www. kokanduni.uz Шунинг муносабати билан "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили" Давлат дастурида асосий вазифалардан бири бўлиб, қуйидаги
вазифа белгиланган: "таълим жараёнига янги
ахборот
-
коммуникация ва педагогик
технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш
орқали мамлакатимиз мактабларида, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш
сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг ўқув
-
лаборатория
базасини
замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан
мустаҳкамлаш, шунингдек, ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда
маънавий рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш".
Ўзбекистон инновацион
ривожланиш турининг ҳозирги замон моделига ўтиши
учун ҳамма зарур шароитларга эга. Бу модел вужудга келтирган илмий техникавий
салоҳиятидан кенг ва самарали фойдаланишга фундаментал ва амалий фаннинг
ютуқларини чуқур илм талаб қиладиган технологияларини амалиётга кенг
жорий
этишга, юқори малакали, иқтидорли илмий кадрлар сонини кўпайтиришга асосланади.
Бу мамлакатимиз жаҳондаги иқтисодиёти ва саъноати ривожланган давлатлар
қаторига кириб боришининг зарур шарти ва мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат
қилади.
Масофадан ўқитиш компьютер ва телекоммуникация технологияларга
асосланган ҳолда таълим жараёнида энг яхши анъанавий усуллар ишлатиладиган
таълим шакли ва воситаси ҳисобланади. Масофадан ўқитиш таълим жараёнини
мақсадга йўналтирилган ва назорат қилинадиган, шахсий жадвал бўйича ўзига қулай
бўлган жойда ўқиши мумкин бўлган, ўзида махсус таълим воситалари мажмуаси ва
ўқитувчи билан телефон орқали, электрон почта бўйича, шунингдек шахсан боғлана
оладиган ўқувчининг интенсив мустақил ишини ташкил қилади.
Масофадан
ўқитиш мақсадга йўналтирилган интерактив, ўзаро ва таълим
воситалари орқали таълим олишда субъект ва объектларни ўзаро алоқасининг
асинхрон жараёнини ўзида намоён этади. Бунда таълим жараёни уларни қаерда
жойлашганлигига боғлиқ
бўлмайди. Таълим жараёни ўзига хос
педагогик тизимининг
элементи ҳисобланувчи ўқитишнинг мақсади, ўқишнинг тузилиши, ўқиш усуллари,
ўқиш воситалари, ўқишнинг ташкиллаштирилган шакллари, идентификацион
-
назорат, ўқув материал, молиявий
-
иқтисодий, меъёрий
-
ҳуқуқий, маркетинг қисм
тизимлари бўйича ўтилади. Таълим тизимида масофадан ўқитиш ижтимоий тамойилга
мос ҳолда ҳеч ким мухтожлик, жуғрофий ёки вақтли чегараланганлик, ижтимоий
ҳимоясизлик ва физик нуқсонлар туфайли ўқув юртига бора олмайдиган ёки ўзи учун
зарур бўлган ёки бошқа ишлаб чиқариш ишлари билан бандлик сабаби бўйича ўқиш
имкониятидан четда қолмаслигига жавоб беради. Масофадан ўқитиш XXI асрга таълим
олишнинг анча истиқболли, ижтимоий, интеграл кўринишидаги тизим шаклида кириб
келди.
Масофадан таълим олиш
-
мультимедия тизими ва янги ахборот технологиялари
асосида кундузги, сиртқи ва кечки таълим олишнинг ўзига хос замонавий шакли
ҳисобланади.
Масофавий таълим (МТ)
-
бу ўқувчи томонидан, кейинчалик унинг ижодий ёки
меҳнат фаолиятига айланадиган маълум таълим
соҳасини тасдиқланиши ва унга
эришиш учун масофадан ўқитиш жараёнини амалга оширувчи тизим ҳисобланади. У
масофадан ўқув ахборотлари алмашишув воситаларига (сунъий йўлдошли
телевидение, радио, компьютер алоқаси ва х.к.) асосланган, махсуслаштирилган
ахборот
-
таълим мухити ёрдамида чет элга ва
мамлакат аҳолисига тақдим
этиладиган комплексли таълим хизматидир. Масофадан ўқитишнинг ахборот
таълим мухити маълумотлар узатиш воситалар мажмуасини, ахборот