Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Жонли мушоҳада → абстракт тафаккур →



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə12/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Innovatsion talim texnologiyalari


Жонли мушоҳада → абстракт тафаккур → 
амалиѐт → объектив ҳақиқат 
 
148

тараққиѐтни  тўхтатиб  қўйиши  мумкин  бўлганидек,  муҳит  ҳам  
ички  сабаблар  асосида  юзага  келадиган  ақлий  тараққиѐтга  халақит 
бериши мумкин. Буни тухум мисолида айтиладиган бўлса, у қанчалик 
юқори  сифатли  бўлмасин,  ундан  муайян  муҳит  шароитида,  яъни 
маълум ҳарорат бўлганидагина жўжа чиқиши мумкин. 
В.Н.Колбановский,  А.Р.Лурия,  А.Н.Мироновлар  томонидан 
эгизаклар устида ўтказилган тажрибалар эса юқорида билдирилган 
фикрга зид ҳолатни кўрсатади. Яъни, эгизакларга бир хил табиий 
шароитда  таълим  берилганда  турлича  натижаларга  эга  бўлинган. 
Француз психологи Р.Заззо эгизаклар устида тажрибалар ўтказиб, 
“Психик  хусусиятларнинг  туғма  характери”  тўғрисидаги  
назарияга қарши чиқади.  
Кўпгина  хорижий  мамлакатларнинг  психологлари  шахс 
ривожини  метафизик,  яъни  унинг  ўзгармайдиган  тақдирини 
аввалдан  белгилаб  берадиган  омил  сифатида    тушунтирилади. 
Унга кўра шахс муҳит таъсирида бўлган пассив объектдир.  
Юқоридаги  фикрлардан  шундай  хулосага  келиш  мумкин:  ҳар 
бир шахс руҳий тараққиѐтнинг хусусияти тенг даражада унинг ген 
имкониятлари  ва  ижтимоий  омилларга  боғлиқ.  Агарда  шахсга  ўз 
қобилиятларини    ривожлантириш  учун  тўла  имконият  яратилиб, 
таълим  ва  тарбия  оқилона  ташкил  этилса,  бундай  ҳолда  у  ҳар 
қандай соҳада юқори натижаларга эришиши мумкин.  
Шахсга  йўналтирилган  таълим  турлари  орасида  ривожлан-
тирувчи таълим ҳам алоҳиа ўрин тутади.   
 
 
 
Мазкур таълимни ташкил этиша ҳар бир таълим олувчига унинг 
психологик,  физиологик  ва  ижтимоий  ривожланганлик  нуқтаи 
назардан  ѐндашилади,  мавжуд  қобилият  ва  имкониятларини 
инобатга олиш асосида ѐндашилади.    
Россия  ФРда  ривожлантирувчи  таълим  асослари  Л.В.Занков, 
Д.Б.Эльконин  ва  В.В.Давыдовлар  томонидан  асосланган.  Ўтган 
асрнинг  70-йилларида  В.В.Давыдов  томонидан  ўқувчининг  ўз-
ўзини ривожлантириш ғояси илгари сурилган. 1996 йилда мамлакат 
таълим вазирлиги ушбу технологияларни таълим амалиѐтига тадбиқ 
Ривожлантирувчи таълим – таълим олувчиларнинг 
ички имкониятлари ривожлантириш ва уларни тўла 
рўѐбга чиқаришга йўналтирилган таълим 
 
149

этишни мақбул деб топган. Ҳозирда ушбу мамлакатда яна бир қатор 
ривожлантирувчи  таълим  технологиялари  мавжуд,  бироқ,  улар 
муқобиллик мақомига эга.  
Ривожлантирувчи  таълим  шахснинг  индивидуал  хусусиятларини 
ривожлантиришга  йўналтирилади,  уларни  рағбатлантиради  ва 
тезлаштиради.  Ушбу  таълим  технологияларини  қўллашда  ўқувчи 
(талаба)  фаолиятнинг  барча  босқичларида  тўлақонли  субъект 
саналади.  Таълимнинг  ҳар  бир  босқичи  шахснинг  ривожланишига 
муайян ҳисса қўшади. Ривожлантирувчи таълимни мақсадга мувофиқ 
қўллаш орқали талабада мустақиллик, шахс сифатида ривожланиши 
учун жавобгарлик, сабр-тоқат, қатъиятлилик, тартиблилик, босиқлик,  
ташаббускорлик,  ижодкорлик,  ташкилотчилик,  мустақиллик,  ирода 
каби  сифатлар  шакллантирилади.  Натижада  у  ўз  мақсадини  амалга 
оширишда  меҳнатсевар,  интизомли,  фаол  ва  маҳоратли  эканлигини 
намоѐн  қила  олади.  Ўз  фаолияти  натижаларини  таҳлил  қилишга 
ижобий ѐндашса, ўз-ўзини баҳолашга нисбатан талабчан, қатъиятли 
бўлади.   
Моҳиятига    кўра    ривожлантирувчи    таълим    ҳам    муайян 
устувор тамойилларга асосланади. Улар (49-расм): 
150

 
 
49-расм. Ривожлантирувчи таълимининг устувор тамойиллари 
 
Психологик  ва  педагогик  тажрибалар  таълим  олувчилар 
шахсини  ривожлантириш  имкониятига  эга  таълимий  услублар 
тизимини  шакллантириш  имкониятини  яратган.  Мазкур  тизим 
қуйидагилардан иборат:   
 
 
 
Устувор тамойиллар 
-  ўқув топшириқларини бажаришда аввал ўзлаштирилган усуллардан 
янги усулларни қўллашга ўтиш; 
-  ўқув  фаолиятини  ташкил  этишда  самарали  бўлган  янги  усулларни 
излаш; 
- таълим олувчиларнинг ўз ўқув фаолиятларини бошқаришга эришиш; 
- ўзлаштирилган билимларни тизимлаштириш. 
 
Ақлий фаолият турлари 
самарали ривожлантириш 
тамойили 
 
Таълимни табақалаштириш 
тамойили 
 
Суст фаолиятни фаоллаш-
тиришга махсус ѐндошув 
тамойили 
Узлуксизлик тамойили 
 
Ўз-ўзини назорат ва ўз-ўзини 
бошқариш тамойили 
 
Психологик қулайлик 
тамойили 
 
Ижодий (креатив)лик 
тамойили 
 
Ақлий фаолиятнинг алгорит-
мик ва эвристик ривожлани-
шига эришиш тамойили 
Борлиқни яхлит қабул  
қилиш тамойили 
 
Юқори ва қуйи даражалар 
тамойили 
 
Кўп вариантлилик тамойили 
 
Фаолият тамойили 
 
Таълимнинг муаммоли харак-
тер касб этиши тамойили 
 
Таълимни индивиуал-
лаштириш тамойили 
151

Ўқитиш  тизимида  ривожлантирувчи  таълимни  ташкил  этишда 
муайян  технологиялар  қўлланилади.  Улар  орасида  қуйидагилар 
алоҳида аҳамият касб этади: 
 
 
 
Ривожлантирувчи таълимда кўпроқ тренинглардан фойдалани-
лади.  Тренинглар  таълим  олувчиларда  муайян  билимларни  пухта 
ўзлаштириш,  уларни  амалиѐтда  самарали  қўллай  олиш  кўникма, 
малакаларини  шакллантиришга,  бу  жараѐнда  уларнинг  мавжуд 
имкониятларини  тўла  рўѐбга  чиқаришга  ѐрдам  беради.  Бугунги 
кунда  узлуксиз  таълим  тизимида  ривожлантирувчи  таълимни 
қўллашда  тақдимотлардан  ҳам  самарали  фойдаланиш  тажрибаси 
тўпланди. Тақдимотлар ҳам таълим олувчиларда ўқув фаолиятини 
ташкил  этишга  ижодий  ѐндашиш,  ўз  устида  ишлаш,  мустақил 
таълим олиш кўникмаларини ҳам ривожлантиришга ѐрдам беради. 
II.  Талаба  шахсини  ривожлантирувчи  ўқув  топшириқлари 
ва  уларнинг  турлари.  Шахсга  йўналтирилган  таълим  техноло-
гиялари,  жумладан,  ривожлантирувчи  таълим  технологияларини 
амалиѐтда  қўллашда  ўқув  топшириқларини  ишлаб  чиқишга 
алоҳида  эътибор  қаратилади.  Чунки  ўқув  топшириқлари  ѐрдами-
дагина  талабаларда  мустақил,  ижодий  ва  танқидий  фикрлаш 
қобилияти ривожланади.  
Хўш,  ўқув  топшириқлари  нима  ва  уларнинг  муайян  турлари 
мавжудми? 
 
 
 
Тренинглар; 
ижодий 
топшириқлар; 
кейслар; 
тестлар, 
бошқотирмалар,  мантиқий  масалалар,  махсус  машқлар,  тез 
айтишлар,  топишмоқлар,  кроссвордлар,  ребуслар,  сканвордлар, 
чайнвордлар,  лойиҳалар,  беллашувлар,  дидактик  ўйинлар, 
“Заковат”  ўйини,  лего  ўйинлари,  мозаикалар,  стол  ўйинлари 
(“Биржа”, “Банк”, “Монополия” ва б.), конструкциялар ва б. 
Ўқув топшириқлари – ўрганилаѐтган мавзу бўйича талабалар  
томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар даража-
сини аниқлашга хизмат қиладиган таълимий вазифалар йиғиндиси
 
152

Ўқув  материалларини  ўзлаштиришда  таълим  олувчини  фаол 
ҳаракатга  ундайдиган  омил  –  ўқув  топшириқлари  ҳисобланади. 
Кўзланган  мақсадлар  тизими    уларнинг  бажарилишини 
таъминловчи ҳаракатлар тизими билан узвий боғланади.  
Шу  сабабли  ўқув  топшириқларини  тўғри  шакллантириш  мақ-
садга  мувофиқдир.  Бўлажак  ўқитувчи  сифатида  педагогика  йўна-
лишида фаолият кўрсатаѐтган ўрта махсус ва олий таълим муасса-
саларининг  талабалари  ўқув  топшириқларини  тўғри  шаклланти-
риш  кўникма,  малакаларига  эга  бўлишлари  зарур.  Ўқув  топши-
риқларини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор қаратилади: 
 
 
 
Россиялик  тадқиқотчи  Д.Толлингерова  томонидан  таклиф 
этилган  ўқув  топшириқлари  таксономиясидан  ривожлантирувчи 
таълим  жараѐнида  самарали  фойдаланиш  мумкин.  Таксономия 
асосида  ўқитувчилар  турли  мураккабликдаги  ўқув  топшириқ-
ларини шакллантириш ва улар  ѐрдамида таълим олувчи шахсини 
ривожлантириш имкониятига эга бўлади: 
I.  Хотирада  сақлаш,  қайта  ѐдга  туширишни  талаб  этувчи 
топшириқлар: 
 
 
 
 
 
1.  Ўқув топшириқларининг мураккаблик  
даражасини аниқлай олиш. 
2.  Дарснинг  мақсадини  инобатга  олган  ҳолда  унга 
мувофиқ ўқув топшириқлари тизимини тузиш 
1) хабардор бўлишга оид топшириқлар; 
2)  алоҳида  далил,  сон,  тушунчаларни  ѐдга  олишга  доир 
топшириқлар; 
3) таъриф, меъѐр, қоидаларни ѐдга олишга оид топшириқлар; 
4)  катта  ҳажмдаги  матн,  бўлим,  шеър,  жадвал  ва  бошқаларни  ѐдга 
олишга оид топшириқлар
 
153

II.  Рақамлар  билан  маълумотлар  билан  ишлашда  оддий 
фикрий  операцияларни  бажаришни  тақозо  этувчи  топши-
риқлар: 
 
 
III.  Рақамлар  билан  маълумотлар  билан  ишлашда 
мураккаб  фикрий  операцияларни  бажаришни  тақозо  этувчи 
топшириқлар: 
 
 
 
 
1)  далиллар  (ўлчаш,  тортиш,  ҳисоблаш  ва  б.)ни  аниқлашга  оид 
топшириқлар; 
2)  далилларни келтириш ва таърифлашга  (ҳисоблаш, санаб ўтиш 
ва б.)га доир топшириқлар; 
3)  ҳаракатлар  жараѐни  ва  усулларини  ташкил    этиш  ва 
тавсифлашга оид топшириқлар; 
4)  ажратиш ва йиғиш (таҳлил ва синтез)га доир топшириқлар; 
5)  қиѐслаш  ва  фарқлаш  (таққослаш  ва  бўлиш)га  оид 
топшириқлар; 
6)  тақсимлаш  (категориялаштириш  ва  таснифлаш)га  доир 
топшириқлар; 
7)  далиллар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик (сабаб, оқибат, мақсад, 
восита,  таъсир,  фойдалилик,  восита,  усуллар)ни  аниқлашга  оид 
топшириқлар; 
8)  мавҳумлаштириш,  аниқлаштириш  ва  умумлаштиришга  доир 
топшириқлар; 
9)  мураккаб  бўлмаган  (катталик,  ўлчамлари  номаълум  бўлган) 
мисолларни ечиш
 
1)  кўчириш  (бирор  жойга  узатиш,  шаклини  ўзгартириш)га  оид 
топшириқлар; 
2)  баѐн  қилиш  (шарҳлаш,  маъносини  тушунтириш,  моҳиятини 
ѐритиш, асослаш)га доир топшириқлар; 
3)  индукция  (жузъий  хусусиятга  таянган  умумий  хулоса 
чиқариш)га оид топшириқлар; 
4)  дедукция  (умумий  ҳолатга  кўра  хусусий  хулосалар 
чиқаришга) доир топшириқлар); 
5)  исботлаш (далиллаштириш) ва текширишга оид топшириқлар; 
6) баҳолашга доир топшириқлар
 
154

IV. Маълумотларни эълон қилишга оид топшириқлар: 
 
 
V. Ижодий фикрлашни талаб этувчи топшириқлар: 
 
 
 
II.  Табақалаштирилган  таълим  моҳияти  ва  технология-
лари.  Кейинги  ярим  аср  давомида  етакчи  хорижий  мамлакатлар 
таълим  тизимида  табақалаштирилган  таълиман  фойдаланишга 
алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.  
 
 
 
Узлуксиз таълим тизимида табақалаштирилган таълимдан фой-
даланиш ўқувчи, талабаларнинг шахсий лаѐқатлари, қизиқишлари, 
қобилиятларини аниқлаш асосида уларга турли ўзлаштириш дара-
жалари  бўйича,  бироқ,  давлат  таълим  стандартлари  ва  ўқув  дас-
тури  талабларидан  кам  бўлмаган  ҳажмдаги  материалларни 
беришга  йўналтирилади.  Табақалаштирилган  таълим  ўқув  жараѐ-
нини махсуслаштиришни назарда тутади.  
1)  умумлаштирувчи  қисқача  маълумот,  қоралама,  мазмун 
ва б.ни ишлаб чиқишга доир топшириқлар; 
2)  ҳисобот,  маълум  муаммога  бағишланган  илмий  асар, 
маърузаларни тайѐрлашга оид топшириқлар; 
3)  мустақил  равишда  ѐзма  ишлар,  чизмалар,  лойиҳалар  ва 
б.ни бажаришга доир топшириқлар 
1) амалий таклифларни ишлаб чиқаришга доир топшириқлар; 
2)  муаммоли  масала  ва  вазиятларни  ҳал  қилишга  оид 
топшириқлар; 
3)  саволларни  қўйиш  ва  масала  ѐки  топшириқларни  ифодалашга 
доир топшириқлар; 
4)  шахсий  кузатишларга  асосланган  ҳолда  ечимни  топишга  оид 
(сенсор – сезги, ҳис қилишга асосланган) топшириқлар; 
5)  шахсий  мулоҳазага  асосланган  ҳолда  ечимни  топишга  доир 
(рационал ечимга асосланган) топшириқлар
 
Табақалаштирилган  талим  –  таълим  олувчиларнинг  шахсий 
лаѐқатлари,  қизиқишлари,  қобилиятларини  аниқлаш  асосида  уларга 
турли ўзлаштириш даражалари бўйича, бироқ, ДТС ва ўқув  
дастури талабларидан кам бўлмаган ҳажмдаги материалларни  
беришга йўналтириладиган таълим 
155

Бу турдаги таълим ҳам ўз технологияларига эга. Улар: 
 
 
 
Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида 
ривожлантирувчи  ва  табақалаштирилган  таълим  кабилар  ҳам  ўз 
ўрнига эга. Улар шахснинг қобилиятларини ривожлантириш, ички 
имкониятларини  тўла  рўѐбга  чиқаришга  ѐрдам  беради.  Ривож-
лантирувчи ва табақалаштирилган таълим жараѐнида турли техно-
логиялардан  кенг  фойдаланилади.  Технологияларнинг  мақсадга 
мувофиқ,  ўринли  ва  самарали  танлай  олиш  ривожлантирувчи 
ҳамда  табақалаштирилган  таълимнинг  муваффақиятли  ташкил 
этилишини таъминлайди.  
 
Назорат саволлари: 
1. Ривожлантирувчи таълим қандай дидактик аҳамиятга эга? 
2.  Ривожлантирувчи  таълим  жараѐнида  қандай  технологиялар 
қўлланилади? 
3.  Талаба шахсини ривожлантиришда ўқув  топшириқларининг 
аҳамияти қандай? 
4. Табақалаштирилган таълимнинг мақсади нимадан иборат? 
5. Табақалаштирилган таълим қандай технологияларга асосланади? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.  Ишмуҳaмммедов  Р.  Тaълимдa  инновaция.  –  Т.:  “Fan  va 
texnologiyalar” нашриѐти, 2010. 
2.  Йўлдошев  Ж.,  Ҳасанов  С.  Педагогик  технологиялар.  –  Т.: 
“Молия-иқтисод” нашриѐти, 2009. 
3. Мухина С.А., Соловьѐва А.А. Современные инновационные 
технологии обучения. – М.׃ “ГЭОТАР-Медия”, 2008. – 43 с. 
4.  Тожиев  М.,  Зиѐмухаммадов  Б.  Внедрение  национальных 
педагогических технологий в учебно-воспитательный процесс и ее 
роль  в  развитии  интеллектуального  потенциала  молодѐжи  / 
Монография.  – Т.: “Mumtoz so’z”, 2010. – 271 б. 
Муаллифлик 
дастурлари; 
ижтимоий 
лойиҳалар; 
махсус 
методикалар,  тестлар,  ташхисловчи,  йўналтирувчи,  даволаш  ва 
тайѐрлов курслари,  тренинглар, маслаҳатлар, махсус ва имитацион 
тренажѐрлар  
156

ЎЙИН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
Режа: 
1.  Ўйин  технологияларининг  моҳияти  ва  замонавий  ўқитиш-
даги ўрни. 
2.  Ўйин технологияларининг турлари.  
 
Таянч  тушунчалар:  ўйин,  ўйин  қоидалари,  сюжет,  иштирок-
чилар,  роллар,  ўйин  технологиялари,  ўйин  технологияларининг 
дидактик  моҳияти,  дидактик  ўйинлар,  ролли  ўйинлар,  ишби-
лармонлик ўйинлари. 
 
I.  Ўйин  технологияларининг  моҳияти  ва  замонавий 
ўқитишдаги  ўрни.  Шахсга  йўналтирилган  таълим  турлари 
орасида  ўйинлари  ҳам  муҳим  ўрин  тутади.  Уларнинг  моҳиятини 
тўла  англаб  олиш  учун  “ўйин”  ва  “ўйин  технологиялари” 
тушунчаларининг мазмунидан хабардор бўлиш талаб этилаи. 
 
 
 
Кишилик  тарихий  тараққиѐтининг  барча даврларида  ҳам  ўйин 
субъект  фаолиятининг  энг  биринчи  ва  муҳим  тури  сифатида  тан 
олинган. Бинобарин, шахс фаолиятининг муҳим турлари – меҳнат, 
ўқиш  билан  бирга  ўйин  ҳам  унинг  шаклланланиши  ва 
ривожланишида  муҳим  аҳамият  касб  этади.  Ўйинлар  воситасида 
катта авлод томонидан тўпланган ҳаѐтий тажриба, ўзлаштирилган 
билим,  турмуш  тарзи  ва  ижтимоий  муносабат  асослари,  маданий 
қадриятлар ѐш авлодга изчил узатиб келинган.  
Ўйин  шахснинг  тарбиялаш,  ривожлантириш,  унга  таълим 
бериш  хусусиятларига  эга.  Мавжуд  хусусиятлари  туфайли  ўйин-
лар  қадим-қадимдан  халқ  педагогикасининг  муҳим  асосларидан 
бири  бўлиб  келмоқда.  Бевосита  ўйинлар  болаларда  идрок,  сезги, 
хотира,  тафаккур,  нутқни  ривожлантиришга  ѐрдам  бериш  орқали 
уларни маънавий-ахлоқий, ақлий,  жисмоний ва эстетик жиҳатдан 
тарбиялашга  хизмат  қилади.  “Мактабгача  ѐшдаги  бола  ўйин 
фаолиятида  ўқиш  ва  меҳнатга  тайѐрланади.  Ёш  улғайган  сари 
Ўйин – кишилик фаолиятининг муҳим тури ҳамда ижтимоий  
муносабатлар мазмунининг болалар томонидан имитациялаш  
(кўчириш, тақлид қилиш) асосида ўзлаштириш шакли 
 
157

ўйиннинг  роли  бироз  камайиб  боради.  Ўйинларнинг  тарбиявий 
аҳамияти боланинг бутун ҳаѐти давомида сақланиб қолади”
2
.      
Агарда  жисмоний  хатти-ҳаракатларни  ривожлантиришга  хизмат 
қиладиган  ўйинлар  болаларда  чаққонлик,  эпчиллик,  чидамлилик, 
қатъийликни  тарбияласа,  интеллектуал,  конструкцияли  ўйинлар 
уларни ўйлашга, фикрлашга, мантиқий тафаккур юритишга ўргатади.   
“Ўйин  инсон  ҳаѐтининг  ҳаѐтининг  ҳар  бир  даври  учун  унинг 
руҳий  ривожланишини  белгиловчи  етакчи  фаолият  тури  ҳисоб-
ланади.  Фақат  ўйинда  ва  ўйин  орқали  бола  воқеликни,  шу 
жумладан, кишилар ижтимоий муносабатларини, ҳулқини, хатти-
ҳаракатларини билиб олади”
3
.  
Тарихий  тараққиѐт  жараѐнида  ўйин  нафақат  болалар,  балки 
катталар ҳаѐтидан ҳам алоҳида ўрин эгаллашга муваффақ бўлинди. 
Замонавий  шароитда    интеллектуал,  компьютер,  иқтисодий,  ҳар-
бий,  касбий,  спорт  ва  маиший  ҳодиқ  чиқаришга кўмаклашадиган 
ўйин моделлари ҳам катталар орасида кенг оммалашган.  
Замонавий  педагогикада  ўйинлар  таълим  жараѐнининг 
самарадорлигини  ошириш,  таълим  олувчиларнинг  ўқув-билиш 
фаоллигини кучайтириш мақсадида қуйидаги тарзда қўлланилади: 
 
 
 
Ўйиннинг  моҳияти  ва  тузилиши  маълум  кўникма,  малака, 
қобилият  ва  сифатларнинг  ҳар  бир  иштирокчида  бутун  ўйин 
давомида  шаклланишини  таъминлайди.  Таълим  жараѐнда  ўйин 
технологияларидан  фойдаланишда  ўқитувчи  педагогик  вазифа-
ларини  сценарийда аниқ ифодалай олиши зарур. 
Ўйин фаолиятининг психологик механизмлари шахснинг ўзини 
намоѐн  қилиш,  ўзининг  ҳаѐтда  ўрнини  белгилаш,  ўзини  ўзи 
                                           
2
 Тарбия / Ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия / Тузувчи: М.Н.Аминов. Масъул 
муҳаррир: А.Мажидов. – Тошкент: “O’zbekiston milliy ensiklopediyasi Davlat ilmiy nashriyoti, 
2010. – 432-бет. 
3
 Ўша манба. – 432-бет. 
–  тушунча,  мавзу  ва  алоҳида  бўлим  моҳиятини  ўзлаштиришда 
алоҳида технология сифатида
– педагогик технологияларнинг элементи сифатида; 
– ўқув машғулоти шакли ѐки унинг бир қисми сифатида; 
–  синф  (аудитория)дан  ташқари  ишлардан  бири  (“Заковат”, 
“Билимон”, “Ҳуқуқ фани билимдони” ва б.) сифатида 
 
158

бошқариш,  ўз  имкониятларини  амалга  оширишан  иборат  асосий 
эҳтиѐжларни қондириш имкониятини яратади.   
Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга 
йўналган вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ҳамда 
ўйин жараѐнида шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва 
такомиллашади.  
Ўқув  фаолиятининг  асосий  мотиви  –  бу  ўқув-билиш  мотиви 
бўлса, ўқув фаолиятининг энг муҳим мотивацияси эса талабада ўзи 
танланган ва асосларини ўзлаштираѐтган касбга бўлган қизиқиши 
саналади.  Талаба  ўқув  жараѐнидаги  эгаллаган  билимларидан, 
касбий  малакалари  ва  кўникмаларидан  ҳиссий  жиҳатдан  қониқа 
олиши  лозим.  Бу  вазифани  ҳал  қилишда  ўқитиш  жараѐнида 
ўйинли  технологиялардан  фойдаланиш  алоҳида  аҳамият  касб 
этади. Ўйинли технологиялари, шунингдек, талабаларнинг ижодий 
қобилияти ва креатив тафаккурини ўстиради. 
II.  Ўйин  технологияларининг  турлари.  Педагогик  мақсадда 
фойдаланилаѐтган ўйинлар ўйин технологиялари деб номланади. 
 
 
 
Ўйин  технологиялари  таълим  олувчиларни  муайян  жараѐнга 
тайѐрлаш,  уларда  маълум  ҳаѐтий  воқелик,  ҳодисалар  жараѐнида 
бевосита  иштирок  этиш  учун  дастлабки  кўникма,  малакаларни 
ҳосил  қилишга  хизмат  қилади.  Таълим  жараѐни  иштирокчилари 
(м:  таълим  олувчилар,  ота-оналар,  педагогик  жамоа  аъзолари, 
таълим  муассасаларининг  раҳбарлари,  жамоатчилик  ташкилот-
ларининг вакили ва б.) сифатида турли ролларни бажариш талаба 
(ўқувчи)ларга  педагогик  фаолият  мазмуни  билан  яқиндан 
танишиш  имкониятини  яратиш  асосида  маълум  фаолиятни 
самарали ташкил этишга назарий, амалий ва руҳий тайѐргарликка 
эришиш нуқтаи назаридан ѐрдам беради. 
Ўқув машғулотларидан ўйинлар ва ўйинли вазиятларни қўллаш 
қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади: 
Ўйин  технологиялари  (ўйин  таълими)  –  ижтимоий  тажриба-
ларни  ўзлаштиришнинг  барча  кўринишлари:  билим,  кўникма, 
малака  ҳамда  ҳиссий-баҳоловчи  фаолият  жараѐнини  ҳосил 
қилишга  йўналтирилган    шартли  ўқув  вазиятларини  ифодаловчи 
шахсга йўналтирилган таълим (педагогик технология)  
турларидан бири  
159

 
 
 
Ўқув  жараѐнида  ўйин  технологияларининг  ўрни,  роли, 
шунингдек, ўйин элементлари ҳамда таълимнинг ўзаро уйғунлиги 
кўп  жиҳатдан  ўқитувчи  томонидан  педагогик  ўйинлар  моҳияти, 
функцияси  ва  турларининг  қанчалик  тушунилиши  билан 
белгиланади.  Аксарият  педагогик  ўйинлар  ўзида  қуйидаги 
белгиларни намоѐн қилади (50-расм): 
 
 
 
50-расм. Педагогик ўйинларнинг асосий белгилари 
 
Ҳар  қандай  ўйинлар  каби  педагогик  жараѐнларда  фойдалани-
ладиган ўйинлар ҳам ўзининг аниқ мақсади ва натижасига эга бўлади.  
Таълим муассасаларида кўп ҳолатларда ролли ва касбий харак-
терга  эга  ишбилармонлик  ўйинлариан  фойдаланилади.  Муҳими 
педагогик  мақсадларда  қўлланиладиган  ўйинли  технологиялари-
нинг  асосини  талабаларнинг  фаоллик  ва  тезкорликка  асослан-
ган фаолияти ташкил этади.  
Педагогик  ўйинлар  янги  ўқув  материалини  ўзлаштириш, 
мустаҳкамлаш, талабанинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, 
умумий 
касбий 
тайѐргарлик 
кўникма, 
малакаларини 
-  дидактик  мақсад  талабалар  олдига  ўйинли  топшириқ  шаклида 
қўйилади; 
- ўқув фаолияти ўйин қоидаларига бўйсундирилади; 
- дидактик ўқув материалдан ўйин воситаси сифатида фойдаланилади; 
- ўқув фаолиятида дидактик вазифани ўйин вазифасига  айлантирувчи 
мусобақа элементи қўлланилади; 
-  муваффақиятли  бажарилган  дидактик  топшириқ  ўйин  натижаси 
саналади 
Педагогик ўйинлар 
Талабанинг хоҳишига кўра  
танланган эркин ривожлан-
тирувчи фаолият эканлиги 
Ушбу фаолиятнинг ижодий,  
аввалдан тайѐрланмаган,  
жуда фаол характери 
Фаолиятнинг ҳиссий кўтарин-
килиги, рақобатга асосланиши 
Билвосита ва бевосита  
қоидаларнинг мавжудлиги 
160

шакллантириш  каби  масалаларни  ечишга  қаратилади.  Улар 
ѐрдамида  талабалар  турли  ҳолатлардан  ўқув  материалини 
тушуниш,  унинг  негизида  маълум  кўникма,  малака  ва  сифатни 
ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.  
Машҳур  педагог  Г.К.Селевко  педагогик  мақсадларда  қўллани-
лаѐтган ўйинларни қуйидаги тартибда гуруҳлаштиради (51-расм): 
 
 
 
51-расм. Педагогик ўйинлар типологияси (Г.К.Селевко) 
 
Айни  ўринда  ўйин  методикасига  кўра  гуруҳланган  ўйин 
технологияларининг моҳияти хусусида сўз юритилади.  
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin