8-MAVZU. TURISTLARGA EKSKURSIYA XIZMATI KO’RSATISH 8.1.Экскурсия хизматлари моҳияти
8.2.Экскурсия хизматларининг ўзига хослиги 8.1.Экскурсия хизматлари моҳияти
Экскурсия хизматлари – туристларга комплекс хизмат кўрсатишнинг ажралмас қисми хисобланади. Экскурсия хизматининг моҳияти давлатнинг иқтисодий, маданий-тарбиявий, ижтимоий ва маърифий сиёсати таъсирида ташкил этилувчи ва ривожлантирилувчи миллий мехмондўстликни намоён этувчи фаолият хисобланади.
Туристик муҳит хўжайин мамлакатнинг амалдаги миллий қонунчилиги ва қоидаларига кўра ташкил этилади ва тартибга солинади. Бу ерда хизмат кўрсатувчи ва хизмат кўрсатилувчи ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар вужудга келади ва амал қилади. Шу сабабли туристларга экскурсия хизматлари кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади. У ахборот-маълумот, тарғибот ҳамда ташкилий, воситачилик, спорт-кўнгилочар алоҳида ҳолатларда оператив-назорат фаолиятни ҳам ўз ичига олади.
Экскурсовод – туристик корхона вакили бўлиб, тузилган шартномага асосан таклиф этилаётган товарлар ва хизматлар сифати ҳамда миқдорини назорат қилади. У хизмат кўрсатилаётган жойнинг ўзида истеъмол қилинадиган товар ва хизматларни ишлаб чиқарадиган ва таклиф этадиган туристик корхоналар ва уюшган туристлар манфаатларини химоя қилади.
Турмахсулотнинг таркибий қисми сифатида экскурсия хизматлари аҳамиятини асослаш таклиф этилаётган курснинг мақсади хисобланади. Унда кетма-кетлик билан экскурсия хизматлари хусусиятлари ва ўзига хослиги; экскурсия таснифланиши, экскурсия хизматлари кўрсатишнинг тайёргарлик технологияси ва ўтказилиши; туристларга экскурсия хизматлари кўрсатиш сифатини бошқариш; гид-таржимонга талаб қилинадиган малакавий талаблар; Ўзбекистон бўйлаб турларни ташкил этиш ва маршрутларни ишлаб чиқиш акс этади.
Қисқа муддатли ва қисқа масофаларга саёҳатлар вақтида экскурсия фаолияти чекланган бўлиб, у туристларни микрорайондаги тарихий ва маданий диққатга сазоворликлар тўғрисида ахборот бериш билан чекланади. Шундай қилиб бу ҳолатда ахборот-маълумот ва реклама-тарғибот ишлари амалга оширилади.
Узоқ муддат давом этадиган саёҳатларда экскурсия хизматларини кўрсатиш комплекс фаолиятни ўз ичига олади яъни ахборот, маълумот, реклама, тарғибот, оператив-ташкилий, савдо ва бошқа фаолиятларни ҳам қамраб олади.
Экскурсовод юқорида тилга олинган турли фаолият турларида дастур ва ташкилий тадбирнинг моҳиятидан келиб чиқиб иштирок этади. Масалан, экскурсия вақтида тадбирнинг асосий ташкил этувчиси ва ижрочиси хисобланади. Бирор бир объектга ташриф буюрилганда у таржимон ролини бажаради. Бу ерда ташкилотчи меҳмонларни таклиф этган сайёҳлик корхонаси хисобланади. Одатда корхонанинг хўжалик фаолияти, унинг мувоффақиятлари ва ривожланиш истиқболлари билан корхона маъмуриятидан бирор киши ёки етакчи мутахассиси таништиради. Сайёҳлар аниқ, ишончли маълумотни ваколатли мутахассисдан олишади ва бунда экскурсаводнинг роли катта бўлиб асосан таржимонлик қилади. Экскурсия хизматининг сифати бугунги кунда аввало мутахассиснинг малака даражаси, унинг профессионал билими, тажрибаси ва ташкилотчилик қобилияти орқали аниқланади. Катта бадиий галареяларда, кўргазма, ярмарка, панорама ва бошқаларда сайёҳлик корхоналари сайёҳларга юқори профессионал даражада хизмат кўрсатувчи экскурсовод мутахассислар хизматларига муҳтожлик сезишади.
Экскурсия хизматлари сифатига гуруҳнинг катта- кичиклиги, унинг таркиби, миллий мансублиги ҳам таъсир этади. Кичик гуруҳларни бошқариш осон. У яхшироқ мақсадга ёндоша олади ва бевосита назоратни амалга ошира олади. Ва аксинча катта гуруҳларни бошқариш қийин агар бу гурҳларда дунёқараши, қизиқишлари, кайфияти турлича бўлган кишилар қатнашган бўлишса жуда ҳам қийин бўлади. Баъзи бирлари учун бадиий галареялар қизиқиш уйғотса, баъзи бирлари учун тарихий ёдгорликлар, баъзилари учун эса универсал дўконларни айланиш мароқли бўлса бу гуруҳни бошқариш ва у билан ишлаш жуда қийин кечади. Барчанинг истакларини қондириш учун эса экскурсовод дирижёр бўлиши талаб этилади яъни вақтини шундай тақсимлаши лозимки, уларнинг ҳар бири улар истаган нарсаларни кўриш, эшитиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Турли хил қарама қарши истакли ва таъби ҳар хил кишилардан ташкил топган гуруҳлар экскурсия фаолиятини бошқаришни қийинлаштиради. Бу ҳолатда экскурсия хизмати кўрсатилишини юқори даражада амалга ошириш учун экскурсоводддан катта сабр тоқат, юқори муомалар маданияти талаб этилади.
Бир хил қарашларга ва бир бирига яқин касб эгаларидан ташкил топган гуруҳларга хизмат кўрсатиш осон кечади. Бу ҳолатда махсус ва мақсадга йўналтирилган ахборотлардан фойдаланиш имконияти вужудга келади. Юқорида таъкидланганидек экскурсия сифатини ошириш учун турли хил қарашларга ва касбларга эга гуруҳни уларнинг ёки миллатига ёки касбига қараб кичик гуруҳларга ажратиш мақадга мувофиқдир. Экскурсия хизмати сифатига сайёҳларни олиб юрадиган тарнспорт тури ҳам катта таъсир кўрсатади. Барча тарнспорт турлари ичида экскурсия учун энг яхши шароит автотранспортларда мавжуд бўлиб экскурсия сифати энг юқори бўлади. Давомли бўлмаган экскурсияларда турли объектларга ташриф буюрилганда автотранспорт қуйидаги устунликларга эга:
- маневр қилиш имконияти юқори бўлиб, экскурсия мақсадига ёндошишда, мехмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари, маданий-кўнгилочар муасасалар ва бошқалар катта ёрдам беради;
- транспорт хизмати кўрсатиш бир киши томонидан яъни хайдовчи томонидан амалга оширилади;
- экскурсовод автобусда гуруҳ билан бевосита мулоқотда бўлади, шу сабабли саёҳатдан кўзланган мақсадга эришишни яхши амалга ошириши мумкин.
Бошқа транспорт воситаларида бу имкониятлар чекланган бўлиб, сайёҳлар поедда харакатланадиган бўлишса улар купеларга бўлинишади, самалётда эса учишнинг қисқа вақт давом этиши ва шовқин сайёҳлар билан бевосита мулоқт қилишига халақит беради.
Ҳаво транспортида сайёҳларга хизмат кўрсатишни тўлалигича борт йўл кўрсатувчилари ўз зиммаларига олишади. Албатта экскурсовод транспорт хизматларига йўл хужжатларини текширишда доимо кўмак беради, бироқ учиш вақтида сайёҳлар билан бевосита мулоқот қилиш сезиларли даражада камаяди.
Экскурсия хизматини кўрсатиш экскурсовод ва транспорт воситаси персоналининг узвий фаолиятларни мувофиқлаштириши орқали яхшиланиши мумкин, масалан сайёҳлар билан мулоқот қилаётганда янги техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Энг аввало экскурсовод кимга унинг ёрдами жуда зарурлигини гуруҳ билан ишлашдан олдин баҳолаши лозим, масалан, юкларни олиб юришда, хужжатларни расмийлаштириш ва бошқа ҳолларда қарияларга кўмакка муҳтожларга алоҳида эътибор бериш лозим.