953
www.
kokanduni.uz
ОЛИЙ
ЎҚУВ
ЮРТЛАРИ
ТАЛАБАЛАРИНИНГ
ИНГЛИЗ
ТИЛИДАГИ
ОҒЗАКИ
НУТҚ
КЎНИКМАЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Отаханова Дилноза Мухаммаджоновна
Наманган давлат университети тадқиқотчиси
Олий таълим муассасаларининг Нофилологик йўналиш талабаларига инглиз
тилини ўқитишда огзаки нутқ
кўникмаларини ривожлантириш масаласида мавжуд
ўқув методик база ва уларда ушбу йўналишда қуйилган талаб ва
таклифларни
ўрганиш
муҳим аҳамият касб этади. Биламизки, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга
оширилаётган ислоҳатлар таълим соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Айниқса ёш авлодга
хорижий тилларни ўқитиш тизимини тубдан такомилаштириш бўйича 2012 йил 10
декабрдаги 1875
-
сонли Президент қарори бу йўналишда дастур амал булиб хизмат
қилмоқда. Мазкур қарорда бугунги замон талабларига ҳамоҳанг равишда тил
ўргатувчиларнинг чет тилларида айнан эркин мулоқот қилиш малакасини
ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратиб ўтилган
.
Ушбу қарорда айтиб ўтилган вазифаларнинг босқичма
-
босқич таъминланишини
белгилаб бериш мақсадида фан бўйича ДТС, фан дастурлари ваш у асосида ўқув
дастурларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди. 2017 йил 6 апрелда
тасдиқланган компетенциявий тамойилларга асосланган янги Давлат таълим
стандартларида хорижий тиллар билан бир қаторда бошқа барча фанлар бўйича
белгиланган таълим мазмуни асосида ўқувчиларда таянч ва фанга оид
компетенцияларни шакллантириш кўзда тутилади. Бунда таълимнинг умумий ўрта
-
таълим мактаб босқичидан тортиб. Коллеж ва академик литцей ва олий таълим
босқичларида ҳам
ўқув материаллари узвийлигини ва узлуксизлигини
таъминлаш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.
Шунингдек ушбу мурожаатда айнан «рақамли Бошланғични ривожлантириш ва
бу
соҳада жаҳон стандартларига тўлиқ
жавоб берадиган ҳар тамонлама етук кадрларни
тайёрлаш»га урғу бериб ўтилган. 2018 йил 14 июнь санаси билан тасдиқланган,
ЎзДЖТУ томонидан ишлаб чиқилган хорижий тил фан дастурида олий таълим
В2даража битирувчиларининг
нуткий компетенция бўйича тайёргарлигига тинглаб
тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникма ва малакалари дарсларда
интеграциялашган равишда олиб борилиши, мавзунинг моҳияти ва мутахассислик
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, дарсда у ёки бу кўникма ва малака дарсларда
асосий деб олиниши белгиланган. Мазкур такомилаштирилган Д.Т.Сда хорижий тил
бўйича умумтаълим мактабларининг 9
-
синф битирувчилари А2, ўрта махсус
таълимни битирувчилар (айни вақтда 10
-11-
юқори синф битирувчилари ҳам
)
В1
даража талаблари белгиланиши қайд этилган. ДТСда Олий таълим йўналиши
талабаларининг инглиз тилидаги оғзаки нутқ
кўникмаларини эгаллаш даражаси
халкаро CEFR меъзонлари бўйича қуйидаги параметрларга мувофиқ
келиши, ва ушбу
тайёргарлик даражасида бўлиши
назарда тутилади:
Dostları ilə paylaş: