Ҳамкорлик таълими технологиялари – ўқув жараѐнида
талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни
биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек,
“педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил
этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар
51
социология, ҳуқуқ ва б.) ҳамда гуманитар (адабиѐт, эстетика,
этика, маданиятшунослик, мусиқа, тасвирий санъат ва ҳ.к.)
фанларга доир билимларни ҳам самарали, муваффақиятли
ўзлаштиришга хизмат қилади. Бу турдаги конспект ўзида катта
ҳажмдаги назарий билимлар блокини ҳам қамраб олади ва уни
ихчам, тизимли шаклда қисқа баѐн этади.
Схема, жадвал, таянч белги, графикли чизма, таянч конспект,
мантиқий баѐнга асосланган конспект, тизимли-тузилмавий
ѐндошув ва б. ўқув материалини тизимлаштиришга хизмат қилади.
ОТМда таянч конспектлардан фойдаланиш қуйидаги
имкониятларни юзага келтиради:
- талабаларни маъруза машғулотларида педагог томонидан
берилаѐтган назарий маълумотларни зерикарли тарзда механик
қайд этиб боришдан озод этади;
- ўқитувчига аудиториядаги талабалар билан кўпроқ мулоқот
қилиш имкониятини яратади;
- талабалар томонидан ўқув материалларини сўзлар ѐрдамида,
визуал ҳамда кўриш орқали самарали қабул қилинишини
таъминлайди;
- таълим жараѐнида талабалар томонидан ўқув топшириқларини
муҳокама асосида самарали бажариш самарадорлигини оширади;
- талабаларнинг янги билимларни ўзлаштириш жараѐни ва
сифатини назорат қилиш учун имконият яратади;
- талабаларга ўз билимларини тизимлаштиришга ѐрдам беради;
- ўқув ахборотларини кодлаштириш орқали талабалар ўқув
фанининг мураккаб бўлим, тушунча ва концепцияларини пухта
ўзлаштира олади;
- ўқув материалини ўзлаштириш учун сарфланадиган вақтни
қисқартириб, талабаларга кўпроқ амалий ва таҳлилий ишларни
бажаришга имкон беради;
- талабаларни замонавий таълим технологияларидан ўқув
жараѐнининг самарадорлигини ошириш мақсадида амалий
фойдаланишга ўргатади;
- талабалар орасида ўзаро ҳаморликни қарор топтиради;
- талабаларни тест топшириқлари билан мустақил ишлашга
ўргатади
52
Кўпгина педагоглар ўз фаолиятларида машҳур педагог
В.Ф.Шаталов томонидан асосланган таянч конспект билан ишлаш
методикасидан фойдаланади.
Таянч конспект қуйидаги талаблар асосида шакллантирилади:
Юқорида
айтиб
ўтилганидек,
ўқитувчи
томонидан
тайѐрланадиган таянч конспектда таянч тушунчалар, муҳим
назариялар, асосий қоидалар ва самарали методларнинг моҳияти
очиб берилади, шунингдек, тасвирий намуналар, назорат
саволлари, ўқув топшириқлари қай этилади.
ОТМда дастлаб ўқитувчи томонидан шакллантирилган таянч
конспект талабаларга тақим этилади, аста-секин улар мустақил
равиша бу каби таянч конспектларни шакллантиришга ўргатилади.
Дастлабки машғулотда талабаларга таянч конспект тақдим
этилган бўлса, навбатдаги машғулотда ўқитувчи у асосида ўқув
материали мазмуни қисқача такрорлайди. Сўнгра талабалар билан
мулоқот ташкил этилади. Бу мулоқот мини диктант, блиц-сўров,
индивидуал савол-жавоб, жуфтликдаги сўров, тезкор такрорлаш
каби шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Таянч конспект қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлади:
- ўқув материалини баѐн ва тақдим этишда ягона изчилликка эришиш;
- тушунча ва ибораларнинг тасвирий-шаклий жиҳатдан ягона бўлиши;
- ўқув материали бўйича муҳим ўринларнинг акс эттирилиши;
- сўз, мисол, рамз, гарфик, формулалар ва б.нинг минимал миқдоридан
фойдаланиш;
- қисқартма ва тушунарсиз тасвирларнинг бўлмаслиги;
- ахборотларнинг кодлаштирилиши;
- таянч конспектнинг маъруза матни ҳамда
- дарсликда берилган материал билан изчилликка эришиш;
тасвирнинг яққол ифодаланиши, аниқ бўлиши
53
Таянч конспект билан ишлаш бутун курс бўйича давом этади ва
назорат ҳамда коррекциялаш билан якун топади.
IV. “Ажурли арра” стратегияси – ҳамкорлик таълими
технологияларининг муҳим тури. Юқорида айтиб ўтилганидек,
ҳамкорлик таълимида “Ажурли арра” стратегиясидан кенг
фойдаланилади.
Ушбу стратегияни қўллаш жараѐнида талабалар тайѐр матнлар
билан ишлайди. 1986 йилда Ф.Славин томонидан “Ажурли арра-2”
методи ишлаб чиқилган бўлса-да, бироқ, “Ажурли арра” стратегияси
ўзининг оммавийлигини сақлаб қолди.
“Ажурли арра” стратегиясининг технологик модели қуйидагича
(14-расм):
1. Ўқув модули (фани)нинг номи.
2. Ўқув дастури бўйича маърузанинг тартиб рақами.
3. Маъруза мавзуси.
4. Маъруза учун танланган эпиграф (у имкон қадар берилиши зарур).
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларнинг рўйхати.
6. Муаммонинг қўйилиши.
7. Муҳокама қлинадиган асосий масалаларнинг сурат, графикли
тасвир, жадвал, диаграмма, расм ва б. шаклдаги схемали изчил баѐни.
8. Асосий таянч тушунча, қоида, назария ва методлар моҳияти-
нинг ихчам тарзда ѐритилиши.
9. Мавзу бўйича тест топшириқлари.
10. Талабалар томонидан янги материалнинг ўзлаштирилиш
даражасини аниқловчи блиц-сўров ѐки мини тест.
11. Хулоса.
12. Уйга вазифа
“Ажурли арра” стратегияси (фр. “ажоур” – бир ѐқдан иккинчи
ѐққа ўтган, икки томони очиқ) – яхлит мавзуни бир нечта қисм-
ларга ажратган ҳолда мазмунини ѐритиш асосида талабаларнинг
уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб
бериш лаѐқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия
54
14-расм. “Ажурли арра” стратегиясининг технологик модели
Машғулотда “Ажурли арра” стратегиясини қўллаш қуйидаги
босқичларда амалга оширилади (15-расм):
15-расм. “Ажурли арра” стратегиясини қўллаш босқичлари
Ў
қи
ту
вчи
1. Педагог талабаларни стратегияси моҳияти билан таништиради
Топшириқ
2. Педагог талабаларни гуруҳларга ажратади
1-гуруҳ
3. Ўзлаштириладиган материаллар матни бир нечта қисмларга
ажратилган ҳолда алоҳида қоғозларда қайд қилинади
2-гуруҳ
4. Матнли материаллар жойлаштирилган пакет гуруҳларга
тарқатилади
3-гуруҳ
5. Гуруҳлар матнли материаллардан фойдаланиб, топшириқни
бажаради
4-гуруҳ
6. Топшириқ бажарилгач, ҳар бир гуруҳдан матнни яхши ўзлаштирган
талаба ажратиб олиниб, улардан эксперт гуруҳи шакллантирилади
5-гуруҳ
7. Эксперт гуруҳи аъзолари ўзлари ўзлаштирган материал
мазмунини бошқаларга етказиш режасини тузади
Э
ксп
ер
т
г
ур
уҳ
и
8. Эксперт гуруҳи аъзолари ўзлари ўзлаштирган
материал мазмунини бошқа гуруҳларга ҳам ўргатади
талаба
талаба
талаба
талаба
талаба
талаба
талаба
талаба
талаба
талаба
1-гуруҳ
2-гуруҳ
3-гуруҳ
4-гуруҳ
5-гуруҳ
Н
ат
иж
а
55
Мазкур стратегияни қўллашда талабаларнинг мавзуни пухта
ўзлаштирганлиги, ўзлари эга бўлган билимларни бошқаларга
етказиб бериш лаѐқатига эга бўлишлари муҳим саналади.
Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида
ҳамкорлик таълими ҳам муҳим ўрин тутади. Айни вақтда етакчи
хорижий мамлакатларнинг таълими амалиѐтида ҳамкорлик
таълимдан кенг фойдаланишга эътибор қаратилмоқда. Жуфтлик,
кичик гуруҳ ва, баъзан жамоада ўзаро ҳамкорлик асосида ўқув
материалларининг ўзлаштирилиши таълим олувчиларда ўқитиш
жараѐни ҳамда ўқув материалига нисбатан қизиқишни юзага
келтиради, ўқув-билиш фаоллигини оширади. Қолаверса,
ҳамкорликка асосланган таълим таълим олувчиларнинг самарали
равишда ижтимоийлашувларига кўмаклашади. Бинобарин,
ҳамкорлик асосида таълим олар экан, таълим олувчиларда бир-
бирларини қўллаш, бир-бирларига ѐрдам кўрсатиш, жуфтлик,
гуруҳ ва жамоа муваффақияти учун курашиш малакалари
шаклланади. Республика узлуксиз таълимида ҳам ҳамкорлик
таълимининг кенг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Назорат саволлари:
1. Ҳамкорлик таълими нимага хизмат қилади?
2. Ҳамкорлик таълими қандай тамойилларга асосланади?
3. Ҳамкорлик таълими қандай шаклларда ташкил этилади?
4. Ҳамкорлик таълимини ташкил этиш қандай тартибга
асосланади?
5. Ҳамкорлик таълими технологиялари деганда нимани
тушунасиз?
6. Таянч конспект нима?
7. Таянч конспект қандай дидактик имкониятларга эга?
8. Таянч конспект қандай талаблар асосида шакллантирилади?
9. Таянч конспект қандай тарикбий тузилмага эга?
10. “Ажурли арра” стратегияси нимага хизмат қилади?
11. “Ажурли арра” стратегиясини қўллаш қандай босқичларга
асосланади?
56
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш техно-
логиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2007. – 97 б.
2. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда
инновацион технологиялар / Амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод”
жамғармаси, 2008. – 180 б.
3. Ишмуҳaмммедов Р. Тaълимдa инновaция. – Т.: “Fan va
texnologiyalar” нашриѐти, 2010.
4. Лиманова
Г.Н.
Технология
сотрудничества
//
http://www.emissia.org/offline /2003/903.htm.
5. Прокопишина Н.А. Технология сотрудничества как
педагогическая стратегия активного обучения / Метод. пособие. –
Новочеркасск: Новочеркасский ГПИ, 2005. – 32 с.
6. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол
методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Метод.қўлл. – Т.: Низомий
номли ТДПУ, 2013. – 115 б.
57
ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
1. Интерфаол таълим технологияларининг дидактик моҳияти.
2. Интерфаол таълим методлари ва улардан фойдаланиш
тартиби.
Таянч тушунчалар: интерфаол, интерфаоллик, интерфаол таълим
интерфаол таълимга хос белгилар, интерфаол таълим тамойиллари,
интерфаол таълим технологиялари (ТТ), интерфаол методлар,
стратегия, график органайзер.
I. Интерфаол таълим технологияларининг дидактик моҳияти.
Замонавий шароитда таълим самарадорлигини оширишнинг энг
мақбул йўли – бу машғулотларнинг интерфаол методлар ѐрдамида
ташкил этиш деб ҳисобланмоқда. Хўш, интерфаол методларнинг
ўзи нима? Улар қандай дидактик имкониятларга эга? Таълим
жараѐнида интерфаол методларнинг ўринли, мақсадга мувофиқ
қўлланилиши қандай самараларни кафолатлайди? Қуйидаги ана
шу каби саволларга қисқача жавоб топилади.
Моҳиятига кўра интерфаоллик талабаларнинг билим, кўникма,
малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида
биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш
лаѐқатига эгаликларини англатади. Мантиқий нуқтаи назардан эса
интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий субъектларнинг суҳбат
(диалог), ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат, фаолиятни олиб
боришларини ифодалайди.
Таълим соҳасида фаолият юритаѐтган ҳар бир мутахассис яхши
биладики, анъанавий таълим ҳам суҳбат (диалог)га асосланган ва
бу суҳбат қуйидаги ўзаро муносабат шаклларида ташкил этилади
(16-расм):
Интерфаол таълим (ингл. “interact”, рус. “интерактив”; “inter” –
ўзаро, “act” – ҳаракат қилмоқ) – талабаларнинг билим, кўникма,
малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро
ҳаракатини ташкил этишга асосланувчи таълим
58
16-расм. Анъанавий таълимга асосланган суҳбат
Интерфаол таълим ўқитиш жараѐнининг асосий иштирок-
чилари – ўқитувчи, талаба ва талабалар гуруҳи ўртасида юзага
келадиган ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозалар, ўзаро фикр
алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади, уларда
эркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай баѐн этиш,
муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув
материалларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўзаро яқинлик-
ларини юзага келтириш, “ўқитувчи – талаба – талабалар
гуруҳи”нинг ўзаро бир-бирларини ҳурмат қилишлари, тушуниш-
лари ва қўллаб-қувватлашлари, самимий муносабатда бўлишлари,
руҳий бирликка эришишлари кабилар билан тавсифланади.
Интерфаол таълимда суҳбат қуйидаги шахслар ўртасида
ташкил этилади (17-расм):
17-расм. Интерфаол таълимда ташкил этиладиган
суҳбат (диалог)
Анъанавий
таълимдаги суҳбат
иштирокчилари
И
нтер
ф
ао
л таъ
ли
м
да
ги
суҳбат
иш
тир
ок
чил
ари
Ўқитувчи –
талабалар гуруҳи
(жамоаси)
Талаба – талаба
(жуфтликда ишлаш)
Ўқитувчи –
талаба
Талаба – талабалар гуруҳи (гуруҳ ѐки
кичик гуруҳда ишлаш)
Талаба – талабалар жамоаси (синф, гуруҳ
жамоасида ишлаш)
Талаба – ахборот-коммуникацион
технологиялар
59
Интерфаол ТТ моҳиятига кўра суҳбатнинг “талаба – ахборот-
коммуникацион технологиялар” шаклида ташкил этилиши талабалар
томонидан мустақил равишда ѐки ўқитувчи раҳбарлигида ахборот
технологиялари ѐрдамида билим, кўникма, малакаларнинг
ўзлаштирилишини англатади.
Ўқитувчи интерфаол таълим ѐрдамида
талабаларнинг
қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик, ўз-ўзини назорат, ўз-
ўзини бошқариш, самарали суҳбат олиб бориш, тенгдошлари
билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш,
мустақил, ижодий, танқидий фикрлаш, муқобил таклифларни
илгари суриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баѐн қилиш, ўз нуқтаи
назарларини ҳимоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга
интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби сифатларни
шакллантиришга муваффақ бўлади. Энг муҳими, интерфаол ТТни
қўллаш орқали ўқитувчи талабаларнинг аниқ таълимий мақсадга
эришиш йўлида ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатларини
ташкил этиш, йўналтириш, бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш
орқали холис баҳолаш имкониятини қўлга киритади.
Ўқув жараѐнининг интерфаол ТТга асосланиши бир қарашда
ниҳоятда оддий, содда, ҳатто “болалар ўйини” каби таассурот
уйғотади. Бироқ, бунда ўқитувчининг маълум даражада қуйидаги
омилларга эга бўлиши талаб қилинади (18-расм):
60
18-расм. Интерфаол таълим самарадорлигини
таъминловчи асосий омиллар
Шу билан бирга интерфаол ТТни қўллаш самарадорлиги
қуйидаги иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ (19-расм):
Асосий омиллар
Иш тажрибаси
Методик малака
Таянч педагогик-психологик
билимлар
Ташкилотчилик
қобилияти
Дидактик воситалар
(ахборот, тарқатма
материаллар, дарс
жиҳозлари)га эга бўлиш
Талаба ва талабалар гуруҳи
ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг ишонч ва
ҳурматга асосланиши
Талаба ва талабалар
гуруҳининг ўзаро
ҳамкорликка эриша олиши
Таълим жараѐнида
демократик ғояларнинг
устувор ўрин тутиши
Ахборотларни тақдим этишда хилма-хил метод,
воситаларнинг самарали, ўринли, мақсадга мувофиқ ва
ўзаро мосликда қўллашга эришиш
61
19-расм. Интерфаол таълим самарадорлигини
таъминловчи асосий омиллар
Одатда интерфаол ТТга асосланган таълимий ҳаракатлар
қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
Интерфаол ТТни қўллаш жараѐнида талабалар қуйидаги
имкониятларга эга бўлади:
Ўқувчиларнинг ўқитувчи
томонидан қўйиладиган
талабларга бўйсуниш хоҳишига
эгаликлари
- индивидуал;
- жуфтлик;
- гуруҳ;
- жамоа билан ишлаш
- гуруҳ ѐки жамоа билан ҳамкорликда ишлаш;
- тенгдошлари орасида ўз ғояларини эркин баѐн қилиш, билим-
ларини ҳеч қандай руҳий тўсиқларсиз намойиш этиш;
- муаммони ҳал қилишга ижодий ѐндашиш;
- гуруҳ ѐки жамоадошлари билан руҳий яқинликка эришиш;
- ўз ички имконият ва қобилиятларини тўлиқ намоѐн қила олиш;
- фикрлаш, фикрларни умумлаштириш ва улар орасидан энг
муҳимларини саралаш;
- ўз фаолиятини назорат қилиш ва мустақил баҳолаш;
- ўз имкониятлари ва кучига ишонч ҳосил қилиш;
- турли вазиятларда ҳаракатланиш ва мураккаб вазиятлардан чиқа
олиш кўникмаларини ўзлаштириш
Ўқувчиларнинг дарсга нисбатан
масъулиятли ѐндашишлари,
бурчни англай олишлари
Иккиламчи омиллар
Ўқувчиларнинг дарсга психологик
тайѐрликлари
Ўқувчиларнинг ўзлаштириш
даражаси
Ўқувчиларнинг муайян даражада
ҳаѐтий тажрибаларга эгаликлари
Ўқувчиларнинг тенгдошлари ва ўқи-
тувчи билан ҳамкорлик қилишга
мойилликлари
62
Интерфаол таълим муайян белгиларга эга. Қуйидагилар
интерфаол таълимга хос асосий белгилар саналади (20-расм):
20-расм. Интерфаол таълимнинг асосий белгилари
Изоҳ: Рефлексия (лот. “reflexio” – ортга қайтиш, акс этиш):
кишининг ўз хатти-ҳаракатлари, уларнинг асосларини тушуниб
етиши, фаҳмлашига қаратилган назарий фаолияти; билишнинг
алоҳида фаолияти; шахсий кечинмалари, ҳис-туйғулари ва ўй-
хаѐллари моҳиятини фикрлаш орқали англаш).
Барча таълим турлари каби интерфаол таълим ҳам устувор
тамойилларга эга. Улар:
Асосий белгилар
1. Машғулот – маъруза эмас, балки жамоанинг умумий иши.
2. Гуруҳнинг тажрибаси педагогнинг тажрибасидан кўп.
3. Талабалар ѐш, ижтимоий мавқе ва тажрибага кўра ўзаро тенг.
4. Ҳар бир талаба ўрганилаѐтган муаммо юзасидан
ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга.
5. Машғулотда талаба шахси танқид қилинмайди
(фикр танқид қилиниши мумкин).
6. Билдирилган ғоялар талабаларнинг фаолиятини бошқармайди,
балки фикрлаш учун ахборот (маълумот) бўлиб хизмат қилади
Кўп фикрлилик
Суҳбат (диалог)
Фикрлашга асосланган
фаолият
Ғояларнинг яратилиши (илгари
сурилиши)
Танлаш имкониятининг
мавжудлиги
Муваффақиятли вазиятларни ҳосил
қилиш
Рефлексия
63
Интерфаол таълим қуйидаги имкониятларга эга:
Таълимни ташкил этишга интерфаол ѐндошувни қарор
топшириш учун педагоглар бир қатор шартларга риоя эта
олишлари зарур. Улар (21-расм):
21-расм. Интерфаол таълим самарадорлигини таъминловчи
шартлар
- талабаларда билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни
уйғотади;
- таълим жараѐнининг ҳар бир иштирокчисини рағбатлантиради;
- ҳар бир талабанинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади;
- ўқув материалининг самарали ўзлаштирилиши учун қулай
шароит яратади;
- талабаларга кўп томонлама таъсир кўрсатади;
- талабаларда ўрганилаѐтган мавзулар бўйича фикр ҳамда муноса-
батни уйғотади;
- талабаларда ҳаѐтий зарур кўникма, малакаларни шакллантиради;
- талабаларнинг хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартирилишини
таъминлайди
Асосий шартлар
Топшириқни бажариш,
материалларни тақдим этиш,
гуруҳларнинг ишланмаларини
муҳокама қилиш
учун вақтнинг аниқ белгиланиши
Талабаларнинг кичик гуруҳларга
моҳирона бириктирилиши (ҳар
бир гуруҳда фаол, нофаол
талабаларнинг тенг миқдорда
бўлиши)
Таълим жараѐнига жамоадаги
барча ўқувчиларнинг тўла қамраб
олиниши
Талабаларнинг машғулотларга
руҳан тайѐрликларини инобатга
олиш
Талабалар сонининг кўп
бўлмаслиги (25-30 нафар ўқувчи
билан кичик гуруҳларда ишлаш
самаралидир)
Ўқув хонасининг жиҳозланиши
(стуллар доира, арча, “Жонли
линия” каби шаклларда
жойлаштирилади)
64
Изоҳ: Стуллар кичик ва катта доира шаклида жойлаштирил-
ганда кичик доирада талабалар, катта доирада эксперт гуруҳи
жойлашади.
Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол таълимнинг
қуйидаги шаклларда амалга оширилаѐтганлиги барчага маълум
(22-расм):
22-расм. Интерфаол таълимнинг асосий шакллари
Бугунги кунда республика таълим муассасаларида интерфаол
таълимни ташкил этишда қуйидаги энг оммавий технологиялар
қўлланилмоқда:
1. Интерфаол методлар: “Кейс-стади” (ѐки “Ўқув кейслари”),
“Блиц-сўров”, “Моделлаштириш”, “Ижодий иш”, “Муносабат”,
“Режа”, “Суҳбат” ва б.
Асосий шакллар
Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш
Дидактик ўйинлар
(ишбилармонлик, ролли ва
имитацион ўйинлар)
Ижтимоий заҳиралардан
фойдаланиш (мутахассисларни
таклиф этиш, табиий ва
ижтимоий объектларга
экскурсиялар уюштириш)
Ижодий топшириқни бажариш
Тест ўтказиш
Масофавий таълим
Тренинглар ўтказиш
Ижтимоий лойиҳа (мусобақа,
интервью, форум, акция,
томоша ва кўргазма)ларни
амалга ошириш
Янги материални ўрганиш ва
мустаҳкамлаш (интерфаол
маъруза, кўрсатмали қуроллар,
видео ва аудиоматериаллардан
фойдаланиш)
Кичик гуруҳларда ишлаш
Қайтар алоқа
“Чигал ѐзди” машқларини ташкил
этиш
65
|