2. Стратегиялар: “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Галерея”,
“Зиг-заг”, “Зинама-зина”, “Музѐрар”, “Ротация”, “Т-жадвал”,
“Юмалоқланган қор” ва ҳ.к.
3. График органайзерлар: “Балиқ скeлети”, “БББ”, “Концеп-
туал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Инсерт”, “Кластер”, “Нима
учун?”, “Қандай?” ва б.
II. Интерфаол таълим методлари ва улардан фойдаланиш
тартиби. Айни ўринда бир гуруҳ интерфаол таълим методлари ва
уларни таълим амалиѐтида қўллаш тартиби тўғрисида сўз
юритилади.
2.1. “Ақлий ҳужум” стратегияси талабаларни мавзу хусусида
кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан
ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга
рағбатлантиради. У ѐрдамида ташкил этилган машғулотларда
ихтиѐрий муаммолар юзасидан бир неча оргинал (ўзига хос)
ечимларни топиш имконияти туғилади. Стратегия мавзу
доирасида маълум қарашларни аниқлаш, уларга муқобил ғояларни
танлаш учун шароит яратади.
66
Уни самарали қўллашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш
лозим:
Талабаларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш,
ғояларни ѐзиш бориш учун ѐзув тахтаси ѐки қоғозларни тайѐрлаб қўйиш
Муаммо (ѐки мавзу)ни аниқлаш
Машғулот жараѐнида амал қилинадиган шартларни белгилаш
Билдирилаѐтган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига
эришиш ва уларни ѐзиб олиш, қоғозлар ғоя (ѐки фикр)лар билан
тўлгандан сўнг ѐзув тахтасига осиб қўйиш
Бошқалар томонидан билдирилган фикр (ғоя)лар устидан
кулиш, кинояли шарҳларнинг билдирилишига йўл қўймаслик
Илгари сурилган ғояларни янада бойитиш асосида
талабаларни қувватлаш
Талабалар томонидан мустақил фикр юритилиши, шахсий
фикрларнинг илгари сурилиши учун қулай муҳит яратиш
Талабанинг бошқалар билдирган фикрларни ѐдда сақлаши, уларга таяниб янги
фикрларни билдириши ва улар асосида муайян хулосаларга келишига
эришиш (билдирилаѐтган ҳар қандай ғоя баҳоланмайди)
Билдирилган фикр, ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда
бўлишига эътибор қаратиш
Янги ғояларни билдириш давом этаѐтган экан, муаммонинг
ягона тўғри ечимини эълон қилишга шошилмаслик
67
Машғулотларда стратегияни қўллашда қуйидагиларга эътибор
қаратиш лозим:
2.2. “Балиқ скeлети” график органайзери (ГО) талабаларда
мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қоби-
лиятини шакллантиради. Уни қўллашда талабаларда мантиқий фикр-
лаш, мавзу моҳиятини ѐритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян
тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланади.
Ундан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилади:
Талабаларни муаммо доирасида кенг фикр юритишга
ундаш, улар томонидан мантиқий фикрларнинг билдирилишига эришиш
1) ўқитувчи ўқувчи (талаба)ларни ГОни қўллаш шарти билан
таништиради;
2) ўқувчи (талаба)лар кичик гуруҳларга бириктирилади;
3) гуруҳлар топшириқларни бажаради;
4) гуруҳлар ўз ечимларини жамоага тақдим этади;
5) жамоа гуруҳларнинг ечимлари юзасидан муҳокама уюштиради
Машғулотда талабалар фаолиятини стандарт талаблар асосида назорат қилиш,
улар томонидан билдириладиган фикрларни баҳолашга йўл қўйилмайди (зеро,
фикрлар баҳоланиб борилса, талабалар диққатларини шахсий фикрларни ҳимоя
қилишга қаратади, оқибатда янги фикрлар илгари сурилмайди; методни қўл-
лашдан кўзланган асосий мақсад талабаларни муаммо бўйича кенг фикр юритишга
ундаш эканлигини ѐдда тутиб, уларни баҳолаб боришдан воз кечишдир)
Ҳар бир талаба томонидан бил-
дирилаѐтган фикрлар рағбат-
лантирилиб борилади, билди-
рилган фикрлар орасидан энг
мақбуллари танлаб олинади;
фикрларнинг рағбатлантирилиши
навбатдаги янги фикрларнинг
туғилишига олиб келади
Ҳар бир талаба ўзининг шахсий
фикрларига асосланиши ва улар-
ни ўзгартириши мумкин; аввал
билдирилган фикрларни умум-
лаштириш, туркумлаштириш ѐки
уларни ўзгартириш илмий
асосланган фикрларнинг шакл-
ланишига замин ҳозирлайди
68
Талабалар топшириқларни қуйидаги тасвир асосида бажаради:
2.3. “Биламан. билишни хоҳлайман. билиб олдим” (БББ)
ГО талабаларга муайян мавзулар бўйича билимлари даражасини
баҳолай олиш имконини беради. Уни қўллашда талабалар гуруҳ
ѐки жамоада ишлашлари мумкин. Гуруҳда ишлашда машғулот
якунида гуруҳлар томонидан бажарилган ишлар таҳлил қилинади.
Гуруҳлар фаолияти қуйидаги кўринишда ташкил этилиши мумкин:
Ўқув фаолияти бевосита ѐзув тахтаси ѐки иш қоғозида ўз
аксини топган қуйидаги схема асосида ташкил этилади:
Таҳлил қи-
линадиган
муаммо
Ҳар бир гуруҳ умумий схема асо-
сида ўқитувчи томонидан берилган
топшириқларни бажаради;
машғулот якунида лойиҳа
бандлари бўйича гуруҳларнинг
муносабатлари умумлаштирилади
1-ечим
(омил)
Гуруҳлар умумий схема-
нинг алоҳида бандлари
бўйича ўқитувчи томони-
дан берилган топшириқ-
ларни бажариб, ғояларни
умумлаштиради
3-ечим
(омил)
2-ечим
(омил)
4-ечим
(омил)
5-ечим
(омил)
69
Биламан
Билишни
хоҳлайман
Билиб олдим
ГОдан фойдаланиш уч босқич асосида амалга оширилади:
Босқичлар бўйича амалга оширилган ҳаракатларнинг тафсилоти
қўйидагича:
Талабаларнинг ўрганилиши режалаштирилаѐтган
мавзу бўйича тушунчаларга эгалик даражалари
аниқланади
1) талабалар кичик гуруҳларга бириктирилади;
2) талабаларнинг янги мавзу бўйича тушунчаларга эгалик даражаси
ўрганилади;
3) талабалар томонидан қайд этилган тушунчалар лойиҳанинг
1-бандига ѐзиб борилади;
4) талабаларнинг янги мавзу бўйича мавжуд билимларини бойитишга
бўлган эҳтиѐжлари ўрганилади;
5) талабаларнинг эҳтиѐжлари сифатида баѐн этилган тушунчалар
лойиҳанинг 2-бандига ѐзиб қўйилади;
6) ўқитувчи янги мавзуга оид умумий маълумотлардан талабаларни
хабардор қилади;
7) талабалар томонидан ўзлаштирилган янги тушунчалар аниқланади;
8) баѐн этилган янги тушунчалар лойиҳанинг 3-бандига ѐзиб
қўйилади;
9) машғулот якунида ягона лойиҳа яратилади
Талабаларнинг мавзу бўйича мавжуд билимларини
бойитишга бўлган эҳтиѐжлари ўрганилади
Талабалар мавзуга оид маълумотлар билан батафсил таништирилади
70
2.4. “Блиц-сўров” методи (инг. “блиц” – тезкор, бир зумда)
берилган саволларга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб қайтарилишини
тақозо этадиган метод саналади. Таълим муассасаларида ушбу
методга мувофиқ саволлар, асосан, ўқитувчи томонидан берилади.
Берилган саволларга жавоблар жамоавий, гуруҳли, жуфтлик ѐки
индивидуал тарзда қайтарилиши мумкин. Жавоб қайтариш шакли
машғулот тури, ўрганилаѐтган мавзунинг мураккаблиги,
талабаларнинг қамраб олинишига кўра белгиланади.
Машғулотларда методни қўллаш қуйидагича кечади:
Методни қўллашда мавзуга доир таянч тушунчалар, асосий
ғояларнинг моҳияти талабалар томонидан оғзаки, ѐзма ѐки тасвир
(жадвал, диаграмма) тарзида ѐритилиши мумкин.
2.5. “Венн диаграммаси” ГО талабаларда мавзуга нисбатан
таҳлилий ѐндошув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий
моҳиятини ўзлаштириш (синтезлаш) кўникмаларини ҳосил
қилишга йўналтирилади. У кичик гуруҳларни шакллантириш
асосида аниқ схема бўйича амалга оширилади.
Ёзув тахтаси ўзаро тенг тўрт бўлакка ажратилади ва ҳар бир
бўлакка қуйидаги схема чизилади:
Ўқитувчи ўрганилган мавзу, муайян таркибий қисмлар
моҳиятининг очиб берилишини талаб этадиган
саволларни ишлаб чиқиб, ўқувчилар эътиборига
ҳавола қилади
Талабалар берилган саволга қисқа муддатда лўнда,
аниқ жавоб беради
Гуруҳ (жуфтлик)да ишлашда бир нафар талаба берилган саволга
жавоб қайтаради (унинг гуруҳдошлари жавобни тўлдиради, (бироқ,
фикрлар акрорланмаслиги лозим)
71
ГО талабалар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий
билим, маълумот ѐки далилларни қиѐсий таҳлил этишга ѐрдам
беради. Ундан муайян бўлим ѐки боблар бўйича якуний дарсларни
ташкил этишда фойдаланиш янада самаралидир.
Уни қўллаш босқичлари қуйидагилардан иборат:
ГОни қўллаш жараѐнида ҳар бир гуруҳ муайян мавзуга оид
топшириқларни бажаради. Талабаларнинг эътиборларига қуйидаги
жадвални тақдим этиш мумкин:
1
Талабалар тўрт гуруҳга бўлинади
2
Ёзув тахтасига топшириқни бажариш
моҳиятини акс эттирувчи схема чизилади
3
Ҳар бир гуруҳга ўзлаштирилаѐтган мавзу (бўлим, боб)
юзасидан алоҳида топшириқлар берилади
Топшириқлар бажарилгач, гуруҳ аъзолари орасидан лидерлар
танланади
Лидерлар гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган фикрларни
умумлаштириб, ѐзув тахтасида акс этган диаграммани тўлдиради
72
Гуруҳлар Диаграмманинг
тартиб рақами
Топшириқлар
мазмуни
1- гуруҳ
1-диаграмма
2-диаграмма
3-диаграмма
2-гуруҳ
1-диаграмма
2-диаграмма
3-диаграмма
3-гуруҳ
1-диаграмма
2-диаграмма
3-диаграмма
4-гуруҳ
1-диаграмма
2-диаграмма
3-диаграмма
2.6. “Дебат” методи (фр. “дебаттере”, “дебац” – “баҳслашмоқ”)
технологияси йиғилиш, мажлис ѐки машғулотларда бирор-бир
мавзу юзасидан иштирокчилар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш,
уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қилади.
Ўқув машғулотларида дебат қуйидаги тартибда уюштирилади:
Ўрганилаѐтган мавзу юзасидан баҳс юритилиши
зарур бўлган муаммо танланади
Муаммо юзасидан алоҳида талаба, гуруҳ ѐки жуфтликлар
томонидан билдириладиган фикрлар таҳлил қилинади
Дебат якунланади
Экспертларнинг фикрлари тингланади
Дебатда билдирилган фикрлар юзасидан хулоса чиқарилади
Баҳслашиш учун икки нафар талаба (гуруҳ ѐки
жуфтлик)ларнинг эътиборларига танланган муаммо ҳавола
этилади
73
2.7. “Кластер” ГО (“кластер” – ғунча, тўплам, боғлам) пухта
ўйланган стратегия бўлиб, уни талабалар билан якка тартибда,
гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотларда қўллаш мумкин.
Кластерлар илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар
ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратади.
ГОдан фойдаланишда қуйидаги шартларга риоя қилиш талаб
этилади:
ГО ѐрдамида талабалар топшириқ бўйича фикрларини кластер
(майда, алоҳида қисмлар) тарзида қуйидагича ифодалайди:
2.8. “Мантиқий чалкаш занжир” стратегияси тушунчалар,
билдирилган фикрлар ўртасида боғлиқликни юзага келтириш,
уларни мантиқий жиҳатдан кетма-кетликда тўғри ифодалашга ѐрдам
беради. Унинг моҳиятига ўқитувчи мавзуни ѐритувчи маълумотларни
тўғри ва нотўғри тартибда баѐн этади. Талабаларнинг вазифаси
Нимани ўйлаган бўлсангиз, уни қоғозга ѐзинг! Фикрингиз-
нинг сифати ҳақида ўйлаб ўтирмай, шунчаки ѐзиб боринг!
Ёзувингизнинг орфографияси ѐки бошқа жиҳатларига эътибор
берманг!
Белгиланган вақт ниҳоясига етмагунича, ѐзишдан тўхтаманг! Агар
маълум муддат ўйлай олмасангиз, у ҳолда қоғозга бирор нарсанинг
расмини чиза бошланг! Бу ҳаракатни янги ғоя туғилгунига қадар
давом эттиринг!
Муайян тушунча доирасида имкон қадар кўпроқ янги ғояларни илгари
суриш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, боғлиқликни кўрсатинг!
74
мантиқий жиҳатдан нотўғри ифодаланган маълумотларни тўғри
далилларга айлантириш, юзага келган мантиқий чалкашликни
тузатиш, фикрларни муайян кетма-кетликда тўғри жойлаштирган
ҳолда узилган занжирни “улаш”дан иборат.
Машғулотда стратегияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга
оширилади:
Изоҳ: ўқитувчи мустақил ишлашини таъминлаш учун ҳар бир
талабага мазмунини бироз ўзгартирган ҳолда алоҳида топшириқ бериши
мумкин.
2.9. “Нилуфар гули” технологияси дидактик муаммоларни
ечишнинг самарали воситаларидан бўлиб, нилуфар гули
кўринишига эга. Асос, унга бириккан тўққизта “гулбарг” (квадрат,
тўртбурчак ѐки айланалар)ларни ўз ичига оладиган бу метод
Ўқитувчи талабаларни стратегиянинг моҳияти билан таништиради
Талабалар бир нечта кичик гуруҳларга бириктирилади
Кичик гуруҳларга чалкаш маълумотларни ўзида
ифодалаган тарқатмали материаллар берилади
Топшириқларни бажариш учун вақт ҳажми (5 дақиқа) белгиланади
Кичик гуруҳ тарқатмали материалда ифодаланган матндаги мантиқий хато
ва чалкашликларни аниқлаб, узилган занжирни “улаш”га ҳаракат қилади
Белгиланган вақт якунлангач, ҳар бир гуруҳдан бир нафар вакил жамоани
топшириқ мазмуни ва гуруҳнинг жавоблари билан таништиради
Жамоада гуруҳларнинг жавоблари юзасидан муҳокама ташкил этилади
Ўқитувчи жамоанинг фикрига таяниб гуруҳлар ишини баҳолайди
75
ѐрдамида асосий муаммо ва унинг мазмунини ѐритишга имкон
берадиган хусусий масалалар ҳал этилади.
Талабаларда ҳал этилаѐтган масала юзасидан мантиқий, изчил
фикрлаш, ички моҳиятини таҳлил қилиш кўникмаларини шакллан-
тирувчи технологияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳал этиладиган масала аниқлаштирилади
Талабалар топшириқ мазмуни ва уни ечиш шартлари билан таништирилади
Талабалар кичик гуруҳ (ѐки жуфтлик)ларга бириктирилади
Гуруҳ ѐки жуфтлик аъзолари марказий тўртбурчак
(квадрат, айлана)да асосий муаммо (ғоя, вазифа)ни қайд этади
Гуруҳ (жуфтлик)лар масаланинг ечими юзасидан фикр юритиб, марказий
тўртбурчак (квадрат, айлана) атрофида саккизта шундай қўшимча чизмаларни
ҳосил қилади (уларда масаланинг хусусий ечимлари баѐн этилади)
Қўшимча чизмалардаги ғоялар гулнинг “гулбарглари”га, яъни шундай алоҳида
мажмуага олиб чиқади (уларнинг ҳар бири яна бир муаммо кўринишини олади)
Ёрдамчи чизмалардаги етакчи муаммо (ғоя, вазифа) атрофидаги
“гулбарглар”да хусусий масала ва ечимлар акс эттирилади
Ўрганилаѐтган масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб,
бу жараѐн бир неча бор такрорланиши мумкин
Ҳар бир гуруҳ ѐки жуфтликлар топшириқ юзасидан
ўз ечимларини тақдимот тарзида баѐн этади
Гуруҳларнинг ечимлари муҳокама қилиниб, энг тўғри вариант аниқланади
Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ишига баҳо бериб, машғулотни якунлайди
76
Талабаларга қуйидаги схема намуна сифатида тақдим этилади:
B
Z
C
D
B
Z
C
D
A
F
G
H Y
F
G
H
Y
2.10. “Swот-таҳлил” стратегияси муаммонинг асосий тўрт
жиҳатини ѐритишга хизмат қилади. Талабалар мавзунинг
мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали
моҳиятини ѐритади, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаб,
ҳал қилиш имкониятларини топади.
У ѐрдамида муаммонинг қуйидаги тўрт жиҳати таҳлил қилинади:
S
W
О
Т
Кучли (устун) жиҳатлари (ҳал этилаѐтган
муаммонинг афзалликларини ѐритиш)
Кучсиз (заиф) жиҳатлари (мақсадга эришиш йўлида
ташкил этилаѐтган ҳаракатларга ички омилларининг
таъсирини ўрганиш)
Имкониятларни чамалаш (белгиланган вазифаларни
ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини излаш)
Таҳдидни ўрганиш (мақсадга эришиш йўлида ташкил
этилаѐтган ҳаракатларга ташқи омилларининг таъсири
аниқлаш)
77
Машғулотларда стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича:
Изоҳ: стратегияни қўллаш муайян қийинчиликларни келтириб
чиқариш эҳтимоли мавжуд. Бундай ҳолларда ўқитувчи
стратегиянинг асосий моҳияти ѐки бирор босқичини
талабаларнинг билими даражасига мослаб, унга тушунарли сўзлар
билан ифодалаши (ўзгартириши) мумкин. Ўқитувчи томонидан
талабаларга стратегиянинг моҳияти, афзалликлари ҳақида
етарлича маълумот берилиши улар томонидан ҳал этиладиган
муаммо моҳиятининг тўла тушунилишини таъминлаш ва кутилган
натижага эришишга ѐрдам беради.
Ўқитувчи талабаларни стратегиянинг моҳияти билан таништиради
Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратади
Гуруҳларга бир хил ѐки бир неча хил муаммони ҳал этиш
топшириғи берилади
Топшириқни бажариш учун вақт ҳажми (6-10 дақиқа) белгиланади
Гуруҳлар топшириқни бажаришга киришади
Белгиланган вақт ниҳоясига етгач, ҳар бир гуруҳдан
1 нафар вакил гуруҳ иши билан жамоани таништиради
Гуруҳларнинг ишлари ўқитувчи ва жамоа томонидан муҳокама
қилинади
Ўқитувчи жамоанинг фикрига таянган ҳолда энг яхши ишни эълон
қилади
Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ишига баҳо бериб, машғулотни якунлайди
78
2.11. “Синквейн” стратегияси. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил
томонидан ишлаб чиқилган “Ўқиш ва ѐзиш асосида танқидий
фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба ва
талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда
танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун “Синквейн”
стратегиясини қўллаш самарали эканлиги айтилади.
Бу ўринда стратегиянинг моҳияти билан танишиб ўтиш мақсадга
мувофиқдир.
Синквейн тузиш мураккаб жараѐн бўлиб, уни самарали ташкил
этиш учун муайян қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Одатда,
синквейн тузиш беш босқичли ҳаракатларни ташкил этиш орқали
амалга оширилади. Мисол учун:
Синквейн (фр. “беш қатор” маъносини англатади) маълумотлар-
ни синтезлаш (алоҳида маълумотлар асосида яхлит ғояларни
шакллантириш)га ѐрдам берадиган қофиясиз шеър бўлиб, у
асосида ўрганилаѐтган мавзу (тушунча, ҳодиса, воқеа)ларга оид
маълумотлар тўпланади; ҳар бир ўқувчи (талаба) ушбу маълумот-
лар йиғиндиси (қофиясиз шеър)ни ўз сўзлари билан турли вариант
ѐки нуқтаи назарлар орқали ифодалаш имкониятига эга
Синквейн тузиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиѐтларни бир неча
сўз орқали яққол, ѐрқин ифодалаш малакаси бўлиб, бу жараѐн
мавзуни пухтароқ ўзлаштириш, маълумотларни яхшироқ англашга
ѐрдам беради
79
Синквейнлар қуйидаги ҳолатларда самарали саналади:
2.12. “Скарабей” стратегияси (“Қўнғиз”) талабаларда
мантиқий фикрлаш қобилиятини, хотирани, шунингдек, муайян
муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ, эркин ифодалаш
малакасини ривожланишига хизмат қилади. Талаба стратегияни
қўллаш жараѐнида билимларининг сифати, даражасини холис
баҳолаш, ўрганилаѐтган мавзу ҳақидаги тасаввури кўламини
аниқлаш имкониятини қўлга киритади. Стратегия, шунингдек,
турли ғояларни очиқ, эркин, мантиқан ифодалаш, улар ўртасидаги
ўзаро боғлиқликни аниқлашда ҳам самарали саналади.
1-босқич
Мураккаб
ахборотни
синтезлашда
2-босқич
Талабаларнинг
билимларини
баҳолашда
3-босқич
Талаба томонидан
ижодий ишланма-
ларнинг тақдим
этилишида
4-босқич
Синквейнлар
самаралидир
Мавзу бир сўз билан ифодаланади (одатда от
танланади)
Мавзу иккита сифат билан ифодаланади (одатда 2 та
сифат танланади)
Мавзу доирасида ташкил этиладиган хатти-ҳаракат
учта сўз билан ифодаланади (3 та феъл ѐки
равишдош ѐзилади)
Мавзуга нисбатан муносабатни англатадиган
тўртта сўздан иборат фикр ѐзилади
(4 та сўздан иборат жумла ѐзилади)
Мавзу моҳиятини такрорловчи, маъноси
унга яқин бўлган битта гап ѐзилади (мавзуга доир
синонимлар асосида гап ѐзилади)
5-босқич
80
Унинг ѐрдамида талабаларда қуйидаги сифатларни шаклланти-
риш, ривожлантиришга эришиш мумкин: мустақил ишлаш; муло-
қатга эркин кириша олиш; хушфеъллик, ўзгалар фикрини ҳурмат
қилиш; фаоллик; фаолиятга ижодий ѐндашиш; фаолиятининг
самарали бўлишига қизиқиш; ўз-ўзини баҳолаш.
Стратегиядан дарснинг муайян босқичларида турли мақсадлар-
да фойдаланиш мумкин. Яъни:
Мазкур стратегия талаба томонидан осон қабул қилинади. Зеро,
у шахсга хос фикрлаш, билиш хусусиятларини инобатга олган
ҳолда ишлаб чиқилган.
2.13. “Қарорлар шажараси” стратегияси (“Қарор қабул
қилиш технологияси”) муайян фан асосларига оид бир қадар
мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, маълум масалаларни ҳар
томонлама, пухта таҳлил этиш асосида улар юзасидан муайян
хулосаларга келиш, муаммо юзасидан билдирилаѐтган бир нечта
хулоса орасидан энг мақбул ҳамда тўғрисини топишга
йўналтирилган техник ѐндошувдир. У аввалги вазиятларда қабул
қилинган қарорларни яна бир бора таҳлил қилиш, уни мукаммал
тушунишга хизмат қилади.
Таълимда стратегияни қўллаш ўрганилаѐтган муаммо юзасидан
оқилона қарор қабул қилиш (хулосага келиш) учун талабалар
томонидан билдирилаѐтган ҳар бир вариантни таҳлил қилиш,
мақбул ва номақбул жиҳатларини аниқлаш имкониятини яратади.
Унга кўра машғулотларда талабалар қуйидаги чизма асосида
ишлайди (у ѐки бу тартибдаги фаолиятни олиб боришда ѐзув
тахтасидан фойдаланади):
Дарснинг
бошида
Дарснинг
ўртасида
Дарснинг
охирида
Талабаларнинг ўқув
фаолиятини рағбалантириш
Ўқув материалининг моҳияти,
мазмуни ва тузилишини белгилаш
Талабалар томонидан ўзлаштирилган
билимларни мустаҳкамлаш
ва машғулотни якунлаш
81
Стратегиянинг ўзига хос жиҳати шундаки, у бевосита маълум
лойиҳа асосида қўлланилади. Лойиҳа қуйидаги кўринишга эга:
Умумий муаммо
1-қарор варианти
2-қарор варианти
3-қарор варианти
Афзаллиги Камчилиги Афзаллиги Камчилиги Афзаллиги Камчилиги
Dostları ilə paylaş: |