Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə13/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Innovatsion talim texnologiyalari


Педагогик ўйинлар 
Фаолият моҳиятига кўра 
Жисмоний 
Психологик 
Ижтимоий 
Меҳнат 
Интеллектуал 
Педагогик жараѐннинг характерига кўра 
Ўйин методикасига кўра 
Фан соҳаларига кўра 
Ўйин муҳитига кўра 
Предметли 
 
Предметсиз 
Техник,  
Ҳаракатни  
таъминловчи  
ўйинлар 
Компьютер; 
телевизон; 
техник воситаларга 
асосланган ўйинлар 
Стол ўйинлари; 
хона ўйинлари; 
кўча ўйинлари; 
жой билан боғлиқ ўйинлар 
 
Ижтимоий, 
бошқарув, 
иқтисодий, 
тижорат 
характеридаги 
Жисмоний, 
спорт, 
ҳарбий, 
сайѐҳлик, 
халқона 
Меҳнат, 
техник, 
ишлаб 
чиқаришга 
доир  
Мусиқий, 
театр 
томошаси; 
бадиий 
Математик, 
биологик, 
кимѐвий, 
физик, 
экологик 
Ўргатувчи, 
машқлантирувчи,  
назорат қилувчи,  
умумлаштирувчи 
Мулоқотга асосланувчи; 
ташхисловчи; 
касбга йўналтирувчи; 
психологик-техник  
Продуктив; 
репродуктив; 
ижодий 
Таълимий, 
тарбиявий, 
ривожлантирувчи 
Дидактик 
Имитацион 
Ишбилармонлик 
Ролли 
Сюжетли  
Драматик 
161

1.  Дидактик  ўйинлар  –  ўрганилаѐтган  объект,  ҳодиса, 
жараѐнларни  моделлаштириш  асосида  ўқувчиларнинг  билишга 
бўлган  қизиқишлари,  фаолликларини  оширадиган  ўқув  фаолияти 
тури  ҳисобланади.  Бу  каби  ўйинлар  ўқувчилар  томонидан 
ижтимоий-фойдали  меҳнат  ва  ўқиш  кўникмаларини  фаол 
ўзлаштиришда  муҳим  аҳамиятга  эга  бўлиб,  уларнинг  аҳамияти 
натижалар  билан  эмас,  балки  жараѐннинг  мазмуни  ва  кечиши 
билан  белгиланади;  бу  каби  ўйинлар  болаларни  ижтимоий 
муносабатлар  жараѐнида  фаол  иштирок  этишга  тайѐрлайди, 
улардаги турли психологик зўриқишларни камайтиради. 
2.  Сюжетли  ўйинлар  –  педагогик  воқелик,  ҳодисалар 
баѐнининг  муайян  изчиллиги  ва  унда  иштирок  этаѐтган  шахслар 
фаолиятининг  ўзаро  боғлиқлигига  асосланган  ўйинлар  саналади. 
Бу  каби  ўйинлар  одатда  педагогик  муаммоларнинг  ечимини 
излаш,  таълим-тарбия  жараѐнида  юзага  келган  муаммоли 
вазиятларни  бартараф  этиш,  шахсни  қайта  тарбиялаш  мақсадида 
қўлланилади.    
3.  Ролли  ўйинлар  –  маълум  бир  шахснинг  вазифа  ва 
мажбуриятларини  бажаришдаги  руҳий  ҳолати,  хатти-ҳаракатлар 
моҳиятини  очиб  беришга  йўналтирилган  ўйинлар,  уларда  роллар 
мажбурий мазмуни билан тақсимланади. Ролли ва ишбилармонлик 
ўйинлари ўқувчиларни муайян жараѐнга тайѐрлаш, уларда маълум 
ҳаѐтий  воқелик,  ҳодисалар  жараѐнида  бевосита  иштирок  этиш 
учун  дастлабки  кўникма-малакаларни  ҳосил  қилишга  хизмат 
қилади.  Таълим  жараѐни  иштирокчилари  (м:  ўқувчилар,  ота-
оналар,  педагогик  жамоа  аъзолари,  таълим  муассасаларининг 
раҳбарлари,  жамоатчилик  ташкилотларнинг  вакиллари  ва  б.) 
сифатида турли ролларни бажариш талабаларга педагогик фаолият 
мазмуни  билан  яқиндан  танишиш  имкониятини  яратса, 
ўқувчиларга маълум фаолиятни самарали ташкил этишга назарий, 
амалий, энг муҳими, руҳий жиҳатдан тайѐрланишга ѐрдам беради. 
4. Ишбилармонлик ўйинлари – маълум фаолият, жараѐн ѐки 
муносабатлар  мазмунини  ѐритиш,  уларни  самарали,  тўғри, 
оқилона  уюштиришга  доир  кўникма,  малака  ҳамда  сифатларни 
ўзлаштириш  мақсадида  ташкил  этиладиган  ўйинлар.  Бу  турдаги 
ўйинлар  таълим  олувчиларда  аниқ  фаолият  йўналишида  зарур 
БКМ  ва  сифатларни  шакллантириш  ѐки  ривожлантириш 
мақсадида  ташкил  этилади.  Шу  жиҳатдан  ишбилармонлик 
162

ўйинлари  ишлаб  чиқариш  жараѐни,  касбий  фаолиятининг  модел-
лаштирилишини  англатади.  Ишбилармонлик  ўйини  талабаларда 
касбий сифатларни ҳосил қилиш билан бирга шахсий сифатларни 
ҳам тарбиялайди, уларнинг ижтимоийлашувини таъминлайди.  
5.  Имитацион  ўйинлар  –  ишлаб  чиқариш  корхоналари,  иш 
ўринлари,  фирмалар,  ташкилотларда  ходимлар  томонидан  амалга 
ошириладиган фаолиятни имитациялаш (тақлид қилиш, кўчириш) 
асосида  талабаларни  муайян  амалий  ѐки  касбий  фаолиятга 
самарали  тайѐрлашга  йўналтирадиган  ўйинлар.  Бу  турдаги 
ўйинлар  сценарияси,  сюжетидан  ташқари,  имитация  жараѐн, 
объектларнинг  таркибий  тузилмаси  ва  аҳамиятини  тўла  очиб 
бериш  мақсадиа  моделлаштирилади.  Имитацион  ўйинлар 
жараѐнида таълим олувчилар муайян операцияларни, м: масалалар 
ечиш, маълум бир усулни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. 
6. Драматик ўйинлар (психологик ва ижтимоий драмалар)  
психологик  ҳамда  ижтимоий  масалаларни  ҳал  қилишга 
йўналтирилган  ўйинлар  бўлиб,  улар  ташкил  этилиши,  методик 
хусусиятларига  кўра  ролли  ва  ишбилармонлик  ўйинларига  яқин. 
Одатда  психологик  ва  ижтимоий  характердаги  драматик  ўйинлар 
жамоадаги  муҳитни  яхшилаш,  шахслараро  муносабатларнинг 
ижобий  бўлишига  эришиш,  мулоқотга  кириша  олиш,  жамоада 
ягона  бирликни  қарор  топтириш,  ўзгаларнинг  руҳий  ҳолатини 
тўғри  баҳолаш,  оғир  вазиятларга  дуч  келган  субъектларга  ѐрдам 
кўрсатиш ҳамда самарали, унумли  фаолият кўрсатиш учун зарур 
шароитни яратишга хизмат қилади. 
Барча  ўйинларда  бўлгани  каби  педагогик  ўйинлар  жараѐнида 
ҳам иштирокчи-талабалар фаол ҳолатда бўлади, шериклари билан 
ўзаро  муносабатга  киришади,  шунингдек,  ўз  қарашларини 
шериклариники билан таққослаш, жамоа билан зарур муносабатни 
ўрнатиш орқали ўзини ўзи ўрганади.  
Педагогик  жараѐнда  ўйинлардан  фойдаланишда  айрим 
жиҳатларга эътибор қаратиш лозим. Жумладан: 
 
 
-  ўйин сценарийсини тайѐрлаш; 
-  йўриқномалар тузиш; 
- аудиторияни ўйин моҳиятига мувофиқ жиҳозлаш
 
163

Сценарий ва унинг моҳияти муҳим аҳамиятга  эга. Зеро, айнан 
сценарийгина  тегишли  таълим,  тарбиявий  ва  ривожлантирувчи 
мақсадларга  эришиш  имкониятини  таъминлайди.  Ўқитувчилар 
ўйин  сценарийларини  тайѐрлашга  алоҳида  эътибор  қаратишлари, 
сценарийни тайѐрлаш малакасига эга бўлишлари зарур.  
Педагогик  характердаги  ўйинларнинг  таркибий  тузилмаси 
қуйидагилардан иборат:  
 
 
 
Таълим жараѐнида ўйин технологиялари қўллаш қуйидагиларга 
асосланади: 
 
 
 
Ўйин техннологияларини қўллашда роллар қуръа ташлаш йўли 
билан  тақсимланади.  Бунда  роллар  номи  ѐзилган  кичик 
қоғозчаларда  фойдаланиш  мумкин.  Ролларнинг  талабалар 
ўртасида  қуръа  асосида  тақсимланиши  келиб  чиқиш  эҳтимоли 
бўлган  норозиликларнинг  олдини  олади.  Ўйин  жараѐнида 
белгиланган  вақт  (регламент)га,  мулоқот  одобига  риоя  этиш, 
фаоллик  кўрсатиш  ҳамда  ўйинни  охиригача  давом  эттириш 
кутилган натижани кафолатлайди. Шунингдек, қуйидаги омиллар 
педагогик  мақсадларда  ўйин  технологияларидан  самарали 
фойдаланиш имкониятини таъминлайди:  
- ўқув мақсади; 
- ўйиннинг вазифаси
- ўрганиладиган муаммо тафсилоти; 
- ўйин вазиятининг тафсилоти; 
- иштирокчиларнинг таснифи
 
-  гуруҳни шакллантириш; 
-  машғулотларнинг бош мақсадини ифодалаш; 
-  муаммо ва вазиятни вужудга келтириш; 
-  ролларни тақсимлаш, 
-  ўйин регламентини ўрнатиш; 
-  материаллар, йўриқномалар, қоидалар ва кўрсатмалар 
тўпламини тарқатиш; 
- маслаҳат бериш.
 
164

 
 
Педагогик  мақсадларда  қўлланиладиган  ўйинлар  қуйидаги 
технологияга эга (52-расм):   
 
 
52-расм. Педагогик ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби 
- ўйин сценарийсининг пухта тайѐрланганлиги; 
- ўйин мақсади ва вазифаларининг тўғри, аниқ белгиланиши;   
- ўйин қоидаларининг аниқ, лўнда (8-10 тагача) ифодаланиши; 
- ўйин йўриқномасининг мавжудлиги; 
- талабаларнинг ўйин жараѐнига қизиқишлари; 
- ролларнинг самарали, тўғри тақсимланиши; 
- жамоада кўтаринки кайфиятнинг юзага келиши
- иштирокчиларнинг бир-бирларини тушуна  
олишлари ва қўллаб-қувватлашлари; 
- ҳар иштирокчининг ўйин натижаси учун масъулиятни ҳис этиши; 
-  барча  иштирокчилар  имкониятларининг  ягона  мақсадга 
йўналтирилиши
 
А
со
си
й   
 б
осқ
ич
ла
р 
Тайѐргарлик 
босқичи 
 
Ўйинни 
лойиҳалаш 
 
Ўйин  
босқичи 
 
Ўйинни  
бошлаш 
 
Гуруҳлар 
ўртасидаги 
мунозара 
 
Гуруҳда 
топшириқ 
устида 
ишлаш  
-
 
сценарийни ишлаб чиқиш; 
- йўриқнома мазмунини ишлаб чиқиш; 
- моддий таъминотни тайѐрлаш; 
- гуруҳни шакллантириш 
 
- роллар тақисмоти; 
- муаммо ва мақсадларни вужуга 
келтириш; 
- шартлар, қоидалар, регламент ўрнатиш; 
- маслаҳат бериш 
 
- манбалар билан ишлаш; 
- тренинг; 
- “Ақлий ҳужум”; 
- ўйин техникаси билаш ишлаш 
 
- гуруҳларнинг чиқиши; 
- натижаларни ҳимоя қилиш; 
- мунозара қоидаси; 
- экспертлар фаолияти
 
 
- ўйинни якунлаш; 
- таҳлил; 
- ишни баҳолаш ва ўзига баҳо бериш; 
- хулоса ва умумлаштириш; 
- тавсиялар 
 
Таҳлил 
босқичи 
 
Жамоа 
ўртасидаги 
мунозара 
 
165

 
Ўйин жараѐнида ҳеч ким  ҳалақит қилмаслиги керак. Борди-ю, 
зарурият  бўлсагина  фақат  бошловчи  иштирокчиларнинг 
ҳаракатларини тузатиши, уларни тўғри йўналтириши мумкин. 
Ҳар  қандай  жараѐн  сингари  ўйин  якунида  унинг  ташкил 
этилиши,  ўтказилиши  юзасидан  муҳокама  ўтказилиши  зарур. 
Муҳокама  чоғида  ўйин  иштирокчилари,  томошабин  (жамоанинг 
ўйинда иштирок этмаган аъзолари), экспертлар ўйиннинг ташкил 
этилиши  ва  ўтказилиши  юзасидан  ўз  фикр-мулоҳазалари, 
таклифларини билдиради.  
Муҳокама жараѐни қуйидаги тартибда ташкил этилади: 
 
 
 
Ўйин  технологияларининг  методик  таъминоти  лойиҳа, 
ўйиннинг  мезонлари,  иш  қоғозлари  (методик  кўрсатмалар),  ўйин 
моҳиятини  ѐритувчи  ҳужжатлар  (сценарий)  кабилардан    иборат. 
Педагогик жараѐнда қўлланиладиган ўйинлар субъект фаолиятини 
тақозо  этадиган  ҳамда  машина  (м:  компьютер)  ўйинлари  тарзда 
фарқланади. Шунингдек, педагогик ўйинлар жараѐнида ҳам турли 
воситалар (компьютер, имитацион тренажѐрлар, спорт анжомлари 
(копток,  арқон,  ҳалқа),  хомашѐлар  (пластлин,  юмшоқ 
ўйинчоқларни  ясаш  учун  материаллар,  рангли  қаламлар,  иш 
қоғозлари, ўйинчоқлар, леголар, конструкциялар, декорациялар ва 
б. керак бўлади.      
Шундай  қилиб,  ўйин  технологиялари  шахсга  йўналтирилган 
таълим  турлари  орасида  муҳим  ўрин  тутади.  Ўйин 
технологияларининг талабаларга бир қадар эркинлик бера олиши, 
фаол  ҳаракат  ва  мулоқотга  асосланиши,  баъзан  мусобақа, 
беллашув  характерига  эгалиги  улар  воситасида  ўқув 
материалларини  пухта  ўзлаштирилиши  учун  зарур  шароитни 
яратишга  хизмат қилади.  Педагогик  мақсадларда қўлланиладиган 
ўйин  технологиялари  таълим  бериш  (ўргатиш),  тарбиялаш  ва 
-  тақризчиларни чиқишлари; 

фикрлар алмашинуви;
 

иштирокчиларнинг  ўз  қарорлари  ва  хулосаларини 
ҳимоя қилишлари;
 

ўйинга якун ясаш
 
166

ривожлантириш  характерига  эга.  Таълим  жараѐнида  қайси 
характердаги  ўйин  технологиясининг  қўлланилиши  ўқув 
материалининг  мақсади,  вазифалари,  мазмуни,  етакчи  ғоялари, 
шунингдек,  қандай  натижани  қўлга  киритишга  хизмат  қилишига 
мувофиқ  танланади.  Ўйин  технологиялари  воситасида  ташкил 
этилган  ўқув  машғулотлари  барча  талабаларни  бирдек  қизиқтира 
олади.  Бу  эса  ҳар  бир  ўқитувчидан  таълим  жараѐнида  ўйин 
технологияларини фаол қўллашни тақозо этади. 
 
Назорат саволлари: 
1. Ўйин қандай дидактик имкониятларга эга? 
2. Педагогик ўйинлар нима? 
3. Педагогик ўйинлар қандай характерга эга? 
4. Педагогик ўйинлар қандай турларга ажратилади? 
5. Дидактик ўйинлар қандай моҳиятга эга? 
6. Имитацион ўйинлар қандай мақсадга хизмат қилади? 
7.  “Ўйин  технологиялари”  тушунчаси  қандай  маънони 
англатади? 
8. Қандай ўйин технологияларини биласиз? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.  Михайленко  Т.М.  Игровые  технологии  как  вид 
педагогических технологий // Педагогика: традиции и инновации. 
Мат.междунар. науч. конф. (г. Челябинск, октябрь 2011 г.). Т. I. – 
Челябинск: Патриот, 2011. – С. 140-146. 
2.  Ермолаева  М.Г.  Игра  в  образовательном  процессе  /  Мет. 
пособие. – 2-е изд., доп. – СПб.: СПб АППО, 2005. – 112 с. 
3.  Селевко  Г.К.  Современные  образовательные  технологии  / 
Учеб. пособие. – М.: Народное образование, 1998. – 256 с. 
4.  Педагогика.  Изоҳли  луғат  /  Ў.Асқарова  ва  б.  –  Наманган: 
“Наврўз”, 2014. – 263 б.  
5.  Педагогика  /  Нопедагогик  олий  таълим  муассасалари  учун 
дарслик. 
У.И.Иноятов, 
Н.А.Муслимов, 
Д.И.Рўзиева, 
М.Ҳ.Усмонбоева. – Тошкент: “Фан” нашриѐти, 2012. – 246 б. 
6. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлл. 
У.И.Иноятов,  Н.А.Муслимов,  М.Усмонбоева,  Д.Иноғомова.  – 
Тошкент: Низомий номидаги ТДПУ, 2012. – 193 б.  
167

ИНДИВИДУАЛ,  ДАСТУРИЙ ВА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Режа: 
1. Индивидуал таълим моҳияти ва технологиялари. 
2. Индивидуал таълим технологиялари. 
3. Дастурий таълимнинг моҳияти ва имкониятлари. 
4. Дастурий таълим технологиялари. 
5. Мустақил таълимнинг дидактик имконияти ва мустақил таъ-
лим технологиялари. 
 
Таянч  тушунчалар:  индивид,  индивидуал,  индивидуал 
таълим,  дастур,  дастурий  таълим,  дастурий  таълим  техноло-
гиялари, мустақил таълим, мустақил таълим технологиялари. 
 
I. Индивидуал таълим моҳияти ва технологиялари. Шахсга 
йўналтирилган  таълим  турларидан  яна  бири  –  индивиуал  таълим 
саналади.  
 
 
 
Бу  турдаги  таълим  шахсга  йўналтирилган  таълим  турлари 
орқасида  муҳим,  шунингдек,  долзарб  глобаллашув  шароитида 
долзарблик касб этади. Индивидуал таълимнинг аҳамиятли жиҳати 
шундаки,  талаба  ўқув  фаолиятининг  мазмуни,  методлари  ва 
суръатини унинг хусусиятларига тўла мослаштирилишини назарда 
тутади.  Бу  турдаги  таълим  талаба  учун  ўзининг  ички 
имкониятларини  тўлақонли  намоѐн  этиши  учун  зарур  шароитни 
яратади. Ўқув материалларини ўзлаштириш учун ўзи сарфлаѐтган 
кучни    назорат  қилиб  бориш,  ўзи  учун  қулай  вақтда  таълим 
олишни  кафолатлай  олиши  билан  таърифланади.  Индивиуал 
таълим  ўқитиш  жараѐнида  ҳар  бир  талаба  шахсий 
Индивидуал  таълим  –  таълим  жараѐнида  ўқитувчининг 
фақатгина  бир  нафар  ўқувчи  билан  ѐки  ўқувчининг  таълим 
воситалари  (адабиѐтлар,  компьютер,  телевидение,  радио  ва  б. 
ахборот  технологиялар)  билан  ўзаро  ҳамкорлиги  асосида  ўқув 
материалларининг ўзлаштирилишини таъминлашга  
йўналтирилган таълим
 
168

имкониятларининг  инобатга  олинишини  таъминлабгина  қолмай, 
барча талабаларнинг ривожланиши учунгина эмас, шу билан бирга 
жамоа  негизида  ҳар  бир  талабанинг  ривожланиши,  шахс  ва 
мутахассис  сифатида  камол  топиши  учун  зарур    шароитни 
яратишга хизмат қилади. 
Моҳиятига  кўра  индивиуал  таълим  ҳар  бир  талабанинг 
индивиуал хусусиятларининг тўла инобатга олиниши учун ўқитиш 
шакллари,  методлари  ва  воситаларини  самарали  танлаган  ҳолда   
ўқитиш  жараѐнини  ташкил  этилишини,  ҳар  бир  талабага 
индивидуал  ѐндашишни  таъминловчи  турли  ўқув-методик, 
психологик-педагогик 
ҳамда 
ташкилий-бошқарув 
чора-
тадбирларини  белгилашга  қаратилган  фаолият  мазмунини 
ѐритишни  англатади.  Англанганидек,  ўқув  жараѐнини  индивиуал 
ташкил  этишга  бўлган  ѐндошув  ҳамда  ўқитишнинг  индивиуал 
шакли сўз юритилаѐтган таълимнинг устувор жиҳатлари саналади. 
Индивидуал  таълим  мақсад,  мазмун,  шакл,  метод  ва 
воситалардан  иборат  динамик  тизимга  эга.  Айни  вақтда  ушбу 
таълимнинг қуйидаги турлари мавжуд (53-расм): 
 
 
53-расм. Индивидуал таълимнинг асосий турлари 
 
 
Асосий турлари 
Репетиторлик таълими 
 (лот. “repetitor” – “орқага қайтишни талаб қилувчи”, “такрор-
ловчи”) - индивидуал таълимнинг энг оммалашган замонавий тури
 
Махсус дастурга асосланган  
таълим 
 
Ўргатувчи таълим 
 
Инсонпарварлик таълими 
 
Умумий таълим олишга 
асосланувчи таълим 
 
Шахсга йўналтирилган  
таълим 
 
Ўз-ўзини ривожлантирувчи  
таълим 
Ижодий характерга эга таълим 
 
169

 
Индивидуал таълим қуйидаги натижаларни кафолатлайди: 
 
 
Ўзининг  концептив  асосларига  кўра  индивидуал  таълим 
қуйидаги тамойилларга таянади (54-расм):  
 
 
 
54-расм. Индивидуал таълимнинг устувор тамойиллари 
-  ўқувчининг шахсий имкониятлари, қобилиятларини  
сақлаб қолиш ва уларни янада ривожлантириш
-  ўқув фанлари асосларини ўзлаштира олмасликнинг олдини олиш  
учун  ҳар  бир  ўқувчи  томонидан  ўқув  дастурларини  бажаришда 
индивидуаллаштириш воситаларидан фойдаланиш; 
-  ҳар  бир  ўқувчида  унинг  яқин  келажакда  ривожлантириши  учун 
таянч  бўладиган  умумий  таълимий  кўникма  ва  малакаларни 
шакллантириш; 
-  ўқувчиларнинг ўқув мотивациясини ошириш ва  
уларда билишга бўлган қизиқишларни ривожлантириш; 
-  ўқувчиларда мустақиллик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик,  
фикрлаш ва ижодкорлик каби сифатларни шакллантириш
 
Устувор тамойиллари 
Таълим мазмунини асослашга 
дастурий ѐндошув тамойили 
 
Илмийлик ва ғоявий  
асосланганлик тамойили 
 
Изчиллик ва узлуксизлик 
тамойили 
 
Тизимлилик ва  
мақсадга мувофиқлик  
тамойили 
 
Ўқувчининг индивидуал 
хусусиятларини инобатга олиш 
тамойили 
Таълим жараѐнини ташкил 
этишга ижодий ѐндашиш 
тамойили 
 
Ўқувчиларнинг индивидуал 
ишларини ўқув фаолиятининг 
бошқа шакллари билан ўзаро 
интеграцияси тамойили 
 
Таълим жараѐнида ҳар бир 
ўқувчининг индивидуал ишлаш 
суръати ва услубини инобатга 
олиш тамойили 
170

 
II.  Индивидуал  таълим  технологиялари.  1919  йилда 
АҚШнинг  Дальтон  шаҳрида  психолог  Е.Паркхарст  томонидан 
педагоглар  билан  ҳамкорликда  аниқ  режа  асосида  синф-дарс 
тизимини ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлашга ўзгартириш 
ғояси  илгари  сурилди.  Унга  кўра  индивидуал  шахсий  ва 
психологик  имкониятларига  таянган  ҳолда  ҳар  бир  ўқувчи 
томонидан ўқув материалларини унга хос бўлган тезлик, суръатда 
қабул қилиниши учун шароит яратиб берилди. Ўқувчилар куннинг 
биринчи  ярмида  ҳеч қандай жадвалсиз,  ишчи  йўриқнома асосида 
мустақил  ишлайди.  Куннинг  иккинчи  ярмида  эса  ўз 
қизиқишларига  кўра  кичик  гуруҳ  ѐки  жуфтликларда  муайян 
саволлар  бўйича  топшириқларни  бажаради,  ўрганилган  мавзуни 
муҳокама  қилади.  Ушбу  метод  унинг  ғоялари  асосланган  шаҳар 
шарафига  “Дальтон-режа”  деб  номланди.  Ушбу  метод  Россияда 
“лойиҳа  методи”  номи  билан  оммалашди  ва  ўтган  асрнинг  20-
йилларида университет ҳамда мактабларда кенг қўлланилди.  
 
 
  
Бугунги  кунда  таълим  жараѐнининг  индивидуаллашганлигини 
белгиловчи қуйидаги технологиялар маълум: 
1. Эстониялик тадқиқотчи Инге Унт томонидан асосланган 
индивидуал  таълим технологияси. Ушбу технология замонавий 
шароитда  ўқувчиларнинг  уйда  ва  мактабда  мустақил  ишлашлари 
индивидуал таълимнинг асосий шакли деган ғояга таянади.  
Технологиянинг  моҳияти  ва  методикаси  учун  характерли 
бўлган жиҳатлар қуйидагилардир:  
 
 
Лойиҳа  методи  –  ўқув  жараѐнини  индивидуаллаштириш, 
ўқувчининг  ўзини  мустақил  намоѐн  қилишини  режалаштириш,  ўз 
фаолиятини  оқилона  ташкиллаштириш  ва  назорат  қилиш 
имкониятини берадиган таълим методлари мажмуи
 
-  мустақил ишлаш учун индивидуал ўқув топшириқлари; 
-  индивидуал мустақил таълимни ташкил этишга доир йўриқнома; 

мавжуд ўқув адабиѐтларидан самарали фойдаланиш)
 
171

 
2.  Машҳур  педагог  А.С.Границкаянинг  мослашувчан 
таълим тизими. Мазкур технология синф-дарс тизими доирасида 
синф ишини шундай ташкил этиш имконияти мавжудки, унга кўра 
ўқитувчи  таълим  жараѐнининг  60-80  фоизида  ҳар  бир  ўқувчи 
билан  индивидуал  ишлаш  имкониятига  эга  бўлади,  деган  ғояни 
илгари суради.  
Технологиянинг  моҳияти  ва  методикаси  учун  характерли 
бўлган жиҳатлар қуйидагилардир: 
 
 
 
3.  В.Д.Шадриковнинг  ўқув  режасига  мувофиқ  ташкил 
этиладиган  шахсга  йўналтирилган  таълим  тизими.  Бу 
технология  негизида  агарда  муайян  мураккабликдаги  топшириқ-
ларнинг  моҳияти  тушунтирилиб,  ўқиш  жараѐнининг  ўзини 
рағбатлантирилса-да,  бироқ,  ўқувчига  айни  вақтда  унинг  қурби, 
имконияти  етадиган  даражада  ишлаши  учун  шароит  яратилса  у 
ҳолда унинг қобилиятлари самарали ривожланади, деган ғоя ѐтади. 
Технологиянинг  моҳияти  ва  методикаси  учун  характерли 
бўлган жиҳат қуйидагича:  
 
 
 
- дарснинг стандарт бўлмаган, ўзига хос тузилиш  
(1-қисмда ўқувчилар жамоаси, бутун синф ўқувчилари, ўқитилади;  
2-қисмида  эса  бир-бири  билан  параллел,  яъни,  ўқувчиларнинг 
мустақил 
таълими ҳамда ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаши; 
-  оммалашган тизим (м: Шаталов тизими); 
-  ўзгарувчан таркибга эга жуфтликда ишлаш (Дьяченко тизими); 
-  мослашувчанликни таъминловчи кўп даражали ўқув топшириқлари 
(Границкая) методикаларидан фойдаланиш 
 
ҳар бир ўқувчининг қобилиятидан қатъий назар таълимни самарали 
олиб  борилишини  таъминловчи  олти  даражадаги  ўқув  режаси, 
дастури  ва  методик  қўлланмалар  мавжуд  бўлиб,  уларда  ўқув 
материалларининг  минимал  даражаси  турли  мураккабликлар 
бўйича қамраб олинади
 
172

Индивидуал  таълим  технологиялари  бир  қатор  умумий 
жиҳатларга эга. Улар: 
 
Хорижий мамлакатлар ҳозирги вақтда ҳам индивидуал таълим 
технологияларини қўллаш тажрибасига таяниб иш кўради. Уларда 
индивидуал  таълим  технологиялари  сифатида  айни  вақтда 
қуйидаги турлари қўлланилмоқда (55-расм): 
 
 
 
55-расм. Хориж индивидуал таълимининг асосий турлари 
-  ҳар  бир  таълим  олувчининг  ўқитиш  жараѐнидаги  муваффақиятини 
таъминловчи  омиллар  (машғулотларнинг  муайян  оралиқда  ўтказилиши, 
ўқувчиларнинг  фикрлаш,  тафаккур  юритиш,  кўникма  ва  малакаларни 
ўзлаштиришдаги хатоликларни бартараф этиш)ни ҳисобга олиш; 
-  ўқув машғулотларида кўникма, малака ва тафаккурга эга бўлиш,  
иш қобилиятининг пасайишидаги индивидуал хатоликларни бартараф 
этишнинг самарали воситаларини қўллаш; 
-  оила  тарбияси,  шунингдек,  мотивациянинг  етарлича  ривожланма-
ганлиги ҳамда ироданинг етишмаслигидаги хатоликларни  
-  инобатга олиш ва бартараф этиш; 
-  кучли ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга йўналтирилган ўқув  
жараѐнини ижодий фаолиятни йўлга қўйиш, синф ва синфдан  
ташқари ишларни ўзаро уйғунлаштириш асосида) кучайтириш; 
-  ўқитиш  жараѐнида  бир  қатор  элментларни  эркин  танлаш 
имкониятини яратиш; 
-  умумий кўникма ва малакаларни шакллантириш
-  ўқувчиларда  ўзини  ўзи  мустақил  баҳолаш  малакаларини  таркиб 
топтириш; 
-  таълим  жараѐнида  замонавий  техник  воситалар,  шу  жумладан, 
ахборот технологияларини фаол қўллаш 
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin