Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə2/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43

 
 
 
 
 
ЭКОЛОГИЯ   
фанининг 
ЎҚУВ ДАСТУРИ 
 
 
 
 
 
 
 
            Билим соҳаси:     700000         - Cоғлиқни сақлаш ва ижтимоий  
                                                                  таъминот 
           Таълим соҳаси:    72000            - Соғлиқни сақлаш 
           Таълим                
            йўналишлари:     5720500        - Фармация (турлари бўйича) 
                                         5140900        - Касб таълими (5720500- фармация) 
                                         5720700        - Саноат фармацияси (турлари бўйича) 
                                       5522900        - Биотехнология 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2011 
 

 
12 
 
Фаннинг  ўқув  дастури  Олий  ва  ўрта  махсус,  касб-ҳунар  таълими  ўқув-методик 
бирлашмалари  фаолиятини  Мувофиқлаштирувчи  Кенгашнинг                                    2011  йил 
―___‖________даги ―____‖-сон мажлис баѐни билан маъқулланган. 
 
 
 
 
 
Фаннинг ўқув дастури Тошкент фармацевтика институтида ишлаб чиқилди. 
 
 
 
 
 
Тузувчилар: 
 
        Аҳмедов Ў.А.             - Ботаника, физология ва микробиология  
                                               кафедраси мудири ф.ф.д., профессор. 
       Эргашев А. 
- Ботаника, физиология ва микробиология         
                                               кафедраси профессори 
 
 
Тақризчилар
 
        Қайимов А.               – Тошкент Аграр Университети кафедра мудири қ/х       
                                              фанлари доктори, профессор  
        Махмудов А.            – Тошкент фармацевтика институти,     
 
 
 
 
      биотехнология кафедраси доценти, ф.ф.н. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Фаннинг  ўқув  дастури  Тошкент  фармацевтика  институтининг  Марказий  услубий  кенгашида 
тавсия қилинган.(2011 йил ........................сонли баѐннома). 
 
 

 
13 
Кириш 
 
Кейинги даврларда – фан ва техникани тараққий этиши уларнинг ютуқларига асосланган 
инсониятнинг  табиатга  кўрсатаѐтган  таъсири  ниҳоятда  кучайган  бир  вақтда  табиатни,  ундаги 
экологик  мувозанатни  асраш  ниҳоятда  муҳим  муаммолардан  бири  ҳисобланади.  Шунинг  учун 
ҳам келажак авлодни экологик жиҳатдан саводли ва етук кишилар қилиб  тарбиялаш, бу борада 
ѐшлар онгида экологик тушунчаларни шакллантириш ҳозирги даврнинг долзарб муаммосидир. 
 
Табиат  мувозанатини  тўғри  тушунмаслик  натижасида  инсон  ўзи  яшаб  турган  муҳит 
табиий  ҳолатининг  ўта  бузилишига  сабабчи  бўлмоқда.  Хусусан  орол  атрофида  қишлоқ 
хўжалигида  йўл  қўйилган  хатолар  денгизнинг  қуришига  ва  шу  вилоятда  яшаѐтган  аҳолининг 
яшаш  шароитининг  ѐмонлашуви  ва  ҳар  хил  касалликларни  келиб  чиқишига  сабаб  бўлмоқда. 
Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши ҳар хил цта заҳарли моддаларнинг 
деҳқончиликда  ишлатилиши,  дарѐ  сувларидан  тўғри  фойдаланмаслик,  минерал  ўғитлардан 
фойдаланишнинг  бузилиши,  қўлларнинг  қуриши  минтақада  экологик  мувозанат  бузилишига 
олиб  келди.  Ҳозирги  замон  экологик  муаммоларини  фан-техника  ютуқлари  асосида  ҳал  қилиш 
жараѐнида  экология  фани,  унинг йўналишлари,  жамият  ва  табиат  ўртасидаги  зиддиѐтларни  ҳал 
қилишдаги имкониятлари муҳим омил ҳисобланади. Экологик танглик ва ҳалокатларнинг олдини 
олишда,  жамият  ва  табиат  ўртасидаги  экологик  зиддиятларни  ҳал  этишда  экология  фанининг 
сўнгги  йилларида  эришган  ютуқларини  амалиѐтда  қўллаш  катта  аҳамиятга  эга.  Ёшларда  ҳар 
томонлама  чуқур  билимлар  ҳосил  қилишда  бошқа  фанлар  каби  экология  фанининг  ўрни  ҳам 
муҳим саналади. 
 
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари 
 
Экология  ва  жонли  организмларнинг  ўзаро  муносабатларнинг  ўзаро  муносабатларини  ва 
уларнинг  атроф  муҳит  билан  ўзаро  таъсирини  ўрганадиган  фан.  Бугунги  кунга  келиб  уларнинг 
тузилишини  ва  ривожланишини  ўрганиб  қолмасдан,  организмларнинг  ўзини  ўраб  олган  муҳит 
билан ўзаро муносабатлар ўртасида шаклланган ўзаро таъсирларнинг маълум бир қонуний асосда 
ривожланишига бўйсунганлиги зарур таҳлил қилиш долзарб муаммога айланиб қолди. Ҳозирги 
замон  экологияси  табиатдан  самарали  фойдаланишнинг  илмий  услубларини  яратмоқда.  Табиат 
билан  жамият  ўртасидаги  ўзаро  муносабатларнинг  стратегиясини  ишлаб  чиқиб,  уни  ҳаѐтга 
тадбиқ  этмоқда.  Кейинги  даврларда  Ўзбекистонда  ва  айниқса  Оролбўйи  минтақаларида  табиий 
ресурслардан  нотўғри  фойдаланиш,  деҳқончилик  тизмида,  деҳқончилик  илмининг  бузилиши 
табиатдаги экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келди. Шунинг учун жамиятдаги ҳар бир 
инсон  экологик  қонуниятларни  билиши  керак.  Ҳозирда  жамиятимиз  олдида  шундай  масала 
кўндаланг  бўлиб  турибдики,  у  ҳам  бўлса  саѐрамиздаги  экологик  мувозанат  бузилишининг 
олдини  олиш  масаласидир.  Саноат  ривожи,  табиий  бойликларни  ва  ҳокозолар.  Эксплутация 
қилиш  табиатнинг  маълум  миқдорда  бузилишига  олиб  келади.  Табиатни  муҳофаза  қилиш 
масаласи, улардан унумли ва тўғри фойдаланиш, экологик қонуниятларга амал қилиш кишилик 
жамиятининг  асосий  вазифаларидан  бири  ҳисобланади.  Ҳозир  экология  фани  бир  қанча 
тармоқларга бўлиниб кетган: 
1.
 
Умумий  экология  –  барча  организмларнинг  муҳит  шароитлари  билан  бўлган  ўзаро 
муносабатларни ўрганади: 
2.
 
Физиологик  экология  –  организмларнинг  муҳит  шароитига  мослашиши  натижасида 
содир бўлаѐтган физиологик ўзгаришлар қонуниятини ўрганади: 
3.
 
Биокимѐвий  экология  –  муҳитни  ўзгариши  туфайли  унга  мослашиши  натижасида 
организмда содир бўлаѐтган ўзгаришларни молекуляр нуқтаи назардан қаралади. 
4.
 
Полиэкология – ўлиб кетган организмларни экологик боғланишларини ўрганади;  
5.
 
Эволюцион  экология  популяцияларни  механизмини  аниқлайди.  Ундан  ташқари 
ижтимоий, одам экологияси, ҳарбий экология ва бошқа йўналишлар ривожланмоқда.      
 
 

 
14 
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган 
талаблар. 
 
―Экология‖  ўқув  фанини  ўзлаштириш  жараѐнида  амалга  ошириладиган  масалалар 
доирасида бакалавр: 
   -   экологик омиллар ва уларнинг таснифланиши; 
-
 
турли экологик омилларнинг организмга таъсир этишининг 
умумий қонуниятлари. Мослашишнинг турлари ва кўринишлари; 
-
 
ѐруғлик, харорат, намлик каби омилларнинг организмга таъсири, 
ўсимлик ва ҳайвонларнинг ушбу омилларга нисбатан экологик гурухларга бўлиниши; 
-
 
сув - хаѐтий мухитнинг экологияси
-
 
сув абиотик омилларининг организмларга таъсири; 
-
 
сувнинг радиоактивлиги; 
-
 
сувнинг кимѐвий таркиби; 
-
 
гидробионтларнинг экологик гурухлари; 
-
 
қуруқлик муҳити абиотик омилларининг хусусиятлари; 
-
 
тупроқ табиий тузилишининг экологик моҳияти; 
-
 
ўсимлик ва ҳайвонларнинг экологик ҳаѐтий формалари; 
-
 
тирик организмлар ўртасидаги экологик муносабатлар; 
-
 
популяциялар экологияси; 
-
 
биоценозлар экологияси; 
-
 
биосфера тушунчаси; 
-
 
инсон экологияси; 
-
 
Ифлосланган атмосфера ҳавосининг атроф – мухитга, ўсимлик,  
 ҳайвон организми ҳамда инсоннинг соғлиғига таъсири; 
-
 
атмосфера ҳавосидаги зарарли омилларнинг ер сиртига тарқалиш 
қонуниятлари; 
-
 
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда технологик тадбирлар; 
-
 
лойихалашга асосланган тадбирлар; 
-
 
сув манбалари ва уларнинг санитария ҳолати; 
-
 
юқумли ва юқумсиз касалликлар; 
-
 
сувни коагуляциялаш усули; 
-
 
сувларни махсус тозалаш; 
-
 
чиқинди сувларни тозалаш; 
-
 
тупроқни ифлослантирувчи манбалар. Тупроқда ўз – ўзини  
тозалаш жараѐни; 
-
 
ўсимлик ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва уларни мухофаза   
қилиш; 
-
 
хайвонот оламини муҳофаза қилиш; 
-
 
―Қизил китоб‖ нинг аҳамиятини билиш керак: 
 
Талабанинг кўникмасига қўйиладиган талаблар: 
-
 
адабиѐтлар билан мустақил ишлаш; 
-
 
тажриба – тадқиқотчи томонидан яратилган шароитда бораѐтган  
маълум табиий жараѐнни кузатиш; 
-
 
тасвирий, моделлаштириш услубларидан фойдаланиш; 
-
 
экологик мониторинг ва экологик экспертизалар ҳақида тушунчага  
эга бўлиш. 
 
 
Талабаларнинг малакасига қўйиладиган талабалар: 
-
 
экологияда фойдаланиладиган услублар; 

 
15 
-
 
экологик омилларининг тирик организмларга таъсир этишининг умумий 
қонуниятлари; 
-
 
минтақа биосферасига транспортнинг таъсири; 
-
 
атмосфера ҳавосидаги чанг заррачаларининг инсон организмига зарарли тасири; 
-
 
сув сифатининг гигиеник меъѐрлари; 
-
 
тупроқни ифлослантирувчи моддалар манбалари
-
 
ўсимликлар дунѐсининг экологик мувозанатини сақлаш. 
 
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий 
кетма-кетлиги 
 
 
Экология  фани  3-4  семестрда  ўқитилади.  Дастурни  амалга  ошириш  ўқув  режасида 
режалаштирилган  кимѐ  саноати,  тайѐр  дори  турлари  технологияси,  фармакогнозия,  ботаника 
фанларидан  етарли  билим  ва  кўникмаларга  эга  бўлишлик  талаб  этилади.  Чунки  бу  фанларнинг 
айрим  бўлимларидан  олинган  билимлар  талабани  экология  фанини  ўзлаштириш  вақтида  керак 
бўлади. 
 
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни 
 
 
 
Экология  ўқув  фанини  ўрганиш  даврида  фармация,  саноат  фармацияси  ва 
биотехнологиянинг  касб  ва  профил  фанлар  (ботаника,  фармакогнозия,  токсикологик  кимѐ, 
фармакология,  тайѐр  дори  турлари  технологияси)  учун  билими,  маҳорати,  амалий  фаолияти 
шаклланади.  Ҳозирги  дастур  система  тарзида  тузилган  бўлиб,  экология  фанининг  экологик 
омиллар, сувнинг кимѐвий  такиби, сувнинг радиоактивлиги, ўсимлик ва ҳайвонларнинг экологик 
ҳаѐтий шакллари, инсон экологияси, лойиҳалашга асосланган тадбирлар, ўсимлик ресурсларидан 
тежамли фойдаланиш, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ўрганилади. 
 
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва 
 педагогик технологиялар 
 
Экология  фанини  ўзлаштиришлари  учун  ўқитишнинг  илғор  ва  замонавий  усуллардан 
фойдаланиш,  янги  информацион  педагогик  технологияларни  тадбиқ  қилиш  муҳим  ақамиятга 
эгадир.  Фанни  ўзлаштиришда  дарслик,  ўқув  ва  услубий  қўлланмалар,  маъруза  матнлари, 
тарқатма  материаллар,  электрон  материаллардан  фойдаланилади.  Маъруза  ва  лаборатория 
дарсларида  мос  равишдаги  илғор  педагогик  технологиялардан  (―Вертушка‖,  ―Ақлий  хужум‖  ва 
―Бумеранг‖ ва ҳк.) кенг фойдаланилади.  
Асосий қисм 
 
Фаннинг назарий машғулотлари  
мазмуни 
Экология  фани  ҳақида  тушунча,  унинг  мақсади.  Экология  фанининг  вазифалари, 
бўлимлари.  Экологияда  фойдаланиладиган  услублар.  Экология  фанининг  қисқача  ривожланиш 
тарихи.  Ўсимликлар  ва  ҳайвонот  дунѐсини  ўрганишга  қаратилган  илмий-услубий  ишлар. 
Ўзбекистон  олимларининг  экология  фанининг  ривожланишида  қўшган  хиссалари.  Фаннинг 
вазифалари.  
 
Инсон-жамият-табиат. Жамият ва табиатнинг  
ўзаро таъсири, эволюцияси 
  Инсон-жамият-табиат.  Жамият  ва  табиат  ўзаро  муносабатларининг  эволюцияси.  Жамият 
тарихининг  бешта  ижтимоий-иқтисодий  фармацияларга  бўлиниши.  Фан-техника  инқилобининг 
жамият  ва  табиатнинг,  инсон  ва  атроф-муҳитнинг  ўзаро  муносабатига  таъсири.    Жамиятнинг 

 
16 
биосферага  салбий  таъсири  даражасига  кўра  босқичларга  ажратилиши  –  атроф  муҳит  аҳоли 
саломатлиги ва инсон ривожини белгиловчи   омиллардир. 
 
Ташқи муҳит. Экологик омиллар. Экологик омилларнинг таъсир этиш куч билан 
организмда содир бўладиган ўзгаришларнинг ўзаро таъсири. Адаптация жараѐни 
Экологияда муҳит тушунчаси.  Экологик муҳит бузилишининг сабаб ва оқибатлари. Тирик 
организмларнинг  ташқи  муҳитга  мослашувининг  турли  даража  ва    кўринишларда  намоѐн 
бўлиши.  Экологик  омилларнинг  таснифланиши.  Экологик  омилларнинг  тирик  организмларга 
таъсир  этишининг  умумий  қонуниятлари.  Ўсимликларнинг  ѐруғлик  омилига  кўра  экологик 
гуруҳларга бўлиниши. 
 
Минтақа биосферасига саноатнинг таъсири,                                                            
траспортнинг таъсири, қишлоқ хўжалигининг таъсири 
Экологик муаммо турлари.  Минтақа биосферасига саноатнинг таъсири. Ўзбекистон саноат 
марказларида  атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиш  динамикаси.    Минтақа  биосферасига 
транспортнинг таъсири. Минтақа биосферасига қишлоқ хўжалигининг таъсири. Кимѐлаштириш 
воситаларидан фойдаланишнинг ижтимоий-экологик муаммолари. Ф.Корте таклиф этган стресс-
индекслари. 
 
Кимѐ саноати атмосфера ҳавосининг ифлослантирувчи манба сифатида. Атмосфера 
ҳавосидаги зарарли омилларнинг ер сиртига тарқалиш қонуниятлари 
Кимѐ   саноати    атмосфера   ҳавосини  ифлослантирувчи  манъба.  Кимѐ  саноатида  аммиак, 
азот кислотаси, минерал ўғитлар, пластик материал олиш жараѐнидаги  ҳавога ажралиб чиқувчи 
заҳарли моддалар. Иссиқлик электр станциялари атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манъба. 
Автотранспорт ва атмосфера  ҳавоси. 
Атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг ер сиртига тарқалиш қонуниятлари. 
 
Ифлосланган атмосфера ҳавосининг атроф муҳитга ва инсон саломатлиги ҳамда 
турмуш тарзига таъсири 
Саноат корхоналари ва бошқа хўжалик чиқиндаларининг ташқи муҳитда айланиб  юриши. 
Саноат марказларидаги заҳарли туманларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири. Атмосфера  
ҳавосидаги  чанг  заррача-ларининг  инсон  организмига  зарарли  таъсири.  Ҳаводаги  газ 
таркибининг  ўзгариши  гигиеник  нуқтаи  назардан    ҳавфлилиги.  Автотранспорт  воситаларидан 
чиқадиган  зарарли  газлар.  Ифлосланган  атмосфера    ҳавосининг    аҳоли  ўртасида  сурункали 
касалликларни келтириб чиқариш. 
Турар  жойлар    ҳавосидаги  зарарли  маддаларнинг  гигиеник  меъѐрларини  ишлаб  чиқиш 
принциплари 
 
 
Сув манъбалари ва уларнинг санитария  ҳолати. Сув ва инсон саломатлиги:  юқумли 
ва  юқумсиз касалликлар 
Сув манъбалари ва уларнинг санитария    ҳолати.  Очиқ    юза  сув  манбалари.  Сув  ва  инсон 
саломатлиги.  Сув  ва  юқумли,    юқумсиз  касалликлар.  Сув  сифатининг  гигиеник  меъѐрлари. 
Саноат корхоналари чиқинди сувларининг таснифланиши ва уларни зарарсизлантириш усуллари. 
 
Саноат корхоналари чиқинди сувларининг таснифи ва уларни зарарсизлантириш  
усуллари  сув  юзасидаги фаол   
моддалардан тозалаш 
Корхоналарда  техник  сувлар  қандай  мақсадларда  ишлатилиши.  Саноат  корхоналари 
чиқинди сувларининг таркиби ва ундаги заҳарли моддалар. 
Саноат  корхоналари  чиқинди  сувларининг  тирик  организмларга  таъсири.  Очиқ  сув  
ҳавзаларини саноат чиқинди сувлари билан ифлосланишини камайтириш тадбирлари. Чиқинди 

 
17 
сув  юзасидаги  фаол  моддалардан  тозалаш.  Орол  денгизи  қуриган  тубининг  ҳозирги  аҳволи. 
Целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқариш саноатларининг чиқинди сувлари. 
Тупроқнинг инсон  ҳаѐтидаги ўрни. тупроқни ифлослантирувчи моддалар манбалари 
Тупроқ ташқи муҳитнинг бир бўлагидир. Тупроқ қопламасида пайдо бўладиган ўзгаришлар. 
Техника  тараққиѐтининг  ер  рельефини  ўзгартириб    юбориши.  Тупроқ  таркибидаги  тирик 
организмларнинг аҳамияти. Тупроқ  юқумли касалликлар манъбаи. Саноат, корхона чиқиндилари 
тупроқни  ифлослантирувчи  манъба.  Автомобил,  транспорт,  қишлоқ  хўжалигининг  тупроқ 
муҳитига таъсири. Тупроқ муҳофазаси. 
Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐни. Тупроқнинг муҳит сифатидаги аҳамияти 
Тупроқнинг фильтрация зонасида кетадиган жараѐнлар. Тупроқнинг хоссалари. Тупроқнинг 
гигиеник аҳамияти. Тупроқнинг ифлосланиши. Тупроқни ифлослантирувчи, касаллик қўзғатувчи 
микрофлоранинг    гуруҳлари.  Саноат  корхоналаридан  чиқувчи  зарарли  моддалар.  Атмосфера  
ҳавоси орқали тупроқнинг ифлосланиши. Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐни. 
 
Кимѐвий моддаларнинг организмга таъсир  
қилиш механизми 
Заҳарли кимѐвий моддалар гигиенаси. Ўсимликларни ҳимоя қилишда кимѐвий омиллардан 
фойдаланиш  сабаблари.  Кимѐвий  таркибига  кўра  пестицидларнинг  учта  гуруҳга  бўлиниши. 
Органик  бирикмаларга  таалуқли  пестицидлар  физиологик  таъсир  жиҳатидан  гуруҳларга 
бўлиниши.  Кимѐвий  препаратларнинг  тирик  организмга  тушиш  йўллари.  ―Заҳар‖  тушунчаси. 
Тосикология  сўзининг  маъноси.  Моддий  ва  функционал  кумуляция.  Пестицидларнинг 
организмга таъсир қилиш механизми 
Кимѐвий моддаларнинг ташқи муҳит билан алоқадорлиги. Ўткир ва сурункали заҳарланиш 
тўғрисида тушунча 
Табиий  ва  сунъий  муҳит.  Ташқи  муҳит  объектларининг  заҳарли  кимѐвий  моддалар  билан 
ифлосланиши.  Кимѐвий  моддаларнинг  организмнинг  биокимѐвий  тузилмаларига  таъсири. 
Бирданига  ўткир  ва  сурункали  заҳарланишнинг  тафовути.  Табиатда  турли  ифлослантирувчи 
моддаларнинг  стресс-индекс  системаси.  Сув  ва  сув  ҳавзаларининг  кимѐвий  моддалар  билан 
заҳарланиши.  Атмосфера  ҳавосининг  кимѐвий    моддалар  билан  заҳарланиши.  Тупроқ 
муҳитининг  кимѐвий  моддалар  билан  заҳарланиши.  Заҳарли  химикатларнинг  ташқи  муҳит 
объектлари учун меъѐрини ишлаб чиқиш. 
 
Инсоният ва ўсимликлар дунѐси 
Ўсимликларнинг инсоният ҳаѐтидаги аҳамияти. Ўрмонларнинг жаҳон узра табора камайиб 
боришининг  сабаби.  Тиббиѐтда  қўлланиладиган  ўсимликларнинг  камайиб  кетиши.  Яшил 
массивларнинг  экологик  нуқтаи  назаридан  ташқи  муҳитни  ҳимоя  қилувчи  омилдир.  Илмий 
тиббиѐтда қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Ёввойи ўсимликларнинг аҳамияти. Ўсимликлар 
ва тупроқ. Ўсимликлар дунѐсининг экологик мувозанатини сақлаш долзарб масала. 
 
Инсоният ва ҳайвонот олами 
Ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш ҳақидаги муҳим ҳужжат бўлмиш ―Қизил китоб‖ нинг 
аҳамияти.  ―Қизил  китоб‖да  ҳайвонларнинг  камайиши  ва  муҳофаза  қилишга  доир  тадбирлар. 
―Қизил  китоб‖га  киритилган  ноѐб  ҳайвон  турлари.  Ўзбекистонда  махсус  муҳофазага  олинган 
худудлар.  ―Жайрон‖  экомаркази.  Угам-Чотқол  миллий  боғи.  Давлат  қўриқхоналари.  Давлат 
буюртмахоналари. Ҳайвонларнинг табиатда тутган ўрни. 
 
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича  
кўрсатма ва тавсиялар 
 Амалий  машғулотларда  талабалар  экологик  омиллар,  биосферанинг  умумий  тузилмаси, 
чиқитсиз  ва  кам  чиқитли  технологияларни  жорий  этиш,  сув  манбалари  ва  уларнинг  санитария 
ҳолати,  тупроқни  ифлослантирувчи  моддалар  манбаи,  ер  ресурслари,  табиий  муҳит  холатини 

 
18 
назорат  қилиш  мониторинги  асосларини  ўрганиш  бўйича  амалий  кўникма  ва  малака  ҳосил 
қиладилар. 
 
Амалий машғулотларининг тавсия этиладиган мавзулари: 
1.
 
Экологик омиллар, уларнинг бўлиниши. 
2.
 
Биосферанинг умумий тузилмаси. 
3.
 
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда технологик тадбирлар. 
4.
 
Сув манбалари ва уларнинг санитария холати. 
5.
 
Тупроқни ифлослантирувчи моддалар манбалари. 
6.
 
Ер ресурслари. 
7.
 
Ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси; уларнинг муҳофазаси. 
8.
 
Табиий муҳит ҳолатини назорат қилиш мониторинги. 
 
      Амалий  машғулотларни  ташкил  этиш  бўйича  кафедра  профессор-  ўқитувчилари  томонидан 
кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган 
билим  ва  кўникмаларини  амалий  масалалар  ечиш  орқали  янада  бойитадилар.  Шунингдек, 
дарслик  ва  ўқув  қўлланмалар  асосида  талабалар  билимларини  мустаҳкамлашга  эришиш, 
тарқатма  материаллардан  фойдаланиш,  илмий  мақолалар  ва  тезисларни  чоп  этиш  орқали 
талабалар  билимини  ошириш,  мавзулар  бўйича  кўргазмали  қуроллар  тайѐрлаш  ва  бошқалар 
тавсия этилади . 
 
Амалий машғулот ишларини ташкил  
этиш бўйича кўрсатмалар 
 
 
Амалий  машғулот  талабаларда  экологик  омиллар,  экологиянинг  вазифаси  ва  аҳамияти 
бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар. 
       Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари: 
1.
 
Экологик  омиллар,  уларнинг  бўлиниши;  экологик  омилларнинг  организмга  таъсир  этиш 
қонуниятлари. 
2.
 
Экологик  муаммо  турлари.  Минтақа  биосферасига  антропоген  таъсир  динамикасини 
ўрганиш. Кимѐ саноатнинг биосферага таъсири.  
3.
 
Биосферанинг  умумий  тузилмаси  ҳақида  тушунча.  Сув,  углерод,  азот  элементларининг 
табиатда айланиши. 
4.
 
Кимѐ саноати атмосфера ҳавосининг ифлослантирувчи манба сифатида 
5.
 
Минтақа  биосферасига  саноатнинг  таъсири,  траспорт-нинг    таъсири,  қишлоқ 
хўжалигининг таъсири. 
6.
 
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда технологик тадбирлар. 
7.
 
Чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни жорий этиш. 
8.
 
Сув  манбалари  ва  уларнинг  санитария  холати.  Чиқинди  сувларни  тиндиргичлар 
воситасида тозалаш. 
9.
 
Саноат  корхоналари  чиқинди  сувларининг  таснифи  ва  уларни  зарарсизлантириш  
усуллари   
10.
 
Чиқинди сувларни биологик сув хавзалари, биофильтрлар воситасида тозалаш. Чиқинди 
сувларни зарарсизлантириш. 
11.
 
Сув сифатининг органолептик ва физик хусусият-ларини ўрганиш.  
12.
 
Тупроқ  таркибидаги  тирик  организмларнинг  аҳамияти.  Тупроқ    юқумли  касалликлар 
манбаи 
13.
 
Тупроқни  ифлослантирувчи  моддалар  манбалари.  Тупроқнинг  асосий  хоссалари. 
Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐннинг аҳамияти. 
14.
 
Ер ресурслари. Ер фонди. Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси. 
15.
 
Ўсимлик  ресурсларидан  тежамли  фойдаланиш  ва  уларни  муҳофаза  қилиш.  "Қизил 
китобга" киритилган ноѐб ўсимлик турлари. 

 
19 
16.
 
Ҳайвонот ресурслари ва уларнинг муҳофазаси "Қизил китоб"га киритилган ноѐб ҳайвон 
турлари. 
17.
 
Орол денгизи ва орол бўйи экологияси.  
18.
 
Табиий муҳит ҳолатини назорат қилиш мониторинги. Экологик экспертиза. 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin