Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə30/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43

4.
 
Тупроқни инсон ҳаѐтидаги ўрни? 
5.
 
Қишлоқ  ҳўжалигида  ишлатиладиган  кимѐвий  моддалар  тупроқни  ифлослантирувчи 
манъба? 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
 
Микроорганизмлар  қуѐшнинг  ультрабинафша  нурида  кўрилса  тупроқнинг 
неча см чуқурлигида кўпаяди ва тараққий этади? 
а)
 
3 – 4 см  
б)
 
5 – 7  
в)
 
6 – 10   
г)
 
5 – 10   
д)
 
7 – 10   
2.  Тупроқлар гигиеник нуқтаи назардан фойдаланишга қараб неча турга бўлинади? 
а)
 

б)
 
3  
в)
 
4  
г)
 
5  
д)
 
6  
3. Тупроқнинг ҳайдалган қисми неча см бўлади? 
а)
 
10 – 15 см 
 
б)
 
15 – 20 
 
в)
 
30 – 35 
 
г)
 
25 – 30 
 
д)
 
30 – 40 
 
4. Тупроқнинг неча см чуқурлигида қишлоқ ҳўжалик экинлари етиштирилади?  
а)
 
5 – 10  
б)
 
15 – 20 
в)
 
30 – 40  
г)
 
25 – 30    
д)
 
40 – 50  
5. Ернинг неча см чуқурлигида канализация, водопровод қувури етказилади? 
а) 50 – 55  
б) 25 – 35  
в) 35 – 45  
г) 25 – 30  
д) 40 – 50   
6. Ернинг неча см чуқурлигида тупроқнинг ўз – ўзини тозалаш жараѐни жаъдал боради?  
а)
 
35 – 45  
б)
 
25 – 50  
в)
 
35 – 40  
г)
 
25 – 30  
д)
 
40 – 45  
7. Энг катта қаватлар қайерда бўлади?  
а) Ўтлоқ тупроқда 

 
287 
б) Қумлоқ тупроқда 
в) Намли тупроқда 
г) Тошлоқли тупроқда 
 
д) Лойли тупроқда
 
8.
 
Тупроқ ғоваклиги неча % ни ташкил қилса бу тупроқда ўз – ўзини тозалаш жараѐни 
яхши туғилади?  
а) 30 – 40 %
 
б) 50 – 60 %
 
в) 55 – 65 %
 
г) 60 – 65 %
 
д) 70 – 75 % 
9.
 
Қумда неча хажмда ҳаво ўтади? 
а) 81 хажм
 
б) 82
 
в) 83
 
г) 84
 
д) 85 
10.
 
 Қандай тупроқлар соғлом ҳисобланади? 
а) Намлиги юқори
 
б) Яхши шамоллайдиган
 
в) Шамолланмаган 
 
г) Тўғри жавоб йўқ
 
д) Намлиги паст 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
288 
 
Мавзу: Тупроқнинг асосий хоссалари ва унинг гигиеник жиҳатлари 
                                        (ўқув-услубий қўлланма) 
1. Дарнинг мақсади.  
     Тупроқнинг инсон ҳаѐтидаги ўрни;  Тупроқнинг асосий хоссалари ва  унинг гигииеник 
жихатлари;  Тупроқ  таркибининг  гигиена  жихатидан  аҳамияти;  Тупроқнинг  органик 
моддалари;  Тупроқни  ифлослантирувчи  манбалар;  Тупроқда  ўз-ўзини  тозалаш  жараѐни 
каби мавзулар ўрганилади. 
 
2.Дарснинг вазифаси: 
Техника  тараққиѐти  натижасида  тупроқнинг  физикавий,  кимѐвий  ва  биологик 
ҳоссаларини ўзгариши; тупроқнинг гигиеник жиҳати; тупроқни ўз-ўзини тозалаш жараѐни, 
касаллик қўзғатувчи микроблар; тупроқнинг  санитария ҳолати.   
 
3. Ўқув жараѐни мазмуни. 
1.  Гигиеник  нуқтаи-назардан  фойдаланишга  кўра  тупроқ  қандай          гуруҳларга 
ажратилади. 
2. Тупроқнинг  юза қаватида қандай жараѐнлар кечади?  
3. Тупроқнинг фильтрация зонасида кетадиган жараѐнлар. 
4. Тупроқнинг қандай хоссалари бор?  
5. Тупроқ қандай гигиеник аҳамиятга эга? 
6. Тупроқнинг ифлосланиши. 
7.  Тупроқни  ифлослантирувчи,  касаллик  кўзғатувчи  микрофлора  кандай  гуруҳларга 
ажратилади?  
8. Саноат корхоналаридан чиқувчи зарарли моддалар. 
9. Атмосфера орқали тупроқнинг ифлосланиши.  
10. Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐни.  
 
 4. Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси (метод, форма (шакл), восита, усул, 
назорат, баҳолаш). 
 
а) Дарснинг тури – суҳбат. 
б) Метод – Бумеранг, Вертушка, ФСМУ.  
в) Форма (шакл) – гурух  
г) Восита - доска, тарақатма материал, жадвал, графиклар. 
д) Усул - нутқли 
е) Назорат - кузатиш (кўриш) 
               ж) Баҳолаш – ўз-ўзини ва умумий баҳолаш. 
 
5. Метод-Бумеранг, Вертушка.  
 
Бумеранг методи 
  Талабаларни  кичик  гурухларга  бўлинади  ва  вазифа  ѐзилган  материал  тарқатилади,  ҳар 
битта гуруҳ ўз фикрларини баѐн қилади ва гурухлар орасида савол –жавоб кетади.  
                                      
1- гуруҳ вазифаси. 
1. Тупроқнингг инсон ҳаѐтидаги ўрни. 
2. Техника тараққиѐтининг ер релъефига таъсири. 
3. Тупроқ таркибидаги сапрофит ва паразит микроорганизмлар. 
2- гурух вазифаси. 
1.Тупроқ табиий ҳолатининг саноат корхоналари чиқиндилари таъсирида бузилиши. 
2. Тупроқни муҳофаза қилишнинг комплекс тадбирлари. 

 
289 
3. Гигиеник нуқтаи-назардан тупроқнинг фойдаланишга кўра 3 турга бўлиниши. 
3- гурух вазифаси. 
1. Тоза тупроқнинг табиий таркиби қандай? 
2. Тупроқни ифлослантирувчи, касаллик кўзғатувчи организмларнинг             3 гурухга 
бўлиниши. 
3. Тупроқнинг заҳарли моддалар  билан ифлосланиши сабаблари қандай? 
4- гурух вазифаси. 
1. Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐни.  
2. Тупроқда органик моддаларнинг парчаланиши.  
3. Аэроб ва анаэроб шароитда кечадиган минераллашув жараѐни.  
 
 
 
 
Вертушка методи  
Тупроқларни  заҳарли  моддалар  билан  кучли  ифлосланишига  асосий  сабаб  саноат 
корхоналарининг қаттиқ ва суюқ чиқиндилари ҳисобланади. 
 
№ 
Саноат 
корхоналаридан 
зарарли моддалар 
Металлур-
гия саноати 
 
Машина- 
созлик 
корхоналари 
Пластмасса 
ишлаб 
чиқариш 
корхоналари 
Целлюлоза 
қоғоз ишлаб 
чиқариш 
корхоналари 
Кимѐ саноати 
саноатидан 

Цианидлар, 
бериллий 
бирикмалари, 
маргимуш 
 
 
 
 
 

Рангли 
металл 
тузлари  
 
 
 
 
 

Бензин, 
эфир, 
фенол, 
метилакрилат  ва 
бошқалар 
 
 
 
 
 

Полистирол, 
хлорбензол, 
канцероген 
смолалар 
ва 
бошқалар 
 
 
 
 
 

Фенол, 
метил 
спирти,  скипидар 
ва бошқалар 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
290 
6. Мустақил бажариш учун вазифалар. 
Объектларни ўрганиш: Тупроқларни ифлослантирувчи чиқиндилар.  
Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐни ва гигиеник жихатлари. 
 
ТУПРОҚНИНГ ГИГИЕНИК АҲАМИЯТИ  
 
Тупроқ,  дархақиқат,  жуда  катта  лаборатория.  У  лабораторияда  доимо  тўхтовсиз 
мураккаб  кимѐвий,  биологик,  фотокимѐвий  жараѐнлар  содир  бўлади.  Тупроқда  бу 
жараѐнлар оқибатида турли органик ва ноорганик моддалар ҳосил бўладива улар патоген 
миркроорганизмлар,  вируслар,  оддий  бир  хужайрали  жониворлар,  гижжа  тухумлари  ва 
бошқаларни  зарарсиз  ҳолатга  келтиради.  Ернинг  рельефи  жойнинг  иқлимига,  ўсимлик 
дунѐсига, турар-жойларни лойиҳалашга, ободончиликка, ундан фойдаланишга катта таъсир 
кўрсатади.  Аммо  тупроққа  ҳамма  нарсалар,  жумладан,  пестицидлар,  менерал  ўғитлар, 
ўсимлик    ўстирувчи  стимуляторлар,  юза  фаол  моддалар,  полициклик  ароматик 
карбонсувлар,  саноат  корхоналари  чиқиндилари,  хўжалик  чиқинди  сувлари,  транспорт 
ташландиқлари  ва  бошқалар  ташланади.  Шу  туфайли,  тупроқнинг  санитария  ҳолати 
ўзгаради.  Тупроқ  орқали  эпидемик  ва  эндемик  касалликлар  тарқалиши  мумкин.  Бундай 
ифлосланган тупроқлардан зарарли кимѐвий моддалар, биологик ифлосликлар очиқ ва ер 
ости  сувларини,  атмосфера  ҳавосини,  ўсимликларни,  қолаверса  киши  организмини 
зарарлаши мумкин. 
Бу қуйидаги занжир бўйича ифодаланади: 
Тупроқ          одам; 
Тупроқ          сув         одам
Тупроқ          ўсимлик        одам; 
Тупроқ          ҳаво       одам; 
Тупроқ         сув          балиқ 
одам; 
Тупроқ  
  ўсимлик  
ҳайвон        одам; 
 
Шунинг учун ҳам тупроққа ифлосликларни тушишидан муҳофаза қилиш ҳамманинг 
иши ва бурчи.  
 Юқоридагилардан қуйидаги хулоса чиқади: 
-  тупроқни  турли  қаттиқ  ва  суюқ  чиқиндилардан  табиий  йўл  билан  зарарсиз  ҳолатга 
келтиришнинг аҳамияти катта;  
-  тупроқ юқумли ва юқумсиз касалликларни тарқатувчи омиллардан ҳисобланади; 
-  тупроқ  атмосфера  ҳавосини,  очиқ  ва  ер  ости  сувларини,  ўсимлик  дунѐсини  қайтадан 
ифлослантирувчи омил; 
- тупроқ моддаларнинг ташқи муҳитда айланиб юришини таъминловчи объект; 
-  тупроқ  ҳам  табиий,  ҳам  сунъий  эндемик  районларни  пайдо  бўлишида  ва  эндемик 
касалликларни келиб чиқишида ва олдини олишда ѐрдам берадиган асосий омилдир. 
                   
Тупроқни ифлослантирувчи манбалар 
 
 
 
Тупроқ  ифлосланиши  –  инсон  ҳаѐт  жараѐнининг  оқибатида  хўжалик  ва  саноат 
чиқиндиларининг  келиб  чиқиши  натижасидир.  Шаҳарларда,  ишчи  посѐлкаларда,  аҳоли 
турар  жойларида  жуда  кўп  миқдорда  ҳар  хил  ифлослантирувчи  чиқинди  моддаларининг 
тупроқда  йиғилиши  натижасида  улар  касаллик  тарқатувчи  манбаларга  айланиб  қолади. 
Ифлослантирувчи моддалар очиқ сув ҳавзаларини, ер ости сувларини зарарлайди, қишлоқ 
хўжалик  экинларига  тушиб,  улар  орқали  ҳайвон,  одам  организмига  ўтади.  Қолаверса, 
тупроқни ифлосланиши оқибатида ташқи муҳит ифлосланади. 
        Масалан,  хўжалик  чиқиндилари  анаэроб  шароитда,  ҳаво  кирмаган  ҳолатда  чирий 
бошлайди. Биологик ва кимѐвий реакциялар оқибатида жуда сассиқ ҳидлар, яъни сульфид, 
аммиак,  индол,  скотол,  меркаптан  ва  бошқа  заҳарли  моддалар  ҳосил  бўлади,  улар 

 
291 
атмосфера  ҳавосини  булғатади.  Ахлат  ва  чиқиндиларда  фаслнинг  иссиқ  кунларида 
пашшалар  кўпая  боради,  улар  ўз  навбатида  турли  инфекцион  касалликларнинг 
тарқалишига сабаб бўлади. 
       Тупроқни  ифлослантирувчи, касаллик қўзғатувчи микрофлораларни шартли равишда 
3 гурухга бўлиш мумкин: 
1. Одамлардан ажраладиган ва бошқа шахсларга тупроқ ѐки озиқ-овқатлар орқали ўтадиган 
биологик омил. Бу гурухга ичак бактериялари, бир хужайралилар, геогелъментлар киради. 
 2.  Ҳайвон  чиқиндилари  билан  ифлосланган  тупроқ  орқали  одамга  ўтадиган  биологик 
агентлар. 
3. Патоген моғорлар, ботулизм ва бошқа тупроқда табиий яшовчи микроорганизмлар. 
       Тупроқларни  моддалар  билан  кучли  ифлосланишига  асосий  сабаб  саноат 
корхоналарининг қаттиқ ва суюқ чиқиндилари ҳисобланади. 
      Саноат  корхоналаридан  турли  захарли  моддалар  чиқади:  жумладан,  рангли 
металлургия  саноатидан  –  рангли  металл  тузлари,  машинасозлик  корхоналаридан  - 
цианидлар,  бериллий  бирикмалари,  маргимуш  ва  бошқалар,  пластмасса  ишлаб  чиқариш 
корхоналаридан  –  бензин,  эфир,  фенол,  метилакрилат  ва  бошқалар,  азот  саноатидан  – 
полистерол,  хлорбензол,  канцероген  смолалар  ва  бошқалар,  целлюлоза-қоғоз  ишлаб 
чиқариш саноатидан – фенол, метил спирти, скипидар ва бошқалар.  
 
Саноат корхоналарининг чиқиндиларида атмосфера ҳавоси орқали тупроққа тушадиган 
заҳарли  моддалар  ҳам  мавжуд.  Рангли  металлургия  корхоналари  атрофидаги  ер 
майдонларига ҳаво орқали қўрғошин оксиди, рух, молибден, маргимуш, қора металлургия 
чиқиндиларида  -  рух,  маргимуш,  фенол,  олтингугурт  ва  бошқалар  атмосферадан  тушиб 
тупроқни булғатмоқда.  
 
  Умуман,  барча  заҳарли  чиқиндиларни  ҳисоблаш  анчагина  қийин.  Лекин  тупроққа 
тушадиган  чиқиндиларни  тури  кўп,  заҳарлилиги  ҳар  хил  кимѐвий  моддалар  секин-аста 
йиллар мобайнида йиғилиб, улар ер ости сувларини ҳам ифлослантиради.  
      Хулоса  қилиб  айтганда,  тупроқ  ифлосланишининг  асосий  манбалари:  саноат 
корхоналарининг  чиқиндилари,    суюқ  чиқиндилар,  атмосфера  орқали  тарқаладиган 
чиқиндилар, инсон фаолияти туфайли вужудга келадиган хўжалик чиқиндилари, қурилиш, 
қишлоқ хўжалик чиқиндилари ва бошқалар. 
 
 
 
Тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараѐни 
 
      Ҳар куни, ҳар соатда тупроққа тушадиган кўп миқдордаги чиқинди- ахлатлар, уларнинг 
таркибидаги микроблар, вируслар, гижжа тухумлари, органик моддаларнинг чириши инсон 
ҳаѐтини  аллақачонлар  тугатиши  ѐки  чидаб  бўлмайдиган  аҳволга  солиб  қўйиши  мумкин 
эди. Фақат тупроқда бўладиган жуда кучли ўз-ўзини тозалаш биологик жараѐни туфайли 
бундай фалокатли, ҳавфли ҳолатларнинг олди олинади. Унинг устига одамларнинг ўзлари 
ҳам  зарарли  чиқиндиларни  зарарсиз  холатга  келтириш  технологияларини  борган  сари 
такомиллаштирмоқдалар,  кўплаб  чиқинди  турларидан  халқ  хўжалигида  фойдаланиш 
мумкинлиги тасдиқланмоқда. 
 
Тупроқда  табиий  ҳолатларда  кечадиган  жараѐн  санитария  ва  эпидемиология  нуқтаи-
назаридан асосий ва ўта зарур жараѐндир. 
 
Ўз-ўзини тозалаш жараѐнида:  
-органик моддалар минераллашади ва охир пировардида минерал тузларга айланади; 
-патогенли бактериялар, айниқса ичак бактериялари гурухи ва энтерровируслар ўлади; 
-гижжа тухумлари яшаш қобилиятини йўқотади, сўнгра ўлади. 
 
  Ўз-ўзини  тозалаш  жараѐни  жуда  мураккаб  бўлиб,  бу  кўп  жихатдан  тупроқ  структура 
тузилишига боғлиқдир. 
      Тупроқ нормал ҳолатда  майда юмалоқ доначалардан иборат, катта кичиклиги 2-10 ммк 
бўлиб,  ораларида  бўшлиқ  ғоваклар  мавжуд,  улар  тупроқ  доначаларини  ҳаво  билан 
таъминлайди,  тупроқни  шамоллашига  ва  нормаллашувига  ѐрдам  беради,    бу  эса  ўз 

 
292 
навбатида,  тупроқда  кечадиган  жараѐнларни жадаллаштиришга  имкон  туғдиради.  Тупроқ 
доначалари ўз атрофидан биологик парда билан ўралади, бу парда фильтрлаш жараѐнида 
ўзига эрийдиган ва қалқийдиган моддаларни, шулар билан бирга бактерияларни шимади. 
    Тупроқда  органик  моддаларнинг  парчаланиши  икки  босқичда  ўтади:  олдин 
моддаларнинг минераллашуви юз беради, кейин эса нитрификация босқичларини ўтади. 
   Минераллашув  жараѐни  ҳаво  қатнашган  аэроб  шароитда  ѐки  ҳавосиз  анаэроб  шароитда 
ҳам  кечиши  мумкин.  Спораси  бўлмаган,  ачитиш  жараѐнида  қатнашадиган  микроблар 
тупроқ  доначаларидаги  биологик  пардада  сўрилган  органик  моддаларнинг  таъсирида 
анаэроб шароитда парчалана бошлайди.  
    Органик  моддаларни  парчаланишида  тупроқдаги    кўпчилик  бир  хужайралилар, 
чувалчанглар,  моғорлар,  хашаротларнинг  тухумдан  чиққан  қуртлари  ҳам  қатнашади. 
Натижада: а) карбон сувлар-сувга ва карбонат ангидридга парчаланади. б) ѐғлар-олдин ѐғ 
кислоталарига,  глициринга,    сўнгра  улар  сувга  ва  карбонат  ангидридга  парчаланади.  в) 
протеолитик  жараѐнлар  ѐрдамида  оқсил  моддалари  аминокислоталарга  ва  аммиакка 
айланадилар. г) оқсил таркибидаги олтингугурт сероводородга айланади. 
    Анаэроб  жараѐнда  парчаланаѐтган  органик  моддалар  ўзларидан  жуда  сассиқ  газлар: 
аммиак,  сероводород,  меркаптан  моддалари  билан  ташқи  ҳавони  ифлослантиради.  Аэроб 
шароитда оксидланиш жараѐни устун туради, қўланса ҳидли газлар ажралмайди. Лекин бу 
жараѐнлар  билан  тупроқнинг  ўз-ўзини  тозалаши  тамом  бўлмайди,  жараѐннинг  иккинчи 
босқичи,  яъни  нитрификация  жараѐни  бошланади.  Азот  моддасини  ушловчи  бирикмалар 
учун  нитрификация  жараѐни  катта  аҳамиятга  эга.  Азот  ушловчи  бирикмаларнинг  ушбу 
фазасида С.Н.Виноградов томонидан топилган аэроб микроблари фаол иштирок этади. 
Оксидланиш жараѐни ѐрдамида: 
а)  водород  сульфит  сульфат  кислотасига  ва  сульфат  кислота  тузларига  (сульфатларга) 
айланади; 
б) карбон кислотаси карбонат кислотаси тузларига (карбонатларга ) айланади; 
в) фосфор эса фосфор кислотасига ва фосфор кислота тузларига (фосфатларга) айланади. 
 
Текширишлар  кўрсатадики,  органик  моддаларнинг  парчаланиши  билан  бир  қаторда, 
тупроқда  синтез  қилиш  жараѐнлари  ҳам  давом  этади,  натижада  гумус  моддаси  пайдо 
бўлади. Бу модданинг қишлоқ хўжалик ва гигиеник аҳамияти жуда катта. 
 
Гумус  қорамтир  органик  моддаларга  бой,  мураккаб  кимѐвий  таркибга  эга  бўлган 
бирикмадир.  Гумус  таркибида  гумин-,  фульвокислотаси,  лигнинлар,  протеинлар,  карбон 
сувлар,  ѐғлар,  органик  кислоталар  ва  бошқа  карбонат  моддалар  бор.  Гумус  ўсимлик 
озуқасига  айланади,  гумусда  азот  моддаси  кўп  бўлишига  қарамай,  ѐмон  ҳидлар 
чиқармайди, пашшаларни ўзига тортмайди. 
 
Органик  азот,  аммиак,  органик  карбон,  нитритлар,  хлоридлар  ва  саноат 
корхоналарининг  бошқа  чиқиндилари  тупроқни  кимѐвий  моддалар  билан  ифлослайди. 
Кимѐвий  кўрсаткичлар  қаторига  санитария  сони  деган кўрсаткич  киритилади.  Тупроқ  ўз-
ўзидан  тозаланиши  яхшиланиб  борса,  у  ҳолда  санитария  сони  юқорилашиб  ―1‖  га  етиб 
боради, тупроқ жуда ифлосланса, унда бу кўрсаткич 0,70 га тенг бўлади (Н.И.Хлебников, 
1968 й).  
 
Маълум бўлишича, тупроқдаги ичак таѐқчалари тахминан бир йилдан кейин ўлади, улар 
миқдорининг тупроқда ортиши тупроқни янги ифлосланганидан дарак беради. 
Санитария  сони  -  бу  тупроқдаги  оқсил  азот  миқдорининг  органик  азотнинг 
миқдорига нисбати.  
 
 
 
 
 
 
 

 
293 
 
Тупроқни ифлосланганлигини кўрсатувчи белгилар 
 
 
 
 
 
 
Тупроқнинг ифлослигини кўрсатувчи кимѐвий ва бактериологик  
                                      кўрсаткичлар 
 
Тупроқнинг таърифи 
 
Анаероб титри 
(кўрсаткич) 
Санитария сони 
Тоза  
Оз ифлосланган 
Ифлосланган 
Кучли ифлосланган 
0.98-1.0 
0.85-0.98 
0.70-0.85 
0.70 дам кам 
0.1 ва юқори 
0.1-0.001 
0.001-0.0001 
0.0001 ва паст 
 
А.П.Мирошникова  олиб  борган  тажрибалар  қуйидаги  натижаларни  берди.  Қора 
тупроқли  ерда  ташкил  қилинган  тажриба  майдонини  ахлат  ташламасдан  олдинги  коли-
титри  1.0  бўлган,  ахлат  қўйилгандан  сўнг-0.00001,  икки  ой  ўтгач  –  0.001,  6  ой  ўтгач-0.1, 
бир  йил  ўтгач  ўзининг  олдинги  ҳолатига,  яъни  1.0  тенг  бўлди,  шундай  аҳвол  умумий 
микроблар сонига ҳам тааллуқли бўлди. 
Тупроқ  ўз-ўзидан  тозалангандан  сўнг  ундаги  гижжа  тухумлари  ҳам  ўла  боради, 
ҳаттоки  аскарида  тухумлари  ҳам  қирилади.  Лекин  тупроқдаги  гельмент  тухумларининг 
ҳаѐтийлиги тўғрисида қуйидаги далиллар олинди: 
-  Аскарида  тухумларининг  тараққиѐти  тупроқ  шароитида  фақат  ѐз  фаслида 
кузатилиб, 1-3ой давомида тамом бўлиши аниқланди.  
  
 
-  Тупроқ юзасида (айниқса қуѐшли вақтда)  аскариданинг тухуми 7-5 кун давомида 
ўлади, бунда асосан ультрабинафша нурлар, юқори ҳарорат ва тупроқнинг қуриши гижжа 
тухумларига ўз таъсирини кўрсатади.  
 
-  Тупроқнинг  2.5-10  см  чуқурлигида  гижжа  тухумлари  қуѐш  нуридан,  тупроқнинг 
қуришидан сақланиб ўз ҳаѐтини 1 йилгача ва ундан ортиқ сақлаб қолади.  
 
7. Мустақил ишлаш тартиби. 
 
Тажриба:  Минтақавий  ижтимоий–экологик  муаммоларга  баҳо  беришда  тупроқ  эрозияси, 
дефляция, жарликларнинг юзага келиши, ер шўрланиши, тупроқ-замин режимида музлаш 
жараѐнининг бузилиши каби экологик вазиятлар ўрганилиб, сабаблари аниқланади.  
 
8. Кутиладиган натижалар 
 
Ўқитувчи: 
а) Мавзу бўйича мақсадни тушунтириш  
б) Талабаларда қизиқиш уйғотиш 
Тупроқнинг 
таърифи 
Коли - титр 
1 кг тупроқ 
таркибидаги гижжа 
тухумларининг 
сони 
0.25 м

майдонда 
аниқланган пашша 
тухумидан чиққан 
қуртлар 
(қўғирчоқлар) 
Тоза 
Ифлосланган 
Жуда ифлосланган 
1.0 ва юқори 
0.0-0.01 
0.01 дан кам 

10 дан ортиқ 
10 дан ортиқ 

1-2 нусҳалари 
5 ва 10 дан юқори 

 
294 
в) Технологик усулларни қўллаш 
 
 
 
 
9.Келгуси режалар 
Ўқитувчи 
а) Ўқитувчи интернетдан янги  материал олиш учун фойдаланишни мукаммаллаштириш  
б) Янгилаш ва жорий этиш 
 
 
Талаба:  
а) Талабалар мавзу бўйича тўла маълумот олиши  
б) Талабалар билимини шакллантириш 
в) Талабалар қизиқиш билан қабул қилиши  
 
 
Талаба 
а) Ушбу материалларни ўзлаштириш 
б) Конспект ѐзиш, мустақил ишлаш. 
 
 

 
297 
    
14 - МАВЗУ 
Заҳарли кимѐвий моддаларнинг ташқи муҳит билан алоқадолиги: 
организмга таъсир этиш механизми. 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin