Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə7/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43

Muammoli vaziyat 
 
 
Fan-tеxnika  inqilobi  jamiyat  va  tabiatning  o’zaro  munosabatida  sifat  jihatdan  yangi  bosqichni 
boshlab bеrdi. Bu bosqich tabiiy boyliklarni o’zlashtirish g’oyat zo’rayganligi, sayyoramizdagi mavjud 
rеsurslardan misli ko’rilmagan darajada foydalanish bilan tavsiflanadi, fan-tеxnika inqilobi ilgari ma'lum 
bo’lmagan tеxnik va tеxnologik vositalarni  yuzaga kеltirdi. Inson fan-tеxnika inqilobi natijasida tabiat 
munosabat  borasidagi  erkinlikda  Yangi  bosqichga  ko’tarildi,  natijada  u  o’ziga  ilgari  bo’ysinmagan 
ko’rgina kuchlarni jilovlab oldi. 
 
Adabiyotlar: 
 
1.
 
I.M.Kultivasov, X.M.Oxunov. O’simliklar ekologiyasi. T. «O’qituvchi».1990 
2.
 
S.Mustafoеv,  A.Xolmurodov.  O’simliklar  bioekologiyasi.                                                            T. 
«O’qituvchi».1992 
3.
 
Novikov Yu.V. Priroda i chеlovеk. M. «Prosvеhеniе» 1991 
4.
 
To’xtaеv A. Ekologiya. T. ―O’qituvchi‖ 1988 
5.
 
Shodimеtov Yu. Ijtimoiy ekologiyaga kirish. T. O’qituvchi. 1996 
6.
 
A.Ergashеv ―Umumiy ekologiya‖, T.‖O’qituvchi‖ 2003 y  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
54 
    
1-МАВЗУ 
Экологик  омиллар,    уларнинг  бўлиниши,    организмга  таъсир  этиш 
қонунияти. 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни  кенгайтириш  ва  чуқурлаштириш  бўйича  лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
7.
 
Экологик  омилларнинг  тирик  организмларга    таъсир  этиш 
қонунлари 
8.
 
Экологик омилларнинг  таснифи 
9.
 
Экологик омилларнинг хилма-хиллиги 
Ўкув  машғулотининг  мақсади:    Талабаларни    экологик  омилларни    келиб  чиқишига    вақт  бўйича,  
муҳитга, характерига,  обьектга таъсир этишига  уларни абиотик, биотик ва антропоген омилларга  
бўлиб ўргатилади. 
Педагогик вазифалар: 

 
Талабаларни  экология фанини  иш 
режасини 
 
туза 
билишини,  
лабораторияда    ишлаш  қоидалари  
ҳақида  тушунтириш беради. 

 
Экологик  омилларни    абиотик, 
биотик  ва  антропоген  қисмларга   
бўлиб  уларни  назарий  асосларини 
тушунтиради. 

 
Тирик 
организмларнинг  
марфологик, 
физиологик 
ва 
ўсимликдаги 
 
фотосинтез 
жараѐнлари  ҳақида    тушунча 
берилади. 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда машғулотга оид материаллар билан танишиб, иш 
дафтарига таҳлил усулини ѐзиб келадилар. 

 
Абиотик  омилларни  – иқлим,  ѐруғлик,    ҳаракат,  ҳаво, 
намлик,  эдафик тупроқнинг кимѐвий таркиби. 

 
биотик – фитоген,  зооген, микробиоген  таъсирларни  

 
антропоген – таъсирларни ўрганадилар.  
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий  ҳужум, 
мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар,  идишлар, 
реактивлар,  кўргазмали қуроллар. 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
 
 
 
 
  1.1.  Мавзуни,  мақсади  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади(1-илова). 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
хатоларини тўғрилайди. 
1.4.  Талабаларга«Ақлий  хужум»  усули 
бўйича  тезкор  ва  аниқ  тушунтиради  (2-
1.3.Тушунчаларини 
айтадилар. 
 
1.4. 
Талабалар 
жавоб 
берадилар, 
 
1.5.  Жадвал  устунларини 
тўлдиради  ва  муҳокамада 
иштирок этади. 
 

 
55 
илова)  
1.5.Т     ушунчаларга изоҳларни тўғрилайди             
              ва саволларга жавоб қайтаради. 
 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1.  Талабалрга  экологик  олмиллар,  уларга 
тирик  организмларни    таъсир  этиши  
хақидаги    ўқув  материаллар    берилади  ва  
талабаларга иш бошлашни таклиф этади.  
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув  
материаллари    (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалардан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади). 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади. 
2.1. Саволлар беради. 
2.2.  Экологик    омилларни  
таснифлайди. 
2.3. 
 
 
Экологик  
омилларнинг    организмга 
таъсир 
этишини  
ўрганадилар. 
2.4. 
 
Экологик 
омилларнинг 
келиб 
чиқишига    вақт  бўйича,  
муҳитга, 
ҳарактерига 
қараб таснифлайди.  
2.5. 
 
Тирик 
организмларнинг    ташқи 
муҳитга  мослашишларини  
аниқлайдилар. 
2.6.    Тест  саволларига 
жавоб беради. 
3-боқич.  
Якуний 
(10 дақ) 
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади  
3.2. Мустақил иш учун топшириқ берилади. 
3.3. 
Келгуси  машғулот  учун  мавзу 
―Экологик муаммо турлари‖ берилади. 
3.4. Саволларга жавоб беради 
3.1. Саволлар беришади. 
3.2. Топшириқларини ѐзиб 
олишади. 
 
 
1-илова 
 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
5.
 
Экологик омилларнинг организмга таъсири? 
6.
 
Мослашиш ва адаптация  тушунчаси? 
7.
 
Омилларнинг организмга  тўғридан – тўғри ва билвосита таъсир этади? 
8.
 
Чекловчи омиллар деб қандай омиллар тушунилади? 
9.
 
Критик нуқта деб  нимага айтилади? 
10.
 
Биотик омиллар деб нимага айтилади? 
11.
 
Физиологик ва хулқий  мослашишга  мисол келтиринг? 
12.
 
Мослашишнинг даражалари ва кўринишларини тушунтиринг? 
13.
 
Экологик валентлик нима? 
14.
 
Экологик спектрни тушунтиринг? 
 
 
 
 

 
56 
2-илова 
 
АҚЛИЙ ХУЖУМ  УЧУН САВОЛЛАР 
 
1.
 
Экология фанининг  аҳамияти  ва  вазифалари 
2.
 
Экологиянинг обьектлари  ва  уларга қўйилган талаблар 
3.
 
Экологик муаммолар ва уларнинг келиб чиқиши 
4.
 
Глобал,  минтақавий ва  маҳаллий муаммолар ва уларни ҳал  қилиш йўллари 
5.
 
Экологик муаммоларни хилма – хиллиги 
6.
 
Табиатда  экологик омилларнинг  физиологик, генетик ва  ҳоказолар тарзида таъсири   
 
 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
 
1.
 
Абиотик омилни кўрсатинг 
а) Ёнғин омили 
б) Тарихий омил 
в) Шамол, босим 
г) Барчаси тўғри 
2.  Биотик омилни кўрсатинг  
а) зооген  
б) Гидрологик омил 
в) Харорат 
г) Нам лик 
     3.  Биотик омилни кўрсатинг 
а) Ёруғлик  
б) Шамол тезлиги 
в) Гидрологик 
г) Микробиоген 
    4.   Биотик омилни кўрсатинг. 
а) фитоген 
б) Эдафик 
в) Тоғ жинслари 
г) Сув мухити 
5.   Абиотик омилларни кўрсатинг  
а) Иқлим, эдафик, рельеф, геологик, гидрологик, ѐнғин 
б) Ёнғин, эдафик, фитоген, рельеф-орографик 
в) Фитоген, микробиоген, ѐнғин, гидрологик  
г) Иқлим, эдафик, рельеф-орографик, ѐнғин 
е) тўғри жавоб йўқ 
     6.   Экологик муаммолар деб  нимага айтилади? 
          а) бутун дунѐ аҳлига бирдай тахдид  солаѐтган муаммолардир 
          б) фақатгина битта давлатга  тахдид солаѐтган муаммолардир 
          в) маълум  бир чегарага  тахдид  солаѐтган  муаммолардир 
          г) тўғри жавоб йўқ 
          д) а, в 
     7.   Ўрта Осиѐда экология фанига  асос солган алломалар 
          а) Муҳаммад Мусо ал – Хоразмий  

 
57 
          б) Улуғбек 
          в) Фаробий,  Абу Райхон Беруний 
          г) Бобур, Фаробий, Ибн Сино, Беруний 
          е) Алишер Навоий 
    8.   Экологик  омиллар қандай бўлимларга бўлинади? 
          а) биотик, абиотик 
          б) биотик, абиотик, антропоген 
          в) биотик, абиотик, тарихий 
          г) абиотик, ѐнғин, антропоген 
          д) тарихий, ѐнғин 
    9.    Инсон фаолияти билан  боғлиқ экологик омил 
          а) антропоген 
          б) фитоген 
          в) зооген 
          г) биоген 
    10.  Берилган омиллар ичида  абиотик омилни  кўрсатинг 
          а) микробиоген 
          б) антропоген 
          в) зооген 
          г) биоген 
          д) фитоген 
           
 
 
Вертушка методи  
 
 
Бу  тренингда  3  ва  5  та  гуруҳларга  материал  тарқатилади  ва  ҳар  бир  гуруҳ  якка  ҳолда 
белгилайди. Кейин бу материал гуруҳларга аралаштириб берилади, яна қайтадан белгиланади. 
Материал 3 ѐки 5 марта гуруҳларда айланганидан сўнг умумий тўғри жавоблар ўқитувчилар ва 
талаба ўртасида муҳокама қилинади.  
 
№  Ёруғликка  мослашишига  кўра 
ўсимлик гуруҳлари 
Ёруғсевар 
(гелиофит) 
ўсимликлар  
Соясевар 
(сциофит) 
ўсимликлар  
Сояга 
чидамли 
(факультатив 
гелиофит) 
ўсимликлар 
1. 
Ўсимлик қопламининг пастки 
қаватларида ўсувчи турлар, 
мохлар, плаунлар, 
папоротниклар, ѐввойи хина, 
тоғгунафша. 
 
 
 
2. 
Дашт ва чўл зонасидаги 
ўсимликлар, ўтлоқзордаги 
қўнғирбошдошлар, ўрмон 
ўсимликлар жамоасининг 
биринчи қатламини ташкил 
этувчи дарахтлар.  
 
 
 
3. 
Ёруғлик унчалик етарли 
бўлмаган тақдирда ҳам, нормал 
ўсиб ривожланади: қўнғирбош, 
оқ сўҳта, қулупнай, арғувон, 
шумрўт, қорақарағай. 
 
 
 
  

 
58 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
59 
 
 
Экологик омиллар 
Абиотик 
Биотик  
Иқлим  
Эдафик  
Фитоген  
Зооген  
Микробиоген  
Ёруғлик  
Топографик  
Ҳарорат 
Намлик  
Ҳаво  
Антропоген  

 
60 
 
 
 
Экологик омиллар 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ҳарорат 
 
 
 

 
73 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бу ерга ўқув услубий қўлланма муқоваси сканер қилиб қўйилади 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
74 
 
Мавзу: Экологик омиллар, уларнинг бўлиниши ва мослашиши. 
                                                   (Ўқув-услубий қўлланма) 
1. Дарснинг мақсади: 
     
Муҳит  организмнинг  физиологик  қобиғи  ҳисобланиб,  ҳар  қандай  муҳит  физик, 
кимѐвий ва бошқа омилларнинг мажмуи билан намоѐн бўлади. Омил тирик организмларга 
тўғридан-тўғри таъсир этувчи муҳитнинг айрим бир таркибий қисмидир. Шундай қилиб, 
экологик  омилни  тирик  организмларга  мослашиш  реакциялари  орқали  жавоб  берадиган 
ҳар қандай муҳитнинг шарт-шароити деб қараш керак.  
 
Экологик  омилларнинг  хилма-хиллиги  уларни  таснифлашни  тақозо  этади. 
Омилларни  таснифлашда  уларни  хилма-хил  таъсири  эмас,  балки  келиб  чиқиш  манбаига 
қараб  ажратиш  лозим.  Омилни  аниқлашда  уни  тирик  организмларга  тўғридан-тўғри  ва 
ўзига хос таъсири муҳим аҳамиятга эга.  
 
Муҳит  кенг  маънода  қаралиб,  унинг  таркибида  фаоллик    кўрсатувчи  омиллар 
мавжуд.  Омилларни  таъсир  этувчи  ва  ҳаѐт  шароити  учун  зарур  гурухларга  ажратиш 
мумкин. Таъсир этувчи омиллар тирик организмлар ҳаѐтига кучли таъсир этиб, уларнинг 
хатто ирсий ҳусусиятлари ѐки бошқа кўринишлардаги ўзгаришларини келтириб чиқаради. 
Буларга ҳар-хил мутаген омилларни (нурланиш ва бошқалар) кўрсатиш мумкин.  
 
Ҳаѐт  шароити  учун  зарур  бўлган  омиллар,  ўз  навбатида,  тирик  организмларнинг 
яшаши учун зарур бўлган  (ҳаѐтини ва ўсишини  таъминловчи) омиллар ва ривожланиш 
шароити (онтогенезни таъминловчи) омилларга бўлинади. 
 
Яшил ўсимликларнинг ҳаѐти учун зарур бўлган омиллар космик (ѐруғлик, ҳарорат) 
ва  ердаги  сув  ва  озуқа  омилларига  ажратилади.  Ушбу  омиллар  мавқеи  жиҳатидан  бир-
бири билан баробар, шунингдек, бошқа омил билан алмаштириб бўлмайди. Илмий-техник 
тараққиѐт туфайли инсон яшил ўсимликлар учун зарур бўлган космик омилларни бошқара 
олиш имкотиятига эга бўлади.  
 
2. Дарснинг вазифаси:   
     
Ҳозирги  вақтда  экологик  омиллар  келиб  чиқишига,  вақт  бўйича,  муҳитга, 
характерига, объектга таъсир этишига ва бошқа томонларини ҳисобга олиб таснифланади.  
      
Биз  экологик  омилларни  абиотик  (ўлик  табиатнинг  таъсири),  биотик  (тирик 
организмлар билан боғлиқ бўлган таъсир) ва антропоген (инсоннинг фаолияти натижасида 
келиб чиқадиган таъсир) омилларга бўлиб ўрганамиз.    
 
3. Ўқув жараѐнининг мазмуни.   
1.Экологик омилларнинг таснифланиши. 
2. Абиотик (қуруқликдаги ва сув муҳитидаги) омиллар.  
3. Биотик омиллар.  
4. Антропоген ва антропик омиллар. 
5. Омилларнинг организмга таъсир этиш кучи. 
6. Омилларнинг организмга қуйи ва юқори таъсир этиш чегаралари.  
7. Критик нуқта деб нимага айтилади? 
8. Муҳитнинг бирор омилига кенг ва тор доирада мосланишлар. Терминлар. 
9. Экологик валентликлар. 
10. Экологик спектр.  
11. Экологияда муҳит тушунчаси.  
12.Экологик муҳитнинг мувозанатдаги ѐки мувозанат бузилган ҳолатлари.  
13. Мослашиш  ѐки адаптация тушунчаси.  
14. Мослашишнинг даражалари ва кўринишлари.  
 
4.  Ўқув  жараѐнини  амалга  ошириш  технологияси    -  метод,  форма(шакл),  восита, 
усул, назорат, баҳолаш.  

 
75 
а) Дарснинг тури - суҳбат. 
б) Метод: Бумеранг; Вертушка; ФСМУ.  
в) Форма (шакл) – гуруҳ . 
г) Восита – доска, тарқатма материал, жадвал, тайѐр препарат, гербарий.  
д) Усул – нутқли.  
е) Назорат – кузатиш (кўриниш).  
ж) Баҳолаш - ўз-ўзини ва умумий баҳолаш.  
 
5. Метод –Бумеранг, Вертушка, ФСМУ.  
 
Бумеранг тренинги. 
Талабалар  кичик  гуруҳларга  бўлинади  ва  вазифа  ѐзилган  материал  тарқатилади. 
Ҳар битта гуруҳ ўз фикрларини баѐн қилади ва гуруҳлар орасида савол-жавоб кетади. 
 
1-гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.Қандай омиллар организмларга тўғридан-тўғри таъсир этади? 
2.Қандай омиллар организмга билвосита таъсир этади?  
3. Омилларнинг таъсир этувчи ва ҳаѐт шароити учун зарур гуруҳлари. 
4.  Экологик  омилларнинг  келиб  чиқишига  вақт  бўйича,  муҳитга,  характерига,  объектга 
таъсир этишига қараб таснифланиши. 
 
2- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1. Абиотик омилларнинг қуруқлик биоценозларида қандай гуруҳларини биласиз? 
2.  Сув  муҳитидаги  тирик  организмларга  таъсир  этувчи  гидрологик  омилларни  айтиб 
беринг.  
3. Биотик омиллар мажмуига кирувчи зооген омилларга мисол келтиринг.  
 
3-гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.Антропоген омилларга мисол келтиринг. 
2.Экологик омилларнинг оптимум, минимум ва максимум таъсирини таърифланг ва мисол 
келтиринг. 
3. Критик нуқта. 
4. Муҳитнинг бирор омилига кенг ва тор доирада мослашган организмларнинг экологик 
гуруҳларига мисол келтиринг. 
 
4- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.  ―Ташқи  муҳитнинг  турли  омилларига  нисбатан  экологик  валентликлар  йиғиндиси 
турнинг экологик спектрини ташкил этади‖, - тушунчасига мисол келтиринг.  
2. Чекловчи омил деб қандай омилга айтилади?  
3. Чекловчи абиотик омилга мисол келтиринг.  
4. Чекловчи биотик омилга мисол келтиринг. 
 
5-гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.Мослашиш ѐки адаптациянинг таърифи.  
2. Ҳарорат омилига мослашишнинг молекуляр даражасидан то биоценотик даражасигача 
мисол келтиринг. 
3. Морфологик мослашишга сув муҳитидаги гидробионтлар орқали мисол келтиринг.  
  
 
 
 
 

 
76 
Вертушка методи 
 
Бу  тренингда  3  та  ѐки  5  та  гуруҳга  материал  тарқатилади  ва  ҳар  бир  гуруҳ    якка  
ҳолда  белгилайди.  Кейин  бу  материал  гуруҳларга  аралаштириб  берилади,  яна  қайтадан 
белгиланади.  Материал  3  ѐки  5  марта  гуруҳлараро  айлангандан  сўнг  умумий  тўғри 
жавоблар ўқитувчи ва талабалар ўртасида муҳокама қилинади. 
 
№  Ёруғликка мослашишига кўра 
ўсимлик гуруҳлари 
Ёруғсевар 
(гелиофит) 
ўсимликлар 
Соясевар 
(сциофит) 
ўсимликлар 
Сояга чидамли 
(факультатив 
гелиофит)  
ўсимликлар 
1. 
Ўсимликлар 
қопламининг 
пастки  қатламларида  ўсувчи 
турлар,  мохлар,  плаунлар, 
папоротниклар,  ѐввойи  хина, 
тоғгунафша.  
 
 
 
2. 
Дашт  ва  чўл  зонасидаги 
ўсимликлар, 
ўтлоқзордаги 
қўнғирбошдошлар; 
ўрмон 
ўсимликлар 
жамоасининг 
биринчи  қатламини  ташкил 
этувчи дарахтлар. 
 
 
 
3. 
Ёруғлик 
унчалик 
етарли 
бўлмаган 
тақдирда 
ҳам 
нормал  ўсиб  ривожланади: 
қўнғирбош, 
оқ 
сўхта, 
қулупнай,  арғувон,  шумрўт, 
қорақарағай. 
 
 
 
 
 
 
ФСМУ-технологияси 
Мавзу: Намлик омилига мослашишгига кўра ўсимликларнинг экологик гуруҳларга 
бўлиниши. 
Ф- фикрингизни баѐн этинг. 
С- фикрингиз баѐнига сабаб кўрсатинг.  
М- кўрсатган сабабингизни исботловчи далил кўрсатинг. 
У- фикрингизни умумлаштиринг.  
 
Умумий вазифа. 
Талабаларнинг  ҳар  бир  кичик  гуруҳи  ўз  фикр  ва  далилларини  4  та  босқичда 
ѐзадилар ва ҳар бир ѐзилган фикрларини ҳимоя қиладилар. Тренинг - ўқитувчи томонидан 
фикрлар умумлаштирилади ва ўзаро муҳокама қилинади.   
  
Масалан: 1 та гуруҳ жавоби:   
Ф-  Гидрофит  ўсимликлар:  танасининг  бир  қисми  сувдан  ташқарида,  қолган  қисми  сув 
қатламида жойлашади.  
С- Бу  гуруҳга сув нилуфарлари, ғиччак, найза барг (саггитария), сув айиқтовони, ўқбарг 
ва бошқалар киради.  
М-  улар  яшаш  шароитига  кўра  сузиб  юрувчи  юзасининг  катта  бўлиши,  вегетатив 
органларининг  шилимшиқ  парда  билан  қопланиши,  бўшлиқларига  эга  бўлиши,                            
илдиз тизимининг кучсиз тараққий этганлиги каби мосланишларга эга.  

 
77 
У- умумлаштириш .  
6. Мустақил бажариш учун вазифалар.   
Мавзу:  Мослашиш ѐки адаптациянинг турли даражаларда ва кўринишларда намоѐн 
бўлиши.   
 
Сайѐрамизда  тирик  организмлар  бир-бирларидан  кескин  фарқ  қилувчи  ўзига  хос 
тўртта  муҳитда  тарқалган  экан,  улардан  бири  ҳисобланган  сув  муҳитида  дастлаб  ҳаѐт 
келиб чиққан. Кейинчалик тирик организмлар қуруқликка чиқиб, тупроқ ҳосил бўлишида 
қатнашадилар  ва  уни  эгаллайдилар.  Шунингдек,  ҳаво  ва  бошқа  бир тирик  организмнинг 
ичида ѐки сиртида ҳам тарқалганлар. Демак, бизга маълум бўлган тирик табиат ва унинг 
таркибий  қисмлари  ҳисобланган  увоқлилар,  замбуруғлар,    ўсимликлар  ва  ҳайвонлар  ана 
шу  муҳитларда  яшашга  мослашган.  Хўш,  мослашишни  ўзини  қандай  тушуниш  керак? 
Мослашиш  ѐки  адаптация  айрим    индивидлар,  популяциялар  тури  ѐки  жамоаларнинг 
морфо-физиологик, ҳулқий ва ахборот биоценотик  хусусиятларининг мажмуидан иборат 
бўлиб,  бошқа  индивидлар,  популяциялар,  тур  ѐки  жамоалар  билан  яшаш  учун  курашда 
ғолиб  чиқишга  сабабчи  бўладиган,  шунингдек  абиотик  муҳит  омилларининг  таъсирига 
чидамлилигини  ифодалайди.  Мослашиш  турли  даражаларда  ва  кўринишларда  намоѐн 
бўлади.  Масалан,  ҳарорат  омилига  мослашиш  молекуляр  даражасидан  бошлаб  то 
биоценотик  даражасигача  кузатилиши  мумкин.  Кўпчилик  ўсимликлар  ортиқча  қизиб 
кетишдан  сақланиш  учун  бошқа  ўсимлик  турининг  соясида  ўсади.  Бу  ерда  мослашиш 
биоценотик даражада намоѐн бўлмоқда. Асалариларнинг уяларини ҳаддан ташқари қизиб 
кетганда  қанотларини  қоқиб  уяни  совутиши  жамоа  даражасидаги  мослашишга  мисол 
бўлади.  Ҳайвонларнинг  тер  безлари  орқали  танасини  совутиши  ѐки  ўсимликларни 
транспирация  орқали  барг  юзасини  совутиши  кабилар  организм  даражасидаги 
мослашишлардир.  Кучли  ѐруғлик  таъсирида  хлоропластларнинг  хужайра  девори  остида 
маълум 
бир 
тартибда 
жой 
олиши 
хужайра 
даражасидаги, 
термофил 
микроорганизмларнинг  оқсилларини  юқори  харорат  таъсирига  чидамлилиги  эса 
молекуляр даражадаги мослашиш ҳисобланади.  
 
Мослашишнинг  кўринишларига  келсак,  морфологик,  физиологик  ва  хулқий 
мослашишлар ажратилади.  
 
Морфологик  мослашишларга  мисол  қилиб  сув  муҳитига  гидробионтларнинг  
сувнинг  қаршилигини  кесиб  юришга  мос  тана  тузилиши,  шунингдек,  планктон 
организмларнинг сувда осилган ҳолда яшаши кабилар ҳисобланса, ўсимликлар дунѐсида 
чўл  шароитида  минимум  сув  сарфлашга  мослашиш  сифатида  баргларнинг 
редукцияланиши ѐки бутунлай бўлмаслиги кабиларни кўрсатиш мумкин.  
 
Физиологик  мослашишлар  ҳайвонларда  озуқа  таркибига  кўра  овқат  ҳазм  қилиш  
системасида  ферментларнинг  маълум  турлари  учраши  ѐки  чўлда  яшовчи  ҳайвонларнинг 
сувга  бўлган  талабини  қондириш  учун  ѐғларнинг  биокимѐвий  оксидланишдан 
фойдаланиши  кабилар  киради.  Ўсимликларда  кузатиладиган  фотосинтез  жараѐни  ҳам, 
бошқа биокимѐвий жараѐнлар ҳам атмосферадаги газлар таркибига боғлиқдир.  
 
Шубҳасиз,  маълум  бир  жойнинг  денгиз  сатҳидан  абсолют  баландлиги, 
тоғликларнинг қиялик бурчаги даражаси ѐки сув ҳавзасининг чуқурлиги кабилар ҳам ана 
шундай  хусусиятга  эга.  Улар  тирик  организмларга  тўғридан-тўғри  таъсир  этмай,  балки 
билвосита таъсир этган ҳолда бошқа омиллар, яъни ҳарорат, босим ва ҳоказолорни таъсир 
этиш хусусиятини ўзгартиради.  
 
Муҳитга  кенг  маънода  қаралиб,  унинг  таркибида  фаоллик  кўрсатувчи  омиллар 
мавжуд.  Омилларни  таъсир  этувчи  ва  хаѐт  шароити  учун  зарур  гуруҳларга  ажратиш 
мумкин. Таъсир этувчи омиллар тирик организмлар ҳаѐтида кучли таъсир этиб, уларнинг 
хатто  ирсий  ҳусусиятлари  ѐки  бошқа  кўринишлардаги  ўзгаришларини    келтириб 
чиқаради. Буларга ҳар хил мутаген омилларни (нурланиш ва бошқалар) кўрсатиш мумкин.  
 
Ҳаѐт  шароити  учун  зарур  бўлган  омиллар,  ўз  навбатида,  тирик  организмларнинг  
яшаши  учун  зарур  бўлган  (ҳаѐти  ва  ўсишини  таъминловчи)  омиллар  ва  ривожланиш 
шароити (онтогенезни таъминловчи ) омилларга бўлинади. 

 
78 
 
Яшил ўсимликларнинг ҳаѐти учун зарур бўлган омиллар космик (ѐруғлик, ҳарорат) 
ва  Ердаги  сув  ва  озуқа  омилларига  ажратилади.  Ушбу  омиллар  мавқеи  жихатидан  бир-
бири  билан  баробар,  шунингдек  бошқа  омиллар  билан  алмаштириб  бўлмайди.  Илмий- 
техник тараққиѐт туфайли инсон яшил ўсимликлар  учун зарур бўлган космик омилларни 
бошқара олиш имкониятига эга бўлди. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда экологик омиллар 
келиб чиқишига, вақт бўйича, муҳитга, характерига, обьектига  таъсир этишига ва бошқа 
томонларни ҳисобга олиб таснифланади. 
 
Биз  экологик  омилларни  абиотик  (ўлик  табиатнинг  таъсири),  биотик    (тирик 
организмлар билан боғлиқ бўлган таъсир) ва антропоген (инсоннинг фаолияти натижасида 
келиб чиқадиган таъсир) омилларга бўлиб ўрганамиз.  
 
Абиотик омилларга қуруқлик биоценозларида қуйидагалар киради:  
1.  Иқлим,  ѐруғлик,  ҳарорат,  ҳаво,  намлик  (хар  хил  шакллардаги  ѐғингарчиликлар, 
тупроқнинг намлиги, ҳавонинг намлиги, қор қоплами);  
2. Эдафик (ѐки тупроқ грунт) – тупроқнинг механик ва кимѐвий таркиби, тупроқларнинг 
физик хоссалари ва бошқалар;  
3. Топографик (ѐки орографик) – рельеф шароити.  
 
Сувдаги тирик организмларга асосан гидрологик омиллар мажмуи таъсир этади.  
 
Биотик омиллар:  
1.  Фитоген  –  биргаликда  яшаѐтган  ўсимликларнинг  тўғридан-тўғри  (механик  таъсирлар, 
симбиоз,  паразитлик,  эпифитларнинг  яшаши  ва  билвосита  тирик  организмлар  яшаѐтган 
муҳитни ўзгартириши  каби) таъсирлари;  
2.  Зооген  -  ҳайвонларнинг  (озиқланиши,  пайхон  қилиши  ва  бошқа  механик  таъсирлар, 
чанглатиш, мева  ва уруғларни тарқатиши, муҳитга таъсир этиши каби) таъсири;  
3.  Микробиоген  ва  микоген  –микроорганизмлар  ва  замбуруғларнинг  (  паразитлилик, 
ташқи муҳитни ўзгартириш) таъсири.       
 
Антропоген  омиллар  инсоннинг  фаолияти  натижасида  келиб  чиқадиган 
омиллардир.  Антропоген  таъсир  натижасида  тирик  организмлар  яшаш  муҳитининг 
ўзгариши, 
ўз 
навбатида, 
экотизимларнинг 
таркибий 
қисмлари 
ўртасидаги 
боғланишларнинг  бузилишига,  инқирозга  юз  тутишига  (чўлларни  ўзлаштириш, 
ўрмонларни  кесиб  юбориш,  пичан  ўриш  ва  мол  боқиш,  сув,  тупроқ  ва  ҳавони  саноат 
чиқиндилари,  заҳарли  кимѐвий  моддалар,  маиший  чиқиндилар  билан  ифлослантириш  ва 
заҳарлаш)  олиб  келади.  Баъзи  ҳолларда  биоценозларнинг  бутунлай  йўқолиб  кетишига 
сабабчи бўлади. 
 
 
 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin