Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə34/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43

1.
 
Йўқолган ѐки йўқолиш арафасидаги турлар. Бир неча йиллар давомида 
табиатда  учратилмаган,  лекин  айрим  йиғиб  олиш  қийин  бўлган 
жойлардагина  ѐки  маданий  шароитда  сақланиб  қолиш  эҳтимолига  эга 
бўлган ўсимлик турлари.  
2.
 
Йўқолиб  бораѐтган  турлар.  Йўқолиб  кетиш  хавфи  остида  турган, 
сақланиб қолиши учун махсус муҳофаза талаб этадиган турлар. 
3.
 
Камѐб  турлар.  Маълум  кичик  майдонларда  ўзига  хос  шароитларда 
сақланиб  қолган  ва  тез  йўқолиб  кетиши  мумкин  бўлган  ва  жиддий 
назоратни талаб этувчи турлар.  
4.
 
Камайиб  бораѐтган  турлар.  Маълум  вақт  ичида  сони  ва  тарқалган 
майдонлари  табиий  сабабларга  кўра  ѐки  инсонлар  таъсири  остида 
қисқариб  кетаѐтган  турлар.  Айни  вақтда  бундай  ўсимликлар  ҳар 
томонлама назорат қилиб туришни талаб этади.  
 
  ―Қизил китоб‖нинг 1998 йилги нашрида муҳофазага олинган ўсимлик турларининг 
сони  301  га  етди.  ‖Қизил  китоб―нинг  янги  2006  йилдаги  нашрида  муҳофазага  олинган 
ўсимлик турларининг сони 305 тадир. 
Умумий  қилиб  айтганда,  ―Қизил  китоб‖нинг  моҳияти  шундаки,  улар  ўсимлик  ва 
ҳайвонот  оламининг  камѐб,  йўқолиб,  камайиб  кетиш  хавфи  остидаги  турлари  ҳақида 
тўлиқ маълумот берувчи ҳужжатдир.  
Жамоатчилик  ва  давлат  ижроия  муассасаларини  табиат  муҳофазаси  муаммосига 
жалб  қилиш  ва  турлар  генофондини  сақлаб  қолишга  ѐрдамлашиш  –  ―Қизил  китоб‖нинг 
вазифасидир.  
 
7.
 
Мустақил ишлаш тартиби. 
1-топшириқ. Адабиѐтлардан фойдаланган ҳолда заҳарли кимѐвий моддаларни 
заҳарлилигига қараб гуруҳларга ажратиб, жадвалга туширилади.  

 
330 
2- топшириқ. Турли хил тоифадаги ифлослантирувчи моддаларнинг стресс-
индексларини адабиѐтлардан фойдаланиб, жадвалга туширилади.  
 
8. Кутиладиган натижалар 
 
 
Ўқитувчи  
а ) Мавзу бўйича мақсадни 
 тушунтириш  
б ) Талабаларда қизиқиш  
уйғотиш  
в ) Янги технологик усулларни  
қўллаш 
 
Талаба 
а ) Мавзу бўйича тўла маълумот 
олиши  
б ) Талабалар билимини шакл- 
лантириши 
в ) Талабалар қизиқиш билан  
қабул қилиши
 
9.Келгуси режалар 
 
 
а ) Ўқитувчи интернетдан янги  
материал олиш учун фойдаланишни 
мукаммаллаштириши 
б ) Янгилаш ва жорий этиш  
в ) Касбий тайѐргарликни 
инсонпарварлантириш 
  
 
а) Талаба ушбу материални  
ўзлаштириши, конспект ѐзиши, мустақил 
ишлаши  
б ) Адабиѐтлар билан ишлаши  
в ) Янги технологияга ѐндашу

 
336 
 
 
    
16 - МАВЗУ 
Ҳайвонот олами, уларни муҳофаза қилиш.”Қизил китоб”га 
киритилган хайвон турлари. 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
1.
 
Инсон ва ҳайвонот олами. 
2.
 
Республика ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш. 
3.
 
―Қизил  китоб‖  га  киритилган  ҳайвонлар  ва  уларни 
кўпайтириш йўллари. 
 
Ўкув  машғулотининг  мақсади:  Ҳайвонот  дунѐси  ва  уни  муҳофаза  қилиш,  ―Қизил  китоб‖  га 
киритилган ноѐб ҳайвонлар, Ҳайвонларни ўсимликлар билан узвий боғлиқлиги. 
Педагогик вазифалар: 

 
Талабаларни Ўзбекистонда 
тарқалган ўсимликлар ва уларни 
инсон ҳаѐтидаги ўрни. 

 
Ўсимлик дунѐсини муҳофаза 
қилиш. 

 
Камайиб кетаѐтган ўсимлик 
турларини тиклаш. 

 
―Қизил китоб‖ га кирган 
ўсимликларни кўпайтириш 
 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда машгулотга оид материаллар  билан 
танишиб, иш дафтарига  таҳлил усулини  ѐзиб 
келадилар; 

 
Ҳайвонот олами ва уларни муҳофаза қилиш. 

 
Атроф – муҳитни ҳайвонот оламига таъсири. 

 
Камайиб кетаѐтган ҳайвонлар турлари билан 
танишадилар. 

 
―Қизил китоб‖ га кирган ҳайвонларни 
ўрганадилар. 
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий 
ҳужум, мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар, 
кўргазмали қуроллар,  идишлар. 
Ўқитиш шакллари 
Билимларни  чуқурлаштириш  ва  кенгайтириш, 
индивидуал ва гуруҳ бўйича ўқитиш 
Ўқитиш шарт-шароити 
Махсус лаборатория воситалари билан жихозланган 
хона 
Мониторинг  
Тезкор сўров, савол-жавоб, тест  
 
II. ТАЪЛИМНИНГ   ТЕХНОЛОГИК   ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
Ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
 
     
 
  1.1.  Мавзуни  мақсади,  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади (1- илова). 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
1.1.Тушунчаларини 
айтадилар. 
1.2. 
Саволлар 
берадилар  
1.3.Талабалар 
жавоб 
берадилар, 
1.4. 
Жадвал 
устунларини 
тўлдиради 
ва 
муҳокамада  иштирок 

 
337 
 
хатоларини тўғрилайди. 
1.4.а    1.4.    Талабаларга    «Ақлий  хужум»  усули 
бўйича  тезкор ва аниқ тушунтирилади 
(2-илова) 
 
тушунчаларга 
 
изохларни  
тўғрилайди  ва  саволларга  жавоб  қайтаради. 
1.5.   Тушунчаларга  изохларни тўғрилайди ва 
саволларга жавоб қайтаради. 
этади. 
 
 
 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1. 
Талабаларга 
ҳайвонот 
дунѐси, 
муҳофаза 
қилиш, 
камайиб 
кетаѐтган 
ҳайвонлар турларини  тиклаш бўйича ўқув 
материаллар    берилади  ва  талабаларга  иш 
бошлашни таклиф этадилар;   
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув 
материаллари      (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалар) 
дан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади. 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади.    
2.1. Саволлар беради. 
2.2. 
Ҳайвонларни 
муҳофаза 
қилишни 
таснифлайди;  
2.3. 
Ҳайвонлар 
турларини  камайиши 
сабабларини 
ўрганадилар; 
2.4. 
Ҳайвонот 
оламини 
атроф 
– 
муҳит 
билан 
боғлиқлигини 
ўрганадилар; 
2.5.  Тест  саволларига  
жавоб берадилар. 
  
3 – босқич. 
Якуний 
(10 дақ.)  
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади.   
3.2. Мустақил иш учун мавзу йўқ.   
3.3.  Келгуси  машғулот  учун  мавзу.  ―Орол 
денгизи  ва  Орол  бўйи  экологияси‖ 
берилади.  
3.4. Саволларга жавоб беради. 
3.1. 
Саволлар 
беришади. 
3.2. 
Топшириқларини 
ѐзиб олишади.  
 
 
1-илова 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
1. Камѐб турлар деб нимага айтилади? 
2. Йўқолиб борадиган турлар? 
3. Қизил китобга киритилган ноѐб ҳайвонлар? 
4. Камѐб ҳайвонлар турларини кўпайтириш йўллари? 
5. Ўзбекистонда муҳғофаза қилинадиган худудлар? 
6.
 
Ҳайвонлар мувозанати деб нимага айтилади? 
7.
 
Ўзбекистоннинг давлат қўриқхоналари? 
8.
 
Биохилма – хиллик нима? 
 
 
2-илова 
АҚЛИЙ ХУЖУМ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 

 
338 
1. Инсонларнинг ҳайвонот дунѐсига таъсири? 
2. Ҳайвонлар турларини камайиши ҳақида тушунча? 
3. Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш қонуниятлари? 
4. ―Қизил китоб‖ га кирган ҳайвонлар турлари? 
5. Ўзбекистон худудида муҳофаза қилинадиган қўриқхоналар? 
 
 
3 – илова 
 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
 
Кизил китобнинг  хаѐвонот  дунѐсини  Ўзбекистон  Фанлар  Академиясининг  
қайси институт зиммасига  юклатилсин 
д)
 
―геология‖ институти 
е)
 
―зоология ва паразитология‖ институти 
ж)
 
―Микробиология инстиути‖ 
з)
 
А ва Б жавоблар 
и)
 
Т.Ж йук 
2. Қизил китобнинг моҳияти нима ва у қандай хужжат? 
а) Йўқолиб ва йўқолиш арафасидаги турлар ҳақида маълумот берувчи китоб 
б) Улар наботот ва ҳайвонот оламининг ноѐб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги 
турлар ҳақида маълумот берувчи ҳужжатдир  
в) Йўқолиб бораѐтган турлар ҳақидаги ҳужжатдир   
г) Ноѐб турлар ва тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва жиддий назоратни талаб 
этувчи турлар ҳақида ҳужжат 
д) Тўғри жавоб йўқ   
3. Қизил китобнинг вазифаси?  
а)
 
Барча наботат оламини асрашдан иборат  
б)
 
Жамоатчилик  ва  давлат  ижроия  муассасаларини  табиатни  муҳофаза  қилиш 
муаммосига  жалб  этишда  ва  турлар  генофондини  сақлаб  қолишга 
кўмаклашишдан иборат   
в)
 
Барча ҳайвонот оламини асрашдан иборат  
г)
 
Барча ўсимлик оламини асрашдан иборат  
д)
 
Тўғри жавоб йўқ 
4.
 
Ўзбекистонда ―Қизил китоб‖ га киритилган ноѐб ўсимлик ва ҳайвон 
турларининг рўйҳатини аниқланг? 
а) Анжир, жийда, чинор, илон бургут 
б) Гепард, қоплон, узун думли сув бургути 
в) Бузе лоласи, итоғли, баргизут  
г) Маллабош лочин, мармарўрдак, лочин 
д) Тўғри жавоб йўқ
 
5.
 
Ўзбекистон ҳудудида қанча маҳсус муҳофазага олинган табиий худулар бор. 
Улар нечта қўриқхона, нечта миллий боғ ѐки ҳалқ боғлари?  
а) 26 табиий худуд, 9 та қўриқхона, 4 та миллий боғ ѐки халқ боғлари 
б) 17 табиий худуд, 9 та қўриқхона, 2 та миллий боғ ѐки халқ боғлари 
в) 42 табиий худуд, 7 та қўриқхона, 1 та миллий боғ ѐки халқ боғлари 
г) 20 табиий худуд, 5 та қўриқхона, 10 та миллий боғ ѐки халқ боғлари 
д) 30 табиий худуд, 7 та қўриқхона, 10 та миллий боғ ѐки халқ боғлари
 
6.
 
Бадай – тўқай қўриқхонаси майдонини аниқланг?  
а) 35256 
 
б) 6481 
 
в) 29000 
 

 
339 
г) 111,000 
д) 8900
 
7.
 
Хисор тоғ ўрмон қўриқхонаси майдонини аниқланг? 
а) 35256
 
б) 76889 
 
в) 18600
 
г) 35600  
д) 29000
 
8.
 
 Зомин тоғ ўрмон қўриқхонасининг майдони? 
а) 29000
 
б) 15600
 
в) 18600
 
г) 35600  
д) 29000
 
 
 
 
  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
340 
 
                                                                                                                Илова 
                                       Бахолаш мезони №4 
 
№ 
             Мавзу бўйича саволлар 
Балл 

Тупроқда ўз – ўзини тозалаш жараѐни нима? 
Тупроқда органик моддалар қандай парчаланади? 
0,5 

 Тупроқни инсон ҳаѐтидаги ўрни? 
Гигиеник жиҳатдан тупроқ неча гуруҳга бўлинади? 
0,5 

Атмосфера ҳавоси орқали тупроқни ифлосланиши? 
Тупроқнинг гигиеник аҳамияти? 
0,5 

Фан ва техника тараққиѐтининг тупроққа таъсири? 
0,5 

Кимѐвий  саноат  маҳсулотларини  ҳалқ  ҳўжалигидаги  аҳамияти. 
Заҳарли кимѐвий моддаларни ишлатиш усуллари? 
0,5 

Заҳарли кимѐвий моддаларни биологик жиҳатдан фаоллиги? 
 Кимѐвий 
таркибига  кўра  пестицидлар  қандай  гуруҳларга 
бўлинади? 
0,5 

Пестицидларни нафас йўллари орқали организмга таъсири? 
Захарли кимѐвий моддаларни гигиенаси нима? 
0,5 

Захарланиш  қандай  жараѐн?      Пестицидларни  ташқи  муҳит  билан 
алоқадорлиги? 
0,5 

Ҳайвонларни инсон ҳаѐтида тутган ўрни? 
Ўзбекистон ҳайвонот оламини ҳозирги тутган ўрни? 
0,5 
10 
―Қизил китоб‖ га кирган ҳайвонлар? 
Ўзбекистондаг қўриқхоналар қайерларда жойлашган? 
0,5 
11 
Ўзбекистонда  муҳофаза  қилинадиган  ҳудудлар?      Йўқолиб  кетган 
турлар? 
0,5 
12 
Ўзбекистонни биринчи ―Қизил китоб‖ и қачон нашр қилинган? 
Табиатда ҳайвонлар роли? 
0,5 
13 
.Камѐб турлар деб нимага айтилади?     Йўқолиб борадиган турлар? 
 
0,5 
14 
Қизил китобга киритилган ноѐб ҳайвонлар? 
 Камѐб ҳайвонлар турларини кўпайтириш йўллари? 
0,5 
15 
Ўзбекистонда муҳғофаза қилинадиган худудлар? 
Ҳайвонлар мувозанати деб нимага айтилади? 
0,5 
16 
Ўзбекистоннинг давлат қўриқхоналари? 
Биохилма – хиллик нима? 
0,5 
17 
―Ақлий хужум‖ методи 
0,5 
18 
Мавзу бўйича тест саволларига жавоблар 
0,5 
Жами   

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
341 
Мавзу: Ҳайвонот олами, уларни муҳофаза қилиш.  
Қизил китобга киритилган ҳайвонлар. 
(ўқув-услубий қўлланма) 
1. Дарснинг мақсади. 
        Ҳайвонот 
дунѐси,  уни  муҳофаза  қилиш.  Табиатда  ҳайвонларнинг  ўрни. 
Ҳайвонларнинг ўсимликлар билан биотик алоқада бўлиши. Инсон таъсири остида ҳайвон 
турларини камайиб кетиши. Қизил китобга киритилган камѐб ҳайвонларни кўпайтириш.  
 
2. Дарснинг вазифаси. 
         Инсон ва ҳайвонот олами. Атроф-муҳитни ҳайвонот оламига таъсири. Ўзбекистонда 
тарқалган ҳайвонлар, уларни инсон ҳаѐтидаги ўрни. Камайиб кетаѐтган ҳайвон турларини 
тиклаш.  Ўзбекистондаги  қўриқхоналар,  уларнинг  аҳамияти  тўғрисида  талабалар  билим 
оладилар.  
 
3.Ўқув жараѐниниг мазмуни. 
1.Ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилишдаги муҳим хужжатнинг аҳамияти;  
2.Қизил китобга киритилган ҳайвонлар; 
3.Ўзбекистонда махсус муҳофазага олинган худудлар; 
4.Давлат қўриқхоналари; 
5. Ҳайвонларнинг табиатда тутган ўрни;  
6.Ҳайвонларнинг табиатда камайиб кетишининг асосий сабаблари.  
7.Ўзбекистонда ҳайвонот оламининг камайиб кетиш сабаблари; 
8. Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар;  
9. Республикадаги ―Жайрон‖ экомаркази. 
 
4. Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси - метод, форма(шакл), восита, усул, 
назорат, баҳолаш.  
а ) Дарснинг тури-суҳбат. 
б ) Метод - Блиц ўйин; Бумеранг; Вертушка.  
в) Форма (шакл) – гуруҳ. 
г) Восита – доска, тарқатма материал, жадвал,графиклар. 
д) Усул - нутқли.  
е) Назорат - кузатиш.  
ж) Баҳолаш - ўз-ўзини  баҳолаш, умумий баҳолаш. 
 
5. Метод - Бумеранг,Вертушка. 
 
    Талабалар  кичик  гуруҳларга  бўлинади  ва  уларга  материал  тарқатилади.  Ҳар  бир  гуруҳ 
ўз фикрларини баѐн қилади ва гуруҳлар орасида савол-жавоб бўлади. 
 
1-гуруҳга вазифа 
1.Ўзбекистонда ҳайвонот оламининг ҳолати. 
2.Ўзбекистоннинг биринчи қизил китоби қачон нашр қилинган?  
3.Қўриқхона деганда нима тушунилади? 
 
2-гуруҳга вазифа 
1.Қизил китобга кирган ҳайвон турлари. 
2.Ҳайвонларнинг табиатда тутган ўрни. 
3 Ҳайвонларни муҳофаза қилишга доир тадбирлар. 
 
3-гуруҳга вазифа 
1.Қизил китоб деганда нима тушунилади? 
2. Камѐб ҳайвонлар турларини кўпайтириш йўллари. 
3.Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳайвонларнинг тутган ўрни.  

 
342 
 
4-гуруҳга вазифа. 
1.Ўзбекистонда нечта қўриқхона бор? 
2. Биринчи давлат қўриқхонаси қачон ташкил қилинган?  
3. Йўқолиб бораѐтган ҳайвон турлари.  
 
Вертушка методи. 
        Бу тренингда 3 та ѐки 4 та гурухга материал тарқатилади ва хар бир гурух якка холда 
белгилайди.  Кейин  бу  материал  гурухларга  аралаштириб  берилади  ва  яна  қайтадан 
белгиланади.  Кейин  бу  тадбир  3  ѐки  4  марта  айлангандан  сўнг  ўқитувчи  ва  талабалар 
ўртасида мухокама  қилинади.   
 
Ўзбекистон ҳудудидаги қўриқхоналар 
 
Номи  
Ташкил 
қилинган йили 
Қайси 
вилоятда 
жойлашган 
Қўриқхона 
майдони, 
гектар  
Мухофаза 
қилинадиган 
ва 
ўрганиладиган 
хайвон 
турлари. 
 
 
 
 
 
 
6.
 
Мустақил бажариш учун вазифалар. 
Объектларни ўрганиш : Хайвонот олами, уни муҳофаза қилиш.  
  
Ўрни  келганда  шуни  айтиш  керакки,  ўлкамиз  ўсимлик  оламига  бой  бўлибгина 
қолмай, балки хайвонот оламига ҳам бойдир. Биздаги мавжуд чўлу-адирларимизда, тоғу-
яйловларимизда,  тўқайзору–сув  ҳавзаларида  турли–туман  ўзига  хос  ҳайвон  турлари 
мавжуд бўлиб, буларнинг ҳаммаси биргаликда маълум бир экотизимларни ҳосил қилади. 
Инсонларнинг 
кундалик 
ҳаѐтида 
ҳайвонларнинг 
тутган 
ўрни, 
аҳамияти 
ўсимликларникидан  кам  эмас.  Улар  бизни  озиқ-овқат  (гўшт,  сут,  ѐғ,  мой,  тухум,  балиқ 
маҳсулотлари  ва  ҳ.),  кийим–кечак,  доривор  моддалар  билан  таъминлайди,  қишлоқ 
хўжалиги,  транспорт,  илмий-тадқиқот  ишларида,  тиббиѐтда  тажрибалар  ўтказиш 
кабиларда  фойдаланилади.  Хайвонлар  ўсимликлар  билан  доимо  биотик  алоқада  бўлиб, 
уларни  чанглатишда,  мева  уруғларини  бошқа  жойларга  тарқалишида,  яъни 
ўсимликларнинг территориал тарқалишида қатнашади.  
 
Сўнгги  бир  қанча  ўн  йиллар  давомида  она  табиатимизнинг  ранг-  баранглигига 
каттагина зарар етказилди. Ўзбекистон Республикаси ―Қизил китоби‖да (11-том, 2003 й.) 
кўрсатилганидек,  сўнгги  ўн  йиллар  давомида,  табиатдан  фойдаланишнинг  кучайиши 
натижасида кўплаб ҳайвон турлари инсон таъсири остида қолиб, уларнинг яшаш жойлари, 
сони  қисқарди.  Айримлари  эса  бутунлай  йўқ  бўлиб  кетди.  Жумладан,  Турон  йўлбарси, 
гепард, Туркман қулони, Орол сулаймон балиғи каби ҳайвонлар умуман йўқ бўлиб кетди. 
Сиртлон, қоплон, тўхта тувалоқ, Сирдарѐ ва Амударѐнинг кичик ва катта курак бурунлари 
кабилар  йўқ  бўлиб  кетиш  арафасида  турибди.  Устюрт  ва  Бухоро  қўйлари,  морхўр, 
қорақулоқ, Марказий Осиѐ қундузи, оқбош ўрдак, вишилдоқ оққуш, мармар чуррак, йўрға 
тувалоқ,  Фарғона  қум  калтакесакчаси,  айрим  моллюска  ва  ҳашаротлар  йўқ  бўлиб  кетиш 
хавфи  остида.  Кўплаб  ҳайвон  турларининг  сони  узлуксиз  камайиб  бормоқда,  сабаби, 
ҳудудларнинг  хўжалик  мақсадларида  ўзлаштирилиши,  атроф-муҳитниг  ифлосланиши, 
биологик ресурслардан меъѐрсиз фойдаланишдир. 
 
Охирги ўн йиллар мобайнида суғориладиган майдонларни кенгайтириш мақсадида 
Мирзачўл  ва  Жиззах,  Қарши  ва  Сурхон-Шеробод  чўллари,  Фарғона  водийсининг 
марказий қисми, Тянь-Шань ва Помир-Олой тизмаларининг ғарбий этакларидаги адирлар 
ўзлаштирилди.  Суғориш  туфайли  ўзлаштирилган  ҳудудларда  экологик  вазият  ўзгарди. 
Кўплаб  чўл  хайвонларининг  сони,  масалан,  жайрон,  йўрға,  тувалоқ  каби  хайвонлар 

 
343 
ареалининг  қисқариши  бунинг  далилидир.  Тўқайзорларнинг  кесиб  ташланиши 
натижасида    бу  жойларда  яшовчи  Бухоро  буғуси,  тустовуқ  ва  бошқа  эндемик  кенжа 
турлар  яшаш  жойларининг  кескин  қисқаришига  олиб  келди.  Жанубий  Оролбўйида 
экологик вазиятнинг ўзгариши натижасида Амударѐ дельтасида вишилдоқ оққуш, пушти 
ва жингалак сақоқуш,  қорабузов ва бошқа камѐб қушларнинг жойи, орнитология нуқтаи 
назаридан муҳим аҳамиятга эга бўлган ботқоқликлар бугунда ўз мохиятини йўқотди. Тоғ-
кон  саноатининг  тезкорлик  билан  ривожланиши  дарахт  ва  буталарнинг  кесилиши, 
чорвачиликда  яйловлардан  хаддан  ташқари  кенг  фойдаланиш  натижасида  барча  тоғ 
экотизимларининг  ўзгариши ҳамда  умуртқасиз  хаѐвонларнинг  яшаш  жойлари  йўқ  бўлиб 
кетишига сабаб бўлмоқда.  
            Республикамиздаги  мавжуд  қўриқхоналарда  ―Қизил  китоб‖га  киритилган  Бухоро 
буғуси,  морхўр,  Қизилқум  архари  каби  ҳайвонлар,  йиртқич  қушлар  ва  хашаротлар 
мухофаза остига олинган. 
            Камѐб  хайвонлар  турларини  кўпайтириш  республика  маркази  (Бухоро  вилояти) 
олиб бораѐтган изланишлари  камѐб ва  йўқ бўлиб кетаѐтган хайвонларни ярим тутқунлик 
шароитида  кўпайтириш,  уларни  сақлаб  колиш,  сонини  тиклашга  бағишланган.  Бундан 
ташқари,  бу  ерда  республика  ―  Қизил  китоби‖га  ҳамда  ҳалқаро  қизил  китобларга 
киритилган жайрон, йўрға тувалоқ, қулон, Пржевальский оти каби турларни кўпайтириш 
ва қўриқлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 
            Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат бионазорати бош бошқармаси,  
ЎзР  ФА  Зоолгия  институти  олимлари  томонидан  йўқ  бўлиб  кетиш  ҳавфи  остидаги 
қушларни  сунъий  шароитда  кўпайтириш  ва  табиатга  қўйиб  юбориш  ишлари  амалга 
оширилмоқда. 
            Ўзбекистоннинг  биринчи  ―Қизил  китоби‖  1983  йилда  нашр  этилган  бўлиб,  унга 
умуртқали  хайвонларнинг  63  тури  киритилган  эди.  ―Қизил  китоб‖нинг  янги  нашрига  (II 
том,  ҳайвонот  олами,  2003  й.)  сут  эмизувчиларнинг  23  тури,  қушларнинг  48  тури, 
судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, ҳалқасимон чувалчангларнинг 3 
тури, моллюскаларнинг 14 тури, бўғимоѐқлиларнинг 61 тури киритилган. 
           Турларнинг табиатда йўқ бўлиб кетиш ҳавфи тоифалари қуйидагича: 
           0-йўқ  бўлиб  кетган  турлар.  Мамлакатда  йўқ  бўлиб  кетган  ѐки  мамлакат  ѐввойи 
табиатида йўқ бўлиб кетган деб белгиланиши мумкин. 
           1-хавфли  холатдаги  турлар.  Бутунлай  йўқ  бўлиб  кетиш  арафасидаги  ѐки  йўқ 
бўлиб кетаѐтган деб белгиланади. 
           2-заиф  турлар.  Заиф  тоифасига  мансуб  турнинг  хаѐтий  кўрсаткичлари  торайиб 
бораѐтган  ѐки  жуда  ўзгарувчан  холатда  бўлса,  у  ―қисқариб  бораѐтган‖,  турнинг  хаѐтий 
кўрсаткичлари чекланган бўлса, у ―табиатан камѐб‖ деб белгиланади. 
           3-йўқ  бўлиб  кетиш  эхтимолига  яқин.  Турнинг  хаѐтий  кўрсаткичлари  яшаб 
қолиши учун таҳдид поѐнидан нисбатан узоқ бўлиб, аммо ноаниқ давр мобайнида унинг 
шу даражага етиш эхтимоли мавжуд бўлган холдаги тур белгиланади. 
           4-маълумотлар танқис-тоифаси мақоми бўйича ноаниқ ва йўқ бўлиб кетиш холати 
тоифаларига мансуб бўлмаган турларни ўз ичига олади.  
 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin