатида қуёш нурларидан ёки инфрақизил нурлар манбаидан фойдаланилади.

  5. юқори частотали ток таъсирида қуритиш усули.

Охирги иккита қуритиш усуллари асосан илмий тадқиқот ишларда ишлатилади. Юқорида кўрсатилган усуллардан ташқари вакуум шароитда қуритиш ҳамда комбинацион қуритиш усуллари мавжуд. Маълумки, босим кам бўлган жойда суюқликларнинг қайнаши ёки учувчанлиги осонлашади. Шу туфайли вакуум ёрдамида қуритиш бошқа бирон қайд қилинган усуллар билан биргаликда олиб борилади. Шунингдек, иккита ёки кўпроқ усулларни қўллаб қуритиш – комбинацион қуритиш усулини ташкил қилади.

Конвектив қуритиш усули махсус печларда олиб борилиб, қуритилаётган хом ашёнинг ҳолати турлича бўлиши мумкин:

а) маълум қалинликда, ҳаракатланаётган ҳолда;

б) маълум қалинликда, ҳаракатланмаётган ҳолда;

в) муаллақ , ярим муаллақ ёки псевдо қайнаш ҳолида.

Қайси бир ҳолатда бўлишидан катъий назар, қуритиш эффектига куйидаги омиллар – қуритувчи агентнинг ҳарорати, маҳсулотнинг юқорида кўрсатилган ҳолатлари таъсир қилади. Конвектив қуритиш усулида қуритилаётган маҳсулотнинг қалинлиги 100-200мм, ҳаракатланаётган маҳсулотнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда, қуритиш муддати, масалан шахтали қуритиш агрегатларида 40-60 минут, қуритиш агентининг ҳарорати 1800С гача ва маҳсулотнинг қизиш даражаси 60-700С бўлади. Ушбу усулда қуритиш барабанли печларида олиб борилса, маҳсулот ярим муаллақ ҳолда бўлиб, қуритиш даври 15-20 минутни, қуритувчи агентнинг ҳарорати 200-3000 С ни ва маҳсулотнинг қиздирилиш даражаси 60-650С ни ташкил этади.

Қуритиш жараёни контактли-конвектив усули билан олиб борилса, маҳсулотнинг ҳолати муаллақ ёки псевдо қайнаш ҳолатида бўлса, қуритиш муддати бир неча секунд давомида бўлиб, қуритувчи агентнинг ҳарорати янада юқори, яъни 350-7000 С бўлиши мумкин.

Маҳсулотнинг қизиш даражаси эса деярли сезилмайди ёки қуритишгача бўлган ҳолатидан бир неча градус юқори бўлиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда қуритувчи агентнинг температураси қанча катта бўлса ва қуритилаётган маҳсулотнинг ҳолати псевдо қайнаш ҳолатига яқин бўлса, қуритилиш муддати шунча қисқа ва маҳсулотнинг қиздилиш даражаси шунча паст бўлади. Асосан, қайси бир мойли уруғ қуритилишидан қатъий назар, асосий вазифа маҳсулотнинг намлигини керакли миқдоргача камайтириш ва шу билан бирга унинг сифатини йўқотмасликдан иборатдир. Бунинг учун қуритувчи агентнинг ҳарорати чегараланмаган даражада юқори бўлмаслиги керак ёки қуритилаётган маҳсулотнинг иссиқ муҳитда бўлиш вақти, имконият борича қисқа бўлиши лозим. Акс холда узоқ муддат юқори ҳарорат таъсирида хом ашё таркибидаги зарурий моддаларнинг қизиши натижасида оксидланиши ва келгусида олинадиган мойнинг нави бузилиши мумкин. Шу туфайли қуритиш печларидан чиққан маҳсулотни қайта ишлашдан олдин албатта совитиш лозим. Совитилган маҳсулотнинг ҳарорати атроф-муҳит ҳароратидан 50С дан ошиқ бўлмаслиги керак.

Пахта чигитини намлаш зарурлиги ва технологияси. Барча мойли уруғлардан фарқли ўлароқ, пахта чигити қайта ишловдан олдин намланади. Чунки пахта чигити мой заводларига даладан эмас, балки пахта тозалаш заводидан келтирилади ва чигитнинг намлиги кўпчилик ҳолларда унинг критик намлигидан паст бўлади, яъни сақланаётган чигитларнинг намлиги 6-8 % атрофида бўлади. Шу туфайли чигит тозалангандан сўнг унинг намлиги навбатдаги технологик жараёнлар учун мос ҳолатгача, яъни 10,5 – 12,5% га етказилади. Намланган чигитларнинг кондицион намлиги уларнинг мағиз намлиги бўйича белгиланади. Бу намлик қуйидагича бўлади:

1-3 навли пахта чигити мағизи учун 8.5-9.5 %;

4 навли пахта чигити мағизи учун 9.5-10.5%.

Ушбу қийматгача намланган чигитни чақиш, чақилган маҳсулотдан қобиғини ажратиш, ҳамда ажратилган мағизни янчиш осон юз бериб, пахта чигити учун оптимал намлик деб ҳисобланади. Чигитларни намлаш учун махсус ВНИИЖ намлаш қурилмалари ишлатилар эди. Охирги пайтларда саноатда намлш камералари кенг қўлланилмоқда. Чигитни намлаш учун тоза сув ва технологик буғ аралашмасидан фойдаланилади. ВНИИЖ намлагичи ёрдамида намлаш 50-60 минут давомида ўтказилиб, кўпроқ миқдорда буғ ёрдамида намлаб иситилар эди. Лекин кўрсатилган вақтда чигитнинг умумий намлиги миқдор жиҳатидан технологик жараён талабларига мос келсада, сув мағизнинг ички қатламларига бу вақт ичида бир текисда етиб бораолмайди. Шунинг учун бу турдаги намлагич ўқув қўлланмаларида мақталган бўлишига қарамай, деярли барча заводларда ишлатилмай қўйилган. Намлаш камераларида эса чигит намлангандан сўнг, уни ушлаб туриш муддати камида 10 - 12 соат бўлади. Баъзи ҳолларда эса бу муддат 16 – 18 соат давом этади. Бу вақт ичида чигитнинг сиртига берилган сув мағизнинг барча ички ҳажми бўйича тенг тарқалади. Албатта, бунинг учун ҳар бир чигит намловчи цехларда камида 3та намлш камераси бўлиши керак. Бу ҳолда битта камерадан намланган чигит саноатга ўзатилаётган бўлса, иккита камерада юқорида кўрсатилган вақт ичида чигит ушлаб турилади. Учинчи камера эса хом ашё билан тўлдириш жараёни билан банд бўлади.


5-МАВЗУ

МОЙЛИ УРУҒЛАРНИ АРАЛАШМАЛАРДАН ТОЗАЛАШНИНГ ЗАРУРИЯТИ

Мойли уруғлардаги чиқиндилар ва уларнинг характеристикаси, чиқиндиларнинг мойли уруғларни сақлашга ва қайта ишлашга салбий таъсири. Ёғ-мой корхоналарига келтирилаётган мойли уруғлар, жумладан пахта чигити таркибида турли аралашмалар, ифлосликлар бўлади. Мойли уруғлардаги барча аралашмалар ифлос (минерал ва органик), мойли ва металл аралашмаларга бўлинади. Жорий этилган стандартлардаги товарларнинг синфланиши бўйича “ифлос аралашмалар” деб, йирик уруғлар (чигит, кунгабоқар, соя, данакли уруғлар ва бошқ.) учун диаметри 3 мм думалоқ тешикли элакдан “ўтувчи” фракция қабул қилинган. Майда уруғлар (зиғир, кунжут, каноп ва бошқ.) учун эса – 1 мм элакдан ўтадиган жинслар тушинилади. Элак устида қолган минерал аралашмаларга (тупроқли кесакчалар, қум, майда тош, шағал ва бошқ.), умуман олганда барча минерал асосга эга бўлган аралашмалар кирса, органик ифлосликларга ўсимлик пояси қолдиқлари, пўстлоғи, барги, уруғ қобиғи ва шунга ўхшаганлар; шикастланган уруғлар (мағзи тўлиқ бузилган, қорайиб кетган); барча бошқа маданий ва ёввойи ўсимликларнинг пуч, мағизсиз уруғлари киради. Мойли аралашмаларга шу уруғ туркумига кирган, аммо тўлиқ ёки қисман эзилиб кетган, зараркунанда ҳашаротлар кемирган, урилган, пачоқланган, ўз-ўзидан қизиб кетиш ёки қуритиш таъсирида бузилган, моғорлаган, қизиш натижасида мағизининг ранги (сариқдан тўқ жигарранггача) ўзгарган; пишмаган, ривожланмаган, пуч; ўсабошлаган, муртак учлари кўриниб қолган; совуқ урган – етилмаган, мағиз бўлаклари сезиларли даражада кўкариб, буришиб қолган уруғлар киради.

Уруғларнинг фоизларда ифодаланган тозалик даражаси қуйидаги формула бўйича аниқланиши мумкин


Х = 100 – (А + Б / 2)

бу ерда: А – ифлос аралашмалар миқдори, %;

Б – мойли аралашмалар миқдори, %/.
Тозалиги бўйича мойли уруғлар уч тоифага бўлинади: тоза, ўрта тозаликда ва ифлосланган. Уруғдаги ифлос аралашмалар зиён келтирувчи балласт бўлиб, хом ашё корхонага ташиб келтирилаётганда траспорт сарфлари кўпайиб кетади, уруғлар сақланаётган пайтда омборхонанинг маълум бир фойдали ҳажми банд бўлади. Корхона ичида транспортировкаланаётганда ифлос уруғлар кўп миқдорда чанг чиқаради ва натижада ишлаб чиқаришда оғир меҳнат шароитлари пайдо бўлади. Минерал аралашмалар замбуруғли ва моғор микроорганизмларининг ривожланишига манба бўлади. Минерал ифлосликлар уруғларни ўз-ўзидан қизиб кетиш ҳодисасининг ўчоғи ҳисобланади. Уруғлар қуритилаётганда ўсимлик аралашмалари печларнинг йўлкаларини тиқилтириб, қурилмаларнинг тўхтаб қолишига, ҳатто ёнғин чиқишига сабаб бўлади.

Ёғ-мой корхоналарига кириб келаётган мойли уруғларнинг ифлослиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатади, йўқолаётган мой миқдорини кўпайтиради, машина ва аппаратларнинг эскириши ва синишини тезлаштиради, уларнинг қувватини пасайтиради ва меҳнат шароитларини ёмонлаштиради.

М и н е р а л а р а л а ш м а л а р элаклар, валлар, пичоқлар ва қозон қасқонларининг емирилишини тезлаштиради. Кунжара ва шротга тушиб қолган минерал ифлосликлар бу маҳсулотларнинг протеин миқдорини камайтиради, кулдорлигини оширади, озуқавий сифатини пасайтиради. Минерал аралашмалар мойни шимиб олиб, кунжара ва шротнинг мойлилигини оширади, мой йўқолишини кучайтиради. Минерал аралашмалар мойга тушиб олиб, мойнинг таъмини бузади, тупроқ мазасини беради ва ниҳоят, минерал аралашмалар мойда микроорганизмларнинг ривожланишига қулай муҳит яратиб, мойни тахирланишга олиб келади. Булардан ташқари, мой заводларининг тайёрлов бўлимларида кўп миқдорда чанг ажралиб чиқиб, меҳнат шароитларини оғирлаштиради.

О р г а н и к а р а л а ш м а л а р асосан ўсимлик клетчаткаларидан иборат бўлиб, ҳайвонлар учун озуқа маҳсулотлари бўлган кунжара ва шротнинг сифатини пасайтради. Бу аралашмалар ҳам мойни шимиб олиб, кунжара ва шрот билан мойнинг йўқолишини кўпайтиради.

М о й л и а р а л а ш м а л а р асосан қайта ишланаётган мойли уруғларнинг бузилганлари ва бошқа мойли ўсимликларнинг уруғлари бўлганлиги учун тайёр маҳсулот – мойнинг сифатини пасайтиради. Кўп миқдордаги бузилган мойли уруғлар юқори кислотали ва димиққан ҳидли бўлганлиги учун олинаётган мойларни сифатсиз, истеъмолга яроқсиз ҳолда бўлишига олиб келади. Масалан, зиғир уруғида кўп миқдорда индов ва шу каби турдош мойли уруғларнинг бўлиши юқори сифатли олиф олиш учун ишлатиладиган зиғир мойининг қимматини тушириб юборади.

М е т а л л (ф е р р о м а г н и т) а р а л а ш м а л а р ўлчамлари ва шакллари бўйича турли-туман бўлади. Улар металлнинг майда заррачаларидан бошлаб, йирик бўлакчаларигача, уруғ ўлчамларидан бирнеча марта катта бўлиши мумкин. Металл чанглари ва қириндилари машиналарнинг ҳаракатдаги қисмлари ишқаланишидан ҳосил бўлса, йирик металл заррачалари ва парчалари ҳосил йиғим-терим пайтида ва уни транспортировкалаш даврида уруғлар ичига тушиб қолади. Мойли уруғлар билан бирга металл аралашмалар ускуналарнинг ичига тушиб қолиб, машиналарнинг ишчи органларини бузади, тез айланувчи деталларни ейилишини тезлаштиради ва баъзан авариялар содир этади. Металл бўлакчалари чақиш машиналари пичоқларининг орасига, янчиш станокларининг валлари юзасига тушиб қолса, ускунанинг бузилиб қолиш, синиш эҳтимоллиги ошиб кетиши билан бирга, учқун ҳосил бўлиши ва маълум даражада ёнғин ҳавфи пайдо бўлиши мумкин. Металл аралашмаларнинг кунжара ва шротда бўлиши, бу озуқа маҳсулотларини ҳайвонлар учун яроқсиз ҳолга келтиради.

Баён этилган фикрларга кўра, мойли уруғларни қайта ишлаб, ўсимлик мойи олиш технологиясини тозалашдан бошланиши кераклиги аниқланди. Аммо, момиқдорлиги юқори бўлган пахта чигитини тозалаш эффекти юқори бўлмай, замонавий тозалаш агрегатлари бу жараённи мукаммал адо эта олмайди. Демак, юқори тозалаш эффектига эга бўлиш учун чигитни линтерлаш керак. Линтерланган чигитни тозалаш жараёни сезиларли даражада енгил бажарилади. Тоза чигитдан олинган мойнинг сифати ҳам яхши бўлади.

Мойли уруғларни ифлосликлардан тозалаш уруғларнинг ва улар билан аралашиб юрувчи аралашмаларнинг физик хоссаларига асосланган бўлади. Аралашмалар уруғлардан ўлчамлари ва шакллари билан, зичликлари билан, аэродинамик ва магнит хусусиятлари билан фарқланади. Шу сабабли уруғларни тозалаш учун турли тозалаш принципларидан фойдаланилган ҳолда турли технологик ускуналар ишлатилади.

Мойли уруғларни аралашмалардан тозалаш учун қуйидаги асосий усуллар қўлланилади: - уруғларни аралашмалардан уларнинг таркибий компонентлари ўлчамлари ва шаклларига қараб ажратиш. Ифлос уруғларни бундай тозалаш турли ўлчамли ва шаклли элаклар ёрдамида элаш йўли билан бажарилади;

- асосий уруғ массаси ва аралашмаларни бир-биридан уларнинг аэродинамик хусусиятларига қараб тозалаш. Бундай усулда ишлайдиган машиналарнинг ишлаш принципи уруғларни аралашмалардан ҳаво оқимида ажратишдан иборат;

- уруғ ва аралашмаларни бир-биридан механик таъсир остида уриш ва ишқалаш усуллари билан тозалаш;

- уруғларни аралашмалардан суюқлик билан ишлов бериш йўли орқали тозалаш (ювиш, бу усул кенг фойдаланилмайди);

- уруғларни металл (ферромагнит) аралашмалардан уларнинг магнит хусусиятлари фарқларига қараб тозалаш.

Мойли уруғларни бегона аралашмалардан мукаммал равишда тозалаш учун кўпчилик ҳолларда тозалаш машиналарида турли тозалаш усулларининг комбинацияси қўлланилади. Масалан, пахта чигитини бегона аралашма ифлосликлардан бирламчи тозалаш учун бурат ҳамда МХС (механический очиститель хлопкових семян) машиналари ишлатилар эди. Бурат – қўпол, йирик машиналар тоифасига кириб, турли ўлчамларга эга катта юзали олти қиррали айланувчи элакдан иборат. Катта габаритга эга бўлган бу тозалаш машинаси элагининг фойдали иш юзаси фақат 20-25 % ташкил этиб, унинг унумдорлиги пахта чигити бўйича 100-120 т/кунга тенг. Буратнинг бу камчиликлари бошқа, мукаммалроқ конструкцияга эга бўлган чигит тозалаш машиналари яратилишига туртки бўлди.

Пахта уруғини бегона аралашмалардан бирламчи тозалаш учун МХС машинаси ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ускуна икки элакли тебрангич машинанинг модернизацияланган модели бўлиб, босқичли ўрнатилган иккита ромдан иборат. Ромларга қайтма-илгариланма тебранма ҳаракат узатилади. Ўз-ўзини тозалаб турувчи элакларнинг босқичли қилиб ўрнатилиши, элак ҳаракати таъсири остида, пахта чигитини бир текис, яхши силжишини таъминлайди. МХС машинасининг элакли юзаси буратга нисбатан деярли тўлиқ фойдаланилади, шу боис унинг габаритлари буратникидан бир неча марта кичик бўлсада, унумдорлиги кам эмас (120 т/кун). Бурат ва МХС машиналарининг тозалаш эффекти юқори бўлмаганлиги учун (35-50 %) бу машиналарда бирламчи тозаланган пахта чигитини пух, чанг ва пуч чигитлардан тугал тозалаш учун пневматик сепаратор ПО ишлатила бошлади. Бу ҳаво сепаратори таъминлагич, тортқичлар ёрдамида осиб қўйилган тебранувчи элакли ром, вентилятор, ҳаво камераси ва тозаланган чигитни аппаратдан чиқариб юборувчи валикдан иборат. Сепараторга кириб келаётган чигит таъминлагич ёрдамида элакнинг бутун юзаси бўйича бир текисда ёйиб берилади. Элак юзасида ҳаракатланаётган чигитдан майда оғир минерал ифлосликлар ажратиб олиниб, элак остидаги тагликда йиғилади ва қопқоқ охиридаги чўнтак орқали аппаратдан чиқариб юборилади. Уруғлар элакнинг иккинчи учидан ҳаво камерасига кириб келиш остонасида вентилятор ҳосил қилган ҳаво оқими билан сўриб олиниб, остонадан ўтади ва камера ичида ҳаво оқимининг тезлиги сусайганлиги туфайли камера остидаги валикка қулаб тушади ва аппаратдан чиқарилади. Йирик оғир ифлосликлар остонадан ўтаолмай махсус канал орқали ташқарига чиқиб кетади. Уруғлардан ажралган чанг, майда момиқ ва пуч чигитлар ҳаво оқими билан ветилятор ёрдамида сўрилиб циклонга узатилади. Ҳаво оқими билан тўқроқ чигитлар ҳам циклонга кетиб қолмаслиги учун камера ичига қалқон ўрнатилган.

Тозалик даражасига кўра мойли уруғлар уч категорияга бўлинади: тоза, ўртача тозаликдаги ва ифлосланган. Уруғлар тозаланмасдан сақланган холларда, улардаги аралашмалар омборхоналарнинг фойдали ҳажмининг кўп қисмини ишғол килади, бу уруғликларни сақлашни қимматлаштиради. Тозаланмаган уруғликлар бир жойдан бошқа жойга узатилганда жуда кўп чанг чиқади ва мехнат шароитлари ёмонлашади.

Минерал аралашмалар туфайли уруғларда замбуруғ ва моғор микроорганизмлари тарқалади, уруғларнинг ўз-ўзидан қизиб кетиши содир бўлади. Уруғликлар қуритилганда аралашмалар қуритгичларда тиқилиб қолиб ёнгинга олиб келиши мумкин.

Умуман, уруғларнинг ифлосланиши маҳсулотнинг сифатини пасайтиради, мойнинг йўқолишини ошарида, ускуналарнинг синиш ва ейилишини кўпайтиради, ишлаб чиқариш самародлиги пасаяди, антисанитар мехнат шароитлари вужудга келади.

Минерал аралашмалар ускуналарнинг ейилишини тезлаштиради, кунжарадаги, шротдаги оқсил миқдорини камайтиради, кулнинг миқдорини оширади, шротдаги мой миқдорини камайишига олиб келади, мойни таъмини бузади ва унинг тахирланишига олиб келади.

Органик аралашмалар, қобиқ ҳужайраси (клетчатка) – кунжара ва шротнинг озуқа сифатини ёмонлаштиради, мойнинг йўқолишини оширади.

Мойли аралашмалар тайёр маҳсулотнинг сифатини ёмонлаштиради, уларнинг кўп миқдорда бўлиши, мойни истеъмол қилиб бўлмаслик даражасигача олиб келади, чунки мойнинг кислота сони ортиб кетади.

Металл аралашмалар – машиналарнинг емирлишини ва синишини оширади, кунжара ва шротнинг озуқа сифатини ёмонлаштиради.


Пахта чигитини УСМ қурилмасида тозалаш ва камераларда намлашнинг технологик схемаси (3.6-расм). Пахта чигитидан оғир аралашмаларни, енгил органик ва минерал ифлос аралашмаларни тозалашда УСМ уруғ тозалаш қурилмасидан фойдаланилади. УСМ қурилмаси асосий уч қисмдан иборат. 1-таъминлагич, 4-чўктириш камераси ва 6-инерцион сепаратор. Қурилма қуйидагича ишлайди.

Чигит 1-таъминлагичга берилади, бу ерда майда минерал аралашмалардан тозаланиб, чигит бир хил кенглик ва қалинликда 2-аспирация каналига узатилади. Уруғлар ва енгил аралашмалар 10-вентилятор ёрдамида ҳосил қилинаётган ҳаво оқими билан аспирация канали бўйлаб юқорига кўтарилади, оғир аралашмалар эса аспирация камерасининг оғзидан пастга қулаб тушади.



Уруғлар ва енгил аралашмалар 4-каналдан 5-чўктириш камерасига тушади, бу ердан енгил аралашмалар (толалар, органик ифлосликлар, пуч чигитлар) ҳаво оқимида учишни давом эттириб, 6-ҳаво йўналтиргич томонга сўрилади. Камерада ҳаво оқимининг тезлиги чигитнинг критик тезлигидан кичик бўлиб қолганлиги учун енгил аралашмалардан тозаланган уруғлар пастга қулаб тушиб, 11-вакуум клапан орқали камерадан чиқади ва ишлаб чиқаришга берилади. Енгил аралашмалар 6-ҳаво йўналтиргич орқали 6-инерцион сепараторга ўтиб тутилади. Ҳаво оқими эса 9-вентилятор томонга 7-ҳаво йўналтиргич орқали сўрилиб, бу чанг ҳаво ўзи билан чигитнинг калта момиқ тукларини, енгил органик аралашмалар, минерал чангларни 10-ҳаво циклонига ҳайдайди. Бу ерда ифлос чангли аралашмалар чўктирилади ва тозаланган ҳаво атмосферага чиқариб юборилади.



Чигит

Тозаланган

чигит



Пуч чигит
3.6-расм. УСМ – уруғ тозалаш қурилмасида пахта чигитини тозалаш ва намлиги бўйича кондициялаш технологик схемаси

Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin