-41-
1. Али Муҳаммад. Амир Темур солномаси. – Т.:
Алишер Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. – 52 б.
2. «Амир Темур ва унинг жахон тарихидаги ўрни» мавзуидаги халқаро
конференция тезислари. 1996 йил 23-26 октябрь, Тошкент. – Т.: Ўзбекистон,
1996. – 124 б.
3. Амир Темур жаҳон тарихида. – Т.: Шарк, 1996. – 296 б.
4. Баҳодир Эрматов. Амир Темур Ғарбий Европа адиблари нигоҳида. – Т.:
«Navro‘z», 2019.
5. Ҳаким Сатторий. Ҳазрат Соҳибқирон. – Т.: «Sharq», 2016.
Жумаева Мамлакат Хўжамуродовна
Жондор тумани 1-умумтаълим мактаб ўқитувчиси
АМИР ТЕМУР СИЁСАТИДА ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАСИ
Аннотация.
Ушбу маколада Амир Темур ҳукмронлиги даврида дунёнинг
турли минтақаларидаги мамлакатлар билан савдо-иқтисодий дипломатик
ҳамкорлик ўзаро муносабатларнинг хавфсизлиги масаласи таҳлил қилинади
.
Калит сўзи:
Геосиёсат, геосиёсий омиллар, давлатнинг куч-қудрати,
геосиёсий кучлар маркази, геосиёсий манфаат, давлатнинг геосиёсий мавқейи.
Амир Темур Евроосиё ҳудудида барқарор хавфсизлик ва ҳамкорликни
вужудга келтириш, ташқи таҳдидларга биргаликда қарши курашиш муҳим
омил эканини теран англаган давлат арбоби ҳисобланади. Шунинг учун ҳам
Мовороуннаҳр тахтини эгаллаган илк куниданоқ бу
масалага жиддий эътибор
қаратади. Дастлаб мамлакат хавфсизлигига хавф солувчи ички ва ташқи
таҳдидларни олдини олиш мақсадида ҳарбий ислоҳот ўтказади[1]. Бундан
мақсад, яхши қуролланган кучли мунтазам армияга эга бўлиш эди.
Буюк саркарда “амир” ва “амир-ул умаро” яъни бош амир каби юқори
даражали ҳарбий унвонлар жорий қилади. Бундай олий даражадаги унвонларга
-42-
эга бўлган иқтидорли саркардаларга вилоят ҳокимлиги ёки ноиблигини инъом
этган[2]. У армиясини ўнликлар, юзликлар, мингликлар, туманлар каби аскарий
бирикмаларга бўлган. Қўшин пиёда ва отлиқ аскарлардан ташкил топган эди.
Унинг қўшинида ҳар бир жангчи жанг қилиш услубларини яхши билиши,
ҳарбий интизомга қаттиқ риоя қилиши, жангда аёвсиз ва довюрак бўлиши
лозим бўлган. Амир Темур жангларда жасорат кўрсатган амирлар ва аскарларга
алоҳида эътибор билан қараган ва уларнинг даражасига қараб маош ҳам
белгилаган[3]. Шу тариқа у мамлакат хавсизлигини таъминлай оладиган
қудратли армия тузишга муваффақ бўлди. Қўшин ўз даврининг яхши қуроллари
билан таъминланиб, жанговорлиги оширилди.
Амир Темур хавсизликни таъминлаш мақсадида мамлакат атрофида рўй
бераётган воқеалардан огоҳ бўлган, ҳамда хавфни ўз вақтида
бартараф этиш
масаласига жиддий эътибор берган ва бунга эришган. Қўшни давлатлар
тўғрисидаги керакли маълумотларни Амир Темур 1000 кишилик енгил
бўлинмалар воситасида тўплаган. Бу бўлинмалар сувсиз чўлларда туя миниб,
бошқа жойларда эса отлиқ ва пиёда ҳолда ҳаракат қилганлар. Улар томонидан
келтирилган маълумотларга қараб Амир Темур
тегишли чора тадбирларни
кўрган. Шу боис ҳам савдо-сотиққа, айниқса, хорижий мамлакатлар билан олиб
бориладиган савдо-сотиққа, унинг ривожига алоҳида эътибор қаратган.
"Тузуклар"да бу ҳақида мана буларни ўқиймиз: "
Ҳар бир мамлакатга ва диёрга
савдогарлар ва карвонбошилар тайинладимки, улар қаерга боришмасин, Хитой,
Хўтан, Чинумочин, Ҳиндистон, араб мамлакатлари, Миср, Шом, Рум, Жазоир,
Фарангистон, у ерларнинг нафис матолари ва муносиб туҳфаларидан
келтиришсин. Ўша мамлакатларда яшовчи кишиларнинг ҳол-аҳволи, туриш-
турмушлари ҳақида менга хабар олиб келсинлар. Ҳар бир мамлакат
ҳукмдорининг ўз раиятига қандай муомилаю муносабатда эканлигини
аниқласинлар
[4]". Буюк аждодимиз бундан олти аср аввалроқ бирор бир давлат
қўшнилари билан савдо алоқалари қилмасдан ёки ҳамкорликсиз, ўз қобиғида
ривожлана олмаслигини яхши тушунган. Шу сабабли у Европа ва Осиёни
-43-
боғлашга хизмат қилган улкан ишларни амалга оширган.
Биринчи
президентимиз таъкидлаганидек, – "
Амир Темурнинг тарихий хизмати яна
шундан иборатки, унинг ҳаракатлари туфайли Осиё ва Европа давлатлари
тарихда биринчи марта ягона жуғрофий-сиёсий маконда эканлигини ҳис
этди
[5]". Буюк аждодимизнинг Франция қироли Карл IV га ёзган хатидаги
қуйидаги фикри диққатга сазовордир: “
Сиз ўз савдогарларингизни менинг
салтанатимга юборинг. Биз уларни илиқ қарши олиб иззат-икром кўрсатамиз.
Биз ҳам ўз савдогарларимизни сизнинг юртингизга йўллаймиз. Сиз ҳам уларга
ҳурмат кўрсатинг. Уларга ортиқча тазйиқлар ўтказилишига йўл қўйманг.
Сизга бундан бўлак талабимиз йўқ. Зеро, дунё савдо аҳли ила обод бўлажак
[6]”.
Кўриниб турибдики, буюк саркарда жаҳондаги барча мамлакатлар бир-бирлари
билан ўзаро манфаатли барқарор иқтисодий муносабатлар ўрнатиб яшашгина
ривожланиб боришини англаб етган эди. Амир Темурнинг қолдирган мероси ва
ўгитлари нафақат ўз даври, балки келгуси авлодлар учун ҳам катта аҳамият
касб этади. Демак, биз учун мамлакатимизда Амир Темурдан мерос бўлиб
қолган геосиёсий йўл қайта тикланмоқда деб таъкидлашимиз мумкин.
Чунки
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат
йўналиши минтақамиз орқали Узоқ ва Яқин Шарқни, Ҳиндистон ва Россияни
бирлаштирган Буюк Ипак йўлини ҳамда "Бир макон бир йўл" концепциясини
қўллаб қувватлаш орқали дунё тамаддунида Марказий Осиёнинг
тарихий
мавқеини қайта тиклашга қаратилган. Бу йўл эса Ўзбекистоннинг ўз
имкониятларидан
тўла
фойдаланишга,
ўзаро
англашув
муҳитини
мустаҳкамлашга замин яратади.
Dostları ilə paylaş: