Биринчиси транспозон ёки бактериофаг ирсий молекуласи каби ҳужайра
асосий хромосомасининг
махсус ДНК изчиллигини кесиб, рекомбинация бўла
оладиган плазмидлар.
Бундай рекомбинацияланувчи плазмидлар трансмиссибл,
яъни наслдан-наслга
ўтувчи плазмидлар деб аталади.
Трансмиссибл плазмид асосий хромосомага бириккандан кейин ўз
мустақиллигини йўқотади. Асосий хромосомадан мустақил равишда ўз-ўзини
репликация қила олмайди. Айни пайтда бундай плазмидларда жойлашаган генлар
асосий хромосомада ўз фаолиятини бажаради. Ҳужайра бўлинганда
рекомбинацияланувчи плазмид генлари асосий хромосома генлари бириккан
ҳолда наслдан-наслга берилади. Иккинчи тоифа плазмидлар автоном ҳолда
репликацияланувчи плазмидлар деб аталади.
Бундай плазмидлар асосий
хромосамага бирика олмайди, асосий хромосомалардан мустақил равишда ўз-
ўзини репликация йўли билан ўнлаб ва ҳатто юзлаб марта кўпайтира олади.
Автоном плазмидлар бактерия ёки замбуруғ бўлинганда қиз ҳужайралар орасида
тасодифий равишда тақсимланади. Шу билан
бирга автоном плазмид бир
ҳужайрадан иккинчисига ҳужайра қобиғи ва мембранасининг тешикларидан ўта
олади.
Бегона ДНКнинг репликацияси, экспрессияси ва трансформациясини
(бошқа организмга кўчишини) таъминловчи ДНК молекуласи
вектор
деб
аталади. Вектор ҳужайрага қўшимча ирсий
ахборот киритилишини амалга
оширади. Вектор сифатида плазмидалар, бактериофаглар,
мобил элементлар
ва ҳайвонларнинг вирусларидан фойдаланиш мумкин. Ҳозирги вақтда жуда
кўп векторлар яратилган бўлиб, уларни бир нечта типга бўлиш мумкин:
Dostları ilə paylaş: