Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə36/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43

                                             
 
 
 
 
 

 
352 
 
Muammoli vaziyatlar 
 
 
Tuproq  qoplamasida  paydo  bo’ladigan  o’zgarishlarda  faqatgina  tabiiy  ko’rinishgina 
bo’lib  qolmay,  balki  bu  o’zgarishlarga  aholining  katta  ta'siri  bor  bo’lib,  yеrlarni  o’zlashtirish, 
katta joylarda daraxtlar ekib o’rmonchilik qilish, sanoat korxonalari qurish, uy-joylar barpo etish, 
yеrlarni  mеlioratsiyasini  yaxshilash  juda  ko’p  organik  va  minеral-o’g’itlar,  pеstitsidlar 
tuproqning mеxanik  tuzilishni, tarkibini,  fizik,  kimyoviy va biologik  xususiyatlarini o’zgartirib 
yuboradi. 
 
Hozirgi  vaqtda  fan-tеxnika  taraqqiy  etayotgan  davrda  juda  ko’p  miqdorda  tuproqqa 
chiqindilar tashlanmoqdaki, buning oqibatida insonlar salomatligiga katta putur еtkazilmoqda. 
 
 
 
 
 
 
Adabiyotlar: 
 
1.A.To’xtaеv Ekologiya. T., ―O’qituvchi‖., 1998y.  
2.Yu.Shodimеtov Ijtimoiy ekologiyaga kirish. T., «O’qituvchi‖, 1994y. 
3.G.V.Stadnitskiy, A.I.Rodionov Ekologiya. Moskva., «Visshaya shkola‖.,1988y. 
4.Sh.Otaboеv, M.Nabiеv Inson va biosfеra. T., ―O’qituvchi‖, 1995y. 
5.―O’zbеkistonda  atrof-muhitni  himoya  qilish  va  tabiiy  rеsurslardan    foydalanish‖.,  O’zR 
tabiat muhofazasi Davlat qo’mitasining ma'ruzalari. T., 1993y. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
353 
    
17 - МАВЗУ 
Орол денгизи ва Орол бўйи экологияси 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
1.
 
Орол  денгизи  ва  Орол  минтақасидаги  экологик 
ҳолатларни келиб чиқиши. 
2.
 
Орол денгизи қуришининг иқлимга таъсири. 
3.
 
Орол  денгизи  қуришини  халқ  саломатлигига  салбий 
таъсири. 
 
Ўкув машғулотининг мақсади: Талабаларни Орол денгизи ва Орол минтақасидаги экологик 
ҳолат, унинг иқлимга, инсон, ўсимлик ва ҳайвонот оламига таъсири. 
Педагогик вазифалар: 

 
Орол денгизининг қуриш 
сабаблари. Унинг иқлимга салбий 
таъсири. 

 
Орол бўйи вилоятларида ўсимлик 
ва ҳайвонот оламининг аҳволи. 

 
Орол денгизини сақлаб қолиш. 

 
Орол атрофида чўлланиш 
жараѐнини тўҳтатиш. 

 
Орол денгизининг қуришида 
инсон омилининг сальбий 
таъсирлари тушунтирилади. 
 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда машгулотга оид материаллар  билан 
танишиб, иш дафтарига  таҳлил усулини  ѐзиб 
келадилар; 

 
Орол бўйидаги экологик ҳолатни минтақа 
аҳолисининг соғлигига таъсири. 

 
Ўсимлик ва ҳайвонот оламига таъсири. 

 
Чўлланиш жараѐнини ривожланишига 
таъсирини ўрганадилар. 

 
Орол минтақасини атрофидаги халқ соғлигига 
таъсирини асослайдилар. 
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий 
ҳужум, мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар, 
кўргазмали қуроллар,  идишлар. 
Ўқитиш шакллари 
Билимларни  чуқурлаштириш  ва  кенгайтириш, 
индивидуал ва гуруҳ бўйича ўқитиш 
Ўқитиш шарт-шароити 
Махсус лаборатория воситалари билан жихозланган 
хона 
Мониторинг  
Тезкор сўров, савол-жавоб, тест  
 
II. ТАЪЛИМНИНГ   ТЕХНОЛОГИК   ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
Ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
  1.1.  Мавзуни  мақсади,  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
1.1.Тушунчаларини 
айтадилар. 
1.2. 
Саволлар 
берадилар  
1.3.Талабалар 
жавоб 
берадилар, 
1.4. 
Жадвал 

 
354 
 
     
 
 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади (1- илова). 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
хатоларини тўғрилайди. 
1.4.а    1.4.    Талабаларга    «Ақлий  хужум»  усули 
бўйича  тезкор ва аниқ тушунтирилади 
(2-илова) 
 
тушунчаларга 
 
изохларни  
тўғрилайди  ва  саволларга  жавоб  қайтаради. 
1.5.   Тушунчаларга  изохларни тўғрилайди ва 
саволларга жавоб қайтаради. 
устунларини 
тўлдиради 
ва 
муҳокамада  иштирок 
этади. 
 
 
 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1. 
Талабаларга 
Орол 
денгизининг 
қуриши,  Орол  бўйи  минтақасидаги  инсон, 
ўсимлик  ва  ҳайвонот  оламининг  экологик 
ҳолатига  салбий  таъсир  кўрсатиши  ҳақида  
ўқув материаллар  берилади ва талабаларга 
иш бошлашни таклиф этадилар;   
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув 
материаллари      (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалар) 
дан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади. 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади.    
2.1. Саволлар беради. 
2.2.  Орол  ва  Орол 
бўйи 
экологик 
ҳолатини 
таснифлайдилар;  
2.3.  Инсон,  ўсимлик 
ва  ҳайвонот  оламига 
Орол 
денгизининг 
қуришини 
ўрганадилар; 
2.4. 
Орол  бўйида 
яшовчи  ҳалқларнинг 
саломатлигига 
таъсирини 
ўрганадилар; 
2.5.  Оролни  тиклаш 
йўлларини 
ўрганадилар. 
2.6.  Тест  саволларига  
жавоб берадилар. 
  
3 – босқич. 
Якуний 
(10 дақ.)  
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади.   
3.2. Мустақил иш учун мавзу йўқ.   
3.3. Келгуси машғулот учун мавзу. ―Табиий 
муҳит 
ҳолатини 
назорат 
қилиш 
мониторинги. 
Экологик 
экспертиза‖ 
берилади.  
3.4. Саволларга жавоб беради. 
3.1. 
Саволлар 
беришади. 
3.2. 
Топшириқларини 
ѐзиб олишади.  
 
 
1-илова 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 

 
355 
1. Орол денгизининг қуриш сабаблари? 
2. Чўлланиш нима? 
3. Орол денгизининг қуришининг иқлимга таъсири? 
4. Орол атрофидаги экологик ҳолатни қандай баҳоланади? 
5. Орол денгизини сақлаб қолиш мумкинми? 
6. Оролнинг қуриган қисмидан қандай моддалар кўтарилади? 
7. Орол атрофида ўсимлик дунѐсининг ҳолати қай ҳолатда? 
8. Экологик ҳалокат деб нимага айтилади? 
2-илова 
АҚЛИЙ ХУЖУМ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
1. Инсоннинг Орол денгизининг қуришига таъсири? 
2. Орол атрофида яшовчи ҳалқларнинг соғлигига денгиз қуришининг таъсирини? 
3. Орол денгизи ва Орол экологиясининг минтақада яшовчи аҳолига таъсири? 
4. Чўлланиш қандай пайдо бўлади? 
5. Орол минтақасида ичимлик сув муаммоси? 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
 
Орол  денгизи  илгари  вақтда  дунѐдаги  энг  катта  ички  денгизлардан  бири 
ҳисобланиб ундан нима учун фойдаланишган? 
к)
 
Транспорт мақсадида  
л)
 
Овчилик мақсадида 
м)
 
Транспорт, балиқчилик ва овчилик мақсадида  
н)
 
Балиқчилик мақсадида  
о)
 
А ва Д 
2.  Қадимги  тарихий  даврда  Орол  денгизининг  сув  сатх  майдони  қанча  бўлганлигини 
аниқланг? 
а)
 
3000 км
2
 
б)
 
3500 км
2
   
в)
 
4000 км
2
  
г)
 
4500 км
2
 
д)
 
2000 км
2
 
3. Қадимги тарихий даврда Орол денгизининг сув ҳажми қанча бўлганлигини аниқланг? 
а)
 
50 – 100 км
3
 
 
б)
 
100 – 200 км
3
 
 
в)
 
100 – 150 км
3
  
 
г)
 
200 км

д)
 
200 – 250 км
3
  
 
4. Оролнинг қуриш сабаби нотўғри кўрсатилган жавобни белгиланг?  
а)
 
Дехқончиликнинг ривожланиши  
б)
 
Қайтмас сувлар 
в)
 
Ерни шўрланиши   
г)
 
Сирдарѐ ва Амударѐ қуйиладиган сувни пасайиши    
д)
 
Иқлим ўзгариши 
5. Орол денгизининг сув сатхи 1961 йилга нисбатан қанчага камайди? 
а) 15 метр  
б) 10 метр 
в) 16,8 метр   
г) 17,1 метр 

 
356 
д) 13 метр 
6. 1961 – йилга нисбатан Орол денгизининг ҳажми неча марта камайиб кетди?  
а)
 
4 марта  
б)
 
2,5 марта   
в)
 
3 марта  
г)
 
3,5 марта  
д)
 
1,5 марта  
7.
 
1961 йилга нисбатан Орол денгизининг юзаси неча марта камайиб кетди?  
а) 1 марта 
б) 1,5 марта 
в) 2 марта 
г) 3 марта 
д) 4 марта
 
8.
 
1961 йилга нисбатан Орол денгизининг шўрланиши қанчага ортиб кетди?  
а) 9 – 10 гр/л – 20 – 25 гр/л 
 
б) 5 – 6 гр/л – 34 – 37 гр/л 
 
в) 9 – 10 гр/л – 34 – 37 гр/л
 
г) 10 – 20 гр/л 
д) 5 – 30 гр/л
 
9.
 
Ҳозирги кунда Орол денгизининг сатҳи қанчага камайиб кетди? 
а) 1 метр
 
б) 1 – 1,5 метр
 
в) 3 метр
 
г) 2 – 2,5 метр 
д) 2 метр 
10.
 
 Ҳозирги кунда Орол денгизининг қирғоғида чизиғи қанчага пасайиб кетди? 
а) 50 – 60 км гача 
 
б) 40 – 50 км гача
 
в) 60 – 80 км гача
 
г) 60 – 65 км гача 
д) 70 – 80 км гача 
 
 
 
  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
357 
 
ФСМУ –технологияси 
Мавзу:Орол ва Орол бўйи экологияси 
 
Ф-фикрингизни баѐн этинг 
С- фикрингиз баѐнига сабаб кўрсатинг 
М- кўрсатган сабабингизни исботловчи далил кўрсатинг. 
У- фикрингизни умумлаштиринг 
 
Умумий вазифа: 
Гуруҳлар кичик гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир гуруҳ ўз фикр ва далилларини 4 та 
босқич билан ѐзишади. Кичик гуруҳлар ѐзган фикрларини ҳимоя қилади.Терининг 
ўкитувчи томонидан фикрлар умумлаштирилади. 
 Масалан: 1 та гуруҳ жавоби. 
Ф- Марказий Осиѐда суғориладиган деҳқончиликда сув ресурсларидан асоссиз ва ноўрин 
фойдаланиш натижасида Орол ва Орол бўйи муаммоси вужудга келди. Ерларнинг қайта 
шўрланиши ва сувнинг яроқсизлиги кучайиб бормоқда, ўсимликлар хомашѐсидан 
фойдаланиш,чорвони бетартиб ўтлатиш,табиий манзарага рекрацион тазйиқ 
республикадаги экотизмларнинг маҳсулдорлигини камайишига олиб келди. 
С- Орол денгизи илгари вақтда дунѐдаги энг ката ички денгизлардан бири 
ҳисобланиб,ундан балиқчилик балиқчилик, овчилик, транспорт ва рекрацион мақсадларда 
фойдаланилар эди. Денгиз сув режимини унга қўйилидиган Амударѐ, Сирдарѐ, ер остки 
сувлари ҳамда атмосфера ѐғинлари тутиши ва юзидан сувнинг буғланиши ташкил этади 
Қадимги тарихий даврларда денгиз сатҳининг 1,5-2 м ўзгариши табиий иқлим 
хусусиятлари Билан боғлиқ бўлиб, сувнинг ҳажми 100-150 куб.км, сув сатҳи майдони 
4000 кв.км. ни ташкил этган. 
 
Суғориладиган деҳқончиликни ривожланиши натижасида суғоришга 
фойдаланиладиган қайтмас сувлар ва қурғоқчилик йиллари Амударѐ ва Сирдарѐнинг 
дельтасига қўйиладиган сув миқдори камайди. 
М- Ҳозирги вақтда денгизнинг сатҳи 1961 йилга нисбатан 16,8 м.га пасайди. 1994 йил 36,6 
м.Бунда дангизнинг ҳажми уч марта, юзаси эса икки марта, шўрланиш даражаси 9-10 ч/л 
дан 34-37 ч/л га ортди. 
 
Ҳозирги кунда денгиз сатҳининг пасайиши йилига 80-110 см.ни ташкил этмоқда. 
Қирғоқ чизиғи 60-80км.пасайиб,ечилиб қолган ерлар 23 минг кв.км.ни ташкил 
этади.Амударѐ ва Сирдарѐнинг қуйи оқимларида сувнинг сифати ѐмонлашди ҳамда ичиш 
учун яроқсиз бўлиб қолди. Экологик тизимлар, ўсимлик ва ҳайвонлар чуқур инқирозга 
учраяпти. 
У- Умумлаштириш. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
358 
 
Мавзу: Орол денгизи ва Орол бўйи экологияси 
(ўқув-услубий қўлланма) 
1.
 
Дарснинг мақсади. 
Орол  денгизи  ва  Орол  минтақасидаги  экологик  ҳолат,  унинг  иқлимга,  инсон, 
ўсимлик  ва  ҳайвонот  оламига  таъсирини  талабаларга  ўргатиш  ва  тушунча  ҳосил 
қилиш. 
 
2.
 
Дарснинг вазифаси. 
Орол денгизининг қуриш сабаблари, иқлимга салбий таъсири, Орол ва Орол бўйида 
жойлашган  вилоятларда  ўсимликлар  ва  ҳайвонот  оламининг  аҳволи,  Орол  денгизини 
сақлаб қолиш, чўлланиш жараѐнини тўхтатиш, Оролнинг қуришига инсон омилининг 
салбий таъсири тушунтирилади. 
 
3.
 
Ўқув жараѐнининг мазмуни.  
1.
 
Орол денгизи ва Орол минтақасидаги экологик ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари
2.
 
Орол денгизи қуришини халқ саломатлигига таъсири; 
3.
 
Орол қуришининг чўлланиши жараѐнига таъсири; 
4.
 
Минтиқада экологик вазиятнинг кескинлашув сабаблари; 
5.
 
Сувларнинг юқори даражада минераллашуви сабаблари; 
6.
 
Орол денгизига дарѐ сувларини қуйилишининг камайиш сабаблари; 
7.
 
Орол денгизи ва унга яқин жойлардаги ўсимлик ва ҳайвонат дунѐсининг экологик 
ҳолатини бузилиши сабаблари; 
8.
 
Орол денгизини қуриш сабаблари; 
9.
 
Оролни сақлаш йўллари. 
 
4.
 
Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси. (БУМЕРАНГ)  
 
5.
 
Бумеранг методи: 
Талабалар кичик гуруҳларга бўлинади ва уларга материал тарқатилади. Ҳар қайси 
гуруҳ ўз фикрларини баѐн қилади ва гуруҳлар орасида савол – жавоблар кетади.  
1-
 
гуруҳга саволлар. 
1.
 
Оролнинг қуриш сабаблари. 
2.
 
Орол денгизининг сув сатхи. 
3.
 
Орол денгизининг ҳозирги ҳолати. 
 
2-
 
гуруҳга саволлар 
1.
 
Орол бўйидаги экологик ҳолат. 
2.
 
Орол денгизининг иқлимга таъсири. 
3.
 
Орол денгизини сақлаб қолиш мумкинми? 
 
3-
 
гуруҳга саволлар  
1.
 
Чўлланиш нима? 
2.
 
Оролнинг қуриши  атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатади? 
3.
 
Орол бўйи минтақасидаги ўсимлик ва ҳайвонат  оламининг аҳволи. 
 
4-
 
гуруҳга соволлар  
1.
 
Экологик ҳолат деб нимага айтилади? 
2.
 
Оролнинг қуриган қисмидан қандай моддалар кўтарилади? 
3.
 
Орол денгизи майдони неча марта қисқарган? 
 
        5-гуруҳга саволлар  

 
359 
1. Орол денгизини қуриган майдонидан бир йилда қанча туз кўтарилади? 
2. Ҳозирги кунда Орол денгизининг сатхи қанчага камайган? 
3. Орол минтақасида ичимлик суви муаммоси қай даражада?  
 
6.
 
Мустақил бажариш учун вазифалар. 
Объектларни ўрганиш: Орол денгизи ва Орол бўйи экологияси. 
 
Орол  денгизи  ва  унга  ѐндош  ҳудуд  Марказий  Осиѐ  минтақавий  ижтимоий 
экотизимининг  шимолида  жойлашган,  умумий  майдони  473  минг  квадрат  километр, 
ахолиси 3 млн. кишидан ортиқ. 
 Илгари  бу  ерларда  кўчманчи  чорвачилик  ва  қисман  суғориладиган  деҳқончилик 
мавжуд  бўлган.  Собиқ  иттифоқ  даврида  Орол  бўйи  жадал  суғоришга  мослашган  кўп 
тармоқли қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарадиган ўлкага айланди. 
Кенг  миқѐсли  мелиоратив  ишлар  ва  саноатнинг  ривожланиши  бу  туманларни  йирик 
аграр-саноат  мажмуаларига  айлантирди.  Минтақада  қишлоқ  хўжалиги  махсулотлари 
ишлаб чиқариш 1950 йилга нисбатан тўрт марта ошди.  
1950  йилда  Орол  ҳавзасида  2.9  миллион  гектар  ер  суғориларди.  Хозирга  келиб 
суғориладиган  ер  майдони  7  миллион  гектарга  етади.  Бу  ерлар  собиқ  иттифоқда  жами 
пахтанинг  95  фоизини,  шолининг  40  фоизини,  мева  ва  узумнинг  учдан  бир  қисмини, 
сабзавотлар  ва  полиз  экинларининг  тўртдан  бир  қисмини  берарди.  Оролнинг  сув 
тизимлари  нормага  яқин  бўлган  даврга  нисбатан  ҳар  йили  қишлоқ  ҳужалик  ишлаб 
чиқариши  ҳажми  3.8  дан  15.8  миллионгача  ўсиб  борди.  Аҳоли  тез  кўпайишига  қарамай 
жон бошига даромад 1.8 марта ошди. 
Лекин  суғориш  ва  мелиорация  тармоқларини  таъмирлаш,  тупроқ  унумдорлигини 
ошириш,  давлат  хўжаликларини  мажмуий  тарзда  бунѐд  этишга  етарли  эътибор 
берилмади. Маиший иншоотлар (турар жой, маданий муассасалар ва ҳоказо) қурилишида 
орқада  қолишга  йўл  қўйилди.  Буларнинг  ҳаммаси  асосан  экстенсив  йўл  билан  олиб 
борилган қишлоқ хўжалиги самарадорлигига таъсир кўрсатди. 
Орол  денгизи қитъа  ичкарисидаги  суви  оқиб чиқиб  кетмайдиган,  тузли ҳамда  денгиз 
ва  кўл  хислатларига  эга  сув  хавзасидир.  У  собиқ  иттифоқ  Осиѐ  қисмининг  жануби-
ғарбидаги  Турон  пастлигида,  Қозоқистон  ва  Ўзбекистон  Республикаларининг    тропик 
чўллари  ташқарисида  жойлашган.  Денгизга  Амударѐ  ва  Сирдарѐ  сув  етказиб  беради. 
Денгиз  суви  ҳолати,  бир  томондан,  юқорида  қайд  этилган  дарѐларнинг  сув  келтириши, 
иккинчи  томондан,  сув  юзасидаги  буғланиш  билан  белгиланади.  Бу  ҳолатлар  иқлимий 
геотектоник ва антропоген омиллар, денгизнинг морфологик жихатлари билан боғлиқ  
Кўхна  гидрографик  тармоқнинг  далолат  беришича,  турон  аллювиал  текислиги,  Орол 
денгизи  унга  келиб  кўшилувчи  дарѐлар  билан  биргаликда  мустақил  хавза  бўлмасдан, 
Кейинчалик  Нурота  ва  Томди  тоғлари  қад  ростлагач  Сирдарѐнинг  йўли  тўсилиб,  у 
Фарғона  водийсидан  чиқаверишда  шимолга  бурилиб,  Қоратов  тизмалари  жануби–
ғарбидан Устюртгача ўзига йўл очди. Ўша ерда сувга тўла Сариқамиш чуқурлиги орқали 
Ғарбий Ўзбойга қўшилиб, Каспий денгизигача борган. 
60-йилларгача  Орол  денгизи  нисбатан  барқарор  эди.  Амударѐ  ва  Сирдарѐнинг  унга 
тушувчи  сувлари  (йилига  56  куб  километр)  ва  ѐғин-сочин  сувлари  (йилига  9  куб 
километр)  денгиз  юзасидан  буғланадиган  сув  ҳажмини  (йилига  65  куб  километр) 
қопларди. Денгиз чуқурлиги кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан унчалик фарқланмасди (53 
метр),  бу  ҳолда  сув  юзаси  майдони  67  минг  квадрат  километрни,  ҳажми  1064  куб 
километрни,  энг  чуқур  жойи  69  метрни,  тузланиш  даражаси  9.6-10.3  фоизни  ташкил 
этарди.  Шимолий  қирғоқ  асосан  тик,  ғарбий  қирғоқ  юқори  (250  метргача),  жанубий  ва 
шарқий сохиллар пастқам жойлардир. Ороллар сони 1100 дан зиѐд бўлган, йирик ороллар: 
Борсакелмас, Возрождение. Иқлими континентал (киши совуқ, ѐзи иссиқ).  
Кейинги  ўн  йилликлар  мобайнида  суғориш  ва  саноатни  ривожлантириш  учун 
қайтарилмас сув истеъмолининг ўсиши, шунингдек қатор йиллардаги  қурғоқчилик Орол 

 
360 
денгизига  дарѐ  сувлари  қуйилишининг  аста-секин  камайишига,  хатто  бутунлай  тўхтаб 
қолишига олиб келди. 
ХХ асрнинг 90-йиллари бошларига келиб денгизнинг сатхи 38 метргача пасайди, сув 
хажми  400  куб.  км  гача  камайди.  Ялтираб  турган  сатхи  майдони  40  минг  квадрат  км  га 
кичрайди, минераллашув 21 гр/л гача кўпайди.  
Пахта  майдонларини  суғориш  учун  сувдан  бетартиб  фойдаланиш  Орол  денгизига 
Амударѐ  ва  Сирдарѐ  сувлари  келиб  қуйилишининг  кескин  қисқаришига  олиб  келди. 
Амударѐ  ва  Сирдарѐ  қуйи  оқимларида  дарѐлар    сувининг  сифати  халокатли  даражада 
ѐмонлашди,  истеъмолга  деярли  ярамай  қолди.  Ана  шу  дарѐлар  дельталаридаги  ерлар 
жадаллик билан шўрланмоқда. Орол денгизи ва унга яқин жойлашган ерларнинг экологик 
тизими,  хайвонот  ва  ўсимликлар  дунѐси  чуқур  инқирозга  учрамоқда.  Минтақанинг  юз  
минг  гектарлаб  ерлари  шўрланиб  ѐтибди.  Пахта  етиштиришга  ажратилган  ер 
майдонларининг  анчагина  қисми  касаллик  қўзғатувчилар  ва  ўсимлик  зараркунандалари 
билан  оғриган.  Суғориладиган  ерларнинг  кўпгина  майдонларида  тупроқ  унумдорлиги 
пасаймоқда. Асосий қишлоқ ҳўжалик экинларининг ҳосилдорлиги камаяѐтир.  
Натижада  Орол  денгизи  атрофида,  айниқса  Қорақалпоғистон  Республикасида,  Қизил 
Ўрда  ва  Тошховуз  вилоятларида    одамлар  саломатлиги  учун  ҳавфли  оғир  ижтимоий-
иқтисодий, экологик ва санитария-эпидемиологик вазият вужудга келди. 
Ҳозир Орол денгизининг куриб қолган туби 26 минг квадрат километрга чўзилган. Шу 
майдоннинг  учдан  икки  қисми  шўрхок,  туз  босган  қумзор  ерлардан  иборат.  Давлат  об-
ҳаво  хизмати  қўмитаси  маълумотларига  0000қараганда,  ана  шу  майдондан  Орол 
денгизининг ҳамма томонига миллион тоннага яқин кум ва чанг учиб боради. Ҳали булар 
кўзга  кўринадиган  заррачалардир.  Орол  денгизи  тубидан  яна  йилига  65  миллон  тонна 
жуда  ҳам  митти,  кўз  илғамас  чанг  ва  туз  тарқаладики,  буни  Ўзбекистон  Фанлар 
Академиясининг  янги    тадқиқотлари  тасдиқлаган.  Орол  денгизининг  қуриб  колган  туби 
Ер  атмосферасига  аэрозоллар  етказиб  берувчи  асосий  манбага  айланмоқда.  Бу  қаттиқ 
жуда митти заррачаларнинг учиб бориши чегарасиздир. Орол тубидан кўтариладиган туз 
ва  қум  заррачалари  Устюрт  ясси  тоғидан  енгилгина  ошиб,  жануб  ва  ғарбга  тарқалади, 
Каспийга бориб етади.     
 
Музликларга  етиб  бораѐтган  чанг  ва  туз  айниқса  хавф  туғдиради.  Музликлар  эса 
айни  тузлар  тўзони  ўтадиган  йўлдадир.  Шу  сабабдан  Орол  бўйидаги  барча  ерларда 
кейинги пайтларда ѐмғир сувининг минераллашуви қарийб икки баравар, Оролга бевосита 
яқин ҳудудларда эса 7 марта ортганлиги ажабланарли эмас.  
Чўллашган  Орол  тубидан  шамол  учириб  кетаѐтган  туз  ва  чангдан  ер 
атмосферасининг  булғаниши  5  фоиздан  ҳам  зиѐддир.  Орол  денгизининг  фожеаси  иқлим 
вазиятини ўзгартириб юборди. Илгари Орол денгизи бу ерда ҳарорат ва ҳаво намлигини 
ўзига хос тартибга солиб турувчи ҳисобланарди. Денгиз сатҳидан кўтарилувчи буғ устуни 
Амударѐ  қуйи  оқими  ҳудудига  шимол  шамоллари  кириб  келадиган  йўлда  бамисоли 
қалқон  бўлиб  турарди.  Денгизнинг  майинлашувчи  нафаси  иқлим  қуруқлигини 
камайтирар, иссиқ ва қиш совуғини мўътадиллаштирар эди.  
 
Йиллик ҳароратнинг тебраниб туриши ўртача 1.5-2 даражага ўсди: ѐз янада иссиқ, 
қиш  эса  совуқроқ  бўла  бошлади.  Чангли  бўронлар  сони  кескин  кўпайди,  кўкламги  ва 
кузги  музлашлар  анча  узоққа  чўзиладиган  бўлиб  қолди,  вегетация  даври  15-20  кунга 
камайди. Бу Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий зонасида пахта етиштиришни 
йўққа чиқармоқда, бошқа экинларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. 
 
Касалга  чалиниш  даражаси  айниқса  аѐллар  ва  болаларда  кўтарилди,  ўлим  ҳам 
кўпайди.  Орол  бўйидаги  аҳоли  саломатлигининг  ѐмонлашувига,  экология  омилларидан 
ташқари,  тиббиѐт  муассасалари  ишидаги  камчиликлар,  бир  қатор  аҳоли  истиқомат 
қиладиган жойларда марказлашган водопровод тизимининг йўқлиги ҳам сабаб бўлмоқда. 
Масалан,  Қорақалпоғистонда  шаҳар  жойларнинг  атиги  11  фоизида  водопровод  бор, 
қишлоқларда эса жуда кам. 

 
361 
 
Минтақада экологик вазиятнинг ғоят кескинлашгани, бундан ташқари, Амударѐ ва 
Сирдарѐ  оқимининг  камайиб  ва  ифлосланиб  қолгани,  Орол  бўйининг  жадал  равишда 
чўлга  айланиб  бораѐтгани  билан  боғлиқдир.  Саноат  ва  хўжалик-маиший  чиқит 
сувларининг оқизилиши оқибатида дарѐ ва ҳавзалар суви булғанмоқда. Қишлоқ, хўжалик 
объектларидан  чиқадиган  ғоят  кўп  миқдордаги  фосфор,  азот  ва  бошқа  моддалар, 
шунингдек  дефолиантлар,  инсектицидлар  таркибидаги  заҳарли  моддалар  сувга  келиб 
тушмоқда.  Юқори  даражада  минераллашган  коллектор-дренаж  оқаваларининг  дарѐларга  
чиқариб ташланиши дарѐлар сувининг ҳам минераллашувига сабаб бўлмоқда.      
 
7. Мустақил ишлаш тартиби. 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin