Mavzu: pedagogika fani predmeti va vazifalari. Pedagogikaning metodologiyasi va tadqiqot metodlari


Бўлажак ўқитувчилар учун олтин қоида



Yüklə 1,44 Mb.
səhifə122/124
tarix08.04.2022
ölçüsü1,44 Mb.
#54931
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   124
MAVZU

Бўлажак ўқитувчилар учун олтин қоида:

Педагогик билим ва маҳорат эга бўлган ўқитувчи аввал, педагогика фанининг методологик асосларини, шахс ривожланишини қонуниятларини ва омилларини, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг моҳияти, мақсад ва вазифаларини билиши зарур.


Мулохаза юритиш учун

муаммоли савол

Маҳоратни қаердан олиш мумкин?

Кутилаётган жавоб: Маҳорат инсондаги туғма фазилат, ёки наслдан-наслга ўтувчи хусусият эмас, балки изланиш, ижодий меҳнат маҳсулидир.

Қўшимча материаллар


Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилик касби ҳақидаги фикрлари.

    • «Ўқитувчи - дейди ал-Фарғоний, ақл-фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур».

    • Абу Али Ибн Синонинг фикрича: «Ўқитувчи матонатли соф виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш йўлларини ахлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташқи дунёсини ўрганиб, унинг ақл-қатламларига кира олмоғи лозим».

    • Насриддин Тусийнинг фикрлари: «Ўқитувчи мунозараларни олиб боришни ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқ эса мутлоқа тоза, жумлалари мантиқий ифодаланган бўлиши керак».

Давлатимизning birinchi раҳбари И.А.Каримов давлат ва жамият қурилиши академиясининг очилиши маросимида сўзлаган нутқида: «Бировни ўқитадиган, тарбия қиладиган инсон аввало ўзи хар томонлама баркамол бўлмоғи шарт».

«ФИКР» ЎЙИНИ

Савол: «Маҳорат» деган сўз «уста, ўз касбини устаси» маъносида хар бир касб номлари билан боғлик ҳамдир. (Мисол келтиринг).

Кутилаётган жавоб: «маҳоратли ёзувчи»

«маҳоратли шоир»

«маҳоратли рассом»

«маҳоратли актер»

«маҳоратли тикувчи, ошпаз, сартарош в х.з»

Хулоса: «Маҳоратли» сўзи - ушбу касб эгаларининг юксак малакали, тажрибали, қобилиятли, илмли, ўз ишининг билағони эканлиги маъносида ишлатилади.

Савол: Педагогик маҳоратчи? Сиз билан биз танлаган касбнинг маҳорати нимада? - натижасичи?

Кутилаётган жавоб: Педагогик маҳорат асосида тажриба юксак малака, ўз ишига меҳр ётади.

2-САВОЛ БЎЙИЧА МУЛОҲАЗАЛАР.



маҳоратли сифатли

Агар махорат бўлса, унда сифатли натижа бўлади.

Савол: Маҳорат ва сифат тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик.

Жавоб: Педагогик маҳорат тушунчаси орқасида катта ижодий меҳнат ва юқори сифат туради. Педагогик маҳорат натижасида эса жамият келажаги, унинг равнақи туради.

Савол: Педагогика маҳорат қаерда таркиб топади?

Жавоб: Педагогик фаолиятда, насдан ўтади, педагогик билим олиш жараёнида.

Савол: Педагогик фаолият нима?

Жавоб: Ўқитувчининг ўқувчилари билан бирга ташкил қилинган таълим-тарбия (иш) жараёни.

Талабаларга таклиф қилинадиган таблица.

Педагогика маҳорат

Педагогика фаолият

  • юқсак малика

  • Ёш авлодни ҳаётга, мехнатга тайёрлаш учун халқ олдида жавобгар бўлган, болаларга таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган одамларнинг меҳнатидир Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган онгли, режалаштирилган фаол фаолияти.

  • кенг дунёқараш

  • эркин фикрлаш

  • иқтисодий сиёсий, хуқуқий беқиёслик

  • кенг илмий савия.

  • интеллектуал қизиқишга моиллик

  • тадқиқотчилик малакарини мавжудлиги

Хулоса: Педагогик фаолиятнинг ижобий натижаси - педагогик маҳоратга боғлиқдир.

Демак, Педагогика маҳорати ва педагогик фаолият ажралмас бир-бирига гамбарчас боғлиқ тушунчалардир.



Педагогик маҳорат соҳиби бўлишга интилган киши, шубҳасиз, ўз билимини доимо кенгайтириши, ўқувчига маънавий-аҳлоқий таъсир этувчи ғоя ва фикрларни янгилаб бориши зарур. Бунинг учун кўп ўқиши, ўрганиши ва изланиши лозим.

ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ. (КОМПОНЕНТЛАРИ).

а) Ўқитувчининг шахси ва унинг касб фаолиятига ижобий муносабати.

б) Касбга оид билимлар.

в) касбий фаолиятига оид қобилиятлар: кўникма ва малакалар.

г) Касбий ижодкорлик.


Yüklə 1,44 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   124




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin