Nazorat savollar: 1. Bosim bilan ishlash mohiyati nimadan iborat?
2. Puxtalanish, tolali struktura paydo bulishi, rekristallanish jarayonini ta'riflang.
3. Mеtallarni bolg’alash tеmpеraturalari nimaga qarab aniqlanadi? Pōlat qanday oraliqdan qizdirilishi kеrak?
4. Xomakilarni qizdirish uchun qanday pеchlar ishlatiladi. Ularni afzalliklari nimadan iborat?
14-Mavzu: Zenkerlash va Razvertkalash. Reja: 1. 2. 3. Қуйиш, штамповкалаш ва бошқа усулда тайёрланган деталлардаги цилиндрсимон ёки конуссимон тешикларга ишлов бериш операциясини зенкерлаш деб аталади. Зенкерлаш билан тешиклар кенгайтирилади ёки тешик сиртининг сифати яхшиланади, овал шакллари цилиндрсимон шаклга келтирилади. Зенкерлаш тешикка ишлов беришнинг якуний ёки оралиқ операцияси бўлиши мумкин, шунинг учун ёйишга катта бўлмаган қўйим қолдириш лозим. Бу усулда ишлов берилган сиртнинг ғадир-будурлиги Ra 10-2,5 га тенг. Зенкерларни парма каби дастгоҳ шпинделининг конус тешигига ўрнатилади. У ўқ атрофида айланма, ўқ бўйлаб илгарилама ҳаракат килади. Ташқи кўринишидан пармани эслатмаса, аммо унинг кесувчи қирралари ва спирал ариқчалари кўпроқ. Уч-тўрт кесувчи қирра зенкерни тешигига аниқ марказлайди. Зенкер ишчи қисмдан, бўйин, қуйруқ ва панжадан тузилган. Унинг ишчи қисми ўз навбатида кесувчи ва калибрлайдиган қисмдан иборат. Зенкер метални кесади, йўналтирувчи эса зенкерни тешикка йўналтиради. Йўналтирувчи қисмдаги рахлар ишқаланишни камайтиришга, кесишни осонлаштиришга хизмат уилади. Зенкернинг тиши олдинги сирт қирралар, ўзак, орқа сирт, тасмачадан иборат. Бурчакларнинг катталиги металлнинг қаттиқлигига боғлиқ. Зенкерларни тезкесар пўлатдан икки турда –конус қуйруқли яхлит ва алмашувчан қилиб тайёрланади. Булардан биринчиси тешикка дастлабки, иккинчиси эса узил-кесил ишлов бериш учун ишлатилади. Конус қуйруқли яхлит зенкерларнинг 10-40 мм, ишчи қисмнинг узунлиги 80-200 мм, тишлар сони 3 та. Алмаштириладиган зенкерларнинг 32-80 мм, ишчи 10-18 мм, тишлар сони 4 та. 58 Чўян ва пўлатдан ясалган деталлардаги тешикларга узил-кесил ишлов беришда конус қуйруқли яхлит ва қаттиқ котишмалардан тайёрланган алмаштириладиган зенкерлардан фойдаланилади. Бундан ташқари, кескичлари алмаштириладиган зенкерлар мавжуд бўлиб, улар қаттиқ пўлатдан (ВК6, ВК8, ВК6М, ВК8В, Т14К8, Т15К6) ясалади. Зенкерлаш пармалаш дастгоҳида амалга оширилади. Зенкер диаметрининг ўлчамига кўра суриш катталиги чўян учун 0,2-0,35 мм гача, пўлат учун 0,15-0,3 мм гача. Бу ҳолда кесиш тезлиги 80 м/мин. Зенкер қизиб ўтмаслашиб қолмаслиги учун уни эмулсия билан совутиб турилади. Тезкесар пўлатдан тайёрланган кескичлари алмаштириладиган зенкерлар учун суриш 0,2-0,26 мм, кесиш тезлиги эса 11,6-22,5 м/мин. Бу хилдаги зенкерларни иш жараёнида совитиб туришда 5% ли совун эмулсияси ишлатилади. Меҳнат хавфсизлиги Зенкерлашда ҳам пармалашдаги каби хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак. Зенковкалаш - болт, винт ва парчин михлар учун махсус асбоблар ёрдамида цилиндрсимон, конуссимон ўйиқлар ёки рахлар йўниш жараёнидир. Кесувчи қисмининг шаклига кўра зенковканинг цилиндрсимон, конуссимон ва торецли хиллари мавжуд. Цилиндрсимон зенковканинг ишчи қисми 4 тадан 8 тагача торец тишлар ва қуйруқдан тузилган. Унинг йўналтирувчи цапфаси пармаланган тешикка киради. Зенковканинг ўзгармас йўналтиргичи ва цилиндрсимон қуйруғи Р6М5 пўлатдан ясалади. Конуссимон зенковка ҳам ишчи ва қуйруқ қисмлардан иборат, конус шаклидаги ишчи қисмининг бурчаги 2 га тенг. Учлари 30, 60, 90 ва 1200 бўлган конуссимон зенковкалар кўпроқ қўлланилади. Чегараланган зенковкалаш дастасига қуйруқ унинг иккинчи учига резба бўйича йўналтирувчи шпилкали зенковка маҳкамланади. Меҳнат хавфсизлиги. Зенковкалашда ҳам пармалашдаги каби хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш керак. ТЕШИКЛАРНИ РАЗВЁРТКАЛАШ Развёрткалаш - тешикларга 7-9 квалитет бўйича ишлов бериш жараёни бўлиб, унда сиртнинг ғадир-будурлиги Ra 1,25-0,63 оралигида бўлиши мумкин. Тешикларни развёрткалаш ишлари пармалаш, токарлик дастгоҳларида ёки қўлда дастакли усулда бажарилади. Развёрткалар. Қўл билан развёрткалашда дастакли развёртка дастгоҳда ишлов беришда эса машина развёрткасидан фойдаланилади. Машина 59 развёрткаларининг ишчи қисмини калта қилиб тайёрланади. Ишлов бериладиган тешикнинг шаклига кўра, развёртка цилиндрсимон ва конуссимон шаклларда бўлиши мумкин. Цилиндрсимон развёрткаларни конуссимонлар сингари икки ёки учтадан тўплам холида тайёрланади. Иккитали тўпламларнинг биридан дастлабки дағал ишлов бериш учун, иккинчисидан сиртга узил-кесил текис ишлов беришда фойдаланилади. Учтали тўпламнинг биринчиси ёрдамида тешик тозаланиб, керакли даражадаги сирт ғадир-будурлигига ва аниқ ўлчамга етказилади. Конуссимон развёрткалар цилиндрсимонларга қараганда бирмунча оғир шароитда ишлатилади. Тўғри тишларининг кўндаланг ариқчалари қириндиларни бутун тиш узунлиги бўйлаб чиқариб ташлаш имконини беради. Бу эса кесиш жараёнида содир бўладиган кучланишни камайтиради. Цилиндр қуйруқли машина развёрткаларининг уч типи бор. Биринчи типдагиси билан 6-8 квалитет бўйича 3-50 мм ли тешикларга ишлов бериш мумкин. У марказловчи патронга маҳкамланади. Иккинчи типидаги қуйруқли машина развёрткаларининг диаметри 10-18 мм, ишчи қисмини калтароқ қилиб тайёрланади. Улар бевосита дастгох шпинделига ўрнатилади. Учинчи типдаги ўтувчи втулкали калта развёрткалар билан 5-6 квалитет бўйича 25- 50 мм ли тешикларга ишлов берилади. РАЗВЁРТКАЛАШ УСУЛЛАРИ Развёрткалаш ҳамма вақт пармалаш ва зенкерлашдан кейин бажарилади. Тешикка ишлов беришда парма ёки зенкернинг ўлчами дағал ишлов беришда 0,25-0,5 мм, тоза ишлов беришда эса 0,05-0,015 мм қўйим қолдирилишидан келиб чиқиб танланади. Қўлда развёрткалаш. Чизмага мувофиқ йўниб кенгайтириш учун қўйим қолдирилади. Силлиқ цилиндрсимон тешикларни развёрткалашда тўғри ариқчали, шпонка ёки ариқчалари бор тешиклар учун спирал ариқчали, конуссимон штифтбоп тешиклар учун тегишли конуссимон развёрткалар танланади. Заготовкани гира жағларига қисиб, развёртка кесувчи қисмини машина мойи билан мойланади. Развёрткани тешикка қўйиб унинг вазиятини 900 ли бурчак билан текшириб кўрилади. Тешик ўқининг ишлов бериладиган заготовка юзасига перпендикулярлигига ишонч ҳосил қилгач развёртканинг қуйруғига парма даста ўрнатилади. Уни қўл билан развёрткани ўқи бўйлаб бироз босиб, чап қўл билан пармадастани соат мили ҳаракати йўналишида секин ва равон айлантирилади. Развёртка тешикка кесиб киргандан кейин парма дастаси учидан ушлаб развёрткани йўналтирилади. Уни фақат бир томонга йўналтириш лозим. Агар развёрткани тескари томонгаайлантирилса, у тиқилиб қолади, тишларининг остига қиринди тушиб, тешик деворини бузади. Иш жараёнида развёрткани тез-тез тешикдан олиб уни қириндидан тозалаш ва машина мойи билан мўл қилиб мойлаш керак. Чўянга эса мойламасдан ишлов бериш мумкин. Цилиндрсимон тешикларни йўниб кенгайтиришда ишни развёртка ишчи қисмининг 3/4 қисми тешикдан чиққан пайтда якунлаш керак. Конуссимон калибрнинг кўндаланг чизиқларини йўниб кенгайтиришни вазиятга қараб тугалланади. Конуссимон тешикларга ишлов бериш. Катта ўлчамдаги конуссимон тешикларга ишлов беришда асбоблар тўпламидан фойдаланилади. Дастлаб поғонали зенкер, кейин развёртка охирида эса силлиқ кесувчи тиғли конуссимон развёртка билан йўниб кенгайтирилади. Машинада развёрткалаш. Развёрткани дастгоҳ патронига ёки ўтувчи втулка орқали шпинделга аста киритилади ва развёрткаланилади. Меҳнат хавфсизлиги. Тешикларни развёртка билан йўниб кенгайтиришда ҳам пармалаш ишларидаги каби хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.