Biotexnologiya


Бактерия  плазмидаларидан



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə81/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   141
720 (1)

Бактерия 
плазмидаларидан 
клонлашда 
фойдаланиш

Бактерия 
ҳужайрасида хромосома ДНКсидан ташқари, кўп нусхада халқасимон ДНК 
молекулалари ҳам мавжуд. (1-25 м.н.ж.). Бундай халқасимон молекулалар 
плазмидалар
деб аталади. Баъзи плазмидалар таркибида антибиотикга 
чидамлилик генларини тутади.


Плазмидалардан вектор сифатида биринчи марта 1973 йилда П.Берг 
лабораториясида фойдаланилган. Тажрибалар унча катта бўлмаган (~9 
м.н.ж.), тетрациклинга чидамлилик гени тутувчи E.coлi плазмидаси pSC 101 
да олиб борилган. Плазмида таркибида фақат бир дона EcoРI рестриктаза 
ферменти таниб кесадиган сайт (махсус нуклеотидлар изчиллиги) бўлганлиги 
сабабли, фермент плазмиданинг халқасимон қўш занжирини фақат бир 
жойидан кесиб «ёпишқоқ» учли очиқ халқа холатига ўтказади.
ДНК фрагмент-ларини плазмидалар ёрдамида клонлаш бўйича тажриба 
схемаси. 
1-Бириктирилаётган гетеро-логик ДНК; 2-антибиотикка чидамлилик бўйича 
маркер; 3-ДНКнинг рекомбинант молекуласи; 4-Рекомбинант ДНКни бактерия 
ҳужайрасига киритиш. 
Плазмида pSC 101нинг ДНКси ичак таёқчаси учун бегона ДНКнинг EcoРI–
фрагментлари билан аралаштирилади. ДНК-лигаза ферментлари ёрдамида 
бегона ДНК фрагментлари ва pSC 101 плазмида ягона рекомбинант молекулага 
бирлаштирилади. Сўнгра бу рекомбинант плазмидани E.coлiнинг компитент 
ҳужайраларига қўшилганда у бактерия ҳужайрасига киради. Рекомбинант 
плазмидани тутувчи ҳужайралар тетрациклинли селектив муҳитда ажратилади. 
Фаглар асосидаги векторлар.
Космидлар. Вас- ва Yас- векторлар. 
Бактерия плазмидаларида ўртача 7-8 м.ж.н. узунликдаги фрагментларни 
клонлаш мумкин, эукариот генлари изчиллиги эса (~10-25 м.ж.н.) узунроқ 
бўлади. Бундан ташқари генларнинг кодирловчи қисми атрофида жойлашган 


регулятор изчилликларни ўрганиш учун геномни кенгроқ клонлаш зарур. 
Бундай катта фрагментларни клонлаш учун 
бактериофаги асосида 
таркибига 22 м.ж..н. узунликдаги бегона ДНК фрагментларини тутувчи 
вектор конструкция яратилган. бактериофаг асосида клонлаш учун бундай 
векторларни яратишда фаг ДНК молекуласининг марказий қисми фагнинг 
E.coлi да кўпайиши учун зарур эмаслиги эътиборга олинган холда 
рестриктазалар ёрдамида фаг геномидан кесиб олинганда репликация учун 
зарур бўлган фагнинг ўнг ва чап елкаси ўзгармасдан қолиши керак. Фаг 
елкалари бошқа фрагментлардан алоҳида ажратилиб, клонлаш учун вектор 
сифатида қўлланилади. Кесилган фаг ДНКси ўрнига ўлчами 9-21 м.ж.н. 
бўлган бегона ДНК уланади. Бактерияларда фақат фагнинг иккала елкаси ва 
бегона ДНК тутувчи фаглар кўпаяди. Бунда олинган фаг рекомбинант ДНКси 
30 м.ж.н. дан кам бўлмаслиги керак.

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin