Jumaxanov Sh. Z. ««biogeografiya» fanidan


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни



Yüklə 1,04 Mb.
səhifə106/145
tarix28.02.2023
ölçüsü1,04 Mb.
#85938
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   145
ed8b378ada240a4db3f80addadbc87d9 BIOGEOGRAFIYA

Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Биогеография фаниида мустақил таълим аудиторияда ўқитувчи томонидан ўтилган ҳар бир мавзу (маъруза ва амалий машғулот мавзулари) талаба томонидан дарсдан ташқари вақтда тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётлардан ҳамда интернет маълумотларидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда қайта ишланиб, тўлдирилиб, кенгайтирилиб бориш орқали амалга оширилади. Шунингдек, талабаларнинг мустақил ишлари амалий ишларга сингдирилган ҳолда жорий назорат шаклида баҳоланади.
Мустақил ишни тайёрлашда Биогеография фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талабага қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда фаннинг маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлардан фойдаланган ҳолда, фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;

  • фаннинг талаба томонидан ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши билан боғлиқ бўлган бўлимларини ва мавзуларини чуқур ўрганиш;

  • масофавий (дистанцион) таълимдан фойдаланиш ва ҳ.к.

Ўқув курси бўйича мустақил таълим талабаларга олдиндан бериб қўйилган мавзулар бўйича реферат, хариталар чизиш ва таҳлил қилиш, жадваллар тўлдириш, қўшимча маълумотлар тўплаш орқали амалга оширилади.
Мустақил иш учун қуйидаги мавзуларни чуқур ўрганиш тавсия этилади:

  1. Биогеографиянинг ривожланиш тарихи

  2. Муҳит омиллари ва уларнинг тирик организмларга таъсири

  3. Тирик организмларнинг ҳаётий формалари

  4. Ер юзасида биологик хилма-хилликнинг шаклланишида эволюцион ёндашув

  5. Қуруқликнинг биотик шох бўлимлари

  6. Қуруқлик биомларининг зонал типлари

  7. Ўзбекистонда антропоген ўзгарган ландшафтлар ва уларда тирик организмлар

  8. Дунё океани биомлари

Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мазкур машғулот учун ишчи ўқув режада кўрсатилган соатлар ҳажмига мос мавзулар рўйхати шакллантирилади.

Yüklə 1,04 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   145




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin