Moliya va soliqlar


Т/р Солиқ тўловчилар



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə113/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   214
Moliya va soliqlar

Т/р

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари, фоизларда

1

Банклар

20

2

Қуйидаги солиқ тўловчилар:
цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;
полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;
фаолиятининг асосий тури мобиль алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган

20

3

Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича солиқ Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари

0

4

Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар

0

5

Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари

0

6

Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда

0

7

Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда

20

8

Товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар

7,5

9

Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар

0

10

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар

0

11

Дивидендлар тарзидаги даромадлар

5

12

Қолган солиқ тўловчилар, бундан 1 — 11-бандларда кўрсатилганлар мустасно

15

Солиқ тўловчилар юритилган фаолиятнинг барча турлари бўйича белгиланган солиқ ставкасини алохида-алохида қўллайди.
Жадвалнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир.
Шунингдек, ушбу жадвалнинг 8-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса, 7,5 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллашга ҳақли.
Қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари, башарти бўшатилаётган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлаш, ўз ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли тарзда фойдаланса, 2023 йилнинг 1 январига қадар 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллайди.
Ўзида ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 3 фоизидан кўпроғи ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этадиган юридик шахслар учун солиқ ставкаси ушбу моддада белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг бир фоизи ҳисобидан камайтирилади. Жадвалнинг 6-бандида назарда тутилган 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15 фоизини ташкил этса, қўлланилади.
Товарлар экспорт қилинганда, шу жумладан товар воситачи (ишончли вакил) орқали реализация қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, солиқ Кодекснинг 261-моддасида назарда тутилган товарларнинг экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қўлланилади.
Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.

Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin