Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə15/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Innovatsion talim texnologiyalari


 
184

 
Назорат саволлари: 
1.  Индивидуал таълим нима? 
2.  Индивидуал таълим қандай мақсадга хизмат қилади? 
3.  Индивидуал таълим қандай технологияларга асосланади? 
4.  Дастурий таълим қандай мақсадда асосланган? 
5.  Дастурий таълимнинг қандай технологиялари мавжуд?   
6.  Мустақил таълим нима? 
7.  Мустақил  таълимни  ташкил  этилишидан  қандай  мақсад 
кўзланади? 
8.  Мустақил ттаълимнинг вазифалари нималардан иборат? 
9.  Мустақил таълим қандай  шаклларда ташкил этилади? 
10.  Мустақил  таълим  натижаларининг  назорати  қандай 
тартибда амалга оширилади? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.  Гозман  Л.Я.,  Шестопал  Е.Б.  Дистанционное  обучение  на 
пороге XXI века. – Ростов-на-Дону: “Мысль”, 1999. – 368 с. 
2.  Дьяченко  В.К.  Сотрудничество  в  обучении.  –  М.: 
Просвещение, 1991. – 194 с. 
3.  Зубра  А.С.  Педагогическая культура  преподавателя  высшей 
школы  /  Мет.пособие.  –  Минск:  Акад.  упр.  При  Президенте  РБ, 
2005. – 398 с. 
4.  Муслимов  Н.А.,  Қўйсинов  О.А.  Касб  таълими  ўқитувчи-
ларини  тайѐрлашда  мустақил  таълимни  ташкил  этиш  /  Методик 
қўлл. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2006.  
5.  Педагогика:  1000  та  саволга  1000  та  жавоб  /  Методик  қўл-
ланма. У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. 
– Тошкент: Низомий номидаги ТДПУ, 2012. – 193 б.  
5.  Самостоятельная  работа  студентов:  метод  указания  /  Сост.: 
А.С.Зенкин,  В.М.Кирдяев,  Ф.П.Пильгаев,  А.П.Лащ.  –  Саранск: 
Изд-во Мордов. ун-та, 2009.  
6. Унт И. Индивидуализация и дифференциация обучения. – М.: 
Педагогика. 1990. – 268 с.  
7.  Фокин  Ю.В.  Преподавание  и  воспитание  в  высшей  школе: 
методология, цели и содержание, творчество / Учеб. пособие. – М.: 
Издательский центр “Академия”, 2002. – 224 с. 
8. Хуторской, А.В. Дидактическая эвристика: Теория и техноло-
гия креативного обучения. – М.: Издательство МГУ, 2003. – 162 с. 
 
185

ХОТИМА 
 
Замонавий  шароитда  глобал  ахборотлашувнинг  қарор  топиши 
ҳар  бир,  шу  жумладан,  таълим  олувчиларнинг  катта  ҳажмдаги 
ахборотларга  эга  бўлишлари  учун  шароитни  юзага  келтирмоқда. 
Бугунги  кун  ѐшлари    ниҳоятда  катта  ҳажмда  ахборотларга  эга. 
Бироқ,  моҳиятан  ушбу  ахборотларнинг  аксарияти  уларнинг  шахс 
сифатида  камол  топиши,  интеллектуал  жиҳатдан  ривожланиши, 
мавжуд  қобилиятларини  оширишлари,  самарали  ижтимоийла-
шувлари,  ўз  устида  изчил  ишлашлари,  касбий  камолотга 
етишларига  ҳеч  қандай  ѐрдам  бермайди.  Чунки  улар  назарий 
жиҳатдан  бунѐдкорлик,  яратувчанлик,  инсонпарварлик  ғояларига 
эга эмас, аксинча, шахсни асосий ҳаѐтий, олийжаноб мақсадлардан 
чалғитувчи, унга “ҳар қандай ташвиш, муаммолардан ҳоли, кўнгил 
майллари  асосида  яшаш  имконияти”ни  ваъда  қилувчи 
қарашлардан иборат. Худди шу каби ахборотлар мавжуд шароитда 
талабаларда  таълим  олиш,  мутахассис  сифатида  камол  топишга 
нисбатан  қизиқишнинг  пасайишига  олиб  келмоқда.  Ижтимоий 
тараққиѐт  эса  фақатгина  ижтимоий  субъектларнинг  кучи,  янада 
аниқроғи,  уларнинг  интеллектуал  салоҳияти,  жисмонан 
фаолликлари асосида таъминланади.       
Ривожланган  хорижий  мамлакатларда  шахс  интеллекти  энг 
қимматбаҳо 
“товар” 
саналади. 
Бинобарин, 
хорижлик 
инвеститорлар  ва  ишлаб  чиқарувчилар  айнан  шахс  интеллекти 
имкониятлари  асосида  ишлаб  чиқаришни  самарали  йўлга  қўйиш, 
йирик молиявий маблағлар айланмасига эга бўлиш   имкониятини 
яратишини  яхши  англайди.  Бозор  ишлаб  чиқаришига  асосланган 
шароитда  эса  кучли  рақобатга  бардош  бера  олиш  учун  ҳар  бир 
ишлаб чиқарувчи бозор муносабатларининг олтин қоидаси “талаб-
таклиф”  тамойилига  амал  қилишда  мутаносибликка,  барқарор-
ликка эришиш учун ўз маҳсулотларини нафақат йил, ой, балки кун 
сайин  такомиллаштириб  бориш,  янги  маҳсулотларни  яратиш 
устида  жиддий  ўйлаши,  инновацион  ғояларни  асослай  олиши 
зарур.   
Сўнгги    бир  аср  давомида  босқичма-босқич,  бироқ,  изчил 
ривожланиб  келаѐтган  таълим  технологиялари  бевосита  ишлаб 
чиқариш  жараѐнини  қўллаб-қувватлаш,  уни  таълим  сифатини 
яхшилаш,  самарадорлигини  ошириш,  юқори  интеллектга  эга, 
186

руҳий  жиҳатдан  барқарор,  рақобатга  бардошли  мутахассислар 
билан таъминлаш мақсадларига хизмат қилмоқда.  
Моҳиятига  кўра  инновацион,  модул,  ҳамкорлик,  интерфаол, 
муаммоли,  модул,  масофавий,  компьютер,  лойиҳа,  инновацион, 
индивидуал,  дастурий,  ривожлантирувчи,  табақалаштирилган  ва 
мустақил  таълим,  шунингдек,  ўйин  технологиялари  таълим 
тизимида  ўқитиш  жараѐнининг  бир  хил,  зерикарли  бўлишининг 
олдини  олиш,  аксинча,  унинг  қизиқарли,  фаол,  жўшқин  бўлиши 
учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун хизмат қилади. ОТМ 
педагогларининг  ушбу  таълим  технологиялари  моҳиятидан  хабар 
бўлишлари, уларни ўз фаолиятларидан самарали қўллай олишлари 
таълим  жараѐнида  ҳар  бир  таълим  олувчининг  ички 
имкониятларини тўла рўѐбга чиқаришга ѐрдам беради. Шу сабабли 
педагог  кадрларни  қайта  тайѐрлаш  ва  уларнинг  малакасини 
ошириш  курсларида  тингловчиларни  ушбу  технологиялар  билан 
яқиндан таништириш мақсадга мувофиқдир.      
 
187

ГЛОССАРИЙ 
 
“Ажурли  арра”  стратегияси  (фр.  “ажоур”  –  бир  ѐқдан 
иккинчи ѐққа ўтган, икки томони очиқ) – яхлит мавзуни бир нечта 
қисмларга  ажратган  ҳолда  мазмунини  ѐритиш  асосида 
талабаларнинг  уни  пухта  ўзлаштириши,  ўз  билимларини 
бошқаларга  етказиб  бериш  лаѐқатига  эга  бўлиши  таъминловчи 
стратегия 
Аралаш модел  масофавий таълимнинг турли шакллари, бир 
неча шаклларнинг интеграциясига асосланган модел  
“Ассесмент”  технологияси  (ингл.  “assesment”  –  “баҳо”, 
“баҳолаш”)  –  таълим  олувчиларнинг  билим,  кўникма  ва 
малакалари  даражасини  ҳар  томонлама,  холис  баҳолаш 
имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами 
Ахборотли  лойиҳалар    ўқув  жараѐнини  ташкил  этиш  ѐки 
бошқа таълимий характерга эга буюртмаларни бажариш мақсадида 
назарий ахборотларни йиғишга йўналтирилган лойиҳалар 
“Блиц-сўров”  методи  (инг.  “блиц”  –  тезкор,  бир  зумда) 
берилган  саволларга  қисқа,  аниқ  ва  лўнда  жавоб  қайтарилишини 
тақозо этадиган метод 
Дарс  ишланмаси  –  таълимий  мазмунга  эга  лойиҳа  ҳамда 
ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат 
Дастурий таълим – 1) ўқитишнинг ўқувчи, талабалар эҳтиѐжи, 
қизиқиши,  билими,  дунѐқараши,  улар  томонидан  ўқув 
материалларини  ўзлаштиришда  дуч  келиш  эҳтимоли  бўлган 
муаммолар, ўқув фанининг имкониятларини инобатга олган ҳолда 
ташкил этиладиган таълим; 2) педагогик технологияларидан бири   
“Дебат”  методи  (фр.  “дебаттере”,  “дебац”  –  “баҳслашмоқ”)  – 
йиғилиш,  мажлис  ѐки  машғулотларда  бирор-бир  мавзу  юзасидан 
иштирокчилар  ўртасида  ўзаро  баҳс  уюштириш,  уларнинг  ўзаро 
фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология 
Дидактик  ўйинлар  –  ўрганилаѐтган  обект,  ҳодиса,  жараѐн-
ларни  моделлаштириш  асосида  ўқувчиларнинг  билишга  бўлган 
қизиқишлари, фаолликларини оширадиган ўқув фаолияти тури 
188

Драматик  ўйинлар  (психологик  ва  ижтимоий  драмалар)   
психологик  ҳамда  ижтимоий  масалаларни  ҳал  қилишга 
йўналтирилган ўйинлар 
Ижодий лойиҳалар – инивиуал ѐки ҳамкорлик асосида ижодий 
характерга  эга  янги  таълим  маҳсулотлари  (ижодий  ҳисобот, 
кўргазма,  дизайн,  видеофильм,  нашр  ишлари  –  китоб,  альманах, 
буклет, альбом, босма ва электрон журнал, компьютер дастурлари 
кабилар)ни яратишга йўналтирилган лойиҳалар 
Имитацион  ўйинлар  –  ишлаб  чиқариш  корхоналари,  иш 
ўринлари,  фирмалар,  ташкилотларда  ходимлар  томонидан  амалга 
ошириладиган фаолиятни имитациялаш (тақлид қилиш, кўчириш) 
асосида  талабаларни  муайян  амалий  ѐки  касбий  фаолиятга 
самарали тайѐрлашга йўналтирадиган ўйинлар 
Индивидуал  таълим  –  таълим  жараѐнида  ўқитувчининг 
фақатгина  бир  нафар  ўқувчи  билан  ѐки  ўқувчининг  таълим 
воситалари  (адабиѐтлар,  компьютер,  телевидение,  радио  ва  б. 
ахборот  технологиялар)  билан  ўзаро  ҳамкорлиги  асосида  ўқув 
материалларининг ўзлаштирилишини таъминлашга йўналтирилган 
таълим 
Инвигилатор – масофавий таълим асосида ташкил этиладиган 
ўқитиш натижаларини назорат қилувчи мутахассис-педагог 
Инновацион  фаолият  –  янги  ижтимоий  талабларнинг 
анъанавий  меъѐрларга  мос  келмаслиги  ѐки  янги  шаклланаѐтган 
ғояларнинг  мавжуд  ғояларни  инкор  этиши  натижасида  вужудга 
келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият 
Интерфаол таълим (ингл. “interact”, рус. “интерактив”; “inter” 
– ўзаро, “act” – ҳаракат қилмоқ) – талабаларнинг билим, кўникма, 
малака  ва  муайян  ахлоқий  сифатларни  ўзлаштириш  йўлидаги 
ўзаро ҳаракатини ташкил этишга асосланувчи таълим 
Ишбилармонлик  ўйинлари  –  маълум  фаолият,  жараѐн  ѐки 
муносабатлар  мазмунини  ѐритиш,  уларни  самарали,  тўғри, 
оқилона  уюштиришга  доир  кўникма,  малака  ҳамда  сифатларни 
ўзлаштириш мақсадида ташкил этиладиган ўйинлар 
“Кейс-стади”  технологияси  (ингл.  “cаsе”  –  чемодан,  метод, 
“сtudy”  –  муаммоли  вазият;  вазиятли  таҳлил  ѐки  муаммоли 
вазиятларни  таҳлил  қилиш)  –талабаларда  аниқ,  реал  ѐки  сунъий 
189

яратилган  муаммоли  вазиятни  таҳлил  қилиш  орқали  энг  мақбул 
вариантларини  топиш  кўникмаларини  шакллантиришга  хизмат 
қиладиган технология 
Компьютер таълими – таълим олувчиларнинг ўқиш, мустақил 
таълим  ва  ўз-ўзини  назорат  қилишни  ўз  ичига  оладиган  билиш 
фаолиятини  бошқаришда    педагогнинг  ахборотларни  тўплаш  ва 
узатишдан  иборат  фаолиятининг  модели  сифатида  компьютер 
техникаси, телекоммуникация воситалари ҳамда дастурий-методик 
таъминот асосида ташкил этиладиган таълим 
Компьютер 
таълими 
технологиялари 
– 
таълим 
олувчиларнинг  ўқиш,  мустақил  таълим  ва  ўз-ўзини  назорат 
қилишни  ўз  ичига  оладиган  билиш  фаолиятини  бошқаришда  
педагогнинг  ахборотларни  тўплаш  ва  узатишдан  иборат 
фаолиятининг 
модели 
сифатида 
компьютер 
техникаси, 
телекоммуникация  воситалари  ҳамда  дастурий-методик  таъминот 
асосида ташкил этиладиган таълимнинг шакл, метод ва воситалари 
мажмуи  (компьютер,  сканер,  телефон,  факс  модем,  видеокамера, 
LCD  проектор,  интерактив  электрон  доска,  видеокўз,  электрон 
почта,  мультимедиа  воситалари,  Интернет  ва  Интернет 
тармоқлари,  шунингдек,  мобиль  алоқа,  маълумотлар  омборини 
бошқариш ҳамда сунъий интеллект тизимлари) 
Консорциум  (лот.  “consortium”  –  “шериклик”,  “биргаликда 
иштирок  этиш”)  –  масофавий  таълимни  ташкил  этувчи  икки 
университетдан иборат бирлашма 
Лойиҳалаш – бошланғич маълумотлар, аниқ белгиланган вақт, 
махсус танланган шакл, метод ва воситаларга таяниб, кутиладиган 
натижани  тахмин  қилиш,  башоратлаш,  режалаштириш  орқали 
аввалдан  фаолият  моделини  тузиш,  фаолият  ѐки  жараѐн 
мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат 
Лойиҳа  (лот.  “projectus”  –  “илгари  сурилган”)  –  аниқ  режа, 
мақсад  асосида  унинг  натижаланишини  кафолатлаган  ҳолда 
педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат 
маҳсули 
Лойиҳа  методи  –  ўқув  жараѐнини  индивидуаллаштириш, 
ўқувчининг ўзини мустақил намоѐн қилишини режалаштириш, ўз 
190

фаолиятини  оқилона  ташкиллаштириш  ва  назорат  қилиш 
имкониятини берадиган таълим методлари мажмуи 
Лойиҳа таълими – таълимий характердаги аниқ режа, мақсад 
асосида  унинг  натижаланишини  кафолатлаган  ҳолда  педагогик 
фаолият мазмунини ишлаб чиқишга йўналтирилган таълим 
Масофавий таълим – муайян нуқтадан ахборот-коммуникация 
воситалари  (видео,  аудио,  компьютер,  мультимедиа,  радио, 
телевидение  ва  б.)  ѐрдамида  таълим  хизматларини  кўрсатиш, 
таълимий  маҳсулотларни  тарқатиш  ва  етказиб  беришдаи 
анъанавий ҳамда инновацион шакл, метод, воситаларга асосланган 
ҳолда таълим ресурсларидан фойдаланишга йўналтирилган таълим  
Масофавий таълим технологиялари таълимнинг белгиланган 
мазмун 
асосида 
амалга 
оширилишини 
таъминлашга 
йўналтирилган шакл, метод ва воситалар мажмуасидир 
Моделлаштириш  ҳодиса,  жараѐн  ѐки  тизимнинг  умумий 
моҳиятини тўла ѐритувчи моделни яратиш 
Модел  –  реал,  ҳақиқатда  мавжуд  бўлган  объектнинг 
соддалаштирилган,  кичрайтирилган  (катталаштирилган)  ѐки  унга 
ўхшаган нусхаси 
Модератор  –  масофавий  таълим  негизида  ташкил  этилаѐтган 
семинар, тренинг, давра суҳбати ва форумларга бошчилик қилувчи 
(бошқарувчи)  педагог    бўли  б,  у  мулоқот  жараѐнининг  тўғри 
ташкил  этилишини  таъминлайди,  билдирилаѐтган  фикрларни 
умумлаштиради,  зарур  бўлганда  уларни  тўғрилайди,  таълим 
олувчиларнинг  мустақил  фикрлаш  ва  ишлаш  қобилиятларини 
ривожлантиради, билиш фаолиятларини фаоллаштиради) 
“Модул” (лот.  “modulus”)  тушунчаси:  1)  тизим  ичидаги  ўзаро 
чамбарчас  боғлиқ  элементлардан  иборат  тугун;  2)  муайян 
технологияни  ташкил  қилувчи  таркибий  бўлакларни  ифодаловчи 
атама; 3) ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги  
Модул  таълими  –  ўқув  жараѐнини  ташкил  этишнинг  муайян 
шакли  бўлиб,  унга  кўра  ўқув  материали  мантиқий  тугалланган 
бирликлари  –  модулларга  асосланган  ҳолда  маълум  босқич  ва 
қадамлар асосида ўзлаштирилади (Б.П.Фарберман)  
Муаммоли  вазият  методи  –  талабаларни  муаммоли  вазиятга 
тўқнаш келишини таъминлаш асосида муаммоли вазиятнинг сабаб 
191

ва оқибатларини таҳлил қилиш, уларнинг ечимини топиш бўйича 
кўникмаларини  шакллантириш  ва  уларнинг  билиш  фаолиятини 
фаоллаштиришга асосланадиган йўл 
Муаммоли  вазият    талабаларнинг  маълум  топшириқларни 
бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараѐнида юзага 
келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати бўлиб, у ҳал 
этилаѐтган масала билан боғлиқ янги билимларни излашни тақозо 
этади 
Муаммоли  таълим  –  талабаларда  ижодий  изланиш,  кичик 
тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, 
натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва 
малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим 
Муаммоли  таълим  технологиялари  –  талабаларда  ижодий 
изланиш,  кичик  тадқиқотларни  амалга  ошириш,  муайян 
фаразларни  илгари  суриш,  натижаларни  асослаш,  маълум 
хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга 
хизмат  қиладиган  таълим  технологиялари  (муаммоли  баѐн; 
муаммоли  маъруза;  эвристик  суҳбат;    муаммоли  намойиш; 
изланишга  асосланган  амалий  машғулот;  ижодий  топшириқ;  
хаѐлий  муаммоли  тажриба;  муаммо  фаразларини  шакллантириш; 
масалаларни муаммоли ечишнинг оптимал вариантларини танлаш; 
муаммоли вазифа; муаммоли ўйин) 
Мустақил таълим – 1) ОТМ талабаларида педагог раҳбарлиги 
ва  назорати  остида  ўқув  ҳамда  мутахассислик  фанлари  бўйича 
маъруза,  семинар  ва  амалий  машғулотларида  эгалланган  БКМни 
мустаҳкамлаш,  бойитиш,  улар  томонидан  янги  БКМни  мустақил 
ўзлаштирилишини  таъминлаш,  уларни  касбий  фаолиятни 
мустақил ташкил эта олишга тайѐрлашга йўналтирилган таълим 
Педагогик  муаммо    ҳал  қилиниши  зарур,  бироқ,  ҳали  ечиш 
усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала 
Репетиторлик  таълими  (лот.  “repetitor”  –  “орқага  қайтишни 
талаб  қилувчи”,  “такрорловчи”)  -  индивидуал  таълимнинг  энг 
оммалашган замонавий тури 
Ривожланиш  –  шахснинг  физиологик  ҳамда  интеллектуал 
ўсишида  намоѐн  бўладиган  миқдор  ва  сифат  ўзгаришлар 
моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараѐн 
192

Ривожлантирувчи  таълим  –  таълим  олувчиларнинг  ички 
имкониятлари  ривожлантириш  ва  уларни  тўла  рўѐбга  чиқаришга 
йўналтирилган таълим 
Ривожлантирувчи  таълим  технологиялари  –  таълим 
олувчиларнинг  ички  имкониятлари  ривожлантириш  ва  уларни 
тўла  рўѐбга  чиқаришга  ѐрдам  берадиган  технологиялар 
(тренинглар; 
ижодий 
топшириқлар; 
кейслар; 
тестлар, 
бошқотирмалар,  мантиқий  масалалар,  махсус  машқлар,  тез 
айтишлар,  топишмоқлар,  кроссвордлар,  ребуслар,  сканвордлар, 
чайнвордлар,  лойиҳалар,  беллашувлар,  дидактик  ўйинлар, 
“Заковат”  ўйини,  лего  ўйинлари,  мозаикалар,  стол  ўйинлари 
(“Биржа”, “Банк”, “Монополия” ва б.), конструкциялар ва б.
Ролли  ўйинлар  –  маълум  бир  шахснинг  вазифа  ва 
мажбуриятларини  бажаришдаги  руҳий  ҳолати,  хатти-ҳаракатлар 
моҳиятини очиб беришга йўналтирилган ўйинлар 
Синквейн  (фр.  “беш  қатор”  маъносини  англатади) 
маълумотларни  синтезлаш  (алоҳида  маълумотлар  асосида  яхлит 
ғояларни  шакллантириш)га  ѐрдам  берадиган  қофиясиз  шеър 
бўлиб,  у  асосида  ўрганилаѐтган  мавзу  (тушунча,  ҳодиса, 
воқеа)ларга оид маълумотлар тўпланади; ҳар бир ўқувчи (талаба) 
ушбу  маълумотлар  йиғиндиси  (қофиясиз  шеър)ни  ўз  сўзлари 
билан  турли  вариант  ѐки  нуқтаи  назарлар  орқали  ифодалаш 
имкониятига эга 
Синквейн  тузиш  –  мураккаб  ғоя,  сезги  ва  ҳиссиѐтларни  бир 
неча сўз орқали яққол, ѐрқин ифодалаш малакаси бўлиб, бу жараѐн 
мавзуни пухтароқ ўзлаштириш, маълумотларни яхшироқ англашга 
ѐрдам беради 
Сюжетли ўйинлар – педагогик воқелик, ҳодисалар баѐнининг 
муайян  изчиллиги  ва  унда  иштирок  этаѐтган  шахслар 
фаолиятининг ўзаро боғлиқлигига асосланган ўйинлар 
Табақалаштирилган  талим  –  таълим  олувчиларнинг  шахсий 
лаѐқатлари,  қизиқишлари,  қобилиятларини  аниқлаш  асосида 
уларга турли ўзлаштириш даражалари бўйича, бироқ, ДТС ва ўқув 
дастури  талабларидан  кам  бўлмаган  ҳажмдаги  материалларни 
беришга йўналтириладиган таълим 
193

Табақалаштирилган  талим  –  таълим  олувчиларнинг  шахсий 
лаѐқатлари,  қизиқишлари,  қобилиятларини  аниқлаш  асосида 
уларга турли ўзлаштириш даражалари бўйича, бироқ, ДТС ва ўқув 
дастури  талабларидан  кам  бўлмаган  ҳажмдаги  материалларни 
беришни  таъминловчи  технологиялар  (муаллифлик  дастурлари; 
ижтимоий лойиҳалар; махсус методикалар, тестлар, ташхисловчи, 
йўналтирувчи,  даволаш  ва  тайѐрлов  курслари,  тренинглар, 
маслаҳатлар, махсус ва имитацион тренажѐрлар) 
Тадқиқот  лойиҳалари  –  илмий  изланиш  характерига  эга 
лойиҳалар  бўлиб,  унинг  таркибий  тузилиши  муаммонинг 
долзарблиги,  ишланганлик  даражаси,  тадқиқот  мақсади,  илмий 
фарази,  вазифалари,  муаммони  тадқиқ  этишда  қўлланиладиган 
методлар, кўп босқичли педагогик тажриба ва олинган натижа ва 
хулосаларга асосланган ҳолда илгари суриладиган амалий-методик 
тавсиялардан иборат бўлади 
Таянч  конспект  –  назарий  ўқув  материали  (ахбороти)ни 
графикли тасвир (қисқа хулоса, тушунтирувчи сурат, шартли рамз, 
схема, жавал, график чизма ва б.)да ифодаловчи конспект 
Таълим  жараѐнини  лойиҳалаштириш  ўқитувчи  томонидан 
талабанинг  муаммони  излаш,  уни  ҳал  этиш  бўйича  фаолиятни 
режалаштириш  ва  ташкиллаштиришдан  то  оммавий  баҳолашгача 
бўлган  мустақил  ҳаракат  қилишини  таъминловчи  махсус  ташкил 
этилган мақсадли ўқув фаолиятидир 
Технологик  модел  (паспорт)    –  таълим  ѐки  маънавий-
маърифий  тадбирнинг  асосий  кўрсаткичлари  ва  уларнинг 
технологик тавсифини ѐритувчи ҳужжат 
Технологик харита – таълим жараѐнни бажарувчи ѐки маълум 
объектга  техник  хизмат  кўрсатувчи  педагогларга  тақдим 
этиладиган  барча  зарур  маълумотлар,  кўрсатмаларни  ўз  ичига 
олган ҳужжат 
Тьютор  (лот.  “tutorem”)  –  ўқув  курслари  учун  интерфаол 
методларни танловчи, маъруза ўқитувчиси билан талаба ўртасида 
таълимий алоқани ўрнатувчи устоз, мураббий 
Узоқлаштирилган аудиториялар – масофавий таълимда  бир 
олий  ўқув  юртида  ташкил  этилаѐтган  ўқув  курслари,  маъруза  ва 
семинарларнинг  ундан  узоқ  масофада  жойлашган  таълим 
194

муассасаларининг  ўқув  аудиторияларга  телекоммуникация 
воситалари  орқали  синхрон  телекўрсатув,  видеоанжуман  ва 
радиоэшиттириш кўринишида узатилиши 
Фасилитатор (лот. “facilis”, ингл. “facilitator” – енгил, қулай) – 
масофавий  таълим  хизматидан  фойдаланаѐтган  гуруҳларнинг 
фаолиятини    натижасини  муаммонинг  илмий  ечимини  топишга 
йўналтирувчи, 
гуруҳларда 
юзага 
келадиган 
мулоқотни 
ривожлантирувчи,  шунингдек,  гуруҳлар  фаолиятини  холис, 
самарали баҳоловчи педагог 
Франчайзинг  (“franchise”  –  “лицензия”,  “ҳуқуқ”)  –  ўзаро 
ҳамкор  университетларнинг  бир-бирларига  ўзлари  томонидан 
ташкил  этиладиган  масофавий  таълим  курсларини  ташкил  этиш 
ҳуқуқининг бериши 
Шахсга  йўналтирилган  таълим  –  талабанинг  фикрлаш  ва 
ҳаракат  стратегиясини  инобатга  олган  ҳолда  унинг  шахси,  ўзига 
хос  хусусиятлари,  қобилиятини  ривожлантиришга  йўналтирилган 
таълим  
Шахсни ривожлантириш – индивидда вақт нуқтаи назаридан 
жисмоний ва руҳий ўзгаришларнинг содир бўлиш жараѐни бўлиб, 
у  орқали  индивид  камдан  кўпга,  оддийдан  мураккабга,  қуйидан 
юқорига  кўрсатгичлари  орқали  такомиллашиб,  камолга  етиб 
боради 
Эдвайзер  (фр.  “avisen”  –  “ўйламоқ”,  “advisor”  –  “ўйловчи”) 
битирув  малакавий  иши,  курс  лойиҳаларининг  таълим  олувчилар 
томонидан  индивидуал,  мустақил  бажарилиши  вақтида  методик 
ѐрдам берадиган маслаҳатчи 
Ўйин  –  кишилик  фаолиятининг  муҳим  тури  ҳамда  ижтимоий 
муносабатлар  мазмунининг  болалар  томонидан  имитациялаш 
(кўчириш, тақлид қилиш) асосида ўзлаштириш шакли  
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin