Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə22/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ


Умумий йиллик фойдасиз харажатлар капитал харажатлардан фоиз ҳисобида аниқланадиган амортизация ажратмасидан, бино ва иншоотлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлардан ҳамда далалардаги бефойда харажатлардан ташкил топади.

Капитал ва умумий йиллик харажатлар аниқлаб бўлингач, ечимлар бўйича келтирилган харажатлар аниқланади:





келтирилган харажатлар миқдори кам бўлган ечим самарали ҳисобланади ва у лойиҳа сифатида қабул қилинади.



Тушунтириш хатини ёзиш тартиби

Берилган вазифаларни бажариш жараёнида унинг тушунтириш хати ҳам ёзиб борилади. Тушунтириш хатининг мавзуси «Алмашлаб экиш майдонлари ҳудудларини ташкил қилиш» деб аталиб, унда вазафанинг мазмуни ва ёзилиш тартиби келтирилади. Тушунтириш хатига зарур жадваллар ва барча ҳисоблар киритилади ва уларга тушунтиришлар берилади.

Тушунтириш хати қўйидаги тахминий режа асосида ёзилади.
VI БОБ. ЧОРВАЧИЛИК ИСТИҚБОЛИНИ АНИҚЛАШ.

Суғорма деҳқончилик билан шуғулланидган массивларда асосан сут етиштиришга ихтисослашган қорамолчилик тури ривожланган.

Чорвачилик тармоғи деҳқончилик билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Бу боғлиқлик деҳқончиликдаги аламашлаб экиш тизимида етиштириладиган ем-хашак маҳсулотларидан чорвачиликда фойдаланиш ва чорвачиликдан олинадиган органик ўғитларни деҳқончиликда қўллаш тарзида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам бу икки тармоқ бир-бирини тўлдириб, ер, сув, ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.


    1. 6.1.Топшириқнинг мазмуни.

Топшириқ таркибига қуйидагилар киради:

1. Массивда етиштириладиган ем-хашак миқдорини аниқлаш;

2. Етиштириладиган гўшт ва сут миқдорини аниқлаш;

3. Чорва моллари таркиби ва бош сонини аниқлаш;



6.2 Топширикнинг бажариш тартиби ва усули.

6.2.1. Массивда етиштириладиган ем-хашак миқдорини аниқлаш.

Асосий тармоғи деҳқончилик бўлган массивларда чорвачилик ҳажми етиштириладиган ем-хашак миқдорига қараб аниқланади.

Массивда етиштириладиган ем-хашак миқдорини аниқлаш учун 31-жадвал тўлдирилади.

Ем-хашак сифтига қараб, қуйидаги турларга бўлинади.

1. Тўйимли концентрат озуқалар. Уларга буғдой, арпа, маккажўхори, оқ жўхори донлари, кунжара ва омухта ем киради. Тўйимли озуқалар миқдорини ҳисоблашда саноат корхоанларидан сотиб олинадиган емлар (кунжара ва бошқ.) ҳам ҳисобга олиниши керак.

2. Ширали озуқалар. Яъни маккажўхори силоси, ем учун етиштириладиган

илдиз мевалар ва бошқалар.

3. Дағал хашаклар. Яъни беда пичани, маккажўхори ва оқ жўхори пояси, буғдой, арпа, шоли сомонлари.

Чорва молларидан олинадиган маҳсулотлардан бири сутдир. Сут асосан бузокларни озиқлантириш учун ишлатилади. Айрим ҳолларда ёғи олинган сут ҳам чорва молларига озуқа бирлигида аниқланади. Бунинг учун 31-жадвал тўлдирилади.

2.1.2. Етиштириладиган гўшт ва сут миқдорини аниқлаш.

Ем-хашак турларини ва уларнинг тўйимлилигани аниқлагандан кейин етиштириладиган ем-хашак билан қанча гўшт ва сут етиштириш мумкинлигини аниқлаймиз. Бунда умумий озуқа миқдорининг 3/1 қисмиини гўшт ва 3/2 қисмини сут етиштириш учун ажратиш тавсия этилади. Ҳисоблаш 11-жадвални тўлдириш ёрдамида амалга оширилади.



2.1.3. Чорва моллари таркиби ва бош сонини аниқлаш.

Деҳқончилик хўжаликларида чорвачилик асосан сут етиштириш учун ихтисослашган бўлгани учун олдин сигирлар сони аниқланади. Бунинг учун етиштирилиши мўлжалланаётган сут миқдори аниқланади.



Хулоса
Биз ушбу курс лойихасида битта хўжалик мисолида ички ер тузиш лойихасида бажариладиган бирлашмаларни таёрловчи ишларни бажардик. Хўжалик курс саволри ва ишлаб чиқариш бўлимлари асосий йўлларни жойлаштирдик ер мониторинги белгиладик ва алмашлаб экиш массивларни жойлаштирдик. Лойихалаш алмашлари экиш массивини худудини барча элементлари бўйича ташкил қилдик. Лойихалаб чиқиш учун биз барча топшириқларни барча кўрсатмаларни ечимларни бажардик ва иқтисодий қўрсаткмчлар капитал ва йиллик харажатлар асосида уларни асосладик.

Ер массиви маълум сондаги деҳқонларнинг биргаликда хўжалик юритиш учун ўз пайларини бирлаштириш йўли билан шаклланган бўлиши ёки бундай ер массиви бўлмаслиги, лекин уни тузиш истагидаги ер эгалари бўлиши мумкин. Биринчи вазиятда, лойиҳалашнинг вазифаси ишлаб чиқариш бўлимининг ер массиви чегараларини тузатиш, ихтисослигини аниқлаш, қишлоқ хўжалик ерлари турларининг оптимал нисбатини белгилаш, ҳамда буюртмачи истаги бўйича бошқа ишларни бажаришдан иборат бўлади. Иккинчи вазиятда, ишлаб чиқариш бўлимларининг ер массивлари янгидан ташкил этилаётганда, уларнинг ўлчамларини берилган (режалаштирилаётган) ихтисослик ва ишлаб чиқариш ҳажмидан ёки ягона ишлаб чиқариш бўлими таркибида биргаликда ишлаб чиқаришни амалга ошириш истагидаги ер ва мулк пайлари ҳуқуқига эга аниқ шахслар истакларидан келиб чиқиб белгиланади.



Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси. 1992й.

2.Авезбаев С., Волков С.Н. Ер тузишнинг илмий асослари: Дарслик. Т.: Янги аср авлоди, 2002.- 228 б.

3.Авезбаев С.Ер тузишни лойиҳалаш.Ер тузишни лойиҳалашнинг илмий-услубий асослари, туманда ер тузиш (маърузалар матни).- Т.: ТИҚХМИИ, 2000. - 96 б.

4.Авезбаев С. Ер тузишни лойиҳалаш.Хўжаликлараро ер тузиш (маърузалар матни).-Т.: ТИҚХМИИ, 2000.-70 б.

5.С.Авезбоев.Ер тузишни лойихалаш фанидан марузалар матни.Хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлимлариниг жойлаштириш ер тузишни тартибини белгилаш ва оммавий тизимини ташкил этиш услубий қўлланмалар тузувчи Т-1995й

6.С.Авезбоев. Алмашлаб экиш худудини ташкил этиш.Босқич лойихасини ишлаш учун услубий қўлланмалар.

7.Землеустроминива в орошамол райошок гредних аззи.Р.А.Чоорогориева А.Т Абдураззоқов
Интернет сайтлари

1. www.ziyonet.uz

2. www.bilim.uz

3. www.guz.ru



ИЛОВАЛАР

1 – илова

Алмашлаб экиш даласини сув билан таъминлайдиган ариқнинг

сув сарфига қараб даланинг оптимал майдони ва

унга ишлов бериш учун зарур техника сони


Далани сув билан таъминловчи ариқ сув сарфи, с/л

Дала майдони, га

Сувдан кейин ишлов бериш учун зарур тракторлар сони

Зарур тракторларнинг умумий сони

1

2

3

4

150

17,5-18,5

0,8

2

200

23,4-24,8

1,1

3

250

29,2-30,9

1,4

3

300

35,0-37,0

1,7

4

2 – илова

Суғориш далаларининг оптимал майдони


Тупроқнинг шўрланиш даражаси

Сизот сувининг чуқурлиги, м

Суғориш далаларининг оптимал майдони, га

Суғоришгача

Суғорилгандан кейин

Оғир тупроқлар

Ўрта тупроқлар

Енгил тупроқлар

1

2

3

4

5

6

Енгил

2-3

1-2

16-36

16-36

16-36

Ўрта ва кучли

2-3

1-2

4,1-5,9

7,2-10,4

16,2-23,4

Енгил

1-2

1-2

7,2-10,4

11,3-16,3

16,2-23,4

Ўрта ва кучли

1-2

1-2

2,8-3,4

4,1-5,9

7,2-10,4

Енгил

0-1

1-2

1,8-2,6

4,1-5,9

5,5-8,0

Ўрта ва кучли

0-1

1-2

1,0-1,5

1,8-2,6

4,1-5,9

3 – илова

Битта деҳқон ишлов бера оладиган қишлоқ хўжалик экинлари ва дарахтзорларнинг ўртача майдони


Экинлар ва дарахтзорлар номи

1 деҳқон ишлов бера оладиган майдон, га

Пахта: чўл ҳудудида

5 – 8

Қадимдан суғориб келинган ерларда

3 – 4

Шоли:

14 – 15

Дон экинлари: суғориладиган ерларда

25 – 40

Лалми ерларда

100

Маккажўхори дон ва силос учун

10 – 12

Кўп йиллик ўтлар (беда)

25 – 30

Сабзавот , полиз

1,5 – 2,0

Озуқа илдиз мевалар ва картошка

5 – 6

Боғ ва узумзорлар

1,5 – 2,0

Тутзорлар

6

Ихота дарахтлари ва бошқа дарахтзорлар

10

Эслатма: жадвалда келтирилган тавсияларнинг кичик қийматлари рельефи нотекис ва оғир тупроқли хўжаликларда қабул қилинади.

4 – илова

Хўжалик ичидаги суғориш тармоғини (иншоотлар билан) қуришнинг ўртача меъёрий қиймати (1990 йилги баҳо)




Қурилиш турлари

Ўлчов бирлиги

Қиймати, минг сўм

Ердан қазилган ариқ

км

3000,0

Бетон Билан қопланган ариқ

км

55000,0

Бетон новлардан қилинган ариқ

км

32000,0

Қувурлардан қилинган ариқ

км

85500

Ариқ тагидаги дюкер

дона

30000

Ариқ устига қурилган қувур

дона

8000

Ариқ тагидан ўтказилган қувур

дона

30000

Кўприк

дона

40000

Сув ажратгич

дона

25000

Эслатма: жадвалда келтирилган нархлар 1990 йилги баҳоларда берилган. Шунинг учун улардан фойдаланганда ўтиш (индекс) коэффициентига кўпайтириш эсдан чиқмаслиги керак. Ўтиш коэффициентини талаба ўқитувчи ёрдамида аниқлайди.
Хўжалик ичида қуриладиган мелиорация (зовур-дренаж) тармоғини қуришнинг ўртача меъёрий қиймати (1990 йилги баҳо)

Қурилиш турлари

Ўлчов бирлиги

Қиймати, минг сўм

1

2

3

Очиқ мелиорация тармоғи

км

15000,0

Ёпиқ мелиорация тармоғи

км

12000,0

Тик (қудуқ) дренаж

дона

20000,0

Йўллар ва дала шийпонларини қуриш, ихота дарахтларини барпо қилишнинг меъёрий қиймати (1990 йилги баҳо).




Қурилиш турлари

Ўлчов бирлиги

Қиймати, минг сўм

1

2

3

Тупроқли йўл

км

1300 – 1000

Тупроқдан кўтарилган йўл

км

1500 – 8000

Тош (асфальт) йўл

км

5000 – 10000

Дала шийпонлари

дона

30000

Ихота дарахтлари

га

800

Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin