Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə16/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Интеграция  -  кооперация  ва  ишлаб  чикариш  хамда  мехнатни 
таксимлаш асосида икки ёки ундан ортик давлатлар миллий хужалигининг 
узаро харакатидаги иктисодий жараён. 
 
Инфляция - хакикатда таклиф этилаётган товарларга нисбатан анча 
куп  микдорда  когоз  пулларнинг  муомалага  чикарилиши.  Бахоларнинг 
умумий,  узок  вакт  ошиб  бориши  ва  хакикий  мехнат  хакининг  ошиб 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
148 
бориши  билан  кузатилади.  Олтин  бозор  бахосини  ошиши,  хаёт  киймати, 
валюта курсининг узгаришлари хам инфляция окибатидир. 
Инфратузилма - иктисодий ёки сиёсий хаёт умумий тузилишининг 
таркибий  кисмлари.  Иктисодий  ёки  сиёсий  тизимда  буйсинувчи,  Ёрдам 
характерга  эга  булиб,  умумий  фаолиятни  таъминлайди.  Масалан, 
иктисодий  инфратузилмага  куйидагилар  киради:  ижтимоий  ишлаб 
чикариш холатини белгиловчи транспорт ва алока, маориф ва таълим, уй-
жой  ва  маиший  хизмат  хужалиги,  фан  ва  техника,  согликни  саклаш  ва 
бошкалар: 
Икки  ёклама  ёзув  -  хужалик  муомалаларини  бухгалтерия 
счетларида акс эттириш усули. Бу усулнинг маъноси шундан иборатки, хар 
бир амалга оширилган муомала иккита хисобда, яъни бир счетнинг дебети 
ва  иккинчи  счетнинг  кредитида  акс  эттирилади.  Хужалик  муомалалари 
бухгалтерия хисоби объектларида узгаришлар руй беришига олиб келади, 
бу  узгаришлар  бир  эмас,  балки  икки  объектда  руй  беради.  Масалан, 
куйидаги хужалик муомалалари содир булди: 
 
Хужалик жараёни 
Йигиндиси 
1.Банкдан  хисоб-китоб  счетига  киска  муддатли  кредит 
олинди. 
100 000 
2.Хисоб-китоб  хисобидан  мехнат  хаки  бериш  учун  пул 
олинди 
50 000 
3.Ишчиларга мехнат хаки хисобланди 
50 000 
4.Ишчиларга мехнат хаки туланди 
45 000 
5.Олинмаган мехнат хаки депонентга утказилди 
5 000 
6.Депонентдаги мехнат хаки туланди  
5 000 
Биринчи муомалада хисоб-китоб счетида маблаг купайди, шу билан 
бирга  банкдан  олинган  киска  муддатли  кредит  буйича  карз  суммаси  хам 
купайди.  Иккинчи  муомалада  хисоб-китобидаги  пул  маблаги  камайиб, 
кассадаги пул маблаги эса купайди. Учинчи муомалада ходимлар олдидаги 
мехнат  хаки  юзасидан  мажбурият,  хамда  харажатнинг  купайиши  руй 
берди.  Туртинчи  муомаланинг  руй  бериши  натижасида  кассадаги  пул 
маблаги  хам,  ходимлар  олдидаги  мехнат  хаки  юзасидан  мажбурият  хам 
камайди. Бешинчи муомалада мехнат хаки ходимларга хисобланган, лекин 
уз  вактида  олинмаган  (5  000  сум),  шунинг  учун  мехнат  хаки  депонентга 
утказилди.  Бу  муомалада  депонентдаги  сумма  купайиб,  мехнат  хаки 
буйича  хисоб-китоб  суммаси  камайди.Олтинчи  муомалада  депонентдаги 
сумма  туланди.  Бунда  кассадаги  пул  камайди,  шу  билан  бирга  депонент 
буйича хисоб-китоб хам камайди. 
Икки  ёклама  ёзувнинг  иктисодий  мазмуни  бухгалтерия  счетининг 
иккита  объектида  узгаришни  акс  эттиришга  мулжалланган  булсада, 
бухгалтерия  счетининг  баъзи  шаклида,  масалан,  журнал-ордер  шаклида 
хисоб  регистрлари  шахмат  усулида  юритилиб,  ёзув  бир  марта  амалга 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
149 
оширилади.  Яъни  дебетланадиган  ёки  кредитланадиган  счетлар 
курсатилади холос. 
Икки ёклама ёзувнинг куйидаги уч шарти мавжуд: 

Руй  берган  хужалик  муомаласи  бир  счетнинг  дебети  ва  иккинчи 
счетнинг кредитида акс эттирилиши шарт. 

Ушбу акс эттирилган суммалар тенг булиши шарт. 

Йигиндилар бир вактда акс эттирилиши шарт. 
Инвентаризация  -  корхонага  тегишли  булган  барча  асосий 
воситалар,  инвентарлар,  маблаглар  ва  бошка  моддий  бойликларнинг 
хакикатда  мавжудлиги  билан  бухгалтерия  хисоби  маълумотларини 
солиштириш ва текшириш усули. Инвентаризация утказилишидан асосий 
максад  бухгалтерия  хисоби  курсаткичларининг  хакконийлигини  ва 
мулкнинг  сакланишини  таъминлашдир.  Инвентаризация  объекти  булиб 
куйидагилар  хисобланади.  Асосий  воситалар;  товар-моддий  бойликлар; 
тугалланмаган  ишлаб  чикариш  ва  ярим  тайёр  махсулотлар;  тугаланмаган 
капитал курилиш ва тугаланмаган курилиш-монтаж ишлари; келгуси давр 
харажатлари; бокувдаги ва устиришдаги чорва моллари; товар ва идишлар 
(савдо  корхоналарида),  пул  маблаглари;  катъий  хисобдаги  хужжатлар; 
корхонага  тегишли  булмаган  бойликлар  (ижарага  олинган  асосий 
воситалар,  вактинча  саклаш  учун  олинган  ёки  кайта  ишлаш  учун  кабул 
килинган бойликлар). 
Инвентаризация  олдиндан  белгиланган  муддатда,  шунингдек, 
моддий  жавобгар  шахс  алмаштирилганда, аудит вактида, табиий офатлар 
булганда,  аудиторлар  ва  тергов  органлари  талаб  килган  холларда 
утказилиши 
мумкин. 
Текширилаётган 
объект 
хажмига 
кура 
инвентаризация 
тула 
ва 
кисман 
утказилиши 
мумкин. 
Тула 
инвентаризацияда  хужалик  юритувчи  субъектнинг  барча  хужалик 
мулклари  тулик  текширилади.  Кисман  инвентаризацияда  эса  хужалик 
мулкларининг  маълум  бир  кисмигина  текширилади.  Утказилиш  вактида 
инветаризация  режали  ва  режасиз  булади.  Режали  инвентаризация 
курсатмаларда белгиланган муддатда утказилади, режасиз инвентаризация 
эса, зарурий вактларда, асосан тусатдан утказилади. 
Инвентаризациянинг  уз  вактида  ва  тугри  утказилишини,  корхона 
рахбари  ва  бош  бухгалтер  таъминлайди.  Корхона  рахбарининг  буйруги 
асосида,  бош  бухгалтер  ва  корхона  аъзолари  иштирокида  комиссия 
тузилади.  Ушбу  комиссияга  корхона  рахбари  ёки  унинг  уринбосари 
рахбарлик  килади.  Активият  даражаси  кенг  булган  корхоналарда  эса, 
марказий  комиссия  хам  тузилиб  ушбу  комиссия  рахбарлигида 
корхонанинг  булим  ва  цехларида  инвентаризация  жараёни  амалга 
оширилади.  Инвентаризация  бошланишидан  олдин,  моддий  жавобгар 
шахс тилхат ёзиб, унда бойликларнинг кирими ва чикими хакидаги хамма 
хужжатлар  бухгалтерияга  топширилганлиги  ва  унда  хеч  кандай  акс 
эттирилмай  колган  бойликларнинг  кирими  ва  чикими  йуклиги  курсатиб 
утилади.  Инвентаризациянинг  биринчи  кунига  бухгалтерия  аналитик 
хисоби  асосида  текширилаётган  объект  хакида  маълумот  беради. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
150 
Шунингдек, инвентаризация албатта, моддий жавобгар шахс иштирокида 
утказилиши лозим булади, лекин куйидаги холлардан ташкари: касаллик, 
улим  ва  бошка  тасодифий  холлар.  Бундай  холларда  комиссияга  юкори 
ташкилот  ёки  депутатлар,  хокимият  вакиллари  кушилади.  Хар  бир 
бойликнинг  тури  алохида  инвентаризация  ёзувида  курсатилади. 
Инвентаризация  ёзуви  асосида  бухгалтерия  хисобида  солиштирма 
кайднома  тузилиб,  унда  бойликларнинг  камомади  ёки  ортикчалиги 
курсатилади. 
Инвентаризация 
комиссияси 
солиштирма 
кайднома 
тугри 
тузилганлигини  текширади,  моддий  жавобгар  шахсдан  камомад  ёки 
ортикча чикиш сабаблари хакида ёзма тушунтириш хати талаб этади ва уз 
фикрини  корхона  рахбари  томонидан  тасдикланган  баёнда  билдиради. 
Бухгалтерия  хисобида  инвентаризация  натижалари  инвентаризация 
тугагандан сунг 10 кун ичида ва барча холларда хисобот тузишдан олдин 
албатта, бухгалтерияда акс эттирилиши лозим. 
Инвентаризация  ёзувлари  -  инвентаризация  утказилган  вактда 
тузиладиган  хужжат.  Бунда  товар-моддий  бойликлари  ва  бошка 
инвентаризация килинаётган объектларнинг маълум бир муддатга хакикий 
холати акс эттирилади. Бу хужжат комиссия аъзолари томонидан бир неча 
турда ва белгиланган шаклда тузилади. Алохида инвентар буйича ёзув эса, 
корхонага  тегишли  булмаган  бойликлар  юзасидан  тузилади  (ижарага 
олинган  асосий  воситалар,  саклаш  ва  кайта  ишлаш  учун  кабул  килинган 
бойликлар).  Хужжатда  товар-моддий  бойликлари  тури,  улчов  бирлиги 
буйича курсатилади. 
Хужжатга  барча  комиссия  аъзолари  имзо  чекади,  моддий  жавобгар 
шахс  эса,  инвентаризация  натижасига  ва  коммиссия  аъзоларига  эътирози 
йуклиги хакида тилхат ёзиб беради. 
Инвентаризация  ёзувидан  бухгалтерия  хисоби  маълумотларининг 
солиштирма 
кайдномасини 
тузишда 
фойдаланилади. 
(каранг. 
Инвентаризация). 
Инвентар  карточкалар  -  асосий  воситалар  (фондлар)нинг  хисоби 
учун мулжалланган хисоб регистрининг шакли. Инвентар карточкалар хар 
бир  объект  хужаликка  келтирилганда  тузилади.  Инвентар  карточкалар 
объектларнинг хар бир тури буйича алохида очилиши мумкин. Карточкада 
инвентар  объекти  тугрисидаги  хамма  керакли  маълумотлар  акс 
эттирилади:  унинг  номи,  амортизация  ажратмаси  микдори,  шунингдек, 
капитал  тиклаш,  жихозлар,  бутлаш  ва  хисобдан  чикаришлар  хам  акс 
эттирилади. 
Инвентар  объекти  -тугалланган  курилиш,  буюм  ёки  комплекс 
Инвентар объекти асосий воситалар таркибида хисобга олинади. Хар бир 
корхонада  инвентар  объектлари  куп  булиб,  уларнинг  хар  бири  буйича 
хисобни тугри ташкил этиш учун инвентар ракам белгиланади. 
Инвентар  раками  -  инвентар  объектга  бириктирилган  ракам. 
Инвентар  раками  асосий  воситалар  (фондлар)  хисобини  тугри  ташкил 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
151 
этиш  учун  ва  объектларнинг  сакланишини  таъминлаш  учун  зарурий 
хисобланади.  Бир  турдаги  буюмларнинг  гурухи  учун  шу  объектларнинг 
хакикий  холати,  энг  куп  кийматини  хисобга  олган  холда,  ракамлар 
серияси  ажратилади.  Бухгалтерия  хужжатларида  асосий  воситалар 
хисобида ушбу инвентар ракамлар курсатилади. 
Инкасса  (лат.  incaккo)  -  тулов  хужжатларини  курсатиб  пул  олиш.
 
Тулов хужжатлари асосан, банк томонидан курсатилади. Харидор ва 
мол  етказиб  берувчилар  уртасидаги  хисоб-китоб  накд  пулсиз  олиб 
борилади,  демак,  банк  пулни  инкасса  оркали  олар  экан,  улар  уртасидаги 
хисоб-китобни  (счетдан  хисобга  маблаг  утказиш)  бажариш  вазифасини 
олади. (инкассалашга каранг). 
 Инкассалаш (лат. incaкккare - яшикка солиш) тулов хужжатларини 
курсатиб, у асосида пулни олиш (инкассага каранг). 
 Инкассаторсубъектлардан пулни хужжатлар асосида кабул килиб, 
банкка топширувчи шахс. 
Имтиёз  -  маълум  бир  мажбуриятларни  бажаришдан  кисман  озод 
этиш.  Масалан,  соликлар  буйича  бериладиган  имтиёзлар  хозирги  кунда 
республикамизда 
хусусий 
корхоналар, 
хунармандчилик 
билан 
шугулланадиган  шахслар  ва  кишлок  хужалик  махсулотлари  ишлаб 
чикарадиган  корхоналарга  белгиланган  тартибда  даромад  солиги  тулаш 
буйича  имтиёзлар  берилган.  Имтиёзларнинг  берилишдан  асосий  максад 
шу  сохаларни  ривожлантириш  ва  ахолини  ижтимоий  химоялаш 
хисобланади. 
Импорт  -  давлатнинг  ички  бозорига  хориждан,  технология  ва 
капиталларни  сотиш  ва  улардан  фойдаланиш  учун  товарларнинг 
келтирилиши,  шунингдек,  хорижий  хамкорлардан  ишлаб  чикариш  ёки 
истеъмол характеридаги хизматларнинг бепул олиниши. 
 
Ипотека  -  карздорнинг  кучмас  мулки  билан  таъминланган,  карз 
мажбуриятини акс эттирувчи кимматбахо когоз. 
 Ипотека  ссудаси  -  кучмас  мулк  гаров  асосида  берилган  узок 
муддатли ссуда. 
Ишлаб  чикариш  харажатлари  -  корхонанинг  махсулот  ишлаб 
чикариш  билан  боглик  харажатлари  (мехнат  хаки,  хом  ашё,  материал, 
ёкилги, асосий воситаларнинг эскириши ва хоказолар). 
 
Ишонч  когози  -  маълум  бир  шахсга  товар  моддий  бойлиги,  пул 
маблаги ёки хужжатни олиш, шунингдек, маълум бир харакатни бажариш 
хукукини  берувчи  хужжат.  Босма  шаклидаги  бланкага  тулдирилади. 
Мажбурий реквизитлар куйидагилар хисобланади: корхонанинг номи, шу 
корхонага хизмат килувчи банк номи ва хисоб-китобининг раками, ишонч 
когозининг  харакат  муддати,  товар  моддий бойликларини ким ва кимдан 
олиши  лозимлиги,  товар-моддий  бойликларининг  номи  ва  микдори, 
ишонч  когозини  олган  шахс  имзоси,  корхона  рахбари  ва  бош 
бухгалтерининг имзоси, мухр билан тасдикланган булиши лозим.  
-К- 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
152 
Калькуляция  (лат.  calculatio  -  хисоблаш)  -  бажарилган  иш, 
тайёрланган  махсулот,  кабул  килинган  моддий  бойликлар  кийматини 
аниклаш,  харажатларини  гурухлаш  усули.  Калькуляция  ёрдамида 
режаланган  ва  хакикий  киймат  солиштирилади,  унинг  натижасида 
иктисодий 
тежамкорлик 
ишлари 
максадли 
амалга 
оширилади. 
Калькуляция  утказилиши  ва  максадлигига  караб  (режали,  меъёрий)  ва 
хисобот  турларига  булинади.  Режали  калькуляция  -  режа  даврининг 
бошидаги  харажатлар  меъёри  ва  бошка  режали  курсаткичлардан  келиб 
чиккан холда тузилади. Бу калькуляциянинг вазифаси киймат буйича режа 
топширикларини  белгилаш  хисобланади.  Меъёрий  калькуляция  ишлаб 
чикариш  харажатларининг  ой  бошидаги,  харакатдаги  меъёридан 
фойдаланиб утказилади. Бу калькуляциянинг тури ёрдамида махсулотнинг 
меъёрий  киймати  аникланади,  унда  хакикий  киймати  ишлаб  чикариш 
даврида  утказилиб,  хакикий  харажатларнинг  белгиланган  меъёридан 
фарки тезда аникланади. Савдода эса келтирилган товарнинг калькуляция 
килиниши, уларнинг хар бир тури буйича кетган харажатнинг микдорини 
аниклаш  имконини  беради  ва  тегишли  хулосалар  чикариш  имконини 
яратади. Хисобот калькуляцияси хисобот даври (ой, квартал, йил) охирида 
утказилиб,  ишлаб  чикарилган  махсулот  ёки  сотиб  олинган  товар  учун 
кетган  харажатлар  аникланади  ва  бухгалтерия  хисоби  маълумотларидан 
фойдаланилади.  Унда  режа  ва  хакикий  харажатлар  солиштирилиб 
иктисодий  ёки  юкори  харажат  аникланади.  Аммо  хулоса  чикараётганда 
махсулотнинг  хакикий  таннархига  ноишлаб  чикариш  харажатлари 
(яроксиз 
ва  сифатсиз  махсулотлар  буйича  йукотиш,  саклашда 
материалларнинг  камомади,  пул  инфляцияси)  хам  киради.  Улар  эса 
режалаштирилмайди ва режавий таннархга кушилмайди. 
 
Калькуляция  моддалари  -  кийматни  ташкил  этувчи  харажат 
турлари.  Харажат  турлари  Узбекистон  Республикаси  Вазирлар 
Махкамасининг  1999  йил  5  февралдаги  №3  сонли  (2003  йилда 
узгартиришлар  киритилган  “Махсулот  (ишлар,  хизматлар)ни  ишлаб 
чикариш  ва  сотиш  харажатлари  таркиби  хамда  молиявий  натижаларни 
шакллантириш  тартиби  тугрисидаги  Низом”да  келтирилган.  Ушбу 
Низомга  кура,  махсулот  (ишлар,  хизматлар)нинг  ишлаб  чикариш 
таннархига киритиладиган харажатлар таркиби куйидагилардан иборат: 
1. Ишлаб чикариш билан боглик моддий харажатлар. 
2. Ишлаб  чикариш  хусусиятига  эга  булган  мехнатга  хак  тулаш 
харажатлари. 
3. Ишлаб  чикаришга  тегишли  булган  ижтимоий  сугуртага 
ажратмалар. 
4. Асосий  воситалар  ва  ишлаб  чикариш  ахамиятига  эга  булган 
номоддий активлар амортизацияси. 
5. Ишлаб чикариш тусидаги бошка харажатлар. 
 
Канбан  -  кайта  куришга  мосланувчан  ва  деярли  захираларсиз 
фаолият  юритувчи  узлуксиз  ишлаб  чикаришни  ташкил  этиш  механизми. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
153 
“Канбан”сузи 
таржимада 
“карточка”деган 
маънони 
билдиради. 
“Канбан”тизими  -  маълумотларни  ёзишнинг  визуал  тизимидир.  Канбан 
металл  карточкаларнинг  тизим  ичидаги  айланма  харакатини  билдиради. 
Металл карточкалар учбурчак, тугри туртбурчак ёки доира шаклида булиб, 
махсулотни  ишлаб  чикариш  буюртмаси  билан  боглик  маълумотларни 
узида жамлайди. “Канбан”маълумотлар тизими булиб, ишлаб чикариш ва 
хар  бир  боскичида  ишлаб  чикарилаётган  махсулот  микдорини  тез-тез 
тартибга солиб турилишини таъминлайди. 
 “Канбан”тизими  фирма-заводларида,  хамда  мол  етказиб  берувчи 
фирмада  ишлаб  чикаришнинг  хар  бир  боскичида  керакли  хажмда  ва 
керакли вактда зарурий махсулотнинг ишлаб чикарилишини таъминловчи 
ахборотлар тизимидир. 
Касса  китоби  -  корхона  кассири  касса  жараёнлари  хисобини 
юргизишига  мулжалланган  хисоб  регистрлари.  Ушбу  китоб  варакалари 
тартиб  ракамларига  эга  булиши  лозим.  Ундаги  ёзувлар  касса 
жараёнларини  мехнат  хакидаги  Низомга  асосан  хар  бир  кирим  ва  чиким 
хужжатлари  буйича  олиб  борилади.  Кун  охирида кассир кирим ва чиким 
суммаларини,  кейинги  кунги  пул  колдигини  аниклайди  ва  ёзувда  акс 
эттиради.  Китобдаги  ёзувлар  икки  нусхада  олиб  борилади.  Иккинчи 
нусхаси  хар  куни  ёки  бошка  белгиланган  муддатларда  касса  хисоботи 
сифатида  бухгалтерияга  топширилади.  Бухгалтер  китобдаги  ёзувларнинг 
хакконийлиги ва тугрилигини текшириб хужжатни кабул килинганлигини 
тасдиклайди  ва  имзо  чекади.  Бош  бухгалтер  касса  китобининг  тугри 
юргизилаётганлигини мунтазам равишда назорат килиб бориши лозим.  
Касса лимити - корхона кассасида доим булиши мумкин булган пул 
маблагларининг  суммаси.  Бу  сумма  кунлик  майда  харажатлар  учун 
ишлатилади.  Уни  банк  корхона  билан  келишган  холда  шу  корхона 
шароитини  хисобга  олиб  белгилайди.  Лимитдан  ортик  суммадаги  мехнат 
хакини  тулаш  учун  банкдан  олинган  кундан  ташкари  уч  кунгача  булган 
муддатда  булиши  мумкин.  Назорат  вактида  кассада  сабабсиз  лимитдан 
ортикча пул маблаги аникланса, 80-счетнинг кредитига ёзилади ва кассир 
коидани бузган хисобланади. 
Кассанинг  ордерлари  -  корхона  кассасига  пул  кирими  ва 
чикимининг  конунийлигини  ва  белгиланган  максад  буйича  амалга 
оширилганлигини 
асословчи 
хужжатлар. 
Кассанинг 
ордерлари 
бухгалтерияда сиёх билан ёзилади, ордерларда уларни тулдириш асоси ва 
уларга  илова  килинган  хужжатлар  курсатилиб  утилади.  Ордерларда  хеч 
кандай  тузатишлар  киритиш, яъни суммаларни узгартириб ёзишга рухсат 
берилмайди.  Кассага  пул  кассанинг  кирим  ордерида  хужжатлаштирилиб, 
унда  кимдан  (нимага)  кабул  килинаётганлиги  ва  бошка  зарурий 
маълумотлар  курсатилади.  Корхона  кассасидаги  пул  чикими  кассанинг 
чиким  ордери  асосида  хужжатлаштирилади.  Кассанинг  кирим  ва  чиким 
ордерлари  кассир  имзоси  билан  тасдикланади.  Кассанинг  ордерларига 
илова  килинган  хужжатларга,  “берилди”ёки  “олинди”деб  мухр  босилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
154 
Кассанинг  кирим  ва  чиким  ордерлари  хронологик  даврга  асосан  йил 
бошидан  йил  охиригача  булган  муддатда  алохида  тартиб  раками  билан 
белгиланади.  Кассир  шу  кирим  ва  чикимни  кассанинг  кирим  ва  чиким 
ордерларига  илова  килинган  хужжатлар  асосида  касса  китобида  акс 
эттириб боради. 
Кассирнинг хисоботи - Кассир томонидан корхона бухгалтериясига 
топшириладиган  хисобот.  Бу  счетот  кассанинг  китоби  маълумотларига 
асосан  тузилади  ва  унга  илова  килинган  кирим  ва  чиким  ордерларидан 
иборат  булади.  Кассир  хисоботни  иш  куни  охирида  ёки  белгиланган 
муддатда  топшириши  лозим.  Бухгалтерия  хисоботини  текшириб  кабул 
килади  ва  кассанинг  китобига  кабул  килинганлиги  хакида  имзо  чекади. 
Кассирнинг  хисоботи  касса  жараёнларини  хисоботда  акс  эттириш  ва 
бухгалтерия томонидан кассирнинг фаолиятини назорат килиш имконини 
беради. 
 
Кассир  -  касса  пулни  кабул  килиш,  саклаш  ва  бериш  мажбурияти 
юклатилган  жавобгар  шахс.  Кассир  ёзма  равишда  моддий  жавобгарлик 
хакида  мажбуриятни  узининг  буўйнига  олади.  Кассир  уз  иши  жараёнида 
касса  жараёнларини  хакидаги  низомга  амал  килиши  зарур.  Пулни  кабул 
килиш  ва  беришда  кассир  корхона  рахбари  ва  бош  бухгалтернинг 
имзолари  билан  тасдикланган  хужжатларга  асосланади.  (касса  ордерига 
каранг).  Кассадаги  пул  маблаглари  хисобини  кассир  кассанинг  китобида 
олиб боради. 
Квота  -  ишлаб  чикаришда,  савдода,  махсулот  экспорти  ёки 
импортида  катнашиш  улуши  булиб,  картелга  кирувчи  корхона  ёки 
компания  учун  белгиланади.  Квота  хажмига  мос  равишда  фойда 
таксимланади.  Квота  оширилса,  жаримага  тортилади.  Квотани 
белгилашдан  максад  савдони,  экспортни  чеклаш.  Импорт  квота 
(контингентлар)  импортни  микдор  жихатдан  чеклашнинг  усулларидан 
бири булиб, товар ёки бошка маблаглар давлатга импортнинг маълум бир 
давр  мобайнидаги  максимал  (энг  юкори)  суммасини  ёки  микдорини 
белгилайди. 
 
Келгуси  давр  даромадлари  -  хисобот  даврида  олинган,  аммо 
келгуси даврга тегишли булган маблаглар. 
 
Бу  маблагларга  олдиндан  олинган  ижара  туловлари,  маиший 
хизматлар  учун  туловлар,  йуловчиларни  ва  юкларни  ташиш  хаклари, 
чораклик,  ойлик  туловлари,  алока  воситаларидан  фойдаланганлик  учун 
абонемент  туловлари  ва  бошка  муддатидан  олдин  туланган  маблаглар 
киради.  
Клиринг - тулов ва мажбуриятларни узаро коплаш йули билан накд 
пулсиз  хисоб-китоб  тизими;  давлат  ичидаги  клиринг  узаро  хисоб-китоб 
оркали  банклар  уртасидаги  накд  пулсиз  хисоб-китоб  тизимидир,  халкаро 
хисоб-китобларда  махсус  ташкил  этилган  клиринглар  келишув 
куринишида  амалга  оширилади.  Халкаро  хисоб-китобларда  икки  ёки 
ундан  ортик  давлатлар  хукуматлари  ёки  Марказий  банклари  уртасида 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
155 
ташки  савдо  ва  улар  уртасидаги  турли  узаро  муносабатларда  юзага 
келадиган тулов ва карзлар юзасидан клиринг келишувлари тузилади. 
 
Клиринг келишувлари, валютали клиринг давлатлар уртасида ташки 
савдо  жараёнлари  натижасида  юзага  келган  карзларни  узаро  коплаш 
оркали  амалга  оширилишини  билдиради  (олтин  ёки  хорижий  валюталар 
туловисиз). 
 
Валютали  клиринг  -  ташки  савдода  хисоб-китоб  шакли  булиб,  бир 
давлатнинг  карзи  шу  давлатга  булган  карзни  коплаш  оркали  амалга 
оширилади. Валютали клирингнинг мазмуни шундаки, унга кура, экспорт 
ва  импорт  товарлар  юзасидан  давлатлар  уртасидаги  хисоб-китоблар  хар 
бир  савдо-сотикдан  кейин  эмас,  балки  давлатдан  чикарилган  ва  шу 
давлатга  келтирилган  товарлар  киймати  уртасидаги  фарклар  юзасидан 
даврий туловларни амалга ошириш асосида олиб борилади. 
 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin