Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Мавзу:  Экологик  омилларнинг  тирик  организмларга  таъсир  этишнинг



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43

Мавзу:  Экологик  омилларнинг  тирик  организмларга  таъсир  этишнинг 
умумий қонунятлари. 
 
 
Маълум  шароитда  яшаѐтган  организмларга  экологик  омиллар  турлича  таъсир 
этиши  мумкин.  Аммо  экологик  омиллар  қанчалик  хилма-хил  бўлмасин,  уларнинг  тирик 
организмларга  таъсир  этиш  характери  нуқтаи-назаридан  улар  учун  умумий  бўлган 
қонуниятлар  ҳам  мавжуд.  Организмнинг  нормал  ривожланиши  учун  маълум  даражада 
қулай  экологик  омиллар  мажмуи  талаб  этилади.  Ҳар  бир  омилнинг  организмга  таъсир 
этиш  кучи  хамда  қуйи  ва  юқори  таъсир  этиш  чегаралари  бўлади.  Омилнинг  қулай  ва 
таъсир этувчи кучи оптимум зона деб қаралади ѐки оптимум деб аталади. Экологик омил 
организмга  хаддан  ташқари  кучсиз  (минимум  )  ва  кучли  (максимум)  таъсир  этиши 
мумкин. Шундай қилиб, ҳар қандай экологик омилнинг оптимум, минимум ва максимум 
таъсири  бўлар  экан.  Минимум  ва  максимум  чегаралари  киритик  нуқта  деб  қаралади. 
Критик нуқталардан ортиқ куч таъсирида организм нобуд бўлади. 
 
Омилларнинг  қулай  таъсир  этиши,  яъни  оптимум  қонунининг  организмларга 
таъсирини  тушунтириб  бериш  учун  ғўза  ўсимлигини  ҳароратга  бўлган  муносабати  ва 
унинг  оптимум,  минимум  ва  максимум  нуқталари  ҳақида  тўхталиб  ўтамиз.  Маълумки, 

 
79 
чигитнинг униб чиқиши учун ҳарорат 14-16
0
С бўлиши зарур. Баҳорда ҳарорат паст келса, 
чигитнинг униб чиқиши кечикади. Бизнинг шароитда ғўза ниҳоллари пайдо бўлган вақтда 
ҳаво  билан тупроқ  ҳарорати  секин-аста  кўтарилади  ва,  одатда,  нормал  даражада  бўлади. 
Ҳарорат  38
0
С  дан  юқори  бўлганда,  айниқса,  нам  кам  бўлса,  ўсимлик  қизиб  кетади. 
Ҳарорат -1 -2
0
С бўлса, ғўза ниҳолларини совуқ  уради. Куздаги  -3 -4
0
С совуқ ҳам ғўзани 
нобуд қилади. Шундай қилиб, ғўза ўсимлигининг вегетация давомида минимум нуқтадан 
ҳароратни  -1 -4
0
С га пасайиши  уни нобуд бўлишига олиб келади. 14-16
0
С дан 38
0
С гача 
оралиқдаги ҳарорат ўсимлик ўсиши учун қулай, ундан юқориси эса, ноқулай ҳисобланади. 
Ғўза ўсимлиги учун максимум нуқта 46-47
0
С деб қараш мумкин.   
 
Муҳитнинг  бирор  омилига  кенг  доирада  мослашган  экологик  турларга  Эври-олд 
қўшимчасини  қўшиб  номланди.  Ҳароратга  нисбатан  эвритерм,  стенотерм,  намликка 
нисбатан  эвригидрид,  стеногидрид,  шўрланишга  нисбатан  эвригал,  стеногал,  босимга 
нисбатан эврибат, стенобат экологик гурухлари ажратилади.   
 
Ташқи  муҳитнинг  турли  омилларига  нисбатан  экологик  валентликлар  йиғиндиси 
турнинг экологик спектрини ташкил этади. Масалан, чўлда ўсувчи шўраклар тупроқнинг 
шўрлигига, қурғоқчилик ва юқори ҳароратга яхши мослашган. Ушбу омилларга мосланиш 
шўракларнинг  экологик  спектрини  ташкил  этади.  Бошқа  турлар  тупроқ  шўрланишига  
чидамсиз эканлигини кўриш мумкин.  
 
Айрим  турларнинг  экологик  спектри  бир-бирига  тўғри  келмайди.  Ҳатто  бир 
шароитда  яшаѐтган  ва  мослашиш  хусусияти  ҳам  ўхшаш  бўлган  турлар  озми-кўпми 
миқдорда  ўзининг  экологик  имкониятига  эга  бўлади.  Изен  ва  терескен  ўсимликлари 
қурғоқчил  ва  иссиқ  шароитга  мослашган  турлар  ҳисобланиб,  улардан  биринчиси 
қурғоқчиликка  ҳам,  юқори  ҳароратга  ҳам  бироз  кучлироқ  мослашиши  билан  ажратилиб 
туради. 
 
Экологик омиллар организмнинг турли функцияларига ҳам турлича таъсир этади. 
Совуқ  қонли  ҳайвонлар  учун  ҳаво  ҳароратининг  40-45
0
С  бўлиши  модда  алмашинувини 
тезлаштиради,  аммо  уларнинг  фаоллиги,  яъни  харакатланиши  сусаяди.  Бунда  ҳайвонлар 
тиним ҳолатига ўтади.  
 
Айрим  индивидларнинг  ташқи  муҳит  омилларига  чидамлилик  даражаси,  критик 
нуқталари, оптимал зонаси ҳам тўғри келмайди. Бу ушбу индивидларнинг ирсий, жинсий, 
ѐш  ѐки  физиологик  хусусиятлари  билан  боғлиқ    бўлиши  мумкин.  Дон  маҳсулотлари  ва 
унда яшовчи мита капалагининг ғумбаги  учун  критик ҳарорат -7

С ни ташкил этса, катта 
ѐшдагилари учун 22
0
С, тухумлари учун 27
0
C, -10
0
C ҳарорат ғумбакни нобуд қилади, аммо 
имаго даври ва тухумларига  таъсир этмайди.  
 
Муҳитнинг  айрим  экологик  омиллари  организмга  бир  вақтда  таъсир  этади.  Ушбу 
омилларнинг  таъсири  бошқа  омилларнинг  миқдорига  боғлиқ  бўлади.  Буни  омилларнинг 
ўзаро таъсир этиш қонунияти дейилади.  
 
Организмнинг  нормал  ҳаѐти  учун  маълум  даражада  шароит  талаб  этилади.  Агар 
барча  шарт-шароитлар  қулай  бўлиб,  улардан  бири  етарли  миқдорда  бўлмаса,  уни 
чекловчи омил деб қаралади. Чекловчи омил организмни ушбу шароитда яшаши ѐки яшай 
олмаслигини белгилаб беради.  
 
Турларнинг  шамолга  томон  силжишига  ҳарорат  омилининг  етишмаслиги  таъсир 
этса,  қурғоқчил  минтақаларда  эса  намлик  ѐки  юқори  ҳароратнинг  таъсири  чекловчи 
ҳисобланади.  Чекловчи  омиллар  фақат  абиотик  омиллар  бўлиб  қолмай,  балки  биотик 
омиллар  ҳам  бўлиши  мумкин.  Гулли  ўсимликлар  турларини  бирор  жойга 
иқлимлаштиришда  уларнинг  чанглатувчи  ҳашаротлари  чекловчи  омил  бўлади.  Чекловчи 
омилларни аниқлаш амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.  
Ёруғлик  омиллари  -  физикавий  нуқтаи-назардан  олганда  ѐруғлик  манбадан 
чиқаѐтган  электромагнит  тўлқинларидан  иборат  энергия  туридир.  Сайѐрамизга  қуѐшдан 
келадиган ѐруғлик нури тирик организмлар ҳаѐтида муҳим рол ўйнайди. 
 
Ўсимликларни ѐруғликка бўлган муносабатига кўра 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 

 
80 
1. Ёруғсевар (гелиофит) ўсимликлар. Улар ѐруғлик етарли бўлгандагина нормал ўсиши ва 
ривожланиш  мумкин.  Бундай  ўсимликларга    дашт,  чўл  зоналаридаги  ўсимликлар, 
ўтлоқзорлардаги  қўнғирбошдошлар  ва  бошқа  баъзи  турлар,  ўрмон  ўсимликлар 
жамоасининг биринчи қатламини ташкил этувчи баланд бўйли дарахтлар, Марказий Осиѐ 
шароитидаги  қисқа  вегетация  қилувчи  кўп  йиллик  ўт  ўсимликларнинг  эфемероид 
типидаги ҳаѐт шакллари ва бошқалар киради.  
2.  Соясевар    (сциофит)  ўсимликлар.  Улар  кучсиз  ѐруғлик  тушаѐтган  жойларда  ўсувчи 
ўсимликлардир.  Буларга  ўсимликлар  қопламининг  пастки  қатламларида  ўсувчи  турлар, 
мохлар,  плаунлар,  папоротниклар,  ѐнғоқзорлар  остида  ўсувчи  ѐввойи  хина,  тоғгунафша 
кабиларни  кўрсатиш  мумкин.  Ёруғсевар  ва  соясевар  ўсимликлар    морфологик,  анатомик 
ва физиологик хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқланади.  
3. Сояга чидамли ѐки факультатив гелиофит ўсимликлар. Уларнинг кўпчилиги ѐруғсевар 
ҳисоблансада, ѐруғлик унча етарли бўлмаган тақдирда ҳам, ортиқча ѐруғликда ҳам нормал 
ўсиб ривожланадиган турлардир. Уларга қўнғирбош, оқ сўхта қулупнай, арғувон, шумрут, 
қорақарағай, ва бошқаларни киритиш мумкин.  
  
Ҳарорат.    Ер  шаридаги  организмларнинг  тарқалиши,  кўпайиши  ва  бошқа  ҳаѐт 
жараѐнларини  белгилайдиган  омиллардан  бири ҳарорат  ҳисобланади.  Экваторда  ҳарорат 
йил давомида ва бир сутка давомида унча кескин ўзгармайди. Аммо экватордан шимолга 
ѐки жанубга йўналган сари текислик жойларда ҳар 100 кмда ҳарорат 0.5- 0.6
0
С га ўзгара 
боради.  Бундай  ўзгаришлар  ер  шарининг  тоғли  қисмларида  ҳар  100  м  баландликка 
кўтарилганда юз беради. Демак, барча ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаѐт жараѐнларида шу 
хилдаги  ўзгаришлар  алоҳида  роль  ўйнайди.  Шу  сабабли  ҳам  ер  шарининг  текислик 
қисмида учрайдиган ўсимликлар ва улар ҳосил қиладиган қоплам ўрганилганда бир неча 
иқлим зонасига, чунончи, шимолий қутб, тундра, ўрмон, дашт, чўл, субтропик ва тропик 
каби географик зоналарга бўлиб ўрганилади.  
 
Ўсимликлар паст ѐки юқори ҳарорат таъсирида яшаши ва унга мослашишига кўра 
иккита катта экологик гуруҳга бўлиб ўрганилади. Ҳарорат, одатда, ер шарининг қуруқлик 
қисмида бирмунча тез ўзгариб туради. Сув муҳитида эса бундай ўзгаришлар, айниқса, бир 
сутка  давомида жуда кескин намоѐн бўлади.  
Умуман  олганда,  кўпчилик  тирик  организмлар  ҳаѐти  0
0
С  дан  паст  ѐки  50
0
С  дан 
юқори  бўлганда  барча  ҳаѐт  жараѐнлари  мутлақо  тўхтайди  ѐки  кескин  даражада 
секинлашиб  қолади.  Демак,  тирик  организмлар  ҳаѐтига  ҳароратнинг  оптимум,  минимум 
ва максимум даражаси таъсир этади.   
 
Шундай қилиб, ўсимликларни паст ҳароратга бўлган муносабати ѐки мослашишига 
кўра уч гурухга бўлиш мумкин:  
1.
 
Салқинга (сояга) чидамсиз ўсимликлар. Тропик зонада ўсувчи барча ўсимликларни шу 
гуруҳга киритиш мумкин. 
2.
 
Совуққа  чидамсиз  ўсимликлар.  Субтропик  зонада  ўсувчи  кўпгина  ўсимликларни  бу 
гуруҳга киритиш мумкин, чунки уларнинг ҳужайра ширасидаги моддалар  -5 -7

С дан 
паст ҳароратда музлайди.  
3.
 
Совуққа  (ѐки  аѐзга)  чидамли  ўсимликлар.  Бу  гуруҳга  мўтадил  ва  совуқ  иқлимли 
зоналарда ўсувчи ўсимликлар киради.  
Намлик.  Барча  организмларнинг  ер  юзида  тарқалишида  ҳарорат  билан  бирга 
намлик омили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сувсиз ҳаѐт йўқ, десак янглишмаймиз. Табиатда 
сув  турли  хил  шаклда,  чунончи,  ѐмғир,  қор,  туман,  қиров,  шудринг  каби  ҳолатларда 
намоѐн  бўлади.  Шунинг  учун,  намлик  сўзи  ўрнига  сув  деган  иборани  ишлатиш  маъқул, 
деб ҳисоблаймиз.   
Ўсимлик танасидаги моддаларнинг 50-90 % ини сув ташкил этади. Ҳужайраларда 
борадиган  барча  биокимѐвий  реакциялар  сув  иштирокида  бўлади.  Сувда  яшайдиган 
организмлар  учун  сув  муҳит  бўлиб  ҳам  ҳисобланади.  Ер  юзида  ѐғингарчилик  кўп 
тушадиган  жойларда  суткалик  ѐғингарчилик  энг  кам  миқдорда  100  ммга  борса 
(Чарапунджи),  Синай  чўлида  эса  атиги  10-15    ммга  тенг.  Перуан  ва  Асуан  чўлларида 

 
81 
ѐғингарчилик кузатилмайди. Намликнинг етишмаслиги қуруқликдаги ҳаѐтнинг энг муҳим 
ҳусусиятларидан биридир. 
 
Ҳаво  –  атмосферадаги  газларнинг  аралашмаси  ҳисобланиб,  баландликнинг 
ўзгаришига  қараб  унинг  таркиби  ҳам  ўзгариб  боради.  Ҳаво  организмлар  учун  яшаш 
муҳитигина  бўлмасдан,  балки  экологик  омил сифатида  ҳам  аҳамиятлидир.  Ўсимликнинг 
деярли 50 % қуруқ вазни ҳаводан ўзлаштирилган углеродга тўғри келади. Атмосферадаги 
тоза ва қуруқ ҳавода 78,1 % азот, 21% кислород, 0.9% аргон, 0,03% СО
2
 бўлади. Булардан 
ташқари оз миқдорда неон, гелий, криптон, ксенон, аммиак, водород, радий ҳамда торий 
каби  радиоактив  моддалар  қолдиғи,  шунингдек,  ҳар  хил  азот  оксидлари,  хлор  ва  бошқа 
элементлар учрайди. Ҳавода ҳар доим  сув буғлари ( 0.01-4% гача) бўлади. Ҳавонинг қуйи 
қатламларида  газсимон табиий аралашмалар ҳам учрайди. Улар чанг ва тутунлар, қурум, 
баъзан денгиз тузларининг кристаллари, ҳар хил органик заррачалар ва бошқалар бўлиши 
мумкин. Ҳаво таркибидаги кислород ўсимлик ва ҳайвонларнинг нафас олиши учун зарур 
бўлган элементдир. Унинг миқдори ҳавода етарли даражада бўлади. Агарда бу кўрскаткич 
5%  га  камайса,  организмларнинг  нафас  олиши  қийинлашади.  Карбонат  ангидрид  гази 
деярли  доимий  бўлиб,  фақатгина  йирик  шаҳарларда  унинг  миқдори  ортиқ  бўлиши 
мумкин. Маълумки, карбонат гази яшил ўсимликлар учун озиқланишда муҳим аҳамиятга 
эга. Азот элементи ҳавонинг таркибида кўп миқдорда бўлишига қарамай, уни организмлар 
тўғридан-тўғри  ўзлаштира  олмайди.  Организмлар  уни  фақатгина  бирикма  ҳолдагина 
ўзлаштириши  мумкин.  Азот  тугунак  бактериялар,  азотобактериялар,  актиномицетлар  ва 
кўк-яшил сув ўтлари учун озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳаво таркибида турли хил 
газлар  миқдорининг  ортиб  кетиш  холлари  дунѐнинг  турли  нуқталарида  турли 
даражададир. Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларининг деярли ҳамма жойида ҳам ҳавонинг 
ифлосланиш  даражаси  санитария  талабларига  жавоб  бермайди.  Баъзи  маълумотларга 
кўра,  ХХ  аср  охирларида  саноат  корхоралари  томонидан  ҳавога  1337  минг  т, 
автотранспортдан  2.2  млн  т  заҳарли  чиқинди  моддалар  чиқарилган.  Тошкент,  Андижон, 
Қўқон,  Олмалиқ,  Чирчиқ,  Фарғона  ва  бошқа  шаҳарларда  ифлосланиш  даражаси  жуда 
юқори  бўлиб келмоқда. Фақат Тошкент шаҳри транспорти йилига 360 минг т дан ортиқ 
турли  чиқинди  газларни  атрофга  пуркайди.  Улар  таркибида  100  хилдан  ортиқ  заҳарли 
моддалар  мавжуд.  Демак,  йирик  шаҳарларимиз  ҳавосининг  ифлосланишига  асосан 
транспорт ва ѐн атрофдаги кимѐвий завод-фабрикалар сабаб бўлмоқда. Қишлоқ жойларда 
экин  майдонларининг  ўта  ―нашаванд‖  бўлиб  қолганлиги,  яъни  ерга  ҳаддан  ташқари 
минерал ўғитлар ва 70 хилга яқин турли кимѐвий моддалар(гербицид ва пестицидлар)нинг 
ишлатилганлиги ҳавонинг бузилишига олиб келди. 
Ўсимликларнинг  ҳаводаги  турли  заҳарли  моддаларга  нисбатан  сезгирлиги 
турличадир.  Масалан,  себарга  сульфит  ангидридга,  лола  ва  гладиолуслар  –  водород 
фторидга, доим яшил дарахтларнинг барглари сульфит ангидридга, мох, лишайниклар ва 
баъзи  замбуруғлар  –SO
2,
  HF,    HCL  ларга  ниҳоятга  сезгирдир.  Шубҳасиз  ўсимликлар 
ҳавони  маълум  даражада  тозалайдилар.  Шунинг  учун    ҳам  яшил  ўсимликларнинг 
экологик  роли  ниҳоятда  каттадир.  Ҳаво  ҳақида  гапирганда,  унинг  кўзга  яққол 
ташланадиган  бир  кўриниши  -  шамол  тушунчаси  билан  боғлиқдир.  Шамол  барча  тирик 
организмларга  экологик  омил  сифатида  турли  хил  таъсир  кўрсатади.  Масалан,  шамол 
таъсирида  ўсимликларда  қуйидаги  жараѐнлар  содир  бўлади:  1.  Ўзидан  сувни 
буғлантиради.  2.  Ҳавода  газлар  оқими,  шу  жумладан  карбонат  ангидрид  оқими  вужудга 
келади. 3. Кўпчилик ўсимликларда чангланиш жараѐни содир бўлади. 4. Ўсимликларнинг 
споралари, уруғ ва мевалари ѐн атрофга тарқалади.  
   
7. Кузатиладиган натижалар. 
Ўқитувчи :  
А) Мавзу бўйича мақсадни тушунтириш  
Б) Талабаларда қизиқиш уйғотиш  
В) Янги технология усулларини қўллаш  
 
 
Талаба:  

 
82 
А) Талабаларни мавзу бўйича тўла 
маълумот олиши  
Б) Талабалар билимини шакллантириш  
В)  Талабаларни  қизиқиш  билан  қабул 
қилиши   
 
8. Келгуси режалар 
А) Ўқитувчининг интернетдан 
 янги маълумотлар олиш учун  
фойдаланишни мукаммаллаштириш 
Б) Янгилаш ва жорий этиш.  
В) Касбий тайѐргарликни 
инсонпарварлаштириш 
 
А) Талаба ушбу маълумотларни 
ўзлаштириши, конспект ѐзиши, мустақил 
ишлаши  
Б) Адабиѐтлар билан ишлаши 
В) Янги технологияга ѐндашуви 
 

 
83 
 
 
    
2 - МАВЗУ 
Экологик  муаммо      турлари.    Минтақа    биосферасига    антропоген 
таъсир  динамикасини  ўрганиш.  Кимѐ  саноатининг  биосферага 
таъсири.  
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни  кенгайтириш  ва  чуқурлаштириш  бўйича  лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
10.
 
Экологик муаммо турлари. 
11.
 
Умумбашарий  (глобал)  муаммо турлари. 
12.
 
Минтақавий (регионал)  муаммо турлари. 
13.
 
Маҳаллий  (локал) муаммо турлари. 
14.
 
Атмосферанинг димиқиши ва унинг оқибатлари. 
15.
 
Озон қатламининг сийракланиш сабаблари. 
Ўкув машғулотининг мақсади:  Экологик муаммоларни талабаларга  3 гурухга ажратиб  ўтказилади. 
Дунѐ бўйича кузатилаѐтган табиий,  табиий антропоген  ѐки  соф  антропоген ҳодисалар,  Марказий  
Осиѐдаги минтақавий  экологик  муаммоларни ўргатиш. 
Педагогик вазифалар: 

 
Талабаларга    инсоннинг  табиатга  
кўрсатаѐтган 
таъсири,  
атмосферанинг 
 
димиқиши  
ходисаси,  иқлимнинг кенг кўламда  
ўзгариши. 

 
Ер юзасининг глобал исиши. 

 
Озон қатламининг  сийракланиши. 

 
Географик  зоналарнинг  силжиши 
ўргатилади. 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда  машғулотга  оид  адабиѐтлар  билан  танишади  ва 
конспект ѐзадилар. 

 
Ўзбекистондаги  экологик муаммоларни ўрганадилар. 

 
Минтақавий  экологик муаммоларни  ўрганадилар. 

 
Тирик табиатдаги  ўсимлик ва ҳайвон  турлари сонини  
қисқариш сабабларини  ўрганадилар.  
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий  ҳужум, 
мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар,  кўргазмали 
материаллар,  слайда, қоғоз. 
Ўқитиш шакллари 
Билимларни  чуқурлаштириш  ва  кенгайтириш,  индивидуал 
ва гуруҳ бўйича ўқитиш 
Ўқитиш шарт-шароити 
Махсус техник воситалари билан жихозланган хона 
Мониторинг ва баҳолаш 
Тезкор сўров, савол-жавоб, тест  
 
I. ТАЪЛИМНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
 
     
  1.1.  Мавзуни,  мақсади  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади(1- илова). 
1.1.Тинглайдилар, 
ѐзиб 
оладилар. 
1.2. Саволлар берадилар  
1.3.Тушунчаларини 
айтадилар. 
 
1.4.Талабалар 
жавоб 
берадилар, 
 

 
84 
 
 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
хатоларини тўғрилайди. 
1.4.а    1.4.    Талабаларга    «Блиц»  усули  бўйича  
ифодаланган жадвални намойиш қилади  
(2-илова)  ва устунларни тўлдиришни айтади. 
1.5.   Тушунчаларга  изохларни тўғрилайди ва 
саволларга жавоб қайтаради. 
 
1.5. 
Жадвал  устунларини 
тўлдиради  ва  муҳокамада 
иштирок этади. 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(80 дақ) 
2.1. 
Экологик 
муаммо 
турларини,  
атмосферанинг  димиқиши  ходисалари    ва  
унинг  оқибатлари,    озон  қатламининг 
сийракланиши 
 
бўйича 
материаллар   
берилади  ва  талабаларга  иш    бошланиш 
таклиф қилади.   
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув  
материаллари    (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалардан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади). 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади. 
2.1. Саволлар беради. 
2.2. 
Экологик 
муаммо 
турларини  аниқлашади. 
 2.3. 
Экологик  муаммо 
турларини 
хар 
бирига 
мисоллар келтиради. 
2.4. 
 
Инсонларнинг 
табиатга 
кўрсатаѐтган  
таъсири  ҳақида    жавоб 
берадилар.   
2.5. 
Ишни 
тугаллаган  
талаба  иш  натижаларни 
тўғрилигини    ўқитувчидан 
текшириб  билгач    иш 
дафтарига хулоса ѐзади. 
2.6.    Тест  саволларига 
жавоб беради. 
3-боқич.  
Якуний 
(10 дақ) 
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади.   
3.2. Мустақил иш учун топшириқ берилади. 
3.3. 
Келгуси  машғулот  учун  мавзу 
―Биосферанинг 
умумий 
тузилмаси‖ 
берилади. 
3.4. Саволларга жавоб беради 
3.1. Саволлар беришади. 
3.2. Топшириқларини ѐзиб 
олишади. 
 
 
1-илова 
 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
15.
 
Экологик муаммони тушунтиринг? 
16.
 
Экологик муаммолар неча гурухга  бўлинади? 
17.
 
Атмосферанинг димиқиш ходисасини  тушунтириб беринг? 
18.
 
Иқлимнинг ўзгариши  сабабларини айтиб беринг? 
19.
 
Иқлимнинг ўзгариши  нимага олиб келади? 
20.
 
Чучук сув муаммоси  унинг аҳамиятини  айтинг? 
21.
 
Ўсимлик ва ҳайвон  дунѐси муаммоларини айтинг? 
22.
 
Антропоген  ходисалар ниа? 
23.
 
Озон қатламининг сийракланиши  нимага боғлиқ. 
24.
 
Ультрабинафша  нурлар тўғрисида  маълумот беринг? 
 
 
2-илова 
 

 
85 
“БЛИЦ УСУЛИ” 
 
 
Гурух 
бахоси 
Гурух 
хатоси 
Тўғри 
жавоб 
Якка 
хато 
Якка 
баҳо 
Гурух 
ишидан 
четланиш 
Республикада  кескин бўлиб 
турадиган  экологик 
муаммоларни кўрсатинг 
 
 
 
 
 
 
1.
 
―Атмосферанинг 
димиқиши‖  ходисаси 
2.
 
Озон 
қатламининг 
сийракланиши 
3.
 
Йирик  худудий  саноат 
мажмуаларида 
 
табиатни  
муҳофаза 
 
қилиш 
муаммолари. 
4.
 
Агросаноат  мажмуасида 
экологик муаммолар. 
5.
 
Ўсимлик 
ва 
ҳайвонот 
дунѐсини  муҳофаза қилиш ва 
қайта тиклаш. 
 
 
 
 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1.  Ҳозирги даврда экологик тангликнинг келиб чиқишининг асосий сабаби? 
а)
 
 Ер юзида аҳоли сонининг ортиб бориши  
б)
 
 Атроф-мухитнинг ифлосланиши 
в)
 
 Фан ва техниканинг ривожланиши 
г)
 
 Йирик шаҳарларнинг кўпайиб бориши  
д)
 
 Инсон билан табиат ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши 
2.  Экология қандай фан? 
а)
 
Биологик фанлардан бири 
б)
 
Ижтимоий фанлар жумласига киради 
в)
 
Тирик организмлар билан ташқи муҳит ўртасидаги алоқани ўрганади 
г)
 
Табиат, жамият ва техникани ўз ичига олган фан 
д)
 
 Юқоридагиларни барчаси тўғри 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin