3-модул. Таълим жараѐнида ахборот-коммуникaция техно-
логияларини қўллаш
3.1. Таълимда мультимедиа тизимлари ва масофавий ўқитиш
методлари.
3.2. Электрон педагогика асослари ва педагогнинг шахсий,
касбий ахборот майдонини лойиҳалаш.
4-модул. Амалий хорижий тил
4.1. Амалий хорижий тилни ўрганишнинг интенсив усуллари.
5-модул. Тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари
5.1. Тизимли таҳлил асослари.
5.2. Олий таълим жараѐнини бошқаришда қарор қабул қилиш
технологиялари.
6-модул. Махсус фанлар.
6.1. Педагогиканинг тараққиѐт йўналишлари ва инновaциялари.
6.2. Педагогик туркум фанларини ўқитишда замонавий
ѐндошувлар.
6.3. Педагогик квалиметрия.
II босқич:
Ўқитиш даври сиқилганида, фанларни ўрганишнинг
энг мақбул кетма-кетлигини ўрнатиш
Юқорида келтирилган ҳар бир макромодул ОТМ педагогларини
қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишда аниқ мақсадни
кўзлайди. Муайян макромодулнинг мақсади Давлат талаблари
ҳамда макромодулнинг таркибига киритилган ўқув модулларини
ўрганиш мақсадларига мувофиқ белгиланади. Шунингдек, муайян
макромодул доирасида ўқув модул (фан)ларининг мақбул кетма-
кетлиги, уларни ўрганиш муддатлари белгиланади. Шу тариқа
курс давомида ташкил этиладиган таълимнинг узлуксизлиги
таъминланади.
Макромодулларни белгилашда алоҳида модуллар орасида ўқув
фанларининг ўзаро алоқадорлиги тик (вертикал), уларни
ўрганилиш муддатлари ѐтиқ (горизонтал) боғланишларни ҳисобга
олган ҳолда амалга оширилади.
40
III босқич:
Макромодул фанлари ўқув дастурларининг
ўзаро боғлиқлигини таъминлаш
Ўқув материалларини беришда такрорланишларнинг олдини
олиш мақсадида макромодул таркибига кирувчи алоҳида ўқув
модул (фан)лари, уларнинг дастурлари ўртасидаги ўзаро
алоқадорлик, боғлиқлик таъминланади.
IV босқич:
Тегишли ўқув модули (фани) бўйича
модулларни шакллантириш
Бунда, одатда, мавзулар моҳиятини ўрганишга хизмат
қиладиган ўқув материалларининг мазмуни ва ҳажмидан келиб
чиққан ҳолда модуллар шакллантирилади.
V босқич:
Модул бўйича дидактик материалларни тайёрлаш
Модул таълимига ўтишнинг биринчи босқичида алоҳида ўқув
модул (фан)лари бўйича қуйидаги материаллар тайѐрланади:
Ҳар бир модул тест ва синов топшириқлари билан тугалланиши
лозим. Бу талаб, айниқса, бакалавриат ва таълим олувчиатура
йўналишлари учун муҳим аҳамиятга эга. Зеро, тест ва синов
топшириқлари бакалавр ва магистлар томонидан ўрганилган
муайян модул учун ўрганилган ўқув материали юзасидан назорат
бўлса, кейинги модул учун кириш (бошланғич) назорати саналади.
- ишчи ўқув дастури;
- ихчамлаштирилган ва кодлаштирилган маъруза матнлари;
- ўқув-илмий адабиѐтлар рўйхати;
- атамаларнинг изоҳли луғати;
- ўқув-услубий тарқатма материаллар;
- индивидуал ишлар учун топшириқлар;
- мустақил таълим учун топшириқлар;
- тингловчи (талаба)лар билим, кўникма ва малакаларини назорат
қилиш учун тестлар, синов топшириқлари
41
Одатда ҳар қайси модул учун тасвирий шакллардаги тарқатма
материаллар тўплами тайѐрланиб, улар талабаларга машғулотдан
аввал тарқатилади. Талабалар кўргазмали материаллар, адабиѐтлар
тўплами асосида ҳар бир ўқув материалини ўзлаштириб боради ва
шу тарзда бир модулни ўрганишдан иккинчи модулни ўрганишга
ўтади.
Хорижий мамлакатлар тажрибасига кўра иқтидорли талабалар
ўргатувчи модул (муайян модул мазмуни, талабанинг ўқув-
билишга доир ҳаракатларини бошқариш тизими, назорат
(синовлар) тизими, методик ишланмалар мазмунидан иборат
модул) ѐрдамида педагоглар томонидан тақдим этиладиган барча
ишланмалар билан тўлиқ танишмай туриб ҳам тест синовларини
топшириш имкониятига эга. Бунда педагог ахборотчи-назоратчи
эмас, балки маслаҳатчи-мувофиқлаштирувчи шахс сифатида
намоѐн бўлади.
Ўргатувчи модулларни ишлаб чиқиш мураккаб жараѐн бўлиб, у
кўп вақтни талаб қилса-да, бироқ, уларни амалиѐтда қўллаш юқори
даражада таълим самарадорлигини таъминлайди.
Маъруза матнини тайѐрлашда тизимлаштириш методига кўра
материаллар блок-схема, расмлар блоки шаклида тақдим этилади.
VI босқич:
Бир вақтда ўрганиладиган модул (фан)лар сонидан келиб
чиққан ҳолда ўқув машғулотлари жадвалини тузиш
Бунда асосий эътибор бир вақтда ўқитиладиган модул (фан)лар
сонини инобатга олиш асосида улар ўртасида ўзаро изчиллик,
тизимлилик ва узвийликни таъминлашга эришиш назарда
тутилади. Модул (фан)ларни ўқитишда улар учун ажратилган
соатларнинг ўзаро қориштириб юборилиши мақсадга мувофиқдир.
М: ОТМ педагогларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш курсларида ўқув режасига кўра дастлабки ойда биринчи
бешта модул фанларининг ўқитишилиши режалаштирилган.
Демак, дастлабки ойда умумий фанлар сирасига кирадиган жами 9
та хусусий (5 та йирик) модул (фан)ларининг ўқитилиши йўлга
қўйилади. Асосий эътибор уларнинг ўзаро алмашиниб ўқити-
лишига қаратилиши зарур. Шундай қилиш керакки, ҳафталик ўқув
жадвалидан 9та хусусий модул (фан)лари ўрин олиши зарур.
VII босқич:
42
Модул таълими тамойиллари асосида
ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш
Мазкур босқичда модул таълими тамойиллари асосида ўқитиш
жараѐнини лойиҳалаштириш муҳим саналади. Лойиҳалаштириш
ўқув режасида белгиланган соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
модуллар уларга тегишли мавзулар бўйича муаллифлик (кичик
ҳажмдаги) дастур, маъруза матни, тезис, реферат, изоҳли луғат,
мини маълумотнома, технологик модел, технологик харита ва б.
кабилар асосида лойиҳалаштирилади.
Ўқув модул (фан)ларини уларга тааллуқли мавзулар бўйича ўқув
жараѐнининг лойиҳалаштирилиши белгиланган таълимий мақсадга
эришиш эришиш йўлида амалий ҳаракатнинг тартибли, тизимли
амалга оширилишини таъминлайди.
Юқорида баѐн этилган фикрларга таяниб айтиш мумкинки,
таълим муассасаларида модул таълимига ўтиш жараѐнининг умумий
моҳияти схема асосида қуйидагича намоѐн бўлади (11-расм):
11-расм. Модул таълимига ўтиш босқичлари
Шундай қилиб, замонавий шароитда таълимнинг шахсга
йўналтирилиши, унинг ички имкониятларини тўла рўѐбга
чиқаришга хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу
сабабли сўнгги аср мобайнида етакчи хорижий мамлакатларда
таълим мазмунининг ана шундай хусусият касб этишига алоҳида
Асосий босқичлар
Ўқув режасидаги
фанларни
макромодул-
ларга ажратиш
Макромодул фан-
ларининг ўқув
дастурлари орасида ўзаро
боғлиқликни таъминлаш
Макромодул фанлари
ўртасидаги мақбул кетма-
кетлик ва ўрганиш
муддатларини белгилаш
Ҳар бир модулнинг ўзлаш-
тирилишини назорат этиш
Ўқув мақсадларига
эришилишни баҳолаш
Модул таълими
тамойиллари асосида
ўқитиш
Модул моҳиятини ѐритувчи
дидактик материални
тайѐрлаш
Фан модулларини
шакллантириш
43
эътибор қаратилди. Ана шу эътибор натижасида босқичма-босқич,
тизимли тарзда шахснинг ички имкониятларини рўѐбга чиқришга
ѐрдам берадиган таълим турлари ва уларнинг моҳиятини ѐритишга
йўналтирилган технологиялар яратилди. Шахсга йўналтирилган
таълимдан ўндан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бир
ўзига хос амалий-дидактик характерга эга. Улар орасида
инновацион таълим ва унинг моҳиятини ѐритувчи технологиялар
мавжуд шароитда ҳам таълим иштирокчиларининг эътиборини
тормоқда. Бинобарин, инновацион таълим технологиялари таълим
жараѐнининг алоҳида қисмларини ҳам қизиқарли, ўзига хос
ташкил этилишини таъминлайди. Бу эса талабаларда ўқув фани
асосларини ўзлаштиришга рағбатни юзага келтиради, уларнинг
ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиради. Натижада таълимнинг
сифати яхшиланиб, самарадорлиги ортади. Шу сабабли мавжуд
шароитда ОТМ педагогларининг таълим жараѐнининг инновацион
характер касб этишини таъминлай олишлари мақсадга мувофиқ
саналади.
Назорат учун саволлар:
1. “Модул” тушунчаси қандай маънони англатади?
2. Нима учун “модул” тушунчасининг моҳияти инсон мияси-
даги асаб ҳужайралари негизида талқин этилаи?
3. Модул таълимининг моҳияти нимадан иборат?
4. Модул таълими қандай дидактик имконият ва таълимий
аҳамиятга эга?
5. Модул таълимининг самарадорлиги қандай омилларга боғлиқ?
6. Модул таълими қандай тамойилларга асосланади?
7. Модул таълимига ўтиш жараѐни қандай босқичларда
кечади?
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш техно-
логиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2007. – 97 б.
2. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда
инновацион технологиялар / Таълим муассасалари педагог-
ўқитувчилари учун амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод”
жамғармаси, 2008. – 180 б.
3. Ишмуҳамедов Р., Абдуқародиров А., Пардаев А. Тарбияда
инновацион технологиялар / Таълим муассасалари педагог-
44
ўқитувчилари учун амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод”
жамғармаси, 2009. – 160 б.
4. Ишмуҳaмммедов Р. Тaълимдa инновaция. – Т.: “Fan va
texnologiyalar” нашриѐти, 2010.
5. Мухина С.А., Соловьѐва А.А. Современные инновационные
технологии обучения. – М.׃ “ГЭОТАР-Медия”, 2008. – 43 с.
6. Олимов Қ.Т. Педагогик технологиялар. – Т.: “Fan va
texnologiyalar” нашриѐти, 2011. – 275 б.
7. Селевко С. Современние образовательние технологии. – М.:
Педагогика, 1998. – С. 75-90.
8. Толипов Ў.К., М. Усмонбоевa. Педaгогик технологиялaрнинг
нaзaрий вa aмaлий aсослaри. – Т.: “Fan va texnologiyalar”
нашриѐти, 2006. – 261 б.
45
ҲАМКОРЛИК ТАЪЛИМИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
1. Ҳамкорлик таълими ва ҳамкорлик таълими технология-
ларининг дидактик моҳияти.
2. Ҳамкорлик
таълими
технологияларининг
устувор
тамойиллари, муҳим белгилар ва таркибий элементлари.
3. Таянч конспект ва уни шакллантириш технологияси.
4. “Ажурли арра” стратегияси – ҳамкорлик таълими техноло-
гияларининг муҳим тури.
Таянч тушунчалар: ҳамкорлик, ҳамкорлик таълими,
ҳамкорлик таълими технологиялари, ҳамкорлик таълимининг устувор
тамойиллари, ҳамкорлик таълими технологияларининг муҳим белгилари,
ҳамкорлик таълими технологияларининг таркибий элементлари, таянч
конспект, “Ажурли арра стратегияси”.
I. Ҳамкорлик таълими ва ҳамкорлик таълими техно-
логияларининг дидактик моҳияти. Замонавий шароитда ҳамкорлик
таълими, уни ташкил этиш ўзига хос аҳамият касб этмоқда.
Бу турдаги таълим турли йўналишларида ташкил этилади.
Жумладан:
Бу турдаги таълимнинг ғоялари ўтган асрнинг 80-йилларида
Ж.Ж.Руссо, К.Д.Ушинский, В.А.Сухомлинский, А.С.Макаренко ва б.
новатор-педагогларнинг қарашлари асосида шаклланган. Ҳамкорлик
Ҳамкорлик таълими – ўқув жараѐнида талабаларнинг жамоада,
кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари,
ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг
ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим бўлиб, унинг
асосий ғояси ўқув топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда
ѐки жуфтликда биргаликда, ўзаро ҳамкорликда бажариш
- таълимий ҳамкорликка асосланувчи муносабатларни ташкил
этиш;
- талабаларга инсонпарварлик ғоялари асосида индивидуал
ѐндашиш;
- таълим жараѐнида касбий ва маънавий бирликнинг қарор
топишига эришиш
46
таълими талабаларда интеллектуал, маънавий-ахлоқий, жисмоний
қобилият, қизиқиш, мотивларни ривожлантириш асосида дунѐқарашни
ҳосил қилиш мақсадини илгари суради. Ушбу таълим тури “Cooperative
learning” (“Корпоратив таълим”)дан фарқ қилиб, у жуфтлик ва кичик
гуруҳда ишлаш орқали талабаларнинг жамоада фаолият юритиш
кўникмаларига эга бўлишларини таъминлайди.
Ҳар қандай таълим каби ҳамкорлик таълими ҳам муайян
устувор тамойилларга эга. Ушбу тамойиллар ҳамкорлик
таълимининг энг муҳим асосларини ѐритишга хизмат қилади. Улар
қуйидагилардан иборат (12-расм):
12-расм. Ҳамкорлик таълимининг устувор тамойиллари
Қуйида ушбу тамойилларнинг моҳияти очиб берилади:
1. Жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги. Унга
кўра таълим жараѐнида ўқув материаллари жуфтлик ва кичик гуруҳ
аъзоларининг ўзаро бирликдаги ҳаракатлари асосида ўзлаштиради.
Педагог яхлит ўқув материалини жуфтлик ѐки кичик гуруҳларни
шакллантириш асосида улар томонидан самарали, пухта
ўзлаштирилиши учун зарур шартоитни яратиб бера олиши зарур.
2. Жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий
ҳамда гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги. Ҳамкорлик
таълими таълим олувчиларнинг ўзаро, биргаликда таълим олишини
таъминлаш билан бирга ҳар бир талабанинг жуфтлик ѐки кичик
гуруҳда ўзининг ички имкониятини тўла рўѐбга чиқара олиши
учун қулай муҳитни яратиб бера олиши зарур. Қолаверса, таълим
олиш ҳамкорликка асосланганлиги сабабли ҳар бир талаба ўзи
мансуб бўлган жуфтлик ва кичик гуруҳ манфаатлари учун
Устувор тамойиллар
Жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳам-
корликка асосланган ўқув-билиш
фаолиятининг ташкил этилиши
Жуфтлик ва кичик
гуруҳ ишининг
умумий баҳоланиши
Жуфтлик ва кичик гуруҳда
ҳар бир аъзонинг шахсий ҳамда
гуруҳ муваффақияти учун
жавобгарлиги
Жуфтлик ва кичик гуруҳ
аъзоларининг ўзаро бирлиги
47
курашиши, ўз жуфти ва жамоадошлари билан муваффақиятга
эришиш учун масъулиятли ѐндаша олиши зарур.
3. Жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган
ўқув-билиш фаолиятининг ташкил этилиши. Ҳамкорлик
таълимига кўра талабалар ўқув-билиш фаолиятини жуфтлик ва
кичик гуруҳга бириккан ҳолда ташкил этади. Ҳамкорлик ҳам
назарий, ҳам амалий характерга эга машғулотларда ҳам бирдек
таъминланади. Назарий машғулотларда талабалардан таркиб
топган жуфтлик ѐки кичик гуруҳларга нисбатан мураккаб
бўлмаган ва қисқа муддатда ечиш мумкин бўлган ўқув
топшириқлари берилса, амалий машғулотларда эса бир қадар
мураккаб ѐки мураккаб вазифалар берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам
талабалар жуфтлик ва кичик гуруҳларда имкониятларни ягона
нуқтага тўплаган ҳолда ўқув топшириқларини самарали бажариш,
ўқув материалини пухта ўзлаштиришга эътиборни қаратади.
4. Жуфтлик ва кичик гуруҳ ишининг умумий баҳоланиши.
Ҳамкорлик таълимига кўра жуфтлик ва кичик гуруҳларда ишлаган
барча талабаларнинг фаолияти бевосита шериги ҳамда
гуруҳошларининг умумий фаолияти негизида баҳоланади. Бу
ҳолат ҳар бир талабада масъулиятни янада оширишга хизмат
қилади. Зеро, ҳар бир талабанинг фаолияти, ѐндошуви, фаоллиги
жуфтлик ѐки кичик гуруҳ фаолияти самарадорлигини оширишга
муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
II. Ҳамкорлик таълимининг муҳим белгилар ва таркибий
элементлари.
Ҳамкорлик таълими ўзида муайян белгиларни намоѐн этади.
Улар:
Таълим жараѐни иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни
қарор топтиришга хизмат қиладиган ҳамкорлик таълими ҳам
- талаба шахси, индивидуаллигига эътибор қаратиш;
- тайѐр билимларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаб чиқишни
инкор қилиш;
- талабаларда мустақил ва танқидий тафаккурни ривожлантириш;
- педагогга ва тенгдошларга нисбатан ижобий муносабатнинг
юзага келишини таъминлаш;
- талабаларда маданий мулоқот кўникмаларини ривожлантириш;
- ҳамкорлик ва ўзаро тенгликка асосланган муҳитни яратиш
48
ўзининг муайян таркибий элементларига эга бўлади. Бу таркибий
элементлар қуйидагилардан иборатдир:
Ҳамкорлик таълимини қўллашда талабалар қуйидаги
шаклларда таълим олади:
1) жамоада;
2) кичик гуруҳда;
3) жуфтликда
1-вариант: Жамоада таълим олиш. Ҳар бир талабанинг
ютуқларидан жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба
томонидан ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан
манфаатдор. Зеро, жамоанинг муваффақияти ҳар бир талаба ва унинг
ютуғига, жамоа олдига қўйилган муаммонинг ечимига боғлиқ.
2-вариант: Кичик гуруҳда таълим олиш. Талабалар 4-5
нафардан бўлиб, кичик гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида
берилган ўқув материали устида ишлайди. Ҳар бир талаба
материал устида алоҳида ишлайди. Сўнгра бир гуруҳдаги
талабалар бошқа гуруҳларга 1 нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари
ўрганган материал бўйича эксперт сифатида тенгдошларига
маълумот
бергандан
сўнг
ўз
гуруҳларига
қайтириб,
тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз жамоаси
аъзоларини таништиради. Бунда шерикларни диққат билан
тинглаш, зарур маълумотларни ўз дафтарларига қайд этиб бориш
талаб қилинади. Машғулот сўнггида ўқитувчи исталган талабадан
ўрганилган мавзу бўйича саволларга жавоб беришини сўрайди.
3-вариант. Жуфтликда ишлаш. Талабалар жуфтликларга
бўлинади. Ҳар бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида
топшириқ олади. Биргаликда ишлаш асосида жуфтлик аъзолари
ўзларига берилган материални ўзлаштиради. Сўнгра бу ҳақида
жамоа олдида ахборот беради.
1. Таянч конспект (физик, математик ва кимѐвий формулалар, те-
зислар, изоҳловчи суратлар, қисқача хулосалар, рамзий белгилар,
схемалар, графиклар, жадваллар, диаграммалар)дан фойдаланиш.
2. Тест (билимларни тест асосида синовдан ўтказиш).
3. Баҳолаш (талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини
баҳолаш)
49
Ҳамкорлик таълимини ташкил этишда талабалардан
қуйидагилар талаб этилади:
Ўз моҳиятига кўра ҳамкорлик таълими “педагог-талаба ҳам-
корлиги” тамойилига асосланиб, қуйидаги шаклларда қўлланилади
(13-расм):
13-расм. Ҳамкорлик таълимининг асосий шакллари
Ҳамкорлик таълимини қўллаш муайян тартибда кечади. Яъни:
- шериги ва гуруҳдошлари билан ҳамкорликка эришиш;
- фаол ишлаш, топшириққа нисбатан масъулиятли ѐндашиш;
- шериги ѐки гуруҳдошларига ижобий муносабатда бўлиш;
- нафақат ўз ютуғи, балки шериги ва гуруҳининг муваффақияти
учун жавобгарликни ҳис қилиш;
- жуфтликда ва гуруҳда ишлаш – жиддий ва масъулиятли меҳнат
эканлигини ҳис қилиш
Асосий шакллари
- талабалар (4-5 киши) кичик гуруҳларда ишлайди;
- жамоа учун ягона ўқув материали тақдим этилади;
- ҳар бир гуруҳ алоҳида саволга жавоб топади;
- эксперт гуруҳи шакллантирилади;
- бу гуруҳ ҳар гуруҳ иши билан батафсил танишади;
- эксперт гуруҳи ҳар бир талабанинг фаолиятини индивидуал
баҳолаш имкониятига эга;
- талабалар тўплаган баллар умумлаштирилиб, кичик гуруҳнинг
фаолияти баҳоланади;
- энг юқори балл тўплаган жамоа ғолиб саналади
Ижодий ҳамкорликда илмий
мақолалар чоп этиш
Кичик тадқиқотларни олиб
бориш
Фан бўйича ташкил этиладиган
мусобақада иштирок этиш
Фан олимпиадаларига
тайѐрланиш
Ҳамкорликда лойиҳалар
тайѐрлаш
Ижодий ҳамкорликда ўқув
манбаларини яратиш
50
Ҳамкорлик таълимини қўллашда ҳамкорлик таълими
технологияларидан фойдаланилади.
Ҳамкорлик таълимини ташкил этишда бир қатор технологиялар
(м: “Биргаликда ўқиймиз!”, “Кичик гуруҳдаги тадқиқот”, ролли ва
ишбилармонлик
ўйинлари,
ижодий
беллашув
кабилар)
қўлланилади. Бунда эътибор қаратиладиган жиҳат шуки,
танланган ҳар қандай технология талабалар томонидан ўқув
материалларининг жуфтлик, кичик гуруҳ ѐки жамоада ўзаро
самарали, муваффақиятли ўзлаштирилишини таъминлай олиши
лозим. Ҳамкорлик таълими технологиялари орасида “Ажурли
арра” стратегияси ниҳоятда оммалашган.
III. Таянч конспект ва уни шакллантириш технологияси.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, таянч конспект – назарий ўқув
материали (ахбороти)ни графикли тасвир (қисқа хулоса,
тушунтирувчи сурат, шартли рамз, схема, жавал, график чизма ва
б.)да ифодаловчи конспект. Таянч конспект билан ишлашда
дастлаб талабаларнинг ўқув ахборотларини графикли тасвирларни
қабул қилиш, таҳлил эта олиш, бу шаклдаги маълумотларни қай
эта олиш, уларга таянган ҳолда ўқув материалининг моҳиятини
ѐритишга тайѐрликларини инобатга олиш муҳимдир. Навбатдаги
босқичларда эса талабаларнинг мустақил равишда графикли
тасвир асосида таянч конспектни шакллантириш, унда ўқув
ахборотларини кодлаштиришга ўргатиб бориш талаб этилади.
Таянч конспект назарий материални имкон қадар зидлаш-
тиришга ѐрдам беради. Таълим жараѐнида бу турдаги конспектдан
фойдаланиш машҳур педагоглар – Д.Б.Эльконин, В.В.Давыдов,
В.Ф.Шаталовларнинг фаолиятларида кенг қўлланилган.
Бу турдаги конспект лавҳа, кичик кўриниш характерига эга
бўлиб, нафақат табиий фанлар бўйича, балки ижтимоий (фалсафа,
Dostları ilə paylaş: |