Алмашлаб экиш далаларининг майдонлари ва тенглиги. Алмашлаб экиш далалари экиш далалари майдонлари бир қанча омилларга боғлиқ, яъни: алмашлаб экиш ҳудуди майдонига, экиладиган экинлар тўғри ва уларни алмаш-лаб экиш тартибига, суғориш далаларининг майдонига, далаларни бригадаларга бириктириш
тартибига, далаларни суғориш ва ундан кейин ишлов бериш тартибига ва бригадаларда меҳнатни ташкил қилиш ишларига ва ҳ.зо.
Алмашлаб экиш далаларининг майдони уларга ариқдан келадиган сув миқдорига ҳамда суғоришдан олдин эгат олишга ва суғоришдан кейин экинларнинг қатор ораларини ўз вақтида юмшатиш учун зарур тракторлар
сонига боғлиқ (1-илова).
Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, ҳар бир даланинг оптимал майдони ернинг табиий хусусиятларига ҳам боғлиқ. Уларга тупроқ турлари ва уларнинг жойлашуви, сизот сувларининг чуқурлиги ва шўрланиш даражаси, ҳудуднинг катта ариқлар ва бошқа доимий чегаралар (йўллар, қумликлар, жарликлар ваш .ў.) билан бўлинганлиги киради. Шунинг учун ҳам алмашлаб экиш далаларининг оптимал майдонлари юқорида келтирилган ернинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Масалан, алмашлаб экиш майдонининг тупроғи кучсиз шўрланган, ўртача механик таркибга эга, сизот сувларининг чуқурлиги 1-2 м. Бундай шароит учун 2 илова ёрдамида суғориш далаларининг оптимал майдонини аниқлаймиз. У 11,3-16,3 гектарга тенг. Дала битта, сув ўтказиш имконияти секундига 250 л бўлган ариқдан суғорилади, демак, даланинг оптимал майдони 1-иловада келтирилган тавсияларга асосан 29-31 гектарга тенг бўлиши керак. Кўриниб турибдики, алмашлаб экиш даласи ҳар бири майдони 14,5-15,5 гектарга тенг бўлган иккита суғориш даласидан ташкил топади.
Алмашлаб экиш майдони ҳар йили олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсуло-ти ҳажмининг бир хиллигини ва мавжуд ишлаб чиқариш воситаларидан бир меъёрда фойдаланишни таъминлаши керак. Бу эса ўз навбатида алмашлаб экиш далаларини иложи борича тенг майдонли қилиб жойлаштиришни талаб қилади.
Далаларнинг тенглигини баҳолашда уларнинг майдонлари алмашлаб экиш даласининг ўртача майдонига тенглаштирилади. Алмашлаб экиш даласи-нинг ўртача майдони (Рў) қўйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
бунда Ра – алмашлаб экиш майдони, га;
N – алмашлаб экиш ҳудудидаги далалар сони.
Лекин, далаларни жойлаштиришда уларнинг мутлоқ тенглигини сақлаш қийин. Сабаби, суғориладиган деҳқончилик шароитида хўжаликнинг ер майдони кўплаб ариқлар, зовурлар, йўллар ва бошқалар билан бўлинган бўлади. Бундай ҳолларда далаларни майдонларини тенглаштиришга уриниш суғориш далаларини майда, механизациядан унумли фойдаланиш имконини бермай-диган ва суғориш учун ноқулай бўлган бўлакларга бўлишга олиб келади. Бундай салбий ҳоллар келиб чиқмаслиги учун алмашлаб экиш далаларини жойлаштиришда уларни даланинг ўртача майдонидан сал каттароқ ёки кичикроқ қилиб лойиҳалашга тўғри келади. Лекин бу оғишлар миқдори 15-17 фоиздан ошмаслиги керак.
Суғориладиган деҳқончилик билан шуғулланадиган хўжаликларда асосан бир неча алмашлаб экиш ташкил қилинади. Бу эса далалар тенгсизлиги натижасида келиб чиқадиган қишлоқ хўжалик экинлари майдонларининг йиллар бўйича ҳар хил чиқмаслигини таъминлашга имкон беради. Хўжалик бўйича қишлоқ хўжалик
экинлари майдонларнинг бир хиллигини нисбатини сақлаш учун қўйидаги шартга қаттиқ риоя қилиш керак:
Агар бу шартни бажариш иложи бўлмаса
бўлиши керак.
Бунда ∆Р1 – ҳар бир алмашлаб экиш даласи майдонининг дала ўртача майдонидан фарқи ( ∆Р1=Р1л-Рў), га ;
n – экин тури жойлашган далалар сони;
Р1л – лойиҳаланган алмашлаб экиш даласи майдони, га;
Рў – алмашлаб экиш даласининг ўртача майдони, га.
Алмашлаб экиш далаларининг майдонлари бўйича тенглиги тавсифи 2-жадвалда келтирилади.
Агар алмашлаб экиш майдони ҳудудидаги тупроқ турларининг фарқи кат-та бўлиб, уларнинг сифати ва агротехник хусусиятлари қишлоқ хўжалик экин-лари ҳосилдорлигига, агротехник тадбирларни ўтказиш муддати ва усул-ларига, экишга, суғоришга ва бошқа дала ишларига таъсир қиладиган бўлса, улар далаларни жойлаштиришга жиддий таъсир кўрсатади. Дала тупроғининг механик таркиби, сув-ҳаво режими, шўрланиш даражаси, сизот сувлари чуқур-лиги ҳар хил бўлса, дала бўлакларида ҳар хил агротехник усулларни, суғориш муддатларини ва меъёрларини, ҳамда ҳар хил мелиоратив тадбирлар тизимини қўллашни талаб қилади. Шунинг учун ҳам дала ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида дала таркибига иложи борича бир хил тупроқ турида жойлашган суғориш далаларини киритиш керак.
Алмашлаб экиш далаларининг тупроқ турлари бўйича тавсифи 3-жадвалга туширилади.
Алмашлаб экиш далаларининг жойлашувига ҳудудда жойлашган ариқлар, зовурлар, йўллар, иҳота дарахтлари ва бошқалар таъсир кўрсатади. Далаларнинг чегаралари улар билан боғланади.
22-жадвал
Алмашлаб экиш далаларининг майдонлари бўйича тенглиги
тавсифи
Дала тартиб рақами
|
1- ечим
|
2 – ечим
|
Далалар
|
Майдони
га
|
Ўртача майдони
га
|
Ўртача майдо-ндан фарқи
|
Майдони
га
|
Ўртача майдо-ни, га
|
Ўртача майдондан фарқи
|
га
|
%
|
Га
|
%
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
|
I
|
470
|
348.1
|
121.9
|
-
|
470
|
348.8
|
121.2
|
-
|
II
|
239.09
|
342.2
|
-10901
|
240
|
-
|
-108.8
|
III
|
690.3
|
-
|
-
|
691
|
342.2
|
-
|
IV
|
283.1
|
-
|
-65
|
284
|
-
|
-64.8
|
V
|
58.01
|
-
|
-290.09
|
59
|
-
|
-289.8
|
23 – жадвал
Алмашлаб экиш далаларининг тупроқ таркиби бўйича тавсифи
Дала тартиб рақами
|
1- ечим
|
2 – ечим
|
Далалар
|
Майдони
га
|
Тупроқ турлари
|
Майдони,
га
|
Тупроқ турлари
|
ўтлоқи
|
бўз
|
Тақир
|
ўтлоқи
|
бўз
|
Тақир
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
I – алмашлаб экиш
|
I
|
115.9
|
115.9
|
-
|
-
|
116.9
|
116.9
|
-
|
-
|
II
|
121.4
|
121.4
|
-
|
-
|
122.5
|
122.5
|
-
|
-
|
III
|
97.5
|
97.5
|
-
|
-
|
98.5
|
98.5
|
-
|
-
|
IV
|
123.8
|
-
|
-
|
123.8
|
124.8
|
-
|
-
|
124.8
|
V
|
76.1
|
-
|
-
|
76.1
|
77.1
|
-
|
-
|
77.1
|
VI
|
92.8
|
92.8
|
-
|
-
|
93.8
|
90.0
|
-
|
3.8
|
VII
|
145.3
|
145.3
|
-
|
-
|
146.3
|
146.3
|
-
|
-
|
VIII
|
68.5
|
68.5
|
-
|
-
|
69.5
|
69.5
|
-
|
-
|
IX
|
169.9
|
-
|
169.9
|
-
|
170.9
|
-
|
170.9
|
-
|
X
|
148.3
|
148.3
|
-
|
-
|
149.3
|
149.3
|
-
|
-
|
Жами
|
1159.4
|
789.7
|
169.9
|
199.9
|
1168.8
|
792.2
|
170.9
|
205.7
|
Алмашлаб экиш далаларининг жойлаштирилишига қишлоқлар ва бошқа ишлаб чиқариш марказлари ҳам таъсир кўрсатади. Сабаби, улар орасида дала-ларга уруғликларни, маъданли ва маҳаллий ўғитларни келтириш, далалардан ҳосилни қишлоқларга ташиб келтириш, қишлоқ хўжалик машиналари ҳамда деҳқонларнинг дала ишларини бажаришга қатновларидан келиб чиқадиган узлуксиз транспорт алоқалари мавжуд. Шунинг учун ҳам далаларни жойлашти-ришда уларнинг қишлоқлар ва бошқа ишлаб чиқариш марказлари билан қулай ва энг қисқа масофа орқали боғланишини таъминлаш керак. Далаларнинг қишлоқлар ва бошқа ишлаб чиқариш марказларидан узоқлиги бўйича тавсифи 4- жадвалга туширилади.
Айрим массивларда фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириб алмашлаб экиш майдонларига қўшиш имкониятлари мавжуд. Агар ўзлаштирилиб алмашлаб экиш таркибига қўшиладиган ерлар бир ёки бир неча катта бўлакдан иборат бўлса, уларда бир ёки бир неча алмашлаб экиш даласини ташкил қилиш керак. Агар ўзлаштириладиган ерлар майда бўлаклардан иборат бўлиб далалар орасида сочилиб жойлашган бўлса, улар бир неча алмашлаб экиш далаларига қўшилади. Бундай ҳолда, агар уларнинг майдонлари тўғри келса суғориш далаларин жойлаштириш керак. Агар майдонлари жуда кичик бўлса, уларда вақтинча суғориш далаларини ташкил қилиш ва уларни вақтинча ўтказилган махсус ариқчалардан суғориш тадбирларини ишлаб чиқиш керак.
Алмашлаб экиш майдони ҳудудида қишлоқ хўжалик экинларини белгиланган тартибда алмашлаб экишга ўтиш учун ҳар бир алмашлаб экиш ва суғориш даласида олдинги йилда экилган экинларни ҳисобга олиш керак. Пахта-беда алмашлаб экишда беда экилган майдонларни мустақил далаларга, агар бунинг иложи бўлмаса имкони борича кам далалар таркибига киритиш керак.
Алмашлаб экиш далалари тупроқ эрозиясини тугатиш тадбирлари билан боғлиқ ҳолда битта ариқдан суғориладиган ҳудудда жойлаштирилиши керак.
Алмашлаб экиш далалари майдони ҳам 9- иловада келтирилган жадвалга туширилади.
Dostları ilə paylaş: |