Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


  Экологик муаммоларнинг хиллари:  а)



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə9/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43

3.  Экологик муаммоларнинг хиллари: 
а)
 
Махаллий 
б)
 
Минтақавий 
в)
 
Умумбашарий 
г)
 
Глобал 
д)
 
Барча жавоблар тўғри 
4. Экология фанида энг кўп фойдаланиладиган услублар:  
а)
 
Тасвирлаш 
б)
 
Таққослаш 
в)
 
Экспериментал 
г)
 
Моделлаштириш 
д)
 
Кузатиш 
5. Ўзбекистондаги энг муҳим экологик муаммо: 
а)
 
Орол ва Орол бўйи муаммоси 
б)
 
Чучук сув муаммоси 
в)
 
Чўлланиш жараѐнининг ортиб бориши 

 
86 
г)
 
Озон қатламининг сийраклашиши 
д)
 
Ҳавода карбонат ангидрид газининг миқдорини ортиб бориши 
6. Экология фанига ҳисса қўшган Ўрта Осиѐ алломалари: 
а)
 
Ал-Хоразмий, Жайҳоний 
б)
 
Беруний, Бобур,Ибн Сино 
в)
 
Самарқандий,Навоий, Форобий 
г)
 
Султон Балхий, Маҳмуд Ибн-Вали 
д)
 
Форобий, Ал-Хоразмий, Фарғоний 
7. Ўзбекистондаги экология фанининг асосчилари: 
а)
 
Баранов, Райкова,Аболин 
б)
 
Гранитов,Зокиров, Северцов 
в)
 
Коровин, Қашкаров, Зоҳидов 
г)
 
Культиасов,Попов, Коротков 
д)
 
Аболин, Культиасов, Меклембурцев 
8. Экологияда мухит тушунчаси қандай тушунилади? 
а)
 
Жонсиз табиат 
б)
 
Жонли табиат 
в)
 
Одамнинг теварак атрофи 
г)
 
Тирик организмларни ўраб олган жонсиз табиат 
д)
 
Юқоридагиларни барчаси тўғри 
9. Тирик организмларнинг тарқалган асосий ҳаѐт мухитлари: 
а)
 
Сув, тупроқ, хаво, тирик организм 
б)
 
Ер юзаси, қуѐш системаси 
в)
 
Тирик организмлар, сув 
г)
 
Ҳаво, тупроқ, коинот 
д)
 
Ер, қуѐш, ой, тупроқ 
10. Ҳаѐтни белгилаб берувчи омиллар мажмуи: 
а)
 
Минерал тузлар, рельеф 
б)
 
Ҳарорат,сув,ѐруғлик 
в)
 
Инсон таъсири  
г)
 
Рельеф, тупроқ, сув 
д)
 
Ҳарорат, минерал тузлар, сув 
 
 
 
 
 
 

 
87 
 
сабаб 
 
 
 
 
 
 
сабаб 
 
 
 
 
 
оқи  
бат 
оқибат  
 
 
 
ечим 
ечим 
 
 
 
Марказий  Осиѐдаги  
минтакавий  экологик 
муаммолар 
Орол ва орол  бўйи 
муаамоси 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
88 
Мавзу: Экологик муаммолар, уларнинг турлари, биосферага салбий таъсири. 
 
1.Дарснинг мақсади. 
 
Инсон  фаолияти  таъсирида  биосферанинг  ўзгариши  жуда  тезлик  билан  боряпти. 
Инсон  ер  куррасининг  қиѐфасини  ўзгартиришда  катта  геологик  куч  сифатида  вужудга 
келгани    В.И.Вернадский  томонидан  такидлаб  ўтилган  эди.  Инсоннинг    геологик  ва 
геокимѐвий  фаолиятини  сарҳисоб  қиладиган  бўлсак,  ниҳоятда  катта.  Инсоннинг  табиий 
жараѐнларга  ана  шундай  муносабатда  бўлиши  натижасида  ХХ  асрнинг  ўрталарида 
экологик муаммолар жуда авж олиб кетди.  
 
Экологик  муаммо  деганда  инсоннинг  табиатга  кўрсатаѐтган  таъсири  билан  боғлиқ 
ҳолда  табиатнинг  инсонга  акс  таъсири,  яъни  унинг  иқтисодиѐтда,  хўжалик  аҳамиятига 
молик  бўлган  жараѐнлар,  табиий  ходисалар  билан  боғлиқ    (стихияли  талофотлар, 
иқлимнинг  ўзгариши,  ҳайвонларнинг  ялпи  кўчиб  кетиши  ва.  ҳ.к.)  ҳар  қандай  ҳодиса 
тушунилади.  
 
2. Дарснинг вазифаси  
 
Экологик муаммоларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин:  
1. Умумбашарий (глобал).   
2. Минтақавий (регионал).  
3. Маҳаллий (локал).  
 
Дунѐ  бўйича  кузатиладиган  табиий,  табиий-антропоген  ѐки  соф  антропоген 
ҳодисалар  –  умумбашарий  муаммолар;  Марказий  Осиѐдаги  минтақавий  экологик 
муаммолар ва маҳаллий экологик муаммоларни ўрганиш кўзда тутилади. 
 
3.Ўқув жараѐнининг мазмуни.  
1. Эклогик муаммо турлари.  
2. Умумбашарий (глобал) муаммо турлари.  
3. Минтақавий (регионал) муаммо турлари.  
4. Маҳаллий (локал) муаммо турлари.  
5. ―Атмосферанинг димиқиши‖ ҳодисаси ва унинг оқибатлари.  
6. Озон қатламининг сийракланиши сабаблари. 
7. Чучук сув муаммоси.  
8. Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси.  
9. Тирик табиатдаги ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг қисқариши муаммоси. 
10. Минтақавий экологик муаммолар.  
11. Ўзбекистондаги экологик муаммолар.  
 
4. Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси - метод, форма(шакл), восита, усул, 
назорат, баҳолаш. 
 а) Дарснинг тури - суҳбат. 
б) Метод - блиц ўйин, бумеранг, вертушка. 
в) Форма (шакл) – гуруҳ. 
Г) Восита - доска, тарқатма материал, жадвал, графиклар. 
Д ) Усул - нутқли. 
Е) Назорат - кузатиш. 
Ж) Баҳолаш - ўз-ўзини баҳолаш, умумий бахолаш.  
 
 
 
5.
 
Метод – Блиц ўйин, Бумеранг, вертушка.  
 
Блиц ўйин 
 

 
89 
Гуруҳ 
баҳоси 
Гуруҳ 
ҳатоси 
Тўғри 
жавоб 
Якка 
ҳато 
Якка 
баҳо 
 
Гуруҳ 
ишидан 
четлатиш 
Республикада кескин 
бўлиб турган экологик ва 
табиатни муҳофаза 
қилишга оид 
муаммоларни кўрсатинг    
 
 
 
 
 
 
―Атмосферанинг 
димиқиши‖ 
 
 
 
 
 
 
Озон қатламининг 
сийракланиши. 
 
 
Бумеранг тренинги 
 
 
Талабалар  кичик  гуруҳларга  бўлинади.  Материал  тарқатилади.  Ҳар  бир  гуруҳ  ўз 
фикрларини баѐн қилади ва гуруҳлар ўртасида савол–жавоб кетади ва жавоблар муҳокама 
қилинади.  
 
1-гуруҳ вазифаси. 
1. Умумбашарий (глобал муаммолар ). 
2. ―Атмосферанинг димиқиши‖ ҳодисасининг сабаби ва оқибатлари. 
3. Озон қатламининг сийракланиши сабаблари ва олдини олиш чоралари. 
4. Марказий Осиѐ минтақасидаги энг асосий муаммолар.  
 
2-гуруҳ вазифаси. 
1. Чучук сув муаммоси келиб чиқишининг асосий сабаблари. 
2. Пестицидлардан фойдаланиш қандай экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда?  
3. Тирик табиатдаги ўсимлик турлари сонининг қисқариши сабабларини кўрсатинг.  
4.  Қўриқхоналар,  заказниклар,  миллий  боғлар,  ботаника  боғлари  ва  ―Қизил  китоб‖ 
ларнинг аҳамияти. 
 
3-гуруҳ вазифаси. 
1. Пестицидларнинг заҳарли таъсирини олдини олишда қандай чора-тадбирлар кўрилади? 
2. Тирик табиатдаги ҳайвон турлари сониниг қисқаришининг сабаблари нимада?  
3.Орол  ва  Оролбўйи  муаммоларининг  келиб  чиқиш  сабаби;  Сув  ресурсларини  муҳофаза 
қилиш чора-тадбирлари. 
4. Агросаноат мажмуидаги экологик муаммоларга мисоллар келтиринг. 
 
6.
 
Мустақил бажариш учун вазифалар.  
 
Экологик муаммолар 
 
Инсон фаолияти таъсирида ионосферанинг ўзгариши жуда тезлик билан боряпти. Ер 
курраси қиѐфасининг ўзгаришида инсоният катта геологик куч сифатида вужудга келгани 
В.И.  Вернадцкий  томонидан  таъкидлаб  ўтилган  эди.  Инсоннинг  геологик  ва  геокимѐвий 
фаолиятини сарҳисоб қиладиган бўлсак ниҳоятда катта.  
 
Инсоннинг  табиий  жараѐнларга  ана  шундай  муносабатда  бўлиши  натижасида  ХХ 
асрнинг ўрталарида экологик муаммолар жуда авж олиб кетди.  
 
1.  Экологик  муаммо  деганда  инсоннинг  табиатга  кўрсатаѐтган  таъсири,  яъни  унинг 
иқтисодиѐтгда,  хўжалик  аҳамиятига  молик  бўлган  жараѐнлар,  табиий  ҳодисалар  билан 
боғлиқ (стихияли талофотлар, иқлимнинг ўзгариши, ҳайвонларнинг ялпи кўчиб кетиши ва 
б.) ҳар қандай ҳодиса тушунилади.  
 
Экологик муаммоларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:   
1. Умумбашарий (глобал).  
2. Минтақавий (регионал).  

 
90 
3. Маҳаллий (локал).  
 
Дунѐ  бўйича  кузатиладиган  табиий,  табиий-антропоген  ѐки  соф  антропоген 
ҳодисалар - умумбашарий муаммолар деб қаралади. Ана шундай муаммоларга баъзи-бир 
мисоллар келтирамиз. 
 
2.  ―Атмосферанинг  димиқиш‖  ҳодисаси.  Кейинги  йилларда  атмосфера  таркибидаги 
СО

миқдори ортиб бораѐтганлиги маълум бўлиб қолди. Натижада ер юзасининг ҳарорати 
100 йил ичида 0,5 -1,0
0
С ортди. Иқлимнинг кенг кўламда  ўзгариши атмосферанинг саноат 
чиқиндилари  ва  автотранспортлардан  чиқаѐтган  газлар  таъсирида  ифлосланиши  билан 
боғлиқ..  Ер  юзасининг  глобал  исиши,  яъни  ―атмосферанинг  димиқиши‖  СО
2
  нинг  ҳаво 
таркибида ортиб кетиши, ўрмонларнинг кесилиши, тошкўмир ва бензин каби ѐқилғиларни 
ѐнишидан  атмосферада  тўпланадиган  СО
2
  туфайлидир.  Ана  шундай  зайилда  аҳвол 
ўзгармаси яқин йилларга келиб ер юзасининг ҳарорати 1.5-4.5
0
С  ортиши мумкин.  
 
Бунинг натижасида қуйидаги ҳолатлар юзага келиши мумкин: 
1. Иқлимнинг ўзгариши, айниқса чўлланиш жараѐнинг кучайиши.  
2. Ёғингарчилик миқдори ва муддатларининг ўзгариши.  
3. Географик зоналарнинг силжиши.  
4. Денгиз ва океанлар сатҳининг ортиши.  
5. Музликларнинг эриши ва камайиши ҳамда бошқа ҳодисадлар кузатилади. 
 
3.  Озон  қатламининг  сийракланиши.  Озоносфера  атмосферанинг  муҳим  таркибий 
қисми  ҳисобланиб,  бу  иқлимга  катта  таъсир  ўтказади  ва  ер  юзасидаги  барча  тирик 
организмларни  нурланишдан  сақлаб  туради.  Атмосферадаги  озоннинг  энг  муҳим 
ҳусусияти  -  унинг  доимо  ҳосил  бўлиб  ва  парчаланиб  туришидир.  Озон  қуѐш  нурлари 
тасирида  кислород,  азот  оксиди  ва  бошқа  газлар  иштирокида  ҳосил  бўлади.  Озон  кучли 
ультрабинафша  нурларни  ютиб  қолиб,  ер  юзидаги  тирик  организмларни  ҳимоя  қилади. 
Ультрабинафша  нурлар  миқдорининг  ортиши  тирик  организмга  салбий  таъсир  этади. 
Ультрабинафша нурлар таъсирида нурланиш одамларда терининг куйишига сабаб бўлади. 
Бугунги  кунда  тери  саратони  билан  касалланиш  ушбу  нурлар  таъсирида  келиб 
чиқаѐтганлиги  аниқланди.  Ҳозирги  даврда  хлорфторметанлар  (фрионлар)дан  кенг 
фойдаланиш  туфайли  ҳамда  азотли  ўғитлар,  авиация  газлари,  атом  бомбаларини 
портлатишлар  атмосферада  етарли  миқдорда  озон  тўпланишига  имкон  бермаяпти. 
Шунинг учун маиший турмушда совутгичларда ишлатиладиган фриондан фойдаланишни 
қисқартириш ва XXI асрда бутунлай ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўзда тутилган.  
 
4. Чучук сув муаммоси. Қуруқликда чучук сув ва унинг биосферадаги роли ниҳоятда 
катта.  Гидросферада  чучук  сув  миқдори  жуда  оз  (2-2,5%).  Чучук  сув  заҳираси  асосан 
қутблардаги  музликлардир.  Жамиятнинг  ривожланиши  билан  аҳолининг  чучук  сувга 
бўлган  талаби  ортиб  бормоқда.  Бизнинг  асримизда  чучук  сувдан  фойдаланиш  7  марта 
ортган. Йилига 3-3.5 минг км
3
 сув сарфланади. Асримизнинг охирида ушбу кўрсаткич 1.5-
2 марта ортса керак. Дарѐларнинг умумий йиллик оқими ер юзи бўйича 50000 км
3
. Аммо 
бундай фойдаланишда чучук сув етишмаслиги аниқ..  
 
Қурғоқчил зоналарда дарѐлардан тўлиқ фойдаланилганда, ҳатто уларнинг суви етмай 
қолмоқда.  1980  йиллар  бошларида  бундай  ҳолат  Африка  қитъасида,  Австралия,  Италия, 
Испания,  Мексика  каби  давлатларда,  Нил,  Сирдарѐ,  Амударѐ  ва  баъзи-бир  бошқа 
дарѐларда  кузатила  бошланди.  Дарѐларнинг  саноат  ва  маиший  заҳарли  моддалар  билан 
зарарланиши  (ифлосланиши)  ўсиб  бормоқда.  Саноат  йилига  160  км
3
  саноат  оқава 
сувларини дарѐга ташлайди. Бу кўрсаткич дарѐларнинг умумий сув миқдорининг 10% ни, 
баъзи ривожланган давлатларда 30% ни ташкил этади. Дарѐлардаги тоза сувларда йилдан- 
йилга ҳар–хил эриган моддалар ва бактерияларнинг миқдори ортиб бормоқда.  
 
5. Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси. Ушбу заҳарли кимѐвий моддалар  гуруҳи 
бегона ўтлар, зараркунанда ҳашаротлар ва бошқа ҳайвонлар, ўсимликларда касалликларни 
келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши курашда фойдаланилади. Пестицидларни 
қишлоқ хўжалигида, ўрмончиликда авиация ѐрдамида сепиш кенг кўламда атроф-муҳитни 
ифлосланишига  олиб  келади.  Пестицидлар  атмосферада  узоқ  масофаларга  тарқалиши, 
шунингдек  сув  орқали  дала,  дарѐ,  кўллардан  ўтиб  дунѐ  океанларида  тўпланади.  Энг 

 
91 
хавфли  жойи  шундаки,  улар  экологик  озиқ    занжирига  қўшилиб,  тупроқдан  ва  сувдан 
ўсимликларга,  ундан  ҳайвонларга  ва  қушларга,  ниҳоят  озиқ  ва  сув  билан  одам 
организмига  ўтади.  Ҳар  бир  бўғинда  пестицидлар  зарарли  ва  зиѐн  келтиради. 
Пестицидларнинг тирик табиатга ва одамга кўрсатадиган зарари жиддий, шу билан бирга 
улар ташқи муҳит омилларига  нисбатан барқарор моддалар ҳисобланади.  
 
Пестицидларнинг зарарли таъсирини олдини олиш чора тадбирлари:  
1. Кукун ҳолда тайѐрлашдан кўра донадор ҳолатда тайѐрлаш;  
2. Ҳайвонлар ва одамларга таъсирини сусайтириш;  
3. Тупроқ ва сувларда тўпланишининг олдини олиш;  
4. Пестицидлардан фойдаланишни иложи борича чеклаш;  
5.Тез парчаланувчи ва беқарор пестицидларни  синтез қилиш ;  
6. Агротехник, селекцион, хўжалик ва ташкилий ишларни қўллаш;  
7. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш.  
 
6.  Минтақавий  экологик  муаммолар  .  Ер  юзасининг  муайян  минтақаси  ўзига  хос 
табиий-иқлим,  ижтимоий-экологик,  этнографик  ҳусусиятлари  уни  табиат  билан  инсон 
ўртасидаги  ўзаро  алоқа  муносабатлари  характерини  белгилаб  беради.    Минтақавий 
экологик  муаммоларга  баҳо  беришнинг  мезони  ҳаво  ва  сувнинг  ифлосланиши, 
белгиланган  миқдордан  ошиб  кетиши,  ўрмонларда  дарахтларни  кесиш  ва  бошқалар 
ҳисобланади.  
 
Марказий  Осиѐдаги  минтақавий  экологик  муаммолардан  энг  муҳими  Орол  ва  Орол 
бўйи  экологик  муаммосидир.  Орол  денгизи  яқин  вақтларгача  дунѐдаги  энг  йирик 
денгизлардан бири ҳисобланган. У муҳим балиқчилик, овчилик , транспорт аҳамиятига эга 
эди. Суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида, шунингдек қурғоқчилик 
йиллари Амударѐ ва Сирдарѐнинг сув қуйиши 1970 йилга келиб 37,8 км

, 1980 йилда эса 
11,1  км
  3
  га  камайиб,  80–йилларнинг  бошларида  ушбу  дарѐларнинг  денгизга  қуйилиши 
бутунлай тўхташи натижасида денгиз сирти тўрт марта камайиб кетди.  
 
Сувнинг шўрланиш даражаси 9-10 г/л дан 34-37 г/л гача ортди. Ҳозирги кунда денгиз 
сатҳининг йилллик ўртача пасайиши 80-110 см. Оролнинг қуриган туби йирик чанг–тўзон  
маконига айланди. Аҳоли ичадиган сув пестицидлар билан ифлосланган. Кейинги 10 йил 
ичида ўлим икки марта ортган. Болалар ўлими ҳар 1000 болага 45-90 тага тўғри келади. 
Аѐлларнинг  80%  дан  ортиғи  камқонлик  хасталигига  мубтало  бўлган.  Болаларнинг  90% 
ида  сийдигида  тузлар  миқдори  ортиб  кетган.  Юқумли  касалликлар  тез-тез  такрорланиб 
туради.  
 
Орол  ва  Орол  бўйида  мураккаб  экологик  муаммолар  мажмуи  шаклланган  бўлиб, 
келиб  чиқиши  ва  оқибати  даражаси  жиҳатидан  давлатлараро  характерга  эга.  Келажакда 
ушбу  минтақавий  муаммони  ҳал  этилиши  Марказий  Осиѐни  ижтимоий-экологик  ва 
иқтисодий  аҳволи,  шунингдек  демографик  ҳолат,  суғориладиган  ерларни  мелиоратив 
ҳолати  ва  маҳсулдорлигини  ошириш,  аҳолини  ичимлик  сув  билан  таъминлаш  кабилар 
билан боғлиқ..  
 
7. Ўзбекистондаги экологик муаммолар. Бугунги кунда Мустақил Ўзбекистон йирик 
саноат  ва  аграр  минтақа  бўлиб,  келажакда  дунѐга  юз  тутган    машинасозлик,  энергетика, 
кимѐ, озиқ-овқат саноати, транспорт мажмуини янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда. 
Ҳолбуки,  ишлаб  чиқарувчи  кучларнинг  ривожланиши  республикада  ижтимоий 
экотизимларнинг  ҳолатига  муайян  даражада  салъбий  таъсир  кўрсатади.  Республикада 
кескин  бўлиб  турган  экологик  ва  табиатни  муҳофаза  қилишга  оид  муаммолар 
қуйидагилар:   
 
1. Йирик ҳудудий саноат мажмуалари жойлашган минтақаларда (Ангрен-Олмалиқ  –
Чирчиқ, Фарғона-Марғилон, Навоий ва ҳаказо) табиатни муҳофаза қилиш муаммолари.  
 
2.  Орол  ва  Оролбўйи  муаммолари,  сув  ресурсларини  муҳофаза  қилиш  ва  улардан 
мақбул тарзда фойдаланиш.  
 
3. Агросаноат мажмуидаги экологик муаммолар.  
 
4.  Табиатдаги  сувларнинг  саноат  чиқиндилари,  пестицидлар  ва  минерал  ўғитлар 
билан ифлосланиши.  

 
92 
 
5.  Ўсимлик  ва  ҳайвонот  дунѐсини  муҳофаза  қилиш  ва  қайта  тиклаш  муаммолари, 
қўриқхоналар ва миллий боғлар тармоғини кенгайтириш.   
 
7.Мустақил ишлаш тартиби. 
       
а)  Мавзунинг  назарий  материали  билан  тегишли  адабиѐтлардан  фойдаланган  ҳолда 
танишиб чиқинг.  
б)  Орол  ва  Орол  бўйида  экологик  вазият  кескинлашувининг  асосий  омиллари;  Орол 
денгизи  қуриган  тубининг  ҳозирги  аҳволи  ;  Орол  минтақаси  ижтимоий  экологик 
вазиятнинг сабабларини ўрганинг ва таснифланг.  
в)  Ҳалқаро  ―Қизил  китоб  ―  маълумотларидан  фойдаланиб,  йўқолиш  хавфидаги  турлар 
сони тўғрисида таблица чизинг.  
 
8. Кутиладиган натижалар. 
Ўқитувчи :  
А) Мавзу бўйича мақсадни тушунтириш  
Б) Талабаларда қизиқиш уйғотиш  
В) Янги технология усулларини қўллаш  
 
 
 
Талаба:  
А) Талабаларни мавзу бўйича тўла маълумот олиши  
Б) Талабалар билимини шакллантириш  
В) Талабаларни қизиқиш билан қабул қилиши   
 
 
9. Келгуси режалар 
 
А) Ўқитувчининг интернетдан 
 янги маълумотлар олиш учун  
фойдаланишни мукаммаллаштириш 
Б) Янгилаш ва жорий этиш.  
В) Касбий тайѐргарликни инсонпарварлаштириш 
 
 
 
А) Талабанинг ушбу маълумотларни ўзлаштириши, конспект ѐзиши, мустақил ишлаши  
Б) Адабиѐтлар билан ишлаши 
В) Янги технологияга ѐндашуви 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
93 
    
2-МАВЗУ 
Инсон  –  жимият  –  табиат.    Жамият  ва  табиатнинг,  инсон  ва 
актроф  муҳитнинг,  ўзаро  муносабатига  таъсири.  Жамиятнинг 
биосферага салбий таъсири. 
 
ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 2 соат 
талабалар сони: 80 – 90  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Ахборотли ва кўргазмали маъруза 
 
Ўқув 
машғулотининг 
режаси 
16.
 
Жамият ва табиат ўзаро муносабатларининг эволюцияси 
17.
 
Жамият  тарихининг  бешта  ижтимоий  –  иқтисодий 
фармацияга бўлиниши.  
18.
 
Фан  –  техника  инқилобининг  жамият  ва  табиатнинг  инсон 
ва атороф – муҳитнинг ўзаро муносабатига таъсири. 
19.
 
Жамиятнинг  биосферага  салбий таъсири  даражасига кўра  
босқичларга ажратилиши. 
20.
 
Атроф    муҳит  аҳоли    саломатлиги  ва  инсон    ривожини 
белгиловчи омиллардир. 
Маърузанинг  мақсади:  Жамият ва табиатга фалсафий ҳамда табиий  қарашларнинг  моҳияти;  
жамият ва  табиат ўзаро  муносабатларининг эволюцияси. 
Педагогик вазифалар: 

 
Жамият  ва  табиатнинг    ўзаро 
таъсири    эволюциясига    тушунча 
бериш. 

 
Жамиятнинг    биосферага    салбий 
таъсир    этиш  хақида    тушунча 
бериш. 

 
Атроф  –  муҳит  омиллари    аҳоли 
саломатлиги  ва  инсон  ривожини  
белгиловчи 
 
омил 
эканини  
тушунтириш. 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Инсоннинг    ижодий  имкониятлари,    унинг 
табиатни  билиш ва ўзлаштириш  қобилятларини  
асослайдилар. 

 
Инсоннинг  меҳнат  фаолияти    унинг  табиатга  
бўлган муносабатини илмий асослайдилар. 

 
Табиат  ривожининг  босқичлари    ҳақида    фикр 
билдирадилар.  
Таълим усуллари 
Кўргазмали маъруза,  тезкор сўров,  ақлий хужум 
Таълим воситалари 
Маъруза  матни,    дарслик,  ўқув  қўлланмалар,  
слайдлар,  кўргазмали қуроллар, мультимедия. 
Ўқитиш шакллари 
Оммавий, жамоавий. 
Ўқитиш шарт-шароити 
Махсус техник воситалар  билан жихозланган хона 
Мониторинг  
Тезкор сўров, савол-жавоб  
  
 
II. ТАЪЛИМНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. 
Иш босқичи 
Фаолият 
ўқитувчиники 
                талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи  

 
94 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш(5 дақ) 
1.1.  Дарснинг  аввалида  талабаларга  
маърузалар  матни  ва    топшириқларни  
тарқатадилар  (1 – илова)  
1.2.  Маъруза  мавзуси  ва  мақсадини  
айтади, 
 
талабаларнинг 
китобдан 
фойдаланишлари 
тушунтирилади.  
Маъруза кўргазмали ва ахборот шаклида 
боришини маълум қилади. 
1.1.Тинглайдилар, ѐзиб         
   оладилар    ва    маъруза  матни 
билан танишадилар. 
 
 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1. 
Мавзу 
режаси, 
 
асосий 
тушунчалар билан тушунтирилади.  
2.2.    Мультимедия шаклида  маъруза 
мавзуси тушунтирилади. 
2.1. Ўқиб тинглайдилар,  
мультимедия кўрадилар.  
3-боқич.  
Якуний 
(10 дақ) 
3.3
 
Мавзу  бўйича  якун  қилади, 
олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
 
фаолиятларида 
фойдаланадилар.  Саволларга  жавоб 
берилади. 
3.2.  Келгуси  машғулот  учун  мавзу 
―Ташқи 
муҳит 
экологик 
омилларининг  таъсир  этиш  кучи 
билан  организмда  содир  бўладиган 
ўзгаришларнинг 
ўзаро 
таъсири‖ 
берилади. 
3.3. Саволларга жавоб беради 
3.1. Саволлар беришади. 
 
3.2.  Топшириқларини  ѐзиб 
олишади. 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin