Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə10/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Innovatsion talim texnologiyalari


 
5-жадвал.  
Кейс ечиш учун модулли йўриқнома 
 
Муаммонинг 
долзарблигини 
асословчи далиллар 
Муаммони 
сабаблари 
Муаммонинг ижобий 
ечимини таъминловчи 
шарт-шароит 
(омил, метод, восита) 
 
 
 
 
 
 
-  мақсад аниқ ифода этилиши; 
-  муайян даражада мураккаб бўлиши; 
-  ижтимоий,  иқтисодий,  маданий  ҳаѐтнинг  бир  неча  жиҳатини  ѐрита 
олиши; 
-  тезда самарасизга чиқмаслиги; 
-  миллий хусусиятларни ўзида намоѐн эта олиши; 
-  бизнес, таълим ѐки бошқа соҳаларга оид типик вазиятларни ифодалаши; 
-  бугунги кунда долзарб бўлиши; 
-  талабаларда таҳлилий тафаккурни ривожлантириши; 
-  баҳс-мунозарани ташкил этиш имкониятини яратиши; 
- бир неча ечим (қарор)га эга бўлиши
 
1.  Кейс (муаммо) билан танишинг. 
2. Муаммонинг долзарблигини баҳоланг. 
3. Муаммонинг долзарблигини далиллар ѐрдамида изоҳланг. 
4. Кейс (муаммо)ни самарали ечиш йўлларини аниқланг. 
5.  Кейс  (муаммо)нинг  самарали  ечимини  белгиловчи  метод  ва 
технологияларни танланг. 
6.  Кейс  (муаммо)нинг  самарали  ечимини  кафолатловчи  фараз 
(илмий фараз)ларни шакллантиринг
 
119

Шунингдек,  кейс  ечиш  жараѐнида  талабаларнинг  эътибор-
ларига тахминан қуйидаги шаклга эга муаммони таҳлил қилиш ва 
ечиш жадвали ҳам тақдим этилади (6-жадвал): 
 
6-жадвал.  
Кейс муаммосини таҳлил қилиш ва ечиш жадвали 
 
Муаммони 
тасдиқловчи 
далиллари 
Муаммони 
келиб чиқиш 
сабаблари 
Гуруҳ томо-
нидан таклиф 
қилинган ечим 
Гуруҳ 
ечими 
 
 
 
 
 
 
 
 
Кейс-стади  технологиясининг  умумий  тузилмаси  қуйидагича 
(34-расм): 
 
 
 
34-расм. Кейс технологиясининг умумий тузилиши 
 
Машғулотларда методни қўллаш қуйидаги босқичларда кечади 
(35-расм):  
 
 
Таълим 
мақсади 
Т
аъ
ли
м
 на
ти
жа
си
 
Кейс- 
стади 
 
Таълим шакли 
Таълим методлари 
Таълим  воситалари 
Таълимни  
бошқариш усул ва  
воситалари 
Илмий изланиш усул 
ва воситалари 
Ахборотларни  тўплаш 
усул ва воситалари 
Ахборотларни илмий 
таҳлил қилиш усул  
ва воситалари 
Таълимий усул ва  
воситалари 
120

 
 
35-расм. Кейсни ечиш босқичлари 
 
Кейс-стади  бўйича  жамоавий  ҳамкорлик  қуйидаги  тартибда 
амалга ошади:  
 
 
 
Кейс-стади  бўйича  индивидуал  ишлаш  қуйидаги  тартибда 
амалга ошади:  
 
Ўқув кейслари 
Жамоа (гуруҳ) аъзолари муаммо, унинг  
ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашади 
Асосий 
босқичлар 
Масаланинг ечими сифатида тақдим этилган вариантлар 
муҳокама қилиниб, уларнинг мақбуллиги баҳоланади 
Ечимни топиш  
бўйича  
индивидуал 
ишлаш 
 
Муаммоли вазиятнинг ечимини таъминлайдиган  
аниқ дастур ишлаб чиқилади 
Ечимни топишда  
жамоавий  
ҳамкорликка эришиш 
 
Масаланинг ечими тўғрисида маълумот берадиган тақдимот тайѐрланади 
ва унда намойиш этиладиган материаллар расмийлаштирилади 
Самарадорлик 
121

 
 
Таълимий характерга эга муаммоли вазият (ўқув кейси)ни ташкил 
этиш  мақсади  мавжуд  имкониятларни  ҳисобга  олган  ҳолда  жамоа 
ўртасида  муаммоли  вазиятни  яратиш,  уни  ҳал  қилиш  ечимлари 
тўғрисидаги  фикрларни  жамлаш,  муҳокама  қилиш  орқали  тўғри 
қарорлар қабул қилиш муҳитини яратишдан иборат. 
Технология ѐрдамида танланган муаммонинг ечимини топишга 
доир муҳокама қуйидаги босқичларда ташкил қилинади: 
 
 
  
Муаммони  муҳокама  қилишда  эътиборни  қуйидагиларга 
қаратиш зарур: 
 
Талабанинг технологиянинг моҳияти, уни қўллаш шартлари билан 
танишиши 
Кейс мазмуни билан шахсан танишиш 
Талаба томонидан тақдим этилган муаммонинг ўрганилиши 
Кичик гуруҳларда муҳокама қилиш (“Синдикат” методи ѐрдамида) 
Муаммо бўйича асосий ва 2-даражали масалаларни ажратиш, 
шакллантириш, асослаш 
Жамоа ўртасида умумий муҳокамани ташкил этиш 
Тадқиқот методларини танлаш ва вазиятни таҳлил қилиш 
Тақдим этилган муаммонинг амалий жиҳатларини ўрганиш 
Берилган муаммони ечишнинг усул ва воситаларини аниқлаш 
Тақдим этилган ечимни таълим амалиѐтига тадбиқ этиш чора-
тадбирларини белгилаш 
122

 
 
Одатда  кейсларни  тайѐрлашда  ОАВ,  дарслик  ва  ўқув 
қўлланмаларнинг материалларидан фойдаланиш мумкин.  
Кейслар  қоғоз  вариант  (жадвал,  диаграмма  ва  схемалар 
воситаси)да, мультимедиа ва видео кўринишида бўлиши мумкин. 
Таълим жараѐнида кейс: очиқ муҳокама ѐки индивидуал, гуруҳли 
сўров  асосида  қўлланилади.  Ундан  таълим  жараѐнида,  талабалар 
билимини баҳолашда фойдаланиш имконияти мавжуд. 
Муаммоли вазиятларни ечишда қуйидаги тузилмага эга ҳисобот 
тақдим этилади: 
 
 
 
Тақдим этилаѐтган кейс бўйича педагогик аннотация қуйидаги 
тузилмага эга бўлади: 
1. Ўқув предмети. 
2. Мавзу. 
Ўрганилаѐтган муаммонинг асосий мақсадини аниқлаш 
1. Аннотация. 
2. Кириш. 
3. Муаммонинг баѐни. 
4. Муаммони ечиш учун топшириқ 
Муаммоли вазиятни реал ҳолатлар билан таққослашни ўрганиш 
 
Эҳтимоли бўлган “тўсиқ”лар (2-даражали масалаларни муҳокама 
қилиш, тўғри қарорлар қабул қилиш ва ҳ.к.)ни аниқлаш 
 
Аудитория учун тушунарсиз маълумотларни аниқлаш 
Муаммони ечишда муҳим, аҳамиятга эга маълумотни аниқлаш 
Муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун оралиқ босқичларни илғаб олиш 
Муаммони ҳал этишнинг муқобил йўлларини белгилаш 
Муаммоли вазиятни муҳокама қилиш вақтини аниқлаштириш 
Муҳокамани тугатиш тартибини белгилаш 
Якуний изоҳлаш ва муҳокама натижасини хулосалаш 
 
Ш
А 
Р 
Т 
!!

123

3. Кейснинг асосий мақсади.  
4. Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар. 
5. Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш  учун олдиндан 
талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари  зарур.  
5.1. Талаба билиши керак. 
5.2. Талаба амалга ошириши керак. 
5.3. Талаба эга бўлиши керак. 
6.  Манбалардан  фойдаланиш  учун  тавсия  этиладиган  адабиѐт-
лар рўйхати. 
7. Технологик хусусиятларга кўра кейснинг тавсифномаси. 
Кейс  бўйича  топшириқ  бажарилгач,  талабалар  тақдимот  (у 
оғзаки  ѐки  кўргазмали  (визуал)  шаклда  бўлиши  мумкин)  ва 
ҳисобот тайѐрлайди. 
Тақдимотга  тайѐргарлик  кўришда  қуйидагига  эътибор 
қаратилиши зарур: 
1)  тақдимотнинг жиҳозлари ва вақти; 
2)  тақдимотнинг таркибий тузилмаси
3)  тақдим этилиш даражаси; 
4)  визуал воситалар; 
5)  репетиция; 
6)  чиқишни режалаштириш; 
7)  эркин чиқиш қилиш. 
Кейсларни  қўллашда  ўқитувчи  ҳам  фаол,  ҳам  суст  иштирок 
этиши мумкин.  
Кейс бўйича топшириқ бажарилгач, талаба ѐки гуруҳлар тақди-
мот  ва  ҳисобот  тайѐрлайди.  Талаба  ѐки  гуруҳнинг  кейсни  ечиш 
борасидаги  фаолияти  муайян  мезон  ва  кўрсаткичлар  бўйича 
баҳолаб  борилади.  Бу  ўринда  етакчи  хорижий  мамлакатларнинг 
талаба  ѐки  гуруҳнинг  кейсни  ечиш борасидаги фаолиятини  баҳо-
лашга доир тажрибаларидан фойдаланиш мумкин (7-8-жадваллар):   
 
 
 
124

7-жадвал.  
Аудиториядан ташқарида бажариладиган кейс ечимларини 
баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари 
 
Талабалар 
рўйхати 
Асосий муаммо 
ва тадқиқот 
объекти 
аниқланган. 
Макс.  6 б 
Муаммоли 
вазиятнинг сабаб 
ва оқибатлари 
аниқ кўрсатилган. 
Макс.  4 б 
Ечимни 
топишга оид 
ҳаракатлар 
аниқ кўр-
сатилган. 
Макс.  10 б 
Жами. 
Макс.  
20 б 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
... 
 
 
 
 
 
8-жадвал.  
Аудиторияда бажариладиган кейс ечимларини баҳолаш мезон 
ва кўрсаткичлари 
 
Гуруҳлар 
рўйхати 
Гуруҳ 
фаол. 
Макс.  1 б 
Маълумотлар 
кўргазмали тақдим 
этилган. Макс.4 б 
Жавоблар 
тўлиқ ва аниқ 
берилган. 
Макс.5 б 
Жами 
Макс.10 б 
1-гуруҳ 
 
 
 
 
2-гуруҳ 
 
 
 
 
3-гуруҳ 
 
 
 
 
4-гуруҳ 
 
 
 
 
5-гуруҳ 
 
 
 
 
6-гуруҳ 
 
 
 
 
7-гуруҳ 
 
 
 
 
... 
 
 
 
 
 
Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида 
муаммоли  таълим  ҳам  муҳим  аҳамиятга  эга.  Муаммоли  таълим 
талабаларда  фикрлаш,  қарор  қабул  қилиш,  ўз  фикрини  асослаш 
қобилиятини  шакллантириш  кўникма,  малакаларини  самарали 
шакллантиришга  ѐрдам  беради.  Зеро,  билимларни  фикрлаш, 
таҳлил  қилиш  асосида  ўзлаштириш  уларнинг  мустаҳкам,  пухта 
бўлишини  таъминлайди.  Муаммоли  таълим  жараѐнида  муайян 
технологиялар  қўлланилади.  Бу  каби  технологиялар  орасида 
муаммоли  баѐн,  муаммоли  маъруза,  эвристик  суҳбат,  муаммоли 
125

намойиш,  изланишга  асосланган  амалий  машғулот,  ижодий 
топшириқ,  хаѐлий  муаммоли  тажриба,  муаммо  фаразларини 
шакллантириш,  масалаларни  муаммоли  ечишнинг  оптимал 
вариантларини танлаш, муаммоли вазифа, муаммоли ўйин кабилар 
муҳим  аҳамият  касб  этади.  Улардан  ўринли,  мақсадли  ва  изчил 
фойдаланиш  таълим  сифатини  яхшилаш,  самарадорлигини 
ошириш, шу билан бирга талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини 
фаоллаштиради.     
 
Назорат  саволлари: 
1. Муаммоли таълим нимага хизмат қилади? 
2. Муаммоли таълим технологияларининг қандай имкониятлар-
га эга? 
3. Таълим таълимни ташкил этиш қандай босқичларда кечади? 
4. Муаммоли таълим қандай технологияларга асосланади? 
5. Муаммоли вазият методининг моҳияти нимадан иборат? 
6. Кейс-стади технологияси қандай дидактик имкониятларга эга? 
7. Кейсларнинг қандай турлари мавжуд? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Авлиякулов Н.Х., Намозова Н.Ж. Муаммоли ўқитиш техно-
ло\гиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2008. – 80 б. 
2.  Ганиева  М.А.,  Файзуллаева  Д.М.  Кейс-стади  ўқитишнинг 
педагогик технологиялари тўплами / Мет.қўлл. “Ўртамахсус, касб-
ҳунар таълими тизимида инновацион технологиялар” сериясидан. 
– Т.: ТДИУ, 2013. – 95 б.  
3.  Олимов  Қ.Т.  Педагогик  технологиялар.  –  Т.:  “Fan va 
texnologiyalar” нашриѐти, 2011. – 275 б.  
4.  Файзуллаева  Д.М.,  Ганиева  М.А.,  Неъматов  И.  Назарий  ва 
амалий  ўқув  машғулотларда  ўқитиш  технологиялари  тўплами  / 
Мет.қўлл. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида инновацион таълим 
технологиялари сериясидан – Т.: ТДИУ, 2013. – 137 б.  
 
 
126

ЛОЙИҲА ТАЪЛИМИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Режа: 
1. Лойиҳа таълимнинг дидактик  моҳияти. 
2. Таълим жараѐнини лойиҳалаштириш. 
3. Моделлаштириш. 
4. Ўқув лойиҳалари. 
Таянч  тушунчалар:  лойиҳа,  лойиҳалаш,  лойиҳа  таълими, 
лойиҳа  таълими  технологиялари,  таълим  жараѐнини  лойиҳалаш, 
таълим  жараѐнини  лойиҳалаш  қонуниятлари,  таълим  жараѐнини 
лойиҳалаш  босқичлари,  технологик  паспорт,  технологик  харита, 
ўқув лойиҳалари.  
 
I.  Лойиҳа  таълимнинг  дидактик    моҳияти.  Лойиҳа 
таълимининг  илмий  асослари  бунан  300  йил  аввал  асослана 
бошланган.  Немис  педагоги  М.Кноллнинг  тадқиқотларида 
кўрсатилишича,  “лойиҳа”  тушунчаси  XVI  асрда  италиялик 
меъморлар томонидан архитектура соҳасининг илмий асосларини 
тизимлаштирган ҳолда уни фан сифатида  эътироф этилган вақтда 
шаклланган.  XVIII  асрнинг  охирида  муҳандислик  соҳасининг 
тезкор ривожланиши дастлаб Франция, сўнгра Германия, Австрия, 
Швейцариядаги,  XIX  аср  ўрталарида  эса  АҚШдаги  ўқув 
лойиҳаларининг  техника  ва  саноат  олий  мактабларида  кенг 
қўлланилиши учун имконият яратди.   
1911  йилда  АҚШ  таълим  тизимида  “лойиҳа”  тушунчаси 
таълимий  категория  дея  эътироф  этилган  бўлса,  лойиҳа  методи 
дидактик  усул  сифатида  XIX  аср  бошларида  шаклланган.  Ушбу 
усул  америкалик  педагоглар  –  В.Килпатрик,  Е.Коллингс  ва 
Е.Пархерстнинг тадқиқотларида янада ривожлантирилди.  
 
 
Замонавий  шароитда  таълим  жараѐнида  ҳам  лойиҳалар  билан 
ишлашга асосланган лойиҳа таълими фаол қўлланилмоқда. 
 
Лойиҳа (лот. “projectus” – “илгари сурилaган”) – аниқ режа, мақсад 
асосида  унинг  натижаланишини  кафолатлаган  ҳолда  педагогик 
фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули 
 
127

 
 
Таълим  жараѐнида  лойиҳани  ишлаб  чиқиш  турли  манбалар: 
махсус  адабиѐтлар,  монография,  журнал  мақолалари,  газета 
нашрлари,  Интернетдан  маълумотларни  излаш,  махсус  ва 
ижтимоий сўровномаларни ташкил этиш орқали ахборотларга эга 
бўлиш билан боғлиқ.  
Лойиҳа  натижаси  (маҳсулоти)  –  буклет,  нашр  иши,  электрон 
ўқув-таълим  ресурси  шаклида  тақдим  этилган,  танлаб  олинган, 
таҳлил  қилинган,  умумлаштирилган  ҳамда  тизимлаштирилган 
ахборотлар саналади. 
Моҳиятига  кўра  лойиҳанинг  асосини  илмий,  ижодий  ѐки  назарий 
характерга  эга  ғоялар  ташкил  этади.  Шунга  кўра  лойиҳалар  қуйидаги 
турларга ажратилади (36-расм):  
 
 
 
36-расм. Лойиҳа таълимининг устувор тамойиллари 
 
1.  Тадқиқот  лойиҳалари  –  илмий  изланиш  характерига  эга 
лойиҳалар  бўлиб,  унинг  таркибий  тузилиши  муаммонинг 
долзарблиги,  ишланганлик  даражаси,  тадқиқот  мақсади,  илмий 
фарази,  вазифалари,  муаммони  тадқиқ  этишда  қўлланиладиган 
методлар, кўп босқичли педагогик тажриба ва олинган натижа ва 
хулосаларга асосланган ҳолда илгари суриладиган амалий-методик 
тавсиялардан иборат бўлади. 
2.  Ижодий  лойиҳалар  –  инивидуал  ѐки  ҳамкорлик  асосида 
ижодий  характерга  эга  янги  таълим  маҳсулотлари  (ижодий 
ҳисобот,  кўргазма,  дизайн,  видеофильм,  нашр  ишлари  –  китоб, 
Лойиҳа таълими – таълимий характердаги аниқ режа, мақсад 
асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик 
фаолият мазмунини ишлаб чиқишга йўналтирилган таълим 
Устувор тамойиллар 
Тадқиқот лойиҳалари 
Ижодий лойиҳалар 
Ахборотли лойиҳалар 
128

альманах,  буклет,  альбом,  босма  ва  электрон  журнал,  компьютер 
дастурлари кабилар)ни яратишга йўналтирилган лойиҳалар.  
3.  Ахборотли  лойиҳалар  –  ўқув  жараѐнини  ташкил  этиш  ѐки 
бошқа таълимий характерга эга буюртмаларни бажариш мақсадида 
назарий ахборотларни йиғишга йўналтирилган лойиҳалар.  
Тузилишига  кўра  лойиҳалар  қуйидаги  кўринишда  намоѐн 
бўлади:  
 
 
 
Қўлланилиш  соҳаларига  кўра  эса  лойиҳалар  қуйидагиларга 
ажратилади (37-расм): 
 
 
 
37-расм. Модул таълимининг устувор тамойиллари 
 
Лойиҳа  таълимини  ташкил  этишда  талабаларнинг  асосий 
фаолияти  лойиҳалаштиришдан иборат бўлади.  
 
 
 
Дастур, модел (жумлаан, технологик модел),  
технологик харита, буклет, нашр иши,  
электрон ўқув-таълим ресурси ва б. 
Устувор тамойиллар 
Лойиҳалаш  –  бошланғич  маълумотлар,  аниқ  белгиланган  вақт, 
махсус танланган шакл, метод ва воситаларга таяниб, кутиладиган 
натижани  тахмин  қилиш,  башоратлаш,  режалаштириш  орқали 
аввалдан  фаолият  моделини  тузиш, фаолият ѐки  жараѐн мазмунини 
ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат 
 
Ўқув лойиҳалар 
 
Ижтимоий лойиҳалар 
Техник лойиҳалар 
Амалий лойиҳалар 
 
Ишлаб чиқариш лойиҳалар 
 
Бадиий лойиҳа (асар)лар 
 
129

Бу борадаги фаолият “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин 
қилиш  –  башоратлаш  –  режалаштириш”  тизимига  асосланади. 
Лойиҳалаш  турли  воситалар,  яъни  моддий  буюм,  қуроллар,  м: 
компьютер  технологияси,  ватмон  ѐки  оддий  иш  қоғози,  чизғич, 
қалам, маркер, нусха кўчириш аппарати (принтер) ва б. ѐрдамида 
амалга оширилади.  
Лойиҳалаш  жараѐни  қуйидаги  босқичларда  ташкил  этилади 
(38-расм): 
 
 
 
38-расм. Лойиҳалаш босқичлари 
 
II.  Таълим  жараѐнини  лойиҳалаштириш.  Ўз-ўзидан 
маълумки,  лойиҳа  таълими  ўқитувчининг  педагогик  фаолияти 
таълим  жараѐнини  лойиҳалаштириш  ҳамда  талабаларни  ўқув 
лойиҳаларини  бажаришга  йўналтиришдан  иборатлигини  англатишга 
хизмат қилади.   
 
 
Асо
си
й 
бо
сқ
ич
ла
р 
Таълим  жараѐнини  лойиҳалаштириш  ўқитувчи  томонидан 
талабанинг  муаммони  излаш,  уни  ҳал  этиш  бўйича  фаолиятни 
режалаштириш  ва  ташкиллаштиришдан  то  оммавий  баҳолашгача 
бўлган  мустақил  ҳаракат  қилишини  таъминловчи  махсус  ташкил 
этилган мақсадли ўқув фаолиятидир 
1-босқич 
4-босқич 
3-босқич 
2-босқич 
5-босқич 
Маълумот йиғиш 
Режалаштириш 
Қарор қабул қилиш 
Лойиҳани ишлаб чиқариш 
Лойиҳани амалиѐтга тадбиқ этиш 
6-босқич 
Лойиҳанинг амалиѐтга тадбиқини назорат қилиш 
7-босқич 
Амалиѐт натижаларига кўра хулоса чиқариш 
130

Дидактик  характердаги  лойиҳани  яратиш  учун  педагог  қуйи-
даги кўникма ва малакаларга эга бўлиши зарур: 
 
 
 
Моҳиятига кўра таълим жараѐнини лойиҳалаш алоҳида олинган 
таълим жараѐнини  самарали  ташкил  этиш  учун  барча  омилларни 
инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқишни 
англатади. 
Таълим  жараѐнини  лойиҳалаш  муайян  қонуниятлар  асосида 
кечади. Улар: 
1-қонуният. Таълим жараѐнини лойиҳалаш самарадорлиги барча 
таркибий  қисмлар  (технологик  жараѐн,  технологик  жараѐнни 
бошқариш,  восита,  ахборот,  ижтимоий-иқтисоий  таъминот)нинг 
лойиҳада мақсадга мувофиқ ѐритилиши билан таъминланади. 
2-қонуният. Таълимнинг технологик воситалари талабаларнинг 
индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади. 
3-қонуният. 
Лойиҳалаш 
стратегиялари 
педагогнинг 
индивидуал услубига мувофиқ танланади. 
4-қонуният.  Лойиҳалаш  сифати  тескари  алоқа  (педагог  ва  талаба  
ўртасидаги)  кўлами,  лойиҳалаш  мазмуни  ҳамда  барча  омиллар 
самарадорлигига боғлиқ. 
Ўқув  жараѐнларини  лойиҳалаштиришда  таълим  мазмунини, 
таълим  мақсади,  кутилаѐтган  натижани  тўғри  белгилаш,  таълим 
методлари,  шакллари  ва  воситаларини  тўғри  танлаш, 
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашни аниқ 
мезонлари  олдиндан  ишлаб  чиқиш,  машғулотга  ажратилган  вақт 
ичида  уларни  тўғри  амалга  ошириш  ва  бир-бири  билан 
уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ саналади.  
-  лойиҳани яратиш; 
-  жараѐнни босқичма-босқич ѐритиш; 
-  мақсадни аниқ белгилаш; 
-  мақсадга мос вазифаларни аниқлаш; 
-  ўқув материали мазмунини шакллантириш; 
-  савол ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш; 
-  жараѐн ѐки тадбирнинг методик тузилишини асослаш; 
- талаба билим даражасини ташхислаш ва унинг тарбияланганлик 
даражасини баҳолаш
 
131

Ўқув машғулотларига тайѐргарлик кўришнинг асосий босқичи 
–  ўқув  жараѐнини  лойиҳалаштириш  ҳисобланади.  Бу  жараѐн 
қуйидаги босқичларда ташкил этилади (39-расм): 
 
 
 
39-расм. Ўқув жараѐнини лойиҳалаштиришнинг асосий 
босқичлари 
 
Таълим  жараѐни  лойиҳалашда  дарс  мақсади  ва  натижасини 
белгилаш  муҳим  аҳамиятга  эга.  Шунингдек,  дарс  мақсади  ва 
натижасини белгилаш ўқитиш ва ўқиш жараѐнларининг энг муҳим 
омили бўлиб, таълим жараѐнида айнан улар етакчи ўрин тутади.  
Одатда дарснинг мақсад ва натижаси ДТС талабларидан келиб 
чиқиб  аниқланади.  Шуни  ҳам  қайд  этиб  ўтиш  керакки,  дарснинг 
мақсади ўқитувчи томонидан талабага қандай билим, кўникма ва 
малакаларнинг берилиши нуқтаи назаридан эмас, балки талабалар 
томонидан 
дарсда 
қандай 
БКМнинг 
ўзлаштирилиши 
муҳимлигидан келиб чиқиб белгиланиши зарур. Ўз моҳиятига кўра 
дарснинг мақсади ўқитувчи ва талабаларнинг умумий натижаларга 
қараб  ҳаракатланишларини  белгилайди.  Шу  сабабли  дарснинг 
мақсади  ташхисли  ифодаланиши  лозим.  Яъни  дарс  мақсади  аниқ 
бўлиши керак. 
Дарс  мақсадининг  аниқ  бўлишига  эришиш  учун  ўқитувчидан 
қуйидагиларга эътибор қаратиш талаб этилади:  
Асосий босқичлар 
Дарс турини  танлаш 
Дарснинг мақсади ва  
натижасини белгилаш 
Назорат топшириқлари ва 
баҳолаш мезонларини ишлаб 
чиқиш 
Таълим ресурсларини танлаш 
Ўқитиш ва ўқиш  
стратегиясини белгилаш 
Дарснинг технологик  
харитасини ишлаб чиқиш 
132

 
 
 
 Шунга  кўра  айтиш  мумкинки,  таълим  мақсадлари  талабалар-
нинг  ҳаракатларида  ифодаланадиган  таълим  натижалари  белги-
ланади. 
Таълим  технологиясининг  кейинги  энг  муҳим  компоненти  – 
кутилаѐтган  натижадир.  Бинобарин,  у  ўқитиш  жараѐнининг 
самарадорлигини  акс  эттиради  ва  мақсадга  эришиш  даражасини 
тавсифлайди,  ўқитиш  ва  ўқиш  жараѐни,  натижа  қўйилган  
мақсадга мос келганда якунланади.  
Назорат топшириқлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш 
дарснинг  дидактик  мақсади,  кутилаѐтган  натижа,  ўқув 
материалнинг  мазмуни  асосида  назорат  топшириқларини  ишлаб 
чиқиш,  уларнинг  ҳажми,  бажарилганлик  даражаси,  бажарилиш 
сифати,  вақтига  кўра  баҳолаш  мезонларини  ишлаб  чиқишни 
назарда тутади. 
Таълим  ресурсларини  танлаш  мавжуд  шарт-шароитдан    келиб 
чиққан  ҳолда  ўқитувчи,  талаба  ва  дарсни  ташкил  этиш  учун 
таълим  воситаларининг  ўринли  танланилишини,  улардан  ўқув 
жараѐнида тўғри фойдаланишни кўзда тутади. Ўқитувчи, талаба ва 
дарсни  ташкил  этиш  учун  таълим  воситалари  сирасидан 
қуйидагилар ўрин олади (40-расм): 
 
1)  дарсда  юзага  келадиган  дидактик  жараѐн  маълум  шароит  ва 
белгиланган  вақт  ичида  таълим  мақсадига  эришишни  тўла 
таъминлай олиши; 
2) ўқитиш жараѐнининг якуни бўйича мақсадни амалга ошириш  
даражаси  тўғрисида  аниқ  хулоса  чиқариш  имкониятининг 
мавжудлиги 
133

 
 
40-расм. Лойиҳа таълимида қўлланиладиган ўқитиш воситалари 
 
Ўқитиш  ва  ўқиш  стратегияси    белгиланган  ўқув 
материалларини  талабалар  онгига  етказиш  йўлларини,  яъни  
танланган  таълим  методи,  шаклларининг  амалда  қўлланилишини 
кўзда  тутса,  арснинг  турини  танлаш  ўқитувчининг  маҳоратига 
кўра  дарснинг  дидактик  мақсади,  ўқув  материалининг  мазмуни, 
дарс  учун  ажратилган  вақт,  шунингдек,  зарур  шарт-шароитнинг 
танланилишини ифодалайди. 
Дарснинг  технологик  харитаси  дарс  ишланмасининг  асосий 
ўзагини  ташкил  этади.  Ушбу  харита  дарс  тури  ва  танланган 
методларга  қараб  турлича  бўлиши  мумкин.  Дарснинг  технологик 
харитаси  хусусида  маърузанинг  кейинги  ўринларида  алоҳида 
тўхталиб ўтилади. 
Таълим жараѐнни лойиҳалаш:  лойиҳа – мазмун – фаолият учли-
ги асосида ташкил этилувчи педагогик фаолиятнинг  умумий мо-
ҳиятини яхлит ифодалашга хизмат қилувчи лойиҳани яратишдир. 
Асосий турлари 
1) дарслик; 
2) ўқув қўлланма; 
3) жадваллар; 
4) тарқатма 
материаллар; 
5) йўл-йўриқлар;  
6) технологик 
хариталар; 
7) типик хатолар 
харитаси; 
8) топшириқ 
варақалари 
 
 
1) ўқув-методик 
қўлланмалар; 
2) методик 
тавсиялар; 
3) методик 
ишланмалар; 
4) ўқув 
дастурлари; 
5) дарс режаси; 
6) маъруза матни 
 
1) плакатлар; 
2) моделлар; 
3) макетлар; 
4) жиҳозлар; 
5) аудиовизуал 
воситалар; 
6) техник 
воситалар; 
7) реал воситалар 
 
Ўқитувчи учун 
 
Талаба учун 
Дарсни ташкил этиш 
учун 
134

Таълим  жараѐнида  лойиҳадан  фойдаланиш  қуйидаги  босқич-
ларда кечади (41-расм): 
 
 
 
41-расм. Таълим жараѐнида лойиҳадан фойдаланиш босқичлари 
 
Таълим  жараѐнини  лойиҳалашда  педагогик  фаолият  мазмунини 
таҳлил  қилиш;  натижаларни  олдиндин  кўра  билиш;    режалаш-
тирилган  фаолиятни  амалга  ошириш  лойиҳасини  яратиш  асосий 
вазифалар  саналади.  Одатда  таълим  жараѐнини  лойиҳалашда  ва-
зифаларни белгилаб олиш бир неча босқичда кечади. Улар (42-расм): 
 
 
 
42-расм. Таълим жараѐнни лойиҳалаш вазифаларининг  
белгиланиши 
Асосий 
босқичлар 
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin