O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi buxoro davlat universiteti pedagogika kafedrasi


Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни



Yüklə 0,97 Mb.
səhifə60/99
tarix25.12.2023
ölçüsü0,97 Mb.
#196246
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99
Buxoro davlat universiteti pedagogika kafedrasi-fayllar.org

Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни

“Умумий педагогика” олий таълим муассасалари талабаларида касбий - педагогик сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бўлажак ўқитувчиларни умуминсоний ғоялар, миллий қадриятларга таянган ҳолда тайёрлаш, уларда педагогик маданиятни ривожлантириш, ижодий тафаккурни таркиб топтириш, педагогик жараёнларни тўғри ташкил этиш малакаларини ҳосил қилишда катта аҳамият касб этади.


Мазкур фан талабаларни ёш авлод таълими ва тарбиясига бўлган ёндашувлар мазмуни, жаҳон таълими тажрибаси билан таништириш асосида уларнинг умумпедагогик билимларини бойитади. Таълим-тарбиянинг инновацион шакл ва методларидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш ҳақида маълумотга эга бўладилар. Шу билан бирга ушбу фан талабаларда асрлар давомида шаклланган таълимий ва тарбиявий қадриятларга нисбатан чуқур ҳурматни қарор топтириш, анъанавий ва замонавий педагогик таълимотларни қиёсий ўрганиш, ёш авлод тарбиясида амалий қийматга эга педагогик ғоялардан фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга xизмaт қилади.


  1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Фанни ўқитишдан мақсад - таълим-тарбия соҳасига оид давлат сиёсатининг мазмуни, миллий ва жаҳон педагогикасининг энг илғор ғоялари, дидактика, тарбия назарияси, педагогик амалиёт, педагогик технология ва педагогик маҳорат асослари моҳиятини ёритувчи назарий билимларни ҳосил қилиш.


Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларда таълимий-тарбиявий қарашларни педагогик фаолиятга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, илмий, техник ва технологик ютуқларни қўллай олишга тайёрлаш ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
-асосий педагогик тушунчалар, таълим менежменти, тарбиянинг ижтимоийлашуви, миллий ва маданий-тарихий омилларнинг тарбияда тутган ўрни, комил инсонни тарбиялашга оид давлат сиёсатининг мазмуни тўғрисида тасаввурларга эга бўлиши;
- таълим-тарбиянинг замонавий технологиялари, инновацион шакл ва методлари, таълим -тарбия жараёнини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, ўқиш ва билиш фаолиятни ташкил қилиш йўллари, педагогик фаолиятни режалаштиришни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- методологик, педагогик ва психологик манбаалар билан ишлай олиш, таълим ва тарбия жараёнида миллий педагогик мерос ва жаҳон таълими анъаналаридан фойдаланиш, педагогик муаамоларни ечиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Yüklə 0,97 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2025
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin