Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə14/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Innovatsion talim texnologiyalari


Асосий турлари 
Лойиҳа методи 
Трамп режаси (АҚШ) 
 
Ю.Драл томонидан асосланган 
тизим (ўқув-методик  
топшириқлар тўплами) 
 
Индивидуал ўргатувчи  
компьютер дастурлари 
(ривожлантирувчи, 
мослаштирувчи) 
 
173

 
Трамп режасига кўра ўқув машғулотлари катта аудиторияларда 
ташкил  этилади.  Уларда  100-150  нафар  ўқувчи,  талаба  мавжуд 
бўлади. Машғулот тажрибали, малакали ўқитувчилар, профессор-
лар  томонидан  олиб  борилади.  Амалий  машғулотларда  ўқувчи, 
талабалар  кичик  гуруҳлара  маъруза  материалини  муҳокама 
асосида ўрганиб, баҳс-мунозара ташкил этади. Инивидуал иш эса 
ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб борилади.  
Мавзуни  ўзлаштириш  учун  ажратилган  умумий  соат 
қуйидагича тақсимланади: 
 
 
 
“Трамп  режаси”га  кўра  ташкил  этилган  машғулотларда  ўқув 
фанлари  асосларини  ўзлаштира  олмайдиган  ўқувчи,  талабалар 
бўлмайди. 
 
III.  Дастурий  таълимнинг  моҳияти  ва  имкониятлари. 
Шахсга  йўналтирилган  таълим  турлари  орасида  дастурий  таълим 
ҳам  муҳим  ўрин  тутади.  Ушбу  таълим  тури  педагогика, 
психология,  кибернетика  (ҳозирда  ахборот)  технологияларининг 
жадал ривожланиши натижасида шаклланди.   
 
 
 
1954  йилда  АҚШда  профессор  Б.Ф.Скиннер  томонидан  асос-
ланган дастурий таълим ўтган вақт мобайнида янада такомиллаш-
ди. Ушбу таълим асосларини яратишда П.Я.Гальперин, Л.Н.Ланда, 
Н.Ф.Талызина,  И.И.Тихонов,  В.И.Чепелев  ва  бошқаларнинг 
-  маъруза машғулотлари учун – 40 фоиз; 
-  кичик гуруҳларда ишлаш учун – 20 фоиз; 
-  ўқув  хонаси  ва  лабораторияларда  олиб  бориладиган 
машғулотлар учун – 40 фоиз 
 
Дастурий  таълим  –  1)  ўқитишнинг  ўқувчи,  талабалар  эҳтиѐжи, 
қизиқиши,  билими,  дунѐқараши,  улар  томонидан  ўқув  материал-
ларини  ўзлаштиришда  дуч  келиш  эҳтимоли  бўлган  муаммолар, 
ўқув  фанининг  имкониятларини  инобатга  олган  ҳолда  ташкил 
этиладиган таълим; 2) педагогик технологияларидан бири
 
174

ҳиссалари  катта.  Дастурий  таълим  асослари  буюк  файласуфлар  – 
Суқрот, Платон, И.Ф.Гербарт, Ж.Дьюи ғояларига таянилган. 
Узлуксиз 
таълим 
жараѐнида 
дастурий 
таълимдан 
фойдаланишнинг ўзга хос жиҳати ўқитишнинг ўқувчилар эҳтиѐжи, 
қизиқиши, билими, дунѐқарашлари, ўқув фанининг имкониятлари, 
ўқувчилар  томонидан  ўқув  материалларини  ўзлаштиришда  дуч 
келинаѐтган  муаммоларни  инобатга  олган  ҳолда  ташкил 
этилишидир.  Педагоглар  томонидан  муаллифлик  дастурларининг 
ишлаб  чиқилиши  катта  аҳамиятга  эга.  Зеро,  муаллифлик 
дастурлари  ОТМнинг  ўқув  машғулотларининг  ранг-баранг 
бўлишини  таъминлаш  борасидаги  мавжуд  имкониятларини 
инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.  
Дастурий  таълимни  жорий  этишга  нисбатан  иккита  талаб 
қўйилади. Яъни:  
 
 
 
Моҳиятига  кўра  дастурий  таълим  таълим  дастурлар  ѐки 
мустақил таълим олиш дастурлари деб номланувчи технологиялар 
асосида  йўлга  қўйилади.  Ушбу  дастурларнинг  ишлаш  тамойили 
билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми ва даражасини мустақил 
ўзлаштириш учун шароит яратибгина қолмай, шу билан бирга бу 
жараѐннинг  ўзи  автоматик  равишда  ўқувчи,  талаба  фаолиятини 
назорат қилиб боришга асосланади.   
Дастурий  таълим  таълим  мақсадига  эришиш,  босқичлар 
изчиллигини  таъминлаш  имкониятини  яратиб  қолмай,  ўқув 
материалларининг  пухта  ўзлаштирилиши  учун  зарур  шароитни 
яратишга йўналтирилади. Таълим жараѐнининг ҳар бир босқичида 
ўқув материалининг муайян қисми  ўзлаштирилади. Шунинг учун 
ҳар  бир  ўзлаштирилган  қисм  юзасидан  назорат  саволлари, 
машқлар  ва  синов  топшириқлари  ишланган  бўлиши  зарур.  Шу 
жиҳатига  кўра  дастурий  таълим  ўқитувчи  ва  талаба  мулоқоти 
БКМнинг  ўзлаштирилиши  жараѐнини  бошқарувчи  ўргатувчи 
дастурга асосланади.  
1) ўқитувчининг назоратидан воз кечиб, ўқувчи, талаба  
томонидан ўз фаолиятини мустақил назорат қилишга ўтиш; 
2) педагогик тизимни ўқувчи, талабаларнинг  
мустақил таълим олишига кўчириш 
 
175

Дастурлар асосида махсус дастурлаштирилган дарсликлар, ўқув 
ва  методик  қўлланмалар  ва  ўргатувчи  қурилма  (компьютер 
модели, дастури) яратилади.   
Ўргатувчи дастурларда қуйидагилар тизимлаштирилади: 
 
 
 
Ўқув  материаллари  у  қадар  катта  бўлмаган  ҳажмда,  муайян 
қисм  ѐки  бўлакнинг  мантиқий  тугалланганлиги  асосида  ажратиб 
олинади.  Ҳар  бир  қисм,  бўлак  ўзлаштириб  олингандан  кейин 
ўқувчи,  талаба  назорат  саволларига  жавоб  беради.  Савол-жавоб 
компьютер  дастурига  мувофиқ  “таълим  олувчи  ва  ахборот-
коммуникацион технология” муносабати асосида ташкил этилади. 
Савол ва жавобларнинг вариантлари аввалдан тайѐрлаб қўйилади. 
Агарда  ўқувчи,  талаба  саволга  тўғри  жавоб  берса,  навбатдаги 
саволга  ўтиш  имконияти  берилади.  Нотўғри  жавоб  эса  талабга 
ўқув материалини яна бир бор ўзлаштириши, сўнгра саволга жавоб 
бериши зарурлигини уқтиради.  
Компьютер  дастурлари  ўқув  материалини  муваффақиятли 
ўзлаштирилиши,  таълим  жараѐнини  бошқариш  имкониятини 
таъминлай олиши зарур. Шу асосида ўқитувчи ўқувчи, талабанинг 
ўқув фаолиятидан хабардор бўлиб боради.  
Дастурий  таълимда  ўқув  материаллари  ўқувчи,  талабаларга 
бўлак-бўлак ҳолида узатилади. Бу эса ўқитувчи томонидан ҳар бир 
босқичдан  кейин  ўқувчи,  талабанинг  ўқув  фаолиятини  таҳлил 
қилиш  ва  унинг  ўзлаштириш  кўрсаткичларига  таянган  ҳолда 
навбатдаги,  бир  қадар  мураккаб  ўқув  материали,  назорат 
саволлари ва синов топшириқларини узатишга  имкон яратади.    
 
IV. Дастурий таълим технологиялари. Таълим тизимида ўқув 
материалининг  характеридан  қатъий  назар  ўқув  жараѐнини 
дастурлаштиришнинг 
қуйидаги 
технологияларидан 
кенг 
фойдаланилади: 
1.  Бир  тармоқли  дастурлар  (Б.Ф.Скиннер,  1954  йил).  Бу 
дастур  оддий  саналади.  Унга  кўра  ўқувчи,  талаба  ҳар  бир  ўқув 
1. Ўқув материали. 
2. Ўқувчи (талаба)нинг фаолияти ва унинг ўзлаштириш даражаси. 
3. Ўзлаштириш жараѐнини назорат қилиш шакллари
 
176

материали  билан  муайян  изчилликда  таништирилиб  борилади. 
Ўқув  материли  барча  ўқувчи,  талаба  учун  бир  хилда  –  бир  хил 
ҳажм,  миқдорга  эга  ҳолда  босқичма-босқич  узатилади. 
Индивиуаллик  хусусиятлари  ўқув  материалини  бўлак  ва  яхлит 
ҳолда 
ўқувчи, 
талабалар 
томонидан 
турли 
тезликда 
ўзлаштирилишида кўринади.   
2.  Кўп тармоқли дастурлар (Н.А.Краудер, 1960 йил). Унга 
кўра саволларга жавоб беришда  ўқувчи, талабанинг хатоларга йўл 
қўйишига имкон бералиб, бу вазиятда хатоларнинг моҳиятини ва 
сабабларини  англашни  тушуниши,  уларни  тўғрилаши,  ўқув 
материалини  ўзлаштиришни  машқ  қилиши  учун  шароит 
яратилади.    Кўп  тармоқли  дастур  билан  ишлашда  ўқувчи,  талаба 
ўқув  мақсадига  эришиш  йўлини  ўзининг  ички  имкониятларини 
ҳисобга  олган  ҳолда  ўзи  танлайди.  Ҳар  бир  босқичда  ўқувчи, 
талаба саволларга тўғри жавоб берса, у ҳолда ѐки навбатдаги ўқув 
материалини ўзлаштиришга киришади, ѐки ѐн томондаги тармоққа 
ўтиб,  унга  жойлаштирилган  дастурни  ўрганишга  киришади.  Ён 
тармоқдаги дастурлар  бир нечта бўлиб,  улар хатоларни англашга 
кўмаклашиш,  қўшимча  йўналтирувчи  маълумотларни  бериш 
имкониятига  эга  дастурлар  саналади.  Ўқувчи,  талаба  ѐн 
тармоқдаги  дастур  билан  танишгач,  яна  асосий  тармоққа  қайтиб, 
ўқув  материалини  яна  босқичма-босқич,  келган  нуқтадан 
ўзлаштиришга киришади.  
3.  Мослашувчан  (қоришиқ)  дастурлар  (Г.Паском,  1950 
йил). 
Улар 
кўп 
тармоқли 
дастурларнинг 
янада 
такомиллаштирилган шакли бўлиб, ўқувчи, талабаларнинг мавжуд 
ички  имкониятларини  тўла-тўкис  ҳисобга  олиш  имкониятини 
беради.  Бу  турдаги  дастурлар  турли  мураккаблик  даражасидаги 
тармоқдан  таркиб  топади.  Тармоқ  дастурларининг  мураккаблиги 
ўқувчи, талаба томонидан йўл қўйилган хатолар ѐки жавобларнинг 
характерига  боғлиқ  бўлади.  Одатда  мослашувчан  дастурлар  ўқув 
материалини унинг мураккаблик даражаси, саволлар характери ва 
б.  жиҳатларига  кўра  узатишда    усулларни  ўзлаштириш  учун 
шароит яратади. Бу каби дастурлар, ўқувчи, талабаларнинг турли 
вариантлардаги жавобларини таҳлил этадиган схемага эга.       
Дастурий таълим қуйидаги тамойилларга таянади (56-расм): 
177

 
 
56-расм. Дастурий таълимнинг устувор тамойиллари 
 
Дастурий  таълим  технологияларини  ишлаб  чиқиш  қуйидаги 
босқичларда кечади (57-расм): 
 
 
 
57-расм. Дастурий таълим технологияларини ишлаб чиқиш 
босқичлари 
Устувор тамойиллар 
Асо
си
й 
бо
сқ
ич
ла
р 
Ўқув ахборотларини узатиш жараѐнида 
ўқитувчи вақтини тежаш тамойили 
1-босқич 
Ўқув материалининг муайян ҳажм, 
ўлчамга эга бўлиши тамойили 
4-босқич 
Талабаларнинг фаол,  
мустақил ишлари тамойили 
3-босқич 
Ўқув материалининг 
ўзлаштирилганлигини доимий назорат 
қилиб бориш тамойили 
2-босқич 
Ўқитиш суръати ва ўқув материали 
ҳажмини индивидуаллаштириш 
 тамойили 
5-босқич 
Замонавий техник ва АКТ фойдаланиш 
имкониятига эгалик тамойили 
Таълим мақсади ва вазифаларини белгилаш 
Муайян дастурни тақдим этиш учун индивидуал 
хусусиятларга эга таълим олувчилар гуруҳларини 
белгилаш 
Ўқув предмети (фани)ни ўзлаштиришга имкон  
берадиган таркибий элементлар (ташкилий-
бошқарув, ўқув-методик ва назорат)ни белгилаш 
Тушунча, далил ва бошқаларни тизимлаштириш  
ва муайян тартибга келтириш 
Дастурнинг биринчи вариантини синовдан ўтказиш, 
синов натижаларига кўра дастурни 
такомиллаштириш 
178

 
Дастурий таълим қуйидагиларга эришишни таъминлайди: 
 
 
 
V. Мустақил таълимнинг дидактик имконияти ва мустақил 
таълим технологиялари. Шахсга йўналтирилган таълим турлари 
орасида мустақил таълим ҳам ўзига хос аҳамиятга эга.  
 
 
 
Бу  турдаги  таълим  талабалар  томонидан  ўқув,  мутахассислик 
фанлари  асосларини  чуқур  эгаллаш,  уларда  топшириқларга 
ижодий  ѐндашиш,  мустақил  фикрлаш,  ўз  билимларини  изчил 
ошириб  боришга  интилиш,  адабиѐтлардан  кенг,  самарали 
фойдаланиш борасидаги кўникма, малакаларни ривожлантиришга 
хизмат қилади.  
Бугунги кунда ОТМнинг барча ўқув ва мутахассислик фанлари 
бўйича  яратилган  дастур,  шунингдек,  таълим  муассасаларининг 
- талабалар электрон ўқув-таълим ресурсларига эга бўлади; 
- ўқув жараѐни талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини  
тартибга солган ҳолда бошқариш имкониятини яратади; 
-  ўқув  материалининг  ўзлаштирилиш  даражаси  назорат  қилинади  ва 
назорат асосида уни такомиллаштириш имконияти юзага келади; 
-  ўқув  материлининг  талабалар  томонидан  ўзлаштирилиш  суръати 
бошқарилади; 
- зарур ўринларда тушунтиришлар берилади; 
-  талабаларга  йўл  қўйилган  хатолар  кўрсатилиб,  уларни  тўғрилаш 
имконияти яратилади; 

ички  (талабанинг  ўз  фаолиятини  таҳлил  қилиши)  ва  ташқи 
(ўқитувчи томонидан талаба фаолиятининг назорат қилиб борилиши, 
хатоларнинг тўғриланиши) қайтар алоқа таъминланади
 
Мустақил таълим – 1) ОТМ талабаларида педагог раҳбарлиги ва 
назорати  остида  ўқув  ҳамда  мутахассислик  фанлари  бўйича 
маъруза,  семинар  ва  амалий  машғулотларида  эгалланган  БКМни 
мустаҳкамлаш,  бойитиш,  улар  томонидан  янги  БКМни  мустақил 
ўзлаштирилишини  таъминлаш,  уларни  касбий  фаолиятни 
мустақил ташкил эта олишга тайѐрлашга йўналтирилган таълим
 
179

ўқув  режасида  ҳам  талабаларнинг  мустақил  таълимига  алоҳида 
ўрин  ажратилган.  Бакалавриат  ва  магистратура  босқичида 
талабалар  ўқув  жадвалидан  ўрин  олган  барча  фанлар  бўйича 
мустақил  иш  топширади.  Талабалар  мустақил  таълимнинг 
натижаси сифатида бажариладиган мустақил иш тури кафедралар 
томонидан ўқув дастурида қайд этилади.  
ОТМда  талабаларнинг  мустақил  таълимини  ташкил  этишда 
муайян вазифалар ҳал этилади. Жумладан: 
 
 
Белгиланган тартибга кўра ажратилган вақт бюджети доирасида 
фанлар бўйича тегишли кафедраларда мустақил ишнинг ташкилий 
шакллари ва ўқув топшириқларининг вариантлари ишлаб чиқилиб, 
факультет  илмий-услубий  кенгашида  тасдиқланади.  Шу  билан 
бирга  тегишли  кафедраларда  фанлар  бўйича  мустақил  ишни 
-  талабаларда  маъруза  ва  семинар  машғулотларида  эгалланган 
БКМни мустаҳкамлаш ва бойитиш; 
-  уларда  янги  билимларни  мустақил  равишда  пухта  ўзлаштириш 
кўникма, малакаларини ҳосил қилиш; 
-  талабаларни  ахборот  манбаларидан  самарали  фойдаланишга 
одатлантириш; 
-  уларни  зарур  маълумотларни  излаш,  умумлаштириш,  таҳлил 
қилиш, саралаш ва муҳимларини белгилашга ўргатиш; 
-  талабаларда мустақил ишни бажаришда самарали ва мақбул метод, 
воситалардан фойдаланиш тажрибасини ҳосил қилиш; 
-  уларни  ўқув  ва  илмий  адабиѐтлар,  меъѐрий  ҳужжатлар,    электрон 
ўқув  адабиѐтлар  ва  маълумотлар  банки  билан  ишлаш  малакаларини 
ўзлаштиришга рағбатлантириш; 
-  талабаларда  Интернет  халқаро  ахборот  тармоғидан  мақсадли, 
оқилона  фойдаланиш масъулиятини тарбиялаш; 
-  уларни  мустақил  ишни  мавжуд  талаблар  асосида  сифатли 
бажарилиши юзасидан жавобгарликни ҳис қилишга ўргатиш; 
-  талабаларда якунланган ва ниҳоясига етказилган ишни экспертизага 
тайѐрлаш,  экспертизадан  ўтказиш,  эксперт  хулосаси  асосида  қайта  
ишлаш малакаларини ҳосил қилиш; 
-  талабаларни  мустақил  ишларни  сифатли,  мақсадли  бажаришга 
нисбатан ижодий ѐндашишга ўргатиш; 
-  уларни  якунланган,  ниҳоясига  етказилган  ва  экспертизадан 
муваффақиятли  ўтказилган  мустақил  ишларни  мутахассислар            
жамоасида  очиқ ҳимоя қилишга тайѐрлаш 
 
180

бажариш юзасидан талабалар учун методик кўрсатма ва тавсиялар 
ишлаб чиқилади ҳамда методик қўлланма тайѐрланади.  
Мустақил  ишлар  сифати  ва  мазмунини  баҳолаш  мезонлари 
тегишли  кафедра  томонидан  ишлаб  чиқилиб,  факультет  кенгаши 
йиғилишининг  қарори  билан  тасдиқланади.  Мазкур  мезонлар  
талабаларга  ўқув    йили  (семестри)  бошланиши  олдидан  методик 
материаллар билан биргаликда тарқатилади. 
Талабаларнинг  мустақил  таълимини  ташкил  этишда  турли 
шакллардан фойдаланилади. Улар: 
 
 
Айни  ўринда  шуни  алоҳида  қайд  этиб  ўтиш  лозим,  ҳар  бир 
талаба  ўқув  ѐки  мутахассислик  фанларининг  хусусиятларидан 
келиб  чиққан  ҳолда  мустақил    ишни  бажаришда  таълимнинг 
бошқа  шакллардан  ҳам  фойдаланилиши  мумкин.  Таълим  шакли, 
шунингдек,  унинг  мазмуни  ва  ҳажмига  қўйиладиган  талаблар  
ўқитиладиган  барча  фанлар  бўйича  намунавий  ва  ишчи 
дастурларда бевосита кўрсатилади. 
Талабалар  ҳар  бир  фаннинг  намунавий  дастури  бўйича  кўзда 
тутилган  аудитория  соатлари  ҳисобидан  ўтиладиган  мустақил 
таълим  машғулотлари  даврида  ўқитувчи  раҳбарлигида  билим 
олади.  Аудиториядаги  мустақил  таълим  машғулотида  талаба  шу 
-  айрим  мавзуларни  ўқув  адабиѐтлари  ѐрдамида  мустақил 
ўзлаштириш; 
-  берилган  мавзу  бўйича  мустақил  равишда  ахборот  (реферат) 
тайѐрлаш; 
-  мустақил  равишда  семинар  ва  амалий  машғулотларга  тайѐргар-
лик кўриш; 
- лаборатория ишларини бажаришга мустақил тайѐрланиш; 
- ҳисоб-график ишларини мустақил бажариш; 
- мустақил равишда курс иши (лойиҳаси)ни бажариш; 
-  малакавий  битирув  иши  ва  магистрлик  диссертациясини  раҳбар  
кўрсатмаси ва назорати остида мустақил тайѐрлаш; 
- мустақил равишда назарий билимларни амалиѐтда қўллаш; 
- мавжуд муаммоларнинг ечимини мустақил топиш (кейс-стади); 
-  мустақил  равишда  ва  ижодий  ѐндашган  ҳолда  макет,  модел, 
бадиий асар, мусиқа ва намуналар яратиш; 
- ижодий ва мустақил ѐндошув асосида илмий мақола, маъруза ва  
тезисларни тайѐрлаш 
 
181

фан бўйича белгилаб қўйилган баллар тақсимотида кўзда тутилган 
муайян балл миқдорида баҳоланади. 
Одатда  аудиторияда  амалга  ошириладиган  мустақил  таълим 
амалий  (семинар)  машғулотининг  шакли  сифатида  суҳбат,  баҳс-
мунозара, коллоквиум ѐки ѐзма иш шаклида ўтказилади. 
Аудиториядан  ташқари  мустақил  иш  сифатида  талаба  фан 
дастури  бўйича  кўзда  тутилган  ҳар  бир  мавзу  учун  қўшимча 
равишда  ўқиб  ўрганиш  мақсадида  маърузачи  томонидан  аниқ 
вазифа ва топшириқлар олади. Ушбу вазифа ва топшириқларнинг 
бажарилиши  амалий  (семинар)  машғулотларида  ўқитувчи 
томонидан мунтазам назорат қилинади. 
Мустақил  иш  сифатида  берилган  вазифа  ва  топшириқларнинг 
талабалар  томонидан  бажарилиши  жорий,  оралиқ  ва  якуний 
назорат жараѐнида таҳлил этиб борилиши лозим. 
Фаннинг ўқув дастурида мустақил таълим ва мустақил иш учун 
бериладиган  вазифа  ва  топшириқлар  мазмуни,  уларнинг 
режалаштирилиши қайд этилиши зарур. 
Мустақил  иш  самарали  бўлиши  ўша  фандан  махсус 
адабиѐтларнинг  мавжуд  бўлишига  боғлиқ.  Талабалар  мустақил 
ишларни бажаришда дарслик, ўқув ва методик қўлланма, методик 
кўрсатма  ва  тавсиялар,ЭАТР  маълумотлар  тўплами  ва  банки, 
илмий  ва  оммавий  даврий  нашрлар,  Интернет  халқаро  ахборот 
тармоғи  материаллари,  мавзу  бўйича  бажарилган  мавжуд  ишлар 
банки ва бошқалардан ахборот манбаси сифатида фойдаланади. 
Биринчи  курс  талабаларини  мустақил  ишга  ўргатишда  уларга 
фан  бўйича  бирор  бир  мавзу  ѐки  бобни  уйда  ўқиб  ўрганиш 
вазифаси  юкланади.  Бунинг  учун  ўша  фандан  дарслик  ва  ўқув 
қўлланмалари  етарли  даражада  бўлиши  лозим.  Берилган  вазифа 
эса семинар ва коллоквиумларда, бажарилган рефератларни ѐқлаш 
орқали  ѐки  якка  тартибда  ташкил  этиладиган  машғулотлар 
мобайнида назорат қилинади. 
Маъруза  мавзусининг  бир  қисмини  тарқатма  материаллар 
орқали мустақил равишда ўқиб-ўрганиш мавзуни чуқурроқ англаш 
имкониятини  беради.  Тарқатма  материалнинг  ҳажми  ҳар  бир 
маъруза  учун  4-5  бет  (босма  ҳарфда)  бўлиши  тавсия  этилади. 
Мустақил  ишни  шу  тариқа  ташкил  этиш  умумкасбий  ва 
мутахассислик фанлари ҳамда одатда юқори курс талабалари учун 
тааллуқли.  Мустақил  ишнинг  бу  тури  назорати  рейтинг 
тизимининг ҳар бир босқичида амалга оширилади. 
182

Ўқув жараѐнида компьютер ва бошқа ахборот-коммуникацион  
технологиялар 
кенг 
қўлланиладиган 
фанлар 
учун 
автоматлаштирилган тизимлар билан мустақил равишда ишлашни 
тадбиқ  этиш  мақсадида  дастурий  материалнинг  бир  қисми  якка 
тартибда мустақил ишлаш учун режалаштирилади. Бу услуб барча 
курс  талабаларига  тегишли  ва  унинг  натижалари  рейтинг 
тизимининг тегишли босқичларида назорат қилинади. 
Реферат,  курс  ишлари  ѐки  малакавий  битирув  ишлари 
лойиҳалари устида ишлаш жараѐнида фан бўйича бирор бир бўлим 
ѐки  боблар  бўйича  махсус  ва  илмий  адабиѐтларни  мустақил 
ўрганиш. Ушбу турдаги мустақил иш биринчи курс талабаларидан 
бошқа барча курс талабалари учун тааллуқли. Бу турдаги мустақил 
иш  натижалари  рейтинг  тизимининг  тегишли  босқичларида 
назорат қилинади. 
Ҳар  бир  ОТМ  раҳбарияти  талабаларнинг  мустақил  таълим 
олишлари,  мустақил  ишларни  ўз  вақтида,  сифатли  бажаришлари 
учун зарур ахборот манбалари, компьютер техникаси ва Интернет 
халқаро ахборот тармоғидан самарали, мақсадли фойдаланишлари 
учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериши лозим.  
Ҳар  бир  фан  бўйича  талабаларнинг  мустақил  ишларига 
раҳбарлик қилиш кўрсаткичлари (вақт миқдори) ОТМ профессор-
ўқитувчилари шахсий иш режасининг “Ташкилий-услубий ишлар” 
бўлимида (1540 соат ҳажмида) қайд этилади. 
Курс  иши  (лойиҳаси),  малакавий  битирув  иши  ва  таълим 
олувчилик  диссертациясини  тайѐрлашда  ҳар  бир  талаба  учун 
ажратиладиган  соатлар  профессор-ўқитувчилар  шахсий  иш 
режасининг “Ўқув  ишлари” бўлимида кўрсатилади. 
Талабаларнинг  мустақил  таълимига  раҳбарлик  қилиш 
кафедрада 
тузилиб, 
факультет 
деканати 
томонидан 
тасдиқланадиган  маслаҳат  (консультация)лар  жадвалига  мувофиқ 
амалга оширилади. Маслаҳат учун ажратилган соатлари гуруҳлар 
журналларида қайд этиб борилади.  
Талабаларнинг  мустақил    ишларини  назорат  килиш  ўқув  
машғулотларини  бевосита  олиб  борувчи  ўқитувчи  томонидан 
амалга  оширилади.  Мустақил  ишларнинг  бажарилиши  тегишли 
фан  ишчи  дастурида  ажратилган  соатларга  мос  равишда  рейтинг 
тизими (баллар) асосида баҳоланади. Ҳар бир талабанинг мустақил 
иш  бўйича  олган  баллари  унинг  тегишли  фан  бўйича  тўпланган 
умумий  рейтинг  кўрсаткичлари  қўшилади.  Мустақил  иш  учун 
183

талаба  томонидан  олган  балл  кўрсаткичи  гуруҳ  “Рейтинг 
ойнаси”да,  шунингдек,  ОТМнинг  махсус  электрон  тармоғида 
ѐритиб борилади. 
Тегишли  фандан  мустақил  иш  бўйича  белгиланган  максимал 
рейтинг  баллининг  55  %  дан  кам  балл  тўплаган  талаба  шу  фан 
бўйича  якуний    назоратга  қўйилмайди.  Ўқув  ва  мутахассислик 
фанлари  бўйича  талабаларнинг  мустақил  ишларни  тайѐрлашга 
қаратилган  фаолиятлари  мунтазам  равишда  талабалар  гуруҳлари, 
тегишли кафедра йигилишлари ва факультет Илмий кенгашларида 
муҳокама этиб борилади
Ҳар  бир  мустақил  иш  кафедра  архивида  рўйхатга  олинади  ва 
ўқув    йили  мобайнида  сақланади.  Айни  ўринда  шуни  ҳам  қайд 
этиб ўтиш жоизки, талабаларнинг курс иши (лойиҳаси), малакавий 
битирув  иши  ѐки  магистрлик  диссертациясини  рўйхатга  олиш  ва 
сақлаш тартиби тегишли меъѐрий хужжатлар асосида белгиланган 
тартибда амалга оширилади. 
Ижодий  ѐндошув  асосида  сифатли  бажарилган  мустақил  
ишларнинг  муаллифлари  бўлган  талабалар  ОТМ  раҳбарияти 
томонидан маънавий ва моддий рағбатлантирилади. 
Шундай қилиб, индивидуал, дастурий ва мустақил таълим ҳам 
шахсга  йўналтирилган  таълимнинг  асосий,  муҳим  турлари 
саналади.  Уларнинг  ҳар  уччаласи  ҳам  таълим  жараѐнини 
индивидуаллаштириш, 
ҳар 
бир 
таълим 
олувчи 
ички 
имкониятларини тўла рўѐбга чиқаришга йўналтирилганлиги билан 
таълимий  аҳамият  касб  этади.  Барча  замонавий  таълим  турлари 
каби  индивидуал,    дастурий  ва  мустақил  таълим  ҳам  ўз 
технологияларига  эга.  Индивидуал  ва  дастурий  таълим 
технологиялари  таълим  жараѐнини  индивидуаллаштириш,  ўқув 
материалларини 
таълим 
олувчиларнинг 
имкониятлари, 
билимларни  қабул  қилиш  даражасига  мослаштирган  ҳолда  турли 
даражаларда муайян изчилликда тақдим этилишини таъминлайди. 
Мустақил  таълим  технологиялари  эса  тўла  маънода  таълим 
олувчиларнинг ўқитувчининг йўналтирувчи кўрсатмалари асосида 
мустақил равишда ўқув ҳамда мутахассислик фанлари асосларини 
пухта  ўзлаштиришлари  учун  зарур  шароитни  яратишга  хизмат 
қилади. Шундай экан, олий таълим муассасаларининг педагоглари 
ўз  фаолиятларида  индивидуал,  дастурий  ва  мустақил  таълим 
технологияларидан  самарали  фойдаланиш  кўникма,  малака-
ларининг ўзлаштира олишлари талаб этилади.       
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin