16-расм: Дала йўлининг ариқ ёнида жойлашувининг кесмаси.
5.5. Иҳота дарахтларини жойлаштириш
Иҳота дарахтлари қишлоқ хўжалик экинларини кучли шамол ва гармсел таъсиридан, ботқоқланиш ва шўрланишдан сақлайди.
Иҳота дарахтлари тизими асосий ва ёрдамчи полосалардан ташкил топади. Асосий полосалар шамолнинг сосий йўналишига кўндаланг қилиб, ёрдамчи полосалар эса асосий полосаларга кўндаланг қилиб лойиҳаланади.
Иҳота дарахтлари асосан далалар четига, йўл ва ариқларнинг бир томонига жойлаштирилади. Бунда ариқларни техника ёрдамида тозалашга имконият яратилади. Маълумки, ирригация тармоқлари ернинг рельефига ва далаларни суғориш шароитига қараб жойлаштирилади. Шунинг учун ҳам ариқлар бўйлаб жойлаштирилган ихота дарахтлари ҳамма вақт ҳам шамолнинг асосий йўналишига кўндаланг (перпендикуляр) бўлмаслиги мумкин.
Шунинг учун иҳота дарахтлари ва шамолнинг асосий йўналиши орасидаги бурчак 45-900 орасида лойиҳаланиши керак.
Иҳота дарахтлари кенглиги нафақат иқтисодий, балки биологик ва метериологик шароитларга ҳам боғлиқ. Иҳота дарахтлари таркибига кирадиган кўпгина дарахт турлари учун энг яхши биологик шароит ўрмон шароити ҳисобланади. Бундай шароит улар учун табиий ҳисобланади. Дарахтлар учун ўрмон шароити иҳота дарахтлари полосалари кенглигини ошириш ёрдамида вужудга келтирилиши мумкин.
Лекин бу биологик талаб ҳамма вақт ҳам иқтисодий талаб Билан мос тушавермайди. Иқтисодий суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалик экинлари учун тежашни талаб
қилади. Метеорологик самарадорликка эса ихота дарахтлари орқасида шамолнинг тезлиги 40 фоизга пасайса эришилади. Иҳота дарахтлари кенглигини юқоридаги талабларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак, сабаби, уларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан иҳота дарахтлари полосасининг кенглигига боғлиқ. Иҳота дарахтларининг иқтисодий самарадорлигига дарахтлар полосалари орасидаги масофага ҳам боғлиқ бўлади. Бу масофа иҳота дарахтлари баландлигидан 25-30 марта узун бўлиши тавсия этилади. Масалан дарахтлар баландлиги 15-20 м бўлса полосалар орасидаги масофа метрдан ошмаслиги керак.
Ўрта Осиё ўрмон хўжалиги илмий текшириш институтининг тавсиясига кўра суғориладиган ҳудудлар учун асосий иҳота дарахтлари полосаларини ҳар 500-600 м масофада 3-5 қаторли қилиб софада, ёрдамчи полосаларни эса ҳар 1500-2000 метр масофада 2 қатор қилиб жойлаштириш керак.
Кейинги йилларда экинларга ишлов беришда авиациядан фойдаланила
бошланди. Шунинг учун иҳота дарахтзорларини жойлаштиришда далаларга ҳаводан авиация ёрдамида ишлов бериш заруратини ҳам ҳисобга олиш керак. Бунинг учун авиация ёрдамида биргаликда ишлов бериладиган далалар майдонининг узунлиги 2 километрдан кам бўлмаслиги керак. Демак, иҳота дарахтларининг асосий полосалари биргаликда ишлов бериладиган далалар-нинг узун томонлари бўйлаб учиш йўналишига параллел қилиб, ёрдамчи полосаларни эса асосий полосаларга кўндаланг (перпендикуляр) қилиб ораси 2 километрдан кам бўлмаган масофада жойлаштириш керак.
Иҳота дарахтларини асосан ариқнинг қуёш тушадиган томонига жойлаш-тириш керак. Бунда улар шамол кучини камайтиришдан ташқари ҳам биологик дренаж вазифасини ўтайди ҳам ариқларга соя солиб туради. Бу эса сувнинг буғ-ланишига ва ариқларни ёввойи ўтлар босиб кетишига йўл қўймайди.
Бундан ташқари, иҳота дарахтлари ернинг устки қатлами ҳавоси намлигини оширади ва тупроқ устидан сув буғланишини камайтиради. Бу эса ўз навбатида шўрланган сизот сувларининг капилляр найчалар орқали тупроқнинг устки қатламига кўтарилишини камайтиради. Натижада тупроқнинг шўрланиш даражаси ҳамда сув сарфи камаяди.
Иҳота дарахтларини лойихалашда дарахт қаторлари орасидаги масофа суғориладиган ерларда 2,5 м, лалми ерларда эса 3,0.
Иҳота дарахтларини лойихалашда дарахт қаторлари орасидаги масофа суғориладиган ерларда 2,5 м, лалми ерларда 3,0-3,5 м қилиб қабул қилинади. Қаторлардаги дарахтлар орасидаги масофа 1,5-2,0 м қилиб қабул қилинган. Иҳота дарахтлари қаторларининг икки чеккасида суғориладиган ерларда 1,25 м, лалми
ерларда эса 1,5 м масофа қолдирилади (17 расм).
17- расм. Иҳота дарахтлари полосасида дарахт қаторларининг жойлашуви
ва улардаги дарахт турлари:
3 қаторлик: 1 – қатор тут, 2 – Болле тераги, 3 – оқ тол.
2 қаторлик: 1 – қатор тут, 2 – Боле тераги
Иҳота дарахтлари ва дала йўллари майдонлари ҳам 11-иловада келтирилган жадвалга туширилади.
5.6. Дала шийпонларини жойлаштириш
Дала шийпонларини жойлаштириш уларнинг сонини аниқлашдан бош-ланади. Уларнинг сони ишлаб чиқариш бригадалари ва алмашлаб экиш май-донлари сонига, жойлашувига ва майдонига боғлиқ. Алмашлаб экиш майдони ҳудудида бита бригада ташкил этиш кўзда тутилса, унинг учун дала шийпони жойлаштириш керак. Агар алмашлаб экиш майдони ҳудудида бир неча бригада жойлаштирилса, улар учун битта умумий дала шийпони қуриш яхши иқтисодий самара беради. Бунда дала шийпонини қуриш ва ободонлаштириш учун қилинадиган харажатлар ҳамда хизматчилар сони камаяди ва бригада аъзоларига юқори савияда маданий-маиший хизмат кўрсатиш яхшиланади.
Дала шийпонларини улар хизмат қиладиган ҳудуд марказида, катта ариқ бўйида ва уни қишлоқлар, бошқа бригадалар, маҳсулотлар топшириладиган жойлар билан боғловчи асосий йўл ёқасида жойлаштириш керак. Дала шийпонларини жойлаштириш учун танланган жой ерлар санитария-гигиена ва қурилиш талабларига жавоб бериши керак.
Бригадаларда дала шийпонларини жойлаштириш мақсадга мувофиқлигини иқтисодий асослаш учун одамларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш, қишлоқ хўжалик машиналари ҳамда транспорт воситаларининг қатнаши учун кетадиган харажатларни аниқлаш керак. Шу билан бир қаторда қурилиш учун сарфланадиган маблағ миқдори ва йиллик харажатлар (амортизация ажратмаси, дала шийпонидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар) аниқланади. Кейин ечимлар бўйича келтирилган харажатлар аниқланади. Ечимлар бўйича топилган келтирилган харажатлар миқдорини таққослаш орқали дала шийпонини жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи ҳал қилинади.
Қишлоқларга яқин жойлашган пахтачилик хўжаликларидаги бригадаларда
дала шийпонлари ўрнига хирмонларни лойиҳалаш мумкин. Улар таркибидаги керакли майда асбоб-ускуналарни ва маъданли ўғитларни сақлаш учун бинолар, пахтани тўплаш ва қуритиш учун махсус майдончалар киради. Хирмонларга далалардан кун бўйи терилган пахталар олиб келинади ва шу ерда улар пахта тозалаш корхоналарига юбориш учун тайёрланади.
Бригада дала шийпонларини жойлаштириш учун 0,5 – 0,6 га ер ажратилди. Дала шийпонлари майдонлари 9 иловада келтирилган жадвалга туширилади.
5.7. Алмашлаб экиш ҳудуддини ташкил қилишни иқтисодий асослаш
Хўжаликлардаги мураккаб табиий ва ишлаб чиқариш шароитлари алмаш-лаб экиш майдонлари ҳудудини ташкил қилиш лойиҳасини бир неча ечимда
ишлаш заруратини келтириб чиқаради.
Ечимларни таҳлил қилишда қўлланиладиган иқтисодий кўрсаткичлар икки қисмга бўлинади: капитал ва йиллик харажатлар.
Капитал харажатларга ирригация, мелиорация, йўл тармоқлари ҳамда дала шийпонларини қуриш, иҳота дарахтларини барпо қилиш билан боғлиқ харажатлар киради.
Йиллик харажатларга қишлоқ хўжалик машиналарининг далаларда ишлаш (шудгорлаш, юмшатиш, эгат олиш ва бошқалар) жараёнида бефойда юришлари билан боғлиқ харажатлар, уларнинг айланиш жойларида ўсимликларнинг нобуд бўлиши натижасида кўриладиган зарар, пахта териш машиналари учун далалар чеккаларида айланиш жойларини тайёрлашга сарфланадиган харажатлар, далалар чегаралари ҳисобланган ариқлар, йўллар, зовурлар ва бошқалар амортизацияси учун ажратма ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар, далалар чегарасида қурилган ариқлар, зовурлар, йўллар ва бошқалар эгаллаб турган майдонлардан ҳосил олинмаслиги натижасида кўриладиган зарар киради.
Капитал харажатлар ҳажми қуриладиган ишноотларнинг белгиланган меъёрий қиймати ёрдамида аниқланади.
Йиллик бефойда харажатларнинг миқдори қўйидаги ифода ёрдамида аниқланади: П = ПХ + Д + ПП.Х + Пл..э + Па.э
бунда: ПХ – тарктор агрегатларининг бефойда юриш қиймати, сўм;
Д – трактор агрегатларининг айланиш жойларида ғилдирак остида қолиб нобуд бўлган ўсимликлардан кўриладиган зарар, сўм;
ПП.Х – пахта териш машиналари учун айланиш жойларини тайёрлашга сарфланадиган маблағ миқдори, сўм;
Пл..э – дала четларига қурилган ариқлар, зовурлар ваш у кабилар банд қилиб турган ерлардан ҳосил олинмаслиги натижасида кўриладиган зарар, сўм;
Па.э – дала четларига бўйлаб қурилган иншоотларнинг амортизацияси учун ажратма ва улардан фойдаланиш Билан боғлиқ харажатлар, сўм;
Ҳар бир суғориш даласидаги бефойда харажатларнинг йиллик миқдори
қўйидаги ифодалар ёрдмида аниқланади: шўрланган ерлар учун:
Кам шўрланган ва шўрланмаган ерлар учун:
бунда: Р – суғориш даласи майдонни, га;
К – суғориш даласи томонларининг нисбати;
Жами фойдасиз харажатларни аниқлаш учун 6 – иловада келтирилган жадваллардан фойдаланиш тавсия қилинади.
25 – жадвал
Ечимлар бўйича капитал харажатлар
Харажат турлари
|
Ўлчов бирлиги
|
Ечимлар бўйича сони
|
Ўлчов бирлиги қиймати, минг сўм
|
Умумий қиймати, минг сўм.
|
I ечим
|
II ечим
|
I ечим
|
II ечим
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
Суғориш тармоқларини қуриш
|
км
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Шу жумладан:
бетон қопланмаган
|
км
|
8
|
8.3
|
3000
|
24000
|
24900
|
Бетон қопланган
|
км
|
3
|
4
|
65000
|
195000
|
260.00
|
Бетон ариқчалар (лотоклар)
|
км
|
7
|
8
|
32000
|
224000
|
256000
|
Қувурлар
|
км
|
6
|
8
|
15000
|
90000
|
120000
|
Мелиорация тармоқларини қуриш
|
км
|
6
|
8
|
-
|
-
|
-
|
Шу жумладан:
очиқ зовурлар
|
км
|
2
|
3
|
15000
|
30000
|
45000
|
Ёпиқ дренажлар
|
км
|
2
|
205
|
125000
|
25000
|
31250
|
Тик (қудуқ) дренажлар
|
дона
|
2
|
2
|
20500
|
41000
|
41000
|
Йўлларни қуриш
|
км
|
12
|
13
|
12000
|
144000
|
156000
|
Шу жумладан:
асфальланган
|
км
|
4
|
4
|
1400
|
5600
|
5600
|
Дала йўллари
|
км
|
12
|
14
|
400
|
5200
|
5600
|
Гидротехник иншоотлар
Шу жумладан:
сув ажратувчи
|
дона
|
3
|
4
|
2800
|
8400
|
11200
|
Ариқ тагидаги дикерлар
|
дона
|
1
|
1
|
3500
|
3500
|
3500
|
Ариқ устидаги қувурлар
|
дона
|
3
|
3
|
1200
|
3600
|
3600
|
Ариқ тагидаги қувурлар
|
дона
|
4
|
5
|
3500
|
14000
|
17500
|
Кўприклар
|
дона
|
4
|
4
|
4500
|
18000
|
18000
|
Дала шийпонлари
|
дона
|
1
|
2
|
3800
|
3800
|
7600
|
Иҳота дарахтларини барпо қилиш
|
га
|
3.4
|
4.7
|
800
|
2720
|
2960
|
ЖАМИ:
|
|
|
|
|
837820
|
866350
|
Dostları ilə paylaş: |