www. kokanduni.uz Картошкада вирусларнинг аралаш ҳолда келиши натижасида ўсимликда
касалликнинг кучайишига ва ҳосилдорликни кучли даражада пасайишига олиб
келади. Бу ҳолат вирусларнинг алоҳида хусусиятларини ўрганиш ва унга специфик
зардоб тайёрлаш жараёнида бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бунинг
учун адабиётларда келтирилган ҳар бир вирус учун унинг спецификлигига мос
индикатор (аниқлагич), дифференциатор (ажратувчи) ва тўпловчи (вирус билан
тизимли касалланадиган) ўсимликлардан фойдаланилади [1,4,5,10].
Тоза КМВни ажратиш учун дастлаб вирус билан касалланган картошка
ўсимлигини ПЗР усули ёрдамида аниқлангандан сўнг, бу ўсимлик намунасидан юқумли
шира тайёрланди. Тайёрланган юқумли шира фақатгина КМВ зарарлайдиган
дифференциатор ўсимлик бўлган Red Kidhey Phaseolus vulgaris ўсимлигига юқтирилиб,
вирус ажратиб олинди. Ушбу ўсимликдан вирусли намуна олиниб,
Datura stramonium
га юқтирилди ва кўпайтириб олинди. Ўсимлик тизимли зарарлангандан сўнг вирусли
намуна ПЗР усулда картошканинг бошқа вирус патогени юқмаганлигини аниқлаш учун
таҳлиллар ўтказилди (1
-
расм).
а) б) с) д) 1- расм. КМВни бошқа вируслардан ажратиш ва биологик тозалаш схемаси. а) Solаnum tuberоsum, б) Red Kidhey Phaseolus vulgaris, с) Datura stramonium д) Datura metel Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Red Kidhey Phaseolus vulgaris
ўсимлиги бир қатор адабиётларда КМВ учун специфик индикатор ўсимлик
бўлиб, ёш
баргларда хлороз ёки некротик зарарланишларни келтириб чиқариши тўғрисида
маълумотлар келтирилган. Шунинг учун ушбу ўсимликни дифференциатор ўсимлик
сифатида фойдаланилди.
Phaseolus vulgaris
ўсимлигида касаллик аломати ёш барглар некрози пайдо
бўлгандан сўнг, ундан инокулюм олиниб вирусни кўпайтириш учун Datura stramonium
ўсимлигига юқтирилди. Ўсимлик баргларида сариқ
мазаик доғларлар ва тизимли
зарарланишдан сўнг, барг намуналари олиниб ПЗР усулда картошканинг КМВдан
бошқа вируслари юқмаганлигига ишонч хосил қилиш учун ПЗР таҳлил ўтказилди.
Шундан сўнг тоза ажратилган КМВни ўзоқ
вақт сақлаш ва кўпайтириш мақсадида
Datura metel
ўсимлигига юқтирилди. Ажратилган тоза вирус културасини кейинги
босқичдаги вирусни биологик тозалаш ва специфик антизардоб тайёрлаш мақсадида
фойдаланиш имкониятига эга бўлинади.