Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə799/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   795   796   797   798   799   800   801   802   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
ресурсларини, ўзаро алоқа
баённомаларини, аппарат дастурий ва ташкилий
-
услубий таъминотни, фойдаланувчиларнинг таълимга бўлган талабини қондиришга 
мўлжалланган тизимий
-
ташкилий воситалар мажмуасини ўз ичига олади.
Ўқитишнинг мақсади. Белгиланган тартибда тасдиқланган таълим дастури, 
мутахассис модели ва давлат буюртмасига мос равишда таълим олувчи томонидан 
қобилият ва билимлар тизимини эгаллаб олиш.
Ўқитиш мазмуни. Ижтимоий буюртманинг педагогик модели. Ўқитиш жараёни, 
уни амалга
ошириш усуллари ва ташкилий шакллари унинг мазмуни билан 
белгиланади.
Масофадан ўқитишда ўқишни қувватлаш (ёки таълим олаётганларни қўллаш) 
деганда ихтиёрий материаллар, таълим берувчидан бошқа жуғрофий нуқтада 
жойлашган ўқувчига юборилувчи ахборотлар тушунилади. Таълим жараёни 
давомийликка эга бўлган фаолият
каби бўлади, яъни таълим берувчидан ўқувчига 
юбориладиган ўқув услубий материаллар узилиб қолмаслиги, улар орасидаги 
танаффуслар бўлмаслиги керак (ёки минимумга келтирилган бўлиши керак).
Масофадан
ўқитиш
компьютерлар 
ва 
телекоммуникация 
тармоғидан 
фойдаланишга асосланган. Компьютер алоқа воситалари масофавий муаммоларни ҳал 
қилади ва таълим берувчи билан ўқувчи орасидаги алоқани янада тезкор қилади. 
Замонавий ахборот технологиялари воситалари ўқиш мобайнида турли хил 
материаллар вербал ва образли (графика, овоз, анимация, видео ва бошқа) 
намойишларни қўллашга имкон беради. Компьютерда таълим оладиганлар ва 
дастурни назорат қилувчилар бир томондан, ўқув материалларини тезроқ
ва чуқурроқ
ўзлаштиришга ёрдам беради, иккинчи томондан, ўқувчига ўзлаштирилган ўқув 
материаллари даражасини тезкор назоратни амалга оширишга имкон беради. 
Маълумки, иқтидорли ўқитувчилар ўртача статистик педагоглардан ўз 
билимлари чуқурлигидан кўра кўпроқ
уларни етказиш қобилияти, яъни
мукаммалроқ
коммуникатцион қобилиятлар билан фарқланиб туради. Фақат турли фанлараро 
билимлар ва фанлараро тадқиқот усулларига эга бўлган, техник ва гуманитар 
фанларда чуқур билимга эга бўлган, келгусида узлуксиз ривожланишга қодир талаба 
тайёрлаш учун таълим фундаменталлигини мустаҳкамлаш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, компьютер технологиялардан фойдаланиш билан ўқитиш 
аста
-
секин янги таълим стандарти бўлиб қолмоқда, у мутахассисларни тайёрлаш ва 
қайта тайёрлашни олиб борувчи барча тузилмаларга (касбий техник ва олий 
таълимдан бошлаб то ҳар хил мутахассислар бўйича жадаллаштирилган курсларгача) 
тадбиқ
этилаяпти.

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   795   796   797   798   799   800   801   802   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin