Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Мавзу: Сувларни махсус тозалаш



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə24/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43

Мавзу: Сувларни махсус тозалаш 
 
 
Сув  тиндирич  воситалар.  Сувни  тиндириш,  унинг  тиниқлигини  ошириш  учун 
махсус  тиндиргичлар  қуриладики,  уларда  кечадиган  тиндириш  жараѐнлари  тинитиш 
сувидаги муаллақ  моддалар қаватидаѐқ давом этади. 
 
Тиниргичлар таги конуссимон бўлиб, улардаги сув коагулянт билан аралашгандан 
сўнг тешикдан паст қисмига ўтади, майдон бўйича баравар ѐтиқ қисиқ бўйича тарқалади, 
кейин  коагулянтнинг  муаллақ    пағалари  орасидан  тўғри  ўтиб,  тезлик  билан  юқорига 
кўтарилади. 
 
Унда сув таркибидаги муаллақ моддалар сувни қаватида коагулянтнинг янги пайдо 
бўлган  пағалари  билан  тўқнашади  ва  ушланиб  қолиши  анча  самарали  бўлади.  Сувдаги 
осиғлик  қуйқум  тиндирилган  сув  минтақасига  киради,  сўнг  тиндиргич  юқридаги 
қисмидаги тўсиқдан ошиб, айланма новга тушади, ундан сув филтьрга ўтади. Ҳамма вақт 
пайдо  бўладиган  ортиқча  паға  қуйқумлар  ва  аралашмалар  улар  йиғиладиган  жойга 
сурилиб, зичланади, сўнгра канализация шоҳобчаларига оқизилади.  
 
 Бундай  тиндиргичлар  оддий  тик  тиндиргичлардан  анча  арзон.  Лекин  уларнинг 
ишловдан ўтказиб берадиган суви суткасига 50 минг м
3
 дан ошмайди. Катта  водопровод 
иншоотларида    бундай  тиндиргичлар  ишлатилмайди,  балки  оддий  ѐтиқ  тингичлар 
ишлатилади.  
 
Сувни  фильтрлаш.  Сув  тиндиргич  ва  коагуляция  жараѐнидан  ўтиб,  фильтрлаш 
хонасига  тушади.  Чунки  биринчи  босқичдаги  тозалашда  сув  энг  майда  заррачалардан 
тозаланмайди.  Шунинг  учун  биринчи  босқичдаги  тозалашдан  ўтган  сув  албатта  
фильтрловчи  қурилмалар  воситаларида  сузилади,  фильтрловчи  материаллар  юзасида 
сувдаги осиғлиқ моддалар қолади, сув анча тиниқлашади.  
 
Фильтр қурилмалар дастлаб 1829 йилда пайдо бўлиб, улар қум билан тўлдирилган, 
сув шу кум қаватидан ўтказилган, аммо ўтиш даври анчагина чўзилган, чунки сув секин 

 
227 
фильтрланган. 1884 йилда тамоман бошқача фильтрловчи қурилма тавсия этилади, мақсад 
фильтрлашни  жадаллаштириш  эди.  Аммо  бунда  ҳам  фильтрловчи  восита  сифатида 
кумдан  фойдаланилади.  Фильтрлашда  сув  юқоридан  пастга  қараб  йўнатирилади,  бунда 
кум қалинлиги 1,5 метргача бўлади. 
 
Ҳозир  янги  тузилишга эга  бўлган  фильтрлар яратилган.  Фильтрлар, ўз  навбатида, 
секин ва тез фильтрлайдиган турларга бўлинади. Масалан, икки  ѐқлама фильтрлар (АКҲ) 
ва контактли фильтлар фарқланади. 
 
Фильтрлаш  мосламаларининг ҳаммаси  темир-бетонли ҳовузлар  бўлиб, икки тагли 
бўлади. Пастки таги яхлит бир бутундир, юқоридагиси тешикли бўлиб, улар орсида бўш 
зовурлар  қолдирилади.  Шу  бўш  зовурларга  фильтрланган  сув  тушиб,  кейин  хлоратор 
ускунаси  орқали  контактли  ҳовузга  тушади.  Фильтр  материалларини  ювиш  учун  ўша 
зовур ва тешикли таг орқали сув босим билан орқага қайтарилади, шунда улар ювилади. 
 
Юқори  тагликка  шағал  ва  майдаланган  тош  ѐтқизилади,  уларнинг  устига 
фильтрловчи қават - қум солинади. 
 
Секин,  оддий  ва  тез  ишлайдиган  қумли  фильтрлар  ювилганда  сув  қум  юзасига 
қуйилади, икки ѐқлама фильтрларга эса сув пастки қисмдан юборилади. 
 
Шағал  ва  майда  тошларнинг  диаметри  2  дан  40  мм  гача  бўлади,  улар  ҳар  хил 
бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда фақат газ фильтрлар ишлатилади, улар соатига 5-10 метр 
сув  қаватини  фильтрлаб  беради.  Суст  фильтрлар  соатига  0.1-3.0  метр  баландликдаги 
сувларни фильтрлаб беради. Фильтрланувчи сувнинг оқиш йўналиши бир ва икки ѐқлама 
бўлади,  фильтрловчи  қаватлар  эса  бир  ва  икки  қават  бўлади.  Фильтрловчи  материаллар 
сифатида  новларга  ажратилган  қаттиқ  материаллар,  асосан  кварц  қуми,  керамзит, 
майдаланган  мармар  ва  антрацит  ишлатилади.  Янги  фильтрловчи  материаллар  махсус 
усулда текширилиб, хулоса чиқарилгандан сўнг ишлатилиши мумкин. Янги материаллар 
экспертиза қилинаѐтганда уларнинг таркиби, сувда эриши, ювилиши, оғир металларнинг 
тузлари эриб сувга ўтиши текширилади.  
 
Суст  фильтрлар  соатига  10  см  сув  қатламини  ўтказиб,  кум  юзасида  биологик 
пардалар  ҳосил  қилади.  Унинг  тарибида  ушланиб    қолинган  муаллақ    моддалар,  сув 
планктонлари,  бактериялар  ва  бошқа  моддалар  бўлиши  мумкин.  Бу  пардалар  сувни 
тозалашда  катта  аҳамият  касб  этади,  майда  осиғлиқ  заррачалар  ва  бактерияларни  ушлаб 
қолади.  
 
Суст  фильтрлар  хар  1.5-2  ойда  тозалаб  турилади,  қўл  ѐрдамида    2-3  см  ли 
ифлосланган энг юқори парда қавати олиб ташланади, бунинг учун икки уч кун вақт керак 
бўлади.  Суст  фильтрларнинг  ишлатилиши  жуда  самарали  бўлиб,  99  %    бактериялар  ва 
бошқа осиғлиқ моддаларни  ушлаб қолади.  
 
Тез  ишлайдиган  фильтрларнинг  унумдорлиги  анча  юқоридир,  лекин  улар  кўп 
ҳажмдаги  сувни  ўтказгани  учун  тез  ифлосланади,  шунинг  учун  уларни  суткасига  икки 
марта тозалашга тўғри келади. Фильтр ҳаммаси бўлиб 15 минутда ювилади. Уни тозалаш 
механизация ѐрдамида бажарилади. Бунда фильтрланган сув зовур бўшлиғи орқали босим 
остида  ва  тезлик  билан  қум  қаватидан  юқорига  қараб  ўтади,  кумни  ҳаракатга  келтириб, 
уни  паға  ва  бошқа  ифлосликдан  тозалайди,  ифлосланган  сув  канализацияга  ташлаб 
юборилади. 
 
Фильтр  секцияларга  бўлинган  айланма  тўғри  тўртбурчакли  бўлиб,  бир-бирига 
боғланмаган.  Фильтрлар  секциялари  алоҳида-алоҳида  тозаланаверади.  Фильтрларни 
осиғлиқ  моддаларни  ушлаб  қолиш  самарасини  бактерияларни  ушлаб  қолишидан  билиб 
олиш  мумкин.  Фильтрнинг  бир  меъѐрда  ишлаши  аҳоли  учун  жуда  зарур,  шунинг  учун 
фильтр  ишлаш  тезлиги  пасаймасдан,  доим  ишлаб  туриши  керак.    Фильтр  устидаги 
сувнинг  қалинлиги  2  метрдан  кам  бўлмайди,  фильтрлаш  жараѐнида  сув  фильтрловчи  ва 
таг  ушловчи  қаватлардан  сизилиб  ўтиб,  зовурга,  сўнгра  контактли  резервуарларга 
қуйилади. 
 
Икки  қаторли  АКҲ  фильтрида  сув  юқори  фильтр  ҳамда  пастки  фильтр 
қаватларидан  сизилиб  ўтади,  фильтрлангач,  бирлашиб,  ҳовуз–резервуарларга  тушади. 

 
228 
Бунда 70% фильтрланган сув пастдан юқорига, 30% сув  эса фильтрнинг юқори қаватидан 
пастга сизилиб ўтади. Демак, ифлосликлар асосан катта донали  пастки фильтрда ушланиб 
қолади. Фильтрлар ювилганда ишлатиладиган сув зовур бўшлиғига секундиги 1 м
2
 да 6-8 
л  юборилади,  шунда  юқори  қаватдаги  қум  ҳаракатга  келади,  кейин    ювадиган  сув 
оралиқда жойлашган тақсимловчи тешикли  қувурларга босим билан ҳар секундига 1 м
2
 
да 13-15 л юборилади, бу жараѐн 5-6 минут давом этади. Новга тушаѐтган сув тозаланиши 
билан пастки фильтрни ювиш тўхтатилади, зовурдаги бўлиқларни ювиш учун 2-3 минут 
давомида секундига 1 м
2
 да 10-12 л сув юборилади. 
 
АКҲ  фильтри  доначаларининг  ўлчами  0.5-1.8  мм,  фильтрловчи  қаватнинг 
қалинлиги  1.45-1.65  м  бўлади.  Шу  қаватнинг  0.6-0.7  м  чуқурлигига  қувурли  зовур 
ўрнатилади.  АКҲ  фильтри  тезкор  бўлиб,  соатига  1  метр    сув  қаватини  фильтрлаб 
беради.Шу зовурлардан фильтрланган сув оқади. 
 
Контактли  коагуляция  усулида  ишлатиладиган  иншоот  контактли  фильтр  номи 
билан  аталади  ѐки  уни  контактли  тиндиргич  дейиш  ҳам  мумкин.  Унинг  қурилишида 
махсус паға ҳосил қилувчи камера ѐки махсус тиндирувчи ҳовузларга эҳтиѐж қолмайди. 
Бунда иншоотнинг умумий ҳажми 4-5марта кичик бўлади ва унга кам маблағ кетади.  
 
Контактли  фильтр  КФ  2-5.  Бу  тезкот  фильтр  3  қаватлидир.  Унинг  юқори 
қаватидаги доначалар(керамзит, агропорит, полимер асосли модда) нинг катта- кичиклиги 
2.3-3.3  мм,  ўрта  қаватидаги  доначалар(антрацит,  керамзит)ники  -1.25-2.3  мм,  энг  паст 
қаватидаги доначалар - кварц қуминики - 0.8-1.25 мм бўлади. 
 
Фильтрловчи  материаллар  устида  тешикли  қувур  бўлиб,  у  орқали  коагулянтнинг 
сувли эритмаси юборилиб туради. КФ-5  фильтрларида сувнинг фильтрланиш тезлиги - 20 
метрли  сув  қавати  1соатда  фильтрланади.  Бундан  ташқари,  контактли  тиндиргич  –КО-3 
ҳам бор. Бу тиндиргич тезкор фильтрлардан оз фарқ  қилса-да, лекин тўртбурчакли темир 
бетонли резервуар,  унинг ичига ортилган фильтр материалларнинг қалинлиги 2-2.3 метр 
бўлиб,  фильтр  материалларнинг  (доначаларнинг)  диаметри  майдалашиб  боради,  сувнинг 
фильтрланиши пастдан юқорига йўналади. Шу  сабабли асосий ифлосликлар фильтрнинг 
пастки қисмида қолади, 1 соатда 5-6 метрли сув қавати фильтрланади. 
 
Контактли  фильтр  ва  тиндиргичларнинг  самарали  ва  узоқ  ишлаши  учун  сувнинг 
ранги 150
0
 дан, лойқалиги 1 литрга 150 мг дан ошиб кетмаслиги керак. Ҳозирги вақтда сув 
ҳавзалари сувини тозалаш учун 3 та тархдан бирини танлаб ишлатиш мумкин. 
 
Биринчи  тарх  тозалаш  иншоотлари  сувининг  лойқалиги  1  литр  сувда  20-30  мг  ва 
ранги 50
0
 га тенг бўлганлиги ҳисобга олинади. Бундай сувларни тиндириш,  коагуляция ва 
тезкор фильтрдан ўтказиш кўзда тутилиши керак.  
 
Иккинчи  тарх  сув  таркибидаги  лойқалик  120  мг/л  ва  ранги  80
0
  га  етганда 
ишлатилади.  Бунинг  учун  тозалаш  иншооти  таркибида  контактли  тиндиргич,  тезкор 
фильтр бўлиши керак. 
 
Учинчи  тарх  сув  лойқалиги  1  литрга  180  мг  ва  сувнинг  ранги  120
0
  бўлганда 
ишлатилади. Бунда радиал тиндиргичлар, чўкмали муаллақ моддалар ва тезкор фильтрли 
тозалаш иншоотлари катта ѐрдам беради. 
 
Бундан бошқа тозалаш  тархлари ҳам бор. Масалан, сув лойқалиги 50 мг/л, ранги 
50

бўлса фильтрлашдан фойдаланиш мумкин.Лойқалиги 120 мг/л ва ранги 120
0
 да сувни 
фақат контактли тиндиргичлардан ўтказиш мумкин. 
 
Кичик турар жойлар, масалан дам олиш  уйлари, пансионатлар  ва ҳоказолар учун 
очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланишга тўғри келса, кичик тозалаш иншоотлари қурилади. 
Шу мақсадда компакт қурилмали  ― Струя ‖ аппаратидан фойдаланиш мумкин. Бу аппарат 
суткасига 25 дан 800 м
3
 гача сувни тозалаб бера олади.  
 
Бу  аппарат  найсимон  тиндиргич,  донали  материаллар  юкланган  фильтрлар, 
реагентларни  тайѐрлаш  ва  дозалаш  мосламаларидан  ҳамда  йиғилган  сув  учун  бакдан 
иборат бўлади. 
 
―Струя‖ аппаратининг барча қисмлари босим остида ишлашга мўлжалланган. Сув 
ҳавзасидан биринчи кўтариш насослари ѐрдамида сув аппаратга берилади, аппарат орқали 

 
229 
сув босим ҳосил қиладиган водопровод минорасига узатилади кейин аҳолига тарқатилади. 
Аппаратдаги қумли фильтр лойқалар ва микробларни олиб қолишга ѐрдам беради. Сувни 
тиндириш олдидан ѐки фильтрлашдан сўнг хлорлаш мумкин. 
    
7. Мустақил ишлаш тартиби. 
 
1-тажриба.  Тегишли  адабиѐтлардан  биосфера  тузилмасининг  таркибий  қисмлари 
ўрганлиб,  тавсифланади.  Альбомга    биосферани  умумий  тузилмасининг 
схемаси чизилади. 
2-тажриба. Тегишли адабиѐтлардан биосферанинг тирик моддаси ва унинг функциялари 
хақидаги маълумотлар альбомга жадвал қилиб чизилади. 
3-тажриба.  Биосферада  моддаларнинг  айланишини  адабиѐтлар  асосида  ўрганилиб, 
схематик равишда моддаларнинг айланиш фазалари альбомга чизилади.  
 
8. Кутиладиган натижалар. 
 
Ўқитувчи: 
7.
 
Мавзу 
бўйича 
мақсадни 
тушунтириш. 
8.
 
Талабаларда қизиқиш уйғотиш  
9.
 
Янги тахнологик усулларни қўллаш 
 
 
 
 
 
 
 
Талаба: 
10.
 
Талабаларнинг  мавзу  бўйича  тўла 
маълумот олиши 
11.
 
Талабалар билимини шакллантириш 
12.
 
Талабалар қизиқиш билан қабул 
қилиш

 
237 
    
10 - МАВЗУ 
Чиқинди сувларни биологик сув ҳавзалари, биофильтрлар 
воситасида тозалаш 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни  кенгайтириш  ва  чуқурлаштириш  бўйича  лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
1
 
. Сув  муҳитини  ифлослантирувчи  моддалар маньбалари. 
2
 
.Саноат  корхоналари    ва  ҳўжалик  тармоқларида  чиқинди  сувларини 
тозалаш усуллари. 
3
 
. Сув сифатининг   яхшилаш  усуллари. 
Ўкув  машғулотининг  мақсади:  Талабаларга    чиқинди  сувларни  тозаловчи  воситалар  билан 
чучуклаштириш, сув манбаьларини санитария ҳолатини яхшилаш йўллари ўрганилади.   
Педагогик вазифалар: 

 
Талабаларни  чиқинди сувларни 
тозалаш усулларини. 

 
Сувни давлат стандарти талабига 
жавоб берадиган ҳолатга 
келтириш. 

 
Сувни биофильтрлар ѐрдамида 
тозалаш. 

 
Сувни тиндиргичлар ѐрдамида 
тозалаш ҳақида тушунчалар 
берилади. 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда машгулотга оид материаллар  билан танишиб, 
иш дафтарига  таҳлил усулини  ѐзиб келадилар; 

 
Саноат  ва ҳўжалик корхоналаридан чиқадиган 
сувларни тозалаш услубларини ўрганиш;  

 
Сувни таркибидаги бактерия ва вируслардан тозалаш
ва аҳоли ўртасида тарқаладиган турли юқумли 
касалликларни олдини олиш каби масалалар 
ўрганилади.  
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий  ҳужум, 
мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар,  кўргазмали 
қуроллар,  идишлар. 
 
 
II. ТАЪЛИМНИНГ   ТЕХНОЛОГИК   ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
 
     
 
 
  1.1.  Мавзуни  мақсади,  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади (1- илова). 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
хатоларини тўғрилайди. 
1.4.а    1.4.    Талабаларга    «Ақлий  хужум»  усули 
бўйича  тезкор ва аниқ тушунтирилади 
(2-илова) 
 
тушунчаларга 
 
изохларни  
тўғрилайди ва саволларга жавоб қайтаради. 
  1.5.      Тушунчаларга    изохларни  тўғрилайди 
1.1.Тушунчаларини 
айтадилар. 
1.2. Саволлар берадилар  
1.3.Талабалар 
жавоб 
берадилар, 
1.4.  Жадвал  устунларини 
тўлдиради  ва  муҳокамада 
иштирок этади. 
 
 
 

 
238 
ва саволларга жавоб қайтаради. 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1.    Талабаларга  чиқинди  сувларини 
биологик 
сув 
ҳавзалари, 
биологик 
фильтрлар воситасида тозалаш;   
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув 
материаллари      (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалардан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади). 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади.    
2.1. Саволлар беради. 
2.2. 
Сувни 
тозалаш 
йўллари  тушунтирилади; 
2.3. 
Ифлосланган 
сув 
таркибидаги 
заҳарли 
моддалар, 
вирусларни 
инсон 
организмига 
сальбий 
таъсири 
ўрганилади; 
2.4. 
Сув 
сифатини 
ифлослантирувчи 
моддалар 
маньбаларини 
ўрганилади; 
2.5. 
Сувнинг 
тирик 
организмлар 
учун 
аҳамиятини ўрганадилар; 
2.6. 
Тест 
саволларига  
жавоб берадилар. 
  
3 – босқич. 
Якуний 
(10 дақ.)  
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади.   
3.2.  Мустақил  иш  учун  мавзу  ―Ўзбекистон 
доривор  ўсимликларнинг  биоэкологияси 
―Қизил китобга кирган ўсимликлар‖.   
3.3. 
Келгуси  машғулот  учун  мавзу. 
―Чиқинди  сувларни    зарарсизлантириш‖    
берилади.  
3.4. Саволларга жавоб беради 
3.1. Саволлар беришади. 
3.2. Топшириқларини ѐзиб 
олишади.  
 
1-илова 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
1.
 
Сув маньбалари ва санитария ҳолати? 
2.
 
Сув ва юқумсиз касалликлар? 
3.
 
Сув сифатини яхшилаш усуллари? 
4.
 
Саноат  ва ҳўжалик корхоналаридан чиқадиган сувларни тозалаш. 
5.
 
Суньий сув оборлари ҳақида тушунча бериш? 
6.
 
Ичимлик сувига гигиеник талаблар қўйиш? 
7.
 
Атроф – муҳитни сув сифатига таъсири? 
8.
 
Сув тиндириш усуллари? 
9.
 
Сув таркибидаги муаллиқ моддаларни тиндириш. 
10.
 
Сувни фильтрлаш йўллари. 
 
 
2-илова 
АҚЛИЙ ХУЖУМ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 

 
239 
1.Инсоннинг ичимлик сувларига таъсири? 
2.Чиқинди сувларини келиб чиқиш манъбалари? 
3.Сувларни тозалаш ҳақида тушунча? 
4.Саноат корхоналари ва қишлоқ ҳўжалигидан чиқадиган сувларни тозалаш усуллари? 
5.Сувни фильтрлаш тушунчаси? 
 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
 
Ер юзасидаги сув миқдорининг қанчасини ер ости сувлари ташкил этади? 
а)
 
0,026% 
б)
 
50% 
в)
 
4,12% 
г)
 
93,96% 
д)
 
83% 
2.  Ер юзасидаги сув миқдорининг қанчасини музликлар сувлари ташкил этади? 
а)
 
96% 
б)
 
93,96% 
в)
 
1,65% 
г)
 
50% 
д)
 
12% 
3. Ер юзасидаги сув миқдорининг қанчасини кўл сувлари ташкил этади? 
а)
 
1,65%
 
б)
 
60%
 
в)
 
0,026%
 
г)
 
93,96%
 
д)
 
50%
 
4. Ер юзасидаги сув миқдорининг қанчасини чучук дарѐ сувлари ташкил этади?  
а)
 
1,65% 
б)
 
0,026% 
в)
 
0,0001% 
г)
 
4,12% 
д)
 
93,96% 
5. Чучук сувнинг миқдори қанча? 
а)
 
84 миллион км
2
 
б)
 
48 миллион км
2
 
в)
 
84 миллион 827,2 минг км
2
 
г)
 
48 миллион 827,2 минг км
2
 
д)
 
827,2 минг км
2
 
6. Чучук сув гидросферадаги умумий сувнинг миқдорининг қанчасини ташкил этади?  
а)
 
20% 
б)
 
12% 
в)
 
6% 
г)
 
15% 
д)
 
7% 
7.
 
Чучук сувнинг ер ости сувларига қанча миқдорини ташкил этади?  
а) 24,0 млн км

б) 750 минг км

в) 60,0 млн км

г) 4,2 минг км


 
240 
д) 75 минг км

8.
 
Чучук сувнинг муз ва қорларга қанча миқдорини ташкил этади?  
а) 24,0 млн км

б) 750 минг км

в) 60,0 млн км

г) 4,2 минг км

д) 75 минг км
3
 
9.
 
Чучук сувнинг кўлларга қанча миқдорини ташкил этади? 
а) 24,0 млн км

б) 750 минг км

в) 60,0 млн км

г) 4,2 минг км

д) 75 минг км
3
 
10.
 
 Чучук сувнинг чучук дарѐ сувларига қанча миқдорини ташкил этади? 
а) 24,0 млн км

б) 750 минг км

в) 60,0 млн км

г) 1,2 минг км

д) 75 минг км
3
 
 
 
 
 
  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
241 
 
Мавзу: Сув сифатининг органолептик ва физик хусусиятларини ўрганиш 
 
(ўқув-услубий қўлланма) 
1.
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin