Education quality life quality



Yüklə 0,87 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/5
tarix22.06.2020
ölçüsü0,87 Mb.
#31893
  1   2   3   4   5
talim sifati-hayot sifati


 

 



 

 

    


 

О.Д. РАХИМОВ 

 

 

 

    ТАЪЛИМ СИФАТИ-ҲАЁТ СИФАТИ 

 

    КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ- 

    КАЧЕСТВО ЖИЗНИ 

 

EDUCATION QUALITY - 

LIFE QUALITY 

 

 

                  

          

 

 

                           

                          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қарши-2015

 

 



 

 



 

О.Д.РАХИМОВ

 

               

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТАЪЛИМ СИФАТИ   

ВА  

ҲАЁТ СИФАТИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қарши-2015 

 

 

     УДК  004.377 



       

 О.Д.Рахимов.  Таълим сифати ва ҳаёт сифати. //Ўқув услубий 

қўлланма, 2015й., 44 б.  

 

                                                    

                                                       

 

 

Тақризчилар: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Давлат Тест 

Маркази “Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар 

ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси” бошлиғи в.б.  

доцБ.Ф.Назаров 

Қарши давлат университети профессори,  

п.ф.д. А.Чориев 

                           

                          

 

        


 

 

       



Монографияда таълим сифати ва уни баҳолаш мезонлари, таълим стандартлари, 

чет  эллар  ва  Ўзбекистон  олий  таълим  тизимида  таълим  сифати  ва  уни  баҳолаш 

тизими, олий таълим муассасаларини аккредитациялаш тизимлари, таълим сифатини 

таъминлашда  замонавий  ахборот-коммуникация  ҳамда  инновацион  педагогик 

технологияларнинг ўрни тўғрисида таҳлилий маълумотлар  келтирилган. 

        

       В  монографии  приведена  сведения  о  качестве  образования  и  основные  критерии  

ее  оценки,  стандарты  образования,  качество  в  высшем    образование  за  рубежом  и 

Узбекистане,    система  его  оценки,  аккредитация  высших  учебных  заведений,    рол 

современной  информационно-коммуникационной  и  инновационной  педагогической 

технологии  в обеспечение качество образование. 



 

 

 

 

 

       Қўлланма  ТАТУ  Қарши  филиали  Илмий  Кенгаши  қарори  билан 

нашрга тавсия этилган.                   

 

 

 

      ©  Тошкент  ахборот  технологиялари  университети  Қарши 

филиали, 2015й  

  


 

     Ватанимизнинг  келажаги,  халқимизнинг 



эртанги  куни,  мамлакатимизнинг  жаҳон 

ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор 

фарзандларимизнинг    униб-ўсиб,    улғайиб 

қандай  инсон  бўлиб  ҳаётга  кириб  боришига 

боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч 

қачон унутмаслигимиз керак. 

                                                     И.А.Каримов 

 

 

 

КИРИШ 

 

      Ҳозирги  кунда  XXI  аср  юксак  технологиялар  замони,  тафаккур  асри, 

ялпи ахборотлашув асри, глобаллашув даври  деб таъриф этилмоқда.     

    «Глобаллашув»  атамаси  дастлаб  америкалик  олим  Т.Левиттнинг  1983 

йили  «Гарвард  бизнес  ревью»  журналида  чоп  этилган  мақоласида  тилга 

олинган.  Муаллиф    йирик  трансмиллий  корпорациялар  ишлаб 

чиқарадиган  турли-туман  маҳсулот  бозорларининг  бирлашув  жараёнини 

шундай  деб  атаган.    Лекин  ҳозирги  даврда  глобаллашув  бошқача  маъно 

ва аҳамият касб этмоқда. 

     Глобаллашув  -  инсониятнинг  онгу-шуури  ва  тафаккури  самараси 

сифатида вужудга келган жаҳон миқёсидаги умумий жараён. У чегара ва 

ҳудудларни билмайдиган, тузумларни тан олмайдиган, узлуксиз кучайиб 

ва  ривожланиб  бораётган,  ахборотлашган  жамиятга  ўтиш    жараёнидир. 

Бундай  жамиятда  фақат  инсон  тафаккури  етакчи  ўрин  эгаллайди. 

Тафаккур  –жамият  тараққиёти  даражасини  кўрсатувчи  ойна.    Бу  ойнада 

муваффақиятлар  ҳам,  камчиликлар  ҳам  аён  кўринади.  Сир  эмаски, 

инсоннинг  нечоғлик  мукаррамлиги,  комиллиги    фикрлаш  даражаси, 

тафаккури билан белгиланади. Ахборотлар инсон тафаккури ва фикрлаш 

қобилиятини қай даражада шаклланишига таъсир этучи асосий омилдир. 

Шу сабабли замонавий цивилизациялашган жамиятнинг ҳозирги даврдаги 

ривожи ахборотлаштириш жараёни билан характерланади. 

      Президентимиз  И.А.Каримов  «Юксак  билимли  ва  интеллектуал 

ривожланган  авлодни  тарбиялаш  –  мамлакатни  барқарор  тараққий 

эттириш  ва  модернизация  қилишнинг  энг  муҳим  шарти»  мавзусидаги 

2012  йил  16-17  февраль  кунлари  Тошкент  шаҳрида  ўтказилган  халқаро 

конференцияда сўзлаган нутқида  XXI асрга шундай таъриф беради: «Биз 

яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик ҳукмрон қиладиган аср. Кимки 

бу  ҳақиқатни  ўз  вақтида  англаб  олмаса,  интеллектуал  билим, 

интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва халқ кундалик ҳаёт 

мазмунига  айланмаса,  бундай  давлат  жаҳон  тараққиёти  йўлидан  четда 

қолиб кетиши муқаррар». 


 

    Интеллекуал  бойлик  ва  салоҳият  манбаси,  уни  ривожлантириш  омили  



таълим-тарбия жараёнининг сифати  ҳисобланади. 

 

 



    Юқоридаги фикрлардан хулоса ўрнида шундай савол туғилади?.  

    Нима  учун  таълим  сифати  инсониятнинг  барча  ҳаётий-муҳим 

фаолиятларига  таъсир этади?  

    Биринчидан,  инсоният  цивилизацияси  барча  соҳаларда,  жумладан 

таълим  тизимида  ҳам  глобал  ўзаро  боғлиқлик  даражасигача  эришди. 

Ҳозирги  кунда  битта  давлат  ёки  миллатнинг  муаммоси  бутун  жаҳон 

ривожига катта таъсир этиши мумкин. Юзага келган экологик, иқтисодий, 

сиёсий  муаммолар  ва  инқирозларнинг  ечими  фақатгина  инсониятдан 

келажакда  ақлий  ва  маънавий  ривожланишни  талаб  этади.    Бунга  эса 

фақатгина  тўғри  ва  сифатли  таълим  тизимини  йўлга  қўйиш  орқалигина 

эришиш мумкин. 



         

      

    Ўқитиш  ва  таълим-тарбия  беришдан  мақсад,  инсонни  ҳаётга 

тайёрлаш.  Биз  аввал  ўқитамиз,  кейин  амалда  ўргатамиз.  Ҳаёт  эса 

аввал амалда синаб кўриб, кейин ўқитади.    

                                                                                   О.Рахимов 

       

. 



 

       Иккинчидан,  таълимнинг  асосий  йўналиши  тарбияга  бориб 

тақалади.  Тарбия  ўта  муҳим,  ўта  мураккаб  ва  ўта  долзарб  масала  бўлиб 

келган ва бўлиб қолади.  

     Абдулла  Авлонийнинг  “Туркий  Гулистон  ёхуд  ахлоқ”  китобидаги 

“Тарбиянинг замони” бобида шундай жумлалар бор. “Эмди очиқ маълум 

бўлдики, 

тарбияни 

туғилган 

кундан 

бошламак, 



вужудимизни 

қувватландурмак, 

фикримизни 

нурландурмак, 

ахлоқимизни 

гўзалландурмак,  зеҳнимизни  равшанландурмак  лозим  экан.  Тарбияни 

кимлар  қилур,  қайда  қилинур?  -деган  савол  келадур.  Бу  саволга  

“биринчи–уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи - мактаб ва мадраса 

тарбияси,  бу  ота,  муаллим,  мударрис  ва  ҳукумат  вазифасидур”-    деб 

жавоб берсак.  

        Айнан  ана  шу  мактаб  ва  мадраса  тарбиясини  аввал  ҳам,  ҳозир  ҳам 

муаллим-педагоглар  амалга  ошириб  келишган.  Бизнингча,  тарбияда 

атроф-муҳит  таъсири  ҳам  етакчи  ўринни  эгалламоқда.  Болалар  кўпроқ 

эшитганини  ёки  ўқиганини  эмас,  балки  кўрганини  қилишга  ҳаракат 

қилишади. 

     Хўш,  бизнинг  ўзимиз  болаларга  тарбия  бобида  ўрнак  бўла  оламизми? 



Болалар биздан нималарни ўрганишмоқда? Глобал Интернет тизимидаги 

маълумотлар  тарбия  бобида  қандай  ўрин  эгалламоқда?  Интернетга 

маълумотларни,  яъни  тарбияга  салбий  таъсир  этувчи  ахборотларни 

болалар  жойлаштирмоқдами  ёки  катталар?  Балки,  биз  тарбияни  ва 

 

таълимни аввало ўзимиздан бошлашимиз керакдир? Демак, бир сўз билан 



айтиш  мумкинки,  таълим  –тарбия  сифатли  бўлиши  учун  биз 

ўзимиз(педагоглар)  сифатли  таълим  беришга  муносиб  бўлишимиз 

зарурдир. 

     Учинчидан,    инсониятнинг  барча  ҳаётий  муҳим  муносабатлари 

(сиёсат,  иқтисодиёт,  ижтимоий  ва  б.)    –  инсонлар  ўртасидаги  ўзаро 

боғлиқлик ва  

ўзаро  таъсирга  боғлиқ  ҳолда  шаклланади  ҳамда  ривожланади.  Таълим 

сифатига боғлиқ ҳолда ушбу муносабатлар даражаси ва албатта  сиёсий-

иқтисодий муносабатлар ҳам ўзгаради. 

    Юқорида  келтирилганлардан  хулосалаш  мумкинки,  бугунги  кунда 

дунёда  юзага  келаётган  барча  муаммолар  илдизи  таълим-тарбия  

тизимидаги сифат нуқсонлари  натижаси десак хато бўлмайди. 

    Барча  муаммоларни  фақатгина  юксак  даражадаги  онг,  тўғри  тафаккур 

ва беқиёс билим, юксак маънавият ва маърифат йўли билангина ҳал этиш 

мумкин.  Бунинг  ечими  таълим-тарбияга  эътиборни  янада  ошириш, 



бу соҳага янада кўпроқ маблағ ажратиш орқали  таълим   сифатини 

юксалтириш билан  ҳал этилиши мумкин

 

    



     Инсон  ҳар  куни  ва  ҳар  дақиқада  ўз  қорнини  тўйдиришни,  яхши 

кийинишни  ва  бошқа  моддий  таъминотларини  қанчалик  ўйласа  ва 

унга ҳаракат  қилса,  ўзининг  маърифий  ва  маънавий эҳтиёжларини 

қондиришни  унданда  ўн  карра  кўпроқ  ўйлаши  ва  ҳаракат  қилмоғи 

лозим. Бу фақат таълим олиш орқалигина амага ошади.                                   

                                                                                  О.Д.Рахимов 

 

 

       “Бугунги  кунда,  БМТ  маълумотларига  кўра,  мамлакатимизда 



таълимга йўналтирилаётган харажатлар давлат бюджетининг 35 фоизидан 

ортиғини ташкил этмоқда”   [3]

 

       Президентимиз  И.А.Каримов    “Бош  мақсадимиз  –  кенг  кўламли 



ислоҳотлар  ва  модернизация  йўлини  қатъият  билан  давом  эттириш”  

мавзусидаги  асарида  Ўзбекистонда  таълим  соҳасидаги  ислоҳотлар 

натижаларига тўхталиб, қуйидагиларни алоҳида таъкидлаганлар: “Таьлим  

соҳасидаги    ишларимизни    сарҳисоб    қилар    эканмиз,    Франциядаги  

дунёнинг    энг    яхши    бешта    бизнес    мактаби    қаторига    кирадиган  

“Инссад”    халқаро    бизнес    мактабининг    2012-йилдаги  

“Инновацияларнинг    глобал    индекси”    маьрузасида    баён    этилган  

маьлумотларни    келтириш    ўринли,    деб    ўйлайман.    Маьруза    Жаҳон  

интеллектуал  мулк  ташкилоти  билан  ҳамкорликда  тайёрланган. 

 

Ушбу    маьрузада    дунёнинг    141    мамлакатидаги    инновацион  



ривожланиш    комплекс    тарзда    таҳлил    қилинган.    Таҳлилнинг    асосий  

таркибий    қисмларидан    бири    инсон    капиталини    ривожлантириш  



 

даражаси  бўлиб,  мазкур  кўрсаткич  бўйича  бизнинг  мамлакатимиз  35-



ўринни  эгаллаган.  Таьлим  тизимини  ривожлантириш  даражаси  бўйича  

эса  Ўзбекистон – шунга  эьтибор  беринглар – дунёнинг  141  мамлакати  

орасида  иккинчи  ўринни  банд  этган” [3]

.  


     Лекин,  таъкидлаш  жоизки,  таълим  соҳасидаги  ислоҳотларнинг  янада 

ижобийлиги    педагогларнинг  глобаллашув  ва  ахборотлашган  жамият  

таълим  тизими  мазмун-моҳиятини  нечоғлик  тушуниб  етишларига  ва 

қанчалик астойдил бажаришларига ҳам боғлиқдир.  

      

     Ҳозирги 



глобаллашув  ва  ахборотлашган  жамият  таълим 

тизимида  таълим-тарбия    сифатини  қандай  таъминлаш,  замон 

руҳига мос ҳолда қандай ўзгартириш мумкин? 

    Биринчи 

навбатда  глобал  Интернет  ва  масофавий  таълим 

имкониятлари  ҳамда  халқаро  таълим  стандартлари  талабларини  ҳисобга 

олган  ҳолда  таълим-тарбия    сифатини  таъминлашнинг    бутунлай  янги 

тизимини ишлаб чиқиш зарур. Ҳозирги кундаги таълим  мазмуни кўпроқ 

ишлаб  чиқаришда  юксак  иқтисодий  самара  олиш,  инсоннинг  шахсий 

манфаатларини  мумкин  қадар  тўлиқроқ  қондириш  масалаларига 

қаратилган.  Ёки  бошқача  айтганда  айрим  ҳолларда,  ҳар  қандай  билим 

заминида  юқори  иқтисодий  самара  ва  фойда  олиш  йўлларини  излаш 

ётмоқда.  

 

      Биз  болаларимизни  юксак  маънавий  руҳда  тарбиялашга  ҳар  қанча 



ҳаракат  қилсакда,  манфаатдорлик  негизидаги  муҳит  тўсқинлик  қилиши 

мумкин.  

      Ҳар  бир  ота-она  ўз  фарзандини  ҳеч  кимдан  кам  бўлмаслигини 

истайди,  олий  маълумот  олишини  ва  яхшигина  даромадли  ишга 

жойлашишини  биринчи  ўринга    қўяди!  Лекин,  аслида  таълим-тарбия 

жараёни  инсон  маънавиятини  юксак  даражада  шаклланишига  ва 

ривожланишига хизмат қилмоғи лозим. 

      Муҳтарам  Президентимизнинг      “Юксак  маънавият-енгилмас  куч” 

асарида  маънавиятга  шундай  таъриф  берилган:  “Маънавият-  инсонни 

руҳан  покланиш,  қалбан  улғайишга  чорлайдиган,  одамнинг  ички  дунёси, 

иродасини  бақувват,  иймон-эътиқодини  бутун  қиладиган,  виждонини 

уйғотадиган  беқиёс  куч,  унинг  барча  қарашларининг  мезонидир,.....”. 

Шунингдек,  ушбу  асарда:  “маънавият”  тушунчаси  жамият  ҳаётидаги 



 

    Биз  ота-онамиз,  ўзимиз  ва  болаларимизнинг  соғлигини  оддий  эмас, 

балки  профессионал  шифокорга  топширишни  истаймиз,  улар  бизни 

жисмонан  даволайдилар.    Болаларимизни  қандай  педагогларга 

топширишимиз  керак,  профессионал  педагоглар-гами,  ёки  ………!  Бу 

«даволаш»  уларни  ёки  руҳан  соғлом  этади,  ёки  бир  умр  руҳан 

адаштиради! 

 


 

ғоявий,  мафкуравий,  маърифий,  маданий,  диний  ва  ахлоқий  қарашларни 



ўзида тўла мужассам этади”-деб изоҳланади. 

     Президентимизнинг      юқоридаги  фикрлари  ҳозирги  замон  таълим 

тизимининг  стратегиясини  белгилаб  беради  десак  хато  бўлмайди.  Яъни, 

таълим-тарбия  тизими  фақатгина  инсониятнинг  моддий  ва  маънавий 

манфаатларини  қондиришга  хизмат  қилмасдан,  балки  унинг  руҳини, 

иймон-эътиқодини,  иродасини,  виждонини  покланишига,  ҳақиқий 

инсоний туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоғи зарур.       

    Ўқиш  ва  билим  олиш-  инсоннинг  бошқа  кундалик  эҳтиёжлари 

(ювиниш,  кийиниш,  овқатланиш  ва  б.)  каби  ҳар  бир  кишининг  онгли 

равишда кундалик эҳтиёжига айланмоғи керак. 

    Таълим  сифатини    таъминлашнинг  асосий  йўналишлари  ўқув 

жараёнига  замонавий  ахборот-коммуникация  технологиялари  ва 

инновацион педагогик технологияларни кенг фойдаланиш ҳисобланади.   

    Ҳозирги  кунда  ахборот  коммуникация  технологияларини  изчил 

ривожланиши таълим тизимини бутун жаҳон таълим муҳити талабларига 

жавоб  бериши  зарурлигини  тақоза  этмоқда.  Таълимда  ахборот  ва 

телекоммуникация 

технологияларидан 

фойдаланиш 

масофавий 

таълимнинг  юзага  келишига  шароит  яратди.  Шунингдек,  таълим 

жараёнини халқаро таълим жараёнига айланишига асос бўлмоқда.  

 

     

    ХХ аср илм-фан ривожи ва юксак технологиялар асри деб эътироф 

этилган  бўлса,  ХХI  аср  ахборот  технологиялари  асридир.  ХХ  аср 

бошларида  ўқиш  ва  ёзишни  билмайдиган  киши  жамиятда  қандай 

ўрин тутган ва ҳаёт ҳақида қандай тафаккурда бўлган бўлса, ҳозирги 

кунда  компьютер  технологияларини  билмайдиган  киши  худди 

шундай даражададир.  

                                                                                    О.Д.Рахимов 

       


 

      Албатта, юқорида таъкидланганидек бундай таълим тизимининг юзага 

келишида  инновацион  педагогик  технологияларни  ўқув  жараёнида 

тадбиғи ҳам муҳим рол ўйнайди. 

      Юқоридагилардан келиб чиқиб, саволлар туғилади: 

 

Таълим  сифатининг  асосий  мазмуни  ва  уни  белгиловчи  мезонлар  



нималардан иборат? 

 

Нега,  ҳозирги  кунда  “таълим  сифати-ҳаёт  сифати!”  деб 



эътироф этилмоқда?  

 

Замонавий  ахборот  ва  педагогик  технологияларнинг  таълим 



сифатини оширишдаги ўрни қандай? 

 

Ҳозирги  ахборот  технологиялари  даврида  таълим  сифатини 



таъминлаш учун қайси услубдан фойдаланиш ўринли? 

 

 



Замонавий  педагогик  технологиялар  ва  ўқитиш  услубларининг 

мазмун-моҳияти нимадан иборат?  

      Бу ва шунга ўхшаш саволларга қисқа жавоб топиш ҳамда педагоглар, 

катта  илмий-ходим  изланувчилар,  мустақил  изланувчилар,  магистрлар 

ҳамда  талабаларга  ушбу  соҳада  тавсиялар  бериш  мақсадида  ушбу 

монография  тайёрланди  ва  у  муаллиф  томонидан  олдин  нашр  этилган: 

“Инновацион 

педагогик 

технологиялар” 

(2011й.), 

“Замонавий 

маърузалар”  (2012й.),  “Олий  таълимда  масофавий  ўқитишни  ташкил 

этиш” (2012й.), “Инновацион педагогик технологиялар: лойиҳалар услуби 

-    таълим  сифатини  оширувчи    технология  сифатида”  (2013й.), 

“Инновацион  педагогик  технологиялар:  талаба  портфолиоси-    билимни 

назорат  қилиш  ва  баҳолашнинг  қўшимча    технологияси  сифатида” 

(2013й.),  Замонавий  таълим  технологиялари”  (2013й.),  “Ахборотлашган 

жамият таълим тизимида замонавий ахборот ва педагогик технологиялар” 

(2014й.),  “Таълим  сифати-ҳаёт  сифати”  (2014й)  номли  ўқув  ҳамда  ўқув-

услубий  қўлланмаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. 

 

 



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 

 

1. Таълим сифатининг асосий мазмуни 

      ХХ  асрнинг  иккинчи  ярмидан  бошлаб  бутун  дунё  бўйлаб  «Сифат 

инқилоби»    юзага  келди.  Дунёнинг  етакчи  ишлаб  чиқариш  корхоналари    

асосий     эътиборни    сон    ва  миқдорга эмас, балки маҳсулот сифатига 

қарата бошлашди. Сифат рақобатбардошликни таъминловчи асосий омил 

сифатида намоён бўла бошлади.  

      Сифат  -  умумий  тушунча  сифатида  инсонларнинг  эҳтиёжлари  ва 

талабларини қондириш билан асосланувчи маҳсулот, материал, иш тури, 

меҳнат,  хизматлар  ва  шу  кабиларнинг  хусусиятлари  ҳамда  хусусий 

белгиларининг  мажмуи  бўлиб,  уларни  қўйилган  талаблар  ва  ўз 

вазифаларига  тўлиқ  мос  келиши    билан  баҳоланади.  Бундай  мослик 

асосан  стандартлар,  шартномалар,  келишувлар,  истеъмол-чиларнинг 

талаблари билан аниқланади. 

      Сифатга  эътибор  ва  унинг  ривожланиш  босқичларини  мантиқан 

қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: 

       1.ХХ  асрнинг  60-йиллари  -  бозор  рақобатбардошлиги  шароитида 

асосий омил - маҳсулот сифати. 

2.  ХХ  асрнинг  70-йиллари  –  маҳсулот  сифатидан  шлаб  чиқариш 

технологияси сифатига ўтиш босқичи. 

3.  ХХ  асрнинг  80-йиллари-  сифатни  бошқариш  тизими  босқичига 

ўтиш даври. 

       4.ХХ  асрнинг  90-йилларидан  бошлаб  таълим  сифати,  интеллектуал 

ресурслар  сифати,  инсон  ҳаёти  сифати  -  асосий  омил  сифатида  намоён 

бўла бошлади.  



     Таълим сифати – ижтимоий категория ҳисобланиб, жамиятда таълим 

жараёнининг  ҳолати  ва  натижасини  ҳамда  шахснинг  касбий,  маиший  ва 

фуқаролик  компетентлигини  шаклланиши  ва  ривожланишини  жамият 

талаби  ва  эҳтиёжига  мос  келишини  аниқлайди.  Таълим  сифати  таълим 

муассасасининг  ўқув-тарбиявий  фаолиятини  турли  қирраларини 

тавсифловчи  кўрсаткичлар  мажмуи  орқали  баҳоланади.  Ушбу 

кўрсаткичларга  таълим  олувчилар  компетентлигининг  ривожланишини 

таъминловчи  таълим  мазмуни,  ўқитиш  шакли  ва  услублари,  материал-

техник база, ходимлар таркиби кабилар киради. 

     Таълим  сифати    -инсон  ҳаёт-фаолияти  сифатини  ошириш  ва  аниқ 

мақсадга  эришишда  фойдаланиш  учун  зарур  бўладиган,  аниқ 

шароитларда талаб этилиб олинган билимлар мажмуидир.  



     Олий  таълимда  таълим  сифати    -  таълим  моделининг  контекстуал 

кўрсаткичлари,  институционал  мақсад  ва  вазифалари  ҳамда  таълим 

тизимининг аниқ стандартлари, таълим муассасалари, ўқув дастурлари ва 

фанлари  билан  боғлиқ  бўлган  кўп  қиррали,  кўп  даражали    динамик 

тушунчадир.  

       


11 

 

    



 Ҳозирги  кунда  маҳсулот  сифати,  техника  ва  технология  сифати, 

сифатни бошқариш  тизими сифати каби атамалар ўз ўрнини ҳаёт 

сифати  тушунчасига  бермоқда.  Ҳаёт  сифатининг  асосий  мезони  - 

таълим ва тарбия сифатидир. 

                                                                              О.Д.Рахимов 

Yüklə 0,87 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin