Вазифаларнинг
белгиланиши
1-босқич: лойиҳани яратиш
1-қадам
2-босқич: талабалар
фаолиятини ташхислаш
2-қадам
5-босқич: талабалар
фаолиятини назорат қилиш
3-қадам
3-босқич: педагогик
жараѐнни ташкил этиш
Умумий педагогик вазифалар (педагогик жараѐн
хусусиятларини яхлит ҳолда инобатга олиш асосида
белгиланувчи)
4-босқич: педагогик
жараѐннинг самарали
кечишини таъминлаш
Босқичли педагогик вазифалар (маълум босқич
хусусиятларини инобатга олган ҳолда
белгиланувчи)
Вазиятли педагогик вазифалар (муайян
вазиятларни инобатга олган ҳолда
белгиланувчи)
135
Ўқитувчи фаолиятида дарс ишланмасини тайѐрлаш муҳим
аҳамиятга эга.
Уни тузишда ўқитувчининг дарс жараѐнидаги фаолиятини
режалаштириш, дарс мазмуни бойитиш, таълим самарадорлигини
ошириш мақсади кўзланади. Дарс ишланмасини йилдан-йилга
такомиллаштириб ва мукаммалллаштириб бориш, янги
методларни қўллаш, янги материалларни киритиш билан янгилаб
турилиши лозим. Бинобарин, таълим жараѐнига янги ДТС, ўқув
дастурлари, замонавий таълим технологияларнинг жорий
этилиши, ўқитувчи томонидан янги ахборот технологиялари,
замонавий техник воситаларининг қўлланиши билан дарс
ишланмаларига қўйилган талаблар ҳам ўзгариб боради. Дарс
лойиҳаси (ишланмаси)ни учун тайѐр, стандарт қолип мавжуд эмас.
Чунки дарс “жонли” ташкил этилиши зарур. Дарснинг бу
хусусиятига кўра уни ҳеч қандай қолипга солиб бўлмайди. У дарс
тури ва танланган методларга қараб турлича бўлиши мумкин.
Таълим жараѐнини лойиҳалаш, одатда, технологик модел
(паспорт) ва технологик хариталар воситасида амалга оширилади.
ОТМдаги ўқув машғулоти қуйидаги намунадаги технологик
модел (паспорт) асосида ташкил этилади (9-жадвал):
9-жадвал.
ОТМда ташкил этиладиган ўқув машғулотининг
технологик модели (паспорти)
Маъруза мавзуси
Маърузага ажратилган вақт
Талабалар сони
Дарс ишланмаси – таълимий мазмунга эга лойиҳа ҳамда
ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат
Технологик модел (паспорт) – таълим ѐки маънавий-маърифий
тадбирнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг технологик
тавсифини ѐритувчи ҳужжат
136
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
Ўқув машғулотининг тузилиши
Ўқув машғулотнинг мақсади :
Педагогик вазифалар:
Ўқув фаолияти натижалари:
Таълим методлари
Таълимни ташкил этиш шакли
Дидактик воситалар
Таълимни ташкил этиш шароити
Назорат
Барча таълим муассасаларида бўлгани каби ОТМда ҳам ўқув
машғулотларини ташкил этишда технологик харита ҳам муҳим
аҳамият касб этади.
ОТМдаги ўқув машғулоти қуйидаги намунадаги технологик
харита асосида ташкил этилади (10-жадвал):
10-жадвал.
ОТМда ташкил этиладиган ўқув машғулотининг
технологик харитаси
Иш босқичлари ва вақти
Фаолият мазмуни
Педагог
Талаба
1-босқич. Бошланғич қисм – ўқув
машғулотининг ташкилий-
тайѐргарлик босқичи (15 дақиқа)
2-босқич. Асосий қисм –
билимларни мустаҳкамлаш босқичи
(55 дақиқа)
3-босқич. Якуний қисм (10 дақиқа)
II. Моделлаштириш. Таълим жараѐнни лойиҳалашда одатда
моделлаштиришдан ҳам фойдаланилади.
Технологик харита – таълим жараѐнни бажарувчи ѐки маълум
объектга техник хизмат кўрсатувчи педагогларга тақдим этиладиган
барча зарур маълумотлар, кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжат
137
Ўқув жараѐнида қуйидаги турдаги моделлар қўлланилади (43-расм):
43-расм. Модул таълимининг устувор тамойиллари
Қуйида ушбу моделларнинг моҳияти ѐритилади.
1. Ўқув моделлари (таълим жараѐнида қўлланилади; кўрсат-
мали қуроллар, кўргазмали воситалар, тренажѐрлар, таълимий
дастурлар).
2. Тажриба моделлари (илмий, амалий тажрибаларни олиб боришда
қўлланилади; лойиҳалаштирилаѐтган объектнинг катталаштирилган ѐки
кичиклаштирилган нусхаси).
3. Илмий-техник моделлар (жараѐн ва ҳодисаларни тадқиқ
этишда қўлланилади; қурилма, мослама, асбоб, жиҳоз ва
механизмлар).
4. Ўйин моделлари (турли вазиятларда объект томонидан
турли ҳаракатларни бажариш орқали кўникма, малакаларни ҳосил
қилиш мақсадида қўлланилади; компьютер, спорт, иқтисодий,
ҳарбий, ишчанлик ўйинлари ва б.).
5. Имитацион моделлар (реал воқеликни у ѐки бу даражада
шунчаки аниқ акс эттириш учун эмас, балки айнан унга ўхшатиш
мақсадида қўлланилади; амалий ҳаракатларни бажаришга хизмат
қилувчи турли тренажѐр ва механизмлар).
Модел – реал, ҳақиқатда мавжуд бўлган объектнинг соддалашти-
рилган, кичрайтирилган (катталаштирилган) ѐки унга ўхшаган
нусхаси. Моделлаштириш ҳодиса, жараѐн ѐки тизимнинг умумий
моҳиятини тўла ѐритувчи моделни яратиш
Устувор тамойиллар
Ўқув моделлари
Тажриба моделлари
Илмий-техник моделлар
Ўйин моделлари
Имитацион моделлар
138
IV. Ўқув лойиҳалари. Бугунги кунда таълим жараѐнида талабалар
томонидан ҳам турли ўқув лойиҳаларнинг тайѐрланишига эътибор
қаратилмоқда. Хўш, ўқув лойиҳасининг ўзи нима? Ўқув
лойиҳаларини тайѐрлаш жараѐни қандай кечади?
Лойиҳа таълими технологияларидан ўқув амалиѐтида фойдала-
нишда “ўқув лойиҳавий фаолият” тушунчаси ҳам қўлланилади.
Ўқув лойиҳавий фаолият – ўқув мақсадига эришиш ѐки муаммо,
муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида талабалар томонидан изчил
амалга ошириладиган ҳаракатлари мажмуаси саналади.
Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти муайян босқичларда
ташкил этилади. Улар қуйидагилардир (44-расм):
44-расм. Талабалар ўқув лойиҳавий фаолияти босқичлари
Талабалар томонидан жуфтлик, кичик гуруҳлар ѐки жамоа
асосида турли мавзуларда ўқув лойиҳаларини тайѐрлаш қуйидаги
босқичларда кечади (45-расм):
Ўқув лойиҳаси – 1) талабларнинг муаммоларни излаш, тадқиқот қи-
лиш ва ечиш, натижа (ечим)ни маҳсулот кўринишида расмийлаш-
тиришга қаратилган мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш усули;
2) назарий билимлар асосида амалий топшириқларни
ечишга қаратилган ўқув ҳаракати воситаси;
3) ривожлантириш, тарбиялаш, таълим бериш, билимларни бойитиш,
мустаҳкамлаш ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган
дидактик восита
Лойиҳа тақдимоти, талабалар фаолияти-
нинг баҳоланиши, лойиҳа фаолияти
рефлексияси (аудитория иши)
Лойиҳага киришиш, лойиҳа фаолиятини
ташкил этиш ва режалаштириш
(аудитория иши)
Бо
сқ
ич
ла
р
Тайѐргарлик
босқич
Якунловчи
босқич
Лойиҳани
бажариш
босқичи
Аудиториядан ташқарида ташкил
этиладиган амалий фаолият
139
45-расм. Талабалар томонидан ўқув лойиҳаларини тайѐрлаш
босқичлари
Ўқув лойиҳалари фаолият мазмуни, билим соҳаси (фанлар)
бўйича тайѐрланишига кўра қуйидагича турланади (46-расм):
46-расм. Ўқув лойиҳаларининг турлари
Лойиҳа концеп-
циясини ишлаб
чиқиш
Ўқ
ув
ло
йи
ҳа
ла
ри
Лойиҳавий фао-
лиятни ташкил
этиш
Фаолият
мазмунига
кўра
Лойиҳавий
фаолиятни
режалаштириш
Фан соҳаси
(соҳалари)га кўра
Лойиҳавий
вазифаларни ҳал
этиш
Ахборотли лойиҳалар
Ҳисобот тузиш
Тадқиқот лойиҳалари
Лойиҳа (маҳ-
сулот)ни расмий-
лаштириш
Амалий лойиҳалар
Рефлексия
Моно лойиҳа (бир билим соҳаси, фан)
бўйича амалга ошириладиган лойиҳа)
Тақдимотни
тайѐрлаш
Бир неча билим соҳаси, фан) бўйича
амалга ошириладиган лойиҳа
Лойиҳа тақдимоти,
ҳимояси ва баҳоси
Ҳисобот
топшириш
140
Ҳар бир ўқув лойиҳаси ўз мақсади ва кутиладиган натижасига
кўра муайян турга мансуб бўлади. Ўқув лойиҳаларининг асосий
турлари қуйидагилардир (11-жадвал):
11-жадвал.
Ўқув лойиҳалари турларининг моҳияти
Ахборотли
лойиҳалар
Тадқиқот
лойиҳалари
Амалий лойиҳалар
Мақсади
Муаммога оид маъ-
лумотларни тўплаш,
уларни таҳлил қилиш,
умумлаштириш,
моҳиятини ѐритиш,
муаммони ҳал этиш
усул ва воситаларини
тавсифлаш, уларнинг
аҳамиятини асослаш
Тадқиқотни амалга
ошириш, тадқиқот
асосида муаммо
изоҳини асослаш,
келгусида ривож-
ланиш учун янги
муаммоларни
асослаш
Муаммони ҳал этиш
усул ва воситалари-
ни ишлаб чиқиш
Натижаси
Мақола, реферат,
маъруза,
кейс ва б.
Ҳисобот,
маъруза,
кейс ва б.
Ҳаракатлар дастури,
бизнес-режа, кейс,
стратегия, тавсия,
маълумотнома
тўплами ва б.
Лойиҳа мавзуси (намуна)
Педагогнинг таълим
жараѐнига инновацион
ѐндошуви ўқитиш
сифати ва
самарадорлигини
кафолатлай оладими?
Педагогнинг
инновацион фаолияти
айнан нималарда акс
этади?
Иш тажрибасидан
қатъий назар ҳар
бир педагог
инноватор бўла
оладими?
Педагогнинг
инноваторлик
фаолияти даражаси
Педагогнинг
инновацион фаолият
малакаларини
ўзлаштириш дастури.
Педагогнинг
инновацион
фаолиятни ташкил
этиш стратегияси
Модул Модул
141
Ўқув лойиҳалари муайян топшириқ бўлиб, унинг натижаси
оддий бир маҳсулотни тайѐрлаш (м: технологик харитани
тайѐрлаш, бирор модел, дейлик, дизайнерлик моделини яратишдан
иборат бўлади. Бироқ, айни ўринда шуни ҳам қайд этиш керак,
“лойиҳа” тушунчаси негизида ҳамиша ҳам амалий ҳаракатлар
натижасиа тайѐрланган бирор-бир маҳсулот тушунилмайди. Чунки
лойиҳа доирасида назарий, амалий ва методик характердаги
ғояларни яратиш негизида маҳсулотни яратишга тўғри келади.
Ўқув лойиҳаларини тайѐрлашда амалиѐт ўқитувчиси муҳим
ўрин эгаллайди. Унинг зиммасига бир қатор вазифалар
юклатилади. Улар:
Амалиѐт ўқитувчиси аввалдан қуйидаги материал ва
ҳужжатларни тайѐрлаб олиши лозим:
Амалиѐт ўқитувчиси таълим жараѐнида талабаларнинг
фаолиятларини назорат қилиб бораи ва назорат натижаларини
“Назорат протоколи”га қайд этади. Протокол талабаларнинг
фаолиятини баҳолашга доир мезонларга эга бўлиши лозим.
Шундай қилиб, лойиҳа таълим ҳам шахсга йўналтирилган
таълим турлари орасида ўзига хос ўрин тутади. Бинобарин, бу
таълим тури талабалар томонидан ўзлаштирилиши зарур бўлган
билим, кўникма ва малакаларга бевосита ўқитиш жараѐнида
- лойиҳа иши учун муайян мавзу, муаммони белгилаш;
- лойиҳа топшириқларини ишлаб чиқариш;
- лойиҳа ишини ўқув жадвалига киритиши;
- лойиҳа жараѐнини моделини аввалдан ишлаб чиқиш,
топшириқларни талабаларнинг имкониятларига мослаштириш;
- талабаларни лойиҳа иши билан таништириш;
-уларнинг амалий фаолиятлари назорат қилиб туриш
- лойиҳа (чизма, электросхема)лар;
- лойиҳага тааллуқли топшириқлар баѐни;
- маълумот йиғишга оид йўналтирувчи саволлар;
- ўқув мақсадларни ѐриувчи маълумотлар
142
амалий ҳаракатларни ташкил этиш асосида эга бўлинишини
таъминлайди. Лойиҳа таълими ва лойиҳалаш технологиялари
талабаларнинг жуфтликда ва кичик гуруҳларда ахборотли,
тадқиқот ва амалий лойиҳаларни тайѐрлашлари учун зарур шарт-
шароитларни яратиб беришга хизмат қилади.
Назорат саволлари:
1. Лойиҳа таълимнинг дидактик моҳияти нимадан иборат?
2. Таълим жараѐнини лойиҳалаштиришда нималарга эътибор
қаратилади?
3. Таълим жараѐнини лойиҳалаштириш қандай босқичларда
кечади?
4. Моделлаштириш нима?
5. Таълим жараѐнида қандай моделлардан фойдаланилади?
6. Ўқув лойиҳалари нима?
7. Ўқув лойиҳалари қандай дидактик имкониятларга эга?
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Бондаревская Р.С. Педагогическое проектирование в
контексте инновационной образовательной деятельности // Ж.
Человек и образование. –М.: 2009. - № 4. – С. 94-96.
2. Васильева В.Д., Петрунева Р.М. Проблема формирования
проектной культуры будущего инженера // Ж. Мир науки,
культуры, образования. – М.: 2010. - №3. – С. 105–107.
3. Дюков В.М. Педагог – руководитель. – Красноярск: ГОУ
ВПО КГПУ им. В.П. Астафьева, 2010. – 108 с.
4. Дюков В.М., Семенов И.Н. Педагогическая инноватика. –
Красноярск: Университет, 2007. – 84 с.
5. Колесникова И.А., Горчакова-Сибирская М.П. Педагогическое
проектирование. – М.: Академия, 2005. – 288 с.
6. Стенина Т.Л. Становление проектной культуры студентов. –
Ульяновск: УлГТУ, 2011. – 244 с.
143
РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
1. Ривожлантирувчи таълим моҳияти ва технологиялари.
2. Талаба шахсини ривожлантирувчи ўқув топшириқлари ва
уларнинг турлари.
3. Табақалаштирилган таълим моҳияти ва технологиялари.
I. Ривожлантирувчи таълим моҳияти ва технологиялари.
Таълимнинг асосий масалалардан бири ўқитиш жараѐнида шахсни
ривожланиш муаммоси саналади.
1960-1970 йилларда россиялик психологлар – Д.Б.Эльконин ва
В.В.Давидовлар томонидан ўқитиш жараѐнини ва у билан бевосита
таълим олувчи шахсини ривожлантириш тизимини ишлаб чиқилди ва
амалиѐтда синаб кўрилди. Ушбу тизимнинг моҳияти ўқитувчиларда
ўқитиш жараѐнида таълим олувчиларни ҳар қандай илмий маълумот
билан ишлай олишга ўргатиш борасидаги кўникма ва малакаларни
ривожлантиришдан иборат эди. Бошқача қилиб айтганда, таълим
жараѐни шундай ташкил этилиши керак эдикки, у доимо
ривожланувчи характер касб этсин.
Яна бир россиялик тадқиқотчи П.Я.Гальпериннинг “Ақлий
хатти-ҳаракатлар, билимлар, малака ва кўникмаларни босқичма-
босқич ривожлантириш назарияси” ҳам бевосита таълим олувчи
шахсини ривожлантириш ғояларини асослади.
Ривожланиш ҳам ўзига хос хусусиятларни намоѐн этади.
Жумладан:
Ривожланиш – шахснинг физиологик ҳамда интеллектуал
ўсишида намоѐн бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлар
моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараѐн
Шахсни ривожлантириш – индивидда вақт нуқтаи назаридан
жисмоний ва руҳий ўзгаришларнинг содир бўлиш жараѐни бўлиб,
у орқали индивид камдан кўпга, оддийдан мураккабга, қуйидан
юқорига кўрсатгичлари орқали такомиллашиб, камолга етиб
боради
144
П.Я.Гальперин назарияси бўйича билимларни ўзлаштириш
жараѐни олти босқичда кечиради (47-расм):
47-расм. Билимларни ўзлаштириш жараѐни босқичлари
- имманентлик (ривожланиш шахснинг ажралмас хусусияти
бўлиб, у табиат томонидан юқтирилади);
- биогенлик (шахснинг руҳий ривожланишини
- кўп ҳолатда ворисийлик, ирсият белгилайди);
- социогенлик (шахснинг ривожланишига ижтимоий муҳит таъсир
кўрсатади);
- психогенлик (инсоннинг ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини
бошқариш тизими ҳисобланади);
- индивидуаллик (шахс ўзида ривожланишнинг ўзига хос варианти
ҳамда сифатларини индивидуал танлашдек кучли ҳодисани
ифодалайди);
- кўп босқичлилик (шахснинг ривожланиши
- умумий даврийлик қонунияга мувофиқ кечади);
- нотекислик (ҳар бир шахс вақт тезкорлиги ва ўсишдаги қарама-
қаршиликларнинг тасоифий танланишига кўра маълум суръатда
ривожланади, бошқача айтганда ҳар қандай, ҳатто таълим ва
тарбиянинг энг қулай шароитларида ҳам шахснинг турли руҳий
белгилари, функциялари ва хусусиятлари ривожланишнинг битта
даражасида тўхтаб турмайди);
- жисмоний ўсиш руҳий ривожланишнинг миқдор ва сифат тавсиф-
ларини, даражасини ва индивиднинг ўзига хослигини ифодалайди
Асосий босқичлар
Хатти-ҳаракатларни овоз
чиқармай бажариш
Мотивация
Тушунтириш
Амалий хатти-ҳаракатларни
ўзлаштириш
Баланд овозда ўзига уқтирган
ҳолда хатти-ҳаракатларни
бажариш
Фаолиятни фикран бажариш
145
Назарияга кўра билимларни ўзлаштиришда қуйидаги ҳолатлар
кузатилади:
1) хатти-ҳаракатларни ўзлаштириш хатолар билан кечади
(талаба ўқув материали мазмуни етарлича англамайди, таълим-
нинг асл моҳиятини тушуниб етмайди);
2) материални нисбатан тўла тушунади (бу ҳолат материал
билан боғлиқ тушунчаларни ажратилиши билан тавсифланади);
3) хатти-ҳаракатлар тез, самарадор ва бехато ўзлаштирилади.
Психологик ривожланиш нуқтаи назаридан Л.В.Занков шахс-
нинг умумий ривожланишини белгиловчи психологик назарияни
ишлаб чиққан. Унинг умумий моҳияти қуйидагича:
Л.В.Занковнинг назарияси асосида таълимнинг қуйидаги
тамойиллари шахсда қобилиятларни самарали ривожлантиришга
хизмат қилади (48-расм):
48-расм. Таълим тамойиллари (Л.В.Занков фикрига кўра)
1) кузатувчанликни ривожлантириш;
2) фикрлаш қобилиятини ўстириш;
3) амалий ҳаракатларни ташкил этиш кўникмаларини шакллан-
тириш;
4) айрим моддий объектларни яратиш малакаларини ҳосил
қилиш
Устувор тамойиллар
Бошланғич таълимда назарий
билимларнинг етакчилик
роли тамойили
Шахс томонидан ўқиш жараѐни
барча бўғинларининг
ўзлаштирилиши тамойили
Юқори мураккаблик
даражасида таълим олиш
тамойили
Тез суръатда таълим
олиш тамойили
Барча шахсларнинг умумий ривожланиши устида
мақсадли ва тизимли ишлаш тамойили
146
Ривожлантирувчи таълимнинг асосларидан яна бири – В.В.Давыдов
назарияси саналади. Ушбу назария кичик мактаб ѐшидаги
ўқувчиларни илмий тушунчаларни ўзлаштирилишини тарғиб
қилади. Бунда ўқувчилар томонидан таълим жараѐнида назарий
тушунчалар тизимини ўзлаштирилиши лозим бўлиб, бу ўз ўрнида
хусусийдан умумий билимларга ўтилишни таъминлайди.
Қатор назариялар муаммоли таълим билан боғлиқ бўлиб,
Л.В.Занков ва А.М.Матюшкин томонидан олиб борилган тадқиқотлар
таълимда муаммоли дарсларни ташкил этишга қаратилгандир.
Таълимнинг психолик асослари муаммоси кўпгина масалаларни
қамраб олади. Таълимнинг муваффақияти бир қатор психологик
омилларга боғлиқ. М: ўқувчининг ўқишга бўлган муносабати.
Муносабат ўқувчининг диққати, ҳис-туйғулари, қизиқишлари,
иродаси ҳамда у тутган йўлда намоѐн бўлади.
Таълим жараѐни, энг аввало, ўқувчилар диққатини тўғри
йўналтира олишни талаб этади. Дарсларда кўргазмали
қуроллардан, техник ва компьютер воситаларидан фойдаланиш
таълим олувчида ихтиѐрсиз диққатни юзага келтиради.
Ўқитувчининг дарсдаги вазифаси ишлаш ҳолатини юзага
келтиришгина эмас, балки ўқувчиларнинг ўрганиладиган
материалини идрок этишга қанчалик тайѐр эканликларини кузатиш
ҳамдир. Ўқувчиларнинг диққати дарсда давомида ўзгариб туради. Шу
сабабли ўкитиш жараѐнида бу қонуниятни назарда тутиш ва
ўқувчилар диққатини материалнинг асосий жиҳатларига жалб
этиш, уларни такрорлашга эътибор қаратиш лозим.
Таълим жараѐнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи
томонидан бериладиган кўрсатмаларга ҳам боғлиқ. Ўқитувчи
ўкувчиларда тегишли установка (йўналтиргич)ни ҳосил қилиши,
маълумотларни муҳим, номуҳимлиги (қайси маълумотни эшитиб
олиш, қайси маълумотни эса ѐдда тутиш зарурлиги)ни кўрсатиб
ўтиши лозим. Бу каби кўрсатмалар берилмаганида, ўқувчиларда
кўпинча нотўғри тасаввурлар вужудга келади.
Ўқитишнинг эмоционаллиги муваффақиятни таъминловчи
омиллардан биридир. Таълим бериш жараѐни эмоционал жараѐн,
агар ўқувчиларга берилаѐтган ахборот уларда ҳеч қандай ҳис-туйғу
уйғотмаса, уни ўқувчилар яхшилаб эсда олиб қолмайди. Шу сабабли
ўқувчиларнинг руҳий ҳолатлари, муайян пайтдаги кечинмаларини
инобатга олиш зарур. Оптимистик кайфият ўқув фаолиятининг
147
самарали кечишини таъминлайди. Ўқувчилар эмоционал руҳдаги
материални яхшироқ ўзлаштиради. Шу сабабли ўқитувчи ўқув
жараѐнининг эмоционал бўлишига эътиборни қаратиши керак.
Таълим жараѐнида билиш жараѐнларини шакллантиришга
алоҳида эътибор бериш лозим. Билиш жараѐн мураккаб фаолият
бўлиб, у қуйидаги тарзда кечади:
Шахс психикаси ривожланишида, бир томондан табиий,
биологик, туғма хусусиятлар билан, иккинчи томондан, ижтимоий
хаѐтда орттирилган хусусиятларининг ўзаро муносабатларининг
проблемасидан, ривожланишида ташқи ва ички омилларнинг
(ирсият ва мухитнинг) роли ҳамда уларнинг ўзаро муносабати
муаммосидан иборат. Моҳиятига кўра шахс туғма хусусиятлар (м:
кўриш ва эшитиш сезгилари, шунингдек, асаб тизими
хусусиятлари) билан бир қаторда маълум ҳаѐт шароити, фаолияти,
таълим ва тарбия таъсири остида ташкил топадиган хусусият (м:
ахлоқий одат)ларга эга бўлиб боради.
Ўтган асрнинг 20-30-йилларда америкалик психолог
Э.Торндайк ўзининг “Арифметика ўқитувчисининг янги
методлари ва психологияга асосланган тамойиллари” асарида
шахснинг биологик имкониятларини юқори баҳолаган. Унинг
фикрича, ўқитиш жараѐнида қанчалик қулай муҳит қарор
топмасин, бир тоифа ўқувчилар ҳеч қандай муваффақиятга эриша
олмайди, бошқа бир тоифа ўқувчилар эса аксинча, ўқитиш
шароитининг ѐмон бўлишига қарамай муваффақиятга эриша
олади. “Наслий жиҳатдан ақлий қобилиятларга болалар ҳатто
махсус таълимсиз ҳам юксак интеллектга эга шахс бўлиб етишади,
бу каби генетик наслга эга бўлган болалар эса ҳатто энг яхши
таълим имкониятларидан ҳам фойдалана олмайди”.
Шахснинг ривожланишида ижтимоий омиллар ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Яъни, шахснинг қобилияти, истеъдодининг ривож-
ланишида соғлом ижтимоий муҳитнинг бўлиши ҳам муҳимдир.
Зеро, таълим ва тарбия ҳам туғма иқтидорни намоѐн қилишнинг
зарурий шартлари саналади. Сифатсиз овқат жисмоний
Dostları ilə paylaş: |