Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə9/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Innovatsion talim texnologiyalari


МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Режа: 
1. Муаммоли таълимнинг дидактик  моҳияти. 
2. Муаммоли таълим технологиялари. 
3. Кейс-стади технологияси. 
 
Таянч  тушунчалар:  муаммоли  таълим,  муаммол  таълим 
технологиялари, муаммо, муаммоли вазият, ечим. 
 
I.  Муаммоли  таълимнинг  дидактик    моҳияти.  Муаммоли 
таълим  такомиллашган  ўқитиш  технологиясидир.  Ҳозирги  олий 
мактабдаги самарали ўқитиш технологияси муаммоли таълимдир. 
Унинг  вазифаси  фаол  билиш  жараѐнига  ундаш  ва  тафаккурда 
илмий-тадқиқот  услубини  шакллантиришдир.  Муаммоли  таълим 
ижодий фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади.  
 
 
 
Бу  турдаги  таълимнинг  илк  ғоялари    америкалик  психолог  ва 
педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда 
Чикагода  ўқитиш  ўқув  режаси  бўйича  эмас,  балки  ўйин  ва  меҳнат 
асосида олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган.  
Ж.Дьюи  муаммоли  таълим  асоси  сифатида  қуйидаги 
йўналишларни белгилаган (29-расм):  
 
 
 
29-расм. Муаммоли таълимнинг асоси бўлган йўналишлар 
 
Муаммоли таълим – талабаларда ижодий изланиш, кичик 
тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, 
натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва  
малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим 
 
Асосий йўналишлар 
Ижтимоий 
Конструктив 
Бадиий ифодавий 
Илмий-тадқиқот 
 
105

Муаллиф  кўрсатилган  йўналишларда  таълимни  ташкил  этиш 
учун қуйидаги воситалардан фойдаланган: 
 
 
 
Ўтган  асрнинг  60-йилларида  муаммоли  таълим  Л.Рубинштейн, 
М.И.Махмутов,  В.Окон,  И.Я.Лернер  каби  тадқиқотчиларнинг  қараш-
лари негизида янада ривожланган.  С.Л.Рубинштейннинг  “Тафаккур 
муаммоли  вазиятдан  бошланади”  деган  ғояси  муаммоли 
таълимнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган. 
Муаммоли  таълимнинг  бир  неча  турлари  мавжуд.  М: 
М.Н.Скаткин  ўз  ишларида  муаммоли  таълимнинг  қуйидаги  турлари 
борлигига урғу беради (30-расм): 
 
 
 
30-расм. Муаммоли таълимнинг асосий турлари 
 
Муаммоли  таълимнинг  асосини  муаммо  (юн.  “тўсиқ”, 
“қийинчилик”)  ѐки  муаммоли  вазият  ташкил  этиб,  муаммоли 
таълим  технологияси  уларнинг  ечимини  топишга  хизмат  қилади. 
Кўп ҳолатларда муаммо ва муаммоли вазият синонимлардек қабул 
қилинади. Аслида эса улар бир-биридан фарқ қилади. 
 
1)  сўз; 
2)  санъат асарлари
3)  техник қурилмалар; 
4)  ўйинлар; 
5)  меҳнат 
Асосий турлар 
Билимларни муаммоли 
баѐн қилиш(муаммоли 
маъруза) 
 
Муаммоли 
топшириқларни ҳал 
қилиш (муаммоли 
амалий машғулот) 
 
Кичик илмий 
тадқиқотларни  
олиб бориш (муаммоли 
тажриба) 
 
106

 
 
Моҳиятига  кўра  муаммо  уни  келтириб  чиқарган  сабабларни 
ўрганиш, уни ҳал этишда аҳамиятли, самарали бўлган йўл, метод 
ва  воситаларни  излаш,  уларнинг  самарали  эканлигини  асословчи 
далилларни  тўплаш,  далилларни  янгича,  янги  таҳлитда  изоҳлаш 
асосида ҳал қилинади.  
Педагогика  соҳасида  кўп  ҳолатларда  “муаммо”  тушунчаси 
ташкилий-  педагогик,  психологик,  таълимий  ва  тарбиявий 
масалаларни  ҳал  қилишда  қўлланилади.  Соҳа  нуқтаи  назардан 
педагогик  жараѐнда  қуйидаги  характердаги  муаммоларга 
мурожаат қилинади: 
 
 
Маълум  билимлар,  номаълум  билимлар  ва  мавжуд  тажриба 
муаммонинг таркибий қисмлари сифатида намоѐн бўлади. 
 
 
 
Таълим  жараѐнида  муаммони  қўйиш  бир  неча  сатҳда  кечади. 
Улар (2-жадвал): 
 
 
 
Муаммо  (юнон.  “тўсиқ”,  “қийинчилик”,  араб.  “жумбоқли”, 
“сирли”, “тушунилиши қийин”) – ҳал қилиниши муҳим назарий ва 
амалий аҳамиятга эга бўлган масала 
- дидактик характердаги муаммо 
- амалий характердаги муаммо 
- илмий-методик характердаги муаммо 
- соф илмий характердаги муаммо 
 
Педагогик муаммо  ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш  
усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала 
107

2-жадвали.  
Муаммони қўйиш даражалари 
 
Даражалар 
Муаммони қўйиш моҳияти 
1-даража 
Ўқитувчи муаммони қўяди ва талабаларни  
уни ҳал қилишга йўналтиради 
 
2-даража 
Ўқитувчи муаммоли вазиятни баѐн қилади ва 
талабаларнинг ўзлари мустақил равишда 
муаммони шакллантиради 
 
3-даража 
Ўқитувчи муаммони қўрсатиб бермайди, балки 
унга талабаларни рўпара қилади. Талабалар 
муаммони англаган ҳолда уни ўзлари шакллан-
тириб, муаммони ечиш усулларини таҳлил қилади 
 
 
Таълим  жараѐнида  масалани  қўйишда  мавжуд  шарт-
шароитларни  аниқлашда  муаммо  фундаментал  асос  сифатида 
намоѐн  бўлади.  Ўқув  материаллари  мазмунини  ўзлаштиришда 
муаммонинг  қўйилиши  ва  ҳал  этилиши  қуйидаги  босқичларда 
кечади (31-расм): 
 
108

 
 
31-расм. Муаммони қўйиш ва ҳал этиш босқичлари 
 
Педагогик жараѐнда талаба “муаммо”га эмас, балки муаммоли 
вазиятга рўпара қилинади.    
 
 
 
Дарҳақиқат,  муаммоли  вазият  деганда  талабанининг  ҳозирда 
ѐки келгусида таълим мақсадига эришиши учун хавф туғдирадиган 
вазият тушунилади. 
Муаммоли вазиятни ҳал қилиш бир неча босқичда кечади. Яъни 
(31-расм):   
 
Асо
си
й 
бо
сқ
ич
ла
р 
Муаммоли вазият  талабаларнинг маълум топшириқларни бажариш 
(масалани  ечиш,  саволга  жавоб  топиш)  жараѐнида  юзага  келган 
зиддиятни  англаши  билан  боғлиқ  руҳий  ҳолати  бўлиб,  у  ҳал 
этилаѐтган  масала  билан  боғлиқ  янги  билимларни  излашни  тақозо 
этади 
1-босқич 
Масаланинг асосини ташкил қилувчи муаммони 
белгилаб олиш 
4-босқич 
3-босқич 
2-босқич 
6-босқич 
5-босқич 
Мақсадни аниқлаштириш 
Масала ечими шартини таҳлил қилиш 
Ташкилий-педагогик ишларни амалга оширишга 
шароит яратиш 
Масаланинг ечимини топишга йўналтирилган  
амалий ҳаракатни ташкил этиш 
Муаммонинг ечимини баѐн этиш 
7-босқич 
Муаммо ечимини муҳокама қилиш 
109

 
 
31-расм. Муаммоли таълимнинг асоси бўлган босқичлари 
 
Педагогикада муаммоли вазият методи ҳам қўлланилади. 
 
 
Методнинг  моҳияти  аниқ  вазиятни  таҳлил  қилиш,  баҳолаш  ва 
унинг  ечими  юзасидан  қарор  қабул  қилишдан  иборат.  Таълим 
жараѐнида муаммоли вазият методи қўлланилганда талабаларнинг 
фаолиятлари қуйидаги тизим асосида ташкил этилади (32-расм): 
 
 
32-расм. Муаммоли вазият методига асосланган  талабалар 
фаолияти 
Асосий босқичлар 
Муаммоли  вазият  методи  –  талабаларни  муаммоли  вазиятга 
тўқнаш келишини таъминлаш асосида муаммоли вазиятнинг сабаб 
ва оқибатларини таҳлил қилиш,  уларнинг ечимини топиш  бўйича 
кўникмаларини  шакллантириш  ва  уларнинг  билиш  фаолиятини 
фаоллаштиришга асосланадиган йўл
 
Муаммоли вазият 
 
Муаммоли вазиятни  
яратиш 
 
Ечимнинг усул ва  
воситаларини танлаш 
 
 
Вазиятни таҳлил қилиш 
асосида муаммони қўйиш 
 
Янги муаммоларни 
башоратлаш 
 
 
Фаразларни илгари суриш 
 
Лойиҳанинг тақдимоти ва  
ҳимояси 
 
 
Ечимни текшириш 
 
Ахборотларни излаш 
 
 
Харакатларни  
режалаштириш 
 
 
 
Муаммо 
 
Маҳсулот 
(ечим) 
110

“Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаб-
лиги  талабаларнинг  билим  даражаларига  мос  келиши  керак.  Улар 
қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс 
ҳолда  ечимни  топа  олмагач,  таълим  олувчиларнинг  қизиқишлари 
сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. 
“Муаммоли  вазият”  методи  қўлланилганда  талабалар  мустақил  фикр 
юритишни,  муаммонинг  сабаб  ва  оқибатларини  таҳлил  қилишни, 
унинг ечимини топишни ўрганади.  
“Муаммоли вазият” методининг тузилмаси қуйидагича: 
 
 
Таълим  жараѐнида  муаммоли  вазият  методини  қўллаш  қуйидаги 
тартиба кечади: 
 
 
- муаммоли вазият тавсифини келтириш: 
- талабаларга кичик гуруҳларга бўлиш; 
-  гуруҳлар  томонидан  муаммоли  вазиятнинг  келиб  чиқиш 
сабабларининг аниқланиши: 
-  гуруҳларнинг  муаммоли  вазиятнинг  оқибатлари  тўғрисида  фикр 
юритиши; 
-  гуруҳлар  томонидан  муаммоли  вазият  ечими  борасидаги 
вариантларнинг асосланиши; 
- вариантлар орасидан тўғри ечимнинг танланиши; 
- гуруҳ томонидан ечимнинг баѐн этилиши; 
- жамоада ечим юзасидан муҳокаманинг ташкил этилиши 
1.  Ўқитувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди, мақсад 
ва вазифаларни аниқлайди.  
2. Ўқитувчи томонидан муаммо вазият баѐн қилинади. 
3.  Ўқитувчи  талабаларни  топшириқнинг  мақсад,  вазифалари  ва 
шартлари билан таништиради. 
4. Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратади. 
5.  Кичик  гуруҳлар  берилган  муаммоли  вазиятни  ўрганиб,  унинг 
сабабларини аниқлайди. 
6. Гуруҳлар муаммони ечиш имкониятларини муҳокама қилади. 
7. Муаммоли вазиятни ечиш йўллари танланади. 
8. Кичик гуруҳлара муаммоли вазиятнинг ечими топилади. 
9. Гуруҳлар ечим юзасидан тақдимот қилади. 
10. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади. 
11.  Жамоа  ўқитувчи  билан  биргаликда  муаммоли  вазиятнинг 
самарали  ечимини танлайди 
 
111

 
Муаммоли вазиятни ечишда қуйидаги усуллар қўлланилади: 
 
Муаммоли вазият методи қуйидаги афзалликларига эга: 
 
Таълим жараѐнида ушбу методни қўллашда айрим камчиликлар 
ҳам кўзга ташланади. Улар: 
 
 
Муаммоли 
маъруза 
муаммоли 
таълимда 
энг 
кўп 
қўлланиладиган ўқитиш шакли саналади. 
 
 
 
II.  Муаммоли  таълим  технологиялари.  Ўз  моҳиятига  кўра 
муаммоли таълим муайян технологияларга асосланади. Улар: 
 
- муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
- мавжуд далилларни солиштириш ва умумлаштириш; 
- қўшимча далилларни аниқлаш ва уларни ўзаро қиѐслаш; 
- муаммо билан боғлиқ хулосаларни чиқариш; 
- талабаларнинг мустақил равишда муаммони қўйишлари 
-  талабаларда 
мустақил 
фикрлаш 
қобилиятларини 
шакллантиради; 
-  талабалар муамонинг сабаб, оқибат ва ечимларини  
топишни ўрганади; 
-  талабаларнинг  билим  ва  қобилиятларини  баҳолаш  учун  яхши 
имконият яратилади; 
- талабалар фикрлар ва натижаларни таҳлил қилишни ўрганади
 
-  таълим олувчиларда юқори мотивация талаб этилади; 
-  қўйилган  муаммо  таълим  олувчиларнинг  билим 
даражасига мос келиши керак; 
- кўп вақт талаб этилади.
 
Муаммоли маъруза – ўқитувчи томонидан талабани муаммоли 
вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда  
билиш фаолиятини оширишга йўналтирилган маъруза
 
112

 
 
Муаммоли  таълим  технологиялари  талаба  фаолиятини 
фаоллаштириш  ва  жадаллаштиришга  асосланган.  Ушбу 
технологияларнинг  асосий  ғояси  –  шахсни  фикрлашга,  муаммо 
моҳиятини  тушуниш,  муамоли  вазиятни  ҳал  қилишга  ундаш,  унда 
муаммони ҳис қила (кўра) олиш, ечимни топиш йўлида тадқиқот 
олиб  бориш  ва  муаммони  ҳал  қилиш  қобилиятига  эга  бўлишини 
таъминлаш саналади.  
Ушбу  таълим  технологияси  жуда  қадимдан  шаклланган.  М: 
қадимги  Грецияда  Суқрот  томонидан  қўлланилган  усул,  қадимги 
Ҳиндистон ва Хитой, шунингдек, Мовароуннаҳрда қўлланилган баҳс-
мунозалар.  Замонавий  таълимда  қўлланилаѐтган  муаммоли  таълим 
технологиялари  1894  йилда  америкалик  психолог  ва  педагог 
Ж.Дьюи томонидан (Чикаго тажриба мактабида) асосланган.   
Бу  турдаги  таълим  технологияларининг  қуйидаги  шакллари 
мавжуд:  
 
 
 
Муаммоли  таълим  жараѐнини  ташкил  этишда  ўқитувчи 
томонидан  қўлланиладиган  методлар  ҳам  муҳим  аҳамият  касб 
Муаммоли  таълим  технологиялари  –  талабаларда  ижодий 
изланиш,  кичик  тадқиқотларни  амалга  ошириш,  муайян 
фаразларни  илгари  суриш,  натижаларни  асослаш,  маълум 
хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга 
хизмат қиладиган таълим технологиялари
 
- муаммоли баѐн;  
- муаммоли маъруза; 
- эвристик суҳбат; 
- муаммоли намойиш; 
- изланишга асосланган амалий машғулот;  
- ижодий топшириқ;  
- хаѐлий муаммоли тажриба;  
- муаммо фаразларини шакллантириш;  
- масалаларни муаммоли ечишнинг оптимал вариант-
ларини танлаш;  
- муаммоли вазифа;  
- муаммоли ўйин 
113

этади.  Шу  сабабли  ўқитувчилар  уларни  тўғри  танлашга  эътибор 
қаратишлари  зарур.  Қуйидагилар  муаммоли  таълимнинг  асосий 
методлари саналади (33-расм): 
 
 
 
33-расм. Муаммоли таълим методлари 
III. Кейс-стади технологияси. Муаммоли вазиятларни яратиш 
ва  уларни  ҳал  қилишга  доир  ўқув  топшириқларини  ишлаб 
чиқишда  “Кейс-стади”  технологияси  бугунги  кунда  кенг 
қўлланилмоқда. Ушбу технология бугунги кунда етакчи хорижий 
мамлакатлар  таълими  амалиѐтида  кенг  оммалашган  ўқув 
технологияси саналади. 
 
 
 
Технология  талабаларни  ҳар  қандай  мазмунга  эга  вазиятни 
ўрганиш  ва  таҳлил  қилишга  ўргатади.  Унинг  негизида  муайян 
муаммоли  вазиятни  ҳал  қилиш  жараѐнининг  умумий  моҳиятини 
акс эттирувчи элементлар ѐтади. Булар қуйидагилардир:  
 
Методлар 
“Кейс-стади”  технологияси  (ингл.  “cаsе”  –  чемодан,  метод, 
“сtudy”  –  муаммоли  вазият;  вазиятли  таҳлил  ѐки  муаммоли 
вазиятларни  таҳлил  қилиш)  –  талабаларда  аниқ,  реал  ѐки  сунъий 
яратилган  муаммоли  вазиятни  таҳлил  қилиш  орқали  энг  мақбул 
вариантларини  топиш  кўникмаларини  шакллантиришга  хизмат 
қиладиган технология 
 
Қисман ижодий метод 
Ижодий метод 
Муаммоли баѐн 
методи 
Муаммоли вазиятларни 
яратиш методи 
Эвристик метод 
Тадқиқот методи 
114

 
 
“Кейс-стади”  технологияси  дастлаб  1870  йилда  АҚШнинг 
Гарвард  университетининг  ҳуқуқ  мактабида,  1924  йилда  бизнес 
мактабида 
қўлланилган. 
Ҳозирда 
технология 
хорижий 
мамлакатларда  иқтисодиѐт,  бизнес  соҳаларида  ҳам  кенг 
қўлланилмоқда.  Россияда  эса  у  ўтган  асрнинг  80-йилларида 
дастлаб  МДУда,  кейинчалик  эса  бошқа  таълим  муассасаларида 
ҳам фаол қўлланила бошланди. Ўзбекистонда “Кейс-стади” методи 
таълим жараѐнига мустақиллик йилларидагина тадбиқ этилди.  
Кейс-стадининг икки классик мактаби мавжуд:  
 
 
Хорижий  таълимида  кейсларни  қўллашга  нисбатан  шундай 
ѐндошув  мавжуд:  кейс  –  реал  ҳаѐтнинг  “бир  парчасидир”  (ингл. 
“True life”). 
Чет  эллардаги  бизнес-мактабларда  одатий  вазиятларни 
ўрганишга ўқув вақтининг ўртача  25 %дан 90 %гача бўлган қисми 
ажратилади.  Масалан,  Чикаго  университети  бизнес-мактабида 
ўқув вақтининг 25 % кейслар улушига, Колумбия университетида 
– 30 %, Уортонда эса – 40 % тўғри келади. Машғулотларни ушбу 
услуб  бўйича  ўтказишга  ажратиладиган  соатлар  сони  бўйича 
Гарвард  етакчилик  қилади.  Оддий  талаба  таълим  даврида  700 
тагача кейсларни кўриб чиқади ва бунинг учун ўқув вақтининг 90 
%гача қисмини сарфлайди. 
 
 
Таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим 
жараѐнини  бошқариш  усул  ва  воситалари,  муаммони  ҳал  қилиш 
юзасидан  олиб  борилаѐтган  илмий  изланишнинг  усул  ва 
воситалари,  ахборотларни  тўплаш,  уларни  ўрганиш  усул  ва 
воситалари,  илмий  таҳлилнинг  усул  ва  воситалари,  ўқитувчи  ва 
ўқувчи  (талаба)  ўртасидаги  таълимий  алоқанинг  усул  ва 
воситалари, ўқув натижалари
 
1. Гарвард (Америкада); 
2. Манчестер (Европада)
 
 
115

Таълимий характердаги  кейсларнинг турлари қуйидагилардир:  
 
 
 
Технология  талабаларда  предметни  ўзлаштиришга  бўлган 
қизиқишни,  амалий  кўникмаларни,  вазиятни  таҳлил  қилиш  ва 
тўғри  қарор  қабул  қилишга  нисбатан  ижодий  ѐндашиш 
малакаларини  ривожлантиради,  турли  муаммоли  вазиятлар  ва 
уларни  ҳал  қилиш  асосида  улар  томонидан  билимларнинг  фаол 
ўзлаштирилиши учун имконият яратади.   
Таълимда қўлланиладиган “Кейс стади”нинг тайѐр вариантлари 
ҳам  мавжуд  бўлиб,  уларни  сотиб  олиш  мумкин.  Бироқ,  энг 
самарали  йўл  ҳар  бир  фан  бўйича  кейсларнинг  мустақил 
яратилишига эришишдир. Биргина Гарвард университетида йилига 
700  та  кейс  ишлаб  чиқилади.  Уларнинг  нархи  10  $.  Аммо  баъзи 
кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон бизнес мактаби ва 
бошқа  бизнес  мактаблар  ўзларида  340  нафарга  яқин 
иштирокчиларни  бирлаштирган  ҳолда  кейсларни  яратиш  билан 
шуғулланади. 
“Кейс-стади”  ѐрдамида  талабалар  қуйидаги  кўникма,  малакаларга 
эга бўлади: 
1.  Таҳлилий  кўникмалар  (маълумотларни  ахборотлардан 
ажрата  олиш,  уларни  туркумлаштириш,  маълумотларни  зарур  ва 
нозарурга  ажратиш,  таҳлил  қилиш,  тақдим  этиш;  бунинг  учун  шахс 
аниқ, мантиқий фикрлай олиши керак). 
2. Амалий  кўникмалар  (муаммонинг  мураккаблигидан келиб 
чиқиб, реал вазиятни таҳлил қила олиш, энг муҳим назария, метод 
ва тамойилларни қўллай билиш). 
3. Ижодий  кўникмалар  (бунда  мантиқийлик  асосида  вазият 
(муаммо)ни  ечиш  муҳим  эмас,  балки  ижодий  ѐндошув  асосида 
муаммонинг бир неча ечимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш 
талаб этилади). 
4. Мулоқот  кўникмалари  (унга  кўра  талаба  баҳс-мунозара 
олиб  бориш,  ўз  нуқтаи  назарини  ҳимоя  қилиш,  қарорига 
-  талаба  фаолиятини  таҳлил  қилиш  ва  баҳолаш  имкониятини 
берувчи кейслар; 
-муаммонинг  ечими  ва  қарорларни  таҳлил  қилишга 
йўналтирилган кейслар; 
- қарор ѐки яхлит муаммони ифодаловчи кейслар
 
116

бошқаларни  ишонтириш,  жуда  қисқа  ва  ишонарли  ҳисоботни 
тайѐрлаш кўникмаларини ўзлаштира билиши зарур). 
5. Ижтимоий  кўникмалар  (қарорни  муҳокама  қилиш 
жараѐнида  талабалар  бошқаларнинг  хатти-ҳаракатини  таҳлил 
қилиш,  бошқаларни  тинглай  билиш,  баҳсда  ўзгаларнинг 
фикрларини  қўллаб-қувватлаш,  илгари  сурилган  фикрга  қарама-
қарши фикрни билдира олиш ва ўзини бошқара олиши лозим). 
6. Ўз-ўзини  таҳлил  (баҳс-мунозара  жараѐнида  ўзини  тута 
билиши, бошқаларга намуна бўлиши муҳим). 
Замонавий шароитда таълим жараѐнида қуйидаги типологияда 
қайд этилган ўқув кейслари қўлланилмоқа (4-жадвал): 
 
4-жадвал.  
Кейслар типологияси 
 
Белгилари 
Кейс тури 
Манбаи 
1. Табиий шароитда бажариладиган кейслар 
2. Кабинетда бажариладиган кейслар 
3. Илмий-тадқиқотчилик характерига эга кейслар 
Сюжетнинг 
мавжудлиги 
1. Сюжетли кейслар.         
2. Сюжетсиз кейслар 
Вазият баѐнининг 
даврий изчиллиги 
1. Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс 
2. Вақт орқага қайтариладиган кейс-хотира 
3. Прогностик кейс 
Кейснинг объекти  1. Индивидуал кейслар.  
2. Ташкилий-институционал кейслар 
3. Кўп субъектли кейслар 
Материални тақдим 
этиш усули 
Ҳикоя,  эссе,  таҳлилий  ѐзишма,  ҳисобот,  очерк, 
далиллар  мажмуи,  журналист  суриштируви, 
статистик  материаллар  мажмуи,  ҳужжатлар  ва 
ишлаб чиқариш намуналари мажмуи  
Ҳажми 
1. Қисқа ҳажмли кейслар.    
2. Ўртача миқдордаги кейслар. 
3. Катта ҳажмли кейслар  
Тузилмавий ўзига 
хос хусусиятлари 
1.Муайян тузилмага эга кейслар. 
2. Муайян тузилмага эга бўлмаган кейслар 
Ўқув топшириғини 
тақдим этиш усули 
1. Саволли кейслар.          
2. Топшириқли кейслар 
117

Дидактик мақсади  1.  Муаммо,  ечим  ѐки  концепцияни  изоҳловчи 
кейслар 
2.  Тренингли  (ўқув  мавзуси/предмети  бўйича 
малака ва кўникмаларни ҳосил қилувчи) кейслар 
3. Таҳлилий ва баҳолашга ўргатувчи кейслар 
4.  Муаммони  ажратиш  ва  ечиш,  бошқарув 
қарорларини қабул қилишга ўргатувчи кейслар 
5. Вазиятни ривожлантирувчи янги стратегия, йўл, 
янгича  баҳолаш  усуллари  ва  бошқаларни  ишлаб 
чиқишга рағбатлантирувчи кейслар 
Расмийлаштириш 
усули 
1. Босма кўринишдаги кейслар.  
2. Электрон кейслар.  
3. Видео-кейслар.  
4. Аудио-кейслар. 
5. Мультимедиа-кейслар 
 
Агар кейс саволли-кейс бўлса, у ҳолда “Кириш”да муаммо ѐки 
муаммоли  вазиятни  таҳлил  қилиш  ва  ечишга  оид  бир  неча 
саволлар келтирилади. 
М: 
1.  Ёшларнинг  “оммавий  маданият”  таъсирига  тушиб  қолиш-
ларининг асосий сабаблари нима? 
2.  Ёшларнинг  “оммавий  маданият”таъсирига  берилишларида 
ОАВнинг ўрни ва роли қандай? 
Агар  кейс  топшириқли-кейс  бўлса,  у  ҳолда  “Кириш”да  кейсни 
ечиш жараѐнида бажарилиши зарур бўлган топшириқлар берилади. 
М: 
1.  Ёшларни  “оммавий  маданият”нинг  салбий  таъсиридан 
ҳимоялаш омилларини аниқланг.  
2.  Ёшларда  “оммавий  маданият”га  қарши  иммунитетни 
самарали шакллантириш йўлларини белгиланг. 
Самарали “Кейс-стади” қуйидаги талабларга жавоб бера олиши 
зарур: 
 
118

 
Кейсни ечиш юзасидан талабаларга қуйидаги услубий кўрсатмалар 
берилади: 
 
 
Кейсни  ечиш  учун  талабаларга  тахминан  шундай  шаклга  эга 
модулли йўриқнома тақдим этилади (5-жадвал):  
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin