Қарор:
Стратегия қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:
Изоҳ: 1. Муаммо бўйича билдирилган қарорлар юзасидан саволлар
туғилса, уларга жавоб қайтарилади, ноаниқликларга аниқлик киритилади.
2. Агарда барча гуруҳлар муаммо юзасидан бир хил қарорга келинган
бўлса, ўқитувчи бунинг сабабини изоҳлайди.
Шундай қилиб, интерфаол таълим технологиялари таълим
сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, ўқитувчи, талаба,
талабалар гуруҳи, шунингдек, жамоа ўртасида ўзаро ҳамкорликни
МУАММО
Машғулот чоғида ўқитувчи энг аввал мунозара, таҳлил учун мавзуга
оид бирор муаммони белгилайди; гуруҳлар томонидан қабул
қилинган хулоса (қарор)ларни ѐзиш учун плакатларни тайѐрлайди
1-ғоя
Ўқитувчи талабаларни 4 ѐки 6 нафардан кичик гуруҳларга ажратади;
муаммонинг ҳал этиш, оқилона қарор қабул қилиш учун аниқ вақт белгиланади
2-ғоя
Қарор қабул қилишда гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси билдирган вариантнинг
мақбул, номақбуллиги батафсил муҳокама қилиниб, афзаллиги, афзал эмаслиги
ѐзиб борилади; билдирилган вариантлар асосида муаммони ижобий ҳал этишга
ѐрдам берадиган усул ҳақида гуруҳ аъзолари бир тўхтамга келиб олади
3-ғоя
Белгиланган вақт тугагач, ҳар бир гуруҳнинг лидери гуруҳ қарорини эълон қилади;
билдирилган барча хулоса (қарор)лар ўқитувчи бошчилигида ўзаро қиѐсланади
Қ А Р О Р
82
қарор топтириш, ғоявий ва руҳий бирликка эришиш, ягона мақсад
сари интилиш, ҳар бир таълим олувчи (ўқувчи, талаба)нинг ички
имкониятларини рўѐбга чиқариш, шахс сифатида намоѐн бўлиши
учун зарур шарт-шароит ҳамда муҳитни яратишда катта
имкониятларга эга. Интерфаол таълимнинг энг муҳим таркибий
элементи бўлган интерфаол методлар ўз моҳиятига кўра таълим
мақсадларни амалга оширишда маълум даражада самарадорликка
эришишни таъминлайди. Энг муҳими ўқитувчилар интерфаол
методларни танлашда ўрганилаѐтган мавзу, муаммо ѐки ҳал
қилиниши лозим бўлган масалага эътибор қаратишлари лозим.
Қолаверса, интерфаол методларни қўллашда талабаларнинг ѐш,
психологик хусусиятлари, дунѐқараш даражаси, ҳаѐтий
тажрибалари инобатга олинса, дарс самарадорлиги янада ошади.
Бу эса ўқитувчилардан касбий маҳорат, малака, билимдонлик,
сезгирлик ва интуицияга эга бўлишни тақозо этади.
Назорат саволлари:
1. Интерфаол таълим қандай дидактик имкониятларга эга?
2. Интерфаол таълим қандай тамойилларга асосланади?
3. Интерфаол таълим қандай шаклларда ташкил этилади?
4. Интерфаол таълим технологиялари сифатида нималар
эътироф этилади?
5. “Ақлий ҳужум” стратегияси нимага хизмат қилади?
6. “Балиқ скелети” ГО қандай дидактик имкониятга эга?
7. “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” (“БББ”) ГО
ўқув машғулотининг қайси босқичида қўлланилади?
8. “Венн диаграммаси” қандай мақсадга хизмат қилади?
9. “Кластер” тушунчаси қандай маънони англатади?
10. “Қарорлар шажараси” стратегияси (“Қарор қабул қилиш
технологияси”) қандай мақсад учун хизмат қилади?
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш техноло-
гиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2007. – 97 б.
2. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда
инновацион технологиялар / Амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод”
жамғармаси, 2008. – 180 б.
3. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол
методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Метод.қўлл. – Т.: Низомий
номли ДТПУ, 2013. – 115 б.
83
МАСОФАВИЙ ВА КОМПЬЮТЕР ТАЪЛИМИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
1. Масофавий таълим моҳияти.
2. Етакчи хорижий мамлакатларда қўлланилаѐтган масофавий
таълим моделлари.
3. Масофавий таълим тамойиллари.
4. Масофавий таълимни ташкил этиш босқичлари.
5. Компьютер таълими моҳияти ва компьютер таълими техно-
логиялари.
Таянч тушунчалар: ахборот-коммуникацион технологиялар,
масофавий таълим, масофавий таълим моделлари, масофавий таълим
тамойиллари, масофавий таълимнинг дидактик имкониятлари,
масофавий таълимни ташкил этиш босқичлари, компьютер
таълими, компьютер таълими технологиялари.
I. Масофавий таълим моҳияти. Замонавий шароитда ахборот-
коммуникацион технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим
жараѐнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай
шароитни вужудга келтирди. Айни вақтда етакчи хорижий
мамлакатлар масофадан ўқитиш борасида бой тажриба тўпланган.
Ўзбекистон шароитида мустақиллик йилларида таълимнинг бу
турини қўллашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Тобора оммалашиб бораѐтган ушбу таълимнинг мазмунини
ѐритишда дастлаб тушунчанинг моҳияти англаб олиш мақсадга
мувофиқдир. Манбаларда “масофавий таълим” тушунчаси турлича
талқин этилган. Бу ҳол бевосита масофадан ўқитишнинг асосий
элементлари тадрижий такомили (эволюцияси) билан узвий
боғлиқ. Зеро, мазкур таълим тури ривожланишининг ҳар бир
босқичида тасаввурлар қайд этилиб, масофавий ўқитишнинг
вазифа ва таърифларига турли нуқтаи назардан ѐндашиш мавжуд.
Бунда масофавий таълимнинг ривожланиш босқичлари асос қилиб
олинади.
Манбаларда “масофавий таълим” тушунчасига берилган
таърифларга таянган ҳолда атамани қуйидагича таърифлаш мумкин:
84
Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия премьер-
министри Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган деб
ҳисобланади. Аммо масофадан ўқитиш анча олдинроқ, яъни,
биринчи барқарор, мунтазам почта алоқасининг шаклланиш
даврида юзага келган. 1858 йилдан бошлаб Лондон
университетида барча хоҳловчиларга уларнинг мустақил билим
олишлари, барча ихтисосликлар ва барча соҳалардаги академик
даража учун имтиҳон топширишларига рухсат этилган. 1938
йилдан буѐн Сиртқи таълим бўйича Халқаро кенгаш, 1982 йилдан
бошлаб, Масофавий таълим бўйича Халқаро Кенгаш номи билан
машҳур халқаро таълим ташкилотлари сифатида фаолият
кўрсатмоқда.
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида Англияда 40 га яқин ана
шундай турдаги таълим муассасалари фаолият кўрсатган бўлиб,
уларга ҳар йили 65 минг киши ўқиш учун ариза беришган. Янги
педагогик технология таълим олувчиларга қулай вақтда ўқишлари
учун катта имкониятлар яратиб берди.
Очиқ университетлардаги ўқиш харажатлари анъанавий
институтларда ўқитишга қараганда 8-10 марта арзон. М: Англияда
турғун ўқишга 3000, масофавий ўқитиш орқали билим олишга эса
атига 300 фунт стерлинг тўланади. Биноларга хизмат кўрсатиш,
жиҳозлар ва лаборатория учун харажатлар, ўқитувчи,
маъмуриятлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штати қисқаради.
Таълим олувчиларга филиаллар тармоғи, телестудия ва компьютер
тармоғи орқали маслаҳатлар берилади. Англияда ўқувчиларни
тайѐрлаш дастури 130 та курсни ўз ичига қамраб олади, уларнинг
кўплари фанлараро боғланиш хусусиятига эга.
АҚШда шунга ўхшаш ўқитиш тизими ўтган асрнинг
60-йилларнинг ўрталарида қўлланила бошлаган. Ўша пайтларда
Масофавий таълим – муайян нуқтадан ахборот-коммуникация
воситалари (видео, аудио, компьютер, мультимедиа, радио,
телевидение ва б.) ѐрдамида таълим хизматларини кўрсатиш,
таълимий маҳсулотларни тарқатиш ва етказиб беришдаи
анъанавий ҳамда инновацион шакл, метод, воситаларга асосланган
ҳолда таълим ресурсларидан фойдаланишга йўналтирилган
таълим
85
яқин жойлашган корпорация ишчилари учун ўқув курсларини
баъзи муҳандислик коллежлари телевидение орқали тақдим этган.
1948 йилдан бошлаб, масофавий таълим дастурлари Миллий
технологик университет таълимига мослаштирилган. Кўп йиллар
давомида “Эдент” таълим тармоғидан фойдаланиб келинган.
Индивидуал компьютерлар орқали барча даражадаги таълим
муассасалари тармоғига уланиш имконияти мавжуд. Бугунги
кунда АҚШда масофадан ўқитиш дастури бўйича бир миллиондан
ортиқ талаба таълим олади. Улар ўқув курсларини Оммавий
телеэшиттириш тизими орқали қабул қиладилар. Ўқиш
дастурлари фан, бизнес ва бошқаришнинг турли соҳалари бўйича
курсларни тақдим этади. Бунда ўқув курслари Ернинг сунъий
йўлдоши орқали бутун мамлакат бўйлаб ва бошқа давлатларга ҳам
тўртта ўқув тармоғи (канали) орқали узатилади.
Европада масофадан ўқитиш ХХ асрнинг 70-йиллар бошларида
жадал ривожлана бошланди. Бу жараѐн бир қатор очиқ
университетларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бугунги кунда
Европанинг ҳар бир мамлакатида масофадан ўқитишни жорий
этган таълим муассасаларининг сони тобора ортиб бормоқда.
АҚШ, Канада, Англия, Германия ва Франция мамлакатларининг
етакчи олий ўқув юртлари ўзларининг телекоммуникация тизими
ѐки компьютер тармоғига эга. Янги ахборот технологиялари
минтақавий
уюшмаларда
кўпроқ
қўлланилади:
очиқ
университетларнинг Осиѐ уюшмаси, масофадан ўқитишни
ривожлантириш бўйича Лотин Америка ҳамкорлик тармоғи, Очиқ
университетларнинг Европа уюшмаси ва б.
1990 йилнинг март ойида Европа комиссияси томониан
“Масофавий ўқитиш ва касбий тайѐрлаш” номли ишчи ҳужжати
қабул қилинди. 1994 йилда эса Европа комиссияси масофавий
таълимнинг кенг кўламда ташкил этилиши учун қулай шароитлар
яратиш мақсадида “Леонардо да Винчи” ва “Суқрот” дастурларини
амалиѐтга тадбиқ этди.
Агарда “Леонардо да Винчи” дастури шахснинг “бутун ҳаѐти
давомида узлуксиз таълим олишини ва касбий жиҳатдан
ривожлантириш”нинг янги шаклларини амалиѐтга тадбиқ этиш
ҳамда такомиллаштиришни назарда тутган бўлса, “Суқрот”
дастури “уйда таълим олишни Европа масштабига олиб чиқиш”
мақсадини илгари сурди.
86
Соҳани ривожлантириш йўлида масофавий таълимни ташкил
этиш борасидаги амалий ҳаракатларни мувофиқлаштириш
мақсадида Бутун жаҳон масофавий таълим ассоциацияси ташкил
этилди. Айни вақта ассоциация масофавий таълим борасидаги
минтақавий тизимларни ўзаро мувофиқлаштиради.
Таълим олувчилар анъанавий технологияларга нисбатан
ахборот ва коммуникацион технологиялар (АКТ) ѐрдамида
билимларни 40-60 фоизгача тез ва қисқа муддатда ўзлаштиради.
Шу боис замонавий шароитда масофадан ўқитиш бутун дунѐ
миқѐсида жадал ривожланмоқда. Ҳозирги вақтда Россияда
масофадан ўқитиш бўйича 200 минг нафар талаба билим олмоқда.
Яқин вақтлар ичида уларнинг сони 500-600 минга етади.
В.Куфельднинг фикрича, “билимларни ўргатиш усуллари билим
инқилобидан” орқада қолиб кетиши мумкин эмас.
Масофавий таълим тизими ривожланишининг учинчи босқичи
80- йилларнинг ўрталарида Интернетнинг пайдо бўлиши ва
оммавийлашиши билан боғлиқ. Унинг таъсири жуда катта бўлгани
боис, “кўплар кўпчилик билан” алоқаси ва ахборот алмашиниш
тизими умумникига айланди. Вақт ва географик чекланишларга
қарамасдан масофавий таълим соҳасида хизмат кўрсатувчилар
сони анча ортди. Замонавий коммуникация тизимининг
ривожланиши туфайли ахборотни етказиш усуллари радио
интеграцияси, ахборотни Ер шарининг истаган нуқтасига жуда тез
узатишга имкон берувчи телефон, телеграф, алоқанинг йўлдош ва
кабель тизими орқали ахборотларни етказиб бериш. Бугунги кунда
масофавий таълим тизимининг тўртинчи босқичи ҳақида ҳам
гапириш мумкин. Бу масофавий таълим тизими соҳасида янги –
рақамли ахборот узатиш технологиясининг пайдо бўлиши билан
узвий боғлиқдир. Улар ўз ичига гипермедиа дастурларини қамраб
олади. Бу таълим олувчига ахборотларни ўзлаштириш
тартибларини, шунингдек, Интернет ва бошқа тармоқлар орқали
олинадиган
маълумотлар
базасини,
маълумотларнинг
интеграллашган мажмуини назорат қилиш имконини туғдиради.
Бу эса таълим олувчиларга видеокурслар, аудиоматериаллар,
маълумотлар базаси ва бошқа дастурий таъминотлардан
фойдаланиш имконини беради.
87
Таълимнинг масофадан ўқитиш турига ўтишнинг тенденцияси
ана шу технология бўйича кадрлар тайѐрловчи таълим
муассасалари (марказлари) сонининг ортиши билан кечмоқда.
В.Н.Фокина Очиқ таълим халқаро академияси аъзоларининг
кенгашида Россияда очиқ таълимни яратиш ва ривожлантириш
муаммолари муҳокамаси якунида мамлакатда масофавий таълим
технологияларининг жадал ривожланаѐтгани таъкидлаб ўтди.
Ушбу технологияларнинг истиқболи шундаки, уларнинг фаоллиги
бир оз секинланса-да, бироқ, ҳамиша қўлланилаверади. Бундай ҳол
Ўзбекистон Республикасида барча фанлар, соҳа йўналишларида
содир бўлмоқда.
Масофавий таълим таълим олувчи ва таълим хизматларини
ташкил этувчи субъектлар ўртасида қайтар алоқани юзага
келтиради. Яъни, таълим олувчилар ўзлари учун қулай шароит,
вақтда факс, почта ѐки компьютер (электрон почта) ѐрдамида
ўқитувчиларга назорат-синов ишларининг ишланмалари, лойиҳаларни
юборади. Текширилган назорат ишлари “қайтар алоқа”
тамойилига мувофиқ таълим олувчиларга қайтарилади. Бунинг
натижасида шахслараро муносабат – “субъект-субъект” алоқаси
ўрнатилади.
Масофадан ўқитиш таълим олувчилар ва ўқитувчиларнинг бир-
бирлари ҳамда ўқитиш воситалари билан ўзаро таъсирининг
мақсадга йўналтирилган интерфаол жараѐнидан иборат бўлиб,
бунда таълим жараѐни уларнинг географик фазовий жойлашишига
боғлиқ бўлмайди. Таълим жараѐни кичик тизимлардан иборат,
яъни ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий
шакллари, назорат, ўқув-моддий, молиявий-иқтисодий, меъѐрий-
ҳуқуқий ва маркетинг каби элементларни қамраб олган ўзига хос
педагогик тизимда кечади.
Замонавий телекоммуникация воситалари ва электрон нашрлар
анъанавий ўқитиш шаклларининг камчиликларини бартараф
этишга имкон беради ва бунда уларнинг барча афзалликларини
ўзида сақлаб қолади. Бу турдаги таълим ўқув ахборотлари
алмашувини таъминловчи воситалар (ер сунъий йўлдоши,
телевидение, радио, компьютер, почта алоқаси ва б.)га таянган
ҳолда ихтисослаштирилган ахборот муҳитида масофадан туриб,
таълим олувчиларнинг кенг қатлами ҳамда хорижий давлатларга
тақдим этиладиган таълим хизмати мажмуи саналади. Масофадан
88
ўқитишнинг ахборот-таълим муҳити маълумотларни узатиш
воситалари, ахборот ресурслари, ўзаро мулоқот баѐнлари,
фойдаланувчиларнинг таълим олишга бўлган эҳтиѐжларини
қондиришга йўналтирилган аппарат-дастурий, ташкилий-услубий
таъминот ва бошқаларнинг тизимий-ташкилий мажмуидан иборат.
Мазкур таълим мустақил билим олиш тамойилига таянадиган
таълим жараѐнининг янги тузилмаси ҳисобланади. Таълим муҳити
шу билан характерланадики, таълим олувчилар, асосан ѐки
бутунлай фазо (ѐки) вақт жиҳатдан ўқитувчидан узоқда, айни
вақтда улар истаган пайтларида телекоммуникация воситалари
ѐрдамида мулоқот қилиш имконига эга бўлади.
Масофавий таълим ўқитишнинг анъанавий усулларидан
фойдаланиш, турғун шароитда ўқиш имкониятига эга бўлмаган,
имкониятлари тиббий шарт-шароитлар туфайли чегараланган
шахслар, шунингдек, кадрларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, хорижий
мамлакатларнинг таълим муассасаларида ўқитиш истагида бўлган
абитуриентлар, иккинчи мутахассисликни эгаллашни хоҳловчи
мутахассисларга жуда қулай шароитни яратиб беради.
Етакчи мамлакатларда ўқитиш тобора масофавий таълим
тизимига ўтказилмоқда. М: айни вақтда АҚШда телевидение
имкониятларига таянган ҳолда 1 млн.га яқин шахс масофавий
таълим тизимига кўра таҳсил олмоқда. Бу тизимда кенг
фойдаланилмоқда. МҲД давлатларида эса айни вақтда фақат1
млн.га яқин шахсгина масофавий таълим тизимида таҳсил
олмоқда. Демак, бу ҳолат соҳани тараққий эттиришга жиддий
эътибор қаратиш зарурлигини тақозо этади.
Масофавий таълимни ташкил этиша ўқитувчиларнинг фаолияти
фақатгина ўқув ахборотларини узатиш билан чекланмайди. Шу
сабабли бу турдаги таълимни ташкил этишга бир неча мутахассис
жалб қилинаи. Улар ўз вазифаларига кўра турлича номланади.
Хусусан:
1. Ўқитувчи – масофавий таълимни ташкил этишда
фойдаланиладиган ўқув-методик қўлланмаларнинг муаллифи.
2. Модератор – масофавий таълим негизида ташкил
этилаѐтган семинар, тренинг, давра суҳбати ва форумларга
бошчилик қилувчи (бошқарувчи) педагог (у мулоқот жараѐнининг
тўғри ташкил этилишини таъминлайди, билдирилаѐтган
89
фикрларни умумлаштиради, зарур бўлганда уларни тўғрилайди,
таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш
қобилиятларини
ривожлантиради,
билиш
фаолиятларини
фаоллаштиради).
3. Тьютор (лот. “tutorem”) – ўқув курслари учун интерфаол
методларни танловчи, маъруза ўқитувчиси билан талаба ўртасида
таълимий алоқани ўрнатувчи устоз, мураббий.
4. Эдвайзер (фр. “avisen” – “ўйламоқ”, “advisor” – “ўйловчи”)
битирув малакавий иши, курс лойиҳаларининг таълим олувчилар
томонидан индивидуал, мустақил бажарилиши вақтида методик
ѐрдам берадиган маслаҳатчи.
5. Фасилитатор (лот. “facilis”, ингл. “facilitator” – енгил,
қулай) – масофавий таълим хизматидан фойдаланаѐтган
гуруҳларнинг фаолиятини натижасини муаммонинг илмий
ечимини топишга йўналтирувчи, гуруҳларда юзага келадиган
мулоқотни ривожлантирувчи, шунингдек, гуруҳлар фаолиятини
холис, самарали баҳоловчи педагог.
6. Инвигилатор – масофавий таълим асосида ташкил
этиладиган ўқитиш натижаларини назорат қилувчи мутахассис-
педагог.
Масофавий таълим тизимида продуктив, репродуктив,
муаммоли баѐн, эвристик ва илмий изланиш (тадқиқот) методлари
қўлланилади. Мазкур тизимда ўқитиш воситалари сифатида
қуйидагилардан фойдаланилади:
Ўқув курсларида бир тингловчининг ўрнига бошқа тингловчи
қатнашиши, унинг ўрнига синов топшириқларини топширишнинг
олдини олиш мақсадида масофавий таълим тизимида назорат
видеоконференцияларни ташкил этилишига асосланади.
Китоблар (босма ва электрон шаклда); дидактик материаллар;
компьютер ўқув тизимлари (оддий ва мультимедиа шаклида);
аудио ўқув ахборотлари; видео ўқув ахборотлари; виртуал
стендлар; тренажѐрлар; маълумотлар базаси; техник воситалар –
радио,
телевидение,
магнитофон,
видеомагнитофон,
кинопроектор, диапроектор, видеопроектор, кодоскоп,
компьютер, Интернет тармоғи ва б.
90
Масофавий таълим тизимига кўра машғулотлар маъруза,
семинар, лаборатория машғулоти, курс иши, синов, имтиҳон,
маслаҳат, мустақил иш каби шаклларда йўлга қўйилади.
Моҳиятига кўра масофавий таълимнинг ташкил этилиши бир
қатор иқтисодий масалаларнинг ижобий ҳал қилинишига боғлиқ.
Зеро, ушбу таълимни ташкил этиш учун ахборот-коммуникацион
воситалар, махсус жиҳозланган аудиториялар, ахборот тизимлари
хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган молиявий
маблағнинг мавжудлигини тақозо этади. Шу сабабли ҳар бир
педагог тизимдаги бу масаланинг моҳиятидан хабардор бўлиши
зарур. Қолаверса, республика миқѐсида масофавий таълимнинг
самарали йўлга қўйилиши учун соҳа маркетингини (талаб ва
таклифларни ўрганиш, таълим хизматларини йўлга қўйиш (ўқув
режалар, ўқув дастурлар, дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар,
кадрларни тайѐрлаш ва ҳ.к.), таълимий характердаги
маҳсулотларни сотиш, истеъмол бозорини юзага келтириш
асосида) ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Аввалдан ѐзиб олинган видеомаърузалар таълим олувчиларга
маърузаларни тинглаш ва кўриш учун шароит яратса, максимал
алоқа, хабарлар, топшириқларни тармоқ орқали тезкор
алмашиниш талабаларга ўзаро тескари алоқа орқали ўқитиш
имконини беради. Замонавий шароитда телекоммуникация
воситалари – босма матнлар, аудио ва видеоѐзувлар ўрни электрон
ўқув-ахборот ресурслари, дастурлари билан тўлдирилмоқда.
Масофадан ўқитишнинг ташкилий-методик модели сифатида
қуйидагилар тавсифланади:
- экстернат асосида ўқитиш;
- бир университет негизида ўқитиш;
- бир неча ўқув юртининг ҳамкорлиги;
-махсус масофавий ўқитиш мақсадида ташкил
этилган автоном таълим муассасалари;
- автоном ўқитиш тизимлари;
-мультимедиа
дастури
асосида
норасмий
интеграллашган масофали ўқитиш;
- ягоналик модели ва б.
91
II. Етакчи хорижий мамлакатларда қўлланилаѐтган
масофавий таълим моделлари. Ҳозирда ривожланган хорижий
мамлакатларда масофавий таълимнинг қуйидаги моделлари
(ЮНЕСКО, 2000 йил) амал қилмоқда (23-расм):
23-расм. Масофавий таълимнинг етакчи моделлари
Қуйидаги ушбу моделларнинг моҳияти очиб берилади.
1. Бирламчи модел (у фақат масофавий таълимни ташкил
этишга хизмат қилади; унга кўра таълимнинг кундузги шакли
зарур бўлмайди; таълим барча ҳолатларда масофадан ташкил
этилади; ўқитувчи ва таълим олувчилар ўқув фаолиятининг шакл,
метод ва воситаларини эркинлик танлаш ҳуқуқига эга; вақт ва ўқув
жадвалларига қатъий чегаралар қўйилмайди; ҳудудий марказлар
ташкил этилган бўлиб, уларда таълим олувчилар ўқитувчилардан
маслаҳат олиш, якуний имтиҳонларни топшириш имкониятига эга
бўлади; Буюк Британиянинг Очиқ университети (United Kingdom
Open University) ана шу модел асосида фаолият кўрсатади).
2. Иккиламчи модел (унга кўра таълим қисман ОТМда,
қисман масофали дастур асосида ташкил этилади; ҳар икки
ҳолатда ҳам дарс жадваллари, ўқитиш дастурлари, имтиҳонлар ва
баҳолаш мезонлари бир хил бўлади; асосий эътибор амалий
тажрибага, педагогика инновацияларни тадқиқ этишга қаратилади;
Dostları ilə paylaş: |