библиотекаларини тузишда қўлланилади. ДНК полимераза ДНК занжиридаги
“бўшлиқ” ларни тўлдиришда ҳам
фойдаланилади, масалан, 5 - учли бўлакларни
тегишли тартибда уланишида ҳам иштирок этади. ДНК полимеразанинг
экзонуклеаза фаоллигидан ДНК бўлагига радиоактив нишон киритишда
қўлланилади.
Баъзи вируслардан РНК га боғлиқ ДНК полимераза,
яъни тескари
транскриптаза ёки
ревертаза
деб номланувчи махсус ДНК полимераза ажратиб
олинган. Ревертазалар ДНК нинг комплементар занжирини матрица РНК сида ҳам
синтезлай олади. Ревератазалар ёрдамида кДНК-мРНК
нинг ДНК нусхаларини
олиш мумкин. кДНК генларининг тузилишини ўрганиш бу генларнинг геномдаги
тўлиқ нусхаларини аниқлаш имконини беради.
Dostları ilə paylaş: