Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Innovatsion talim texnologiyalari


Етакчи моделлар 
Франчайзинг 
 
Бирламчи модел 
 
Иккиламчи модел 
 
Аралаш модел 
 
Консорциум 
Валидация 
Узоқлаштирилган 
аудиториялар 
 
Лойиҳалар 
92

Австралиядаги  Янги  Англия  университети  (University  of  New 
England) мана шу модел асосида фаолият олиб боради).  
3. Аралаш модел (масофавий таълимнинг турли шакллари, бир 
неча  шаклларнинг  интеграциясига  асосланган  модел;  таълим 
олувчилар  масофавий  таълим  курслари  ва  университет 
дастурларини  ўзаро  параллел  равишда  ўзлаштиради;  анъанавий 
курслар доирасида виртуал семинар, тақдимот ва видео-маърузага 
асосланган машғулотлар ташкил этилади; бу каби интеграллашган 
курслар  Янги  Зеландиянинг  Массей  университети  (Massey 
University, New Zealand)да  ташкил этилади.  
4.  Консорциум  (лот.  “consortium”  –  “шериклик”,  “биргаликда 
иштирок  этиш”;  масофавий  таълимни  ташкил  этувчи  икки 
университетдан  иборат  бирлашма;  университетлар  ўқув 
материалларини  ўзаро  алмаштиради  ѐки  муайян  вазифаларни 
ўзаро  бўлишиб  олган  ҳолда  бажаради;  м:  бир  университет 
масофавий  таълим  учун  ўқув  материалларини  тайѐрласа, 
иккинчиси  виртуал  ўқув  гуруҳларини  ўқитувчилар  билан 
таъминлайди 
ѐки 
масофавий 
таълим 
дастурларининг 
аккредитациясини  таъминлайди;  бундай  ҳолатда  университет, 
унинг  марказлари,  факультетлари,  нодавлат  ташкилотлари,  давлат 
муассасалари  университетлар  билан  ҳамкорликка  эришишлари 
мумкин;  Канададаги  Очиқ  ўқув  Агентлиги  (Open  Learning  Agency, 
Canada) ушбу модел асосида иш кўради).  
5. Франчайзинг (ингл. “franchise” – “лицензия”, “ҳуқуқ”; ўзаро 
ҳамкор  университетларнинг  бир-бирларига  ўзлари  томонидан 
ташкил  этиладиган  масофавий  таълим  курсларини  ташкил  этиш 
ҳуқуқининг бериши; ушбу модел асосида таълим олувчилар гарчи 
муайян    университетда  таҳсил  олсалар-да,  консорциумга  аъзо 
етакчи  олий  таълим  муассасасининг  талабаси  оладиган  ҳажмда 
сифатли таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига, қолаверса, 
улар  каби  дипломга  эга  бўлади;  Буюк  Британиянинг  Очиқ 
университети қошидаги Бизнес Мактаби (Open University Business 
School,  Great  Britain)  билан  ўзаро  ҳамкорликка  эришган  Шарқий 
Европадаги  қатор  университетлар  ана  шу  моделга  асосланиб 
фаолиятни ташкил этади).  
6.  Валидация  (ингл.  “validation”  –  “қондириш”;  таълим 
маҳсулоти, таълим  хизматлари ѐки таълим тизими  истеъмолчилари 
эҳтиѐжларининг  қондирилиши;  масофали  таълимнинг  кенг 
93

тарқалган  бу  моделига  кўра  ўзаро  ҳамкор  таълим  муассасалари 
тенглик тамойилига мувофиқ масофавий таълимни барча даражада 
биргаликда ташкил этиш хусусида келишиб олади; уларнинг бири 
диплом  валидацияси,  иккинчиси  ўқув  курслари,  дастурларини 
акредитация  қилади,  учинчиси  намунадаги  диплом  ҳамда 
сертификатларни  бериш  учун  масъул  бўлади,  илмий  даражалар 
беради ва ҳ.к.).  
7.  Узоқлаштирилган  аудиториялар  (унга  кўра  замонавий 
ахборот  технологиялари  ва  инновацион  характераги  таълим 
воситалари  кенг  қўлланилади;  бир  олий  ўқув  юртида  ташкил 
этилаѐтган  ўқув  курслари,  маъруза  ва  семинарлар  ундан  узоқ 
масофада жойлашган таълим муассасаларининг ўқув аудиторияларга 
телекоммуникация  воситалари  орқали  синхрон  телекўрсатув, 
видеоанжуман ва радиоэшиттириш кўринишида узатилади; ўқитувчи 
бир вақтнинг ўзида талабаларнинг катта аудиторияси билан ишлайди; 
АҚШнинг  Висконсия  университети  (Wisconsin  University,  USA), 
Хитойнинг  марказий  радио  ва  телеведение  университети  (China 
Central  Radio  and  TV  University)да  масофавий  таълимнинг  ушбу 
моделидан фойдаланилади.  
8. Лойиҳалар (у давлат таълим ѐки илмий-тадқиқот дастурлари 
доирасида  кенг  қамровлик  лойиҳани  амалга  ошириш  учун 
мўлжалланади;  асосий  эътибор  ўқув  материалларини  тайѐрловчи 
етакчи  мутахассислар,  ходимлар,  масофавий  таълим  курсларини 
ташкил этадиган ўқитувчи ва олимлардан иборат  илмий-методик 
марказни  шакллантиришга  қаратилади;  марказ  томонидан 
тайѐрланган масофавий таълим курслари муайян давлат ҳудудида 
катта аудиторияга узатилади; бу каби таълим вақтинчалик бўлиб, 
лойиҳа  доирасида  режалаштирилган  ишлар  бажарилгач  ѐки 
тугагандан  сўнг  якунланади;  Африка  ва  Лотин  Америкасининг 
ривожланаѐтган  давлатларида  турли  халқаро  ташкилотлар 
томонидан  қишлоқ  хўжалиги,  агротехника,  экология  бўйича 
ташкил этиладиган ана шу моделга мисол бўла олади).  
 
III.  Масофавий  таълим  тамойиллари.  Масофавий  таълим  ҳам 
барча  таълим  турлари  касби  муайян  тамойиллар  асосида  ташкил 
этилади. Улар (24-расм):  
 
94

 
 
24-расм. Масофавий таълимининг устувор тамойиллари 
 
Қуйида ушбу тамойилларнинг моҳияти очиб берилади. 
1.  Интерфаоллик  тамойили  (у  тингловчи  ва  ўқитувчи 
ўртасидаги  алоқани  таъминлаб  қолмай,  балки  тингловчилар 
ўртасида ўзаро алоқани юзага келтиради).  
2.  Бошланғич  билимларга  эгалик  тамойили  (масофавий 
ўқитиш  тизимида  тингловчиларнинг  олдиндан  тайѐргарлик 
кўришлари,  техник  воситалари  –  компьютер,  модел,  электрон 
доска  ва  б.    билан  таъминланиши,  Интернет  алоқа  тизимига 
уланиши  ҳамда  бу  тизимда  самарали  ишлай  олиш  малакаларига 
эга бўлишлар муҳим аҳамиятга эга). 
3.  Индивидуаллик  тамойили  (бу  тамойил  реал  ўқув 
жараѐнида кириш ва оралиқ назоратлари ўтказилишини, уларнинг 
натижаларини  таҳлили  асосида  индивидуал  ўқув  режалари 
тузилишини ифодалайди). 
4.  Идентификациялаш  тамойил    масофавий  ўқитиш 
тизимида  мустақил  таълим  натижаларини  назорат  қилиш  шакли 
бўлиб,  таълим  олувчиларнинг  билим,  кўникма  ва  малакалари 
даражасини  ўрганишда  бевосита  мулоқот  видеоконференция-
ларидан фойдаланиш, шу мақсадда самарали техник воситаларни 
қўллашни назарда тутади). 
Устувор тамойиллар 
Таълимнинг аниқ  
вақтга асосланганлиги 
тамойили 
 
Интерфаоллик тамойили 
 
Бошланғич билимларга эгалик  
тамойили 
 
Индивидуаллик тамойили 
 
Идентификациялаш тамойили 
 
Таълимнинг ошкоралиги ва 
ўзгарувчанлигини таъминлаш 
тамойили 
 
Замонавий ахборот технологияларини 
қўллашнинг педагогик мақсадга эгалиги 
тамойили 
 
95

5.  Таълимнинг  аниқ  вақтга  асосланиши  тамойили  (унга 
кўра ўқув жадвали қатъий режалаштирилади ва режалаштирилган 
жадвалга қатъий риоя қилиниши назоратга олинади).  
6. Таълимнинг  ошкоралиги  ва  ўзгарувчанлигини  таъминлаш 
тамойили  (тамойил  масофавий  таълимнинг  ѐш  ҳамда  маълумоти 
жиҳатидан  турлича  бўлган  таълим  олувчилар  учун  қулайлигини, 
ўқитишнинг  очиқ  режалаштирилишини;  таълим  вақти,  суръати  ва 
жойини 
эркин 
танлаш 
имконияти 
мавжудлигини; 
ўқув 
машғулотларида ихтиѐрий қатнаша олишини, изчиллик, тизимлилик ва 
узвийлик нуқтаи назаридан ўқув материалларининг мунтазам ўзгариб 
боришини таъминлаш имкониятига эгалиги тавсифлайди). 
7.  Замонавий  ахборот  технологияларини  қўллашнинг 
педагогик  мақсадга  эгалиги  тамойили  (унга  кўра  масофавий 
таълим  тизимини  лойиҳалаштириш,  яратиш  ва  ташкил  этишда 
мавжуд  техник  воситаларини  мақсадга  мувофиқ  қўлланилиши 
таҳлил  қилиб  борилиши  ҳамда  уларни  қўллашда  йўл  қўйилиши 
эҳтимоли бўлган хатоларнинг олди олиниши лозим). 
 
IV.  Масофавий  таълимни  ташкил  этиш  босқичлари.  Ўқув 
юртларида  масофавий  таълимнинг  ташкил  этилиши  муайян 
жараѐн  сифатида  кечади.      Табиийки,  ҳар  бир  жараѐн  маълум 
босқичларда  амалга  оширилади.  Масофавий  таълимни  ташкил 
этиш босқичлар қуйиагилардир:  Ўқув муассасасларида масофавий 
таълимни  амалга  ошириш  қуйидаги  босқичларда  амалга 
оширилади (25-расм):  
 
 
 
25-расм. Масофавий таълимни ташкил этиш босқичлари 
 
Айни  ўринда  масофавий  таълимни  амалга  ошириш 
босқичларининг моҳияти хусусида сўз юритилади. 
Масофавий таълимни 
ташкил этиш босқичлари 
Ишга тушириш босқичи 
 
Таҳлил босқичи 
 
Лойиҳалаштириш босқичи 
 
Жорий қилиш босқичи 
 
Ўқув контентларини яратиш 
босқичи 
 
Ривожлантириш босқичи 
 
96

1.  Таҳлил  босқичи  (унда  ўқув  муассасининг  масофавий 
таълимни ташкил этишга бўлган эҳтиѐжи, таълим олувчиларнинг 
сони,  таълим  шакли,  метод  ва  воситалари,  лойиҳани  амалга 
ошириш учун зарур бўлган техник, дастурий ва инсон ресурслари, 
лойиҳани иқтисодий асослари таҳлил қилинади). 
2.  Лойиҳалаштириш  босқичи  (унда  таҳлиллар  натижасида 
амалга  ошириладиган  ишлар  кўлами  ва  техник  топшириқлар 
лойиҳалаштирилади).  
3. Жорий қилиш босқичи (ушбу босқичда масофавий таълим 
жараѐнини  бошқарувчи  дастурий  мажмуа  тегишли  серверда 
ўрнатилади,  тизимга  мувофиқ  домен  танланади;  масофавий  таълим 
жараѐнини  бошқарувчи  дастурий  мажмуадан  фойдаланиш  ва  унга 
техник хизмат кўрсатишни таъминловчи ходимларга иш ўргатиш 
бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилади). 
4.  Ўқув  контентларини  яратиш  босқичи  (унда  соҳа 
мутахассислари  билан 
ҳамкорликда 
масофавий  таълим 
жараѐнининг  асосий  элементларидан  бири  бўлган  ўқув 
контентлари  яратилади;  яратилган  ўқув  контентлари  эскпертлар 
томонидан экспертизадан ўтказилади). 
5.  Ишга  тушириш  босқичи  (бу  босқичда  масофавий  таълим 
жараѐни  ишга  туширилади;  ўқув  жараѐни  доимий  назоратга 
олинади; тизим хавфсизлиги мониторинг қилиб борилади). 
6.  Ривожлантириш  босқичи  (унда  юқорида  келтирилган 
босқичларда мавжуд бўлган камчиликлар тўғриланади, янги ўқув 
курслар  яратилади,  техник  имкониятлар  кенгайтирилади,  тизим-
нинг ривожланишига тегишли бўлган ишлар кўлами бажарилади). 
 
 
 
Ушбу  технологиялар  таълим  ахборотларини  тақдим  этиш, 
таълим  ахборотларини  узатиш  ҳамда  таълим  ахборотларини 
сақлаш  ва  қайта  ишлаш  технологияларини  ўз  ичига  олади. 
Масофавий  таълим  технологиялари  орасида  электрон  ахборот-
таълим ресурслари (ЭАТР) муҳим ўрин тутади (26-расм). 
Масофавий 
таълим 
технологиялари 
таълимнинг 
белгиланганмазмун  асосида  амалга  оширилишини  таъминлашга 
йўналтирилган шакл, метод ва воситалар мажмуасидир 
97

 
 
26-расм. ЭАТРнинг асосий турлари 
Асосий турлари 
Ўқув ва ишчи  
йўриқномалар 
ЎМнинг ишчи ўқув дастури 
Электрон методик қўлланма 
 
Электрон ўқув қўлланма 
 
Электрон маъруза матнлари 
Электрон дарслик 
 
ЭЎММ  
 
Амалий машғулотлар учун 
топшириқлар тўплами 
Машқлар тўпламлари 
Масалалар тўпламлари 
Хрестоматиялар 
Методик кўрсатмалар 
 
Рақамли видео лавҳалар 
 
Альбомлар, атласлар 
 
Имитацион тренажѐрлар 
Виртуал стендлар 
Электрон луғат ва  
маълумотномалар 
Аудио ва видео материаллар,  
визуал анимациялар 
 
ЭЎММ 
ҳужжати 
Лойиҳа ишлари  
(намуналар) 
Тақдимотлар 
Ишчанлик ўйинлари 
Мультимедиа маҳсулотлари 
Очиқ on-linе курслари 
Педагогик амалиѐтни ташкил  
этишга доир ҳужжатлар тўплами 
(“Педагогик амалиѐтни ташкил 
 этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 
Низом, педагогик амалиѐт 
топшириқлари, тингловчиларнинг  
амалиѐтдаги фаолиятини  
баҳоловчи мезонлар ва кўрсаткичлар) 
Назорат-синов ишлари (тест са-
воллари тўплами, амалий топ-
шириқлар, лаборатория ишлари 
вазифалари, ижодий лойиҳа, БЛИ 
мавзулари, тингловчилар БКМни  
баҳолаш мезонлар, тингловчи-
ларнинг БКМ даражасига қўйил-
ган балл кўрсаткичлари 
Ўқув моделини мустақил ўзлаш-
тириш учун махсус сайтлар 
рўйхати 
Ўқув модули бўйича  
қўшимча адабиѐтлар  
рўйхати 
98

Масофавий таълим тизимида ЭАТР электрон ахборот ташувчи 
воситалар  –  дискета,  СD-ROM,  DVD  кабиларда  ўқув  ахборотини 
ташиш  ѐки  Интернет  тармоғи  орқали  электрон  почта  орқали 
юбориш  имкониятини  таъминлайди.  Аксарият  ҳолларда 
тингловчилар  ЭАТР  бўйича  ўқув  ахборотларини  Интернет 
тармоғига боғланган ҳолда тегишли сайтлардан олади.   
Масофавий  таълим  технологиялари  қуйидагича  асосий 
талабларга жавоб бера олиши зарур (27-расм): 
 
 
 
27-расм. Масофавий таълим технологияларига қўйиладиган 
талаблар 
 
Шу  билан  бирга  масофавий  таълим  технологиялари  қуйидаги 
қўшимча талабларга жавоб бера олиши зарур: 
 
 
 
Муҳим талаблар 
1. Адаптация (таълим олувчининг ўз шахси, турар-жой шароити,  
молиявий аҳволи, психологик ва физиологик хусусиятлари кўра  
таълим жараѐнига мослаша олиши зарурлигини ифодалайди). 
2.  Иқтисодий  мувофиқлик  (бу  талаб  таълим  тизимини  молия-
лаштиришда 
маблағлар 
миқдорининг 
чекланганлигини 
билдиради). 
3. Ўзгарувчанлик (у таълим сифати ва мазмунини тезкор, изчил, 
узлуксиз  янгилаб  бориш,  ўқув  манбалари  ва  материалларини 
модернизацияла0ш зарурлигини англатади). 
4.  Назорат  (ўқитишнинг  барча  босқичларида  таълим  натижа-
ларини  сифатли  назорат  қилиш,  тингловчи  шахсини  аниқлаш 
муҳимлигини ифодалайди) 
Педагогик  
талаблар 
Функционал  
талаблар 
Ўқув-услубий 
талаблар 
99

Ахборот  технологияларини  таълим  жараѐнига  тадбиқ  этишда 
бу  тизимда  фаолият  олиб  борувчи  ўқитувчилар  малакасини 
оширишга  юқори  талаблар  қўйилади.  Ўқитувчи  малака  ошириш 
тизимига  келишлари  билан  таълим  бериш  субъектидан  таълим 
олиш  объектига  айланади  ва    ўқув  жараѐнидаги  ўзаро 
муносабатлар характери ўзгаради. 
 
V.  Компьютер  таълими  моҳияти  ва  компьютер  таълими 
технологиялари.  Замонавий  шароитда  ҳар  бир  шахс  фаолиятини 
компьютер  техникасисиз  тасаввур  қилиш  қилиш.  Зеро,  компьютер 
глобал  ахборотлашув  даврининг  муҳим  воситаси  сифатида  жамият 
ҳаѐтининг барча соҳаларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Компьютер 
технологиясининг мавжуд ташкилий-техник, функционал ва дастурий 
имкониятлари  ундан  ижтимоий  ҳаѐтнинг  барча  соҳаларида  кенг  ва 
фаол фойдаланиш имкониятини яратмоқда.     
 
 
 
Компьютер  таълимининг  таркибий  элементлари  қуйидагилар 
саналади (28-расм): 
Компьютер  таълими  –  таълим  олувчиларнинг  ўқиш,  мустақил 
таълим  ва  ўз-ўзини  назорат  қилишни  ўз  ичига  оладиган  билиш 
фаолиятини  бошқаришда    педагогнинг  ахборотларни  тўплаш  ва 
узатишдан  иборат  фаолиятининг  модели  сифатида  компьютер 
техникаси,  телекоммуникация  воситалари  ҳамда  дастурий-
методик таъминот асосида ташкил этиладиган таълим
 
100

 
 
28-расм. Компьютер таълимининг таркибий элементлари 
 
Компьютер  таълими  (компьютер  техникаси  ѐрдамида  ташкил 
этиладиган ўқитиш)ни ташкил этишда бир қатор технологиялардан 
фойдаланади. Энг аввало шуни ҳам айтиб ўтиш лозим, компьютер 
техникасининг ўзи ҳам технология саналади.    
 
 
 
Бу  турдаги  технологиялар  сирасида  таълим  олувчиларда 
ахборот  билан  ишлаш  малакалари  шакллантириш,  уларнинг 
интеллектуал  қобилиятларини  ривожлантириш,  мустақил  таълим 
Таркибий элементлар 
Компьютер  таълими  технологиялари  –  таълим  олувчиларнинг 
ўқиш,  мустақил  таълим  ва  ўз-ўзини  назорат  қилишни  ўз  ичига 
оладиган  билиш  фаолиятини  бошқаришда    педагогнинг 
ахборотларни тўплаш ва узатишдан иборат фаолиятининг модели 
сифатида  компьютер  техникаси,  телекоммуникация  воситалари 
ҳамда  дастурий-методик  таъминот  асосида  ташкил  этиладиган 
таълимнинг шакл, метод ва воситалари мажмуи 
Моддий-техник таъминот 
(компьютер техникаси, 
ахборот-коммуникацион 
воситалар, компьютер 
алоқасини ташкил этувчи 
воситалар) 
Дастурий-методик таъминот 
(электрон ўқув-таълим  
ресурслари, компьютер 
техникасига асосланган  
тест назорати) 
Ташкилий-методик таъминот 
(моделлар, методикалар, 
АКТни қўллашга доир 
методик кўрсатмалар) 
 
Компьютер таълими  
субъектлар (педагоглар,  
техник ходимлар,  
таълим олувчилар) 
 
Компьютер таълимини ташкил этувчи 
педагогларни тайѐрлаш тизими 
 
101

олишларига  учун  шароит  яратиш,    тадқиқот  фаолиятларини 
ривожлантириш ҳамда баҳолашга хизмат қиладиган технологиялар 
кенг тарқалган.  
Компьютер  техникаси  ѐрдамида  ташкил  этиладиган  таълим 
жараѐнида таълим олувчиларга ўз билимларини мустақил баҳолаш 
имконияти яратилади. Баҳолаш жараѐнида фақатгина тест ва синов 
назорати  топшириқларидан  фойдаланилмай,  шу  билан  бирга 
ўқитувчининг  бевосита  иштирокига  ҳам  мурожаат  қилиш 
имконияти  мавжуд.  Ўқитувчиларга  мурожаат  одатда  электрон 
почта орқали мулоқот қилиш асосида йўлга қўйилади.  
Замонавий  шароитда  компьютер  таълимини  ташкил  этишда 
ахборот  воситалари  сифатида  қўлланиладиган  коммуникацион 
технологияларнинг улкан мажмуидан фойдаланилмоқда. Улар:  
 
 
 
Компьютер техникаси ахборот технологиялари воситаларининг энг 
оммалашган  тури  ҳисобланади.  Айни  вақтда  компьютер  техникаси 
таълим тизимида:   
 
 
 
Ўқитиш  жараѐнида  ўқитувчи  ва  таълим  олувчиларнинг 
компьютер техникаси хизматидан фойдаланиш борасидаги амалий 
ҳаракатлари (мулоқоти) қуйидаги хусусиятларга эга:  
 
Компьютер,  сканер,  телефон,  факс  модем,  видеокамера,  LCD 
проектор,  интерактив  электрон  доска,  видеокўз,  электрон  почта, 
мультимедиа  воситалари,  Интернет  ва  Интернет  тармоқлари, 
шунингдек,  мобиль  алоқа,  маълумотлар  омборини  бошқариш 
ҳамда сунъий интеллект тизимлари
 
- ўрганиш объекти; 
- ўқитишнинг техник воситаси
- таълимни бошқариш технологияси; 
-илмий-педагогик  тадқиқотларни  ташкил  этиш 
воситаси сифатида қўлланилмоқда 
102

 
 
Компьютер  таълими  жараѐнида  субъектлар  ўртасидаги 
ҳамкорлик муайян турларда ташкил этилади. Улар: 
 
Шундай  қилиб,  замонавий  шароитда  масофавий  таълимни 
ташкил этиш тизими ҳамда бу борада кучли рақобатга асосланган 
таълим  хизматларини  кўрсатиш  бозори  шакллантирилди. 
Масофавий  таълимни  ташкил  этиш  заруриятининг  юзага  келиши 
жамият эҳтиѐжлари ва ижтимоий буюртмалари билан белгиланади. 
Бу  турдаги  таълимнинг  ривожланиши,  техникавий  тараққиѐт  билан 
узвий  боғлиқ.  Зеро,  масофавий  таълим  истиқболини  таълим 
соҳасида  инновацион  технология  ва  воситаларни  самарали 
қўлланилиши белгилаб беради.  
Компьютер  таълими  моҳиятига  кўра  масофавий  таълимга 
яқиндир.  Ушбу  таълим  компьютер  техникаси  ѐрдамида  ўқитишни 
ташкил  этиш  асосларини  ѐритишга  хизмат  қилади.  Айни  вақтда 
республикада  ҳам  компьютер  таълими  ташкил  этиш  борасида  бой 
тажриба тўпланган.   
- компьютер оддий ҳисоблагич (суст мулоқот); 
- компьютер билимлар назорати ташкил этувчи  интеллект (тезкор 
мулоқот); 
-  компьютер  таълим  олувчига  йўл-йўриқ  кўрсатувчи  ва  билимлар 
назоратини ташкил этувчи  интеллект (фаол мулоқат) 
- компьютер техникаси ва таълим олувчилар ўртасида ўзаро қайтар 
алоқани ўрнатувчи сунъий интеллект (интерфаол мулоқат) 
 
- Интернет мулоқот; 
- электрон почта воситасидаги мулоқот; 
- электрон конференция; 
- видеоконференция; 
- телеконференция ва видео телефон; 
- Интернет намойиши; 
- мультимедиа; 
- Чат мулоқот тизими; 
- Веб форум тизими; 
- Электрон семинар; 
- Таълим портали; 
- Веб сайт; 
- Скайп тизими 
 
103

 
Назорат саволлари: 
1.  Масофавий таълим нима? 
2.  Масофавий  таълимнинг  ўқитиш  амалиѐтига  тадбиқи 
қачондан бошлаган? 
3.  Етакчи хорижий мамлакатлар таълими тизимида масофавий 
таълимнинг қандай моделлари қўлланилади?  
4.  Масофавий  таълим  қандай  тамойиллар  асосида  ташкил 
этилади? 
5.  Масофавий таълим қандай шаклларда ташкил этилади? 
6.  Масофавий  таълимни  ташкил  этишда  қандай  метод  ва  воситалар 
қўлланилади?  
7.  Масофавий таълим босқичларда ташкил этилади?  
8.  Компьютер таълими нима? 
9.  Компьютер таълими технологиялари нималардан иборат? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.  Бегимкулoв  У.Ш.  Педaгoгик  тaълимдa  зaмoнaвий  axбoрoт 
теxнoлoгиялaрини  жoрий  этишнинг  илмий-нaзaрий  aсoслaри  / 
Moнoгрaфия. – T.: Фaн, 2007. 
2.  Красильникова  В.А.  Концепция  компьютерной  технологии 
обучения. – Оренбург: ОГУ, 2008. – 42 с.  
3.  Красильникова  В.А.  Теория  и  технологии  компьютерного 
обучения и тестирования / Монография. – М.: Дом педагогики, ИПК 
ГОУ ОГУ, 2009. – 339 с. 
4.  Нишонов  А.Х.  Windows  операцион  тизимида  ишлаш  ва 
компьютер тармоқлари / Учебный курс. – Т.: ЎМКҲТРИ. 2003. – 22-б. 
5.  Сайфуров  Д.  Малака  ошириш  тизимида  масофавий 
таълимни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари // Касб-ҳунар 
таълими ж. – Т.: 2002. - №5-6. – 28-29-б. 
6.  Сайфуров  Д.  Тингловчилар  билиш  фаолиятини  белгиловчи 
омиллар // Касб-ҳунар таълими ж. – Т.: 2004. - №4. – 23-24-б. 
7.  Сайфуров  Д.  Масофадан  ўқитиш  тизимининг  шаклланиши  ва 
ривожланиши // Касб-ҳунар таълими ж. – Т.: 2004. - №6. – 16-20-б.  
8.  “Электрон  педагогика  ва  педагогнинг  шахсий,  касбий 
ахборот  майдонини  лойиҳалаш”  модули  бўйича    ўқув-услубий 
мажмуа / Тузувчи: Т.Т.Шоймардонов. – Т.: БИММ, 2015. 
104

Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin