Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Турли омилларнинг преслаш жараёни унумдорлигига таъсири



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə6/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
ўсимлик


Турли омилларнинг преслаш жараёни унумдорлигига таъсири. Пресслашга тайёрланган қовурма таъминловчи қурилма орқали валнинг биринчи-қабул қилувчи вал зонасининг бўш ҳажмини тўлдиради.

Зеерли цилиндр билан унинг орасида айланувчи шнекли вал орасида бўш жой-винтовой канал қолади, у орқали шнекли валнинг қабул қилувчи ўрами ёрдамида қамраб олинган прессланаётган материал ҳаракатланади. Шнекли пресснинг асосий ишлаш принципи – қовурмани зеерда ҳаракатланаётганда сиқишдир. Бу эса шнек ўрамлари ва прессловчи трактнинг бўш ҳажмини аста-секин қисқариб бориши ҳисобига амалга ошади. Прессга тушаётган қовурма заррачалари орасида бўш жой кўп бўлади. Заррачаларнинг юза қисмида ва уларнинг ичида 2060%гача мой бўлади. Шунинг учун, қовурманинг ташқи юзасини камайтириш ва босим ҳосил қилиш учун шнекли валнинг бутун узунлиги бўйича винтли каналнинг бўш ҳажми камайиб боради.

Шнекли вал узунаси бўйича канал ҳажмининг камайиши натижасида босим ҳосил бўлади, яъни прессланаётган материал шнек ўрами ёрдамида катта бўш ҳажмдан кичик бўш ҳажмга ўтади. Босимни ошириш учун материалнинг прессдан чиқаётгаи жойига созловчи қурилма ўрнатилади. Биринчи ўрамда материал ичида кўп ғовак жойлар бўлади ва оқсил моддаларининг жипслашиши юз бермайди. Биринчи ўрамнинг охирида заррачалар юзасининг яқинлашиши, иккинчи ва кейинги ўрамларда ҳам эркин ҳажмнинг камайиши натижасида материалнинг жипслашиши содир бўлиб, фақат мой билан тўла бўлган ғоваклар қолади.

Иккинчи ва кейинги ўрамларда ошиб бораётган босимнинг таъсирида мой жадал сиқиб олиниши содир бўлади. Масалан: ФП форпрессида эркин ҳажмнинг камайиши, сиқилиш ва мойнинг чиқиши бешинчи ўрамгача давом этади. Материалнинг заррачалари зичлашади, уларнинг деформацияси ортади, бу мой ва гель заррачаларининг контакт юзаси ортиши ва бузилиши билан кузатилади.

Бу ҳолатлап бир вақтни ичида заррачаларнинг майдаланиши мой ва гель қисм орасида янги контакт ҳосил бўлиши, заррачаларнинг бир-бирига бирикиши билан кузатилади.

Лекин ФП прессининг бешинчи ўрамигача прессланаётган материал сочилувчан структурада бўлади. Бунга сабаб, материалнинг ички ишқаланиши ташқи ишқаланишдан, яъни материалнинг пресслаётган тракт юзаси билан ишқаланишидан кичиклигидир.

Тадқиқотлар (Г.В. Зарембо, 1962) шуни кўрсатадики (7.6-расм) мойнинг асосий кисми (98%гача) пресснинг биринчи ярмида сиқиб олинади, буни вал узунлиги бўйича кунжара мойлилигининг ўзгариши тасдиқлайди. Энг кўп мой микдори биринчи ва иккинчи поғоналар зонасида сиқиб олинади.

Прессланаётган маҳсулот қатламларининг мойлилиги канал чуқурлиги бўйича бир хил бўлмайди. Форпресснинг ички қатламида валга яқин жойдан олинган кунжаранинг мойлилиги, ташқи қатламдаги зеерли цилиндрга яқин жойлашган кунжаранинг мойлилигидан 1,83-4,1% кўп бўлган.



Прессланаётган материал қатламлари орасидаги мойлиликнинг фарқи прессдан чиқишга томон камайиб боради. Амалда аксинча боғланиш ҳам кузатилади, яъни ташқи қатламнинг мойлилиги ички қатламникига нисбатан кўпроқ бўлади. Бу ҳолатни тушунтирадиган қатор гипотезалар мавжуд. Пресслаш давомида вал юзасидаги кунжарадаги намлик зеер цилиндр яқинидаги кунжарадаги намликка нисбатан тезроқ буғланади ва заррачалар орасидан мойни сиқиб чиқаради, бу факторнинг катталиги прессдан чиқишга қараб ўсиб боради, натижада мойнинг тақсимланиш ҳарактери қарама-қарши томонга ўзгаради.Бу ҳолатни яна материалнинг турли қатламларидаги кучланишнинг турлича бўлиши билан ёки прессланаётган материалнинг қалинлиги, яьни фильтрлаш йўлининг узунлигига ҳам боғлаш мумкин.

Материалнинг прессдаги ҳаракати мураккаб ҳолатда бўлади. Назарий томондан материал ҳаракатининг иккита варианти бўлиши мумкин: айланма ва айланма-илгариланма (айланаётган шпиндель бўйлаб чайканинг ҳаракатига ўхшаш). Материални зеерли цилиндр юзасига ишқаланишига нисбатан, материал билан ўрамлар ва заррачалар орасидаги ишқаланиш кўп бўлса айланма ҳаракат содир бўлади.

Шунинг учун материал заррачалари орасидаги, материал билан вал ўрамлари орасидаги ишқаланишни камайтириб, материални зеерли цилиндрга ишқаланишини кўпайтириш зарур. Зеер юзасини ғадир-будир қилиш, пичоқлар ўрнатиш материални айланишини камайтиради.



Босимнинг таъсири. Сиқиш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи прессдаги босимни ортиб бориши ҳисобланади. Сиқилиш даражаси босимни ошиб бориш ҳарактерига, максимал қийматига ва материалнинг босим остида бўлиш давомийлигига боғлиқ. Ошиб бораётган босим ва ўз навбатида тайёр қовурма хусусиятларига боғлиқ. Мойни тўлиқ сиқиб олиш учун қовурма қайишқоқ ва пластиклик хоссаларга эга бўлиши керак.

Қовурма пластиклиги уни қовуриш режимига боғлиқ. Тайёрланган қовурмани намлиги ва ҳарорати оптимал даражадан четга чиқса, пресслаш жараёни бузилади. Қуруқ қовурмани пластиклиги паст бўлади ва сиқилганда чиқаётган кунжара юқори мойли ун ёки оқшоқ ҳолида бўлади. Дастлаб электродвигателга тушаётган юклама ошади, ракушка шакли ҳосил бўлиши кескин камаяди.

Юқори намликка эга бўлган қовурма пластиклиги юқори бўлади. Бундай қовурмадан кунжара ракушкаси кўринишидаги шакл ҳосил қилиб бўлмайди. Қовурмани маълум бир қисми зеер тирқишларидан мой билан ўтиб кетади, натижада мой чиқиши амалда тўхтайди. Электродвигатель юкламаси пасаяди.

Пресс узатмасининг юкламаси пасайиши ва кўтарилиши пресслаш босимини ўзгаришига олиб келади. Пластиклиги паст бўлган қовурмани пресслашда босимнинг ошиши, унинг сиқилиш ва зичлашишга қаршилигини ошириб юборади. Юқори намликдаги қовурмада босимнинг пасайиши прессланаётган қовурма пластиклигининг юқорилиги ва қаршиликнинг пластлиги натижасида қисман сиқилиш ва зичлашиш даражаси камлиги билан тушунтирилади.

Қовурманинг пластиклик хусусияти прессдаги босим миқдорини белгилайди, сиқилиш даражаси ва ўлчамига таъсир этади.

Пресс зееридаги солиштирма босим миқдори тракт конструктив хусусиятига, кунжара қалинлигини бошқариш мосламаси геометриясига, прессни иш режими ва қовурманинг пластиклик хусусиятига, технологик параметрлар ва материал хоссаларига боғлиқ.



Прессланаётган махсулотнинг назарий ва амалий сиқилиш даражаси ва хажмининг ўзгариши. Пресслаш жараёнида мойнинг ажралиши, намликнинг буғланиши, заррачаларнинг сиқилиши ва материалнинг зичлашиши натижасида прессланаётган қовурма ҳажми кичраяди.

Физикавий ёки амалий сиқилиш даражаси прессга кираётган қовурма ҳажмини прессдан чиқаётган кунжара хажмига нисбатига қараб белгиланади. Материални сиқилиш даражаси кўпгина конструктив омилларга, ишнинг технологик режимига, хомашё турига боғлиқ. Ҳақиқий сиқилиш даражаси ФП форпрессларда 2,81-2,96 га, МП-21 экспеллерларида эса 3,49-4,41 га тенг бўлади.

Назарий ёки геометрик сиқилиш даражаси деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, у биринчи ва охирги ўрамларнинг бир марта тўлиқ айланишдаги хажмий унумдорликлари нисбатига тенг. Бунда материал айланиб кетмаслиги ва қайтар ҳаракат қилмаслиги лозим. Масалан ФП прессларида назарий сиқилиш даражаси 14,3 га тенг.

Назарий ва ҳақиқий сиқилиш даражалари орасидаги фарқ шундаки, назарий сиқилиш даражасида материалнинг прессдаги ҳаракатланиш механизми ва унинг физик – механик хоссалари ҳисобга олинмайди.

Олинаётган кунжара мойлилиги сиқилиш даражасига тескари пропорционал бўлади. Яъни сиқилиш даражаси ошиб бориши билан мойлилик камайиб боради.

Қовурма сиқилиш даражаси орқали унинг қайишқоқлиги ва пластиклиги ҳақида фикр юритса бўлади.



Ҳароратнинг таъсири. Пресслаш жараёнини ҳарорати мой ва кунжара сифат кўрсатгичларига таъсир этувчи омиллардан бири ҳисобланади. Юқорида, намлик ва ҳарорат материал пластиклигига таъсир этишини айтиб ўтган эдик. Совуқ пресслашда барқарор кунжара ракушкаси олишни таъминлаб бўлмайди. Шунинг учун пресслашда шнекли вал ичига иссиқ буғ бериб ҳарорат 70-800Сга етказилади. Ушбу ҳароратда мойнинг оқиб чиқиши яхши боради.

Пресснинг ишлаши давомида ҳарорат прессга тушаётган қовурма иссиқлиги билан таъминланади. Ўта қиздирилган материал пресс иш кўрсатгичларини ёмонлаштиради. Зеер бўшлиқларида ҳароратнинг ошиб кетиши кунжара юзасининг куйишига, унинг мойлигини ошишига ва чиқаётган мой рангининг тўқлашишига олиб келади.

Айрим экспеллерларда шнекли валга совутиш учун сув ҳайдалади.

Пресслашнинг давомийлиги: Нормал юкламадаги шнекли прессларда пресслаш давомийлиги материалнинг прессда бўлиш вақтига тенг ёки унга яқинроқ бўлади. Пресслаш давомийлиги асосий омиллардан бири бўлиб, у сиқиш даражаси ва пресс унумдорлигига катта таъсир кўрсатади. Пресслаш давомийлиги қанчалик катта бўлса шунча мой яхши сиқиб олинади. Лекин пресс унумдорлиги эса шунча пасайиб кетади. Бу омил ўз навбатида канал геометриясига, вални айланиш тезлилига, кунжаран чиқиш оралиғининг ўлчамига, пресс орқали ҳаракатланаётган материал ҳарактерига, материалнинг физик – механик хоссаларига ва шу кабиларга боғлиқ.

Пресснинг битта зонасида материалнинг бўлиш вақти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.

τ = Вс.з εз / [ Вмин (1­βз)] ,
бу ерда τ – пресс зонасида материалнинг бўлиш вақти, мин; Вс.з – зонани бўш ҳажми, м3; εз – мазкур зонадаги сиқилиш даражаси; Вмин – бир минутда прессга тушаётган қовурманинг ҳажми; м3/мин; βз – шу зонани зеер тирқишларидан чиқиб кетадиган материал миқдорини ҳисобга олувчи коэффициент.

Прессда материалнинг умумий бўлиш вақти ҳар бир зонада бўлиш вақтлари йиғиндисига тенг бўлади. Форпресс ва экспеллерларда пресслаш вақти турлича бўлади, у шнекли вални айланиш тезлигига, кунжара қалинлигига боғлиқ бўлиши 7.1-жадвалда берилган.

7.1-жадвал

Пресс тузилишининг пресслаш вақтига таъсири

Пресслаш

Пресс

русуми


Шнекли вални айланиш частотаси,

айл / мин


Кунжара қалинлиги,

мм


Пресс орқали материални ўртача ўтиш вақти, с

Бир мартали

МП-21

35,6//23

3,2-5,6

124-182

Дастлабки

ФП

20

9-12

50-54




ФП

24

9-12

45

Тугал

ЕП

5,5

7-10

200-273

Дастлабки пресслаш учун МП-68 русумли форпресс қўлланилади.
13-МАВЗУ

ПРЕССЛАБ МОЙ ОЛИШ УСКУНАЛАРИ
Прессланадиган материалга ҳосил қилинадиган босим ва чиқадиган кунжара ёғлилигига қараб шнекли пресслар мойни тўлиқ сиқиб олмайдиган – форпресслар ва тўлиқ пресслаб оладиган экспеллерларга бўлинади.

Мойни тўлиқ сиқиб олмайдиган пресслар форпресслаш – экстракциялаш технологик схемасида ва икки марта пресслаш схемасида эса мойни бирламчи пресслаш учун қўлланилади.

Мойни тўлиқ сиқиб оладиган пресслар икки марта пресслаш схемасида мойни тугал ажратиб олишда ва бир марта пресслаш схемасида ишлатилади. Охирги ҳолда мой вертикал прессловчи шнекли валга эга бўлган, яъни қўш шнекли прессларда сиқиб олинади. Қўш шнекли пресслар мойни тўлиқ ажратиб олишни таъминлайди ва улар экспеллерлар деб аталади.

Прессларнинг асосий турларини баён этувчи схемалар 7.7-расмда тасвирланган. Форпрессларни ўзига хос белгиси уларни зеер цилиндри ва шнекли валларининг диаметрини катта бўлишидир ва қабул қилувчи қисмида 220-250 мм га етади. Шнекли валларнинг айланиш частотаси 18-26 айл/мин ни ташкил этади, айрим янги конструкцияларида эса 32-100 айл/мин гача бўлади. Прессдан чиқаётган кунжаранинг қалинлиги 6-7 мм дан кам эмас, бироқ кўп ҳолларда 8-12 мм бўлади. Форпрессларда ажратиб олинган мой қовурмадаги мавжуд ёғнинг 60-85%ни ташкил этади.



Экспеллерлар зеер цилиндри ва шнек вали диаметрининг кичиклиги билан ҳарактерланади ва 130-155 мм бўлади. Чиқадиган кунжаранинг қалинлиги 5-7 мм ва шнек валининг айланиш частотаси 4,5 дан 35,6 айл/мин


7.7-расм. Мойни дастлабки, тугал ва бир марта сиқиб олувчи шнекли пресслар асосий турларининг схемалари: а – МП-21; б-МП ва ФП; в-ЕП;

г-кунжара чиқиш тирқиши кенглигини ростловчи мосламалар.

гача бўлади. Айланиш частотасининг юқори чегараси экспеллернинг қўшимча вертикал пресслаш валига тегишли бўлиб, қуйи чегараси – горизонтал валига тааллуқлидир.

7.2 – жадвал



Кўрсаткич

Кунгабоқар уруғи

Пахта чигити




Форпресслаш

Тугал

пресслаш


Форпресслаш

Тугал

пресслаш


ФП

пресс-


лари

МП-68 пресс- лари

ЕП

пресс- лари



ФП

пресс-


лари

МП-68 пресс- лари

ЕП

пресс- лари



Пресс унумдорлиги,

т/кун


45

60

18

35-45

62-70

15

Секциялар бўйича зеер колосниклари орасидааги тирқишлар, мм



















И

1,2

1,5

0,8 - 1,0

1,0

1,0

0,75

ИИ

0,75

1,0

0,5 – 0,7

0,75

0,75

0,35

ИИИ

0,50

0,75

0,25

0,45

0,45

0,25

ИВ

0,50

0,45

0,15

0,45

0,45

0,15

Шнекли валнинг айланиш частотаси, айл/мин

25

24

5,0 - 5,5

25

24

5,0 – 5,5

Кунжара қалинлиги, мм

8 - 9

8 - 9

5 - 7

10 - 12

9 - 12

5 - 7

Ҳақиқий намликда кунжара мойлилиги, ортиқ эмас, %

18

18

6,0

13-16

12-14

6,0




Қовурмадан мойни икки марта пресслаш, бирламчи сиқиб олиш ва форпресслаш – экстракциялашда схемаларида турли ФП русумли пресслар қўлланилади. Кунжарадан мойни тугал пресслаб олишда ЕП русумли экспеллерлар ишлатилади. Бу пресслар ишлатилганда зеер колосниклари орасидаги тирқиш ва бошқа технологик параметрлар қуйидагича бўлади (7.2-жадвалга қаранг).



Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin